این سرویس به زبان شما نیز موجود است. برای ترجمه ، مطبوعات را فشار دهیدفارسی
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

audience statistics Islom.uz

Канал расмий сайти:  islom.uz    islom.uz  каналлари:  @Savollar_kanal   @Fiqh_Uz_kanal   @HilolNashr   @Quranuz_kanali   @wwwIslamUz   @Arabicuz   @BintuSodiq   @Siyrat_uz   @Muslimaatuz   @Hadisislomuz  ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!! 
عرض المزيد
134 170-90
~26 912
~11
23.93%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
9 586المكان
من 78 777
64المكان
من 430
في الفئة
201المكان
من 2 333

جنس المشتركين

تعرف على عدد كل من المُشتركين الذّكور والإناث على القناة.
?%
?%

لغة الجمهور

معرفة توزيع المشتركين في القناة حسب اللغة
الروسية?%الإنجليزية?%العربيّة?%
نمو القناة
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

فترة تواجد المستخدم على القناة

اعرف كم من الوقت قضى المُشتركون على القناة.
حتى أسبوع?%المؤقتات القديمة?%حتى شهر?%
الزيادة في المُشتركين
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Ҳазрати Умар яна шомда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Амвосдаги вабо хабарини эшитиб, Шомга кирмай, қайтиб кетганликлари ҳақида аввал ўрганган эдик. Ана шу вабо дарди оқибатида кўпгина саҳобаи киромлар вафот этдилар. Жумладан, Шомнинг амири, Ислом умматининг амини Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ҳам вафот этдилар. У кишининг ўринларига Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу амир бўлдилар. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу лашкарларни тоғли жойга олиб чиққан эдилар, вабо бир оз енгиллади. Шунингдек, Димашқнинг амири Язийд ибн Абу Суфён ҳам вафот этиб, ўрнига укаси Муовия ибн Абу Суфён бўлди. Шурҳабийл ибн Ҳасана Урдунга амир бўлди. Вабо вақтида кўп одамлар ҳалок бўлдилар. Бу касаллик бир неча ой давом этди. Шу пайтда мерос масаласи юзасидан кўпгина тушунмовчиликлар юзага чиқди. Амирлар бу масала ҳақида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб ёздилар. У киши одатдагидек, шуро мажлисини чақириб, маслаҳат қилдилар: 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22643 🕋
عرض المزيد ...
8 224
31
Rizq 2-qism «Rizq» kitobi 2-son 📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida 🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi 📹 YouTube 🕋

2-SON TG.mp4

14 636
58
Ўз-ўзини баҳолаш Болакай дўконга кириб, четда турган сандиқни у ердаги телефон хонасига олиб кирди ва устига чиқиб, қўнғироқ қила бошлади. Дўкон эгаси болакайнинг ҳаракатига назар солиб, унинг телефон сўзлашувига қулоқ солди. Болакай: «Хоним, боғингиздаги ўтларни ўриб бераман, сизда иш борми?» деди. Аёл: «Бизда буни бажараётган киши бор» деди. Болакай: «Мен бу ишни ўша одам оладиган пулнинг ярмига қилиб бераман» деди. Аёл ўша одамнинг меҳнатига рози эканини, уни алмаштириш нияти йўқлигини айтди. Болакай аёлга ялина бошлади: «Йўлакларни ва уйингиз олдидаги саҳнани ҳам тозалаб бераман. Боғингиз Флоридадаги энг чиройли боққа айланади» деди. Аёл бу сафар ҳам кўнмади. Бола табассум қилиб телефон гўшагини қўйди. Бу телефон сўзлашувини тинглаб турган дўкон эгаси болага «Сизнинг юксак ҳимматингиз мени ҳайратга солди. Сиздаги бу ижобий хислатни ҳурмат қиламан. Менинг қўлимда шу дўконда ишлаш имконини таклиф этаман» деди. Кичик ёшдаги бола: «Йўқ, аммо таклиф учун раҳмат. Мен айни пайтда бажараётган ишимни қанчалик сифатли қилаётганимни билмоқчи эдим. Чунки мен боя телефонда сўзлашган аёлнинг хонадонида меҳнат қиламан» деди. Биз доим ўзимизнинг қийматимизни ўрганиб, шундай баҳолаб боришимиз керак. «Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан 🔗 https://islom.uz/maqola/22642 🕋
عرض المزيد ...
19 656
214
Бир лафз билан уч талоқ қўйса, уч талоқ тушадими? Имом Муслим, Абу Довуд ва Аҳмадлар Абу ас-Саҳбаа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр даврлари ҳамда Умарнинг амирлигидан уч йилда уч талоқ битта қилинишини биласанми?» деди. Шунда Ибн Аббос: «Ҳа», деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр даврларида ҳамда Умарнинг халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтар эди. Кейин Умар ибн Хаттоб: «Одамлар ўзлари шошилишлари керак бўлмаган нарсада шошилиб қолдилар. Агар уни ўтадиган қилиб қўйсак, қандай бўлар экан», деди ва ўтадиган қилиб қўйди». Ушбу ривоятда сўз «Агар эр хотинига «Сен уч талоқсан», деса ёки «Талоқ қилдим, талоқ қилдим, талоқ қилдим» деб уч марта айтса, уч талоқ тушадими ёки бир талоқми?» деган савол устида кетмоқда. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22641 🕋
عرض المزيد ...
22 771
134
Chorva mollaridan zakot berish: Tuyaning zakoti | Fiqh saboqlari Hidoya 102-son «Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi. Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir». Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy Ustoz: A’zamjon domla Qambarov Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi ☺️☺️☺️☺️☺️ 🔗 Premyera 🕋 @islomuz
عرض المزيد ...
Chorva mollaridan zakot berish: Tuyaning zakoti | Fiqh saboqlari | Hidoya 102-son
Mualif: Burhoniddin Marg'inoniy Ustoz: A'zamjon domla Qambarov Quyidagi havola orqali ko'rsatuvning barcha qilsmlarini topishingiz mumkin: 👇 https://www.youtube.com/playlist?list=PLys356tU5j5R-8EkvPdDq23lb5YuBqNCp Rasmiy saytimiz: https://islom.uz Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: Telegram: https://t.me/islomuz​​​​ Instagram: https://instagram.com/islomuz​​​​ Facebook: https://facebook/www.islom.uz​​​​ Twitter: https://twitter.com/islomuzofficial​​​​ Medium: https://islomuz.medium.com​​​​ Soundcloud: https://soundcloud.com/islomuz​​​​ Bizga aloqaga chiqish uchun elektron manzillarimiz: Telegram bot: https://t.me/portalislomuzadmin_bot​​​​ pochta: admin@islom.uz Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. #fiqh #fiqhsaboqlari #hidoya #islom #islomuz #islamic #islamicart #burhoniddinmargiloniy #kitob #dars #islamicpost #islamicquotes #IslamicChallenge #islamicart #islamicknowledge #islamicreminders #islamicart #islamicreminders #islomiy #islom #islomdini #islomnuri
23 772
32
🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz! 👉 😎 &

COVER BN(Android).mp4

18 694
62
Аёл кишининг намоздаги либоси سُئِلَتْ أُمُّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا مَاذَا تُصَلِّي فِيهِ الْمَرْأَةُ مِنَ الثِّيَابِ؟ فَقَالَتْ: تُصَلِّي فِي الْخِمَارِ وَالدِّرْعِ السَّابِغِ الَّذِي يُغَيِّبُ ظُهُورَ قَدَمَيْهَا. Умму Салама розияллоҳу анҳодан сўралди: «Аёл киши қандай кийимда намоз ўқийди?» «У химорда ва бутун жисмини тўсиб, икки қадамининг устини бекитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар». Шарҳ: «Химор» аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарсадир. Демак, аёл киши юзи ва кафтидан бошқа жойини очмайдиган кийим кийиб намоз ўқиши керак. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22637 🕋
عرض المزيد ...
26 315
634
Inson ko'zi nimalarga qodir? 8 million — bu raqam inson ko'zi bilan farqlay olishi mumkin bo'lgan ranglarning adadidir. 300 ming — bu esa insonning o'rtacha soch tolalarining soni. Bu maʼlumotlar sizni qiziqtiryaptimi? Unda ushbu videolavhani tomosha qiling va qiziqarli faktlar bilan tanishing.

Soch tolasi haqida 18 - son.mp4

28 829
244
Гар шоҳману, сенга қуллигимдан шодман Мен тушдиму бандингга қачон, озодман! Гар шоҳману, сенга қуллигимдан шодман! Бор дарди жаҳоннинг менга қилмас таъсир, Чеҳрангни кўриш билан дили ободман! Хуррам ўша кун жонни сенга топширсам, Фарҳод ила Мажнунга, ахир, авлодман! Қошингда макон тутдиму, бердим кўнгил, Дўстлик уйини қилолмадим бунёд ман. Билсанг, нима хоҳишим менинг васлингдан: Ўзликни қилолсам сени деб барбод ман! Қай кунки, дилим олдинг-у, маҳбуб бўлдинг, Ушшоққа вафо бобида мен устодман! Қаддингни хаёли токи кўзим ичра, Сарв бўлса халойиқ, мен сарви озодман![1] Бу ташбеҳ агар мосмас: ширинсўзсанким, Бу борада Ширинсану, мен Фарҳодман! Давлат қани – тўксам қадамингга қумдек? Мен дўмбирадек ичи ҳавою бодман[2]. Бу чарху фалак бўлди мудом қасдимда, Тортмас қўлини то бўлмасам барбод ман. Шероз сиқилтирди кўнглимни жуда, Қилсам бўлар энди сафари Бағдод ман. Кўкка етар, аммо Соҳиби девонга[3] – Етмас сира урсам-да неча фарёд ман! Саъдий, ватанни севиш иймондандир, Лек ўлма очингдан дея: «Мен зурёдман!» 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22636 🕋
عرض المزيد ...
25 284
129
Шайх Ёрқинжон домла раҳимаҳуллоҳ: «Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан сўрашдилар» Аввалроқ шайх Ёрқинжон домла раҳимаҳуллоҳ ҳақларида мақолалар чиқарган эдик. Орада бир муддат узилиш бўлиб қолди. Ўзимиздаги маълумоларни тартиблаб яна давом эттиришни истадик. Бу борада муҳтарам ўқувчилар, устознинг мухлислари томонидан бўлган сўровлар ҳам кўп бўлди. Шайх Ёрқинжон домланинг яқин дўстлари устозимиз Ҳусайнхон Бухорий билан кўришганимизда суҳбат чоғида домла ҳақларида сўз очиб, хотираларини қоғозга туширдим. Ушбу суҳбат асносида домламиз мисолларида барчага, хусусан, толиби илмлар учун жуда ҳам зарур бўлган жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтдилар. “Ёрқинжон қори ака раҳимаҳуллоҳ кўп фазилатларга эга юксак қобилият эгаси эдилар. Кўзга ташланиб турадиган, ҳар бир киши ҳавас қилса арзийдиган ва ўта ноёб сифатларидан бири самимий ва Аллоҳ таолога ихлослари эди. Аслида айни суннат ҳам шундай, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда энг кўп васф қилинган сифат Аллоҳга ихлослари ва самимийликлари бўлган. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22635 🕋
عرض المزيد ...
26 846
240
Сир Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Басрада бир масжидга кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти. Қарасам, улар пешинни ўқиб, асргача, асрни ўқиб, шомгача, шомни ўқиб, хуфтонгача дуо қилишяпти. Улардан: «Сизларга нима бўлган?» деб сўрасам: «Қурғоқчилик бўляпти, ёмғир ёғмаяпти, қаҳатчилик бошланди. Шунинг учун ёмғир сўраб, дуо қиляпмиз» дейишди ва шу кўйи яна хуфтондан кейин чиқиб кетишди. Лекин ҳамон ёмғирдан дарак йўқ, осмонда бир парча булут ҳам кўринмас эди. Дуолари ижобат бўлмади, деган гап кўнглимдан ўтди. Менинг эса борадиган жойим йўқ эди, кечаси тунаш учун ўша масжидда қолдим. Бир чеккада тафаккур қилиб, хаёл суриб ўтирсам, эшик ғичирлаб очилиб, қоп-қора бир одам кириб келди. Ўзи пакана бурни пачоқ, қорни катта, устида икки бўлак матоси бор, холос. Жуда ночорлиги шундоққина ташидан билиниб турарди. У келди-да, у ёқ-буёққа қаради, масжидда ҳеч ким йўқ эди, мени ҳам кўрмади. Кейин қисқа қилиб икки ракат намоз ўқиди, кейин яна атрофга қараб, масжидда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, икки қўлини кўтариб дуо қила бошлади: «Эй Роббим, бандаларингга одоб бериш учун улардан ёмғирни тўсиб қўйдинг. Эй улуғ Роббим, ёмғир бер!..» 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22634 🕋
عرض المزيد ...
51 445
527
🟢🟢🟢🟢🟢 ✨ Siyratga oid elektron kitoblar 63% chegirmada! 🤩 Paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam tavallud topgan Rabiʼul avval oyi munosabati bilan «Hilol eBook» ilovasidagi siyratga oid elektron va audiokitoblarni 63% gacha chegirma eʼlon qilgan edik. ✅ Chegirmadagi kitoblar roʻyxati: 1. – 4000 1500 soʻm 2. – 4000 1500 soʻm 3. – 4000 1500 soʻm 4. – 4000 1500 soʻm 5. – 5000 1900 soʻm 6. – 5000 1900 soʻm 7. – 5000 1900 soʻm 8. – 5000 1900 soʻm 9. – 5000 1900 soʻm 10. – 5000 1900 soʻm 11. – 5000 1900 soʻm 12. – 5000 1900 soʻm 13. – 5000 1900 soʻm 14. – 6000 2300 soʻm 15. – 6000 2300 soʻm 16. – 8000 3000 soʻm 17. – 6000 2300 soʻm 18. – 6000 2300 soʻm 19. – 7000 2600 soʻm 20. – 10000 3700 soʻm 21. – 10000 3700 soʻm 22. – 12000 4500 soʻm 23. – 13000 4900 soʻm 24. – 14000 5200 soʻm 25. – 14000 5200 soʻm 26. – 14000 5200 soʻm 27. – 14000 5200 soʻm 28. – 8000 3000 soʻm 29. – 9000 3400 soʻm 30. – 9000 3400 soʻm 31. – 9000 3400 soʻm 📱 👉 📨 Murojaat uchun: Chegirma 23-sentyabr 23:59 gacha davom etadi. Imkoniyatdan foydalanishga ulgurib qoling. 😊 ❓ Siz chegirmadan foydalanib qaysi kitoblarni oldingiz? 🟢
عرض المزيد ...

1tg7.mp4

22 579
39
Zaif insonni kamsitish Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq 🕋

1.1.mp4

25 917
202
Ихлос Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Ихлосли кишининг белгиси унга дашном беришганида ўзини оқламайди, балки хато-камчилигини эътироф қилиб: «Айбларимни менга ҳадя қилганни Аллоҳ раҳматига олсин», дейди» («Сияр аъламун-нубалаа», 393/7). Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф 🔗 https://islom.uz/maqola/22633 🕋
24 446
142
Саккиздан бирга ва учдан иккига ҳақдорлар Саккиздан бир улушни меросхўрлардан фақат биттаси, яъни хотин (ёки хотинлар) олади. Марҳумнинг хотини битта бўладими ёки ундан кўпми, агар эрнинг шу хотинидан ёки бошқа бирорта хотинидан боласи бўлса, хотин саккиздан бирни олади. Бунга ушбу ояти карима далилдир: «Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири. Сиз қилган васият ёки қарз (адо этилгани)дан сўнг» (Нисо сураси, 12-оят). Учдан иккига ҳақдорлар Меросхўрлардан учдан иккини оладиганларнинг барчалари аёл кишилар бўлиб, улар тўрттадир: 1. Ўзидан бўлган икки ёки ундан кўп қиз. 2. Ўғилнинг икки ёки ундан кўп қизи ёхуд ўғилнинг ўғлининг икки ёки ундан кўп қизи. 3. Туғишган иккита ёки ундан кўп опа-сингиллар. 4. Ота бир иккита ёки ундан кўп опа-сингиллар. Бу тоифалар учдан икки улушни олишлари учун уларда бир неча шартлар топилиши лозим: 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22632 🕋
عرض المزيد ...
25 206
104
"Yolg'on"chilar Ijtimoiy rolik 📹 YouTube 🕋

ROLIC YOG'ONCHILAR TG.mp4

33 432
416
Ота-онанинг рағбатини рўёбга чиқариш Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади: «Аллоҳ таолонинг «Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат», деган қавли ҳақида: «Иккови ирода қилган бирор нарсадан бош тортма», деди». Шарҳ: Яъни ота-онанг сендан хоҳлаган ҳеч бир нарсадан бош тортмагин. Нимани хоҳласалар, «Хўп», деб қилиб бергин. Фақат бу ерда олдинги қоида, яъни Аллоҳга маъсият иш бўлмаслиги шарт қилинади. Аллоҳ таолонинг Исро сурасидаги «Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат» (24-оят) деган қавлидан мана шу маъно келиб чиқар экан. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22631 🕋
عرض المزيد ...
31 036
192
Дунё хираликларидан ҳайрон бўлма «Модомики ушбу дунёда экансан, хираликлар воқе бўлишидан ҳайрон бўлма. Чунки улар фақатгина сифати ҳақ бўлган ва таърифи вожиб бўлган нарсанигина ошкор қилур». Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ Сифати ҳақ бўлган – сифати ўзи билан доимий бўладиган оқ, қора, катта, кичик нарсалар. Таърифи вожиб бўлган – беморлик, соғлик, хурсандчилик ва хафаликка ўхшаш ўзгариб турадиган нарсалар. Ушбу ҳикматда бу дунёда турли хираликлар бўлиши турган гап экани, мўмин инсон улардан ҳайрон бўлмаслиги таъкидланмоқда. Чунки ўша хираликлар бор нарсаларни акс эттирадилар. Бор нарсадан ҳайрон қолишнинг кераги йўқ. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22630 🕋
عرض المزيد ...
26 917
137
Shayx Mustafo Abu Sulaymon Nadviy hazratlarining Buxorodagi safarlari 🔗 Batafsil: https://islom.uz/maqola/22629

Buxoro Full_1.mp4

26 664
171
Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг Бухородаги сафарлари якунланди 2024 йил 13 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими, фазилатли шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишда давом этдилар. Даставвал зиёратчилар Ислом оламининг улуғ муҳаддисларидан Имом Бухорийнинг устозлари, буюк аллома Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад Зарангари қабрини зиёрат қилдилар, сўнгра «Чор Бакр» жомеъ масжидида жума намозини адо этдилар. Шундан сўнг азиз меҳмонлар тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, кўҳна шаҳарда қад ростлаб турган, дунёга донғи кетган Минораи Калон мажмуаси ҳамда эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларга, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасига ҳам ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Бухорога қилган сафарлари давомида «Силсилаи шариф»даги ўн иккинчи ҳалқанинг пири муршиди, буюк тарбиячи, аллома, валиюллоҳ Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратлари, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат аҳилларидан бўлган, ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий ҳазратларининг марқадларида ҳам бўлишди. Шунингдек, Ғиждувон туманида қўним топган Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг қабрлари ҳам зиёрат қилиниб, бу ердаги ободончилик ҳамда кўркамлигига юксак баҳо берилди. Муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигида делегациянинг кейинги зиёратлари Абу Ҳафс Кабир (Имом Ҳожатбарор) қадамжолари бўлди. Қуръон тиловатидан сўнг, хайрли дуолар қилиниб, юртимиз меҳмонлари бу ердаги ҳужралар, ҳовуз, минорани томоша қилдилар. Шу ўринда, Абу Ҳафс Кабир (767-832) ҳақида икки оғиз сўз. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий милодий 767 йилда Бухорода туғилганлар. Ўз исмлари Саййид Аҳмад. Юксак илми туфайли «Кабир» (Буюк), соҳиби каромат сифатлари сабаб «Ҳожатбарор» дея эъзозланган. Хожа Абу Ҳафс Кабир шарофатларидан Бухорои шариф «Қуббатул ислом» унвонига эришган. Меҳмонларнинг Бухоро бўйлаб зиёратлари шу ерда якунланди. Ташрифга доир маълумотлар ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. 🔗 https://islom.uz/maqola/22629 🕋
عرض المزيد ...
18 259
63
Тафтиш маҳкамалари ва инквизиция Черковнинг энг катта жиноятларидан бири тафтиш маҳкамалардир. Бу маҳкамаларни уларнинг тилида инкивизиция дейилади. Ўта бузилган дин асосига барпо қилинган черков таълимоти инсон ҳаётини ҳамма тарафдан атрофлича бузгани етмагандек, ўша бузуқ таълимотлардан қилча четга чиққанларни бутунлай маҳв этишни ўзининг ифтихори деб билган. Тафтиш маҳкамаларининг пайдо бўлиш муддати ҳақида маҳкамларнинг эгалари ўзлари ихтилоф қилишган. Уларнинг баъзиси бу ишни Одам отанинг давридан бошланганини ҳам даъво қилади. Аммо черков томонидан расмий равишда тузилган тафтиш маҳкамаларининг асосий ва даҳшатли фаолиятлари салб уришларидан кейин бўлган. Бунга Ислом ва мусулмонларга қарши бўлган нафрат ва салб уришларидан кейин бузуқ черковнинг нуфузи ортгани сабаб бўлса ажаб эмас. Ушбу мақоламиздаги одатга кўра, тафтиш маҳкамалари ва уларнинг инсоният тарихида мисли кўрилмаган жиноятлари ҳақида сўз юритиш учун европаликларнинг ўзларига сўз берамиз. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22628 🕋
عرض المزيد ...
20 110
39
Исломда молни зое қилиш ҳаромдир عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا كَفَّنَ أَحَدُكُمْ أَخَاهُ فَلْيُحَسِّنْ كَفَنَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўз биродарини кафанласа, унинг кафанини яхшиласин», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Кафан оддий оқ сурпдан ёки шунга ўхшаш матодан бўлиши зарурлигини биламиз. Ушбу ривоятдаги «яхшилаш»дан кафанни бекаму кўст, тўлиқ, тоза ва пухта қилиш тушунилади. Албатта, кафанни қимматбаҳо матолардан қилиш, уни зийнатлаш мумкин эмаслигини ҳамма яхши билади. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22627 🕋
عرض المزيد ...
23 073
80
Rizq 2-qism «Rizq» kitobi 2-son 📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida 🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi 📹 YouTube 🕋

1-SON 2-QSIM TG.mp4

22 174
92
Oila tinchligi – jamiyat tinchligi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

12_1.mp4

24 292
162
Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунича кеча-кундуз йўқолмайди عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَذْهَبُ الْأَيَّامُ وَاللَّيَالِي حَتَّى يَمْلِكَ رَجُلٌ يُقَالُ لَهُ الْجَهْجَاهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: «لَا يَذْهَبُ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ حَتَّى يَمْلِكَ رَجُلٌ مِنَ الْمَوَالِي يُقَالُ لَهُ جَهْجَاهُ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунича кеча-кундуз йўқолмайди», дедилар. Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Термизийнинг ривоятида: «Озод қилинган қуллардан бўлган Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунча кеча-кундуз йўқ бўлмайди», дейилган. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22626 🕋
عرض المزيد ...
22 929
149
Умматим денг, Расулуллоҳ! Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси, Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси. Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси, Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ! Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ, Намоз учун тоза бўлса, бўлди тупроқ. Фақат сиздан бир нарсани сўрай муштоқ, Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ! Минг бор шукур бугун шундай файзли куним, Осойишта ўтди яна битта туним. Аллоҳ тўкис қилиб қўйган бутун умрим, Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ! Мен қўрқаман қабримдаги тун, зулматдан, Бир кун борар манзил жойим тор лаҳаддан. Фақат сизда паноҳ бордир, бу қисматдан, Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ! Жумаларга етказ мени, ё Аллоҳим, Иншааллоҳ, саловатлар айтсин тилим. Нурли бўлсин ҳақ қошига борар йўлим, Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ! 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/20003 🕋
عرض المزيد ...
29 462
523
Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Бухорои шарифда 2024 йил 13 сентябрь куни фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар. Бухоро Марказий Осиёдаги энг кўҳна ва номдор шаҳарлардан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, унинг ёши 2500 йилдан ошиб кетган. Бухоро азалдан «Бухорои шариф» номи билан улуғланиб келинади. Шаҳар марказининг каттагина қисми меъморий ҳудуд саналиб, унинг асосий қисмини мадрасалар ташкил этади. Унинг «Қуббатул Ислом», яъни «Ислом гумбази» деб номлангани ҳам бежиз эмас. «Бухоро» атамаси тўғрисида қадимги муаррихлар шундай дейишган: «Бухоро – Мовароуннаҳрдаги машҳур шаҳар бўлиб, унинг маъноси «Илм кўп жой» деганидир». Бу шаҳарда уламо ва фузалолар жуда кўп бўлгани учун ҳам унга шу ном берилган. Юртимизнинг улуғ меҳмони шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг Бухородаги сафарлари Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қабрларини зиёрати билан бошланди. Меҳмонлар зиёрат қилиш жараёнида Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, тасаввуф ва шаръий илмлар фазилатлари борасида, мазкур илмларга бўлган эҳтиёжимиз ҳақида ҳам сўз юритдилар. Шу билан бирга азиз меҳмонлар Сайид Амир Кулол ҳазратлари, Хожа Муҳаммад Бобо Самосий ҳазратлари ҳамда Хожа Али Ромитаний ҳазратларининг марқадларини ҳам зиёрат қилдилар. Зиёрат сўнгида дуои хайрлар қилинди. Меҳмонларнинг кейинги сафарлари ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин. 🔗 https://islom.uz/maqola/22625 🕋
عرض المزيد ...
18 423
61
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio