هذه الخدمة مُتوفّرة أيضًا بلغتك. لتغيير اللغة، اضغطEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
لغة وموقع القناة

all posts ОТИНОЙИЛАР

Барча отин ойилар маърузалари жамланган  @XattBot   @Noza03  реклама учун  https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg  ХАМКОР КАНАЛ:  @QAYNONALAR_MASLAXATI   @Oilamtarbiyam   @islom_shifosi   @allabola  
عرض المزيد
34 456+42
~9 781
~20
32.58%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
30 047المكان
من 78 777
165المكان
من 430
في الفئة
841المكان
من 2 333
أرشيف المنشورات
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ      Аллоҳни бизга берганига розилик билан ҳаёт зийнатланади! Табассум билан муаммолар енгиллашади!   Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! Дуо билан мушкуллар осон бўлади! Яна бир тонгни, яна бир умидни, яна бир имкониятни берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю, охиратингиз учун фойдали ўтсин! 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊
1
0
Намоз вақтлари: 29.04.2024 - ДУШАНБА | | |
406
2
ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ У́КИЛИШИ ( АЁЛЛАР УЧУН ) Тунги НАФЛ НАМОЗИ вакти Ихтиерий намоз 2 ракатдан 10 ракатгача Хуфтондан кейин бир ухлаб уйгониш шарти бор ⏰ 01:30 - 03:00   Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Тахажжуд укидингизми?

f11fb2b1fe7ccb697a0a47f4f731e289.mp4

675
4
Аслида мен сиз ўйлаганчалик ёмон одам эмасман, шунчаки сиз ўзингизни ўтакетган яхши одам деб ўйлайсизда...
2 862
11
📹 ҲУФТОН НАМОЗИ ВАҚТИ АЁЛЛАР УЧУН. Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир Абу Довуддан хадис

ҲУФТОН НАМОЗИ -АЁЛЛАР УЧУН..mp4

2 770
8

493488418-1.mp4

3 140
27
Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олибди... Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб дебди:... "Бу олмос бебаҳодир... Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмос нархининг ярмига ҳам етмас... Сизга маслахатим....  яхшиси одил подшох ҳузурига боринг... Фақат угина сизга олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик бериши мумкин".. Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди... Одил подшоҳ ва унинг хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишибди.. "Келтирган олмосинг бебаҳодир. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик: Биз ихтиёрингга  уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соатда хазинахонамиздан хохлаганингча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан". Балиқчи  одил подшоҳ қароридан росса  хурсанд бўлиб, унга раҳматлар айтибди. Хазинабон балиқчига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди.. Хазинахонадаги тиллою, бебаҳо дуру-гавҳарларни кўрган балиқчи эсидан оғай дебди..  "Хали вақт бор. Икки соатда хам қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дебдида бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлабди: "Энди дунёдаги энг бой одамга айландим. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади. Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан"  - каби орзулар қўйнида уйқуга кетиб, ухлаб қолибди. Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш: "Уйғон. Тур ўрнингдан, чиқ, хазинахонадан, вақтинг тугади.".. Балиқчи шошилиб: "Вой, ғафлат уйқусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олай" дермиш... Хазинабон: "қанақа тилла... сенинг вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."- дебди. Балик,чи: "Бир ховучгина тилла олволай".. -Хазинабон кулиб дебди:.. "бир ховуч эмиш, бир дона ҳам олмайсан. Ўз муҳлатинг ичида қоплаб олгин эди. Энди йўқ. Чиқ, хазинахонадан". Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилибди... - Азиз биродарим!.. Ким айбдор.??... -  Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар... - Одил подшох - Аллохдир.. - Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё.. -  Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллоҳ учун ибодат ва яхши амаллар.. -  уч соат муҳлат - бизга берилган умр.. -  балиқчининг ғафлат уйқуси - бизнинг бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз. -  Хазинабон ўлим фариштаси. -  Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани -  умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз. -  Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда бандани сажда қилиб, ибодат қилиб олай деб ялинишидир... ☝️-  Азиз диндошим.!.. Бу дунё хазинахонасида ётибсиз ғафлат уйқусида...... Уйғонинг! Уйғонинг биродар!...❗️ Хазинахонадан олинг савоб ва Аллоҳга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёингиз учун... Ҳозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч  булади... ☝️Тафаккур қилинг...!
عرض المزيد ...
4 513
104
ОТИНОЙИЛАР

493488418-1.mp4

3 330
59
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁ ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН «Пайгамбар САВ: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вакти кирганда, жанозани хозир булганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар

ШОМ_НАМОЗИ_АЁЛЛАР_УЧУН_shom_namo.mp4

3 105
9
АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ - Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди. - Қанақа дорини айтяпсан?  - сўради у. - Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг! - Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди. - Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг! Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди. - Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан?  - дея сўради у. - Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим,  - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб. - Хўш, ёнингда қанча пулинг бор?  - деб сўради ҳалиги киши. - Ўн ярим рупия! - Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим. Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди. Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди: - Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди. - Кечирасиз,  - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси. - Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади? Жаррох жилмайди. - Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция. Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди: - Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.  Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.
عرض المزيد ...
4 444
42

493488418-1.mp4

3 467
17
🏘 ҚЎШНИМ ҚАНДАЙ ҲАМ БАХТЛИ! ➖ Баъзи одамлар бошқа одамларнинг мол-мулкига,  бошқа кишиларнинг никоҳларига ва фарзандларига эътибор бериб,  бошқаларнинг ҳаётини ўзлари билан таққослашади.  Улар ўйлайдики:  "Фалончи қандай ҳам бахтли"!  Ва мен қандай ҳам  бахтсизман!        Бу ёндашув (бошқалар билан таққослаш) фақатгина Раббисига ношукурлик бўлиб қолмай, балки у инсонга ғам-ташвиш ва хавотирдан бошқа нарса келтирмайди. Огоҳ бўлингки ҳар бир нарса ташқаридан яхши кўринади.  Аммо чуқурроқ қаралганда, ҳар бир кишининг ўз муаммолари борлигини тушунасиз. Бу тартибни Аллоҳ юр юзида жорий қилди. Шахсан мен бир қанча бошқалар ҳавас қиладиган эътиборли кишиларни биламан, лекин улар аслида шахсий ҳаётида жуда бахтсиздирлар. ⠀ ➖ Баъзилар ижтимоий тармоқларда бошқа инсонларнинг мақолаларини (постларини) ўқишади, бу инсонларнинг ва уларнинг фарзандларининг суратларини кўришади ва:  "Қани эди мени шундай эрим/хотиним бўлса..." (деб орзу қилишади) Лекин улар вазият ва фотосуратлар ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслигини тушунишмайди. Бу хатога йўл қўйманг ва Аллоҳ Таолонинг сизга берган неъматларидан шукр қилиб хурсанд ва бахтли бўлинг. ⠀ ➖Қўшнининг ўти ҳар доим яшилга ўхшайди. Аммо, сиз унинг майсазорига тушганингизда,  у ўт эмас, тикон эканлигини тушунасиз. © Мухаммад ибн Адам Аль-Кавсари
عرض المزيد ...
3 825
30

493488418-1.mp4

3 692
43
АСР НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расулуллоҳ САВ “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали беҳуда кетади”,дедилар. Бухорий ривояти Дўстларингизга ҳам улашинг

АСР_НАМОЗИ_аёллар_учун_ASR_NAMOZ.mp4

2 053
6
Ўғлимга онаси Қуръон ўргатаётганди. Бир куни нолиб қолди: "Юсуф Қуръон ўқимаяпти, фақат ўйин бўлса, ўқитаман, деб олдимга чақирсам бир нарсаларни баҳона қилиб қочиб кетяпти. Додасига, опасига бориб - ойим мени уришяпти, деб ўзига "ҳимоячи" топиб олган. Дарс қилдира олмаяпман". Ўғлимга ҳеч нарса демадим. Ўзим охирги кунлар ишлар кўпайиб Қуръонни ҳам кам ўқийдиган бўлиб қолгандим. Ўзим ўқимай, ўғлимдан қандай талаб қиламан, деган хаёл ўтди. Мен ўзимни ислоҳ қилсам, Аллоҳ фарзандларимни ислоҳ қилади, деб ишни ўзимдан бошладим. Кўргазмага боришим керак эди, айни муддао, дедимда машинани ташлаб метрода кетдим. Жамоат транспортининг яхши томони - бемалол Қуръон ва бошқа китоб ўқиб кетаверасиз. Қуръондан кунлик режаларимни бажардим. Уйдан онаси хурсанд бўлиб хабар юборибди: - Уйга Солиҳалар келганди, ҳамма болалар орқа ҳовлига ўтиб ўйинга берилиб кетишди. Ўзим уй ишлари билан овораман, Юсуфга Қуръонини қандай ўқитаман, деб маҳзун бўлиб ўтиргандим. Бир пайт Юсуф олдимга келиб, "Ойи, менга янги оятни ўргатиб қўйинг, мен ўйнаётганимда саноғини қилиб келаман" деб айтди. Унинг гапини эшитиб кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Мен эса унинг гапларини эшитаман-у, хаёлимдан камчиликларим ўтади. Ундан кейин ҳам неча марталаб гувоҳи бўлдим, мен Қуръонга қанча яқинлашсам, фарзандларим ҳам шунча яқинлашар экан. Мен ундан узоқлашганимда эса уларни мажбурлаб ҳам ўқита олмадим. Бир сафар Юсуф шундай дебди: "Овқат чайнаётганимда вақтим бекор кетмасин деб Қуръонимни (ёдлаётган оятларни назарда тутган) саккиз марта қайтардим". Ўтган куни онасига - "Ойи, баъзида Қуръон ўқигим келаверади, ўқиганим сари яна ўқигим келаверади, нега ундай?" деб сўрабди. - Сен Қуръон ўқисанг, шайтон қочади,н кейин сен бемалол Қуръон ўқийверасан, - дебди. Аслида, беғубор болакайларни Қуръондан тўсаётган Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган шайтонмикан ёки Аллоҳнинг каломини ҳажр қилган ота
عرض المزيد ...
3 819
52

493488418-1.mp4

3 518
23
ИСЛОМДА МОТАМ ТУТИШ БОРМИ? Аёл саҳобалардан Зайнаб бинти Абу Салама розияллоҳу анҳумо ҳикоя қилади: Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлган онам Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг отаси Абу Суфён вафот этганида кўнгил сўраш учун зиёратига борган эдим. Онам ичида сафрон ёки бошқа бир нарса бўлган муаттар ҳидли нарса истади ва ундан олдин бир жорияга, кейин эса ўзининг ёноқларига сурди. Кейин эса бундай деди: – Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидга ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда турганларида бундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади". Ушбу хушбўйликни шунинг учун сурдим. Зайнаб бинти Абу Салама сўзида бундай давом этди: - Кейинроқ бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаларидан Зайнаб бинти Жаҳш розияллоху анҳонинг зиёратига борган эдим. Ўша кунларда унинг яқинларидан бири вафот этганди. Зайнаб бинти Жахш хушбўйлик сўраб сурди ва бундай деди: "Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидли нарсани суришга асло эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда туриб бундай деганларини эшитган эдим: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади”. Бу хушбўйликни шунинг учун сурдим”, деди. «Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
عرض المزيد ...
3 907
42
#Диққат_ҳушҳабар Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди... Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ? Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг! Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди. 👉
3 943
25

493488418-1.mp4

3 788
87
Тўртинчи дарс: Ўзини юқори тутиш билан, кибру ҳаво ўртасида фарқ бор. Кибр бу илминг, молинг ёки гўзаллигинг бошқалардан устун бўлгани учун, ўзингни бошқалардан устун деб билишингдир. Ўзини юқори тутиш эса хусуматни ўзинг ўқийдиган китобни бир варағи деб билиб, ундан дарс олганингдан сўнг уни ёпиб қўйишингдир. Унга иккинчи бор мурожаат қилишга сабаб йўқ. Шундай экан, ўзингни юқори тут, кибрланма! Бешинчи дарс: Ҳақиқий қаҳрамонлик хусуматлардан сақланишдир, уларга киришиш эмас. Инсонлар билан буюк пешволаримиз насиҳат қилганидек муомала қил. Ўзинг билан бошқа машиналар ўртасида масофа сақла. Ана шу оралиқ масофа омонликни кафолатлайди. Ҳаётинг гўзал бўлиши учун масофа сақлаш санъатини пухта эгаллашинг лозим. Айнан масофа Ерни Қуёш тафтида куйиб кетишидан саклайди. Агар Ер Қуёшга белгиланган масофадан салгина якинроқ бўлганда, ёниб кетган бўлар эди. Агар Ер Қуёшдан белгиланган масофадан озгина узоқлашганда, музлаб қолар эди. Айнан масофа сабабли Ой Ернинг атрофида сузиб юради. Агар озгина яқинлашганда, Ер уни тортиб олган бўлар эди. Масофалардаги аниқ ўлчам бу ажойиб коинотни юзага келтирган. Масофаларни аник ўлча. Қадамларингни пухта ҳисоб-китоб қил. Керагидан ортиқ узоқлашиб кетма. Керагидан ортиқ якинлашма. Керагидан ортик узоқлашиб кетсанг, эҳтиёж туғилганда яқинлашиш қийин кечади. Керагидан ортиқ яқинлашиб юборсанг, эҳтиёж туғилганда узоқлашиш қийин кечади! АДҲАМ ШАРҚОВИЙ Тамом
عرض المزيد ...
3 839
21

