هذه الخدمة مُتوفّرة أيضًا بلغتك. لتغيير اللغة، اضغطEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

all posts Bayyina.uz

Намоз ва Рўза вақтлари: 👉  @Taqviymuzbot  Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси. Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса  @BayyinaTaklif_bot 'да қолдиришингиз мумкин. 
عرض المزيد
29 027-7
~8 253
~5
32.27%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
33 332المكان
من 78 777
178المكان
من 430
في الفئة
972المكان
من 2 333
أرشيف المنشورات
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
1 080
20
Масжидга кириш одоблари Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: → Бир оят тафсири. Масжидлар - Аллоҳнинг уйларидир Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Масжидларни обод қилиш фазилати ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7807.MP4

2 962
26
Tilla baliqcha Tuxumdan chiqdiyu keltirib uni Shu loyqa hovuzga tomon otdilar Tashlandiq ushoq yeb o'tadi kuni Xoru xas, xazonlar ustin yopdilar Dunyoda ko'rgani shu tor hovuzcha Va mudroq tollarning achchiq xazoni Menga alam, qilar tilla baliqcha Bir ko'lmak hovuz deb bilar dunyoni.. Abdulla Oripov | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
3 297
29
Отаси мардикор эди | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7800.MP4

4 770
97
Мусулмон қўшинлари Форсга ҳарбий юришларида Сус шаҳрини қамал қилишди. Кутилмаганда шундай ҳарбий ҳолатда ҳам гўё ҳеч қандай уруш бўлмагандек аҳоли шаҳар дарвозаларини очиб, қуролларини тақмасдан хотиржам бозорларига чиқа бошладилар. Мусулмонлар уларга одам жўнатишиб, уларнинг нега қурол-аслаҳасиз, ўз ҳожатлари учун бемалол бозорларига чиқишаётганларини сўрашди. Улар: “Сизлар бизларга берган омонликларингизни қабул қилдик. Шунинг учун бизларни ман қилмасликларингизга иқрор бўлдик”, дейишди. Мусулмонлар ҳайрон бўлиб: “Бизлар ундай қилганимиз йўқ!” дейишди. Улар яна: “Бизлар алдаётганимиз йўқ” дейишди. Шундан сўнг мусулмонлар бир-бирларидан бу ҳақда суриштира бошладилар. Қарасалар, асли жундишопурлик бўлган Муктафо исмли бир қул уларга омонлик хати ёзиб берган экан. Шунда мусулмонлар ҳатто ўзига ҳам ҳеч қандай эгалик қила олмайдиган бир қулнинг омонлик хатини бекор қилишмоқчи бўлишди. “Биз сизларнинг ҳурларингиз билан қулларингизнинг фарқига бормасак. Бизга омонлик келди, шунга эътимод қиламиз ва шуни қабул қилдик. Хоҳласангиз ўзларингиз аҳдингизга хиёнат қилаверинглар, аммо биз уни алмаштирмоқчи эмасмиз!” дейишди улар. Мусулмонлар уларга нисбатан на уруш оча олмай, на улардан юз ўгира олмай туриб қолишди. Охири мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан сўрашди. Умар розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло вафони улуғлаб қўйди. Аҳдга вафо қилинглар!” дедилар. Мусулмонлар Умар розияллоҳу анҳуга итоат қилиб уларга омонлик беришди ва ҳуқуқларига тўлиқ риоя қилишди. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
4 220
12
Амр ибн Авф Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида бир вақт борки, банда унда Аллоҳдан нимаики сўраса, Аллоҳ таоло унга беради», – дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси вақт?» – деб сўрашди. «У намозга такбир айтилгандан то намозни тугатгунларича», – дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
4 512
51
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини орқали билиб олишингиз мумкин. ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
19 207
1 130
Энг обод масжидлар Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: → Бир оят тафсири. Масжидлар - Аллоҳнинг уйларидир Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Масжидларни обод қилиш фазилати ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7794.MP4

5 269
26
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ушбу Қуръон менинг кўксимдан чиқиб кетмоқда. Уни ёдлашга қодир бўла олмаяпман», – деди. «Эй Абул Ҳасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда таълим олган нарсангни кўксингда собит қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?» – дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! Менга таълим беринг», – деди. «Жума кечаси туннинг охирги учдан бирида туришга қодир бўлсанг, бу шоҳид бўлинган соатдир. Унда дуо ижобат бўлади. Биродарим Ёқуб ўз ўғилларига: «Тезда сизлар учун Роббимга истиғфор айтурман», – деган. У буни жума кечаси келгунча айтган. Агар қодир бўлмасанг, унинг ярмида тургин. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, аввалида тургин. Тўрт ракаат намоз ўқи. Биринчи ракаатида Фотиҳа билан Йасин сурасини ўқи. Иккинчи ракаатида Фотиҳа билан «Ҳо Мим» – Духон сурасини ўқи. Учинчи ракаатда Фотиҳа билан «Алиф лаам мийм. Танзийл... – Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракаатида Фотиҳа билан муфассалдаги «Мулк» сурасини ўқи. Ташаҳҳуддан фориғ бўлганингда Аллоҳга ҳамд айт, Аллоҳга гўзал сано айт. Менга яхшилаб салавот айт. Бошқа набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин иймон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг: «Аллоҳим! Мени қолдирган чоғингда маъсиятларни абадул-абад тарк қилдириб, раҳм қилгин. Ўзимга бефойда нарсаларга уринмаслик ила раҳм қилгин. Сени мендан рози қиладиган яхши назар насиб қилгин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Ё Аллоҳ! Ё Роҳман! Жалолинг ила, Юзингнинг нури ила сўрайман! Китобингни Ўзинг менга таълим берганингдек ёд олишни қалбимга лозим қилгин! Уни Сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилишни насиб этгин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Ё Аллоҳ! Ё Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни узун қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдиргин. Чунки ҳақда менга Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Ҳол ва қувват фақатгина Аллоҳ биландир», дегин. «Эй Абул Ҳасан! Буни уч жума ёки тўрт ёки беш (жума) қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижобат қилинурсан. Мени ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бу ҳеч бир мўминни четлаб ўтмаган», дедилар». | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
5 665
159
Ўқитувчилардан талаб қилишимиз керак | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7791.MP4

6 415
108
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ушбу Қуръон менинг кўксимдан чиқиб кетмоқда. Уни ёдлашга қодир бўла олмаяпман», – деди. «Эй Абул Ҳасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда таълим олган нарсангни кўксингда собит қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?» – дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! Менга таълим беринг», – деди. «Жума кечаси туннинг охирги учдан бирида туришга қодир бўлсанг, бу шоҳид бўлинган соатдир. Унда дуо ижобат бўлади. Биродарим Ёқуб ўз ўғилларига: «Тезда сизлар учун Роббимга истиғфор айтурман», – деган. У буни жума кечаси келгунча айтган. Агар қодир бўлмасанг, унинг ярмида тургин. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, аввалида тургин. Тўрт ракаат намоз ўқи. Биринчи ракаатида Фотиҳа билан Йасин сурасини ўқи. Иккинчи ракаатида Фотиҳа билан «Ҳо Мим» – Духон сурасини ўқи. Учинчи ракаатда Фотиҳа билан «Алиф лаам мийм. Танзийл... – Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракаатида Фотиҳа билан муфассалдаги «Мулк» сурасини ўқи. Ташаҳҳуддан фориғ бўлганингда Аллоҳга ҳамд айт, Аллоҳга гўзал сано айт. Менга яхшилаб салавот айт. Бошқа набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин иймон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг: «Аллоҳим! Мени қолдирган чоғингда маъсиятларни абадул-абад тарк қилдириб, раҳм қилгин. Ўзимга бефойда нарсаларга уринмаслик ила раҳм қилгин. Сени мендан рози қиладиган яхши назар насиб қилгин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Ё Аллоҳ! Ё Роҳман! Жалолинг ила, Юзингнинг нури ила сўрайман! Китобингни Ўзинг менга таълим берганингдек ёд олишни қалбимга лозим қилгин! Уни Сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилишни насиб этгин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Ё Аллоҳ! Ё Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни узун қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдиргин. Чунки ҳақда менга Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Ҳол ва қувват фақатгина Аллоҳ биландир», дегин. «Эй Абул Ҳасан! Буни уч жума ёки тўрт ёки беш (жума) қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижобат қилинурсан. Мени ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бу ҳеч бир мўминни четлаб ўтмаган», дедилар». | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
4
0
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига амакилари Абу Толиб келиб сўз бошлади: – Эй жияним, одамлар менинг олдимга келиб: “Жиянинг илоҳларимизни сўкди, динимизни айблади, ашрафларимизни аҳмоққа чиқарди, оталаримизни адашганга чиқарди. Ё уни тийиб қўясан, ёки ўртамизга тушмайсан!” дейишди. Мени ҳам, ўзингни ҳам ўйла! Мени ҳам қўлимдан келмайдиган ишга хижолат қилма! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сездиларки, энди амакиси бу зоти шарифга кўмак бера олмайди, ёрдам беришга ва ҳимоя қилишга ожизлик қилмоқда. – Эй амакижон! – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, – Аллоҳга қасамки, мана шу ишимни ташлашим учун ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни тутқазиб қўйсалар ҳам Аллоҳ уни зоҳир қилгунича ёки шу йўлда ҳалок қилгунича асло тарк қилмагайман! Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзёшларини тўкиб, йиғлай бошладилар. Кейин ўринларидан туриб чиқиб кетаётган эдилар амакилари чақириб: – Яқинроқ кел, жияним, – деди. Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам яқин келдилар. – Бор, жияним. Нимани айтишни яхши кўрсанг, айтавер! Аллоҳга қасамки, мен ҳаргиз уларга сени ташлаб қўймайман! | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
5 215
36
Умид амал билан бирлашган нарсадир. Агар ўшандай бўлмаса, хомхаёлдир. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
Bayyina.uz
Намоз ва Рўза вақтлари: 👉 @Taqviymuzbot Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси. Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.
669
4
Бўш идишлар жарангдор овоз чиқаради. Ичи тўла идишлар ундай эмас. Одамлар ҳам шундай. Фақат ақли бўш кишиларгина шовқин-сурон, бақир-чақир қилиб юришади. Сен улар билан тортишиб, вақтингни зое қилма. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 419
167
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
5 242
26
Тафаккур қилувчилар учун аломатлар Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: → Бир оят тафсири. Масжидлар - Аллоҳнинг уйларидир Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Масжидларни обод қилиш фазилати ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7767.MP4

5 134
27
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси афв қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй Фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», деганларини эшитдим». Икки шайх ривоят қилганлар. «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради. Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи афв қилинмас экан. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | | | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
5 218
41
Аёллар - сабр тимсоли | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7766.MP4

6 164
117
Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзлари жароҳат олгани саҳобаларга оғир келди. – Эй Аллоҳнинг Расули! Уларни дуо қилиб юборсангиз бўлмайдими? – дедилар. – Мен лаънатловчи бўлиб юборилмаганман. Мен фақат чорловчи ва раҳмат бўлиб юборилганман! – дедилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сўнг дуо қилдилар: – Эй Аллоҳ! Қавмимни ҳидоят қил! Чунки улар билишмайди... Макка фатҳ қилиниб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайшдаги душманларининг устидан зафар берганида душманлар Жанобнинг интиқом олишига асло гумон қилишмаган эди. Бироқ олийжаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни шу қадар афв қилиб кечириб юбордиларки, ҳатто уларга қараб: – Мен сизларга нима қилишим ҳақида нима деб ўйлайсиз? – деб сўраганларида улар: – Яхшилик! Марҳаматли биродарлик! Марҳаматли қариндошлик! – дея жавоб беришди. Шунда бизларнинг олийжаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башарият тарихида кўрилмаган лутф намоён қилдилар: – Бораверинглар! Озодсизлар! | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 886
38
Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 155
81
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 082
37
Аллоҳ таоло Зумар сурасида марҳамат қилади: «(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (53-оят). Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қилиб, айтдилар: «Эй бандаларим! Албатта, сизлар кечаю кундуз хато қилурсизлар. Мен эса барча гуноҳларни мағфират қилурман. Бас, Мендан мағфират сўранг, сизларни мағфират қилурман». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 037
59
Ибн Синога берилган мукофот Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: → Бир оят тафсири. Масжидлар - Аллоҳнинг уйларидир Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Масжидларни обод қилиш фазилати ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7750.MP4

8 650
92
Араблар ва Рум ўртасида Ярмук ғазоти бўлганида Рум лашкарининг орасидан Жаража исмли қўмондон арман ўн икки минг аскарлик сафнинг олдига чиқди. Икки лашкарнинг ўртасида туриб бақирди: – Менинг олдимга Холид чиқсин! Холид розияллоҳу анҳу чиқди. Икки лашкарбоши аскарлардан алоҳида холи турдилар. Жаража сўз бошлади: – Эй Холид! Менга фақат тўғри сўзла! Ёлғон гапирма! Чунки ҳур инсон ёлғон гапирмайди. Мени алдама! Чунки олийжаноб инсонлар вакилларни алдамайди. Аллоҳ сизларнинг пайғамбарларингизга осмондан қилич тушириб, уни сенга берганми? Ва ўша қилич туфайли ҳеч ким сенга ғолиб кела олмай фақат мағлуб бўлурми? – Йўқ! – деди Холид розияллоҳу анҳу. – Унда нега “Сайфуллоҳ” (Аллоҳнинг қиличи) номини олгансан? – Аллоҳ таоло бизларга пайғамбарини юборди. Мен у зотни ёлғонга тутган ва у зотга қарши жанг қилганлардан бўлдим. Кейин Аллоҳ мени ҳидоят қилди, мен у зотга эргашдим. Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен Аллоҳ мушрикларга мусаллат қилган қиличлардан бир қиличсан”, – деб менга нусрат сўраб дуо қилдилар. – Сизларга ижобат қилган ва сизларга қўшилганларнинг мақоми қандай бўлади? – Бизлар билан бир мақомда бўлади, – жавоб берди Холид розияллоҳу анҳу. – Унга ҳам сизлар каби ажр ва улуш бўладими? – сўради яна Жаража. – Ҳа. Ҳатто афзалроқ ҳам. Чунки бизлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида, бизларга ғайбнинг хабарларини бериб турганларида, у зотдан ажойибот ва мўъжизаларни кўриб туриб эргашдик. Биз кўрганларимизни кўрган, эшитганларимизни эшитганларга мусулмон бўлишлик шарт бўлади. Сизлар эса бизга ўхшаб кўрмадиларингиз ва эшитмадиларингиз. Кимки холис ният ила динимизга кирса ва тасдиқласа, бизлардан ҳам афзал бўлур! – деди Холид ибн Валид. Шундан сўнг Жаража қалқонини олди ва Холид ибн Валид томон яқинлашди. – Менга Исломга киришни ўргат! Холид розияллоҳу анҳу уни чодрасига етаклаб борди. Мешдан сув қуйиб турди. Жаража мусулмон бўлиб, ғусл қилиб, икки ракаат намоз ўқиди. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
5 673
42
Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин, Яхшилар бошига яхшилик солсин. Мол-дунё барчадин - сендан ҳам қолур, Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин. Абдурахмон Жомий | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 092
101
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 487
56
Аллоҳ таоло тафаккурга чорлайди Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: → Бир оят тафсири. Масжидлар - Аллоҳнинг уйларидир Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Масжидларни обод қилиш фазилати ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7735.MP4

5 647
36
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло дейдики: «Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, Мен сени фаришталар ичида эслайман». Имом Аҳмад ривоят қилган. Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида марҳамат қилади: «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир» (35-оят). Аллоҳни кўп зикр қилиш барча олиймақом инсоний сифатларнинг юзага келиши ва бардавом бўлишига олиб келади. Аллоҳни кўп зикр қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун зарурий амаллардан саналади. Қалби очиқ зотлар Аллоҳ таолонинг даргоҳидан бошқа жойда нажот йўқлигини англаб етганлар. Аллоҳ таолонинг даргоҳига эса У Зотга бўлган ҳақиқий муҳаббат ила вафот этмагунча эришиб бўлмайди. Ҳақиқий муҳаббат эса маҳбубни давомли зикр қилиш ва уни тарк этмаслик ила собит бўлади. Давомли зикрга кераксиз ишларни, беҳуда ўйин-кулгини ташлаб, кечаси ва кундузи учун вазифа қилиб олинган зикрларни бажариш билан эришилади. Охират саодатини ирода қилган банда ўзига истиғфор, таҳлил, такбир, салавот каби зикрларни вазифа қилиб олиб, уларни доимий равишда адо этиб юради. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 212
60
Бизларга берилган энг катта неъматлардан Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: → Бир оят тафсири. Масжидлар - Аллоҳнинг уйларидир Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Масжидларни обод қилиш фазилати ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7727.MP4

5 712
36
Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. Олия аҳлидан бир киши келиб савол берди: – Эй Аллоҳнинг Расули! Бу диндаги энг қаттиқ ва энг нозик нарсанинг хабарини беринг. – Энг нозиги (“Гувоҳлик бераман – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг бандаси ва элчисидир). Энг қаттиғи эса эй олиялик биродар, омонатдир! Чунки омонатдорлиги йўқ кишининг дини йўқдир! Унинг намози ҳам, рўзаси ҳам йўқдир! – дея жавоб бердилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 111
65
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши гумон - яхши ибодатдандир», дедилар». | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 019
53
Изоҳ: Ушбу оятда тақводорларнинг сифати келтирилмоқда. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 668
51
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барча одам боласи серхатодир. Серхатоларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Одам боласининг жисмоний тарафи устун келиб, шайтоннинг иғвосига учиб, заифлик қилиб ёки тоатни ўтказиб юбориши, ёки ундан тойилиш содир бўлиб туриши бор. Ўша пайтда тезда тавбага юзланадиганлари яхшиларидир. Айни ушбу ҳолат банданинг Аллоҳ таолога яқинлашишига сабаб бўлади. Банда ўзининг заифлигини англаб етади ва Роббига илтижо қилади. Бошқача қилиб айтганда, бандалигини чин қалбдан тан олади, ўша тан олишини амалда исбот қилади. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 129
49
Ҳар дам ғанимат | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7699.MP4

6 782
82
Бу дунё бир ажиб маскан, муҳаббат бор, саодат йўқ. Муҳаббатдан келиб чиққан жиноят бор - адолат йўқ! Бу дуёда адолат излаган инсон билиб қўйсин! Ҳақ йўлида балолар бор, мусибат бор - шикоят йўқ! Адолат соҳиби вақти ибодатда шаҳид бўлди, Адолат қонуни шундай, шаҳодат бор - ҳазимат йўқ! Ажибки, қиймати ҳеч бир кафанлик бўлмаган ерда, Ким ўзарга мол устида, рағобат бор - ҳазорат йўқ! Агар инсон ўзин тупроқдан устун билди, шайтондир. Такаббурга қиёматда мазаммат бор - шафоат йўқ! Эй ҳазрати бани Одам, кўзни оч тез бу ғафлатдан, Ибодатдан талаб қилсанг-ки, лаззат бор - шақоват йўқ! Тамоми неъмати дунё, сузиб юрган булут гўё, Суръати тездир, ичи бўш, шу сурат бор - кафолат йўқ! Беҳиштнинг боғларин сотма, жаҳаннам ўтига, эй воҳ! Бу янглиш бир тижоратдир, хасорат бор - ғанимат йўқ! Тилингда «Аллоҳ-Аллоҳ», асли кўнгил зиёратгоҳ, Сенинг қалбингдачи, эй дўст, саёҳат бор - зиёрат йўқ! Онанг қорнида ётганда нафас берсайди ўлмишдинг, Бугун нафасла ҳаётсан, далолат бор - садоқат йўқ! Ўтар ойлар, ўтар йиллар, ибрат олмоқ вақти эй жон, Нафасдандир саноқ умринг, хиёнат бор - омонат йўқ! Маҳбубий | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
8 929
222
Орзуларга ғарқ бўлиш | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7698.MP4

7 477
112
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Латибани Бани Салимдан садақларни йиғиш учун тайинладилар. У садақаларни йиғиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келгач: – Мана бу – сизларга. Буни эса – менга ҳадя қилиб беришди, – деди. – Агар айтган гапларинг рост бўлса, отангнинг ёки онангнинг уйида ўтирмабсан-да, ўша ҳадяларинг сенга келиши учун? – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақсадлари – унинг олган нарсалари мансаби ва вазифасидан эканлигини англатиш эди). | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
5 805
16
Айбингни ўта яхши билатуриб дўст бўлгандан бошқа ҳеч ким сенга дўст бўлмас. Бу эса карамли Хожангдан бошқа эмас. Дўст тутинганларнинг энг яхшиси сендан қайтадиган нарса учун изламаганидир. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 341
39
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 015
27
Нафақага чиқсам намоз ўқийман | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7693.MP4

13 436
187
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَّمَهُ إِيَّاهُ قَالَ: فَكَانَ يَقُولُ إِذَا جَلَسَ فِي وَسَطِ الصَّلَاةِ وَفِي آخِرِهَا: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. قَالَ: ثُمَّ إِنْ كَانَ فِي وَسَطِ الصَّلَاةِ نَهَضَ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ تَشَهُّدِهِ، وَإِنْ كَانَ فِي آخِرِهَا دَعَا بَعْدَ تَشَهُّدِهِ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَدْعُوَ ثُمَّ يُسَلِّمَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ. Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ташаҳҳудни ўргатдилар. У зот намознинг ўртасида ўтирганда ҳам, охирида ўтирганда ҳам ўшани – «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибату, ассалааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, ассалааму алайна ва алаа ибодиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа илаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу»ни айтар эдилар. Сўнгра, агар намознинг ўртасида бўлса, ташаҳҳуддан фориғ бўлганда турар эдилар. Агар охирида бўлса, ташаҳҳуддан кейин Аллоҳ хоҳлаганича дуо қилар, сўнгра салом берар эдилар». | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
Bayyina.uz
Намоз ва Рўза вақтлари: 👉 @Taqviymuzbot Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси. Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.
6 053
28
Саҳобаларнинг мардона мақомлари Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7692.MP4

6 088
30
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бой-бадавлат инсон эди. Айни ёшлик палласида анчагина оғир бетоб бўлиб қолди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. – Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг молим жуда ҳам кўп. Мерос олишга иккитагина қизим бор, холос. Молимнинг учдан иккисини васият қилсам, бўладими? – деб сўради. – Йўқ, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Ярми-чи? – Йўқ, – дедилар яна. – Учдан бири-чи? – сўради Саъд. – Учдан бири... Учдан бири ҳам кўп. Меросхўрларингни бой ҳолда қолдиришинг, одамларга тиланчилик қиладиган камбағал ҳолда қолдирганингдан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
5 849
27
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қачон Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Албатта, Аллоҳ Фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўр!» дея нидо қилади. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Сўнг Жаброил осмон аҳлига: «Албатта, Аллоҳ Фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» дея нидо қилади. Шунда уни осмон аҳли яхши кўради. Сўнгра у ер аҳли учун мақбул қилиб қўйилади». Бухорий ривоят қилган. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 532
53
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
5 847
21
Ҳазрати Билол Расулуллоҳни тушлари Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7689.MP4

7 806
47
Одамларнинг энг жоҳили одамлардаги гумон нарса учун ўзидаги ўта ишончли нарсани тарк қилган шахсдир. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳикматда «ўзидаги ўта ишончли нарса»дан мурод ўзининг махфий айблари, камчилик ва хатоларидир. «Тарк қилиш» деганда ўзидаги камчилик ва хатоларни тузатишга ҳаракат қилмасликни назарда тутганлар. Ҳар бир банда ўзидан ўтганини ўзи яхши ва аниқ билади. Ҳикматдаги «одамлардаги гумон нарса»дан мурод бегоналарга сиртдан кўриниб турадиган яхши амаллар, тоат-ибодатлардир. Кишида ихлос бўлмаса ҳам, ички нуқсонлари тўлиб ётган бўлса ҳам, ушбу ташқи кўринишлар одамлар наздида камолот сифатлари ва савобли амаллар бўлиб кўринади ва уни ўша гумонлари асосида мадҳ қиладилар. Ким мазкур мадҳларга учса, ўта жоҳил ва чинакам аҳмоқ одам бўлади. Чунки у билатуриб, ўзини ўзи алдамоқда. Албатта, бу ҳолат мақтовчи мустаҳкам иймонли, тақво-ибодатли солиҳ бандалардан бўлган ҳолатга оиддир. Агар мақтовчи фосиқ бўлса, фожир бўлса ва мақталган унинг мақтовига учса, жоҳилларнинг жоҳили, аҳмоқларнинг аҳмоғи бўлиши турган гап. Аллоҳ таоло барчамизни одамларнинг энг жоҳилидан бўлиб, одамлардаги гумон нарса учун ўзидаги ўта ишончли нарсани тарк қиладиган шахслардан бўлишимиздан асрасин! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан) | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 129
40
Ислом тарихидаги биринчи азон Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7684.MP4

8 548
53
Уч киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келиб ибодатлари ҳақида сўрашди. Қандай ибодат қилишларининг хабарини берганларидан сўнг уларга оздек туюлди. Ўзларича: “Бизлар қаёқда-ю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар. Ваҳоланки, олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилган зот бўлсалар!” дейишди. Бири айтди: “Мен энди кечаси бутунлай ухламай ибодат қилиб чиқаман”. Иккинчиси: “Умрим бўйи рўза тутиб юраман, рўзасиз бўлмайман!” деди. Учинчиси эса: “Аёлларга яқин бўлмайман!” деди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб бу сўзлардан хабардор бўлгач, масжидга одамларни йиғиб хутба қилдилар: – Одамларга нима бўлдики, шундай-шундай дейишади! Аллоҳга қасамки, мен одамларнинг ичида Аллоҳга энг яқинроғиман! Энг қўрққувчироғиман! Лекин рўза тутаман, тутмай ҳам юраман. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам. Аёлларга яқин ҳам бўламан. Кимки менинг суннатимдан ўзини олиб қочса, мендан эмас! | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 445
29
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод қилса”, – деганларини эшитдим”. Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Қул озод қилишдан мақсад – қулдан қуллик тамғасини олиб ташлаб, уни Аллоҳнинг розилиги учун ҳурга айлантириш. Ким мусулмонни маънавий хорликдан чиқарса, бошига тушган мусибатини аритса, қийинчилигини кетказса, солиҳ амалларни бажаришда унга ёрдам берса, иншааллоҳ, қул озод қилганнинг савобига эришади.
عرض المزيد ...

Mishary_Al_Afasy_–_سورة_الكهف_مشاري_راشد_العفاسي.mp3

6 811
28
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини орқали билиб олишингиз мумкин. ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
27 801
1 038
Ҳазрати Билолнинг азоблардан қутулишлари Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7675.MP4

8 750
55
Ҳазрати Билолнинг бошларига келган синовлар Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7671.MP4

8 315
52
Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб бир егулик сўради. – Уйингда бирор нарса йўқми? – сўрадилар жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Намат бор – бир қисмини ёпиниб, бир қисмини тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор – сув ичиб турамиз, – жавоб берди аъробий. – Уларни менга олиб кел, – дедилар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Олиб келгач, қўлларига олиб: – Мана буларни ким сотиб олади? – дедилар. – Мен бир дирҳамга сотиб оламан! – деди бир киши. – Мен икки дирҳамга сотиб оламан! – деди иккинчиси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанисига сотиб, икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бериб: – Бир дирҳамга аҳлинг учун егулик сотиб ол, яна бир дирҳамига эса болта сотиб ол-да, менга олиб кел, – дедилар. Олиб келган эди, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ёғочдан соп қилиб бердилар. Сўнг: – Бор, ўтин қил. Ўн беш кунгача мен сени кўрмай! – дедилар. Аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилиб келди. Бу вақт мобайнида ўн беш дирҳам фойда қилиб, бир қисмига озиқ-овқат, қолганига кийим-кечак сотиб олди. – Мана бу ишинг қиёмат кунида сўраганларинг юзингга доғ бўлганидан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 431
56
Агар муаллимда уч сифат жам бўлса, таълим олувчига неъмат мукаммал бўлибди: сабр, тавозеъ ва ҳусни хулқ. Агар таълим олувчида уч сифат жам бўлса, унда муаллимга неъмат комил бўлибди: ақл, одоб ва ҳусни фаҳм. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
8 605
109
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 265
30
Саҳобаликка етадиган мавом йўқ Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7659.MP4

6 441
23
#Хушхабар Устоз Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ қаламларига мансуб «Беш аркон» ва «Ҳажнома» номли китоблари нашрдан чиқди.
7 101
18
Саҳобаларни камситиш Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7656.MP4

6 126
31
"Мозийга қайтиб, унга бир назар солсак. Фақиҳ уламолардан бири Али ибн Абу Зиё Нуриддин аш-Шабромаллисий ал-Қоҳирий ҳазратлари 997 ҳижрий, 1589 милодий санада Қоҳиранинг ғарбий қисмидаги Шабромаллис қишлоғида дунёга келдилар. Уч ёшларида сувчечакка чалинадилар. Ёшликларидаёқ кўзлари ожиз бўлиб, бутун умр ана шу тарзда яшаб ўтдилар. Лекин, Аллоҳ таоло у зотга кўз нури эвазига қалб нурини ато қилди. Ёшлик пайтларидаёқ Қуръони каримни ёд оладилар. 1008 ҳижрий санада оталарининг ҳамроҳлигида Мисрга келадилар. У ерда “Шотибийя”, “Хулоса”, “Баҳжа ал-Вардийя”, “ал-Минҳаж”, “Нузумут таҳрир” ва бошқа матнларни ёд оладилар. Кейин Азҳарга кириб у ерда ўқишни давом эттирадилар. Хуллас, шу киши Қоҳирага таълим олиш учун келган бўлсалар-да, илм олиш борасида сезиларли натижаларга эриша олмадилар. Ҳарчанд уринмасинлар, илм олишда ижобий, жиддий натижаларга эришолмадилар. Ҳатто, иш шу даражага етдики, илм толиби бўлган Али аш-Шабромаллисий бир оз умидсизликка ҳам тушдилар. Ўша маҳзун кунларининг бирида ёнларига бир киши келиб: “Мен сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиладиган бир салавотни ўргатаман, агар сен уни ҳар куни шом билан хуфтон оралиғида ўқисанг, иншааллоҳ, илминг ривож топади”, деб айтади. Салавот қуйидагича эди: “Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва олиҳи камаа лаа ниҳаята ликамаалика ва ъадада камаалиҳи”. Шайх Шабромаллисий ушбу салавотни шом билан хуфтон оралиғида ўқий бошлайдилар. Аллоҳ таоло у кишига мана шу салавотнинг баракотидан шу даражада илмларига ривож ва зиёдалик ато этадики, ҳатто “Шифо” китобига шарҳ ва “Байзовий” тафсирига ҳошия ёзган Шиҳоб ал-Хафожий у кишининг ҳузурларида ўтириб, бир қоғозни олиб, ёзган нарсаларида бир оз ўзгартириш керак бўлган ўринларни топиб, тўғрилаб ўтирар эди. У шанбадан бошлаб то жума кунигача тушунмаган нарсаларини ёзиб борар, жума куни эса Али Шабромаллисийнинг масжидларига келиб, бирма-бир савол бериб, жавоб олар эди. Ўшанда шайх Хафожий ерда ўтирган аснода ёзиб олар, Али Шабромаллисий эса курсида ўтириб жавоб берардилар. Шайх Шабромаллисий кўзлари ожизлигига қарамай, ёддан Хафожийга жавоб айтардилар. Энди келинг, шайх Шиҳоб Хафожий билан яқинроқ танишсак: Шайх Шиҳоб Хафожий ким эди? У киши йирик олим бўлиб, 13 мужалладдан иборат шеърий услубда ёзилган “Хизанатул адаб” китобининг муаллифи Абдулқодир Бағдодийнинг устози эди. Абдулқодир Бағдодий беш минг қасидани ёд олган эди. Бу юз минг байтга тўғри келади. У устози ҳақида гапириб: “Мен у кишининг денгиздек илмидан бир томчисига эга бўлдим холос”, деган эди. Анвар Аҳмад | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 628
120
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга шалвар сотиб олгани бозорга кирди. Сотувчи уларни кўриб ўрнидан турди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини ўпа бошлади. Ҳазрат қўлларини тортиб олдилар ва: – Бу ажамларнинг подшоҳларига қиладиган амаллари. Мен подшоҳ эмасман. Мен ҳам сизлар каби бир оддий кишиман, – дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан шалварни олмоқчи бўлди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Нарсани эгаси кўтариб олиши лозим, – дедилар. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 965
37
Агар инсон бирон ишни мураббий, устозсиз ўзи амалга оширса, у манманликдан холи бўлолмайди. Ва: “мен жидди жаҳд қилдим ва бунга эришдим” дейди. Аммо бу ишни муважжиҳ, йўлловчи томонидан қабул қилган ҳолда бажарса, у ҳолда: “Агар ушбу муважжиҳ, йўлловчи устозим бўлмаганда, мен ҳақ ва ҳақиқатни билмаган бўлардим”, дейди. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
6 769
51
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 118
26
Саҳобаларни сўкиш Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7654.MP4

6 662
39
Бир аёл Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига ипак кийим сотмоқчи бўлиб келди. Шунда у киши: «Бунинг баҳоси қанча?» дедилар. «Юз», деди. «Бу юздан кўп туради», дедилар. Аёл юз-юздан қўшиб, тўрт юзгача етди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса «Бу ундан кўп туради», дейишда давом этдилар. Охири аёл: «Мени масхара қиляпсанми?» деди. «Бир кишини олиб кел, нарх қўйиб берсин», дедилар. Аёл бир кишини олиб келди. У киши кийимни беш юзга баҳолади ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўша нархга уни сотиб олдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи тижоратда ўта ҳалол бўлганлар. Ўзлари фойда кўраётганда қарши тарафнинг ҳам зиён кўришини мутлақо истамаганлар. Билмаган харидордан фойдаланишдан кўра унга маслаҳат беришни афзал билганлар. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 610
61
Саҳобаларга муносабатимиз Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7639.MP4

6 499
30
Ямома аҳлининг саййиди Самома ибн Асол Ҳанафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёмонликни ирода қилган ҳолда Мадина кўчаларида кетаётган эди. Муҳаммад ибн Маслама бошқариб келаётган қўшин уни тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига олиб келишди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Бу асрга яхши муомала қилинглар, – дея илтифот қилдилар. Сўнг уйларига кириб аҳлларига: – Бор таомларингизни ҳозирлаб, Самомага чиқариб юборинглар, – дедилар. Яна бир туяни топиб келтирдилар. Эрталаб ва кечки пайтда сутини соғиб беришга буюрдилар. Кейин унинг олдига кириб: – Хўш, Самома! Аллоҳ сенга имкон бердими? – дедилар. – Эй Муҳаммад! Агар ўлдирмоқчи бўлсанг, қоним учун ўлдирақол! Мабодо афв қилмоқчи бўлсанг, шокирлик ила афв қилақол! Агар молимни олмоқчи бўлсанг, сўра, хоҳлаганингча берай! – деди Самома. Учинчи куни бўлганида афв қилиб қўйиб юбордилар. Самома чиқиб кетиб, яқин орадаги сув бор жойга борди. Ғусл қилиб покланди. Кийимларини поклади. Кейин масжидга кириб: – Эй Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, мен учун ер юзида сенинг юзингчалик нафратли юз йўқ эди. Энди эса сенинг юзинг ҳамма юзлардан ҳам кўра ёқимлироқ бўлиб қолди. Мен учун динларнинг ичида сенинг динингдек нафратлироқ дин йўқ эди, энди эса сенинг дининг мен учун ҳамма динлардан ҳам кўра маҳбуброқ бўлиб қолди. Мен учун шаҳарлар ичида сенинг шаҳрингдан нафратлироқ шаҳар йўқ эди, энди эса сенинг шаҳринг мен учун энг маҳбуб шаҳар бўлиб қолди, – дея ҳақ шаҳодатни келтириб, мусулмон бўлди. Сўнг умра учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўради. Самома Маккага келганида одамлар унинг мусулмон бўлганини билишди. – Ҳой, Самома! Динингдан кечдингми? – сўрашди улар. – Мен Исломга кирдим. Муҳаммаднинг динига эргашдим! – жавоб берди у. Уни ўлдирмоқчи бўлишди, бироқ унинг қавмидан қўрқишди. Чунки буларни ғалла билан асосан Ямома халқи таъминлар эди. – Аллоҳга қасамки, мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бермагунларича зинҳор буғдой донини бердирмайман! – деди Самома. Дарҳақиқат Ямомага қайтгач, Макка аҳлига буғдой соттирмай қўйди. Бу эса маккаликларнинг очарчиликда қолишларига сабаб бўлди. Чорасиз қолган Макка аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одам жўнатиб Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб, қариндошчиликнинг ҳурматларидан Самома қилаётган ишни тўхтатишини илтимос қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Самомага буғдой беришни сўраб, хат ёзиб бердилар. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
6 723
31
Гуноҳлар ўчирилиб, ғам-ташвиш кетиб, ризқда кенгчилик бўлишини истайсизми? Истиғфорни лозим тутинг!!! Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййууму ва атубу илайҳи. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 825
192
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 004
31
Башариятнинг энг афзаллари Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7634.MP4

7 574
55
Бу дунёдаги инсонларнинг турли севгилари ишқи мажозийдир. Мажозий бир севгидир, ҳақиқий эмасдир. Чунки келади, кетади. Ўткинчидир. Вақтинчаликдир. Бир қанча вақт ўтгач, севганингдан нафратланишинг ҳам мумкин. Найзан Тавфиқ бир шеърида айтадики: «Чиркин қўлларда кўргач, Мен пулдан ҳам иргандим...» Кимдир пулдан жирканади, кимдир вақтлар ўтиб, ўзи тушуниб-ўйлаб, ёқтириб, севиб олган ишидан совийди. Кимдир, бир пайт келиб, бир маҳаллар ўзи қўлга киритмоқ учун бор-йўғини сарфлаган нарсанинг ҳечлигини англаб қолади. Ундан воз кечади. Бир вақти келиб, ҳаётни ҳам севмай қолади... Болалардан сўраладиган битта савол бор: «Энг кўп кимни яхши кўрасан?» - дейилади. Табиийки, бола бу саволнинг жавобини берадиган шуур савиясида эмас. Аммо онаси билан отаси болага энг кўп кимни севиш кераклигини тушунтириш учун шу саволни бериб туришади. Шундай қилиб, унга «Энг кўп Аллоҳни яхши кўраман» демоқни ўргатишади. Севгиларнинг энг ҳақиқийси, энг биринчи ўринда турадигани Аллоҳ севгисидир. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 135
57
Саҳобалик мақоми Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Исломнинг биринчи муаззини - Билол ибн Рабоҳ Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Насия савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7622.MP4

6 952
39
Али ибн Абу Толиб саҳар тонгда бола-чақаларига егулик топиш учун иш излаб чиқдилар. Лой қориш учун қудуқдан сув ташигани ишчи излаб юрган аёлга тўғри келдилар. Ишни маъқул кўриб, бир пақир сувга бир донадан хурмога келишиб, ишга рози бўлдилар. Натижада йигирма дона хурмога яраша ишладилар. Аёлдан меҳнат ҳаққини олиб, уйга қайтаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учраб қолдилар ва ёнидаги нарса нималигини сўрадилар. – Бу – хурмо! Лайф арқонда қудуқдан сув тортиш эвазига топган хизмат ҳаққим! Қўлларим қавариб кетди, – дедилар секингина ҳазрат Али розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларини силаб, уқалаб қўйдилар. Сўнг юзларини сийпалаб туриб: – Бу қўлларга Аллоҳ барака берсин! – деб дуо қилдилар ва яна: – Эй Али, хурмодан менга ҳам дориликка бир дона бер, – дедилар. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 521
58
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деб бир кунда юз марта айтиш хатоларимизни, гарчи улар денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам, ўчиришини билиб туриб, гўёки бизнинг хатоларимиз йўқдек уни такрорламаслигимиз катта йўқотиш, зиёндир. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
9 362
150
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 439
32
Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишиб-етилишнинг янги поғонасидир. “Ким алам чекмаса, ўрганмайди”. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 803
101
Ҳазрати Умарнинг ёшларга танбеҳлари | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7619.MP4

8 333
57
Сайфуллоҳ – Холид ибн Валид қўмондонлик даврида Химс фатҳ қилинди. У жойга адолат ва инсоф ила ҳукм қилувчи волийлар тайинланди. Химслик насронийлардан адолат билан жизялар олинди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан у ерда қолган волийга Рум лашкари жамланиб, насронийларни мусулмонларнинг қўлидан озод қилиш учун Химс томон юриш бошлаганининг хабари келиб қолди. Ҳарбий қўмондон кенгаш ўтказди. Душман лашкари мусулмонларга нисбатан жуда ҳам катта миқдорда ортиқлигини ҳисобга олиб, хатарда қолмаслик учун кўпчиликнинг фикри ва таклифи билан чекиниб туришликка қарор қилинди. Қўмондон насронийларнинг катталарини чақиртирди ва уларга шундай деди: – Биз кечагина жонларингизни муҳофаза қилиш, молларингизни асраш ва осойишталигингизни сақлаш учун сизлардан жизя олган эдик. Энди эса кутилмаганда душман лашкари биз томон бостириб келмоқда. Улар билан жанг қилишга бизнинг имконимиз йўқлигидан чекинишга азм қилдик. Шунинг учун сизларнинг тўлаган жизяларингизни қайтариб бермоқчимиз. Химс насронийлари жавоб беришди: – Эй қўмондон! Биз ўтган қисқа вақт мобайнида сизларнинг олийжаноблигингиз ва адолатингизни кўрдик. Румнинг эса илгари кўп жабру жафолари ва зулмларига дуч келганмиз. Сизларнинг адолат ва олийжаноблигингиз бизлар учун Румнинг жабру зулмидан кўра яхшироқдир. Эй қўмондон! Сизни сабр қилиш ва улар билан уруш қилишга чақирамиз. Биз сизлар ила елкама-елка бўлиб, бор қувватимиз билан душманга қарши жанг қиламиз! Тирик қолсак, мусулмонларнинг адолати соясида қоламиз. Ўлсак, Раббимизга қайтажакмиз! Шундай қилиб, исломий адолат ва олийжаноблик шарофати ўлароқ, Химс насронийлари мусулмонлар билан бирга Румларга қарши жангга киришди. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 085
29
Ӯзбекистон - чемпион! Бугун юртда байрам, дилларда сурур, Миллат ӯғлонлари қучишди зафар. Оламшумул ютуқ биз учун ғурур, Ӯзбекнинг ютгани - ажойиб хабар. Юраклар қинидан чиққудек бӯлди, Дувиллаб тӯкилди қувонч кӯзёши. Бунга ҳисса қӯшган йигит-қизларнинг Ҳамиша саломат бӯлсинлар боши. Ватан байроғини кӯтаринг баланд, Ғолиблик нашъасин суринг ҳар замон. Бугунгидек есин рақибингиз панд, Жаҳон узра ҳар дам бӯлинг ЧЕМПИОН. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 315
20
Роббингизга истиғфор айтинг | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7613.MP4

9 433
98
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 185
19
Амалларимиз жаннатга киришга етмайди. Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Ризқнинг зиёда бўлиш сабаблари Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Ароқ савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7607.MP4

8 264
80
Хорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар». Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах (тилга кириб): «Аллоҳим, уни мендан сақла», дейди. У жаннатни сўраса, жаннат (тилга кириб): «Аллоҳим, буни менга кирит», дейди». Имом Аҳмад ривоят қилган. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
8 761
220
Илму ҳунарни бошқаларга улашиш Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Ризқнинг зиёда бўлиш сабаблари Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Ароқ савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7594.MP4

9 264
42
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сўради: – Эй Аллоҳнинг расули! Бир ой рўза тутаман, бошқа зиёда қилмайман. Беш маҳал намоз ўқийман, ундан орттирмайман. Молимдан Аллоҳ таоло йўлида садақа ва эҳсоним ҳам йўқ. Мен вафот қилсам, қаерда бўламан? – Жаннатда! – дедилар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Сиз биланми, эй Аллоҳнинг расули?! – сўради у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва: Ҳа, мен билан бўласан! Агар қалбингни икки нарсадан – кин ва ҳасаддан сақласанг, тилингни икки нарсадан – ғийбат ва ёлғондан сақласанг, кўзингни икки нарсадан – Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсадан ва мусулмонни пойлашдан сақласанг, ўша икки хотиржамлик ила мен билан жаннатга кирасан, – дедилар. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
9 050
176
Мен бирон иш ёки илм билан машғул бўлмаган аёлга ишонч билдиролмайман. Ибн Ҳазм Андалусий. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 294
91
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 905
43
ҲАМДАРДЛИК Чор Бакр жоме масжиди жамоаси Самарқанд вилояти бош имом-хатиби қори Ёқубжон домла Самарқандийнинг оналари Иноят ҳожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Ҳақ таоло қори Ёқубжон домла Самарқандийнинг ва марҳуманинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумани Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз». | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...

IMG_7585.MP4

7 099
31
Гуноҳлари кечирилган қиз Бир қиз ва унинг қари онаси бор эди. Онаси юра олмасди. Қиз онасига қарар, овкат пишириб берар, кийимларини ювиб, ўзини покиза қилиб юрарди. Бир куни уларнинг қишлоғига душман ҳужум қилди. Қиз онасини елкасига кўтариб, қочди. Саҳрода югуриб кетаркан, чарчаб қолди. Онасига қумнинг иссиғи тегмаслиги учун қучоғига олиб ўтирди. Дам олгач, яна елкасида кўтариб, йўлида давом этди... Ўша қиз ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечирди», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ! Нима туфайли?» деб сўрашди. У зот: «Онасига қилган яхшилиги сабабли», дедилар. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 290
68
Аллоҳ яхши кўрадиган амал Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Ризқнинг зиёда бўлиш сабаблари Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Ароқ савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7582.MP4

7 577
90
СЕНГА ҲАМ ОЛИ ДОВУДГА БЕРИЛГАН ЯХШИ ОВОЗ БЕРИЛГАН! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир кеча Мадинани айланиб юрган эдилар. Кетаётиб Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг уйида қуръон ўқиётганини эшитиб қолдилар. Унинг овози Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга жуда ҳам ёқди. Абу Мусо қироатни тугатиб бўлгач, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам йўлларида давом этдилар. Эртаси куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Мусо Ашъарийни кўриб дедилар: -Кеча кечқурун сени тинглаб ўтирганимни кўрсанг эди! Сенга Оли Довудга берилган яхши овоз берилибди! Ўзгаларнинг қобилиятини мақташ ва тан олиш Анбиёлар хулқидан. Мусо алайҳис салом ҳам укаси Ҳорун алаҳис салом ҳақида Аллоҳ таолога: “Биродарим Ҳоруннинг тили меникидан фасоҳатлироқдир!”, деган эди. Ўзгаларнинг фазилатини инкор қилиш ва тан олмаслик Иблиснинг хулқидандир. Иблис Одам алайҳис салом ҳақида Аллоҳ таолога: “Мен ундан яхшироқман!”, деган эди. Ишни гўзал ва мукаммал тарзда бажарган ҳамкасбингизни мақтанг, эътироф қилинг. Уй эгасига уйи чиройли ва саранжомлигини айтиб мақтанг. Унга барака сўраб дуо қилинг. Яхши бир фикр чиқиб қолса уни қувватланг. Гўзал услубни кўриб қолсангиз уни олқишланг. Ўзгалар сиздан ўзиб кетганида ўзингизда қандайдир бир нафрат ҳис қилмасангиз демак қалби салим инсонсиз! Инсонларнинг муваффақияти ва ютуқлари сизга ожизлигингизни англатаверса ўзингизга қайтинг. Қалбингизни текшириб кўринг! | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
7 925
75
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَرَأَ سُورِةَ الْكَهْفِ فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ سَطَعَ لَهُ نُورٌ مِنْ تَحْتِ قَدَمِهِ إِلَى عَنَانِ السَّمَاءِ، يُضِيءُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَغُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَ الْجُمُعَتَيْنِ». رَوَاهُ أَبُو بَكْرِ بْنُ مَرْدُويَهْ. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар». Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар. «Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...

Mishary_Al_Afasy_–_سورة_الكهف_مشاري_راشد_العفاسي.mp3

7 104
37
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини орқали билиб олишингиз мумкин. ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
31 785
1 103
Аллоҳ таоло энг кўп яхши кўрадиган банда Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Ризқнинг зиёда бўлиш сабаблари Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Ароқ савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7574.MP4

9 744
120
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени менга манфаат берадиган бир амалга йўллаб қўйинг», деди. У зот: «Бомдоднинг икки ракъат(суннат)ида бардавом бўл, чунки уларда фазилат бор», дедилар» Яна шу кишидан қилинган бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бомдод намозидан олдинги икки ракъатни қолдирманглар, чунки уларда рағоиблар (рағбатлантирувчи нарсалар) бор», деганларини эшитдим». Табароний «Муъжамул кабир»да ривоят қилган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати бу дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар» Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган. Аҳмад ва Абу Довуд: «Агар сизни отлиқлар қувиб келаётган бўлса ҳам, шу иккисини қўйманглар»ни зиёда қилишган. Имом Муслимнинг ривоятида: «Шу иккиси мен учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқдир», дейилган. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
8 842
95
Силаи раҳм қилганнинг умри қандай узаяди? Тўлиқ жума маъруза видеоси: Youtube: Ризқнинг зиёда бўлиш сабаблари Азизхўжа Бухорий
•тавсия
Ароқ савдоси ——— | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |

IMG_7562.MP4

9 876
75
Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди. Шамс Табризий | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
9 345
77
#Таъзия_жаноза Ҳофизи Қуръон, тиловатлари билан бизларни баҳраманд қилиб юрган Шамшоджон қори укамиз узоқ ҳасталикдан сўнг фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. "Чор-Бакр" масжиди ходимлари номидан марҳум қорининг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган ота-оналарига сабру салвон берсин! Жаноза бугун соат 17:00 да Ромитан тумани Хўжа Али Рометаний жоме масжидида ўқилади. إِنَّا لِلَّٰهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...

IMG_7559.MP4

IMG_7558.MP4

15 870
516
Bayyina.uz | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
7 118
22
Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мужоҳидларнинг қайси бирининг ажри улканроқ?» деб сўради. У зот: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», дедилар. «Солиҳларнинг қайси бирининг ажри улканроқ?» деди. У зот: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», дедилар. Кейин у намоз(хон), закот (берувчи), ҳаж (қилувчи) ва садақа (берувчи) ҳақида сўради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», деявердилар. Абу Бакр Умарга: «Эй Абу Ҳафс, зокирлар ҳамма ажрни олиб кетишди-ку», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар». Имом Аҳмад ва Табаронийлар ривоят қилишган. | Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! | |
عرض المزيد ...
8 107
60
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio