هذه الخدمة مُتوفّرة أيضًا بلغتك. لتغيير اللغة، اضغطEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
لغة وموقع القناة

all posts Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа:  @SivasgaXat_bot  Тижорий ҳамкорлик:  @temurmalikuz  Хориж янгиликлари: 👉  @burchakostida  Муҳокама (гуруҳ): 👉  https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6  
عرض المزيد
19 121-45
~12 832
~3
56.17%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
35 761المكان
من 78 777
192المكان
من 430
في الفئة
1 522المكان
من 2 793
أرشيف المنشورات
Дам олишда томоша қилиш учун ажойиб контент: "Қўрқма" асари асосида олинган бадиий-ҳужжатли фильм. Германияга ўқишга кетган талабалар учун пул йиғиш мақсадида Чорсуда гадойлик қилган одам саҳнаси айниқса таъсирли чиқибди. Mutolaa лойиҳаси доирасида суратга олинган албатта кўринг.
"Qo‘rqma" | Film
"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi bo‘lgan Javlon Jovliyevning ayni nomli asariga asoslanadi. Rejissor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kitob-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.
7 307
53
«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент шаҳри ҳокими Яна “дунё тажрибаси”га ишора қилиняпти. Лекин яшил ҳудудларни парваришлаш ва назоратда ушлаш кўп давлатларда айнан давлатнинг қўлида. Мисол учун, Лондоннинг барча паркларини ҳукумат тозалайди, парваришлайди ва қўриқлайди. Энг машҳур Гайд Парк ҳам ҳукумат қўлида. Парваришлаш вазифаси қиролликнинг Royal parks хайрия ташкилотида. Масъулият Маданият вазирлигида. Менинг маҳаллам ёнидаги шаҳардаги энг йирик Hampstead Heath ўрмон/паркини ҳам ҳокимият бошқаради, ҳеч кимга ижарага берилмаган. Агар берилганида, балки аллақачон у ерга нимадир қурилган ё тижорийлашган бўларди. Тўғри, баъзи парклар баъзида турли фестиваль, кўргазма ё цирк томошалари учун жой ажратишади, лекин бу бир неча кундан ошмайди ва вақтинчалик ўрнатилган қурилмалар олиб кетилади. Ҳукумат бу парклар серқатнов катта шаҳарларнинг ўпкаси эканини яхши билади. Уларни парваришлаш аслида аҳоли саломатлигига қилинган муҳим сармоя ва профилактика - акс ҳолда давлат ишдан чиққан касал аҳолини боқиш учун ундан ҳам кўп харажат қилишга мажбур бўлади. Ибрат Сафо 🔥
عرض المزيد ...
9 492
11
Санкт-Петербургдаги ёнғинда ўзбекистонлик ишчи қаҳрамонга айланди. Подолская кўчасидаги уйлардан бирида ёнғин юз берди. Ёнғинга биринчи бўлиб кўча тозаловчи ишчи Олим етиб келди. Олимнинг ёши 48 да эканлиги айтилмоқда. У ўзбекистонлик экани, 7 йилдан бери Санкт-Петербургда яшаши маълум. Питернинг туманларидан бирида уй-жой коммунал хўжалигида ишлаб келмоқда. "Агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Мен ерда туролмадим ва уларга қарай олмадим, улар қаттиқ бақиришди! Биз ҳаммамиз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак", деди Олим. 🔥
عرض المزيد ...

videoplayback (4).mp4

14 132
28
Шимолий Россия янгиликлари: Навальнийнинг дафн маросимини ўтказган руҳоний 3 йил тавба қилиш жазосига маҳкум қилинди Бутун рус патриархи Кирилл мухолифатчи Алексей Навалнийнинг дафн маросимини ўтказган руҳоний Димитрий Сафроновни уч йилга руҳонийликдан четлатди. Патриархнинг бу ҳақдаги фармони эълон қилинди. Ҳужжатда айтилишича,  руҳоний Сафронов уч йиллик муддатга Москвадаги Новие Воротники шаҳридаги Пимен черковига махсус тарбиявий топшириқларни бажариш ва тавба қилиш учун юборилади. "Тавба қилиш муддати тугаганидан сўнг, итоаткорлик жойидан олинган фикр-мулоҳазалар асосида унинг кейинги руҳонийлик хизматини ўташи мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинади", дейилади фармонда. Қайд этилишича, Сафронов Навалний қабрида хотира маросимини ўтказишдан ташқари, Россия расмийларини сиёсатчининг жасадини оиласига топширишга чақирган. Кўпчиликнинг мурожаати ортидан, Навалнийнинг жасади Путиннинг танқидчиси вафот этгани айтилган санадан тўққиз кун ўтиб, онасига топширилган. 🔥
عرض المزيد ...
8 869
18
InfinBANK Dibank хизматини йўлга қўйди Банк корпоратив мижозлар учун янги имконият — Dibank хизмати ишга туширилганлигини эълон қилди. Ҳозирги кунда банк ишларига рақамли ечимларнинг интеграциялашуви мижозларга одатий вазифаларни бажаришнинг янги ва қулай усулларини таклиф қилади. Бу эса нафақат ходимларнинг вақтини тежайди, балки инсон омилини ҳам йўқ қилади. Бу каби инновацион ечимлар қоғозбозлик ҳажмини ҳам кескин камайтиради. Dibank хизмати — мижозларга банк операцияларини бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради. Энди InfinBANK мижозлари тўлов операцияларини осон ва самарали амалга ошириш учун Dibank хизматининг имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатларингиз дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатларингиз эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади. Айтиш мумкинки, ҳизматнинг ишга туширилиши тадбиркорлик субъектлари ишларини сезиларли даражада қулайлаштиради ва иш самарадорлигини бир неча баробар оширади. Реклама
عرض المزيد ...
8 878
3
​​Путин ҳам Зеленскийдек кино орқали ҳокимиятга келганди. Унинг қаҳрамони – Штирилиц Кўпчилик Украина ва Россия уруши ҳақида гап кетса, Зеленский ва Путин мавзусига ўтиб, Зеленскийни актёрлик, кино орқали президентликка келган одам, Путинни эса ҳақиқий сиёсатчи деб кўрсатади. Аслида, Путин Зеленскийдан фарқли ўлароқ, соф сиёсий рақобат, сайлов йўли билан президент бўлмаган. У 2000 йилдаги президентлик сайловида президент вазифасини бажариб турувчи шахс сифатида қатнашди. Яъни, ҳокимият қўлида бўлган ҳолатда сайловда иштирок этди. Бироқ, масаланинг бошқа томони ҳам бор: Путин ҳам Зеленский сингари санъат — кино ёрдамида тахтга келди. Путин – “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” асаридаги бош қаҳрамон Штирилицдир. 1996 йилги сайловлардан кейинроқ Елцин атрофида тўпланган рус олигархлари (“оила”) унга ворис топиш ҳаракатига тушди. 1998 йили иқтисодий инқироз “ворис” операциясини жадаллаштирди. Бир неча номзод бош вазир лавозимида синовдан ўтказилди. Номзодни танлашда унинг Елцинга бевосита алоқаси бўлмаслиги, бироқ президентга содиқ бўлиши, ҳокимиятга келгач Елцин ва унинг оила аъзолари, олигархлар кетига тушмаслиги, ичкиликка муккасидан кетмаганлиги ҳисобга олинди. 1998 йилдан 2000 йилгача Елцин эҳтимолий ворис сифатида кўрган 6 ҳукумат раисини алмаштирди. Олигархлар “ворис” танлашда бошқача методикадан фойдаланади. 2000 йилги сайловлар арафасида Россия аҳолиси орасида “Сайловда қайси кино қаҳрамонига овоз берган бўлардингиз?” деган савол билан оммавий сўров ўтказилади. Сўровномада “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” асаридаги бош қаҳрамон Штирилиц мутлақ устунлик қилади. Россияликлар махфий разведкачи, ватанпарвар образни ёқлаганди. Шундан сўнг “оила” Штирилиц прототипини қидиришни бошлайди. Илк номзод ФХХ – Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, контрразведкачи Сергей Степашин бўлади. Аммо бош вазирлик даврида Степашин мухолифат билан келишувга боришга уринади ва бу “оила”га ёқмайди. Чунки президент бўлгач, Степашин мухолифат талаби билан уларга қарши тергов бошлаши мумкин эди. Натижада, “оила” бошқа разведкачи қидиради. 2000 йил августда Степашин ўрнига ФХХ'нинг бошқа бир собиқ раҳбари – Владимир Путин бош вазирликка тайинланади. Путин Штирилиц образига жуда мос эди, у ҳам бир неча йил Германияда разведчиклик қилган КГБ зобити эди. Лекин “оила” Штирилиц феноменига қаттиқ ишониб таваккал қилишни хоҳламади. 1999 йил ноябрда “Рязан шакари” уюштирилди ва Путин обрўсини янада мустаҳкамлаш учун Чечен уруши ҳам бошланди. Шундай қилиб, ҳозирги Украина раҳбари Голобородко бўлса, Россия раҳбари Штирилицдир. Бу икки кейс (бошқалари ҳам бор), Робин Гуд, Жеймс Бондга ўхшаш қаҳрамонлар бекорга пайдо бўлмаслиги, медианинг халққа қанчалик кучли таъсир қилиши, сиёсий технологлар фаолияти қанчалик муҳимлигини кўрсатади. 🔥
عرض المزيد ...
image
12 405
61
Одамларда курашувчанлик иснтинктини уйғота олган “iWash” кейси ҳақида Монополиянинг "афзалликлари"ни тушунмаётган одамларни фаросатсизликда айблаб чиққан блогерга қарши унинг обуначилари, мана икки ҳафтадирки, оммавий бойкот уюштиришмоқда. Одамлар нафақат унинг саҳифаси аъзолигидан чиқиб кетяпти, балки саҳифага спам босиб, бошқаларни ҳам шу ишни такрорлашга чақиришмоқда. Маълумот учун, бугунгача iWash'нинг инстаграм саҳифасини 100 минг нафардан кўпроқ инсонлар тарк этган. Бу сон ҳали яна ортиши мумкин. Жамият бу орқали ўз фаоллигини, қатъий позициясини билдирди, демак, кўриб турганимиздек, одамларимиз бирлаша олар экан, сиёсий онг, ирода, қатъиятлилик каби хислатлар ҳали бизни тарк этгани йўқ. Одамларни сиёсатда фаол эмасликларини айтиб айблаш нотўғри эканини, давлат демократияга хайрихоҳлик кўрсата олса, одамлар ҳам шунга яраша жавоб бера олишини исботлади бу кейс. Қачонлардир ҳали катта қизиқиш билан ўрганиб чиқилса ҳам керак. Одамларнинг монополияни қўллаган блогерга қарши бирлашиши мазкур блогернинг ўзигагина тегишли эмас, аслини олганда, бу бутун бошли ҳукуматни ўз бизнес қаноти остига олган компания ва унинг ҳамтовоқларининг ҳам муаммоси. Шунчаки, йиллар давомида тўпланиб қолган агрессия ўша гўл болапақирнинг бошида синди. Воқеалар ривожини кўрмагандай бўлиб, ўзини билмаганликка солаётган монополиянинг ашаддий лоббилари — парламент депутатлари ва чиновниклар ҳам бундан хулоса чиқаришлари керак. Монополия йилдан-йилга халқнинг лояллигини парчалатиб ташлаётганини хонумони куйган блогер мисолида кўриш мумкин. Лекин, афсуски, буни халқнинг лояллиги керак бўлмаганларга уқтириш бефойда. 🔥
عرض المزيد ...
10 889
18
Таниқли хонанда Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қонуний ўғли эканини исботлаш йўлига чиқибди. “Отам 20 ёшга киргунимга қадар доим мендан хабар олиб турган, моддий ёрдам ҳам берган”, дейди у. Қодиров, шунингдек, Шерали Жўраевнинг туғишган укаси унинг амакиси эканини тасдиқловчи ДНК экспертизаси борлигини ҳам қўшимча қилмоқда. Кичик Жўраевлар эса Ботир Қодировни ака сифатида тан олиш ниятида эмас. Иш судгача етиб борди. Бу ёқдан эса, Маданият вазири “учта тирранчани” марҳум хонанданинг обрўсини бир пул қилишда . Ўзбек эстрадасида жуда катта резонанснинг гувоҳига айланяпмиз. Хурсанд қилаётган томони, бу машмашанинг нормал ҳуқуқий мамлакатларда бўлгани сингари суд ва пресса орқали ҳал этилаётганидир. Фақат Озод акам бироз ҳовурларидан тушсалар яхши бўларди, бу ишда энг хунук, маданиятсиз позицияни танлаган айнан Маданият вазири бўлиб турибди: муаммони “по понятиям” ҳал этадиган даврлар ўтиб кетди. 🔥
عرض المزيد ...

file

11 078
72
​​Қозоғистонда ўз хотинини бир неча соат қийноққа солиб ўлдирган Иқтисод вазири Бишимбаевнинг шундоқ ҳам даҳшатли суд ишидан унинг қанчалар калтафаҳмлигига оид тафсилотлар ҳам чиқяпти. Телефонидан аниқланишича, хотини ўлаётганида у олти марта фолбинга телефон қилган. Ўласи қилиб қийнагач, фолбинга "нега турмаяпти, кечаси туради дегандинг, пулсини тополмаяпман", деб сим қоққан. "Юрак уришини топа олмаганим учун нима бўлаётганини сўрамоқчи эдим", дейди. Демак, қийноқни ҳам фолбин рецепт қилиб ёзиб бергандир. Бу вазир жаноблари сўнг хотини эртаклардагидек яна кўзини очишига ишонган, шекилли. Бундай хурофот ва бидъатга одатда ўқимаган, савиясиз, дунё кўрмаган одамлар ишонади деб ўйлайсан киши. Лекин, бу одам Қозоғистондаги иккита университетдан ташқари, Америкада Жорж Вашингтон университетини ҳам тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. Балки иқтисодий қарорларни ҳам фолбин билан келишиб олгандир. Яқинда Ўзбекистондаги вояга етмаган қизлар интернатида бўлган абгор ҳолатни ўрганаётиб, ўқитувчиларнинг бир ҳикояси эсимда қолди. Интернатдан қизлар ҳар-ҳар замонда қочиб туришган. Директор опа милицияни жалб этиш ўрнига, ўз севимли фолбинига мурожаат қилган. Бунинг ортидан у сўнг ўқитувчиларни ўша манзилларга йўллаган. Охиргисида фолбин қочоқ қизлар Ипподромда эканини айтгач, бечора аёл муаллималар кун бўйи Ипподромни айланишган. У-бу нарса сотиб олдингларми ҳеч бўлмаса, десам, "йўўў, ойлигимиз кам" дейишди. Ибрат Сафо 🔥
عرض المزيد ...
image
11 082
46
Бир қатор ҳокимликлар етимлар учун ажратилган пулга автомобил сотиб олгани айтилди. Ҳокимлик буни “техник хатолик” деб атади Ўзбекистонда давлат идораларидаги хизмат автомобиллари босқичма-босқич электромобилларга ўтказилмоқда. 2023−2025 йилларда умумий қиймати 1 триллион 320 миллион сўмлик 3863 дона гибрид ва электромобил харид қилиш режалаштирилган. “Gazetauz” бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларини янги автомашиналар сотиб олишга сарфлаётганини . Хусусан, булар орасида Бухоро шаҳри ҳокимлиги (412 миллион сўмга электромобил харид қилган), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (1 миллиард 780 млн сўм), Жиззах вилояти ҳокимлиги (768,3 млн сўм), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (156,3 млн сўмга Chevrolet Gentra олинган) бор. Бироқ, кейинчалик Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини таъкидлаб, жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши “техник хатолик” билан боғлиқ эканини "Вилоят ҳокимлиги харид қилган гибрид транспорт воситалари маҳаллий бюджетнинг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Яъни автомобиллар хариди учун “Меҳр дафтари” жамғармасидан маблағ ўтказилмаган", — деб ёзилади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги расмий баёнотида. Маълумот учун, “Меҳр дафтари” жамғармалари 2021 йилда мамлакатда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янги тизимини жорий эта бошлаган ва меҳрибонлик уйлари Миллий гвардияга бириктирилган пайтда вилоят ҳокимиятлари ҳузурида ташкил этилган. Жамғарма маблағлари етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг муаммоларини ҳал этиш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳаётга тайёрлаш, ўқишини ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, коммунал тўловлар бўйича қарзларини қоплаш ва бошқа мақсадларга йўналтирилади. 🔥
عرض المزيد ...
12 200
39
Энергетик компенсация оладиган оилалар рўйхати “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилади Ҳукумат қарорига кўра, янги тарифлар муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормалардан ошган қисмини компенсация қилиш тартиби белгиланди. Қарорга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган эҳтиёжманд оилалар ушбу имтиёздан фойдалана олади. Шунингдек, “маҳалла еттилиги” ҳам тегишли маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалардан қўшимча рўйхат шакллантиради. Қўшимча рўйхатга киритиладиган оилалар тегишли маҳаллада ягона реестрга киритилган оилалар умумий сонининг 15 фоизидан ошмайди. Фуқаролар компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий марказлари ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилишлари талаб этилади. 🔥
عرض المزيد ...
11 324
6
Сиёсатдан бироз чалғиб, мусиқавий танаффус қилайлик. Жаҳонгир Отажонов янги видео чиқарибди, ва ҳар доимгидек, унинг видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Отажонов ижтимоий муаммоларни ўз қўшиқлари ва видеоклиплари орқали чиқаришга ҳаракат қилиб келади. Бу сафар ҳам хонанда ўз услубидан четга чиққани йўқ. Ноодатий тарзда олинган видео янги авлод термини — инстасамкалар ҳаёт тарзига аталган. “Бўлажак президентнинг” ҳаракатлари чаккимас, сиёсий юксалиш сари дастлабки қадамлар қўйилмоқда😁 🔥
عرض المزيد ...

file

11 242
121
Намангандаги археология ёдгорлиги ҳудудида уй қуриш учун қабрлар бузилиб, 6,9 млрд сўм зарар етказилди Янги Наманган тумани Гўзал маҳалласида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га ер майдонида фуқаро А.Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилиб, қадимий объектга жуда кўп миқдорда - 6,9 млрд сўм зарар етказилгани . Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади. 🔥
عرض المزيد ...
10 813
22
Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max, Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими эса 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилган. Ўзбекистондаги бир нечта давлат ташкилотлари сўнгги ойларда iPhone ва Samsung компаниялари смартфонларини Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти прокуратураси 2023 йил 28 декабр куни хотираси 1 ТБ, ҳар бирининг нархи қарийб 20 млн сўм бўлган 21 дона iPhone 14 Pro Max телефонини харид қилган. Бунинг учун жами 419,98 млн сўм сарфланган. Шунингдек, яна бир iPhone 14 Pro Max 1 ТБ 25,3 млн сўмга харид қилинган. Мажбурий ижро бюроси берган маълумотларга кўра, вилоят прокуратурасининг жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ 10,5 млрд сўм қарзи бор. Шунингдек, “Gazetauz” нашри ҳам қатор давлат ташкилотлари бир нечта қимматбаҳо мобил телефонларни харид қилганини ёзмоқда. Жумладан, рўйхатда қуйидагилар ўрин олган: - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) — 69,7 млн сўмга 5 та iPhone 14 Pro 128 GB Space Black; - Кинематография агентлиги — 10 млн сўмга битта Galaxy S22 Ultra 256 GB (декабр), 19,8 млн сўмга иккита Galaxy S22 Ultra 256 GB (декабр) ва 15,8 млн сўмга битта iPhone 15 Pro 256 GB Natural Titanium (декабр); - Президент матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа марказ — иккита iPhone 15 Pro Max Natural Titanium 1 TB смартфони + Apple AirPods 3 симсиз қулоқчинлари 45,4 млн сўмга (феврал), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium 39,57 млн сўмга (январ), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium 40 млн сўмга (январ), (курсивдаги охирги икки лот бекор қилинган ёки бекор қилиниш жараёнида); - Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими — 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB (декабр). 🔥
عرض المزيد ...
12 186
69
“Новая Газета Европа”: Рамзан Қодировга ошқозон ости бези некрози ташхис қўйилган. Кремль Чеченистон раҳбари ўрнига номзод қидирмоқда “Новая Газета Европа” журналистлари Рамзан Қодировга ушбу ташхис 2019 йилда қўйилганини даъво қилмоқда. Нашрнинг ёзишича, Қодиров йилига камида икки марта Москвадаги Россия президенти маъмуриятининг Марказий клиник шифохонасида мунтазам муолажалар, жумладан жарроҳлик амалиётини ўтказган. Бундан ташқари, 2020 йилнинг ёзида Қодиров коронавирусдан тузалиб, эндокрин тизими билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган. “Новая газета Европа” бу маълумотни қаердан олганини аниқлаштирмаган, Чеченистон ҳукумати ҳам ушбу хабарларга изоҳ бермади. Шу билан бирга, журналистларнинг маълумотларига кўра, 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб маъмурият “Чеченистонда ҳокимиятнинг алмашинуви сценарийси”ни ишлаб чиқишни бошлаган. Нашр Қодировнинг вориси Чеченистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари, “Ахмат” махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. 🔥
عرض المزيد ...
11 410
7
АҚШ қуроллари Конгресс тегишли қонун лойиҳасига овоз берганидан кейин бир ҳафта ичида Украинага етиб боради Пентагонга Украина армияси бўлинмаларига қурол-яроғларнинг айрим турларини етказиб бериш учун бир ҳафтадан камроқ вақт керак бўлади — ушбу жараённи тезлаштириш мақсадида овоз беришдан олдинроқ ёрдам пакети тайёрлаб бўлинган. Бу ҳақда Тhe Washington Post ёзмоқда. The New York Times газетаси эса, АҚШ 12 март куни Украинага эълон қилган сўнгги ёрдам пакетига нималар киришини маълум қилди. Рўйхатдан Stinger зенит-ракеталари, HIMARS, танкка қарши ракеталар ва 155 мм артиллерия снарядлари, шунингдек кассетали ўқ-дорилар ўрин олган. Кремл Украинага кўрсатилиши кутилаётган янги ёрдам пакетини қоралади ва бу уруш натижасига таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади. Москва, шунингдек, музлатилган маблағлари билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларга жавоб беришга ваъда берди. Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунингдек, овоз бериш натижаларига кўра, 23,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри Украинани қуроллантириш учун ажратилади. 🔥
عرض المزيد ...
14 845
11
Россияда мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 15 апрел куни Новосибирск вилоятида мигрантларга иқтисодий фаолиятнинг 35 та йўналиши бўйича ишлашни тақиқлаш жорий этилди. Шу куни аннексия қилинган Қрим чет элликларга 35 фаолият турида патент асосида ишлашни 6 ойга тақиқлади. Бу ҳақда  ёзди.  Март ойида Воронеж вилоятида меҳнат мигрантларига жамоат транспорти ва таксида ишлаш тақиқланган эди. Жорий йилдан бошлаб Тула вилоятида такси ва умумий овқатланиш соҳасида мигрантларга тақиқ жорий этилди. Шунингдек, Амур вилоятидаги иш берувчиларга бизнеснинг 27 йўналиши бўйича патент асосида мигрантларни ёллаш тақиқланди: савдо (улгуржи ва чакана савдо); фуқароларни такси ва автобусда ташиш; ичимликлар, болалар овқатлари, тамаки ишлаб чиқариш; қимматбаҳо метал рудалари ва қумларини қазиб олиш; деҳқончилик ва чорвачилик. 2022 йилда мигрантлар учун турли соҳаларда ишлашни тақиқлаш Калуга вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи, Тюмен ва Калининград вилоятлари томонидан жорий қилинган эди. Бу ҳудудларда мигрантларга такси ва бошқа жамоат транспортини бошқариш, болалар овқатларини ишлаб чиқариш, таълим соҳасида ишлаш, спиртли ичимликлар, тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланган. Шунингдек, озиқ-овқат етказиб бериш ва соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаш ҳам чекланган. 🔥
عرض المزيد ...
17 055
25
Британияда парламент аъзоси ўзининг ххх суратларини танишув сайтида ким биландир улашгани катта сиёсий можарога сабаб бўляпти. Қизиғи, унинг суратларини қабул қилиб олган нотаниш одам шантаж йўли билан ундан бошқа депутатларнинг ҳам телефон рақамларини ундириб олган. У кейин қолган депутатларга ҳам чиройли қиз ё йигит бўлиб смслар юборган. Янаям қизиғи, у депутатларнинг ҳам бир нечтаси сўлаклари оқиб ўз яланғоч суратларини улашганлар.)) Баъзи таҳлилчилар бу шантажни ташқи куч (Хитой ё Россия) қилаётганига ишора қилишяпти. Бошқалари эса, ташқи кучлар бекорчими - уларда ҳакерлик бу усулдан анча яхшироқ ишлайди дейишяпти. Айни дамда қўшни Франциядаги матбуотнинг ёзишича, француз парламентарийларга ҳам гўёки руслар томонидан шундай шантаж ҳаракати бўлган. Француз депутатлар эса “тарқатавер, хотинбозлигимни хотиним аллақачон билади” дея жавоб беришган.) Францияда бу усул ўтмас экан. Мана шундай сиёсий скандаллар кўпроқ бўлаверсин, урушлардан чарчади одам. Ибрат Сафо 🔥
عرض المزيد ...
13 350
38
Адовкат Бобир Мукадамов ёзяпти: "Кечаги зўравон сартарошнинг қилган қилиғини кўпчилик кўрди, жабрланувчини албатта топиб, уни ариза топширишга кўндириш керак, ҳеч нарсадан қўрқмасин, керак бўлса ўзим ҳимоя қиламан уни. Сартарош уни кўриб қолса, бошқа кўчадан айланиб ўтадиган қила оламан. 15 сутка дейишди, лекин ушбу видео ижтимоий тармоққа чиқиб кетганлигини инобатга олиб, зўравон сартарошни ЖКнинг 140-моддаси 2-қисмига асосан жиноий жавобгарликка тортиш ва жазолаш керак деб ҳисоблайман, токи ҳам ўзига, ҳам бошқа шунақа зўравонларга дарс бўлсин!" ЖК 140-модда. Ҳақорат қилиш (2-қисми) Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан (68.000.000 сўмдан) тўрт юз бараваригача (136.000.000 сўмгача) миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 🔥
عرض المزيد ...