493488418-1.mp4

3 745
38
Иккинчи дарс: Пасткаш инсон билан унинг услубида урушишинг у билан тенглашишингдир. Ҳеч кимга сени ўзининг даражасига туширишига йўл қўйма. Бу урушга киришишдан ўзга чора колмаса, куролингни ўзинг танла. Ғоялар воситаларни оқламайди. Буюк ғоялар учун пасткаш воситалар билан ҳаракат қилсак, ғоялардаги буюклик қолмайди. Ғалаба тоза бўлиши учун қурол тоза бўлиши лозим. Ифлос ғалабани биз канчалик тоза кўрсатишга ҳаракат килмайлик, у мағлубият булиб қолаверади. Учинчи дарс: Тинчлик пайтида ақлли инсонни билиб бўлмайди. Ақлли инсонлар хусуматларда билинади. Инсонлар агар бировга муҳаббат қўйса, юмшаб қолишади. Агар уларга бирор нарса берилса, рози бўлишади. Агар биров билан хусуматлашганингда у аклидан воз кечмаса, тезлик билан у билан орангни тузат. У топилмас матодир. Давоми бор
عرض المزيد ...
3 921
23

493488418-1.mp4

3 788
16
МАСОФА САНЪАТИ Абу Жаъфар Мансур айтади: «Менга етиб келишича, бир шер чўчқага йўлиқибди. Чўчқа ундан сўрабди: - Мен билан жанг қил. Шер дебди: - Сен чўчқасан. Менинг тенгим эмассан. Агар гапингга кириб, сен билан жанг килиб, сени ўлдирсам «шер чўчқани ўлдирибди» дейишади. Бу мен учун фахр эмас. Агар сендан менга бирор зарар етса, бу мен учун ҳақорат ҳисобланади! Чўчқа дебди: - Агар мен билан жангга чиқмасанг, бошка ҳайвонларга мен билан жанг қилишдан қўрққанлигингни айтаман! Шер деди: -Айтавер. Мен учун сенинг қонинг билан муйлабимни булғашдан кўра, сенинг ёлғонингга сабр қилиш осонрок! Биринчи дарс: Юқори бўл! Инсон дўстлари билан танилганидек, душманлари билан ҳам танилади. Баъзилар ҳатто душман тутишингга ҳам арзишмайди. Улар шунчалик арзимас бўлишадики, ҳатто уларнинг устидан ғалаба қилиб ҳам ҳаловат топа олмайсан. Агар улар ғалаба қозонишса, мағлубият алами анча оғир бўлади. Ғалаба қанчалар буюк бўлмасин, гоҳида у мағлубият бўлиб қолаверади. Бу жангдаги рақибнинг тавозусига қараб шуни айтиш мумкинки, қиличнинг ёғоч асодан ғолиб бўлиши ғалаба эмас. Оқсоқ кишидан югуришда ўзиб кетиш ғалаба эмас. Шундай жанглар борки, унда тизгинни қўлга олишнинг ягона йўли бошидан унга киришмасликдир. Ғалаба кийимини кийиб олган мағлубиятда қанақанги ғалаба бўлиши мумкин?! Давоми бор
عرض المزيد ...
3 964
30

493488418-1.mp4

4 276
52
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁ ПЕШИН НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расуллулох САВ: "Кимки намозни кутар экан, у намозда турган ҳисобланади!» дедилар Бухорий ва Муслим ривояти

ПЕШИН_НАМОЗИ_аёллар_учун_PESHIN_.mp4

2 751
6
ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ Амал нима? - Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир. Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади: Биринчиси – фарз. Иккинчиси – вожиб. Учинчиси – суннат. Тўртинчиси – мустаҳаб. Бешинчиси – мубоҳ. Олтинчиси – ҳаром. Еттинчиси – макруҳ. Саккизинчиси – мустакраҳ. Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий. - Фарз қандай амал? - Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади. Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади? - Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш. - Вожиб қандай амал? - Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади. Қандай амаллар вожиб амалга киради? - Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар. - Суннат қандай амал? - Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди. Суннат амали нималарда кўринади? - Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир. - Мустаҳаб қандай амал? - Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди. Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради? - Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар. - Мубоҳ қандай амал? - Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади? - Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш. - Ҳаром қандай амалдир? - Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади. Қандай ишлар ҳаром қилинган? - Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар. - Макруҳ қандай амал? - Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади. Макруҳ амали нималарда кўринади? - Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир. - Мустакраҳ қандай амал? - Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин. Мустакраҳга қандай амаллар киради? - Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар. • ''Ибодати исломия'' китобидан "Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур". Аз-Зарият сураси, 55-оят.
عرض المزيد ...
5 646
159
—O'rto berilib nimani o'qiyapsan? 🤔 —Bir kanal bor shunaqayam zooooo'r, bir kirsen postlarini o'qib chiqqin kemedi 😍 —Voy pismig'e, so'ramasam aytginam kemediya, qani tezda linkini berchi 🤨 —Xammadan qizg'ongan saxifamdaa u😌, mayli senga beraman mana buni ustiga bos🤩👇 ╔═🌸══════╗ ☘️   KIRISH ☘️ ╚══════🌸═╝ Tezroq bo'l fikrimdan qaytib qolishim mumkin 👆😅
3 489
0

493488418-1.mp4

3 655
26
Зинога яқинлашиш қандай бўлади? Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир (Исро сураси, 32-оят) - Хилватда қолиш (номаҳрам билан ёлғиз қолиш) зинога яқинлашишдир. - Уятсиз кишилар билан суҳбатлашиш зинога яқинлашишдир. - Кўзни тиймаслик  зинога яқинлашишдир. - Бир йигитдан номақбул, ахлоқсиз воқеа эшитиш (аслида, бундан узоқ бўлиш шарт)  зинога яқинлашишдир. - Уятсиз журналларни титкилаш  зинога яқинлашишдир. - Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган интернет саҳифаларига кириш  зинога яқинлашишдир. - Ахлоқсиз ҳикоя ўқиш  зинога яқинлашишдир. - Кўча-кўйда бемақсад (кераксиз) юриш зинога яқинлашишдир. Исо алайҳиссалом айтадилар: «Шарафли инсон  маъсиятга элтувчи сабаблардан қочган инсондир.» (Доктор Муҳаммад Ратиб Набулсий) Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
عرض المزيد ...
3 770
29
Фарзанд тарбиясидаги 7 та ЗАҲАР “Қариганда болаларим менга нисбатан меҳрибон, эшитадиган ва гўзал аҳлоқли бўлиши ҳоҳлайман“ десангиз БУ ВИДEО СИЗ УЧУН!

IMG_0508.MP4

4 603
123
#ҲАДИСЛАР_ГУЛШАНИ 🖊 3 ҚИСМ Мухаббатхон хожи она БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ 🌼 25 ҳадис 🌼 Аллоҳ таолога таомлар ичида яхши кўрингани, кўп қўл тушаётган таомдир. 🌼 26 ҳадис 🌼 Аллоҳ таолога бандалар ичида энг севимлиси оила аъзоларига манфаати кўп тегадиган кишидир. 🌼 27 ҳадис 🌼 Ўзингга яхши кўрган нарсани, ўзгаларга ҳам раво кўр. 🌼 28 ҳадис 🌼 Яхши кўрган кишингни ўртачароқ яхши кўр, балким бир кун келиб ёмон кўрганинг бўлиб қолар. Ёмон кўрган кишингни ҳам ўртачароқ ёмон кўрки, бир кун келиб яхши кўрганинг бўлиб қолиши мумкин. 🌼 29 ҳадис 🌼 Маддоҳларни, яъни юзига мақтовчиларнинг юзларига тупроқ сочинглар. 🌼 30 ҳадис 🌼 Деҳқончилик билан шуғулланинглар, деҳқончилик муборак касбдир. Ва унга қўриқчиларни кўпайтиринглар. 🌼 31 ҳадис 🌼 Кийим бошларингизни яхшилаб кийинглар, минадиган нарсаларингни яхшилаб мининглар, токи одамлар орасида юздаги ҳолдек чиройли бўлинглар. 🌼 32 ҳадис 🌼 Отангнинг дўстлигини давом эткиз, уни узма, токи Аллоҳ нурингни ўчириб қўймасин. 🌼 33 ҳадис 🌼 Ўзимдан кейин умматларимда содир бўлишидан қўрққан нарсам учтадир: 1. Бошлиқлар зулми; 2. Мунажжимликка, фолбинга ишониш. 3. Тақдирга ишонмаслик, уни ёлғонга чиқариш. 🌼 34 ҳадис 🌼 Амирни ҳадия олиши харомдир ва қозини пора олиши кофирликдир. 🌼 35 ҳадис 🌼 Амали солиҳларингизни Аллоҳни Ўзига холис қилинглар, чунки Аллоҳ таоло холис қилинган амалнигина қабул қилади. 🌼 36 ҳадис 🌼 Динингни холис Аллоҳ учун ушлагин, шунда озгина амалинг ҳам сенга кифоя қилади. Давоми бор... 📖"Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари" китобидан кўчирилди Абдулазиз Мансур Ҳамидулла Ҳикматуллаев ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
عرض المزيد ...
4 134
26
Мyкофот Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар: – Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота?  Ота, очман! Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди. – Али, туя оласанми? – Ҳозир пулим йўқ. – Кейин берарсан, сенга ишонаман. – Ундай бўлса, оламан. Қанча? – Юз дирҳам. – Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди. – Туя сотасанми, Али? – Ҳа, сотаман. – Уч юз дирҳамга сотасанми? – Ҳа, олинг. Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга қайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар. – Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади. P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, бандасига бирни берсангиз, Яратган, албатта, сизга ўн қилиб қайтаради. Шахсан ҳаётимда жуда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун, доимо эҳсон қилиб туринг!!!
عرض المزيد ...
4 586
108

493488418-1.mp4

3 912
23
#Кибр_Манманлик Кибр ва манманлик сифатлари ақл-фаросат тушунчаларидек ёнма-ён юрса ҳам фаросат ақлдан кўра кенгроқ жиҳатни ўз ичига олгани каби манманлик ҳам кибрдан кўра кучлироқ, ёмонроқ иллатни ифодалайди. Кибр фақат бегоналарга нисбатан қўлланилади. Яъни кибрли инсон ич-ичидан ўзини ожизроқ, омадсизроқ деб ҳисоблайди. Шу сабаб, ўзидан кўнгли тўлмаслигини беркитиш мақсадида ихтиёрсиз равишда кибрга берилади. Манман кимса эса душман тугул дўстини ҳам аямайди. Бегона ёки душман бўлиши шарт эмас, ёнида доимий бирга юрадиган яқинларининг ҳам ютуқлари унинг ҳасадини қўзгаб, хафа бўлиши учун етарли бўлади. Чунки манман кимса барча яхши нарсаларга фақатгина ўзини ҳақли деб ҳисоблайди. Шу важдан ҳатто яқинларига ҳам яхшилик раво кўролмайди. Манман кишининг чин дўстлари бўлмайди. Ўзи ҳам ҳечкимга ҳаққоний дўст бўлолмайди. Манманлик асосан керагидан ортиқ даражада талтайтирилиб, вояга етказилган болалар табиатининг улғайгандаги кўринишидир. Меъёрдан ортиқ даражада эркаланиб, айтгани айтган бўлиб тарбия топган болаларда худбинлик ривожланади. Эркалик худбинликни, худбинлик эса манманликни шакллантиради. Эркаклардаги манманлик кўпроқ ҳасадни, аёллардаги манманлик эса кўпроқ рашкни авж олдиради. Иккисининг ҳам муддаоси бир: ФАҚАТГИНА МEН ҲАҚЛИМАН !!! Ҳар бир бола мўмин фитратида туғилади. Чин мўминлик сифатини болаларда кўриш мумкин экан. Ҳақиқий мусулмон бола каби содда, ишонувчан, ҳечкимга ёмонлиги йўқ беғубор бўлади. У туғилиб тарбия топган муҳит эса унинг табиатини ё ўзгартиради, ёки мўминлик сифатини сақлаб қолади. Ҳар кимга боладек беғубор мўминлик фитратида қолиш насиб этсин. ©️Muzdalifa
عرض المزيد ...
4 417
34

493488418-1.mp4

5 318
97
SIZ QAYSI HOLATDA O'TIRASIZ? 🕊
1
0
☕️Keto Coffee ☕️ bilan tanishtiramiz - bu vazn yo'qotishga yordam beradigan va farovonlikni noyob mahsulot.bir oyda 5/10kg vazin yoqatadi Quvvatlantiruvchi effekt: Keto kofesi kun davomida hushyor va faol bo'lishga yordam beradi va sizga qo'shimcha energiya. Ishtahani pasaytiradi: Bu mahsulot ishtahani kamaytiradi, oziq-ovat iste'molini nazorat qilishga yordam beradi. Detoksifikatsiya: Keto Coffee organizmdan toksinlar va ortiqcha suyuqlikni olib tashlashga yordam beradi, bu esa tozalash va detoksifikatsiyaga yordam beradi. Keto kofe tarkibida aminokislotalar, jumladan, vazn yo'qotish uchun zarur bo'lgan L-karnitin bilan boyitilgan Afrika yovvoyi o'suvchi qora gahva, shuningdek, Garcinia Cambogia mevalari mavjud. ☎️ 998992779095 ☎️ 998909432565 📨 🧑‍💻
عرض المزيد ...

IMG_3121.MP4

4 489
22

493488418-1.mp4

5 564
184
ЎЗИНГ УЧУН ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎР Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз (комил) мўмин бўлмайди, ҳатто ўзи учун яхши кўрган нарсани иниси учун (ёки “қўшниси учун”, дедилар) раво кўрмагунича”, дедилар”. Шарҳ: Шаббир Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳ ал-мулҳим”да Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳдан бир ажойиб воқеани нақл қилиб келтирган: “Валий зотлардан бирининг уйида сичқон ўта кўпайиб кетибди. Шунда бир киши унга: “Ҳазрат, уйизга бир мушук олиб келиб қўйсангиз, буларнинг барчаси қочиб кетади”, дебди. Шунда валий зот: “Мушук олиб келсам, унинг овозидан қўрққан сичқонлар менинг уйимдан қочиб қўшнимнинг уйига кириб кетишади. Натижада, ўзим учун ёмон кўрган нарсамни бошқаларга раво кўрган бўлиб, Расулуллоҳнинг машҳур ҳадисларига зид иш қилган бўлиб қоламан”, деган экан.
عرض المزيد ...
4 537
18

493488418-1.mp4

5 092
138
БУЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ! Диққат билан ўқинг! ЁМОН БЎЛМАЙДИ... Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса; Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса; Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса; Олдидан қора мушук кесиб ўтса; Остонада кўришилса ёки ўтирилса; Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса; Хўроз бемаҳал қичқирса; Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса; Бойўғли сайраса; Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса; Ҳовлига мажнунтол экилса; Сафар ойида тўй қилинса; Анжир дарахтининг ўтини ёқилса; Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа; Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса; Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса; Биров тишлаган нарсани еса; Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса; БАХТ ЁКИ БАХТСИЗЛИК Пешонанинг кенглиги; Қўлнинг узунлиги; Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги; Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги; Синиқ ойнага қараш; Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш; Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан юзага келмайди! ДАРОМАД ВА БАРАКАГА Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш; Ўнг кафт қичиши; Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш; Дам урилган пулни хамёнда асраш; Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди! ТУҒРУҚНИНГ ОҒИР ЁКИ ЕНГИЛ КЕЧИШИ Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига; Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига; Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга; Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас! НАЗАРДАН САҚЛАМАЙДИ Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар; Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар; Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана. КИМНИНГДИР ЎЛИМИГА Юлдуз учиши; Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш; Гўдакни деразадан узатиш, олиш; Бешикни икки киши кўтариши; Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши; Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди! БУЛАРГА ИШОНСАНГИЗ... Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади; Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди; Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади; Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди; Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади; Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади; Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди; Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади; Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди; Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади; Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади; Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради; Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади; Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан; Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади. ...АДАШАСИЗ!    Нур сураси, 56-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар..."    Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳаёт йўлларини ўрганайлик, юқоридаги бидъатлардан воз кечайлик! Зеро, бу нажот йўлидир...
عرض المزيد ...
7 476
152

493488418-1.mp4

4 602
28
#кун_ҳикмати Жоҳила аёл фалокатдир, келажак фалокати. Эрни ҳам, фарзандни ҳам бузувчи. Авратлари очиқ ҳолда кўчани ҳам бузувчидир. Солиҳа аёл эса баракадир, ризқдир. Завжаси уйда эмас вақтида ҳам, ўзи ва уйини муҳофаза қилувчидир. "Диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур". (Ҳадис)
4 794
31

493488418-1.mp4

5 745
160
БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИ БЎЛДИ - АЁЛЛАР УЧУН ( ХАНАФИЙ МАЗХАБИДА ) Уз вактида укишлик фарздир. Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ, сажда қилганда гунохлари дувиллаб тўкилиб боради (Хадис)

БОМДОД_НАМОЗИ_АЁЛЛАР_УЧУН_ХАНАФИЙ_МАЗХАБИДА_.mp4

4 161
14
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди..... АЛХАМДУЛИЛЛАҲ.!!! Хаёт такрорланмас... Умр киска..... Хар бир онимиз эса ганимат... Зеро  шундай  экан,  доимо Бир биримизга мехрли, этиборли бўлайлик.... Ғанимат  бу  дунёда бир-биримизни кадирлашга, азиз деб билишга уринайлик.... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси, табассум ила қарши олайлик..... Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.... Иймонимизни бут, сабримизни кенг, Виждонимизни пок килсин.... Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни ўз панохида асрасин...!!! Бугинги кунингиз файзу барокатли ўтсин....
عرض المزيد ...

file

8 124
304
🕊Ассалому Алайкум!🕊         Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!  🌹Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. 🌺Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! 🌸Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊
8 370
302
Намоз вақтлари: 28.04.2024 - ЯКШАНБА | | |
4 627
7
ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ У́КИЛИШИ ( АЁЛЛАР УЧУН ) Тунги НАФЛ НАМОЗИ вакти Ихтиерий намоз 2 ракатдан 10 ракатгача Хуфтондан кейин бир ухлаб уйгониш шарти бор ⏰ 01:30 - 03:00   Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Тахажжуд укидингизми?

f11fb2b1fe7ccb697a0a47f4f731e289.mp4

4 695
24

493488418-1.mp4

5 833
61
📹 ҲУФТОН НАМОЗИ ВАҚТИ АЁЛЛАР УЧУН. Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир Абу Довуддан хадис

ҲУФТОН НАМОЗИ -АЁЛЛАР УЧУН..mp4

3 011
7
😍 Супер янгилик 😍 🥳  ERSAG карпарацияси сизни онлайин ишга таклиф килади i 🥳 ✅ Исломда рухсат этилган 🇹🇷 Бу ERSAG Туркия кампанияси 🇹🇷 🎁 Хамма харид совгали (доимий) 💳 Oйлик накд ва картага 💰Oйлик $100-$1000 атрофида 🧕 Mусулмон исломий халол кампания 😍 Aктив булиш учун бир марта обуна буласиз 😍 Хайрия ва эхсон кунлари бор 😍Уйда туриб ишлаш имкони 🔴Сиз хам бизнес килишни истасангиз ⬇️⬇️⬇️ Ссилка оркали кириб гурухга аъзо  булинг ва  купрок маълумотга эга буласиз Telegram Mурожаат учун ☎️☎️ 972391929 ROZIYA KAYIMOVNA
عرض المزيد ...

file

4 213
5
​​​​ «Бири онам, бири аёлим» Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим. “Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.” Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади. Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим. –“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим. –“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач. Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди. Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди. –“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим. Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди. –“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим. Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради. “Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим. Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим. Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди. “Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"
عرض المزيد ...
5 502
60

493488418-1.mp4

5 147
49
😍 Супер янгилик 😍 🥳  ERSAG карпарацияси сизни онлайин ишга таклиф килади i 🥳 ✅ Исломда рухсат этилган 🇹🇷 Бу ERSAG Туркия кампанияси 🇹🇷 🎁 Хамма харид совгали (доимий) 💳 Oйлик накд ва картага 💰Oйлик $100-$1000 атрофида 🧕 Mусулмон исломий халол кампания 😍 Aктив булиш учун бир марта обуна буласиз 😍 Хайрия ва эхсон кунлари бор 😍Уйда туриб ишлаш имкони 🔴Сиз хам бизнес килишни истасангиз ⬇️⬇️⬇️ Ссилка оркали кириб гурухга аъзо  булинг ва  купрок маълумотга эга буласиз Telegram Mурожаат учун ☎️☎️ 972391929 ROZIYA KAYIMOVNA
عرض المزيد ...

file

993
3
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁ ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН «Пайгамбар САВ: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вакти кирганда, жанозани хозир булганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар

ШОМ_НАМОЗИ_АЁЛЛАР_УЧУН_shom_namo.mp4

2 018
7
Уйқудан эрта туришнинг 3 нарсага фойдаси бор: ақлга, баданга, иймонга. 1-Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди. 2- Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади. 3-Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади. Ибн Умардан Розияллоҳу Анҳу ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил “. (Ибн Можа ривоятлари).
عرض المزيد ...
5 526
108

493488418-1.mp4

5 232
49
"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ" ✏ Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг. Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ.. ✏ Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг.. ✏ Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг.. ✏ Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг.. ✏ Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради.. ✏ Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг.. ✏ Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади.. ✏ Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг.. ✏ Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг.. ✏ Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг.. ✏ Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг.. ✏ Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..
عرض المزيد ...
7 120
122

493488418-1.mp4

5 059
38
АСР НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расулуллоҳ САВ “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали беҳуда кетади”,дедилар. Бухорий ривояти Дўстларингизга ҳам улашинг

АСР_НАМОЗИ_аёллар_учун_ASR_NAMOZ.mp4

2 715
7
Ота...      Ўша йили учинчи синфга ўтаётгандим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситраб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил палтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан иккинчи синфни зўрға тугатдим.  Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...      Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жилла қурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.      Бола – бола экан-да. Отасининг чўнтаги, аҳволи қизиқтирармиди? Мен ҳам бола эдим. Кийим бозордан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдай кўринди.      – «Шашлик» олиб беринг, – отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.      – ...      – Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.      Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди». Назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди… Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.      – Юр ўғлим, бир сени «шашлик»ка тўйдирай, – балки кенжа фарзанд бўлганим учундир, отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаганди.      Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихни тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим.      – Сиз емайсизми?      – Сен еявер, ўғлим, мени қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.      Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар…      Йиллар ўтса-да бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Ўзим хотирлаб қолишга интилганларим, эсламоқчи бўлганларим ёдимдан кўтарилиб кетди. Лекин отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда оддийгина деҳқончилик билан рўзғор тебратган отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Ўзимга анча катта бўлган кийим-бошни «сенга лоппа-лойиқ келди» дея олиб бергани ҳам шундан. Ёки отам қорни тўқлигидан эмас, чўнтагининг «очлигидан» пиёз чайнагани юрагимни ўртайди. Менинг болаларча овқатга ошиққаним ва мазали таом олиб бергани учун ўзини қаҳрамон санаганимни сезганидан отамнинг кўзи ёшланганди ўшанда. Қизиғи, «Пиёз аччиқ экан» деб буни сездирмаганди.      Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик хотираларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай ҳислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.      Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.      Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?      – Олинг, ота!      – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи…      Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиқ пиёз билан қорин тўйғазганди! © Исомиддин Пўлатов
عرض المزيد ...
5 812
39

493488418-1.mp4

6 066
115
Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг! 🌱✔️Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг! 🌱✔️Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг! 🌱✔️Фалокaт кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг! 🌱✔️Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг! 🌱✔️Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг! 🌱✔️Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!
5 935
131

493488418-1.mp4

5 519
53
​​ Ибратли бўлайлик Атрофингиздаги кишиларга яхширок разм солинг. Жуда Кизик...... ....Бировга мехр беришни истамайди, лекин ўзига кераклича мехр бермаётганликларидан нолиб, дунёларга сиғмайди.. ....Дунёнинг беш кунлигини билади, хис қилади, эшитади, такрор эшитади, яна эшитади, лекин минг йил яшайдигандай кибрланаверади.. «Дўстим йўқ» ~ деб хафа бўлади, унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди.. ....Ўзи бировни кечира олмайди, лекин гунохларини Худо кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади.. ....Яқин кишисининг кичик айбини кўради, пашшадан фил ясайди, кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан хам ўйламай воз кечади. Хамманинг дилини оғритади.. ....Яна “Мен НЕГА бахтли бўлолмайман” ~ дея ажабланиб қўяди...! Мехр бериш қийинми қахрингиз қаттиқ... Сўзлариз кибрли, ғуруриз осмон, Мунчалар ўзингизни ўйлайсиз танҳо.. Мехрсиз инсон мехрни қаердан хам олсин.
عرض المزيد ...
5 462
37

493488418-1.mp4

5 679
86
Ҳазрат Умар (р.а.)нинг муборак одатларидан бири эрта саҳарда масжидга бориш эди. Ҳазрат Умар (р.а.) масжидга азон айтилмасдан олдин борар ва намоз вақтини жомеда кутар эди. Бир кун тонг отмай туриб масжвдга борар экан, бир болани шошилиб масжидга кетаётганини кўрди. Бола Ҳазрат Умар (р.а.)нинг назарларига тушди. Ҳазрат Умар (р.а.) боланинг бувдай шошилиб кетаётганини кўриб, унга: — Болажоним, нега шошилиб кетаётибсан? Қаерга югуриб боряпсан? — деди. — Намозга кетмоқдаман, ҳазрат. Намоз вақти яқинлашди. Менинг эса таҳоратим йўқ, таҳорат олишим керак. Азон ўқилмасдан олдин таҳорат олиб, намоз вақтини кутаман. Шунинг учун югуриб кетяпман, — деди. Ҳазрат Умар (р.а.) болага: — Болам, сен жуда ёш кўринасан, сенга намоз ҳали фарз эмас, — деди. Бола: — Ҳазрат, бу иш учун катта-кичиклик бўладими? Кеча маҳалламизда ёш бир бола вафот этди. У мендан анча ёш эди. Демак, бу иш учун катта-кичик бўлмайди, — деди. Ҳазрат Умар (р.а.) боланинг бу сўзларидан жуда тўлқинланиб кетди. Шундай мутаассир бўлдики, шундай қувондики, муборак кўзларидан инжу доналаридек ёшлар оқа бошладн: — Ё Раббий! Бу бола қандай ажойиб, қандай ақлли. Бу гўзал сўзлар улуғларнинг оғзидан чиқадиган сўзлардир, — деб шундай йнғладики, муборак хирқаси ҳўл бўлиб кетди. Юсуф Товаслийнинг “Ҳикматлар хазинаси” китобидан олинди.
عرض المزيد ...
5 522
50
ОТИНОЙИЛАР

493488418-1.mp4

5 718
86
ОТА УЙ – Ўзи сенинг уйинг борми, қачон қараса машинанг шу ерда, – қўшни бу гапни кулиб ҳазилга олиб айтган бўлса ҳам унинг ҳами-ятига тегди. «Сенга нима? Мен ўзим туғилиб ўсган ҳовлига, ота-онамнинг олдига келяпман-ку. Агар сен ҳам туғилиб ўсган жойингдан кў-чиб кетганингда ва ота-онангни соғинганида уларнинг олдига тез-тез келиб турардинг». У ота-онасининг олдига кирар экан, ичидаги гапини овоз чиқариб айтди: – Қўшнига мазза – ёлғиз ўғил, доим ота-онасининг бағрида...
5 160
14

493488418-1.mp4

5 188
36
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁ ПЕШИН НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расуллулох САВ: "Кимки намозни кутар экан, у намозда турган ҳисобланади!» дедилар Бухорий ва Муслим ривояти

ПЕШИН_НАМОЗИ_аёллар_учун_PESHIN_.mp4

3 496
4
Кунлардан бир кун... Кунлардан бир кун кўмирчи кондан марварид топиб олиб: “Оқ кўмир бўлмайди” , — деб чиқитга чиқариб юборди. Кунлардан бир кун унинг хаёлига ажойиб бир ғоя келди. Ўйлаб кўрди , юраги уни олға талпинтирди. Ақл ғолиб келди. У ҳеч кимлигича қолди. Кунлардан бир куни ёзувчи асарни бошлади… Сўнгги бетлар … Асар қаҳрамонининг ахмоқона қилиқлари унинг ғашига тегди… Қўлёзмани оловга отди. Автобиографик асар чоп этилмай қолди. Кунлардан бир куни овчи овга чиққан тулкини пойлади… Жуда ҳам нимжон ва ориқ тулки… Ўқ овози… Овчининг ва тулкининг оиласи оч қолди… Кунлардан бир кун унга пора таклиф қилишди… Олмади… Узоқда яшарди… Пиёда уйига қайтди. У ғурурли ва камсуқум ўқитувчи эди. Кунлардан бир кун У ишига жуда ҳам берилиб кетиб, бугун бугунлигини бир ондан сўнг келажак эканлигини унутиб қўйди, китобдан бошини кўтарганида хонасининг эшигидаги “Тарих хонаси” деган ёзувга кўзи тушди. Кунлардан бир кун у жазо муддатини ўтаб чиқди… Кўз олдидаги панжара йўқолди, лекин юрагидаги панжара эмас… Эсиз шунча йил… Кунлардан бир кун у Гиппократ қасамёдини қилди. Энди у доктор! Йўлдаги авто ҳалокатдан қонга беланган танага биринчи ёрдам ҳам кўрсата олмаётганида дарс вақтида ухлаганлари кўз олдидан тиниқ туш каби ўтиб кетарди…
عرض المزيد ...
4 997
9
Исроф ҳаётнинг, умрнинг баракасини кеткизади. Бекорга ёниқ қолган чироқлар, беҳуда оқизилган сувлар, бир луқма бӯлса ҳам ташлаб юборилган нонлар... булар ҳаммаси

222tg.mp4

5 518
102
#ҲАДИСЛАР_ГУЛШАНИ Мухаббатхон хожи она БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ 🪷 13 ҳадис 🪷 Яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам, оташи дўзахдан сақланинглар. 🪷 14 ҳадис 🪷 Зулмланаётган кишини карғишидан сақланинглар. Зеро уни дуосини тўсадиган парда йўқ, агарчи у кофир бўлса ҳам. 🪷 15 ҳадис 🪷 Мўъмин кишини фаросатли назаридан эҳтиёт бўлинглар, чунки у Аллоҳ нури билан қарайди. 🪷 16 ҳадис 🪷 Икки кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни раҳмат назари билан қарамайди. 1. Қариндошчиликни узган одамга. 2. Қўшнисига ёмонлик қилган одамга. 🪷 17 ҳадис 🪷 Бир кишидан икки киши яхши, икки кишидан уч киши яхши, учтадан тўртта яхши, жамоат билан бирга бўлинглар, чунки Аллоҳ барчани умматларими ҳидоятга жам қилади. 🪷 18 ҳадис 🪷 Юзга эҳтиёт бўлинглар, юзга урманглар. 🪷 19 ҳадис 🪷 Чақирилган жойга боринглар, ҳадяни қайтарманглар. 🪷 20 ҳадис 🪷 Мусулмонларни урманглар. 🪷 21 ҳадис 🪷 Аллоҳ таолога фарзлардан сўнг, амали солиҳларнинг энг севимлиси, мусулмон кишининг дилига хурсандчилик солишдир. 🪷 22 ҳадис 🪷 Аллоҳ таолога фарзлардан кейин амали солиҳларнинг севимлироғи, бир бирини Аллоҳ учун яхши кўриши ва Аллоҳ учун ёмон кўришликдир. 🪷 23 ҳадис 🪷 Аллоҳ таоло учун исмларнинг ичида севимлиси банда деган мазмунни берилишидир, яъни ростроғи ҳаракатчан, деҳқон кабилардир. 🪷 24 ҳадис 🪷 Аллоҳ таолога сўзларнинг севимлиси рост сўздир. Давоми бор... 📖"Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари" китобидан кўчирилди Абдулазиз Мансур Ҳамидулла Ҳикматуллаев ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊
عرض المزيد ...
ОНАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ
💥Бизни канал ёш танламас 💥Барчага БИРДЕК МАНЗУР 💥КУЛИНГ-УМРИНГИЗ УЗАЯДИ 💥ОТАЛАР-сузи АКЛНИНГ КУЗИ 💥ИБРАТ БЕКАТИ УЗ- ЯКИНЛАРИМИЗНИ хам КАНАЛИМИЗГА таклиф этамиз https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0 https://t.me/gorsohibleri
5 294
60
Меҳнат қадри... Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради: - Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми? - Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган. - Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор. - Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит. Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди. - Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан? - Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди. - Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел. Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди. Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди. Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди. Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради: - Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми? - Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим. - Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор. Йигит гап бошлади: - Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим. - Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг. Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди. Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.
عرض المزيد ...
5 894
63
📹 Азиз жигарлар! 🥹 Опа - сингил , ака - ука орасига асло девор тушмасин...

file

8 785
317
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 😠 Опажон,  мени қайнонам мунча нўноқсиз, ҳеч бир овкатни уддалай олмайсиз деб уришганлари уришган. 🍷 Сингилжоним,сенга битта сирни очай, мен битта каналга уланиб олганман, роса бизлар боп..😄 😏 😀 🥰 Сен ҳам уланиб ол, бир ойга қолмай БАХТЛИ АЁЛга айланишни бошлайсан. Ишонмайсанми?,  ўзинг кириб кўр 👇🥰 🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽 https://t.me/+cLkljnOK7G5kM2Ey https://t.me/+cLkljnOK7G5kM2Ey https://t.me/+cLkljnOK7G5kM2Ey
عرض المزيد ...
6 426
16
Кузатганим... Акам ўғил тўй қиладиган бўлдилар, ўша пайтларда ўта машҳур бўлган, ҳар битта қўшиғи «шлягер»га айланадиган қўшиқчини гаплашишди. Келишув бўйича тўйни бошидан охиригача қўшиқ айтиши керак бўлган ҳофиз, ҳозир танилиб қолган, у пайтлар ҳеч ким танимайдиган шогирдлари билан бирга келди. Санъаткорлар учун болохонага жой қилинган бўлиб, ноз-неъматлар билан безатилган дастурхонлар мунтазир эди. Қази-қарта, ош-овқат ташиб хизмат қилиб юрганлар айтиб қолди. Қўшиқчимиз биз тайёрлаган овқатларга қўлини ҳам теккизмабди,  лекин шогирдларига «олинглар, олинглар», деб ўтирган экан. Шогирдчалар ҳам бемалол , иштаҳа билан овқатланаверибди.  Машҳур қўшиқчимиз ўз ошпази билан бирга юраркан, фақат у тайёрлаган таомларни истеъмол қилар, одамларга ишонмас экан. Ўта кибрли, ўзини севадиган одамдек таассурот қолдирган қўшиқчи тонготар давом этган тўйда нари борса беш-олтита қўшиқ айтди. Қолганини шогирдлари эплади. Ўз ошпази тайёрлаган, ўз идишларига солинган, ўзи келтирган масаллиқлардан тайёрланган таомни истеъмол қилди. Ўшанда бу одам ўзини шунча эҳтиётлаб чарчаб кетмасмикан, жони шунчалик ширинмикан,  юз ёшга кирса керак дея кўнглимдан ўтказгандим Тўйдан бир ҳафта ўтар-ўтмас бутун Ўзбекистонни титратган хабар тарқалди. Машҳур қўшиқчи узоқ тоғли ҳудуддан қайтаётиб автоҳалокатга учрабди... Тақдири азалдан қочиб бўлмас экан... Феруза Салходжаева
عرض المزيد ...
4 967
11
Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади... ✍️Мавлоно Румий

file

5 451
56
Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган. Далил: Аллоҳ таоло айтади: “Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар), Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!” «Фазилатли амаллар» китобидан.
عرض المزيد ...
5 300
18
Суякли шўрванинг фойдали хусусиятларини биласизми? 🥘 Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. 📁 Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир. ✅ Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз
عرض المزيد ...
6 783
170
Бўғимларни доимий даволагандан кўра 1 марта даволаган осонроқ❗️ Уйдан чиқмаган холда билиб олинг. SHAMAK OIL- Сиздаги барча огриклар ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз даволовчи 🇮🇳Хиндистон медицинаси ва Табобат оламида тан олинган,табиий гиёхлардан таёрланган Индия Давлатида машхур булган хозирги кунда бизнинг Давлатимизда хам 1 чилардан орин олишга улгурган- SHAMАK OIL !!! Натижа деярли дархол сезилади Ку‌рсатмалари; - Ревматизм - Артрит - Артроз - Подогра - Бу‌гим огриклари - Суяк емирилиши - Бу‌гимларда суюклик етишмаслиги - Суяк синиши - Оперяция дан су‌нг тез тикланиш - Умуртка погонасидаги огриклар - Грыжани асоратсиз тез фурсат ичида даволаш Сиз огриклардан азият чекябсизми ундай бýлса SHAMAK OIL🔥махсулотидан фойдаланиб кýринг, ва бу дардан бутунлай халос бýлинг! Акция нархи 1+1=3👇 139.000 минг 📞 998992779095 📞 998992779095 📬 Махсулртларни ку́риш учун Канал
عرض المزيد ...

file

5 411
16
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 👩‍🦰—Dugosh qaynonang kun bermayatodiyu insof berib qoldimi🥹 👱‍♀—Voy asti so'rama,xozir ona boladekmiz,xar ko'chaga chiqqanlarida yangi kiyim opkelyaptilar,qo'shnilargayam erimgayam tinme maqtayaptilar 🥰Ishonasanmi kecha xatto salonga o'zlari obordila chiroyli bo'lib yuring deb 🤭 👩‍🦰—Yo'g'e nima qildin,mangayam o'rgat qaynam bilanam erim bilanam chiqishalmayapman 😔 👱‍♀—Telegramda bir kanal topvoldim "Qaynonalar maslaxati 🔑"degan.Tez kirvol qaynonayu-erlarimizni ko'nglini sekretniy sirlari shu yerda ekan👇🫶 Barchasi sizlar uchun😍😍😍 🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
عرض المزيد ...
1 628
1

493488418-1.mp4

5 394
70
#Биласизми_? Гапиришнинг ўз шартлари бор. Ким бу шартларга риоя қилмаса, адашган бўлади. 1. Гапириш учун сабаб бўлиши керак. Ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиш кўзланиши лозим. Ушбу мақсадлардан бошқа ҳолда гапириш алжираш бўлади. Сабабсиз алжираш ўз эгасининг айбини очади, холос. 2. Гапни ўз ўрнида гапириш керак. Ўринсиз гап ҳеч қачон фойда бермайди. 3. Ҳожатига яраша гапириш керак. Ҳожатидан ташқари гапириш лақиллашдан бошқа нарса эмас. 4. Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак. Демак, беҳуда гапларни гапириш мўминлик белгиси эмас. Ёлғон, бўҳтон, туҳмат, ёмон гапларни гапириш ҳам мўминликдан аломат эмас. Мўмин одам гапирса, яхши гапиради, яхшилик тўғрисида гапиради, бўлмаса жим туради. Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-тумандир. Уларни қалбни маст қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир. Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди. Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсани ва икки жағи орасидаги нарсани муҳофаза қилиб берса, мен унга жаннатни муҳофаза қилиб бераман», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят қилишган. «Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
عرض المزيد ...
6 008
81
Сингилларнинг энг сараси, менинг синглим. 👭

file

7 286
472
Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“. Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади. Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади. Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат. Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас. Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади. Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча... Мўмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор. Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим. Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳва йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат. Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар. Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?! Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?! Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди... ©️Muzdalifa
عرض المزيد ...
7 615
107

493488418-1.mp4

5 702
57
Қийинчилик ва ғамгинликда Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ «Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳаанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Насаий ва Ибн Сунний ривояти.
عرض المزيد ...
5 987
160

file

6 459
191

493488418-1.mp4

7 046
61
БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИ БЎЛДИ - АЁЛЛАР УЧУН ( ХАНАФИЙ МАЗХАБИДА ) Уз вактида укишлик фарздир. Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ, сажда қилганда гунохлари дувиллаб тўкилиб боради (Хадис)

БОМДОД_НАМОЗИ_АЁЛЛАР_УЧУН_ХАНАФИЙ_МАЗХАБИДА_.mp4

4 473
12
🌹Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ-саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нуфафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. Танангизни саломатлик, Юзингизни табассум безаб турсин! 🌷 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ☘ ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸

oQnIRLb8IqpPALNnLj4gOADelDeyCwGQIQ2ej5.mp4

11 505
462
Намоз вақтлари: 27.04.2024 - ШАНБА
5 480
9
ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ У́КИЛИШИ ( АЁЛЛАР УЧУН ) Тунги НАФЛ НАМОЗИ вакти Ихтиерий намоз 2 ракатдан 10 ракатгача Хуфтондан кейин бир ухлаб уйгониш шарти бор ⏰ 01:30 - 03:00   Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Тахажжуд укидингизми?

f11fb2b1fe7ccb697a0a47f4f731e289.mp4

5 136
14
ОТИНОЙИЛАР

493488418-1.mp4

6 570
167
📹 ҲУФТОН НАМОЗИ ВАҚТИ АЁЛЛАР УЧУН. Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир Абу Довуддан хадис

ҲУФТОН НАМОЗИ -АЁЛЛАР УЧУН..mp4

634
1

493488418-1.mp4

6 661
68
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio