Рок, марихуанна, микроавтобус. Ҳиппилар ким эди?
Ҳурматли ўқирманлар! Бугун сизларга қизиқ бўлган одамлар гуруҳи ҳақида айтиб бермоқчимиз. Пост узун шу боис яхшилаб жойлашиб олинг. Писта чақишлар, ҳуштак чалишлар, бақиришлар, ахлат ташлашлар ва баклашкага нос туфлаб кетишлар бўлмасин. Маданият билан, гулдурос қарсак чалиб, лайк босиб кетсангиз бўлди😁
Демак биз бошладик!
1960-йилларда Буюк депрессия ва иккинчи жаҳон уруши каби нотинчликлардан кейин одамлар капиталистик маиший ҳаётни ўзлари учун орзуга айлантиришганди: яхши иш, бошпана, икки нафар фарзанд, машина, якшанба кунлари черковга бориб ибодат қилиш имконияти. Нормал ҳаёт учун шулар кифоя. Аммо иқтисодий ўсиш даврида улғайган бумерлар авлодини бундай ҳаёт қониқтирмасди. Улар кўпроқ нарса исташарди. Ва улар янги субмаданият – ҳиппи маданиятини вужудга келтиришди. Бу шунчаки субмаданият эмас, балки ўзига хос исён ҳам эди.
♦️
Ҳиппи “англаган, ҳаёт мазмунини билувчи” деган маънони ёки happy сўзидан келиб чиқиб “бахтли” деган мазмунни ифодалайди деган қарашлар мавжуд.
Ҳиппининг пайдо бўлишидаги асосий мотивлардан яна бири бу АҚШ ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатларига нисбатан эътироз кайфияти эди. 1955-1975 йилларда кечган Веетнам уруши америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлган, ёшлар ўзларига ёт қадриятлар учун бегона юртда қурол кўтаришни исташмасди.
Ҳарбий ҳаракатлар мажбурий ҳарбий хизматга зид равишда ҳиппи тинчлик ва эркин танлов ҳуқуқини илгари сурарди. Улар уруш, ядровий қуролланиш, жониворларни истеъмол қилиш, консерватизм кабиларга қарши чиқишган. Ҳиппилар flower power (гул кучи)га ишонишарди, яъни ҳар қандай ёмонликка тинчлик ва гўзаллик орқали қарши туриш мумкинлигини илгари суришган. Инсон дин, севги, яшаш тарзи, сиёсат – барчасида эркин ва тенг бўлиши, мажбуриятлардан холи бўлиши ҳамда имкон қадар табиат билан уйғунликда ҳаёт кечириши керак деб ҳисоблашарди.
Мунчоқ ёки иплардан қилинган маржон ва билакузуклар тақиш, ёрқин ранглар билан бўялган, гуллар ва ўсимликлар тасвири туширилган, табиий матолардан кенг бичимда тикилган кийимлар кийиш, вегетарианлик, севгидаги ўта эркин муносабатлар, психотроп (асосан ЛСД ва марихуана) моддалар қабул қилиш, рок мусиқа тинглаш, муқим турар жойга эга бўлмаслик кабилар ҳиппиларга хос эди. Улар шарқона диний қарашлар (даосизм, буддизм)ни синаб кўришар, медитация билан шуғулланишар, коммуналарга уюшиб яшашар ва ресурсларни ўртада тенг тақсимлаган ҳолда кун кўришарди.
🚌 Ҳиппилар аниқ бир рамзни ўзлари учун танлашмаган. Ўз қарашларига мазмунан мос белгилардан фойдаланиб боришган. Мисол учун, эски микроавтобус (кўпинча Фолксваген русумида) ҳиппи жамиятларининг асосий элементларидан бири эди. Микроавтобус ёрқин рангларга бўялган, тинчликка ва муҳаббатга чорловчи лозунглар туширилган бўлар, ҳиппилар бу автобусда АҚШнинг консерватив муҳит юқори бўлган ҳудудларига саёҳат қилиб ўзларини намойиш қилишни яхши кўришган. “Уруш билан эмас, муҳаббат билан машғул бўлинг” – бу ҳиппилар шиори эди.
☮️ ☯️ Ғоз панжасини эслатувчи, ядровий қуролланишга ва ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга қарши пасифик белгиси ҳам ҳиппилар томонидан кўп қўлланилган. Ва албатта ҳаётда барча нарса гармонияга асосланганини акслантирувчи Ин ва Ян белгиси ҳам ҳиппиларнинг рамзларидан бири эди.
Гапимизни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни ушбу машҳур гапи билан якунлаймиз:
Бу каналдаги постларини қадрига етинглар. Мактаб, институтда ўргатилмайдиган нарсалар ҳақида ўргатади. Like ҳам эсдан чиқмасин 😁
🔎
@unutilgan_tarixعرض المزيد ...