IMG_4125.MP4

IMG_4124.MP4

18 662
38
Субсидия ва имтиёзлар солиқ тўловчилар елкасидаги юк Апрель ойининг бошида Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги, яъни, харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши рекорд даражага етгани маълум қилинди. Айни пайтга келиб, бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоизни ташкил қилмоқда. Мана шундай вазиятда қайсидир соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун фалон миллиардлик субсидияларни ажратиш қанчалик тўғри? Масалан, 2023 йилда энергетикани субсидиялаш учун 1,1 млрд АҚШ доллари ажратилган. 1,1 млрд доллар! Субсидия аҳолига таннархидан паст қийматда газ ва электр энергиясини етказиб бериш ва бунинг натижасида юзага келган тафовут – камомадни қоплаш учун йўналтирилган. Бу маблағ ҳам халққа тегишли, нима учун биз уйида турли хил электр техникаларини ишлатадиган одамлар учун ўз чўнтагимиздан пул тўлаб боришимиз керак? Ҳар ким ишлатган миқдорига қараб пулини тўлаб юраверсин, шу баҳона одамларда электрни тежаш маданияти ҳам шаклланарди. Энергетикага бозор механизмлари жорий қилиниши туфайли аҳоли электр ва газни таннархига яқин қийматда сотиб олади. Ўз-ўзидан, субсидиянинг катта қисми тўхтатилади. Тежалган маблағ инфратузилмани модернизация қилиш учун йўналтирилади. Эски электр кабеллари, трансформаторлар, газ қувурлари янгиланади. Энг муҳими, энергетикага хусусий секторни жалб қилиш имкони яратилади. Уйларимизда свет ўчиши билан боғлиқ муаммолар тамоман йўқолади. Ҳар ҳолда, агар иш тўғри йўлга қўйилса, реалликда айнан шундай натижа бўлиши лозим. Сиз яна қандай паразит субсидияларни биласиз ва қайси бирлари бекор қилиниши керак, деб ҳисоблайсиз? Изоҳлар бўлимига ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. 🔥
عرض المزيد ...
15 343
14
Исроил Эронга жавоб зарбасини йўллади Исроил Эрондаги объектга ракета ҳужуми уюштирди, дея хабар қилмоқда АBC телеканали америкалик расмийга таяниб. Эрон нашрларининг ёзишича, Исфаҳон аэропорти яқинида портлашлар содир бўлган. Fars ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш овозлари Исфаҳон аэропорти ва 8-ҳарбий ҳаво кучлари базаси яқинида эшитилган. "Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исфаҳон шаҳри ва яна бир қанча провинциялар осмонида иш олиб бормоқда", деб ёзади Mehr агентлиги. Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исфаҳон осмонида бир нечта дронларни уриб туширган. Tasnim агентлиги Эроннинг Исфаҳон вилоятидаги ядро иншоотлари бутунлай хавфсиз ҳолатда эканлигини маълум қилмоқда. "Кеча, 18 апрел куни Исроил АҚШни Эронга яқин 24-48 соат ичида зарба бериш нияти ҳақида хабар берди”, деб ёзади Bloomberg. Нашрнинг қўшимча қилишича, АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужумида иштирок этмаган, бироқ бу ҳақда огоҳлантирилган. CNN америкалик мулозимга таяниб, Қўшма Штатлар Исроилнинг жавоб ҳужумини қўллаб-қувватламаганини хабар қилди. 🔥
عرض المزيد ...
14 940
11
Самарқанд яна бир маданий тадбирга мезбонлик қилмоқда Бугун, 18 апрель куни Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги Арт-Резиденцияда Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлиги археологик топилмалар кўргазмаси . Кўргазмадан олдин Ўзбекистонда намойиш қилинмаган кўплаб археологик экспонатлар ўрин олган. Эътиборлиси, унда Арабистоннинг Неолит давридан бошлаб исломгача бўлган тарихига оид 170 дан ортиқ топилма мавжуд. Кўргазма 22 майга қадар давом этади. 🔥
عرض المزيد ...
12 905
14
Кечаги изоҳлар бўлимида кенг муҳокамалар бўлиб ўтганини кузатдим. Шу ўринда яна ўша мавзуга қайтишни ва сизларга бир мантиқий савол билан юзланишни лозим топдим. 2023 йилга келиб Республика истеъмолчиларига етказиб берилган (20 млрд кВт.соат) электр энергиясининг қарийб 30 фоизи аҳоли хонадонларига тўғри келар экан. Хисоб китобларга кўра, ҳар бир хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмоли 220 кВт.соатни ташкил қилмоқда. Жами аҳоли хонадонларининг қарийб 85 фоизи (6,4 млн) электр энергиясининг атиги 37 фоизини истеъмол қилади. Яъни ушбу хонадонларда ойига ўртача 300 кВт.соатгача электр энергияси сарфланади. Қолган 15 фоиз (1,1 млн) хонадон эса аҳолига етказиб берилган умумий электр энергиясининг 63 фоизини истеъмол қилади. Чунки улар орасида ойига 1000 кВт.соат, 5000 кВт.соат ва ҳатто ундан ортиқ истеъмол қиладиган хонадонлар талайгина. Бундай хонадонларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қисми дейиш мумкинми? Улар субсидияланган тарифлардан фойдаланиши қай даражада тўғри эканлиги хусусида савол қўйилиши керак. Ўзингиз уйда неччи киши яшайсиз ва ойига қанча электр сарфлайсиз? Жавобларингиз мен учун қизиқ. 🔥
عرض المزيد ...
13 993
18
Сиёсатшуносликда асрларки қўллаб келинган бир жирканч тажриба бор - халқинг сендан норози бўлаётган бўлса, уни ўз атрофингда жипслаштириш учун уруш оч. Исроилда ҳам, Эронда ҳам халқ ўз ҳукуматидан норози, аҳоли қутбларга бўлинган. Шундай экан, уларнинг қўлловини олишнинг энг синалган йўлларидан бири - ташқи душман билан уруш олиб бориш. Лекин, икки ҳукумат ҳам икки ўт орасида қолган: уришса ҳам ютқазади, уришмаса ҳам. Ибрат Сафо 🔥
12 624
34
Ўзбекистон аҳолиси қарийб 37 миллионга етди 2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 36 963 262 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 16 апрелга келиб бу миқдор 36 990 128 нафарни ташкил этган. Қайд этилишича, республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. “Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда”, дейилади статистик маълумотларда. 🔥
عرض المزيد ...
16 801
34
Ўзбекистон энергетика соҳасидаги жорий нарх сиёсати камбағалларнинг қашшоқлашиб, бойларнинг бойиб кетишига олиб келмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов айтиб ўтган эди. "Энергетика компанияларига бозордан ташқари нархларни қўллаб-қувватлаш учун берилган миллиардлаб долларлик субсидиялар кўпроқ бойларга фойда келтиради", дея фикр у. Отабек Бакиров эса, энергетика тизими бозор қоидалари асосида ишламаса, ҳар қандай лойиҳадан пул ўзлаштириш приоритетга айланиши тўғрисида ёзган. "Тубга қулаётган энергетика мамлакатимиз учун ундан ҳам оғир оқибатлар яратадиган сувсизлик хатарларини шу яшаётган кунларимизда реаллаштиради. Шунинг учун энергетикада тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласига, нархларни эркинлаштиришга ва бозорга яқинлаштиришга бугуноқ киришилиши керак. Эртага жуда кеч бўлади", деганди bakiroo саҳифаси муаллифи. Бундан ташқари, паст тариф сабаб энергетика компаниялари кўп миллиард доллар зарар кўради, уни ҳам давлат тўлаб беришига тўғри келади. Масалан, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти (6 та иссиқлик электр станцияси, 3 та электр станцияси ва 3 та хизмат кўрсатиш корхонасини бошқаради) ўтган йилнинг январ-март ойларида 1,6 триллион сўм зарар кўрган. “Худудгазтаъминот” корхонасининг кўрган зарари эса 86,5 миллиард сўмга етган. Энди нима ўзгаряпти? Энди давлат ижтимоий норма орқали шу муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиляпти. Ижтимоий норма — бу аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади, етмагани давлат бюджетидан субсидия қилинади. Қуйидагиларни диққат билан ўқишингизни сўрайман. 2022 йил май ойида Ўзбекистонда 7,3 миллион абонент электр энергияси истеъмол қилиши, уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт/соатгача электр энергиясини сарфлаши ҳақида маълумот берилганди. Ушбу 80% аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясидаги улуши атиги 31 фоизини (5,7 миллиард кВт/соат) ташкил этар экан, қолган 69 фоиз электроэнергияси 2000 кВт/соатдан кўпроқ истеъмол қилувчилар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, шу пайтгача ушбу кўп миқдорда электроэнергия ишлатувчи хонадонлар ҳам барча қатори субсидиядан фойдаланиб келган. Яъни улар учун ҳам давлат тўлаб берган. Ҳозир эса тарифлар бир нечта категорияга бўлиняпти, эндиликда нархлар одамнинг қанча "свет" ишлатганига қараб белгиланади: кўп электр ишлатган шунга яраша пул тўлайди, кам ишлатганга эса имтиёзли нарх берилади. Свет билан боғлиқ масалалар ўртага чиққанда, доим ана шу ҳолат сабаб сифатида келтириларди. Энди нархлар тарифи янгиланяпти ва умид қиламизки, шу орқали ниҳоят ўзбекистонликларнинг ажралмас қисмига айланган — электр тақчиллиги муаммосига нуқта қўйилади. 🔥
عرض المزيد ...
15 325
70
Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар «ижтимоий норма» тизими асосида белгиланади 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда «ижтимоий норма» тизими жорий этилади. Мазкур тизимга кўра, электр энергияси учун норма 200 кВт.соат, табиий газ учун эса ёз мавсумида (март-октябрь ойлари) 100 куб/метр, қишки мавсумда (ноябрь/февраль) 500 куб/метр этиб белгиланган. Бунда 200 кВт.соатгача электр энергиясидан фойдаланилганида, тўлов миқдори 450 сўмдан, 100 (ёзги мавсумда) ва 500 (қишки мавсумда) куб/метргача фойдаланиладиган табиий газ учун эса 650 сўмдан бўлади. Нормадан ортиқ ишлатиладиган электр энергияси ва табиий газ учун ортиб борувчи нархлар амал қилади. Масалан, электр энергияси учун: — 201-1000 кВт.соатни ташкил этса – 900 сўм; — 1000 дан 5000 кВт.соатгача – 1350 сўм; — 5000 дан 10000 кВт·соатгача – 1575 сўм; — 10 минг кВт.соатдан ошса – 1800 сўм. Табиий газ учун март-октябрь ойларида: — ойига 100 куб метргача – 650 сўм; — ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; — ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; — ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; — ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдор учун – 2600 сўмдан. Февраль-ноябрь ойлари учун: — ойига 500 куб/метргача – 650 сўм; — ойига 501 куб/метрдан 2 500 куб/метргача – 1 500 сўм; — ойига 2 501 куб/метрдан 5 000 куб/метргача – 1 950 сўм; — ойига 5 001 куб/метрдан 10 000 куб/метргача – 2 275 сўм; — ойига 10 001 куб/метр ва ундан юқори миқдор учун – 2600 сўмдан. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 2024/2025 йилги иситиш мавсумида (ноябрь-февраль ойларида) энергетика тўловлари учун 270 минг сўмлик бир марталик ёрдам берилади. 🔥
عرض المزيد ...
15 041
192
“Толибон” 120 минг литрга яқин сифатсиз нефтни Ўзбекистонга қайтарди. Божхона қўмитаси нефт маҳсулоти Россия компаниясига тегишли бўлганини иддао қилди “Толибон” стандартлари миллий бошқармаси Ҳайратон портидан ҳажми 120 минг литрга яқин иккита нефт вагонларини Ўзбекистонга қайтарганини маълум қилди. Бунинг сабаби сифатида нефт сифати пастлиги кўрсатилган. Стандартлар миллий бошқармаси Шайх Абу Наср Фараҳий портидан Эронга яна 19 та паст сифатли нефт танкерини ҳам қайтарган. Бошқарма афғон тадбиркорларидан мамлакатга сифатсиз товарлар олиб кирилиши олдини олишни сўраган. Ўзбекистон Божхона қўмитасининг аниқлик киритишича, Ўзбекистонга қайтарилган сифатсиз бензин Россия компаниясига тегишли бўлган. «2024 йил 20 январ куни Россиядан (юк жўнатувчи АО Орскнефтеоргсинтез) Афғонистонга (юк қабул қилувчи BASHIR NAVID PETROLEUM LTD) юборилган 2 та темирйўл цистерналарида 120 тонна «автомобилный бензин неэтилированный» маҳсулотлари Қозоғистондан Сариёғоч – Чуқурсой станциялари орқали Ўзбекистонга кириб келган. Ушбу цистерналар 2024 йил 7 феврал куни Сурхондарё вилояти Айритом станцияси орқали Афғонистонга чиқиб кетган. Афғонистон томонидан қайтарилган мазкур нефт маҳсулотлари 2024 йил 6 апрел куни Айритом станцияси орқали Ўзбекистонга кириб келган», дейилади қўмита изоҳида. Божхона қўмитаси афғонистонлик ҳамкорларини икки томонлама дўстона муносабатларни инобатга олган ҳолда, текширилмаган ва асоссиз хабарларни шошмашошарлик билан тарқатмасликка чақирган. 🔥
عرض المزيد ...
11 296
18
Зеленский НАТО давлатларини Украинани Исроилни Эрон ҳужуми пайтида ҳимоя қилганидек ҳимоя қилишга чақирди. Буюк Британия билан АҚШ эса бошқача фикрда Украина президенти мамлакат энергетика инфратузилмасининг муҳим объектларини ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун Украина ҳаво мудофааси етарли салоҳиятга эга эканлигини, бироқ Россия ҳужумларининг интенсивлигини фақатгина иттифоқчиларнинг бирдамлиги орқали енгиш мумкинлигини айтиб ўтди. "Исроилни ҳимоя қилиш орқали эркин дунё бирдамлик билан рақибга қарши курашишнинг иложи борлигини, бу усул 100% самарали эканлигини намойиш этди. Иттифоқчиларнинг қатъий ҳаракатлари террорнинг муваффақиятсизлигини таъминлади ва йирик инфратузилмага шикаст етишининг олдини олди. Шу орқали улар босқинчини ўзини босишга мажбур қилди. Исроил каби НАТО аъзоси бўлмаган Украинани ҳам террордан ҳимоя қилишда айнан шундай ҳаракат қилиш мумкин. Бунга 5-моддани фаоллаштиришни талаб қилиш шарт эмас, шунчаки сиёсий ироданинг ўзи етарли", — деб ёзган Украина президенти. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Россия ракеталари билан НАТО томонидан Исроил осмонида уриб туширилган Эрон ракеталари ўртасида фарқ борлигини таъкидлади. "Бу савол туғилишини кутгандим. Биз турли можаролар, турли ҳаво ҳудудлари, турли таҳдид манзаралари ҳақида гаплашяпмиз. Президент Жо Байден Украинадаги урушнинг бошиданоқ Қўшма Штатлар унга “жанговар ролда” қўшилишни ният қилмаганини очиқ айтган эди", — деди у. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемэрон ҳам шундай позицияни танлади. "Агар биз Европада кенг миқёсдаги кескинлашувнинг олдини олишни истасасак, менимча, НАТО қўшинлари ва Россия қўшинлари ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочишимиз керак", — деди Британия вазири. Кемэроннинг қўшимча қилишича, Британия ва бошқа давлатларнинг қўлидан кела оладиган энг самарали чора Украинага молиявий ёрдам ва қурол-яроғ етказиб беришни давом эттиришдир. 🔥
عرض المزيد ...
10 390
10
Мартда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди — Марказий банк Март ойида Ўзбекистонда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси февралга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 12,7 фоизни ташкил этди. Бу Марказий банк эълон қилган қайд этилган. Сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (17,2 фоиз) ва Фарғона вилоятида (15,3 фоиз) қайд этилди. Энг паст кўрсаткичлар эса Қорақалроғистон Республикаси (9,3 фоиз) ҳамда Жиззах вилоятида (10,1 фоиз) кузатилди. Аҳоли энг кўп ёнилғи, мева-сабзавотлар, гўшт ва сут нархи ошганини сезди. Шунингдек, шакар ва қандолат нархи ошганини қайд этган респондентлар кўпайди. Эслатиб ўтамиз, мартда йиллик инфляция 7,89 фоизгача секинлашган эди (бу 2016 йил майдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади). Шу тариқа, ой давомида сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги тавофут 4,8 фоизни  🔥
عرض المزيد ...
11 887
20
Грузия парламентида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтида депутатлар ўртасида муштлашув келиб чиқди Бу ҳақда Грузия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Парламентдаги кўпчилик етакчиси Мамука Мдинарадзе нутқ сўзлаётган чоғда мухолифатдаги “Фуқаролар” партияси етакчиси Алеко Элисашвили унга ҳужум қилган. Маълумот учун, 15 апрел куни Гуржистонда парламент «Чет эл таъсирининг шаффофлиги» тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади, бу Россиядаги «иноагентлар» тўғрисидаги қонуннинг муқобилидир. Бу ҳужжатга қаршилар уни «рус қонуни» деб аташади. Киройи халқ вакили бўлса — шундай бўлсин-да! 🔥
عرض المزيد ...

file

13 048
30
Америкада барча телеканаллар Эроннинг Исроилга ҳужумини тинмай ёритиб ётишибди. Қизиқ тарафи шуки, бари биринчи ўринда АҚШнинг ролини ва энди кўрадиган чорасини муҳокама қилишяпти. Гўёки бу АҚШнинг дефолт мавқеи - албатта дунёнинг у тарафидаги можарога аралашиш. Биронта таҳлилчи “бунинг бизга алоқаси йўқ” демаяпти. Ҳудди бу қалтис вазиятга аралашиш - АҚШнинг қандайдир илоҳий вазифаси. Бироздан сўнг Нетаняҳу ва Байден телефонда гаплашиши кутилади. Аммо, охирги вақтда Байден ва Нетаняҳу ўртасида алоқалар яна совуган - Нетаняҳу Байденнинг огоҳлантиришларини менсимаслиги ортидан Байден бир неча марта унга қарши чиқишлар қилди. Афтидан Эрон ҳам Американинг Исроилга дастаги бу сафар сустроқ бўлишига пул тиккан. Можаро жуда кенгайиб кетишидан хавотирлар кучли, чунки Эрон ҳам ҳужумни қилишдан олдин қатор иттифоқчиларини бунга қўшилишга тайёрлаган бўлиши мумкин, дейилади. Исроил эса одатда албатта жавоб қайтаради. Агар можародан АҚШ юзини ўгирса, вазият минтақанинг ўзида қандай ривожланган бўларди? Баъзи британ таҳлилчилар бу можародан чарчаб аллақачон “let them get on with it” (ўзлари ҳал қилволишсин) деган фикрни билдира бошлаган. Ибрат Сафо 🔥
عرض المزيد ...
11 855
24
Бошланди... Эрон Исроилга бир неча ўнлаб Shahed дронлари билан ҳужум қила бошлади. Гувоҳлар томонидан тарқатилган видеоларда дронларнинг овозини эшитиш мумкин. Эрондан ташқари Яман, Сурия, Ливан ва Ироқдаги қуролли гуруҳлар ҳам Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилмоқда. Хабар берилишича, ҳавода 200 дан ортиқ турли хил дрон ва ракеталар Исроил томон ҳаракатланмоқда. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам Эронга тўғридан-тўғри қарши туришга тайёрлигини билдирмоқда. Маълумотларга кўра, Исроил Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллаш мақсадида АҚШ билан маслаҳатлашмоқда. Эрон сўзини устидан чиқди. Исроил Эронни бундай ҳаракатга боришга мажбур қилганига қараганда, аввалдан қандайдир режаси бор бўлган. Эрон-Исроил урушининг чўзилиб кетишига ишонмайман, лекин агар бу воқеа содир бўлса, урушга қудратли давлатлар ҳам аралашиши аниқ. 🔥
عرض المزيد ...

file

file

file

17 127
51
CNN: Эрон яқин кунларда камида 100 та қанотли ракета ёрдамида Исроилга йирик ҳужумга тайёрланмоқда АҚШ ва Исроил расмийлари Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланаётгани аломатларини кўришда давом этмоқда. АҚШнинг уч расмийсига кўра, Эрон эҳтимолий зарба бериш учун кўп сонли ракеталарини тайёрлаб қўйган. “Айни пайтда Теҳрон юздан ортиқ қанотли ракеталар ишлаб чиқарган”, дейилади телеканал хабарида. Расмийлардан бири эса Эрон “қасос олиш учун аллақачон кўп сонли ҳарбий дронларини шайлаганини” қўшимча қилган. Аввалроқ АҚШ президенти Эронни Исроилга ҳужум қилмасликка чақиргани ва бунинг салбий оқибатларидан огоҳлантиргани хабар қилинган эди. 🔥
عرض المزيد ...

file

17 166
25
Бўзатов FEST танловининг ҳудудий босқичи бошланмоқда Чекка-чекка маҳаллалардан тортиб, бутун Ўзбекистон бўйлаб энг истеъдодли ёшларни кашф этаётган “” танловининг ҳудудий босқичига 15 апрель куни старт берилади ва 30 апрелга қадар давом этади. Февраль ойидан бугунгача танловнинг маҳалла, сектор ва туман босқичлари ўтказилган. Энди ҳудудий босқичда ғолиб бўлган ёшлар май ойининг охирида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этишади. Маълумот учун, танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар уч ёш тоифасида (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) анъанавий ижро, бахшичилик, опера ва эстрада йўналишларида беллашади. Ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида 1-ўринга 50 миллион сўм, 2-ўринга 30 миллион сўм ҳамда 3-ўринга 20 миллион сўм пул мукофоти берилади. Қолган финалчиларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. 🔥
عرض المزيد ...
12 205
4
Японияда таҳсил олган бир ёш африкалик фейсбукдаги саҳифасида шундай ёзганди: "Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим. Бирдан... сув пушти рангга айланиб кетди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди. Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди (ичимдан дарз кетиш бўлди). Шундан сўнг улар менинг хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради. Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз... Эҳ”, дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди. Аҳвол шундай давом этаверарди. Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим. Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди. Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг", деди. Шундай қилиб, бассейнга сийганимни бутун Япония билди. Бу ерда — уйим Зимбабведа эса, ҳукуматимиз давлатнинг хазинасидан миллиардлаб долларларни ким ўғирлаётганлигини ҳали ҳам билмайди". Фейсбукдан 🔥
عرض المزيد ...
15 047
261
1 Бутун дунё АҚШ ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида бўладиган эҳтимолий катта урушга тайёрланмоқда. Бу уруш Тайван атрофида бошланиб, икки давлатдан биттасининг жиддий жароҳатланишига қадар давом этиши кутилмоқда. Айнан мана шу уруш дунё тартиботини ё ўзгартиради, ёки АҚШ бошчилигидаги тартиботни қайта кучайтириб, ўзгаришларни кечиктиради. АҚШнинг мотиви шуки, “агар Хитойни ҳозир тўхтатмасам, кейинроқ кеч бўлади”. Хитойнинг мотиви эса “мен урушга бормаганим яхши, чунки шундоғам дунё ҳокимияти менга ўтади. Лекин Тайван учун уруш бошланса, қочмайман, урушаман”. Дунёда урушлар даври бошланяпти. Турли нуқталарда зўриқишлар шаклланиб бўлди. Бу зўриқишлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб, сўрилиб кетмайди. Катта урушлар бўлади. Россия-Украина уруши ҳали тугамади. Исроилнинг Ғазодаги операцияси Эрон билан тўқнашувга уланиб кетди, вазият имкон берса, Яқин Шарқда янги ва кўп тарафлама прокси урушларга бензин сепилган. Ер порохга тўйинган. Европа Россия билан урушга тайёрланмоқда, ЕвроИттифоқ саноати ҳарбий релсга ўтиб бошлади. Шимолий Корея ҳам Жанубий билан урушиш оҳангида. Бу ҳолатларни “дунё ҳокимиятини ўзгартириш учун мухолиф давлатлар қўзғолони, тўполони” дейиш мумкин. Ўзбекистон, Марказий Осиё, туркий давлатлар қандай стратегия танлаши керак? Узоқ муддатли манфаатлар учун ким тарафда бўлиш керак? Ёки бетараф қолишнинг имкони борми? Бетараф қолишнинг оқибатлари қандай бўлади? Қандай мувозанат сақлаб қолиши мумкин? Қизиқ давр. Қалтис ўйинлар даври. 2 Катта урушларда мувозанат сақлай олиш ёки тўғри тарафни танлай олиш – жуда катта сиёсий ва тарихий миссия ҳисобланади. Мисол учун, Туркия биринчи жаҳон урушида нотўғри тарафда тургани учун қақшатгич зарба еган, катта ҳудудларни йўқотган ва иккинчи жаҳон урушида кимдир тарафида бўлмасликка аҳд қилган. Аммо бетараф ва тарқоқ бўлиб туришнинг ҳам оқибатлари хавфли бўлиши мумкин. Баъзан узоқни кўра билиш ва тўғри танловлар қилиш керак бўлади. Ўша биринчи жаҳон уруши даврида, урушдан ҳолсизланган Чор Россияси Туркистондан мардикор ва солдатлар ёллашга киришади. Бунга жавобан Туркистон бўйлаб стихияли халқ қўзғолонлари бошланади. Бу қўзғолонлар уюшган бўлмайди, шунинг учун Хўжанд, Тошкент, Жиззах ва бошқа жойлардаги қўзғолонлар қаттиқ бостирилади. Туркистон парчаланади ва бир асрлик мустамлакага айланади. Бугун рамзий “Туркистон” олдида яна оғир танловлар турибди. Бир томондан, дунёга кўп қутблилик керак, лекин иккинчи томондан қўп қутблиликнинг асосий давоъгарлари – биз туркийларнинг энг катта тарихий оппонентларимиз ҳисобланади. Айнан мана шу давлатлар билан иқтисодий ва сиёсий боғлиқлигимиз жуда қалин. Мураккаб вазият, тарихий мураккаб вазифа. Камолиддин Раббимов 🔥
عرض المزيد ...
13 862
96
Исроилдаги ўзбекистонликлардан яшаш манзилини заруратсиз тарк этмаслик сўралди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда истиқомат қилувчи фуқароларга мурожаат билан чиқди. Хабарда минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан яшаб турган жойини заруратсиз тарк этмаслик, эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлиги сўралган. 🔥
12 640
14
⚡️АҚШ Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми 12 апрел куни кутилаётганини, ҳужумда 100 дан ортиқ дрон ва ўнлаб ракеталар қўлланилиши мумкинлигини маълум қилди. 🔥

popcorn-eating.mp4

12 301
19
АҚШ Эрон томонидан Исроилга ракета ҳужумини муқаррар деб ҳисоблайди — Bloomberg Қўшма Штатлар маъмуриятига кўра, Эрон ва унинг иттифоқчилари Исроилнинг ҳукумат ва ҳарбий нишонларига ҳужум қилиши мумкин. Агар ҳужум амалга оширилса, бу Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишига олиб келади. "Эрон Ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиян Ироқ, Қатар, Саудия Арабистони ва БААдаги ҳамкасблари билан зудлик билан телефон орқали мулоқот қилди. Муҳокамалар мавзуси очиқланмаган", дея хабар бермоқда IRNA агентлиги. Айни пайтда, мисрлик манбанинг даъво қилишича, АҚШнинг Форс кўрфазидаги бешинчи флоти сўнгги бир соат ичида 100 фоиз жанговар шай ҳолатга келтирилган. Унинг сўзларига кўра, америкаликлар содир бўлаётган воқеалар ҳақида Мисрни хабардор қилган. Reuters агентлигининг Эроннинг Меhr News агентлигига таяниб хабар беришича, Эрон Mудофаа вазирлиги томонидан маҳаллий вақт билан ярим тундан бошлаб “ҳарбий машғулотлар” бошлангани туфайли мамлакатдаги барча ҳаво қатновлари тўхтатилган. Эслатиб ўтамиз, Исроил 1 апрел куни Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужум қилган, натижада бир неча юқори мартабали эронлик ҳарбийлар ва амалдорлар ҳалок бўлган. Эрон бунинг учун Исроилга “қаттиқ жавоб” беришга ваъда берган эди. 🔥
عرض المزيد ...
11 671
9
Шимолий Россиядан қайноқ хабарлар Россиянинг Вологда вилоятида яшовчи аёл кўк осмон остида сариқ рангдаги кийим кийиб расмга тушгани сабабли полиция маҳкамасига чақирилди. 3 апрель куни полициячилар қизнинг уйига келиб, унга нисбатан ариза тушганлигини айтишган. Уларнинг тушунтиришларича, кимдир қизни душман рамзларини (🇺🇦) келтириб чиқараётганликда айблаган. Аёл тушунтириш хати ёзишига тўғри келган. Унда у осмон ранги унга боғлиқ эмаслигини ва маоши пастлиги туфайли ўзига турли ранглардаги устки кийим сотиб ололмаслигини ёзган. Шимолий россияликлар бошқа давлатларнинг ишига аралашгунча ўз ичида содир бўлаётган трагикомедия ҳолатларни назорат қилса бўларди) 🔥
عرض المزيد ...
16 732
90
Сўнгги вақтларда столбагаям қарши “иш” очиш билан шуғулланаётган Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Санкт-Петербургдаги халқаро юридик форумда ўзбекистонлик муҳожирлар ҳақида гапириб чиқди. Унинг айтишича, Россияда меҳнат муҳожирлари орасида (негадир у асосан ўзбекистонликларни мисол келтирган) жиноятга мойиллик ортиб бормоқда, аммо, Россия бизнеси марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидан воз кечолмайди. "Уч йил аввал мен Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган эдим. Ўшанда Ўзбекистон прокуратурасидаги ҳамкасбларимиз бизга: “Нега уларни олиб кетяпсизлар?! Уларнинг бу ерда ҳам ҳеч кимга кераги йўқ!.. Сизлар бўлса уларни қабул қилиб, фуқаролик беряпсизлар”, деб айтишганди. Сўнгги вақтларда миграция жинояти ёшармоқда. Мен 14-15 ёшли йигитлар ҳақида гапиряпман. Уларнинг русларга қарши гуруҳ ҳужумлари, кўпинча, сабабсиз бўлади. Москвада талончилик мақсадида эмас, шунчаки, рус халқини камситиш мақсадида ҳужумлар уюштирган ўзбеклар тўдасини аниқладик. Афсуски, бу тенденцияни енгиб ўтишнинг иложи йўқ. Тўғри, биз тергов қиламиз, иш очамиз, лекин барибир бу муаммо энг юқори даражадаги эътиборни талаб қилади. Бироқ бир ҳақиқатни тан олиш ҳам керак, биз бизнес йиғилишларида баъзи вазирларимиз билан гаплашганимизда, улар очиқчасига айтган: “Марказий Осиёдан мигрантлар бўлмаса, иқтисодимиз барбод бўлади, ривожланиш бўлмайди”. У ердан ёш болалар ҳам келяпти, айрим синфларимизда болаларнинг 70% Марказий Осиёдан. Лекин улар рус тилини, рус маданиятини ўрганишни истамайдилар, ўзларини яккалаб қўйишади, бунда ота-оналари уларни қўллаб-қувватлайди ва ўз урф-одатларини, маданиятини рус маданиятига қарши қўяди", — деган Бастрикин. Рус тергов машинаси бошлиғи нима сабабдан бу гапларни айтгани бизга қоронғу. Юқори даражадаги форумларда, мансабдор шахснинг бу каби фикрларни билдириши, табиийки, Россияда шусиз ҳам кучайиб бораётган мигрантофобияни баттар қўзғатади, руслар нафрати эса, айниқса, ўзбекистонликларга йўлланади. Ўзбекистон прокуратураси ҳақида айтганлари эса алоҳида эътиборга молик... 🔥
عرض المزيد ...

IMG_0562.MP4

13 825
117
Moody’s Infinbank кредит рейтингини B1 даражасига кўтарди   Moody’s Ratings рейтинг агентлиги Infinbank'нинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражасидан B1 даражасига кўтарди ва ушбу позициялар бўйича прогнозни барқарорлаштирди.   Moody’s банкнинг барқарор тарихи, молиявий кўрсаткичлари яхши эканлиги – активлар ва рентабелликнинг юқори сифати, шунингдек барқарор молиялаштириш профили ҳам унинг B1 даражасига кўтарилишига асос бўлганлигини таъкидлади. Moody’s кредит рейтингларини белгиловчи ҳамда тадқиқотлар ва риск таҳлилларини ўтказувчи халқаро рейтинг агентлиги ҳисобланади. Ташкилот халқаро рейтинг агентликларининг “катта учталиги” қаторига киритилган.   Реклама
عرض المزيد ...
11 499
1
Тақдир тақозосига кўра, пост-совет ҳудудида Россия билан нормал муносабатларни сақлаб қолаётган энг катта ва деярли ягона ҳамжамият – туркий давлатлар, Марказий Осиё бўляпти. Агар бу ерга Туркияни ҳам қўшсак, дунё туркийлари Россияга қарши бўлган фронтга ўтишмади, ўтишмаяпти. Туркия – НАТОнинг аъзоси бўлишига қарамасдан, Россия билан нормал ишчи муносабатларда. Озарбайжон ҳам Қорабоғ қайтариб олингач, ғарбдан кўра Россияга мойилроқ, лекин бирон бир блокка қўшилиш ниятида эмас. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон – барчаси Россия билан нормал муносабатларни сақлаб қоляпти, анти-Россия бўлмади, Россия томонидан “душман” еки “дўст бўлмаган” давлатлар дея кўрилмади. Православ ва славян Украина учун Россия – энг катта тарихий душман. Грузия учун ҳам Россия – тарихий оппонент. Арманистон ҳам Россиядан аразлаб, ғарбга қараб йўлга чиқди. Арманистон атрофидаги интригалар энди бошланади. Болтиқбўйи республикаларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Белорусда Лукашенко ҳокимиятдан кетиши билан, бу давлат ҳам Россиядан қочиш йўлларини излай бошлайди. Қизиқ вазият. Кейинги 2-3 асрда дунё туркияларининг энг катта оппоненти, душмани ва босқинчиси бўлган Россиянинг куни дунё туркийлари билан ҳамкорликка қолмоқда. Путин кетганидан кейин Россия яна ғарбга қайтади, туркий давлатлар ва жамиятларнинг ҳамжиҳатлиги кўп лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришини ҳис қилиш қийин эмас. Камолиддин Раббимов 🔥
عرض المزيد ...
12 865
26
Har qanday tushunarsiz holatda, miyani "wash" qilmasdan, choynakni qopqogʻini yopib, choydan bir hoʻplab, "Yalangʻoch iqtisodiyot"ni oʻqisangiz, nima xato va nima toʻgʻriligini aniq anglaysiz 😊
7 300
25
Россия телевизорида кино кўрсатди, ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб, кўча бошида турган қора машинага судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб,унсиз йиғлаяти. Беш-олти ёшлардаги болакай "Дада, дадажон" деганича отасининг кетидан чопиб бораяпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув, бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди. ("Халқ душмани"ни "керакли жойга" чаққан "сиёсий хушёр" кимса). Орадан анча ўтиб, яна ўша телевизорда "Ҳайвонот олами" кўрсатувини кўрдим. Йўлбарс дарахтнинг пастки шохида банан еб ўтирган маймунга ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади, бири юмдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди… … Маймунларга ҳавасим келиб кетди. Ўткир Ҳошимов, "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" 🔥
عرض المزيد ...
15 993
113
Капиталбанк бепул касса аппаратларини тақдим этади Шунингдек, сизга фойдали шартларда: - ҳисоб рақамини бепул очиш; - комиссия тўловларисиз маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш абонент тўловисиз амалга оширилади. Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади. Менежер билан учрашиш учун га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Реклама
11 382
41
Биз ўзбекистонликлар қора рўйхатларнинг олд қаторларидамизми дейман. Кеча Лондондан Сан Диегога учар эканман, визам жойида бўлса ҳам парвоздан олдин алоҳида текширувга ажратиб олишди. Мен ва яна бир оқ танли америкалик аёлни. Қаерда туғилгансан, деб сўради аёл қатлни кутаётиб. Ўзбекистон десам, ҳаммаси тушунарли - мен Марокашда туғилганман, деди. Ҳаммаси тушунарли, дедим мен ҳам. Ўн соат учиб Сан Диегога қўнсам, мени яна ажратиб олишди. Бир томондан ҳурсанд бўлдим - ҳарқалай саргузашт - иммиграцион хоналарида аввал ҳеч бўлмаганман. Чегарачилари жуда мулойим эди, ҳатто совуқ ичимлик таклиф қилишди. Бири Лондонда АҚШ ҳарбий базасида хизмат қилган экан. Ҳангомалашдик. Сўнг униформасини жуда чиройли тўлдириб турган ёш латина мени алоҳида хонага олиб кетти. Сўроқ анча давом этти - бир неча бор ўзбекистонлигимга боғлиқ саволлар сўради. Менам тиржайиб жавоб беравердим. Компютерида АҚШдаги контактим дея Мирраҳмат Мўминов киритилган экан, чунки ўтган сафар келганимда уни “Американча орзу” филмим учун суратга олгандим. Мирраҳмат ҳақида сўрай бошлади - роса мақтадим, хуллас. Ҳатто YouTube’ни очиб филмни кўрсатдим. “Бу ерда ҳаёт қанчалар қиммат эканини ҳам айтганмисан” деб сўради гўзал латина. Тушунишимча, ўзбеклигим уларга муаммо бўлиб кўринди. Балки бизни яхши кўришар, шунинг учун 40 дақиқа олиб ўтириб энг охирги қилиб кузатиб қўйишди. Сизларни текширишмаяптими аэропортларда? Менда олдин фақат Тбилисида шундай бўлган. У ерда лекин чегарачиларнинг башараси тарсаки тортилган думбадек бўлса, бу ерда ҳамма жуда ҳушмуомала эди. Ибрат Сафо 🔥
عرض المزيد ...
10 983
22
7 апрел куни «Капиталбанк» ташкил топганига 23 йил тўлди. Шу муносабат билан банк «Ezgu Amal» жамғармасига 500 миллион сўм хайрия қилиш орқали туғилган кунини нишонлашга қарор қилибди. Бу маблағ саратон касаллигига чалинган болаларни даволашга йўналтирилади. Яхши ташаббус. 2001 йилда ташкил этилган «Капиталбанк» бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банк ҳисобланади. 2023 йилда банкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77 фоизга, банкнинг кредит портфели 80 фоизга ўсган. Банк мижозлари — республиканинг барча ҳудудларидан бўлган 1,9 миллион хусусий фойдаланувчи, 64 минг тадбиркор ва компаниялардан иборат.
عرض المزيد ...
10 079
7
​​Пригожин медиа оламидан йўқ бўлиб кетди, аммо унинг мана бу гаплари анча вақт эсланиши аниқ. "Биз Украинага миллатчиларни излашга келгандик. Киевгача етиб бордик, аммо у ердан тезда ортга қайтдик. Кейинчалик Херсондан, Изюм, Красный Лимандан ҳам чекиндик. Ишимизда қандайдир номутаносиблик вужудга кела бошлади. Махсус операция Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш учун бошланган эди. Аммо биз бунинг аксига эришдик. Бутун дунё Украина халқи ҳақида билди, биз уларни машҳур қилиб юбордик. Украина Европада ўз вақтида греклар, римликлар машҳур бўлгани сингари эл оғзига туша бошлади. Мана сизларга "денацификация". Украина Қуролли Кучлари уруш бошланишидан олдингидан яхшироқ қуролланган, аскарларнинг ҳарбий тайёргарлик даражаси жуда юқори. Агар уларда махсус операция бошида шартли равишда 500 та танк бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 5 мингтага етди. Агар ўша пайтда 20 минг жангчи моҳирона жанг қилган бўлса, ҳозир 400 минг. Биз уни қандай қилиб демилитаризация қилдик? Биз аксинча, Украинани ҳарбийлаштирдик. Менимча, Украина бугун дунёдаги энг кучли армиялардан бирига эга. Уларда ташкилотчилик, тайёргарлик, ақл-заковат даражалари юқори ва турли қуролларга эга. Бундан ташқари, Совет ва НАТОнинг ҳар қандай қурол тизимида бир хил даражада муваффақиятли фойдалана олишади". 👉
عرض المزيد ...
14 593
86
Мазлумларни кулдирадиган, Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми? Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали! Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб, маза қиляпман! Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман! “Муштум”, барибир – МУШТУМ-да! 👉 ➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
14 175
5
Туркияда Тожикистон фуқароларига нисбатан виза тизими қайта жорий қилинишини катта хато деб ҳисоблайман. Балки бу қарор Москвадаги терактларга қадар пишиб келгандир. Яқинда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Эрдоған партияси ютқазишининг асосий сабабларидан бири Туркияда кўпайиб кетган суриялик ва ироқлик қочқинлар ҳамда хорижий меҳнат муҳожирлари бўлди. Лекин, Москвадаги терактларда тожикистонликлар вазият қурбони бўлди деб ўйлайман. Тожикистонликларга нисбатан виза тизими тикланиши – Тожикистонни туркий дунёдан, Туркиядан ва минтақавий интеграциядан бироз узоқлаштиради. Эртага, бир кун ўзбекистонликлар номидан ҳам шундай провокациялар уюштирилса, биз учун ҳам виза тизими қайтариладими? Қолаверса, бир-иккита жиноятчиларни деб миллатлар ўртасидаги муносабатларни пасайтириш – қанчалик тўғри бўларкин? Камолиддин Раббимов 🔥
عرض المزيد ...
11 453
6
MOF-3 объектидаги ҳолат бўйича Enter Engineering баёнот берди Ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар муносабати билан компания қуйидагиларни маълум қилади. Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган. “Шунингдек, таъкидлаш керак, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар уч йил олдинги фейк видео ҳисобланади. Реал фактларга асосланмаган ушбу лавҳаларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз”, дейилади муносабатда.
عرض المزيد ...
10 539
29
Россиянинг "Первый канал" телеканали "Crocus City Hall" теракти гумонланувчиларининг сўроқ жараёни тасвирланган видеони намойиш этди Улар теракт бўйича кўрсатмани Сайфулло исмли шахсдан олганини айтган. Шунингдек, ҳибсга олинганларнинг қўшимча қилишича, ҳужумдан кейин улар Киев томонга йўл олишган, у ерда уларга 1 миллион рубл пул берилиши керак бўлган. Ундан кўра, концерт залида содир этилган видеони борича, террорчиларнинг юзини тўсмасдан намойиш этишса бўларди. Энг аниқ факт ўша ерда яшириниб ётибди. 🔥
عرض المزيد ...

IMG_4270.MP4

13 238
38
Ўзбек автоблогери: «Халқ мазза қиворди, лекин арзонлигини меъёри бор» Ёлғон бир марта айтилса у ёлғон бўлиб қолаверади, аммо агар битта ёлғон ҳар кун такрорланаверса, у ҳақиқатга айланади. Йиллар давомида монополия бу аслида жуда керакли нарса эканлиги, халқ ва давлатга катта фойдаси борлиги айтиб келинди. Миллий бренд даражасига чиқаришди, брендни ривожлантириш керак, дейишди. Ва мана, бугунга келиб одамлар бу гапларни тўтиқушдек қайтарадиган бўлиб қолишди. Яъни, ўзлари, онгли равишда қиляпти бу ишни. Демагогия ва пропаганданинг юксак намунаси. "Миллий бренд" ривожланиши учун халқ маза қивормаслиги керак экан, халқ маза қилмаса нафуй бунақа "миллий бренд", дейдиган одам йўқ.. 🔥
عرض المزيد ...

file

12 996
52
Payme кўп-қаватли бинолар фасадига туширилган мозайкаларни маданий мерос сифатида сақланиб қолиш мақсадида иловада янги бўлимни йўлга қўйди. Унда энг чиройли локациялардаги мозайкалар фотожамланмаси открыткалар шаклида тақдим этилган. Реклама баннерларининг дуч келган жойга, тартибсиз илиб ташланиши оқибатида баланд бинолардаги кўплаб ижод намуналари панада қолиб кетаётганди. Бугун эса, панно ва мозайкаларни тўсиб қўяётган, шаҳар қиёфасига путур етказаётган барча баннеларни демонтаж қилишяпти. Узоқ кутилган, фойдали ташаббус Эътиборлиси, Payme аллақачон, аниқроғи ўтган йилдан бошлаб кўп-қаватли бинолардан реклама баннерларини ечиб олишни бошлаганди. Компания иловага янги қўшилган мозайкалар фотогалереяси орқали диққатга сазовор жойларнинг ўзига хос кўргазмасини ташкил қилиб беряпти дейиш мумкин.
عرض المزيد ...
12 312
4
Бугун йўлда Экспресс24 курьерлари томонидан ажойиб ҳаракатнинг гувоҳи бўлдим. Улар ифторликка уйга етиб олишга улгурмаганларга сув ва хурмо тарқатаётган эдилар. Экспресс24 иловасининг халққа яқинлиги, одамларнинг урф-одат ва диний қадриятларини ҳурмат қилиши таҳсинга сазовор. Ҳозир, масалан, уларнинг иловасида саҳарлик ва ифторлик вақтларини кўриш, шунингдек ифторликка тўпламларни чегирма билан буюртма қилиш мумкин. Ажойиб! Ҳам маркетинг, ҳам инсонийлик томонидан жуда фойдали иш қилинмоқда. 🔥
عرض المزيد ...
486 483
122
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлари Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов вазирлик ва идораларни тежамкорликка чақирди Улар бюджет тақчиллиги фонида ташкилотлар томонидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилиниши ҳолатларини қоралади. Партия веб-сайтида эълон қилинган «Тежамкорлик — давр талаби» мақоласида 2023 йилда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети даромадлари 321,0 триллион сўмни, харажатлари 380,0 трлн сўмни ташкил этгани, шунингдек, бунда харажатлар даромадлардан 59 трлн сўмга кўплиги, бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,5 фоизга етгани «Бироқ бюджет тақчиллиги фонида жорий йилнинг 1-чорак якунлари бўйича айрим вазирлик ва давлат ташкилотлари нархлари юқори бўлган автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағлар сарфлаётганлиги кузатилмоқда», — дейди партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси вакиллари. Улар мисол тариқасида Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона BYD Song Plus автотранспорт воситасини, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан 504 млн сўмга премиум-классдаги BYD Han автомобилини ҳамда Олий суд томонидан 1,5 млрд сўмга «йўлтанламас» Toyota Land Cruiser 300 автомобили харид қилишганини келтирди. Партия вакиллари кенг жамоатчилик томонидан вазирлик ва идоралар маблағларни сарф қилишда биринчи навбатда ҳудудлардаги, жумладан маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни хал этишга эътибор қаратиши зарурлигини таъкидламоқда. «Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда халқ вакили сифатида, бюджетдан маблағ олувчи вазирлик, идора ва ташкилотларни бюджет маблағларини сарфлашда тежамкорликка амал қилишларига, фойдаланишдаги автотранспорт воситалари мавжуд бўлган ҳолда мазкур мақсад учун харажатларга йўл қўймасликка чақирамиз», — дейилади Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов мақоласида. 🔥
عرض المزيد ...
11 792
28
Давлат бюджети дефицити биринчи чоракда 19,8 трлн сўмга етди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон давлат бюджети дефицити 19,8 триллион сўмдан ошди (Марказий банкнинг 4 апрелдаги курси бўйича 1,56 миллиард доллар). Январда дефицит 5,8 триллион сўмни, февралда 7,2 триллион сўмни, март ойида эса 6,8 триллион сўмни ташкил қилди. Бу рақамлар 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1,7 баробар, 2022 йилга нисбатан эса қарийб 20 баробар кўп. Бюджет даромадлари ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 6,8 фоизга, харажатлари эса 19,3 фоизга ўсди. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда давлат бюджети даромадлари 270,4 триллион сўм, харажатлари 280,7 триллион сўм, дефицит эса 10,3 триллион сўм бўлиши кутилмоқда. 🔥
عرض المزيد ...
15 280
57
АҚШ минтақадаги Исроил ёки Америка ресурсларига Эрон томонидан ҳужум эҳтимоли туфайли ўз қўшинларини юқори шай ҳолатга келтирди — CNN Қўшма Штатларнинг юқори мартабали мулозимларининг сўзларига кўра, Исроилнинг эронлик амалдор ва генераллар ўлимига сабаб бўлган Дамашқдаги Эрон консуллигига зарбасига Теҳроннинг жавоби яқин кунларда бўлиши кутилмоқда. Эроннинг жавоб зарбаси пайшанба куни Байден ва Нетаняҳу ўртасидаги телефон суҳбатининг асосий мавзуси бўлди. Ҳар икки давлат расмийлари ҳужум қандай ва қачон амалга оширилишини аниқ билишмайди, бироқ Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш энг ёмон сценарий бўлиб, бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади. 🔥
عرض المزيد ...
13 293
12
2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 16 фоизга камайди 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми аввалги икки йилдагидан камроқ бўлди, бу Марказий банк томонидан эълон қилинган тўлов баланси бўйича келиб чиқади. 2021 йилда мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2,3 млрд долларни ташкил этган ва 2022 йилда кўрсаткич 2,6 млрд долларгача ўсган бўлса, 2023 йил охирида у 425 млн долларга — 2,2 млрд долларгача (-16 фоиз) камайган. Сўнгги беш йил ичида, фақат 2020 йилда, дунё коронавирус пандемияси билан тўқнаш келган вақтда тўғридан-тўғри инвестициялар оқимининг пасайиши кузатилганди. Ўшанда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръати 2 фоизгача секинлашган. 🔥
عرض المزيد ...
14 313
24
Расмдаги рангларни танидингизми? Барчамиз уни ҳаётда бир марта бўлса-да кўрганмиз, масалан, Яндекс.Такси иловасида... Ва ана шу триколор Молдовада экстремистик деб эълон қилинибди. Бундай қарор Кишинёв суди томонидан мамлакат Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги ҳамда Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати сўровини қаноатлантирган ҳолда қабул қилинган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ. Қора-сариқ-оқ — Россия империясининг миллий байроғи бўлган. У рус империалистлари томонидан ҳам кенг тарғибот қилинади. Масалан, айнан шу байроқ 2014 йилда Донбассдаги россияпараст айирмачиларнинг рамзларидан бири бўлган. Аввалроқ Молдова парламенти республика ҳудудида Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий агрессияси билан боғлиқ бўлган рамзларни – “V” ва “Z” ҳарфларини, шунингдек, Георгий лентасини тақиқлаш учун овоз берган эди. Бундай рамзларни акс эттириш учун мамлакат Жиноят кодексида 9 минг лей (тахминан 470 евро)гача жарима ва 30 дан 60 соатгача жамоат ишлари кўзда тутилган. 🔥
عرض المزيد ...
13 484
25
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентда бўлиб ўтаётган Artdocfest Asia фестивалида Украинадаги уруш тасвирларини ўз ичига олган «Шарқий фронт» ҳужжатли филмининг намойишини тўхтатди. Бу ҳақда 4 апрел куни филм режиссёри ва фестивал асосчиси Виталий Манский Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. Филм намойиши чоғида «139 Ҳужжатли филмлар маркази» галереясига ички ишлар органлари ходимлари етиб келишган ва Маданият вазирлиги буйруғи билан бу филм намойиши тақиқланганини айтишган. «Ҳозиргина Тошкентда Artdocfest Asia фестивали доирасида “Шарқий фронт” филмимиз намойиши тўхтатилди. Фестивал дастурининг кейинги барча намойишлари ҳам тақиқланди. Бу Ўзбекистон Маданият вазирлиги кўрсатмаси асосида амалга оширилди. Бу ҳолат ‘139 Documentary Center’нинг 4 йиллик фаолияти давомидаги биринчи воқеадир. Салом Рус дунёси!», – дейди у. Ҳолат юзасидан Маданият вазирлиги расмий муносабат . Унга кўра, филмни намойиш этишда бир қанча талаблар бузилган. Қайд этилишича, тегишли ҳужжатларга асосан, Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш учун ИИВдан рухсатнома олиш шарт. Аммо 2–8 апрел кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Artdocfest Asia фестивалини ўтказиш учун ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда рухсатнома олишмаган. «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг расмий равишда огоҳлантиришларига қарамай оммавий тадбир ва филмлар намойишини ташкил этиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилишган», – дейилади изоҳда. Вазирлик, ўз навбатида, оммавий тадбирлар, жумладан, фестиваллар ва уларда фильмлар намойишини тўхтатиш Маданият вазирлигининг ваколатига кирмаслигини билдириб ўтди. Маълумот учун, «Artdocfest/Asia!» ҳужжатли филмлар фестивали 2007 йилдан буён ўтказиб келинади, 2010-йиллар ўрталарига қадар фестивал ўтказиладиган асосий майдон Москва бўлган. Аммо Россияда филмлар намойиши бир неча марта бекор қилиниши ва фестивални бузишга уринишлар туфайли асосий майдон Ригага ўзгартирилган. Виталий Манскийнинг ўзи Россиянинг Украинага босқинига очиқчасига қарши чиққан. 🔥
عرض المزيد ...
12 461
7
Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга ўзлари билан исириқ ўсимлигини олмасликни тавсия қилди Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга мамлакатда исириқ гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилганини . Россия Федерацияси ҳукуматининг фармонига кўра, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади. “Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда. 🔥
عرض المزيد ...
13 138
22
Садир Жапаров «хорижий агент» тушунчасини ифодаловчи қонунни имзолади Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга «хорижий вакил» тушунчасини киритувчи ўзгартиришларни имзолади. Бу ҳақда у Facebook`даги саҳифасида . Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳужжатни «хорижий агентлар тўғрисидаги қонун» деб атади ва унинг Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшашлигини қайд этди. «Мамлакатимизда 30 йилдан бери фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган. Улар ҳеч кимга ҳисобот беришмаган. Улар фақат банк ҳисоб рақамларини очиб, хорижий донорлардан пул олиб, ўз ихтиёрига кўра, жумладан, шахсий мақсадларига ҳам ишлатган… Энди улар очиқ ишлай бошлайди. Аввалгидек тартибсизлик бўлмайди», — деб ёзган Қирғизистон раҳбари. У қонун «мамлакатга фойда келтириши»ни айтди ва бундай ташкилотлар «таъқиб қилинмаслигига» ваъда берди. Янги ўзгартиришларга кўра, хорижий вакил хориждан маблағ оладиган ва Қирғизистондаги «сиёсий фаолият»да, жумладан, хорижий манбалар манфаатларини кўзлаб иштирок этувчи нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бундай фаолият деганда давлат органлари ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш мақсадида ҳаракатларни амалга ошириш тушунилади. Қонун нодавлат нотижорат ташкилотларини органларга молиялаштириш манбалари, мулк ва ходимлар тўғрисида маълумот беришга мажбур қилади. Бундан ташқари, улар давлат органлари томонидан режали ва режадан ташқари текширувларга дучор бўлиши мумкин, улар ҳам ҳуқуқбузарлик ҳолатларида ташкилот ишини тўхтатиб туриш ҳуқуқини олган. Қонун лойиҳаси аввал ҳам халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, хорижий ҳукуматлар, ҳуқуқ фаоллари, мустақил ОАВ ва маҳаллий жамоат арбоблари томонидан бир неча бор танқид қилинган. Қирғизистоннинг «Адилет» юридик клиникаси адвокатлари мазкур ҳужжат инсон ҳуқуқлари ва мамлакат Конституциясига зид эканини . 🔥
عرض المزيد ...
12 798
13
Бу маъсум нигоҳларга қаранг, узоқ кутган ўйинчоғига эришган болачани эслатади-я! КХДР раҳбари янги гипертовушли ракетани синовдан ўтказяпти. 🔥
15 841
22
Февраль ойида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) Статистика агентлиги маълумотларига кўра, февраль ойида Ўзбекистон 1,32 миллиард долларлик олтин сотган, бу 2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги ҳажмдан (1,18 миллиард доллар) 11,5 фоизга кўп ҳисобланади. Февраль ойида жами икки давлат йирик миқдорда олтин сотган: Ўзбекистон Марказий банки бир ой давомида олтин захираларини 12 тоннага, Иордания Марказий банки эса 4 тоннага камайтирди. Бу ойда Хитой Халқ банки энг йирик харидор бўлди — олтин захирасини 12 тоннага ошириб, 2257 тоннага етказди. Феврални ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ХХБнинг олтин захиралари, олтиннинг умумий захирадаги улуши 4 фоиз атрофида сақланиб қолаётган бўлса-да, кетма-кет 16 ой давомида ўсиб борди. 🔥
عرض المزيد ...
15 572
28
“Тошкент зўр шаҳар, ёқмагани кетвурсин, тўғрисиде!.. …Тошкент дунёнинг энг зўр шаҳарларидан биттаси” 🔥

IMG_9189.MP4

12 886
45
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Очиқлик индексини эълон қилди Очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган. Унда самарадорлик кўрсаткичлари 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар — «яшил», 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар — «сариқ» ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар — «қизил» тоифаларга киритилган. Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та давлат органи «яшил» (71−100 балл), 43 таси «сариқ» (55−71 балл) ва 29 таси «қизил» (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган. Очиқлик индекси бўйича президент ҳузуридаги Статистика агентлиги энг юқори баллга (88,3 балл) эга бўлди. Ундан кейинги ўринларни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» (86,8 балл), Марказий банк (86,4), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (86,2 балл) ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати» (84,7 балл) эгаллади. Индекс бўйича энг паст баллни Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва «Ўзмахсусмонтажқурилиш» компанияси тўплади. Энг ёпиқ вазирликлар сифатида Ташқи ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Спорт вазирликлари, қўмиталар ва инспекциялар бўйича Транспорт назорати, Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциялари кўрилди. Ҳокимликлар орасида энг ёпиқлари Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари, агентликлар орасида Мактабгача таълим, Маданий мерос ва Кинематография, АЖлар орасида «Ўзбектелеком», «Пойтахт банк» ва «Ўзмахсусмонтажқурилиш» бўлди. Вазирлар Маҳкамаси раёсати ва Олий Мажлис Сенати мажлисларида ушбу тоифада баҳоланган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқлик соҳасида йўл қўйган камчиликлари ва уларни бартараф этиш бўйича режалаштирган чора-тадбирлари юзасидан ахбороти эшитилади. 🔥
عرض المزيد ...
12 774
28
Ўзбекистон U18 Осиё ва Океания кубогига мезбонлик қилади 18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания кубоги 2023 йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилганди. Эътиборлиси, ўша мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси чемпионликни қўлга киритган эди. Вакилларимиз Муғулистон, Туркманистон, БАА, Таиланд ва Эрон билан куч синашиб, барча ўйинларда зафар қучган. Эндиликда Ўзбекистон ғолиб жамоа сифатида турнирни ўз майдонида ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди. Йирик халқаро турнир 23-30 апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. Унда 10 та жамоанинг иштирок этиши режалаштирилган. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда хоккей спорт турини янги даражага олиб чиқиш мақсадида ёшлар билан иш олиб бориляпти. Яқин келажакда бизда ҳам кучли клублар ва терма жамоалар шаклланиб қолса керак. 🔥
عرض المزيد ...
11 469
12
АҚШ Россияни теракт айнан «Крокус» залида содир бўлиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган Қўшма Штатлар "Crocus City Hall" мажмуасидаги терактдан икки ҳафта олдин Россияга концерт зали террорчилар учун потенциал нишонга айланиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган. Бу ҳақда Тhe Washington Post Америка расмийларига таяниб ёзмоқда. "АҚШ, шунингдек, Россия расмийларини Москвадаги синагогага ҳужум уюштирилиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган эди", — дея маълум қилди манбалардан бири. Маълумот учун, 7 март куни Россия ФСБ Москвадаги синагогалардан бирида теракт содир этилишининг олди олинганлиги ҳақида маълум қилган эди. Аввалроқ Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) яқинлашиб келаётган теракт ҳақида АҚШ махсус хизматларидан огоҳлантириш олганини, бироқ маълумотлар «Крокус»даги терактнинг олдини олиш учун етарли бўлмаганини 🔥
عرض المزيد ...
11 341
29
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉
عرض المزيد ...
7 074
2
Татаристонга дрон ҳужуми уюштирилди Гувоҳлар иккита портлаш рўй бергани ҳақида хабар бермоқда. Улардан биринчиси "Eлаз-Нефтепродукт" нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига урилган. Иккинчи портлаш Eлабуга шаҳри  яқинидаги "Алабуга" махсус иқтисодий зонаси ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхонасида юз берган. Маълумотларга кўра, ушбу корхонада Shahed дронлари ишлаб чиқарилади. Татаристон ҳукумати дрон ҳужумлари юз берганини тасдиқлади ва ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилди. Маълумот учун, Татаристон Украина билан чегарадан тахминан 1000 километр узоқликда жойлашган. 🔥
عرض المزيد ...
11 893
9
Путин бошчилигидаги ФСБ ёки чеченлик жангарилар: 1999 йилги портлашлар ортида ким турган эди? Москванинг “Crocus City Hall” мажмуасида терактлар юз бергач, кўпчилик дарҳол 1999 йилда содир бўлган портлашларни ёдга олди. 1999 йил 4-16 сентябр кунлари Россиянинг Москва, Буйнакск, Волгодонск шаҳарларидаги кўпқаватли аҳоли уйларида бир нечта портлашлар юз берган эди. Ўшанда воқеа натижасида 300 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 2 мингга яқин одам жароҳатланган. Путин бошчилигидаги янги ҳукумат терактни аввал чеченлик жангариларнинг бўйнига қўяди, бироқ чеченликларнинг ўзлари буни рад этишади. Портлашларга чеченларнинг алоқадорлиги исботланмагач, Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) қорачой-болқорлик бошқа айирмачиларни айбдор деб кўрсатади. Шундай қилиб, мавҳум, тушунарсиз ҳолатлар ва сирларга бой бўлган бу воқеаларда айбдор топилмайди. «Рязан шакари» номи билан танилган ушбу воқеада бир қанча номувофиқликлар борки, одамлар ҳалигача бу ишларни ФСБнинг ўзи уюштирганига ишонади. Масалан, ўша пайтдаги Россия Давлат думаси Спикери Геннадий Селезнёв Волгодонскда портлашлар содир бўлгани ҳақида терактдан уч кун олдин айтиб ўтади... Батафсил видеода: 👉
عرض المزيد ...
Putin boshchiligidagi FSB yoki chechenlik jangarilar: 1999-yilgi portlashlar ortida kim turgan edi?
Moskvaning “Crocus City Hall” majmuasida teraktlar yuz bergach, ko‘pchilik darhol 1999-yilda sodir bo‘lgan portlashlarni yodga oldi. 1999-yil 4-16 sentyabr kunlari Rossiyaning Moskva, Buynaksk, Volgodonsk shaharlaridagi ko‘pqavatli aholi uylarida bir nechta portlashlar yuz bergan edi. O‘shanda voqea natijasida 300 dan ortiq inson halok bo‘lgan, 2 mingga yaqin odam jarohatlangan...
32 104
174
Financial Times: Россияликларнинг қарийб ярми «Крокус» мажмуасидаги теракт ортида Украина турганига ишоняпти, ёшлар эса бошқача фикрда Россияликларнинг ярмига яқини «Crocus City Hall» мажмуасидаги теракт ортида Украина раҳбарияти турганига ишонмоқда, деб ёзади The Financial Times OpenMinds ташкилоти онлайн сўрови маълумотларига таяниб. Яна 27 фоизи ҳужумни ИШИД террорчилари амалга оширган деб ҳисоблайди. 6 фоиз «коллектив Ғарб»ни, яъни АҚШ, Британия ва НАТОни айблайди. 5 фоиздан камроғи «Крокус»га ҳужумни Украинадаги урушнинг россиялик фахрийлари ёки Россия расмийлари уюштирган деган версияга амал қиляпти. Шу билан бирга, респондентларнинг 75 фоиздан ортиғи Владимир Путинни теракт ҳақида ишончли маълумот манбайи деб атаган. «Агар ташвиқот ва расмийлар Украинани айбласа ва буни асосий версияга айлантирса, одамлар бунга ишонишади, чунки ахборот макони деярли мутлақ назорат қилиняпти», деди «Левада-Центр» директори Денис Волков FT учун шарҳида. Сўров натижаларига кўра, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлиги ҳақидаги версияга камроқ ишоняпти. Ушбу ёш тоифасидаги респондентларнинг 30 фоиздан бироз кўпроғи бунга ишонади. Уларнинг 40 фоиздан ортиғи эса содир бўлган воқеаларда ИШИДни айблади. Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва ФСБ раҳбари Александр Бортников «Крокус»даги теракт учун жавобгарликни Украина ҳукуматига юклаган эди. 29 март куни Россия Тергов қўмитаси концерт майдонига қилинган ҳужумдан сўнг, террорчилар гўёки мукофот олиши керак бўлган Киев томон йўл олгани ҳақида расмий баёнот эълон қилди. Маълумот ўрнида, ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террор ташкилоти ўз зиммасига олган. 🔥
عرض المزيد ...
14 597
10
Telegram Ўзбекистон учун монетизация тугмасини ёқди Telegram канал эгалари учун расман монетизация дастурини . Энди мингдан ортиқ обуначига эга Телеграм каналларининг эгалари улардаги рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олади.  Канал эгалари тушган маблағни олиб қўйиши ёки улар билан реклама учун тўлов қилиши мумкин. Бунинг учун бир қатор мамлакатлар, жумладан, Россия, Украина, Фаластин ва Исроил фойдаланувчилари учун мавжуд бўлмаган TON блокчейнига асосланган криптовалюта Toncoin ишлатилади. “Биз TON блокчейнини паст тўловлар, транзакцияларни қайта ишлашнинг юқори тезлиги ва сонияда рекорд даражадаги транзакцияларни қўллаб-қувватлаш комбинацияси учун танладик”, дейилади хабарда. 🔥
عرض المزيد ...
12 543
27
Покистон президент ва вазирлари тежамкорлик чоралари доирасида маош ва нафақалардан ихтиёрий равишда воз кечди Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва федерал ҳукумат вазирлари Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида маош ва нафақалардан ихтиёрий равишда воз кечди. Бу ҳақда “Pakistan Today” газетаси . Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ҳам маоши ва нафақаларини олишдан бош тортган. Давлат харажатларини тежаш чораларини жорий этиш февраль ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг тузилган Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги Покистоннинг янги федерал ҳукуматининг дастлабки қадамларидан бири бўлди. 🔥
عرض المزيد ...
12 063
29
Туркияликлар ҳар бир сайловни катта байрам каби кутиб олишади. Фуқароларнинг сайловларда фаоллик ва жўшқинликлари эса ҳавас қилгудек. Туркияда сайлов қандайдир миллий байрамдек нишонланади. Одамлар ҳар бир шаҳар ва вилоят мэрини ҳам, депутатини ҳам обдон ўрганиб чиқади, кейин сайлайди. Ва ана шу сайловларда ғалаба қозонган мутасаддилар ҳам ўз лавозим муддатини олди-қочди гаплар билан эмас, ҳаққоний халқ хоҳиш ва истакларига бағишлашга мажбур, чунки кейинги сафар уни ҳеч ким сайловда қўлламаслиги мумкинлигини яхши билади. Бизга ўхшаш "учинчи дунё" давлатларида эса одамлар сайловлардан ташқари бошқа барча ҳолатларда бирлашишади: ҳашарларда, чойхоналарда, байрамларда, тўйларда, жанозаларда, автомобил учун навбатларда, ва ҳаттоки “сеники, меники” шиорларини кўтариб оммавий-байрамона юришларида ҳам бирлашишлари мумкин. Лекин аҳоли ўзининг депутати кимлигини билмайди, ҳоким ва унинг ўринбосари-ю ёрдамчиларини танимайди. Сайловларда иштирок этишни сиёсатчилар томонидан кун тартибига қўйилаётган масалаларга розилик бериш сифатида қабул қилади. Шунчаки “ҳа” деган жавоб бер ва тамом — уйингга қайтиб, ўз юмушларинг билан банд бўлиб яна тинчгина яшайвер, сиёсатга аралашма. Агар ўзбекистонликлар опенбюджетда кўрсатаётган фаолликларини сиёсий сайловларда кўрсатишганда эди, ишончим комилки, ҳозирда опенбюджет деган лойиҳага зарурат ҳам бўлмасди. 🔥
عرض المزيد ...
12 010
47
Кеча, 31 март куни Туркияда муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Ушбу сайловда шаҳарлар, вилоятлар ҳокимлари сайланади. Эрдоғаннинг партияси – «Адолат ва тараққиёт» 2019 йилда Истанбул ва Анқара ҳокимиятларини ютқазиб қўйган эди. Бу сафар ҳам ютқазди, мухолифатнинг овози янада кўпайди. 2019 йилги муниципал сайловларда «Адолат ва тараққиёт» партияси ҳамда унинг иттифоқчилари, биргаликда 44% овоз олганди. Бу сафар ушбу кўрсаткич 35% га тушиб қолди. Катта йўқотиш! Мухолифатдаги Республикачилар партияси ва унинг иттифоқчилари эса, 2019 йилда 30% олганди, бу сафар 37% бўлди. Туркия демократияси ишлаяпти. Сайловларни сохталаштириш йўқ. Ҳақиқий сиёсий кураш бор. Президент қанчалик қудратли, популяр шахс бўлмасин, туркларда ҳокимиятни тийиб туриш керак деган сиёсий маданият шаклланган. Барча ваколат ва ҳокимият ресурсларини битта кучга, партияга бериб қўймаяпти. Ва шунинг учун ҳам Туркия дунёнинг биринчи йигирматалигида, иқтисодий, ҳарбий, сиёсий, геосиёсий қудратли давлат. Туркия – демократия, ва бундан турклар ютяпти. Камолиддин Раббимов 🔥
عرض المزيد ...
11 767
21
Туркияда мухолиф партия 20 йил ичида илк бор сайловларда ғолиб бўлди 31 март куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Туркиянинг мухолифатдаги "Жумҳурият Халқ" партияси сўнгги 20 йил ичида илк бор ҳукмрон партияни мағлуб этди. Овоз бериш натижалари эълон қилингач, Эрдўғон Анқарада ўз тарафдорларига мурожаат қилди. "Афсуски, муниципал сайловларда биз хоҳлаган ва кутган натижага эриша олмадик", — деди у. Anadolu агентлигининг ёзишича, протоколларнинг 93 фоизи санаб чиқилгач, муниципал сайловларда "Жумҳурият Халқ" партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон "Адолат ва тараққиёт" партияси эса 35,7 фоиз овоз олган. Шундай қилиб, уч йирик шаҳар – Анқара, Истанбул ва Измирнинг мухолифатдаги мэрлари сайловлардан кейин ўз лавозимларини сақлаб қоладиган бўлдилар. 🔥
عرض المزيد ...
13 306
15
1 апрелдан бошлаб метан газ нархи қимматлайди Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда. Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди). Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги айрим газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида эълонлар пайдо бўлган, уларда 1 метр куб газ нархи 3800 сўм бўлиши маълум қилинганди. 🔥
عرض المزيد ...
15 358
35
Олтин нархининг қиймати рекорд даражани қайд этди. Ўзбекистон учун бу қай даражада муҳим? Ҳафта давомида олтин нархи тарихий рекорд кўрсаткичда – бир троя унцияси учун 2232 долларгача қимматлашди. Ушбу қимматбаҳо металл нархининг ошишига жаҳондаги геосиёсий вазият, доллар курси, инфляция ва Федерал захира тизими ставкалари каби омиллар таъсир кўрсатади. Олтин қийматининг кўтарилиши Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга: Биринчидан, жорий йилнинг 1 март ҳолатига, Ўзбекистон расмий захираларининг қарийб 75 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келган. Олтин нархининг қимматлашиши мамлакат валюта захираларининг қийматини оширади. Иккинчидан, Ўзбекистон энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи ва уни экспорт қилувчи мамлакатлардан биридир. Хусусан, 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2023 йилда эса 8,2 млрд долларлик олтин сотилган. Олтин нархининг ошиши экспортдан тушадиган даромадларни кўпайтириб, йилдан йилга ёмонлашиб бораётган ташқи савдо балансига ижобий таъсир кўрсатади ва бюджет тақчиллигининг камайишига ёрдам бериши мумкин. Учинчидан, олтин нархининг ошиши доллар ва бошқа валюталарга нисбатан сўмнинг қадрсизланишини тўхтатади ёки . 🔥
عرض المزيد ...
12 652
17
Ўзбекистонда бюджет харажатлари даромаддан ошиб кетди 2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети даромадлари – 321 трлн сўмни, харажатлари эса – 380 трлн сўмни ташкил этган. Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 59 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 фоизи миқдорида бўлган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди. 59 трлн сўмлик дефицит – Марказий банкнинг ўтган йил учун ҳисобланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача курси (11 741 сўм)га мувофиқ, 5 млрд 25 млн доллардан кўпроқни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда дефицит бўйича 3 фоизлик лимит кўрсатилган, лекин давлат харажатлари даромадлардан кескин ортиб кетиши ортидан, бюджет қонунига ўзгартириш киритилиб, лимит 5,5 фоизга кўтарилганди. Йиллик ташқи қарз лимити эса 4,5 млрд доллардан 5,5 млрд долларгача оширилганди. Аввалроқ, 2024 йилнинг икки ойидаги давлат бюджети дефицити 13 трлн сўмга етгани хабар қилинганди. Жорий йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, бюджет даромадлари 270,4 трлн сўмни, харажатлар эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган. Яъни жорий йилдаги давлат бюджети 10,3 трлн сўмлик дефицит билан тасдиқланган. Консолидациялашган бюджет дефицити эса 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз даражасида . 🔥
عرض المزيد ...
11 398
48
Азиз дўстлар, агар сиз Россияда яшаб, ишлаётган бўлсангиз, сиз муҳим масалалар бўйича мутахассис маслаҳатига муҳтож бўлишингиз мумкин. Бизда ажойиб ечим бор! Tinkoff Black – бу Россияда қулай яшаш ва ишлаш учун дебет картаси. Ушбу карта сизга МДҲ мамлакатларига тез ва қулай пул ўтказиш имконини беради. PRO обунада, сиз ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида, эксперт маслаҳатларини олишингиз (рус тилида эса обуна шарт эмас). Унда қуйидаги маслаҳатлар ўрин олган: - қандай вақтинчалик ва доимий яшаш учун рухсатнома ва патент олиш мумкин; - қандай қулай иш ва уй-жойни топиш мумкин; - қандай тиббий суғуртани олиш керак; - ва бошқалар. Энг муҳими – Tinkoff Black картани олиш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас! Tinkoff Black билан ҳаётингизни енгиллаштириш имкониятини бой берманг! Картани ҳозироқ рўйхатдан ўтказинг ва керакли масалалар бўйича мутахассислардан маслаҳат олинг – Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН NaN, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2VtzqxcaSQu
عرض المزيد ...
12 288
6
Машиналарга экологик стикерлар 2031 йилгача босқичма-босқич берилади Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан “Экологик транспорт” тизими босқичма босқич жорий этилади. Эндиликда транспорт воситалари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга ажратиб борилади. Тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган машиналарга нисбатан экологик жарима жорий этилиши ёки улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш-тақиқлаш мумкин. Белгиланишича, электромобил ва электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига “яшил” экологик стикерлар бепул диагностик текширувисиз берилади ва почта орқали юборилади. Тизим қуйидаги босқичларда жорий этилади: • биринчи босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида; • иккинчи босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар); • учинчи босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда. Энг асосийси, стикерлар учун ҳеч қанақа тўлов қилинмайди, улар бепул берилади. Ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади. Аҳолига “зарарли” тоифадаги транспорт воситаларини “тоза” тоифадаги машиналарга алмаштириш учун субсидия 🔥
عرض المزيد ...
11 760
25
Яна бир мигрант — бу сафар Ўзбекистон фуқароси терактни оқлагани ортидан қамоққа олинди 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 март куни қўлга олинган. Унга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. “Айбланувчи жорий йилнинг 24 март куни Рубтсовкдаги дўконда одамларга Москва яқинидаги терактни оқлаб гапирган. 28 март куни унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 1-қисми (террорчилик фаолиятига оммавий чақириқлар, терроризм ёки терроризм ташвиқотини оммавий равишда оқлаш) айби билан 2024 йил 26 майга қадар икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди”, дейилади хабарда. Россиядаги ватандошларимиз, қандай фикрда бўлишларидан қатъи назар, одамлар орасида сукут сақлаб юришса мақсадга мувофиқ бўларди. Бугунги русларнинг “қора туши” даврида силовиклардан нима кутишни ҳам билмайсан киши. Сталин таъбири билан айтганда, қаматиш учун одам бўлса бўлди, “дело” топиш эса муаммо эмас. Аввалроқ Қирғизистон фуқароси худди шу айблов билан қамоққа олингани 🔥
عرض المزيد ...
18 539
78
Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида қиз эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага суд ҳукми ўқилган. Маълум қилинишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоятида доимий рўйхатдан ўтган эркак ва Сирдарё вилоятида яшовчи аёл ўзларининг эгиз қизларини бир хонали уй эвазига бериб юбормоқчи бўлганида ушланган. Қўлга тушган эркак моддий жиҳатдан қийналгани учун эгизакларни фуқаролардан бирига бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлганини айтган. Бироқ текшириб кўрилганда унинг моддий томондан қийналгани ўз исботини топмаган. Суд мажлисида эркак ва аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилган. Аёлнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил қамоқ жазоси берилган. Эркакка эса 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 🔥
عرض المزيد ...
13 270
27
Тошкентдаги одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда — Тошкент шаҳaр ИИББ Тошкент шаҳaр ИИББ пойтахтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди. "Мамлакатимиз, шаҳримиз ва ҳар бир маҳаллада тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бефарқ бўлманг!" — дейилади хабарда. 🔥
10 890
25
Катта оға сени кузатиб боряпти Россиядаги ватандошларимиз кўча куйда ўзаро гаплашиб турганда ҳам ўта эҳтиёткор бўлишлари керак. Айни дамда ҳеч бир одам «Катта оға»нинг эътиборидан четда қолиб кетаётгани йўқ. Маълум қилинишича, Қирғизистон фуқароси Москвадаги автомойка шохобчаларидан бирида гаплашиб турган вақтида қўлга олинган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, суҳбатда у Крокус ситидаги “террорчилик ҳужумини оқлаган”. Рус маҳаллий интернет нашрларининг хабарига кўра, 26 март куни Қирғизистон фуқароси — 25 ёшли Жанат Ажилбеков Москвада қўлга олинган бўлиб, шу куни йигитга нисбатан жиноий иш очилган. Қирғиз фуқароси террорчилик фаолиятига оммавий чақириқлар уюштириш ҳамда терроризмни оммавий равишда оқлаш айблови бўйича судга тортилади. 🔥
عرض المزيد ...
14 567
68
15 фоизга арзонлаштирилган дизел нархи 25 фоизгача кўтарилди Жорий йил 12 феврал куни ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари «Ўзбекнефтгаз» АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизел ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича топшириқ берганди. Шундан сўнг, 19 феврал куни «Ўзбекнефтгаз» ўзига қарашли нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизел ёнилғисининг бир тоннасини 11 млн 608 минг 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштириб борилишини маълум қилганди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, нархи 15 фоизга пасайтирилган дизел ёнилғиси кўп ўтмай яна қимматлашган. «Топшириқдан бир кун ўтмаёқ, 13 феврал кунги биржа савдоларида дизел ёнилғисининг тоннаси 11 092,5 минг сўмгача арзонлашган эди. Бу феврал бошида кўтарилиб кетган нархларга нисбатан, масалан, 6 феврал кунги ўртача нархга нисбатан 16,6 фоизга арзонлашиш юз берди, дейишга асос ҳам бўлади. Феълан, топшириқ бажарилди. Лекин кейин-чи? Амалда, феврал ойи тугамаёқ дизел ёқилғиси нархлари ошишни бошлаган ва шу тренд давом этмоқда. Кеча, 26 март кунги савдоларда 1 тонна дизел ёнилғисининг нархи 13 835,3 минг сўмгача кўтарилган. Яъни 40 кун ичида топшириқ бажарилиши учун арзонлаштирилган дизел, энди 24,7 фоизгача, нархлар арзонлашишидан аввалгидан кўра 8 фоизгача қимматроқ даражага чиқариб олинган», дея ёзди иқтисодчи. Аввалроқ, 2024 йил 1 апрелидан бошлаб биржада дизел ёнилғисининг 1 тоннаси учун акциз солиғи 291 000 сўмдан 326 000 сўмгача оширилиши хабар қилинганди. Бу ҳам нархлар янада қимматлашишига таъсир қилиши . 🔥
عرض المزيد ...
13 251
43
АЭС қуриш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар «анча муваффақиятли» кечмоқда — «Росатом» Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўрибосари Кирилл Комаров Ўзбекистон билан республикада атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома юзасидан музокаралар «анча муваффақиятли» кечаётганини таъкидлади. «Шартнома бўйича музокаралар анча муваффақиятли кечмоқда. Мен ҳеч кимга таъсир ўтказмаслик учун бундай ҳолатларни, саналарни айтмасликка ҳаракат қиламан, чунки бу — жуда муҳим қарор. Бу қарор Ўзбекистондаги кейинги 100 йилдаги вазият қандай бўлишини белгилайди. Шунинг учун ҳам, сизга айтаманки, шошқалоқлик қилиш ёки маълум хатога йўл қўйишдан кўра барча нюансларни муҳокама қилиш учун қўшимча вақт сарфлаган маъқул. Лекин биз исталган вақтда ушбу лойиҳани амалга оширишга киришишга тайёрмиз», — деди Комаров. Унинг қўшимча қилишича, мутахассислар аллақачон атом электр станцияси қурилиши мумкин бўлган майдонни батафсил ўрганиб чиққан ва энг мақбул технологик ечимлар аниқланган. Бундан ташқари, Тошкентдаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядровий университети филиалида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш давом этмоқда. Аввалроқ Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича келишув ишлари якуний босқичда эканини  🔥
عرض المزيد ...
15 877
42
Сурхондарёда археологик ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилди Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлиги 876 м3 майдони фуқаро З.Ҳ. ва бошқалар томонидан молхона қуриш учун бузиб юборилиб, ёдгорликка 23,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши белгиланган. 🔥
عرض المزيد ...
13 221
28
Air Samarkand авиакомпанияси Истанбул, Тбилиси, Дубай, Жидда каби турли йирик шаҳарларга парвозларни йўлга қўймоқда 2024 йил 21 март куни Air Samarkand авиакомпанияси А321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича биринчи мунтазам тижорат парвозини амалга оширди. Бугундан бошлаб авиакомпания ҳар душанба ва пайшанба кунлари ушбу йўналиш бўйича парвозларни йўлга қўяди. Яқин келажакда авиакомпания Тблиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор йўналишларига парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб чартер дастури ҳам режалаштирилган. Air Samarkand мунтазам рейсларига чипталарни веб-сайтидан, шунингдек, EasyBooking тизимига уланган агентликлар тармоғидан ва веб-сайтидан сотиб олиш мумкин. Яқин келажакда чипталар янгиланган веб-сайтида, машҳур онлайн касса ва агрегаторларда ҳам сотувга қўйилади.   Air Samarkand 2022 йил апрель ойида ташкил этилган. Авиакомпания флоти замонавий хавфсиз Airbus А330, А321 ва А321neo самолётларидан иборат. 🔥
عرض المزيد ...

AIR SAMARKAND_TURKIYA_21.03.2024_SD.mp4

12 029
18
Миграция агентлиги Москвадаги теракт фонида Россияга борётган ва у ерда яшаётган ўзбекистонликлардан кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишни сўради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга борётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан . Қайд этилишича, Москва вилоятида юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Шу муносабат билан ўзбекистонликлардан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш зарурлиги билдирилди. Хусусан, шахсни тақдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларига сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик сўралди. Шунингдек, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото-, аудио- ва видеоматериалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинди. Фуқаролар бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан консуллик идоралари ёки агентлик ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда. 🔥
عرض المزيد ...
11 859
11
Uzum 100 млн доллар инвестиция жалб қилди ва қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон тарихидаги биринчи IT-компанияга айланди Uzum экотизими капиталига 50 миллион доллар инвестиция киритди ва илгари қарз маблағлари кўринишида 50 миллион доллардан ортиқ маблағни жалб қилгани ҳисобига расман 100 миллион долларлик довондан ўтди. Бу билан у қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон тарихидаги биринчи IT-компанияга айланди. Компания 2022 йилда яратилган бўлиб, 2023 йилнинг ўзида 100 миллион доллар соф фойда кўрди. Экотизим таркибида ҳозирча: маркетплейс, экспресс-етказиб бериш сервиси, классик ва рақамли банклар, BNPL-сервис, автомобил сотиб олиш платформаси ва тадбиркорлар учун илова мавжуд. Шунингдек, экотизим 2024 йил давомида Uzum Яқин Шарқ, Буюк Британия ва АҚШ фондалари иштирокида яна 200 миллион доллар жалб қилишни ва онлайн савдо учун мамлакатдаги энг йирик логистика мажмуасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Реклама 🔥
عرض المزيد ...
14 381
67
Россия депутати “махсус ҳарбий операция” тугагунга қадар мигрантларни мамлакатга киритмасликни таклиф қилди Россия Давлат Думасининг депутати Михаил Шеремет уруш давомида Россияга мигрантларнинг киришини чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Ички хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадида ҳозирги вақтда муҳожирларнинг мамлакатимизга киришини чеклашни таклиф қиламан. Афсуски, чегарани кесиб ўтган чет элликлар, биринчи навбатда, ўзлари учун хавф туғдиради, чунки улар автоматик равишда Ғарб разведка хизматларининг Россияда террорчилик ҳаракатлари учун шароит яратиш, шунингдек, вазиятни беқарорлаштириш воситаларини яратиш учун қизиқиш объектига айланади", — дея иддао қилган Шеремет. Депутат Россияга яхши ният билан саёҳат қилаётган бошқа давлатлар аҳолисини ҳурмат қилишини, аммо уларнинг баъзилари кўр-кўрона рус халқига зарар етказиш учун фойдаланилаётганини даъво қилган. "Афсуски, бугунги кунда одамларнинг кириб келишида қандай ниятлар борлигини аниқлашга вақтимиз йўқ, чунки барча куч ва воситалар мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис, уруш вақтида мигрантлар Россияга боришларини истисно қилишлари керак, деб ҳисоблайман", — дейди депутат. 🔥
عرض المزيد ...
15 395
25
Қирғизистон ҳукумати ватандошларини Россияга бормай туришга чақирди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга бориш учун узрли сабаблари бўлмаган фуқароларга қўшимча хавфсизлик чоралари ва давлат чегараси орқали киришда кучайтирилган назорат режими бекор қилинмагунча у ерга боришдан вақтинча тийилишни тавсия қилди. Тавсиялар Ташқи ишлар вазирлиги сайтида 22 март куни Москва вилоятидаги «Крокус сити холл» концерт залида содир этилган ва юзлаб одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган терактдан сўнг бутун Россия бўйлаб кучайтирилган хавфсизлик ва терроризмга қарши ҳимоя чоралари жорий этилиши муносабати билан Россиядаги Қирғизистон фуқароларига одамлар гавжум жойларга бормаслик, ўзлари билан ҳар доим шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва РФда қонуний тарзда бўлиб турганини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб юриш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонуний талабларига риоя қилиш тавсия этилади. Ватандошларимиз ушбу баёнотни Ўзбекистон ҳукумати номидан ҳам эшитгандек қабул қилишлари керак. 🔥
عرض المزيد ...
16 397
19
5 минг нафар ўзбекистонлик Канадага ишга юборилади. Иш ҳақи – соатига 12,5 доллардан 30 долларгача Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати . Иш ўринлари сони 5 мингта бўлиб, дастлабки қабул қурилиш соҳасидаги қуйидаги ишлар учун бўлади: дурадгор; пайвандчи; электрик; сантехник; бетончи; ойначи; том ёпувчи; пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи; ўрмон хўжалиги ва бошқалар. Номзодларга қўйиладиган талаблар ва зарур ҳужжатлар: - 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиш; - инглиз тили, француз тили ёки испан тилларидан бирини билиш; - қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом; - хорижга чиқиш паспорти нусхаси. Иш ҳақи соатига 12,5 АҚШ долларидан 30 АҚШ долларигача тўланади. Номзодлар орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади. 🔥
عرض المزيد ...
17 962
230
Москвадаги ҳунрезликнинг ҳам оддий қурбонлари сиёсий ўйинлар объектига айланишди. Кремль зўр бериб ҳужум ортида Украина турганини исботлашга уринар экан, ИШИДнинг масъулият даъволарига унча эътибор бермасликка ҳаракат қиляпти. ИШИДнинг Амақ ахборот агентлиги ҳужумчиларнинг ўзлари олган видеони тарқатди, Америка айнан ИШИД буни қилганини айтяпти, лекин Москва калаванинг учини бошқа жойдан қидиряпти. У версия Россия ичидаги матбуотда, Симонян каби тарғиботчилар наздида, шунчаки, - тутун. Одамлар тириклигида ҳам сиёсий ўйинлар қурбони бўлишда давом этаётгани нафақат Россия, балки АҚШнинг ўзида ҳам бор гап. Республикачилар қўлидаги Техас штати губернатори Мексика чегарасидан ноқонуний ўтган муҳожирларга вақтинча бошпана ва овқат беришдан бош тортиб, бепул автобусларда Демократлар қўли остидаги Ню-Йорк, Чикаго, Лос-Анжелесларга жўнатяпти. Айнан Демократлар бошқарувчи ҳудудларга. Чунки миграция - икки партия бир-бирининг бошига урадиган катта сиёсий калтак. Инсон ҳаёти эса иккиламчи масала. Ибрат Сафо 🔥
عرض المزيد ...
14 393
24
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio