Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига қарши чора-тадбирлар кучайтирилганига қарамай, уларнинг ички бозордаги улуши салмоқли бўлиб қолмоқда. 1 сентябрь ҳолатига кўра, контрабанда тамаки маҳсулотлари айланмаси 12,5%ни ташкил қилган. Бунинг натижасида давлат бюджети 353,2 млрд сўм йўқотишга учрагани айтилмоқда.
Вилоятлар кесимида ҳам кўрсаткичлар юқори. Масалан, Фарғона вилоятида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши худди шу даврга нисбатан олганда 18,4%, Наманган вилоятида эса 43,5%ни кўрсатяпти.
Балки муаммонинг ечимига ёндашувни ўзгартириш керакдир? Айтайлик, контрабандани чегаранинг ўзида тўхтатиб қолиш йўлларини изласак, шунда ички бозорни яхшироқ ҳимоялаган бўлармиз. Буни жиддий ўйлаб кўриш керак.
عرض المزيد ...