Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
الفئة
لغة وموقع القناة

audience statistics Халқ табобати

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97 
9 7830
~0
~0
0
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
57 719المكان
من 78 777
1 612المكان
من 2 295
في الفئة
790المكان
من 960

جنس المشتركين

تعرف على عدد كل من المُشتركين الذّكور والإناث على القناة.
?%
?%

لغة الجمهور

معرفة توزيع المشتركين في القناة حسب اللغة
الروسية?%الإنجليزية?%العربيّة?%
نمو القناة
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

فترة تواجد المستخدم على القناة

اعرف كم من الوقت قضى المُشتركون على القناة.
حتى أسبوع?%المؤقتات القديمة?%حتى شهر?%
الزيادة في المُشتركين
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

Hourly Audience Growth

    جار تحميل البيانات

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    АРҚОНДА САКРАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ ✅ Озишнинг йўллари кўп. Улардан бири ва энг арзони арқон (скакалка)да сакраш десак балки сизга кулгили туюлар. Бироқ бу ҳақиқат. Арқонда сакраш орқали соғлом ва мафтункор бўлай десангиз қуйидаги нарсаларни билишингиз даркор. ☘ Калорияларни йўқотиш ва қон-томир тизимини ривожлантириш учун жуда керакли машғулот. ✅ Агар кўпинча ўтириб ишлайдиган бўлсангиз ёки аксинча, доимий оғир нарсани кўтариш туфайли белингиз тез-тез оғрийдиган бўлса, бу ҳолатда ҳам сакраш қўл келади. Бу орқа томон учун жуда яхши восита, чунки бу жараёнда умуртқа поғонаси чўзилади. Натижада сколиоз муаммосини унутиш мумкин. ✅ Юрак мушакларини рағбатлантиради. ☘ Қон тезроқ айланиб, қон босимига ижобий таъсир қилади. ✅ Доимий машғулотлар кексайганда юрак хуружи олдини олишга имкон беради. ☘ Чидамлиликнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилади, чунки сакраш пайтида сиз бир маромга бардош беришингиз керак, бу унчалик ҳам осон эмас. ✅ Вақт ўтиши билан кун бўйи чарчоқ нималигини ҳам унутасиз. ☘ Бундан ташқари, бу нафас олиш ва мувозанатни сақлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади. ☘ Кўпчилик арқонда сакраш - бу ажойиб стрессга қарши кураш эканини билмайди. Бундай машқлар асаб тизимига ижобий таъсир этади. Руҳий кайфият яхшиланади. ✅ Сакраш натижасида организмдаги токсин ва тошқол(шлак)лар чиқиб кетади, қон томирлари варикози кучаймайди. ❗️Эслатма! Сакраётганда имкон қадар тезроқ нафас олишни ўрганишга ҳаракат қилинг, бу машқдан кейин ўпкада юз берадиган оғриқдан сақлайди. Муҳим! Овқатланишдан олдин ёки овқатдан икки соатдан кейин машқ билан шуғулланинг !
    عرض المزيد ...
    Халқ табобати
    ☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97
    2 876
    104
    Артрит учун самарали рецептлар ✅ 1. Қайнатилган гуручни мунтазам истеъмол қилиш бўғимларни жуда яхши тозалайди. Гуруч бўғимлардаги тузларни эритиш хусусиятига эга. ✅ 2. Рационингизга қора ва яшил турп салатини қўшинг (кунига 100 грамм). Курснинг давомийлиги 3 ҳафта. ✅ 3-чиси. Биз 2 чой қошиқ олма циркаси, икки ош қошиқ табиий асални олиб, бир стакан сувда эритамиз. Ўн кун давомида кунига икки стакан ичамиз
    2 292
    52
    Грижани халқона давоси Бел оғриғидан шамолладим, деб ўйладим. Аммо шифокорга кўринганимда диск чурраси дейишди. Отамнинг дўсти тавсия қилган халқона усул жонимга оро кирди. 1 дона пиёз илиқ сувда ювилади, гўшт қиймалагичдан ўтказилади. Унга 4 ош қошиқ асал қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг аралашмани оғриқ жойга суриш тавсия этилади. Муолажа давомийлиги 20 кунгача давом этади.
    2 387
    118
    ПАЙШАНБА КУНИ ҲАҚИДА و سئل عليه السلام عن يوم الخميس " فقال يوم قضاء الحوائج و الدخول علي السلطان "؛ لأنه فيه دخل إبراهيم عليه السلام علي ملك مصر فقضي حاجته و اهدي إليه هاجر  Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ПАЙШАНБА куни хақида сўрашди. Бас айтдилар: «Ҳожатлар чиқадиган ва султону ҳокимларни қабулига кирадиган кундир» - Чунки ўша кунда Иброҳим алайҳиссалом Миср подшоҳи олдига кирган ва хожати чиққан ва подшоҳ унга Ҳожар онамизни ҳадоя қилган кундир. Тафсиру руҳул баён.

    file

    3 281
    81
    ОЛАМДАН ЎТГАН ОТАМ УЧУН НИМА ҚИЛСАМ ЯХШИ 12853-савол Ассалому алайкум! Устозлар, отам ёшлигимизда оламдан ўтган, Аллоҳ раҳмат қилсин. Отам номоз ўқимаган, тўғриси эслай олмайман ҳам. Шу ўқимаган номоз учун фидя ёки эхсон ёки яна бирор нарса қилсам бўладими? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Қолдирган фарз намоз ва фарз рўзаларининг фидясини тўлашингиз мумкин. Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Ярим соъ буғдойни баъзи бир китобларда «1087,5 гр» ёзилиб қолган экан. Бу уламоларнинг таҳқиқотига бироз хилоф. Шунинг учун 2 килограммни олган афзал. Яъни бир вақт намоз учун 2 килограмм буғдой. Шунда бир кундаги 6 вақт намозга ҳисобланса 12 килограмм буғдой дегани. Шунда 1 килограмм буғдой 2000 сўм бўлса, бир кунлиги 24.000 сўм бўларкан. Бир йиллик намозлариники 8.760.000 сўм, бир йиллик рамазон рўзасиники 120.000 бўлади. Буғдойни бозордаги нархи ўзгаришига қараб рақамларда ҳам ўзгариш бўлади. Валлоҳу аълам!  «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
    عرض المزيد ...
    Оламдан ўтган отам учун нима қилсам яхши
    Ассалому алайкум! Устозлар, отам ёшлигимизда оламдан ўтган, Аллоҳ раҳмат қилсин. Отам номоз ўқимаган, тўғриси эслай олмайман ҳам. Шу ўқимаган номоз учун фидя ёки эхсон ёки яна бирор нарса қилсам бўладими?
    3 352
    83
    Суратдан жудаям егингиз келган махсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганини билиб олинг! 1. Ширинлик. Глюкоза етишмаслиги. Тавсия: асал ёки мева енг. 2. Шўр махсулотлар. Хлоридлар етишмаслиги. Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ. 3. Гўшт. Оқсил ва цинк (Рух)(Zn) етишмаслиги. Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар. 4. Ёғли таомлар. Кальций етишмаслиги. Сут ва сут махсулотлари, ёнғоқлар. 5. Нордон махсулотлар. Витамин С етишмаслиги. Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп. 6. Куйган махсулотлар. Углерод етишмаслиги. Тавсия: барра мевалар. 7. Кофе. Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги. Тавсия: сут, карам, хрен. 8. Нон. Витамин В6 етишмаслиги. Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум. 9. Шоколад. Магний (Mg) етишмаслиги. Тавсия: писта (семечки), ёнғоқ, гречка.
    عرض المزيد ...
    4 244
    130
    Қаришдан ҳимоя қилувчи шарбат ✅ Гилос шарбати тананинг қаришига қарши туришга ёрдам беради. Гилос таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд. Маҳсулот қанчалик ёрқинроқ бўлса, унда ҳужайраларимизни йўқ қилиш ва қаришдан ҳимоя қилувчи пигментлар ва антиоксидантлар шунчалик кўп. Гилос қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтиради. ✅ Кекса одамларнинг уйқусизликдан азият чекиши одатий ҳол эмас ва табиий равишда уйқу гормони мелатонинни ўз ичига олган гилос шарбати бу муаммони бартараф этишга ёрдам беради. Кечқурун ичиш учун етарли.
    عرض المزيد ...
    4 661
    92
    Энг афзал зикрлар Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. ✅ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган едилар “Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм”, дедилар” ✅ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”ни кўпроқ айт Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар.
    عرض المزيد ...
    3 447
    47
    ❗️Наманган шаҳри 62-халқаро гуллар фествалига тайёрланмоқда 😍 Келмаганлар армонда! Наманган шаҳрида 62-халқаро гуллар фестивалини 21 май куни соат 10:00 да Наманган халқаро аэропортидан бошланадиган 200 дан ортиқ ранг-баранг гулларга бурканган автокарвон очиб беради.

    file

    4 498
    73
    #Фойдали Сабзи ейишни инсон организмига фойдали жихатлари ҳақида яқинларга хам улашинг!

    file

    3 582
    94
    Писта тери ва кўриш учун фойдалидир ✅ Писта таркибида А ва Е витаминлари мавжуд бўлиб, улар терининг ёшлигини сақлайди, иммунитетни қўллаб-қувватлайди ва кўриш қобилиятини яхшилайди. Писта ёғи сепкил ва ёш доғларидан халос бўлишга ёрдам беради, терини юмшатади. ✅ Ҳатто кичик порция писта таркибида кўриш кескинлигини яхшилайдиган ва кўз соғлиғини яхшилаш учун яхши профилактика чораси бўлган антиоксидант бўлган кўп миқдорда лутеин мавжуд. Лутеин ёруғлик фильтри сифатида ретинани йўқ қилишдан ҳимоя қилади. Ёнғоқни компьютерда кўп ишлайдиган одамлар учун кўзнинг зўриқишини бартараф этиш учун истеъмол қилиш тавсия этилади.
    عرض المزيد ...
    3 078
    65
    ❗️Тарвуз кимларга мумкин эмас? 🍉 Икки ёшгача бўлган болаларга тарвуз бериш тавсия этилмайди – бу уларда аллергия чақириши мумкин. 2-3 ёшдаги болалар учун тарвузнинг кунлик миқдори 80-100 грамм, 3-6 ёшлилар учун 150 граммдан ошмаслиги керак. 🍉 Пешоб йўли касалликлари, диарея, метеоризм, ошқозон ости безида муаммолари бўлганлар тарвузни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак. 🍉 Қандли диабети бўлганлар ҳам тарвуз истеъмолида меъёрни унутмасликлари лозим. Тарвуз қондаги глюкоза миқдорини қисқа муддатга, аммо тез кўтаради.
    عرض المزيد ...
    3 115
    56
    ҚИММАТЛИ ТАВСИЯЛАР! 1. Телефонда чап қулоқда гаплашинг. 2. Бир кунда икки марта кофе ичманг. 3. Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг. 4. Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг. 5. Ёғли таомлардан бироз тийилинг. 6. Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг. 7. Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг. 8. Телефон орқали узоқ гаплашманг. 9. Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир. 10. Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг. 11. Телефон қуввати жуда оз қолганда қўнғироққа жавоб берманг, чунки радиация миқдори 1000 баробар ортади.
    عرض المزيد ...
    Халқ табобати
    ☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! Бизнинг манзил: Тошкент шахар Чилонзор 24 Ватан кинотеатр ёнидаги 9 этажка дом 1- қават йўл юзи, ХАЛҚ ТАБОБАТИ - АНБАР ДЎКОНИ тел:+99890-950-88-97
    4 495
    139
    ҚОН БОСИМИ ЮҚОРИ КИШИЛАРГА 10 МАСЛАҲАТ Агар сизда қон босими юқори бўлса, у ҳолда қуйидагиларга амал қилинг: 🍏. Асабийлашманг. Ҳамма нарсани бир вақтда бажараман, деб ўзингизни уринтириб қўйманг. Бақир-чақир қилманг, шошилманг. 🍏. Қон-томир склерозига сабаб деб топилган нарсалар: спиртли ичимликлар, ҳайвон ёғи (мол чарвиси), шакар, маргарин, ёғли сут маҳсулотлари, жигар, дудланган маҳсулотлардан сақланинг. 🍏. Мевалар, қора нон, ловия, нўхат, соя, кунгабоқар ёғи, гуруч, денгиз маҳсулотлари, қатиқ, айрон, мева шарбатлари истеъмол қилиш мумкин. 🍏. Уйқуга ётишдан камида 2-3 соат олдин овқатланманг. 🍏. Жуда шўр, ҳаддан ташқари ширин нарсалар истеъмол қилманг. 🍏. Ҳар хил қўрқинчли киноларни, асабга тегадиган кўрсатувларни кўрманг. 🍏. Уйқудан олдин кўчада, тоза ҳавода бир оз сайр қилинг, ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилинг. 🍏. Эрталаб наҳорда бир стакан илиқ сув ичинг. 🍏. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Ҳеч бўлмаганда 5-7 километр масофа юринг. 🍏. Сабрли, хушчақчақ, меҳрли бўлинг. Бошқаларга ҳасад қилманг. Шунда Яратганнинг изни билан бу дарддан халос бўласиз . Ин шаа Аллоҳ.
    عرض المزيد ...
    Халқ табобати
    ☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! Бизнинг манзил: Тошкент шахар Чилонзор 24 Ватан кинотеатр ёнидаги 9 этажка дом 1- қават йўл юзи, ХАЛҚ ТАБОБАТИ - АНБАР ДЎКОНИ тел:+99890-950-88-97
    3 777
    113
    Энг фойдали қуруқ мева мевалар Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Шу тариқа, бизда фойдали моддалардан нафақат ёзда, балки йил бўйи ҳам баҳраманд бўлиш имкони бор. 👉🏼 Папайя шакарланган меваси (цукат) бутун организмни мустаҳкамлаб, оқсиллар алмашинувини тезлаштиради. 👉🏼 Қуритилган хурмо (финик) иш қобилиятимизни оширади, шунингдек, қўшимча фойдали моддаларга эга бўлгани туфайли, шамоллаш ва бош оғришида оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилиши мумкин. B5, E, H каби витаминларга жуда бой бўлган ҳолда, хурмо қоқи иммун тизимини мустаҳкамлайди ҳамда қишни фаол ва хушчақчақ тарзда ўтказишда ёрдам беради. 👉🏼 Қуритилган нок ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди. 👉🏼 Ўрик туршаги калийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади. 👉🏼 Қуритилган анжир қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради, организмдан паразитлар чиқиб кетишига таъсир кўрсатади. У саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади, терини витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди. 👉🏼 Олхўри қоқи — ошқозон-ичак йўли фаолиятини яхшилашда ажойиб воситадир, у қабзиятдан халос қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини тартибга солади. Шунингдек, гипертониядан азоб чекадиган, юрак ва жигар билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар учун ҳам айни муддаодир. У ревматизмда ҳам қўл келади, таркибидаги А витамини эса кўриш қобилиятини яхшилайди. 👉🏼 Майиз яхшигина антидепрессантдир, шунингдек, қалқонсимон без касалликларида ёрдам беради. 👉🏼 Қуритилган олча эркин радикаллар ҳаракатини нейтраллаштиради ва шу тариқа, терини ёшартириш хусусиятига эга.
    عرض المزيد ...
    Халқ табобати
    ☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
    3 885
    85
    🔥ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО ҚАЛАМПИР МУНЧОҚ Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино юқумли касалликларни даволашда ошловчи ва антисептик ҳусусиятларга эга бўлган гиёҳлардан кенг фойдаланган. Хусусан, қадимдан қондаги вирус ва заҳарли хилтларни тозалашда парманчак томири ҳамда қалампирмунчоқ қайнатмаси ишлатилган. Қалампирмунчоқ ноёб ва қимматбаҳо ҳисобланиб, уни ҳар куни оғзига солиб юриш турли юқумли касалликлар ёки ёқимсиз хидлардан сақлаган. Қалампирмунчоқда кучли антисептик моддалар мавжудлиги сабабли вирусларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Бу ўсимликдан узоқ сафарларда озуқалар айнимаслиги учун қўлланилган. У шамоллаш ва гриппда фойдали. Шу боис момоларимиз уни чойга 4-5 донадан солиб ичишган. Саримсоқпиёз, пиёз, занжабил, зирк, ўсма кабилардан ҳам халқ табобатида вирусларга қарши фойдаланилган.
    عرض المزيد ...
    4 975
    106
    Топинамбурнинг фойдали хусусиятларини биласизми? 🌿 Топинамбур - қоқиўтдошлар оиласига кирувчи кўп йиллик ўсимлик ҳисобланиб, саломатлик учун фойдали маҳсулотдир. ⚜️ Фойдали жиҳатлари: - Қон томирлар ва тери ҳолатини яхшилайди; - Қон босимини туширади; - Организмдаги қанд миқдорини камайтиради; - Ичак табиий микрофлорасини тиклайди; - Қоннинг иммунологик кўрсаткичларини яхшилайди. 🏥 Тиббиётда қандли диабет билан оғриган инсонларда, бўғим касалликларида, остеохондроз ва полиартритларда кенг қўлланилади. ❗️ Кўп миқдорда истеъмол қилиш овқат ҳазм қилишда ноқулайликлар туғдириши мумкин !!!
    عرض المزيد ...
    4 944
    70
    Ўзбекистонда етиштирилаётган 80 фоиз топинамбур Дубайга кетаркан. ✅ Топинамбур меваси Инулинга жуда бой. Инулин эса Қандли диабетнинг энг яхши давоси. Бундан ташқари юзлаб кучли таъсирлари бор.
    4 252
    68
    Buyraklarda tuz va toshlar boʻlsa oksalatga boy mahsulotlardan saqlanish kerak Oksalatga boy oziq-ovqatlarni muntazam va koʻp miqdorda isteʼmol qilish buyrak-tosh kasalligi rivojlanish xavfini oshiradi. Oksalatlar organizmda kalsiyni soʻrilishini oldini oladi, bu esa kalsiy oksalatlarini shakllanishiga olib keladi, ular toshga aylanadi. Shavel, ismaloq, rovoch, karam, selder, lavlagi, shokolad, qulupnay va hayvon go'shtlari kabi oksalatga boy oziq-ovqatlarni me'yoridan ortiq va doimiy isteʼmol qilishda ehtiyot boʻling. Bundan tashqari, C vitaminini ortiqcha isteʼmol qilish ham xavfli boʻlib — buyraklarda toʻplanadi va oksalat tuzlariga aylanadi. Sutkasiga kamida 6 stakan toza suv ichish — buyraklarda tosh hosil bo'lishini oldini oladi.
    عرض المزيد ...
    3 909
    31
    Оза олмаётганлар тавсия 🔠Кўпинча мия қошиқ оғизга қанча кўп марта кирса кўп овқат едим деб хисоблайди. Шу қоидани билиб олишимизни ўзиёқ навбатдаги хийлани қўллаш учун изн беради. 🔠Онгни алдаш 📌Бу жуда осон.  Овқатланётган порцияни ярмигача камайтиринг ва қошиқни кичигига алмаштиринг. Агар доим косада овқатланишга одатлансангиз пиёладан сал каттароқ коса бўлса маъқул бўлади. 📌Қоидалар кўп эмас. 1. Чайнов сонини кўпайтиринг 2. Таом таъмини энг охиригача хис қилишга урунинг 3. Овқатланиш вақтини чўзинг 4. Кичик қошиқда кўп мартта бориб келгач ишонаверинг ярим порцияга тўясиз! 5. Шошилманг. Кўп суюқлик ичинг. 6. 17 дан кейин овқатланманг. 📌Энг мухим қоида лаззатли таомни фойдалисига алмаштиринг!
    عرض المزيد ...
    Халқ табобати
    ☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
    4 233
    81
    Энергетиклар ўрнини босувчи табиий ичимлик ✅ Кўк чой + 1 бўлак лимон + 1 чой қошиқ асал. Бу ичимлик сизни жонлантиради. Шу билан бирга, у асабий тарангликни енгиллаштиради. ✅ Имтиҳонлар, муҳим суҳбатлар ва ҳоказолар олдидан жуда яхши ёрдам беради
    3 578
    73
    СОҒЛИK УЧУН ЧОЙГА НИМАЛАРНИ ҚЎШИБ ИЧГАН МАЪҚУЛ? 1. Куркума Куркумали чой яллиғланишларни камайтиради. Саратон билан курашади, юракни мустаҳкамлайди. 2. Занжабил (имбирь) Занжабил овқат ҳазмини яхшилайди. Мигрендан азият чекаётганларга яхши фойда беради.  3. Долчин (кopицa) Долчинли чой шамоллаш, грипп ва йўтал каби вирусли касалликларни даволашда қўлланилади. Ва қанд миқдорини камайтиради.  4.  Асал Сайёрамиздаги энг фойдали егулик. У организм учун энергия манбаи бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. 5. Новвот  Эрталаб нонуштага бир пиёла новвот чой ичганнинг юраги бақувват бўлади. Бундан ташқари, овқат ҳазм қилишдаги бузилишлар, организмнинг сувсизланиши, қон босимининг тушиб кетишида, совқотиш ва умумий чарчоқ кабиларни даволашда қўл келади.
    عرض المزيد ...
    Халқ табобати
    ☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
    3 816
    95
    Бодом мағзини истеъмол қилинг ва сиз уйқу келтирадиган таблеткаларни унутасиз! 😴 🔸Бу мазали мағизлар нафақат оқсилга, балки магнийга ҳам бой, мушакларнинг бўшашишини таъминлайдиган ва ухлашни осонлаштирадиган моддадир. 🔹 Бундан ташқари, бодом мағзи мелатониннинг қимматли манбаи бўлиб, уйқуга халақит берадиган стресс гормони - кортизол даражасини пасайтириши мумкин. 🔎 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу турдаги мағиз ёғлари тинчлантирувчи таъсирига эга. ✍🏼 Демак, ётишдан олдин бир ҳовуч бодом мағзи ёки бодом ёғли пасталар уйқусизликка қарши курашда ажойиб ёрдамчи бўлади.
    عرض المزيد ...
    4 886
    109
    Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    2 642
    3
    #Намоз Наманган вақти билан 10- май чоршанба куни учун намоз вақтлари «Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам унга бардошли бўлинг!» ТОҲА сураси 132- оят.
    2 736
    1
    ​​QULUPNAY FOYDALARI Qulupnay oʻzida ichaklar faoliyati uchun foydali boʻlgan koʻplab kletchatka saqlaydi. Qulupnayni barra vaqtida isteʼmol qilish kerak, sababi issiqlik bilan ishlov berilganda yoki sovutgichda saqlanganda tarkibidagi mineral va vitaminlar sifati oʻzgaradi. Past glikemik indeksga ega boʻlganligi uchun xattoki diabetiklar ham isteʼmol qilishi mumkin.  Qulupnay oʻzida koʻp miqdorda vitamin “C” saqlaydi, bu esa immunitetni koʻtaradi, teri, tirnoq va sochlar salomatligiga ijobiy taʼsir koʻrsatadi. Bundan tashqari oʻzida koʻplab kuchli antioksidantlar saqlaganligi sababli organizmdagi erkin radikallarni neytrallaydi. Tarkibidagi ellagova kislotasi, flavanoidlar va antotsianlar (qizil rangni aynan antotsian moddasi beradi) mikrob va viruslarga qarshi xalokatli taʼsir koʻrsatadi va yalligʻlanishni bartaraf qiladi. 100 grammi — 41 kkal.
    عرض المزيد ...
    2 817
    23
    QULUPNAY ZARARLARI Qulupnay – kuchli allergen hisoblanadi. Bolalarga, emizikli onalarga ayniqsa allergiyasi borlarga ehtiyot bilan isteʼmol qilish tavsiya qilinadi. Tarkibida kislotalarni koʻpligi sababli gastrit, oshqozon va oʻn ikki barmoq ichak yara kasalliklarida, sistitda, podagra kasalliklarida isteʼmolini cheklash kerak. Qulupnayni qanday tanlash va saqlash kerak? Qulupnayni spetsifik hidi saqlangan boʻlishi, choʻpagi yaʼni “dumchasi” qurib qolmagan boʻlsa bu yangi uzilganligini bildiradi. Sovutgichda 3 kundan ortiq saqlamaslik tavsiya qilinadi. Isteʼmol qilishdan avval yaxshilab yuvib keyin isteʼmol qiling.
    عرض المزيد ...
    3 130
    53
    Кийик гўшти ёғсиз бўлади экан! Сабаби у ҳамиша қўрқувда юради экан! Энди ўзимизга савол берайликда бизчи? Биз бугун Аллоҳдан қўрқябмизми? Бугун бизда қўрқув борми? Жуда ҳам оғир маъруза! Аллоҳ рози бўлсин Солиҳон домла жуда ҳам таъсирли маъруза қилибдилар!

    file

    2 590
    41
    Ҳар куни асал еса нима бўлади? • Қондаги холестерин миқдорини камайтиради; • Ортиқча тана вазнидан халос бўла бошлайсиз; • Юрак қон-томир тизими фаолияти яхшиланади; • Хотира кучаяди; • Уйқусизлик дардидан халос бўласиз; • Ошқозон-ичак тизими фаолияти яхшиланади; • Асабийлашиш, асаб касалликларидан халос бўласиз ва яна кўплаб фойдалари бор! 🔶Кунлик меъёр: 2–3 ош қошиқ! Эслатма! Асал кучли аллерген ҳисобланади. Агар сизда асалга ёки гул чангларига нисбатан аллергия бўлса эхтиёткорлик билан истеъмол қилишингизни маслаҳат бераман
    عرض المزيد ...
    2 386
    54
    ​​"Е"–кодли овқат қўшимчалари харом турлари Доим ҳайвондан олинадиган қўшимчалар: 🔶Е 120 Кошениль/Кармин: қизил ранг берувчи — эркак ҳашаротлардан олинади. 🔶Е 441 Желатин: чўчқа ёки чорва ҳайвони суягидан/терисидан олинади. 🔶Е 542 Натрий фосфат: ҳайвон суяги экстракти. Е 904 Шеллак: лакли чувалчанг ва ҳашаротлардан олинадиган смола. 🔶Баъзи қўшимчалар (масалан Е470–479) ҳайвондан ҳам ўсимликдан ҳам олиниши мумкин. Бу қўшимчаларни индивидуал тарзда, яхшилаб ўрганиш керак! 🔶Асосий эътибор бериладиган қўшимчалар қуйидагилар: 🔶Е 422 глицерин, глицерол — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса) 🔶Е 470–483 — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса) 🔶Е 542 натрий фосфат — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса) ✅ҲАЛОЛ сертификатига эга маҳсулотлар бор, имкон қадар шу маҳсулотлардан истеъмол қилинг! Албатта маҳсулот этикеткасига қараб олинг! Юқоридаги "Е" кодли қўшимчалар бўлса ўзингиз ва фарзандларингизга едирманг!
    عرض المزيد ...
    4 480
    125
    آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
    سياسة الخصوصية Telemetrio