این سرویس به زبان شما نیز موجود است. برای ترجمه ، مطبوعات را فشار دهیدفارسی
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

all posts Bintu Sodiq

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar. muslimaat.uz   Реклама учун  @hamkormuslimaat_bot  
136 875-28
~64 190
~87
53.56%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
8 879المكان
من 78 777
57المكان
من 430
في الفئة
183المكان
من 2 333
أرشيف المنشورات
@BintuSodiq
23 771
269
Siz izlagan kitob... 📥 Buyurtma uchun: 🌐 Saytdan buyurtma bering

Marvaridlar shodasi v2 [Optimum quality and size].mp4

28 024
184
"Кифоятул ғулом" асарини ёшларимиз ёдлашса, ҳанафий мазҳабини йўлини тутиб, адашишмайди!" 🎙 Муҳаммад Шокир домла Турдибеков "

shokir domlo(Android).mp4

28 142
160
🎀🎀🎀 Ishonchli o'quv markazda o'qishni xohlaysizmi? Sifatli hamda hamyonbop kurslar qidiryapsizmi? Al-Qalam o'quv markazida sharq va g'arb tillari 🗣 😌😊🙂😌😊🙂 kurslarIga qabul ochilganini e'lon qiladi. ✅Turk tili ✅Ingliz tili ✅ Rus tili 🗓 Kurs muddati 🔄 3-6 oy ⏱ Dars vaqti 🔄 haftada 2 kun 1,5 soatdan 💵 Kurs narxi 🔄300 ming Darslar Zoom platformasi, telegram🚀chat orqali ustoz tomonidan o'tib beriladi. Har bir dars yozib olinadi va o'quvchi qulayligi uchun guruhga yuboriladi.▶️ 🎧Shuningdek o'quv markazda video-darslik guruhlar ham bor. Ushbu guruhlarda haftada 2 kun 20-30 daqiqalik video-dars yuboriladi. Vazifalar ustoz tomonidan tekshiriladi. 💵 Video-dars kurs narxi - 1 oyga 1️⃣0️⃣0️⃣ming 🎓 Har bir kurs so'ngida imtihon natijalari asosida o'quvchilarga SERTIFIKAT topshiriladi. 📌 Eslatib o'tamiz ta'lim berish faoliyatimiz litsenziyaga ega. 📌Kursga ro'yxatdan o'tish uchun adminga murojaat qiling Shoshiling, joylar soni cheklangan Sinov darsi -🔔🔔 Реклама
عرض المزيد ...
28 416
114
Инсон сураси, 26-31-оят Мурсалот сураси, 1-19-оятлap (580-бет) @BintuSodiq

Mursalat surasi, 580-bet.m4a

27 065
131
Соч бўяйдиган бўёқларга қошни бўяш САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа. Қошни соч бўяйдиган бўёқларга бўяса, таҳорат қабул бўладими? Жавоб учун раҳмат! Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳа, қабул бўлади. Валлоҳу аълам. Одинахон Муҳаммад Содиқ. «Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз. Савол бериш учун:
34 912
612
Аллоҳ таоло жума кунининг фазлидан барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин!

file

93 948
5 941
Нафсни қандай жиловлаш мумкин? 🎙

file

48 570
681
🩷 Инсон сураси (579-бет) @BintuSodiq

Inson surasi, 579-bet.m4a

38 594
165
@BintuSodiq
43 946
401
12-ҚАДАМ Сармоя киритиш учун энг самарали соҳа ахтарилади. Тарбия эса сармоя киритиладиган энг муҳим соҳадир. Истиқболга тегишли энг тўғри ҳисоб комил инсон тарбиясидир.

file

42 095
168
Қиёмат сураси, 20-40-оят Инсон сураси, 1-5-оятлap (578-бет) @BintuSodiq

Qiyomat surasi, 578-bet.m4a

38 674
184
«Барчангиз меҳмонсиз. Қўлингиздаги мол-дунё ҳам сизга берилган омонатдир. Меҳмон бир кун албатта кетади ва омонат ўз Эгасига топширилади». Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу
47 362
401
Нававийнинг парҳезкорлиги, еб-ичиш, кийиниш ва яшашдаги машаққатли ҳаёти Абдулфаттоҳ Абу Ғудда «Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

TGvaqt qadri2 (1) (1).mp4

44 352
345
Муддассир сураси, 48-56-оят Қиёмат сураси, 1-19-оятлap (577-бет) @BintuSodiq

Qiyomat surasi, 577-bet.m4a

42 164
203
@BintuSodiq

TGhikat1.mp4

53 133
1 083
"Ҳазрат фиқҳда "Кифоя" асарини, қизлари "Кифоятул ғулом" асарини элимизга тақдим қилдилар" 🎙Устоз Анвар Аҳмад "Кифоятул ғулом" китобининг тақдимотидан. 2014 йил, 13 август

Anvar ahmad ustoz(Android).mp4

49 698
212
🩷 Муддассир сураси (576-бет) @BintuSodiq

Muddassir surasi, 576-bet.m4a

48 262
205
@BintuSodiq
59 821
537
✅АЁЛ илмли бўлса, НИМА беради? ✅Энг катта МУҲАДДИСАЛАР юртимиздан чиққан! ✅Қизларнинг ИЛМ олишларига муҳтожмиз! ✅Юртимиздан МУҲАДДИСАЛАР чиққанми? "Жамият ривожида хотин- қизларнинг илмли бўлиши"  мавзусидаги анжуман тафсилотлари.

Master NT tgggg.mp4

57 138
739
Муззаммил сураси, 20-оят Муддассир сураси, 1-17-оятлap (575-бет) @BintuSodiq

Muzzammil surasi, 575-bet.m4a

51 397
224
@BintuSodiq
62 325
446
Шайх Исмоил Махдум қизлари Маҳфуза ҳожи аянинг устоза Одинахон Муҳаммад Содиққа мактублари 🎙Мактубни устоз Анвар Аҳмад ўқиганлар. "Кифоятул ғулом" китобининг 2024 йил 13 август

xat(Android).mp4

52 450
225
Фазилатли шайх, муҳаддис Шайх Надвий ҳазратларининг Бухородаги сафарлари якунланди Бугун меҳмонларимиз Бухорои шарифдаги учта буюк пирларни зиёрат қилишди. Ҳазратнинг илк сафарлари Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавийнинг мақбаралари бўлди. У зот бухоролик етти пирнинг иккинчиси – Хўжа Ориф Ревгарийнинг халифаси бўлганлар. Шайх Надвий ҳазратларининг навбатдаги сафарлари Хўжа Ориф Ревгарийни зиёрат қилиш бўлди. Хўжа Ориф Ревгарий ибн Исмоил нақшбандия тариқатидаги шайхлар ворислигининг олтин занжиридаги 11 маънавий ҳалқа бўлганлар. Шайх Надвий ҳазратлари пиримиз ҳақларига дуолар қилдилар. Меҳмонлар ва юртимиз зиёли шахсларининг кейинги зиёратлари Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний мақбараси бўлди. Абдулхолиқ Ғиждувоний сўфий устози, нақшбандия тариқати шайхлари ворислигининг олтин занжирининг ўнинчи маънавий ҳалқасидирлар. Ҳазрат пирларнинг дин йўлидаги хизматлари беқиёслигини эътироф этдилар. Зиёрат сўнгида дуои хайрлар қилинди.
عرض المزيد ...
42 527
146
🩷 Муззаммил сураси (574-бет) @BintuSodiq

Muzzammil surasi, 574-bet.m4a

43 226
252
Мусибатга сабр қилганим учун берадиган савобини тарозимдаги яхшиликларим палласига қўяди... 👉Бир қиз шундай ҳикоя қилади: «Кўп йиллардан бери рўза тутаман. Рамазонда ҳам, нафл рўза тутган кунларимда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ифтор вақтида айтган «Чанқоқлик кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, савоби ёзилди», деган дуоларини айтар эдим. Лекин афсуски, бунинг маъносини тушунмас эканман. Шунинг учунми, бу дуонинг ҳаловатини ҳис қилмас эдим. Лекин унинг маъносини, қачон айтилишини билганимдан кейин ҳаётим ўзгарди. Илгари бу дуони шом намозига туришдан олдин айтар эдим. Бу эса хато экан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни сув ёки хурмо билан ифтор қилган заҳоти айтган эканлар. Мен ҳам суннатга амал қилиб, бу дуони ўз вақтида айта бошлаганимдан кейин унинг ҳаловатини туйдим. Ёз кунларида кун узоқ, иссиқ бўлади. Ана шундай кунларда томоқларим қақраб, бир амаллаб шомга етиб олардим. Рўзани очиб, сув ичганингизда сув танангизга сингиб, уни қондириб, янгилаган пайтда беихтиёр: «Чанқоқлик кетди, томирлар ҳўлланди ва, иншааллоҳ, савоби ёзилди», деб юборасиз. Бу ҳам Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг бир кўриниши экан. Бу улуғ набавий дуонинг маъносини тушунганимдан кейин унинг ҳаловатини ҳис қилдим. Шундан кейин бу дуони ҳаётимда дуч келадиган ҳар қандай қайғули ҳодисалардан кейин ҳам айтишга муҳтожлигимни ҳис қилдим. Тўғри, айнан унда айтилган сўзларга эҳтиёж сезмаслигим мумкин, лекин унинг асл маъносига эҳтиёжим бор эди. Беморлик, ғам-қайғу, турли мусибатлар, оғриқ пайтида бу ҳолат албатта ўтиб кетишини, ниҳояси борлигига шубҳа йўқлигини, оғриқлар барҳам топишини, сабр қилсам, Аллоҳнинг ажр-мукофоти борлигини ич-ичимдан ҳис қилдим. Бу эса ғам-аламларимни, оғриқларимни енгишимга, сабрда янада мустаҳкам бўлишимга туртки бўлди. Ишончим комилки, Аллоҳ таоло мусибатга сабр қилганим учун берадиган савобини тарозимдаги яхшиликларим палласига қўяди». 📚Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим!" китобидан.
عرض المزيد ...
54 333
842
@BintuSodiq
54 484
732
Занжабил Қуръони Каримда зикр қилинган, инсон танаси учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга ўсимликлардан бири Аммо занжабилни истеъмол қилмаслик керак бўлган ҳолатлар борлигини ҳам билармидингиз?

zanjabil(Android).mp4

66 097
1 635
🩷 Жин сураси (573-бет) @BintuSodiq

Jin surasi, 573-bet.m4a

47 329
223
“SIRIUS TA'LIM” аёл-қизлар ўқув маркази ҳамда “SIRIUS SCHOOL” хусусий мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

01хабар финал.mp4

49 508
196
Шайх Надвий ҳазратларининг Бухорога зиёрати Аввалроқ мисрлик шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар билан устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг Самарқанд бўйлаб саёҳатлари ҳақида хабар берилганди. Уларнинг навбатдаги манзили Бухорои шариф бўлди. Ташриф буюрувчилар сафарларини 13 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасидан бошлашди. Машҳур авлиё, нақшбандия тариқатининг асосчиси ҳисобланмиш, Баҳоуддин Нақшбандий ўз таълимотида Аллоҳга интилиш кўнгил билан амалга оширилиши, қўл эса меҳнат билан банд бўлиши кераклигини айтган. У зотнинг ғоялари мусулмон оламида тасаввуфнинг жуда кенг аҳоли қатламлари ичига кириб боришини таъминлаган. Надвий ҳазратлари Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилар чоғларида у кишининг ҳақларига дуо қилдилар. Ҳазратнинг Бухоро бўйлаб сафарларидаги кейинги манзиллари Баҳовуддин Нақшбандийнинг сўфий ва диний устози бўлмиш Хўжа Саййид Амир Кулол ҳамда Саййид Миркулолнинг руҳий устози Муҳаммад Бобо Самосийнинг мақбаралари бўлди. Шайх Надвий ҳазратлари тарихий шахсларнинг илмий мерослари ҳақида ҳам сўзлаб ўтдилар. Меҳмонлар Хўжа Саййид Амир Кулол ва Муҳаммад Бобо Самосийнинг ёдгорлик мажмуаларини зиёарт қилиб бўлгач, яна бир улуғ зот — Хожа Али Ромитоний мақбарасига ташриф буюрдилар. Шайх Надвий ҳазратлари бу улуғ зотнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
عرض المزيد ...
44 647
154
Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

TGЖума муборак!.mp4

120 905
4 836
"Кифоятул ғулом" нафақат ёш болаларга, балки мадрасанинг биринчи ва иккинчи курс талабаларига ҳам зарурий, манфаатли таржима китоб бўлган" 🎙Нозимжон Ҳошимжон домла "Кифоятул ғулом" китобининг 2024 йил 13 август

nozim(Android).mp4

49 863
130
🩷 Жин сураси (572-бет) @BintuSodiq

Jin surasi, 572-bet.m4a

48 417
256
Чақалоғимнинг ахлати ёки пешобини ювиш таҳоратимни бузадими? Жавоб: Бузмайди. Чақалоқнинг ахлати ёки пешоби тегиши таҳоратни бузувчи омиллардан эмас. Бадан ёки кийимга теккан ҳар қандай нажосатни ювиб ташласа, етарли бўлади. Таҳоратни бузувчи омиллар қуйидагилар: 1. Кишининг икки нажосат йўлидан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни синдиради. Улар хоҳ пешоб, хоҳ ел бўлсин, хоҳ нажосат, хоҳ қурт бўлсин, фарқи йўқ. Яна шу икки йўлдан бирига бармоқнинг кириши ёки орқага ҳуқна (клизма) қилиб нажосатни чиқариб ташлаш билан ҳам таҳорат синади. 2. Баданнинг қайси бир жойидан қон ёки йиринг чиқса-ю, тоза жойга ёйилса ҳам, таҳорат бузилади. 3. Оғизни тўлдириб қайт қилиш билан ҳам таҳорат синади. Киши қайт қилганда оғзи тўлиб, гапира олмай қолса ёки оғзини беркита олмаса, шу ҳолат оғзи тўлиб қайт қилишга киради. 4. Ёки киши қон қайт қилса-ю, қон кўпроқ бўлиб, тупуги қизарса, таҳорат синади. Аммо тупукнинг ранги сарғайса, синмайди. 5. Киши ётиб ёки ёнбошлаб ухласа, таҳорати синади. Агар бирор нарсага суяниб ўтириб ухлаётган бўлса-ю, ўша суянган нарсаси олиб қўйилганда йиқиладиган даражада бўлса, таҳорати синади, йиқилиб тушмаса, синмайди; 6. Маст бўлиш, ҳушдан кетиш, тутқаноқ тутиши ва жиннилик билан ҳам таҳорат синади. 6. Эр хотинини яланғоч ҳолда қучоқласа ҳам таҳорати кетади. 7. Мазҳабимизга кўра рукуъ ва саждаси бор намозда (яъни жаноза намозидан ташқари) балоғатга етган хоҳ эркакнинг, хоҳ аёлнинг овоз чиқариб кулиши билан таҳорат синади. Аллоҳ таоло билан муножот қилаётганда бу каби нарсаларни қилувчиларга таъзир бериш сифатида уларга таҳоратни янгилаш шарт қилинмоқда. Изоҳ: Санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда таҳорат синмайди. Мисол учун: Кўз ёши (агар оғриқ туфайли бўлмаса), буруннинг суви, бадандан чиққан тер, она сути кабилар таҳоратни бузмайди. Шунингдек, чивин ёки бурга қанча қон сўрса ҳам таҳорат синмайди. Кийимга нажосат тегиши таҳоратни синдирмайди. Мушак остиларига укол қилинганда қон чиқмаса, таҳорат синмайди. («Мўминнинг меърожи» китобидан.) Валлоҳу аълам. Одинахон Муҳаммад Содиқ. «Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз. Савол бериш учун:
عرض المزيد ...
62 974
1 324
@BintuSodiq
52 649
418
❗️ Ҳурматли илмий иш билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, ўтмишда қилинган хатони такрорламанг! ❔ Ҳаммамизга маълумки, бугун биз ўз ота-боболаримиз ёзган асарлари бўйича ижозаларни бошқа давлатлардан олиб келяпмиз. Нега? 📹Бунинг сабабларини ва илмий иш билан шуғулланувчилар олдидаги яна бир катта вазифа ҳамда бурчни ушбу видеони томоша қилиб билиб олишингиз мумкин. | |

TGpeshqadam.mp4

49 110
165
Шайх Надвий ҳазратларининг Самарқандга зиёрати давом этмоқда Бугун, 11 сентябрь куни азиз меҳмонларимиз азим Самарқанд шаҳрида жойлашган  шайх, муршид, аллома, нақшбандия тариқатининг етук намояндаси ва раҳнамоси Хўжа Аҳрор Валий қуддусаллоҳу важҳаҳунинг зиёратгоҳларига қадам ранжида қилишди.  У зотнинг мақбараларини зиёрат қилгач, меҳмонларимиз навбатдаги манзилга – Тойлоқ туманида жойлашган  муҳаддис, муфассир, фиқҳшунос, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг устози Имом Доримий раҳимаҳуллоҳнинг зиёратгоҳларига йўл олдилар. Бу зот  ҳам Самарқандда ҳадисларнинг ёйилишида муҳим ўрин тутган, ўзларининг "Ал-Муснад" ("Сунан ад-Доримий") номли асарлари билан Ислом оламида шуҳрат қозонган алломалардан саналадилар. Шундан сўнг меҳмонлар нақшбандия тариқатининг шайхларидан, "Махдуми Аъзам" ("Улуғ Махдум") номи билан машҳур бўлган аллома Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий зиёратгоҳида бўлдилар. Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар юртимиз алломаларининг динимиз учун қилган беқиёс хизматларини эътироф этдилар, уларнинг илмий фаолияти ва қолдирган илмий меросларининг беқиёс қиймати ҳақида сўз юритдилар, улуғ зотларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
عرض المزيد ...
41 760
177
37 369
138
🩷 Нуҳ сураси (571-бет) @BintuSodiq

Nuh surasi, 571-bet.m4a

37 960
202
​📲Muslimaat.uz иловаси Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган ва у зотнинг аржумандлари – қизлари Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлик қилаётган muslimaat.uz сайтига оид маълумотлар оламига олиб киради. Дастурдан азиз муслима опа-сингилларимиз учун кундалик ҳаётда керак бўлиб турадиган намоз ва рўза тақвими, қибла йўналиши, саҳифаси, савол-жавоблар бўлими, медиа бўлими, тасвир, "Омина" журналининг қирқдан зиёд электрон вариантлари каби бир қанча фойдали онлайн хизматлар ўрин олган. Шунингдек, дастур ёрдамида сайтидан олинган энг сўнгги маълумот ва янгиликлардан хабардор бўлиб туришингиз имкониятига эга бўласиз. Дастур орқали сиз саҳифасидаги савол-жавобларни ҳам кузатиб боришингиз ва ушбу илова оркали ўзингизни қизиқтирган саволларингизни йўллашингиз ҳам мумкин. дастури Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатишда сизга энг яқин ёрдамчи бўлади, деб умид қиламиз. иловаси доимий тарзда сиз азизларнинг таклифларингизни инобатга олган ҳолда янгилаб борилади. 🔗Юклаб олиш учун ⤵️
عرض المزيد ...
image
43 133
101
@BintuSodiq
47 662
255
11-ҚАДАМ Бир миллатнинг истиқболини кўра олиш каромат эмас, буни билиш учун унинг ёшларига қараш кифоядир.

file

49 677
136
🩷 Маъориж сураси, 40-44-оятлар Нуҳ сураси, 1-10-оятлap (570-бет) @BintuSodiq

Maorij surasi, 570-bet.m4a

45 611
221
Ёмон дуо олишдан сақланинг! Ота-онанинг ёмон дуоси фарзандни ҳалокатга учратади. Ота-онанинг норози бўлгани, боласининг ҳаққига дуоибад қилгани оғир мусибат бўлади. Шунинг учун мўмин-мусулмон инсон имкони борича отасига, онасига яхшилик қилиши лозим. У ўзида бор пулни, молни аямасдан, уларнинг яхши дуоларини олиш пайидан бўлиши керак. Аллоҳ сақласин, ёмон дуо ва қарғишларидан сақланиб, яхши ҳолатда юришга ҳаракат қилиши лозим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ «Яхшилик ва силаи раҳм» китобидан
عرض المزيد ...
63 104
1 373
@BintuSodiq
60 816
951
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар Абдулфаттоҳ Абу Ғудда «Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

TGGvaqt qadri1 (1) (2).mp4

60 681
674
🩷 Маъориж сураси (569-бет) @BintuSodiq

Maorij surasi, 569-bet.m4a

49 569
222
@BintuSodiq
56 761
474
Ўқишни бошлаётган талаба дўстим! Ҳозирги қимматли вақтингизни ғанимат билинг. Ниятингизни тўғрилаб, жамиятимиз ривожини асосий мақсад қилиб, ўқишдан, илм олишдан тўҳтаманг. Бу фурсатлар қайтиб келмаслиги мумкин.
60 133
1 026
O'qishni boshlayotgan talaba do'stim! Hozirgi qimmatli vaqtingizni g'animat biling. Niyatingizni to'grilab, jamiyatimiz rivojini asosiy maqsad qilib, o'qishdan, ilm olishdan to'htamang. Bu fursatlar qaytib kelmasligi mumkin.
247
1
🩷 Ҳаққо сураси (568-бет) @BintuSodiq

Haqqo surasi, 568-bet.m4a

51 515
239
🎉 Навбатдаги янгилик! «Марваридлар шодаси» китоби нашр қилиндиОдинахон Муҳаммад Содиқ томонларидан нашрга тайёрланган «Марваридлар шодаси» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди. 📚 Мазкур китоб Урдунлик машҳур устоз, ҳанафий фиқҳининг забардаст олими доктор Салоҳ Абул Ҳож Ҳанафий ҳазратларининг қаламига мансуб «Акаа-лилул-маас фии қовааъидил-ҳайзи ван-нифаас» («Ҳайз ва нифос қоидаларига оид олмос тожлар») номли китобнинг ўзбек тилидаги таржимасидир. ✅ Китобда аёлларга хос масалалардаги энг муҳим қоидалар баён қилиниб, сўнг уларга тегишли фатволар берилган, китоб охирида эса мавзу доирасида савол- жавоблар келтирилган. ☎️ 998712175999 📨 🌐 Сайтдан буюртма беринг 📍 Манзилларимиз 🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
عرض المزيد ...
58 379
323
@BintuSodiq
53 182
303
"Аёллар учун энг зарур илмлар" "Аёлларнинг қўлидан тутиб, саодатли ҳаётга элтиб қўядиган ходимларга муҳтожмиз..." "Пешқадамлар карвони" раҳбари Суҳбатни "Аёл-қизларга маънавий кўмак" лойиҳаси раҳбари психолог Мадина Джураева олиб боради. Дарвоқе, азиз аёллар, агар сиз ҳаётингиз бахт-саодатга йўғрилишини истасангиз, "Кўмак" лойиҳамизга мурожаат қилинг:

TGFull 4K(Android)hd.mp4

59 189
1 009
🩷 Ҳаққо сураси (567-бет) @BintuSodiq

Haqqo surasi, 567-bet.m4a

49 851
232
Алломалар юрти – Термизга сафар Шу йилнинг 31 август куни юртимизга мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди. Куни кеча шарафли меҳмонлар ҳамроҳлигида устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам Термиз шаҳрига сафар қилдилар. Ушбу сафардан кўзланган мақсад буюк ватандошларимиз Ислом оламида машҳур ҳадис тўпламларидан бири бўлмиш «Сунани Термизий» ва «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» асарлари муаллифи, муҳаддис, имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий ҳамда муҳаддис, зоҳид, валий, имом Ҳаким Термизий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилиш эди. Шайх Абулҳасан Надвий ҳазратлари шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг барча иснод ва ровийлардаги ижозаларини тасдиқлаган ҳолда «ҳадиси шариф ва илмларининг комил олими» дея эътироф этган эканлар. Ҳатто шайх Надвий уларни эъзозлаб, ҳирқа кийдириб, салла ўраб, алломага тарбия ва сулукда ижоза, рухсат берганлар. Шайх Надвий ҳазратларининг юртимизга ташриф буюриб, алломаларнинг мақбараларини зиёрат қилиши ҳам бежиз эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг фазилатларига оид барча ҳадисни тартиблаб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ҳаётлари, суврат ва сийратлари ҳақида қалам тебратган бу алломалар тариқат аҳлидан, зоҳид ва валий зотлардан бўлишгани ҳеч кимга сир эмас. Зиёрат асносида бу улуғ зотларнинг ҳақига тиловат ва хайрли дуолар қилинди. Шу билан бирга устозларнинг илмий суҳбатларидан баҳраманд бўлинди. Гўзал суҳбатлар дилни қанчалик яйратган бўлса, сал олдинроқ яна иккита хушхабардан хурсанд бўлган эдик. Улардан бири, август ойининг бошида Термиз шаҳрида Имом Термизий номидаги Ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15 августдаги қарорига кўра, октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлашини эълон қилинди. Илоҳим, бундай илмий тадбирлар, учрашувлар, суҳбатлар давомли бўлсин! Муҳаддислар, олиму уламоларнинг ташрифи буюк алломаларимиз баракотидан давомли бўлсин!
عرض المزيد ...
55 742
67
@BintuSodiq
58 575
378
Бойларга ҳасад билан қадалган назаримни бечораларга қараш билан даволар эдим... 👉Бир қиз шундай ҳикоя қилади: «Ёшлигимда кўчада юрсам, одамлар миниб юрган янги, қимматбаҳо машиналардан кўзимни узолмай қолардим. Баланд-баланд уйлар, виллалар ҳақида ўйлаб, бу уйлар, машиналарнинг эгаларига ўхшаб бой-бадавлат бўлишни орзу қилардим. Кийим-кечак, соат дўконларининг ёнидан кета олмай қолардим. Бунга онам сабабчи бўлган, деб ўйлайман, чунки онам кўпинча мени ўзи билан бирга бозорларга, дўконларга, дугоналари билан учрашувларга олиб борарди, улар билан фақат янги модалар, тақинчоқлар, хуллас, дунё матоҳлари ҳақида соатлаб гаплашиб ўтирарди. Мен эса ҳамма гапни эшитиб, маҳлиё бўлиб ўтирардим. Бир куни ҳаётимда катта бурилиш юз берди. Ҳайит байрами куни эрта тонгда отам билан ҳайит намозига чиқдик. Ўзи чиқмоқчи эмасдим, чунки онам менга ўзим хоҳлаган кўйлакни олиб бермагани учун бутун дунёдан хафа эдим. Йўлда машинада кетаётган эдик, отам шарбатлар, ширинликлар сотиб ўтирган бир аёлни кўрсатиб, шундай деди: «Анави аёлни кўряпсанми? Етимлари борга ўхшайди. Бугун байрам. Унинг эса кўнглига байрам сиғмаяпти. Болаларининг қорнини тўйдириш учун шундай кунда ҳам кўчада ўтирибди. Бошқа ҳеч қандай чораси қолмаган аёлгина байрам куни кўчада ўтириб, нарса сотиши мумкин. Биз бўлса чиройли кийимларда, атирларни сепиб олиб, ўз машинамизда намозга кетяпмиз. Сени қара-ю…» Мен кўчадаги фақир одамларни худди умримда биринчи марта кўраётгандек, анграйиб қолдим. Тўғрироғи, уларга биринчи марта аҳамият бериб қарашим эди. Олдинлари уларни кўрмаган ҳам эканман, тавба. Чунки кўзларим фақат бойларга қадалган эди. Шу кундан бошлаб кўчадаги бою камбағалга баравар қарайдиган бўлдим. Олдимдан дабдабали машина ўтса, уни кўриб, ўзимни бечора ҳис қилардим, лекин унинг ортидан эски кийимлардаги қора ишчиларни кўрсам, ўзимни бой ҳис қилардим. Шундай қилиб, бойларга ҳасад билан қадалган назаримни бечораларга қараш билан даволар эдим. Кунлар ўтиб, қўли калта одамларга кўпроқ эътибор берадиган бўлдим. Натижада уйга маҳзун ҳолда эмас, Аллоҳнинг неъматларига, марҳаматига шукр келтириб қайтадиган бўлдим». 📚Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим!" китобидан.
عرض المزيد ...
65 815
853
Қалам сураси, 43-52-оятлар Ҳаққо сураси, 1-8-оятлap (566-бет) @BintuSodiq

Qalam surasi, 566-bet.m4a

52 592
267
Одинахон Муҳаммад Содиқ таржима қилган китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

TGxabar.mp4

55 271
83
​📲Muslimaat.uz иловаси Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган ва у зотнинг аржумандлари – қизлари Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлик қилаётган muslimaat.uz сайтига оид маълумотлар оламига олиб киради. Дастурдан азиз муслима опа-сингилларимиз учун кундалик ҳаётда керак бўлиб турадиган намоз ва рўза тақвими, қибла йўналиши, саҳифаси, савол-жавоблар бўлими, медиа бўлими, тасвир, "Омина" журналининг қирқдан зиёд электрон вариантлари каби бир қанча фойдали онлайн хизматлар ўрин олган. Шунингдек, дастур ёрдамида сайтидан олинган энг сўнгги маълумот ва янгиликлардан хабардор бўлиб туришингиз имкониятига эга бўласиз. Дастур орқали сиз саҳифасидаги савол-жавобларни ҳам кузатиб боришингиз ва ушбу илова оркали ўзингизни қизиқтирган саволларингизни йўллашингиз ҳам мумкин. дастури Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатишда сизга энг яқин ёрдамчи бўлади, деб умид қиламиз. иловаси доимий тарзда сиз азизларнинг таклифларингизни инобатга олган ҳолда янгилаб борилади. 🔗Юклаб олиш учун ⤵️
عرض المزيد ...
image
51 545
118
Онанинг қизига насиҳати... Асмо бинт Хорижанинг чимилдиққа кириб кетаётган қизига насиҳати: «Қизгинам! Қадрдон уйингни, туғилиб-ўсган хонадонингни тарк этиб, янги хонадонга кўчиб ўтяпсан. Ота-онанг, жигарларинг, яқинларингни ташлаб, янги қариндошларинг ҳузурига боряпсан. Қизгинам! Куёвимга қандай муносабатда бўлишинг кераклигини айтаман, жон қулоғинг билан эшитиб, бир умр амал қилгин: Сен унинг учун бешик бўлгин, шунда у сенга устун бўлади. Сен унинг учун ер бўлгин, шунда у сен учун осмон бўлади. Сен унга чўридек бўлгин, шунда у сенга қулдек бўлади. Унинг кўзига, қулоғига ва бурнига ёқмайдиган нарсадан узоқ бўлгин». «Қизларжон» китобидан
عرض المزيد ...
59 975
1 326
Аллоҳим, иймонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик ато эт!

TGАллоҳим,_имонимизга_саломатлик,_ризқимизга_баракот,_хонадонларимизга.mp4

159 513
5 856
Жисм ва қалб таҳорати 🎙

file

55 471
395
➡️ Ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаяптими? ➡️ Паст-баландликлардан чарчадингизми? Унда сизга ҳар томонлама хотиржамлик, муаммоларингизга ечим берадиган семинаримизга таклиф қиламиз. 👇 🎙Семинар меҳмони устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ 🗓18 сентябрь 11:00 🎉"ФАРОҒАТ ҚАСРИ" семинари Жойларимиз сони чекланган, шошилинг, ўз жойингизни банд қилинг.☝️ Офлайн ва онлайн бўлиб ўтади✈️ Муржаат учун👇 +998 90 160 17 16 📱 🕊 📹
عرض المزيد ...

IMG_1997.MP4

55 447
623
🩷 Қалам сураси (565-бет) @BintuSodiq

Qalam surasi, 565-bet.m4a

46 374
264
Олимлар ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси бизга ўрнакдир... Куни кеча устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва Абдулбосит қори акаларнинг оиласидаги кетма-кет қувончли кунларга гувоҳ бўлдик. Икки жигарбандлари – ўғиллари ва қизларининг никоҳ тўйлари муносабати билан валималарида қатнашдик. Бугун эса яна бир хушхабар: устозамиз бошчилигида тайёрланган янги – «Марваридлар шодаси» номли китоб нашрдан чиққанининг хабари келди. Мен аслида Одинахонни арзимас нарсалар учун безовта қилиб ёзавермайман. Лекин китоб тақдимотини ўтказиш масаласида ёзиш у кишини «безовта қилиш»га арзийдиган воқелик бўлгани учун гуруҳга ёздим: «Одинахон, ассалому алайкум. Яхшимисиз? Чарчамаяпсизми ҳаракатлар билан? Келинчакнинг қўлидан чой ичиб, чарчоқлар чиқяптими?» Одинахондан шу заҳоти жавоб келди: – Ҳа, Термизда юриб :)) Ҳали унақа нарсаларга улгурмадим. – Одинахон, тақдимот қилинадими? Нозимахонларга топширамизми тақдимот ўтказишни? – Албатта. Нозима билан маслаҳат қилиш керак. Ортидан котибалари Муҳайёхон ёздилар: «Барно опа, ассалому алайкум. Кеча Собирахонни кузатиб, бугундан иш бошладилар» Беихтиёр тилимга шу сўзлар келди: «Маашааллоҳ! Аллоҳ куч-қувват, вақтларига, умрларига барака берсин! Мана ибрат! Мана намуна! Мана гўзал  ўрнак! Бу ҳақда ёзамиз…» Одинахонга ушбу битикларни ёзиб жўнатган эдим, у  кишидан қуйидаги  ёзишмаларнинг нусҳаси келди: "Сафарда, зиёрат асносида  мавлоно фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвийнинг рўпаларларига тиз чўкиб ўтирдик (Ҳазрат шундай қилардилар): — Сендан ҳол-аҳвол сўрамоқчиман. Абдурраҳмон билан келин яхшими? Ўзини кеча кўрдим…Собирахон ҳам яхшими?… — ... — Ҳа, кетдими? Ишларингни бошладингми?..." Изоҳга ҳожат йўқ. Маашааллоҳ! Барно Саидраҳмон
عرض المزيد ...
54 764
488
🎉 «Гўзал ўрнак» китоби қайта нашр қилиндиОдинахон Муҳаммад Содиқнинг қаламларига мансуб «Гўзал ўрнак» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди. ☝️ Аллоҳ таоло инсонни яратар экан, уни пайғамбарлардан ва уларга меросхўр бўлмиш олимлардан, солиҳ кишилардан, муршидлардан ва яхши дўстлардан ўрнак олиб яшашга ва ўзи ҳам гўзал хулқи ва одоби билан бошқаларга ўрнак бўлишга буюрди. ✅ Мазкур «Гўзал ўрнак» китоби сайти саҳифаларида Рамазон ойида эфирга узатилган эшиттиришлар асосида таълиф этилган бўлиб, унда муаллиф Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган гўзал хислатлар ҳақида сўз юритади. ☎️ 998712175999 📥 Буюртма учун: 🌐 Сайтдан буюртма беринг 📍 Манзилларимиз 🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
عرض المزيد ...
48 496
121
Ҳар бир нафасини зикр билан олган зотлар Салафи солиҳлар вақтга жуда катта эътибор билан ёндашганлар. Улар деярли ҳар бир нафасларини зикр билан олганлар. Тунлари намозда ва Қуръон тиловатида қоим бўлганлар, ўзларига берилган ҳар бир дақиқа, ҳар бир сониядан унумли фойдаланганлар. «Гўзал ўрнак» китобидан
52 127
268
@BintuSodiq
58 853
678
Ёшликда ўқиш керак ©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф @BintuSodiq

IMG_6083.MP4

58 893
1 135
Мулк сураси, 27-30-оятлар Қалам сураси, 1-15-оятлap (564-бет) @BintuSodiq

Qalam surasi, 564-bet.m4a

51 546
372
“SIRIUS TA'LIM” аёл-қизлар ўқув маркази ҳамда “SIRIUS SCHOOL” хусусий мактабининг очилиш маросими 1-сентябрь куни бўлиб ўтди Унда меҳмон сифатида олима, "Бинту Содиқ" канали ҳамда "Пешқадамлар карвони" муассасаси раҳбари, устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам иштирок этдилар. Ўқув марказида ҳозирги кунда аёл-қизлар учун керакли бўлган йўналишлардаги дарслар бериб борилиши режа қилинган. Тадбир давомида сўзга чиққан олима Одинахон Муҳаммад Содиқ аёлларнинг таълим олиши динда қанчалик аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтдилар.
عرض المزيد ...
49 028
163
📚Ўқув йилини бошлаганлар учун дуо @BintuSodiq
97 323
3 908
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio