🇺🇿Aйни дақиқаларда O‘zLiDeP Съезди бўлиб ўтмоқда. Унда президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.
У 5 та стратегик мақсаддан иборат.
▪️ Жумладан, биринчиси — таълим, яъни ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш.
➖ Энг аввало, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади.
➖ Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
➖ Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади.
➖ Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади.
➖ Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади.
➖ Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади.
➖ Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.
➖ Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар олиб келинади.
عرض المزيد ...