Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
الفئة
لغة وموقع القناة

audience statistics Тез ёрдам | 103

⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун! Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади. ❗Админларга эслатма:  https://t.me/Tezyordam_103/847  
عرض المزيد
7 1360
~0
~0
0
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
64 014المكان
من 78 777
1 792المكان
من 2 295
في الفئة
894المكان
من 960

جنس المشتركين

تعرف على عدد كل من المُشتركين الذّكور والإناث على القناة.
?%
?%

لغة الجمهور

معرفة توزيع المشتركين في القناة حسب اللغة
الروسية?%الإنجليزية?%العربيّة?%
نمو القناة
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

فترة تواجد المستخدم على القناة

اعرف كم من الوقت قضى المُشتركون على القناة.
حتى أسبوع?%المؤقتات القديمة?%حتى شهر?%
الزيادة في المُشتركين
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

Hourly Audience Growth

    جار تحميل البيانات

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    ​​Бачадон бўйни саратони. 🚥Сабаблари: • Эрта бошланган ва тартибсиз жинсий ҳаёт; • Такрор абортлар қилдириш ёки танаффуссиз кўп туғиш; • Туғруқ вақтида бачадон бўйни шиллиқ қаватлари ёрилиши; • Эстроген гормони миқдори ошиб кетиши; • Узоқ вақт контрасептив воситалардан фойдаланиш; • Учуқ (герпес) вируси; • Одам папиллома вируси ( ҳозирги кунда 13-14 ёшли қизлар вакцинация қилинмоқда ВПЧ) • Бачадон бўйни полипи, эрозияси, лейкоплакия ва эритроплакияси каби раколди касалликларни вақтида даволамаслик оқибатида келиб чиқади. 🩺Клиникаси: Дастлаб симптомларсиз, кейинчалик эса алоқа вақтида қонли ёки оқчил ажралмалар. Ажралма дастлаб сувсимон характерли бўлади. Кейинроқ гўшт ювиндиси рангли ва қўланса ҳидли тус олади. Кейинчалик оғир юк кўтарганда, йўталганда, аксирганда ҳам оғриқ юзага келади. 🧪Диагностика: •Анамнез •Пальпация (вагинал ва ректал) •Кўзгулар ёрдамида кўриш •Сонография •МРТ •Зарурат бўлса ректоскопия, цистоскопия, экскретор урография Якуний ташхис: биопсия олиб ситологик текширувлар орқали қўйилади. 🧾Даволаш: Хирургик даво; а) бемор  50 ёшгача бўлса - бачадон бўйни конуссимон электрорезекцияси б) бемор 50 ёшдан катта бўлса - бачадон ортиқлари билан биргаликда экстирпацияси. – Нур терапияси - асосан ҳозирги кунда маҳаллий нур терапия усулидан фойдаланилади. Бунда бачадон ва унинг атрофидаги лимфа тугунларидан бн биргаликда бачадон бўйнига ҳам ичкаридан тўғридан тўғри нур юборилади. – Кимётерапия - сисплатин, фторуратсил, блеомицин каби препаратлардан фойдаланилади. Олдини олиш чора тадбирлари сифатида юқорида саналган сабаблари ва саратон олди касалликларига жиддий эътибор қаратиш лозим.
    عرض المزيد ...
    image
    2 793
    30
    ⚡ Шок (травматик, геморрагик) 🩺 Аниқлаш мезонлари: — терининг рангпарлиги; — акроцианоз, — совуқ ёпишқоқ тер;  — тахипноэ; — тахикардия; — артериал гипотензия; — ҳушнинг сустлашиши; 💉 Ёрдам тактикаси: — нафас йуллари ўтказувчанлигини таъминлаш; — қон айланиши ҳолатини баҳолаш; — юрак тўхтаб қолганда юрак-ўпка реанимациясини бошлаш (стандартга қаралсин).  — периферик венани катетеризациялаш; — эпинефрин (адреналин) инъекцияси 1 мл 10 мл 0,9% натрий хлорид в/ичига (А/Б, ЮУСни назорат қилиб титрлаш). Венага тушиб бўлмаганда эпинефрин (адреналин)ни тил остига қўйиш мумкин (0,1%—0,5мл эритма) 🚑 Реанимация бўлимига госпитализация.
    عرض المزيد ...
    2 946
    47
    ​​🫀Дефибрилляция... Бу юрак иш фаолиятини тиклаш мақсадида, қоринчалар фибрилляцияси(миокрад алоҳида мушаклари гуруҳининг тартибсиз қисқаришлари)ни тўхтатиш усули ҳисобланади. Сабаблари: Ток урганда, сувга чўкканда, шунингдек, миокардит, эндокардит касалликларида юзага келади. Дефибрилляциянинг 2 усули бор: 1) Кимёвий усулда томир ичига концентрланган калий хлорид (7,5% ли) эритмаси (20 мл) юракни уқалаш давом эттирилган ҳолда юборилади. 2) Електр дефибрилляция - дефибрилятор аппарати ёрдамида ЭКГда частотаси 1 минутда 400—500 та, баланд ампҳтудали, синусоидага ўхшаш шаклда ва ритми тўғри боиса (И даражали фибрилляция) дефибрилляция самарали ҳисобланади. Агар амплитудаси кичик, аритмик, полиморф кўринишда боиса (ИВ-В даражали фибрилляция), дефибрилляция фойда бермаслиги мумкин. ⚡️Дефибрилляция биринчи уринишда тахминий энг кичик етарли кучланишда бажарилади. Самара бўлмаганда кучланишни 0,5ъ—1V га ошириб такрорий дефибрилляция ўтказилади. 🧍Астеникларга 3000—4000V нормостеникларга 3500—4500V, гиперстеникларга 4500—5000V кучланиш юбориш мумкин. Беморнинг электрод қўйиладиган соҳаси махсус гелъ ёки сув билан намланиши ва ефибриллятор электродларини бемор танасига максимал кучда (10 кг) босиш керак, чунки электрод ва терининг контакт юзаси кам бўлса, қаршилик ошади ва ток кучи камаяди. 🔗 Электродларни жойлаштиришнинг ҳам 2 усули бор: 1) иккала электрод ҳам кўкрак қафасининг олдинги девори юзасида: биринчисининг маркази-тўш суяги ўнг томонида иккинчи қовурға оралиғида, иккинчисининг маркази-юрак чўққиси соҳасида боиади; 2) биринчи электрод бемор чап кураги остида жойлашади ва беморнинг оғирлиги билан босилади, иккинчиси—олдинги томонда юрак соҳасида, кўкрак қафаси чап томонига қўйилади. Ҳозирги вақтда замонавий кўчма ва стационар дефибриллятор аппаратларидан фойдаланилади.
    عرض المزيد ...
    image
    6 179
    85
    ​​Сирка кислатадан захарланиш Бу шиллиқ қаватларнинг химик куйиши ва полиорган етишмовчилик билан кечадиган ўткир ва тез кечувчи захарланишдир. Сирка кислотаси билан захарланишнинг хавфлилиги полиорган етишмовчилик ва эритроцитларнинг гемолизга учрашидир.  Сирка кислотасининг  96%ли эритмасининг 10-12 мл,  70-80% ли эритмасининг 30-50 мл ва 9%ли эритмасининг 200-300 мл  ўлимга олиб келиши мумкин. 🗣Шикояти: Оғиз ва ҳалқумнинг куйишиб оғриши, ошқозон ва ичаклангнинг куйишиб ғижимловчи оғришига, кучли чанқашга.  Оғир ҳолларда оғиздан қон келиши, қон қусиш ва сийдик қон аралаш(макрогематурия) келиши кузатилади. 🩺 Клиник кечиши - Сирка кислотанинг концентрацияси ва қабул қилинган миқдорига боғлиқ. - Енгил даражадаги захарланишда -  Гиперсолевация (сўлакнинг кўп ажралиши) огиз бўшлиги, ҳалқум, кизилунгач шиллиқ қаватларининг куйиб қизариши ва оғриқ кузатилади. - Ўрта оғир  даражадаги захарланишда оғиз атрофи, бўшлиғи, ҳалқум, қизилунгач, ошқозон шиллиқ қавати куйиши натижасида оғиз ва эпигастрал сохада кучли куйишувчи оғрик кузатилади. -Оғир даражадаги захарланишда  қизилунгач, ошқозон,  ичак сохаларини куйиши натижасида  ярали некротик қорайишлар кузатилади. Нафас етишмовчилиги, ҳансираш, оғиздан қон келиши ёки қон қусиш, буйрак етишмовчилиги сабабли  сийдик қон аралаш келиши (макрогематурия) кузатилади. 🆘 Тез тиббий ёрдам бригадаси тактикаси! Купинча анамнезга эътибор берилади ва бемордан кислата ҳиди анқиб туради.  Енгил захарланишда паст концентрацияли сирка кислатасини ичган, ҳушида бор бемор ошқозонни ювиш мақсадида сув ичириб қустирилади ва  анальгетиклардан 50%-2мл анальгин, спазмолитиклар 2 мл-2%ли папаверин, 1 мл-0,1%ли  атропин қилинади. Ўрта оғир ва оғир захарланишда ошқозонни зондлаш ва 8-10 литр совуқ сув билан ювилади. Ошқозонни зондлашда ниҳоятда эхтиёткорлик билан бажариш керак (қизилунгач куйиши оқибатида зонд жарохатидан тешилиши мумкин).  Кучли оғриқ бўлган ҳолларда оғриқли шок келиб чиқишини олдини олишда мқсадида  промедол ёки морфин м/о  қилинади.  Бундан ташқари бронходилятатор  томир ичига 10-20 мл * 2,4 % ли эуфиллин, гармонлар преднизолон ёки 8-12 мг дексаметазон юбориш керак.  Транспортировка пайтида ва 500 м- 5 %ли  глюкоза билан 50 мл-0.5 %ли новокаинли аралашма в/в   қилиш керак. о.к.к
    عرض المزيد ...
    image
    5 269
    72
    ​​🫀Юрак тўхтаганда қон айланишини тиклаш учун юракни ёпиқ уқалаш. Юракни билвосита уқалаш техникаси: – Бунинг учун бемор қаттиқ ўринга ётқизилиши лозим. – Тўш суягининг пастки ва ўрта учдан бир қисми чегарасига, ханжарсимон ўсимтадан икки энлик юқорига қўлнинг кафт юзаси қўйилади , иккинчи кафт эса унинг устига қўйилади. –Кўкрак қафаси умуртқа поғонаси томонга 4—5 см га босилади. Қўлни кўкрак қафасидан узмаган ҳолда босиш кучи камайтирилса, кўкрак қафаси ўз ҳолатига қайтади. ⏱ Юракни воситаии уқалаш минутига 80— 100 марта амалга оширилади. – Қутқарувчи ёлғиз бўлганида вентиляция ва уқалаш 2:30 нисбатида бажарилади, яъни 2 марта нафас олдирилгач, 30 марта уқалаш қилинади. Қутқарувчи иккита бўлса, вентиляция ва уқалаш 1:5 нисбатда ўтказилади. Эслатма! 👶 Ёш болаларда юракни уқалаш бир қўл билан,чақалоқларда иккита бармоқ🤞 билан бажарилади                                      👉 @Tezyordam_103                                     
    عرض المزيد ...
    image
    5 298
    76
    Қон йуқотиш миқдорига хамда организмда бўладиган ўзгаришларнинг чуқурлигига қараб берилган. Юзага чиқадиган ўзгаришлар биринчи ўринда қон кетишнинг массивлигига, тезлигига ва компенсатор механизмлар эффективлигига боғлиқдир. Патофизиологияси. Патогенез асосида қуйидаги асосий механизмлар ётади: 1.Айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) нисбий ва мутлоқ камайиши микроциркуляциянинг чуқур бузилиши ҳисобига юзага келади. 2. Юрак зарб хажми камайиши. 3. Ўпка капиллярлари диастолик ёпилиши босими камайиши. 4. Симпатоадренал реакция. 5. Периферик томир қаршилигининг ортиши. 6.Юрак насос функциясининг камайиши. 7. Тўқималар гипоксияси, ацидоз ва лакат миқдорининг ортиши. 10% дан кўп хажмда қон йуқотилганда юракка қайтувчи, веноз қон ҳажмининг ва қоринчалар тўлиш босимининг камайиши юрак зарб хажмининг камайишига - "кам қон ҳайдалиши синдроми" ривожланишнга олиб келади. Кам қон ҳайдалиши синдроми вақтинчалик вазоконструкция ва тахикардия билан компенсацияланади. Натижада аорта равоғи, каротид синус ва қон томир деворларидаги хемо, волюмо, барорецепторлар ва юракда беттарецепторлар таъсирланади, ЮҚС ортади. Информация автоном нерв тизими орқали гипоталамусга узатилади. Гипоталамогипофизар тизим таъсирланиши оқибатида гипофиз олдинги бўлагидан (аденогипофиз) троп гормон - АКТГ ажралиши кучаяди. Бу ўз навбатида буйрак усти бези мағиз қисмидан катехоламинлар (адреналин ва норадреналин, ўткир қон йуқотилиши натижасида қонда уларнинг миқдори 50-100 баравар ортади) ажралишини кучайтиради. Гиперкатехоламинемия вазоспазмга олиб келади. Умумий периферик томир қаршилигининг ортиши компенсатор реакция бўлиб, ҳаётий муҳим аъзолар: юрак, бош миянинг қон билан таъминланишини сақлаб колади. Бу феномен қон айланишининг марказлашуви дейилади. Қон йўқотишда клиникани кўриниши айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) камайиш миқдори ва тезлигига боғлиқ бўлади. Организмда айланадиган қон ҳажми (АҚҲ)ни тақсимланиши. Қон айланиши кичик доираси АҚҲни 20-25%ини ташкил қилади  ундаги қоннинг 8-10% - юракда, 12-15% -ўпкада  сақлайди. Қон айланиши катта доирасида - АҚҲни 75-80% ташкил қилади бундан: қоннинг 15-20% - артерияларда, 65-70% - веноз томирларда, 5-7,5% - микроциркуляция системасида сақланади. Давоми бор...(қон кетишларда биринчи ёрдам ҳақида)
    عرض المزيد ...
    4 940
    36
    🩸 Қон кетиш Қон томирларнинг бутунлигининг бузилиш натижасида қоннинг томир ичидан ташқарида чикиши қон кетиш дейилади. Бу ташқи(танадан ташқарига) ёки ички(қорин бушлигига ёки органлар ички қисмига) қон кетишга бўлинади. Қон кетиш клиникаси жарохатланган қон томир калибрига ва томирлардан чикаётган кон микдори ва тезлигига боғлиқ бўлади. Ташқи қон кетишларга: Метроррагия(бачадон бўшлиғига), мелена(ичак бўшлиғига) кабилар мисол бўлади. Ички қон кетишларга: Гемоперикард( перекард бўшлиғига), гемоторакс (плевра бўлиғига), гемоперитонеум(қорин бўшлиғига), гемартроз(бўғимларга) кабилар мисол бўлади. 📌Уч хил қон кетиш тури мавжуд. 1.Капиллярқон кетишда майда калибрдаги қон томирлар жарохатланиши натижасида руй бериб ҳаёт учун хавфли ҳисобланмайди. 2. Артериал- Ҳаёт учун хавфли қон кетиш бўлиб қон кетиш пульсация билан қипқизил гилос ранг қон кетиш билан характерланади. Ушбу қон кетишда малакали тез тиббий ёрдам талаб қилинади. 3. Веноз- Вена қон томирлар жарохатланиши булиб буни қон рангига яъни қизил қорамтир булишига қараб ажратиб олиш мумкин. Клиникаси жарохатланган қон томир калибрига боғлиқ. 4. Паренхиматоз- Бу қон кетиш жигар, ошқозон ости бези, буйрак, талоқ каби аъзоларни ички қисмига қон кетиши тушинилади. Бундан қонни тўхтатиш жуда мураккаб бўлганлиги учун хаёт учун хавфли ҳисобланади. Бирламчи қон кетиш – жарохатланган заҳоти қон кетиши Иккиламчи қон кетиши – жарохатдан қон кетиш тўхтагандан кейин 72 соат дан кейин айрим сабабларга кўра қайта қон кетиши тушунилади. 📌Қон кетишнинг оғирлик даражалари Енгил - Умумий айланиб юрувчи қоннинг 10—15 % яъни 500 млгача қон йўқотиш. Ўртача - Умумий айланиб юрувчи қоннинг 15—20 % яъни 500- 1000 млгача қон йўқотиш. Оғир даража- Умумий айланиб юрувчи қоннинг 20—30 % яъни 1000-1500 млгача қон йўқотиш. Массив қон кетиш- Умумий айланиб юрувчи қоннинг 30 % дан кўп яъни 1500 млгача қон йўқотиш. Ўлим даражасидаги - Умумий айланиб юрувчи қоннинг 50—60 % яъни 2500—3000 млгача қон йўқотиш. Абсолют ўлим даражаси - Умумий айланиб юрувчи қоннинг 60 %дан юқори яъни 3000—3700 млгача қон йўқотиш. давоми бор...
    عرض المزيد ...
    5 778
    107
    Байрам муборак 12- май халқаро ҳамширалар куни сифатида нишонланади! - Азиз ҳамширалар! Шарафли касбингиздан доим барака топинг. Байрамингиз муборак бўлсин!😊 Шеърни Салоҳиддин Файзиев ўқиганлар. 👉 ...

    file

    6 479
    159
    ​​Сайрга ёки дам олишга кетмоқчи бўлганлар ўзлари билан нималар олиши керак? Катталар учун: 1. Доим ичадиган дорилар. 2. Иситма туширувчи (парацетамол, ибупрофен) 3. Оғриқ қолдирувчи (анальгин, нимесулид, диклофенак) 4. Диареяга қарши (ич кетар) (левомицетин, Lakto G) 5. Сув-туз балансини тиклаш учун Регидрон. 6. Овқатдан заҳарланишда сорбентлар (актив уголь, лактофильтрум) 7. Аллергияда — антигистаминлар (зодак, эдем, лордестин) 8. Кўп еб юборганда фермент дорилар (фестал, панкреатин, креон) 9. Шамоллашда, томоқ оғриғига ва тумовга қарши дорилар. 10. Бинт, марля, пахта диск, пахта таёқча. 11. Зелёнка, йод, спирт, водород перлксиди. 12. Ҳар хил турдаги пластырьлар. 13. Қуёшга қарши кремлар. 14. Пай чўзилишида мазьлар (диклофенак, вольтарен) 15. Тонометр, термометр. Болалар учун: 1. Доим ичадиган дорилари. 2. Электр термометр. 3. Иситма туширувчи (панадол, нурофен) 4. Томоқ оғриғига спрейлар. 5. Бурунга томчилар. 6. Маҳаллий антисептик (зелёнка, йод) 7. Овқатдан заҳарланишда сорбентлар. 8. Аллергияда — антигистаминлар (фенистил, зиртек) 9. Шамоллашда, томоқ оғриғига ва тумовга қарши дорилар. 10. Ҳар хил турдаги пластырьлар. 11. Диареяда (смекта, бифидо-бактериялар)
    عرض المزيد ...
    image
    6 152
    92
    Бўйдоқларга
    2 109
    0
    ⚡️"Илк кеча" қабули бошланди: Кун ора ботга хабарлар ёзишади, «-Ака, яқинда тўйим бўладиган...нима маслаҳатлар берасиз» « Ўртоқларим  -зўр "қиз" бор тўйдан олдин уялиб қолмаслик учун биир қизишиб олишинг керак дейишяпти, қандай йўл тутай?» «Ҳаммаси уйланганлар учунми, бизгаям дарс ёзинг» дейишади баъзан бизга ишонган қадрлилар. Шунга ўхшаш кўплаб саволлардан анча олдин бу масалада ҳам вебинар дарс тайёрлашимиз керак деган фикр келган эдим. Ишларим билан бўлиб сўраб ёзганларни ҳам куттириб қўйдим чамамда... Хуллас мос вақти шу пайтга экан, ниҳоят сизлар учун "Илк кеча" вебинари режасини тузиб чиқдик: "Илк кеча" вебинарида нималар бўлади: - Биринчи кечанинг одоблари, уни манфаатли ўтказиш; - Аёлни тайёрлаш ва тактика; - Бўйдоқлар учун фойдали манбалар рўйхати; - Энг қизиқарли саволларга жавоблар; - Конспект-презентация. Вебинар дарс, овозли лекция шаклида ёпиқ каналда ўтказилади. Қатнашиш нархи бериладиган маълумотлар ҳажми ва кетадиган вақтни инобатга олиб 220минг этиб белгиланган эди, аммо 1000дан ортиқ кишининг қатнашиш истаги ва ҳайитга мос "ҳайитлик" бўлсин дея чегирма эълон қиламиз! 🔥😊 Биринчи ёзган 220 киши 99минг сўм билан вебинарда қатнашишлари мумкин, марҳамат менежеримиз хизматингизда: * Ҳозиргача 50дан ортиқ киши жойларини банд қилишди. Чегирманинг охирги муддати 24.04. гача.  Муддатидан олдин 220 киши жойини банд қилиб бўлса, 221- кишидан бошлаб нарх қимматлашади ва алоҳида чегирмали тизим амал қилади.
    عرض المزيد ...
    Abu Umayr | manager
    24/7 ... Ёзгач бироз кутинг, кўришимиз билан жавоб берамиз.
    2 041
    10
    #бироз_ҳазил😄 ❗️Диққат: Асосий ўқишини карантинда онлайн ўқиганлар ишга чиқаяпти Врач қабулидп:⠀ — Доктор, тишларим негадир сарғайиб тўкиляпти...⠀ — Бу ахир табиий-ку! Ҳозир куз фасли бўлса...
    7 193
    70
    Таомни кўп еб қўйганда (бўкиб қолганда) биринчи ёрдам 🗣️ Шикоятлари: кўнгил айниш, безовталик, ошқозон соҳасида оғирлик ва оғриқ ҳисси. 💉 Муолажа: 1. Ошқозонни овқатдан халос қилиш: — юмшоқ танглайдаги тилчани босиб, рефлектор равишда қайд қилишни чақириш. — сорбент (актив кўмир, лактофильтрум) аралаштирилган сувдан 2-3 литр ичириш йўли билан қайд қилишни чақириш. 2. Фермент препаратлар (панкреатин) ичириш. 3. Оҳиста сайр қилдириш. Сайр вақтида сақич чайнаш кўпроқ фойда беради. 🙅 Мумкин эмас: югуриш, жисмоний меҳнат қилиш, ётиш. 👉 Ҳозирги пайтларда ифторликдан кейин айниқса кўп кузатилади, шунга қайта жойладик ;)
    عرض المزيد ...
    5 958
    65
    #билдириш Қадрли каналимизнинг доимий кузатувчилари, барчангизга ассалому алейкум! Сизларга манфаатли маълумотлар бериб боришдан доим мамнунмиз. Бир ҳолат бизни хурсанд қилади: маълумотлар янада кўплаб тарқалиши ва бошқа канал админлари ҳам ҳатто биздан кўчиришлари. Буларга муаллифлик даъво қилмаймиз, лекин барчасини изланиш ва меҳнат билан ўзимиз ёзамиз. ❗️"Безни иши беш" дегандай тикка кўчираётганлар ни манба қилиб кўчиринг. Виждонингизни кичик таблеткадай ютиб юборманглар!(😄) Биз эса қадрли аъзоларимизга янада кўпроқ маълумотлар беришда давом этамиз. Кузатаётганингиз учун раҳмат!😊 Др.Жўраевжон - Лойиҳа эгаси.
    عرض المزيد ...
    2 895
    0
    #билдириш Қадрли каналимизнинг доимий кузатувчилари, барчангизга ассалому алейкум! Сизларга манфаатли маълумотлар бериб боришдан доим мамнунмиз. Бир ҳолат бизни хурсанд қилади: маълумотлар янада кўплаб тарқалиши ва бошқа канал админлари ҳам ҳатто биздан кўчиришлари. Буларга муаллифлик даъво қилмаймиз, лекин барчасини изланиш ва меҳнат билан ўзимиз ёзамиз. ❗️"Безни иши беш" дегандай тикка кўчираётганлар ни манба қилиб кўчиринг. Виждонингизни кичик таблеткадай ютиб юборманглар!(😄) Биз эса қадрли аъзоларимизга янада кўпроқ маълумотлар беришда давом этамиз. Кузатаётганингиз учун раҳмат!😊 Др.Жўраевжон - Лойиҳа эгаси.
    عرض المزيد ...
    Тез ёрдам | 103
    ⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун! Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади. ❗Админлар, биздан маълумот олганда инсоф ва канал линки билан кўчиринг;)
    1
    0
    ​​🫁 Бронхообтурацион синдром. Келиб чиқиши: Нафас йўлларида ёт моддалар, қусуқ массалари, балғам, шиш, ўсмалар, гематома ёки овоз бойламларининг спазми сабаб ўтказувчанликнинг бузилиши сабаб бўлади. 🩺 Бемор шикояти: Нафас қисиши, йўтал, кўпинча оғриқли. 📃Анамнез: Обструктив бронхитларнинг қўзиш даври, трахеит, чўзилган бронхиал астма хуружи, сув электролит баланси бузилишидан балғам реологияси ёмонлашуви кабилар. 💉Тактика. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади. ✓ Ёт моддалар агар овоз боғламигача бўлганда қул билан, тана ҳолатини ўзгартириш йўли билан ёки Геймлих усули билан чикариб ташланади. ✓ Овоз боғламидан пастга утиб кетган ёт моддаларни чикариш бир мунча қийинроқ, чунки овоз боғламининг механик қитиқланиши ларингоспазмни чақириши мумкин. Бунда санацион бронхоскопия усули қўлланади. ✓ Ларингоспазм авж олиб борганда конико ёки трахеотомия муолажаси утказиш билан нафас йўллари ўтказувчанлиги тикланади. ✓ Ўткир нафас етишмовчилигини даволашнинг радикал усули бу - трахея интубацияси орқали кисдород билан ИВЛ ва кейинчалик санацион ва даволовчи бронхоскопия ўтказилади. 👉 @Tezyordam_103 **Суратда бронхоскоп.
    عرض المزيد ...
    image
    5 105
    29
    Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги. (хуруж) (Айниқса Рамазонда ошқозон билан жиддий муаммолари бор кишиларда учрайди) 🗣️ Шикоятлари: тўсатдан ханжарсимон оғриқ, кўнгил айниш, бемор ҳолатини енгиллашмаслиги, оғиз қуриши, ел ва ични келмаслиги. 📜 Анамнез: яра касаллиги. 🩺 Кўрикда: бемор мажбурий ҳолатда, яъни, гавда ва оёқлар қорин томон эгилган. Тил қуруқ. Қорин доскасимон қаттиқ ва нафас олиш актида қатнашмайди. Қорин бўшлиғи таъсирланиш симптоми мусбат, ичаклар перистальтикаси эшитилмайди. Жигарда тўмтоқлик аниқланмайди. 💉 Тактика:  1. Абдоминал шок белгиларида — полиглюкин 400,0 ёки глюкоза 5% ли в/в томчилаб. 🚑 Хирургия бўлимига госпитализация. 👉 ✓ ...
    عرض المزيد ...
    3 383
    31
    ⚡️Сизга анчадан бери бир ни тавсия қилмоқчи эдим: Оиладаги "нозик масалалар" бўйича мутахассис 2020- йилдан бери барчага манфаатли маълумотларни улашиб келяптилар: Кириб, обуна бўлиб қўйинг!☝️😊
    4 590
    3
    🫀Ўткир миокард инфаркти: Шикоятлари: кўкрак соҳасида сиқувчи дахшатли оғриқ (ханжар тиққандек), оғриқни чап елка, курак, бўйин, пастки жағ соҳасига узатилиши, бирданига ҳолсизлик, кўнгил айниш, қайд қилиш, ўлиб қолиш қўрқуви ҳисси. Анамнез: юрак ишемик касаллиги (ЮИК), атеросклероз, гипертония касаллиги, қандли диабет. Стресс, алкоголь қабул қилиш, оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқлиги. Кўкрак соҳасидаги оғриқни 30 дақиқадан ортиқ давом этиши, нитроглицерин қабул қилганда оғриқ енгиллашмаслиги. Кўрик: тери қопламалари оқарган, совуқ тер босган, безовталик, қўзғалган, ностабил гемодинамика. Аускултация — юрак тонларини бўғиқлиги.  ЭКГ — ST ёйсимон тишини изолиниядан тепага ёки пастга силжиши, Т тишни силжиган сегментга қўшилиб кетиши, Q тишни ҳосил бўлиши R амплитудасини пасайиши ёки йўқолиши билан боради, дискордантлик. Муолажа: 1. ЭКГ – назорати. 2. Оксигенотерапия. 3. Морфин 1% 1–2 мл ёки промедол 2% 1–2 мл ёки омнопон 2% 1–2 мл в/м. 4. Нитроглицерин 1 таблеткадан тил остига 3 марта, ҳар 3 дақиқада. 5. Атропин 0,1%—0,5 мл Димедрол 1%—1–2 мл Пипольфен 2,5% 1–2 мл наркотикни ножўя таъсирини камайтириш учун. 6. Нейролептоаналгезия: фентанил 0,005% 1–2 мл ва дроперидол 0,25% 2 мл в/в. 7. Оғриқ синдроми сақланиб қолганда азот оксидини кислородли наркоз аралашмаси (80:20) ингаляциясини оғриқ босилгунича, кейин 50:50 нисбатдаги аралашмаси. 8. Антикоагулянт терапия: — гепарин 10,000 ЕД в/в. 9. Лидокаин 2% 5–6 мл қоринчалар аритмияси профилактикасида кўрсатмага кўра! 10. Атропин 0,1%—1,0 ва преднизолон 60–120 мг в/в — брадикардияда. 11. Кардиология стационарини реанимация бўлимига, носилкада, бемор ахволи стабиллашганда (систолик қон босим 90 мм.сим.уст. паст бўлмаганда) госпитализация. 👉 @Tezyordam_103 ..
    عرض المزيد ...
    image
    6 154
    126
    — Yoshligimizdan faqat "-ilm ol", "-o'qi", "-darsingni tayyorladingmi..." deya tergab, ta'limimiz uchun hamma sharoitlarni yaratib bergan dadajonim va onajonimdan Alloh rozi bo'lsin. Rahmat sizlarga! Ishonchlaringizni oqlab, bu ummatga, xalqqa foydasi tegadigan kishi bo'lishga bor kuchim bilan harakat qilaman. Videoda . Oxirigacha va imkon bo'lsa qayta qayta ko'ring. Sizga ulashdim, siz eng yaqinlaringizga ham ulashing!

    file

    3 277
    43
    Қандли диабет: — гипогликемик кома Шикоятлари: очлик ҳисси, ҳолсизлик, терлаш, қўзғалувчанлик, эс–ҳушни чалкашиши ёки йўқолиши, тахикардия, талвасага тушиш. Анамнез: қандли диабет, инсулин дозасини ошириб юборилиши, очлик, ортиқча жисмоний харакат. Кўрик: тери нам, мушак ва кўз олмаси тонуси ортган, тез-тез тоник ва клоник тиришишлар, кўз қорачиғи кенгайган. Кетоацидозли комадан, тетаниядан, эпилепсиядан, бош мияда қон айланиши бузилишидан дифференцировка қилиш керак! Муолажа: 1. Эс–ҳуши жойида бўлса ширин чой берилади. 2. Глюкоза 40% 20–100 мл в/в майдалаб. 3. Эффект бўлмаса — адреналин 0,1%—1,0 тери остига. 4. Преднизолон 30–60 мг ёки гидрокортизон 100 мг ни глюкозага (5%—500 мл) в/в томчилатиб. 5. Глюкагон 1 мг в/в томчилаб. 6. Керак бўлса юқори нафас йўлларини санация қилиш, трахея интубацияси, ИВЛ. 7. Агар муолажалар фойда бермаса, бемор ҳушини йўқотса эндокринология бўлимига госпитализация қилиш. 👉 ...
    عرض المزيد ...
    4 590
    65
    Сизнинг ҳам фикрларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин, марҳамат👇
    4 269
    3
    ⚡️ Вазир ҳақиқитни айтган! «Вазир қовун туширди» сарлавҳаси остида бир врач блогер акамиз пост чиқарибди. Лекин бу гапга нафақат ман бошқа купчилик ҳам қушилмаса керак, шундайми?! Шов шув керак деб, ҳар гапниям гапириб чиқавериш яхши емас манимча. Иноятов бор гапни айтган. Сиз уз соҳангизни мутахассиси булинг, беминнат хизмат қилинг, хизматингиз учун Аллоҳ кутмаган жойингиздан ризқингизни ошириб тошириб беради. Ўзингизни ривожлантиринг! Фақат бир гап, соҳада чала билим билан, яна етмаганига касални қўлига қараш пасткашликдан бошқа нарса эмас! Соҳада зўри бўлинг! Жўраевжон 👉 ...
    عرض المزيد ...

    Новый проект.mp4

    4 169
    28
    Мигрен (гемикрания) 🗣️ Шикоятлари: бошни бир тарафида оғриқ, кўнгил айниш, ёруғликка ва баланд овозларга тоқат қилаолмаслик. 📜 Анамнез: аввалдан кузатиладиган характерли оғриқ. Хуружларни кўз ўткирлигини пасайиши билан бориши, буни ортидан бошни ярим қисмини оғриши қўшилади (пешона ва тепа қисмида ёки энсада оғриқ), кўнгил айниш, қайд қилиш. Хуружлар бир неча соат давом этади. 🩺 Кўрик: бошни юза томирлари пальпациясида оғриқ. 💉 Тактика:  1. Анальгин 50%—2,0 в/м. 2. Димедрол 1%—1,0 в/м. 3. Кофен-бензоат натрий 10%—1,0 п/к (тери остига) 4. Эрготамин 0,05%—1,0 в/м ёки п/к. 5. Мигреноз статусда: — реланиум 0,5%—2,0 в/м — лазикс 40 мг в/м ёки в/в — дексаметазон 3 мг в/в 6. Госпитализация шарт эмас. 👉 ...
    عرض المزيد ...
    5 908
    96
    ССВ: "Сутка давомида жами 2 028 нафар чақалоқ дунёга келди". ▪️29.01.2023 ҳолатига кўра Республикамизда 1082 нафар ўғил бола ва 946 нафари қиз бола дунёга келган. Бу гўдаклардан 22 нафари эгизаклар.👩‍👧‍👦 🥇 Қашқадарё энг кўп туғуруқ(253 нафар) қайд этилганлиги билан пешқадамликни егаллаб турибди. 🏅Кейинги ўринлардаги вилоятлар: Самарқанд (226 нафар), Сурхондарё (197 нафар), Фарғона (195 нафар), Тошкент вилояти (195 нафар) П/с: Бўш келманглар азаматлар!😄✊ 👉 ...
    6 446
    32
    Ачинарли, аччиқ ҳақиқатлар!😢 👉 @Tezyordam_103 ...

    file

    9 296
    124
    ​​Этил спиртидан заҳарланиш (алкоголли кома) 🗣️ Шикоятлари: бош оғриғи, кўнгил айниш, қайд қилиш, титраш, тиришиб қолиш. 📜 Анамнез: меъёридан ортиқ алкогол истеъмол қилиш (летал дозаси — 300 гр) 🩺 Кўрик: тери қопламалари совуқ, ёпишқоқ. Юз гиперемияланган, шишган. Мушак тонуси, рефлекслар кучсизланган, оғиздан алкогол ҳиди келади. Нафас сусайишини апноэ билан алмашиб туриши. Қон босими пасайган, тахикардия, акроцианоз, шиллиқ қаватлар цианози. Ҳуши йўқолиши мумкин, горизонтал нистагм. Қорачиқ торайган. Бошқарилмас сийдик ажралиши, дефекация (ич келиши). 💉 Муолажа: 1. Оғиз бўшлиғи санацияси. 2. Трахея интубацияси, ИВЛ — кўрсатмага асосан. 3. Ошқозонни ювиш (агар ҳушсиз бўлса зонд орқали). 4. Кордиамин 2,0 в/м ёки кофеин 10%—5,0 тери остига (п/к). 5. Инфузион терапия: — гемодез 200,0 в/в томчилаб — трисоль 200,0 в/в томчилаб — глюкоза 5%—400,0 в/в томчилаб. 6. Натрий тиосульфат 30%—20,0 в/в. 7. Витамин В1 — 3,0 в/м. 8. АТФ 1% 3–4 мл в/в. 9. Преднизолон 30–60 мг в/в. 10. Атропин 0,1%—1,0 п/к. 🚑 Токсикологик бўлимга ҳаётий функцияларини назорат қилган ҳолда госпитализация. 👉 ...
    عرض المزيد ...
    image
    8 962
    74
    Институт раддия берди! айтилган "интерактив стол" хариди бекор қилинган экан! Бухоро Давлат тиббиёт институти 16- декабрьда етказиб берувчи томонидан вақтида етказилмаган товар хариди қайтарилиб, буюртма бекор қилинган. Бошқаларга ҳам етказинг, хато хулосаларга сабаб бўлиб қолмасин. 👉 ...
    6 585
    16
    ⚡️1,3млрд сўмга смарт доска харид қилиб тиббиёт талабаларининг ўқиши учун яхши шароитлар яратилмоқда... Фақат бу досканинг энг қиммати бозор нархида 107миллион сўм атрофида экан! Таъкидлаш керакки, Бухоро тиббиёт институтида бунақа қинғир ишларининг биринчиси эмас. Қонуний ўғриликлар қачон тугайди, буларни ким тўхтатади?! ‼️Диққат савол: Шу сафар 1миллиард сўмдан ортиқ пулларни нечта "бўри тақсимлаб олган экан- а?🥲 👉 ...
    6 646
    27
    ⚡️Янги иш бошлаган ёш шифокорларга 1 млн сўмгача устама берилади... Адлия вазирлиги хабарига ку́ра, ️янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама берилади. Шунингдек, юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган ходимларга ҳам маошининг 100 фоизигача устама белгиланади. "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги низом 16 январь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. 👉 ...
    عرض المزيد ...
    10 569
    125
    آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
    سياسة الخصوصية Telemetrio