این سرویس به زبان شما نیز موجود است. برای ترجمه ، مطبوعات را فشار دهیدفارسی
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
الفئة
لغة وموقع القناة
غير مُحدّد/ة

audience statistics TentakMinds

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари. Мурожаатлар:  @Tentakmail_bot  (Шахсий саволларга жавоб берилмайди) 
26 7140
~0
~0
0
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
32 405المكان
من 78 777
في الفئة
1 372المكان
من 2 793

جنس المشتركين

تعرف على عدد كل من المُشتركين الذّكور والإناث على القناة.
?%
?%

لغة الجمهور

معرفة توزيع المشتركين في القناة حسب اللغة
الروسية?%الإنجليزية?%العربيّة?%
نمو القناة
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

فترة تواجد المستخدم على القناة

اعرف كم من الوقت قضى المُشتركون على القناة.
حتى أسبوع?%المؤقتات القديمة?%حتى شهر?%
الزيادة في المُشتركين
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

Hourly Audience Growth

    جار تحميل البيانات

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Энди билдим нега оилага бунча эътибор .
    19 489
    19
    Энди билдим нега оилага бунча эътибор берилишини.
    1
    0
    Энди билдим нега оилага бунча эътибор .
    1
    0
    Транспорт вазири:  Йўлкирадан ташқари рози бўлиб чойчақа берса етади-а? Таълим вазири:  Боласини биринчи партага ўтказиш учун бир икки сўм берса ўша билан ойликларинг етади а? Маданият вазири:  Сизларга ойлик нима керак?  Тўйлар бўлаверсин... Мактабгача таълим вазири:  Ойликдан ташқари байрамларда совға салом оласизлар,  конверт келади,  етадида. Молия вазири:  Энди сизларга ман ўргатишим шартмасдир... Табиат вазири:  Табиатга етказган зарарини минимал ёзиб,  у йўғига атаганини берса етиб қолар? Адлия вазири:  Никоҳ,  метрика,  эҳҳеэе,  ҳар қадамда суюнчи.  Яна бирортани зарарини ундириб берсанглар ку,  олам гулистон. Ташқи ишлар вазири:  Соғлиқни сақлаш ходимларига мазза да... Меҳнат вазири:  Четга ишга жўнатсанглар ўзи кўнглидан чиқариб беради ку барибир... Ички ишлар вазири:  Қамалмаслик учун бор будини жон деб беради ку... Камбағалликни қисқартириш вазири:  Бизларга иш кўпайтиряпти бошқа вазирликлар...
    عرض المزيد ...
    48 659
    1 385
    Ушбу видео эълон қилинган заҳоти Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби мурожаат назоратга олинганини билдирди. Бугун эса муаммо ечимига киришилгани акс этган фотоларни фуқаролар юборишди. Лекин, яна бир гап. Масъуллардан келган видеода канализация қувуридан умуман ташлаш мумкин бўлмаган нарсалар чиққани кўрсатилган видео ҳам келди. Жинси шимдан тортиб памерсгача... Оддий фаросатсизлик гоҳида катта муаммолар келтириб чиқаради. Истеъмолчи маданиятига амал қилайлик...
    52 164
    51
    Ошкент! Бугундан бошлаб Тошкент шахар ҳокимлиги 16-январга қадар шу манзилларда ош тарқатаркан. Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкинлиги айтилмоқда. Мен бу рўйхатга камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходимларини ҳам қўшган бўлардим. Ош егани эмас, пойтахтда қанча муҳтож борлигини тахминан бўлса ҳам ўрганиб, ҳисоботларни ишонарли қилиб ёзгани.
    عرض المزيد ...
    53 157
    263
    Олдиданам ортиданам итариш! Самарқанд ҳокимининг роса трендга чиққан видеосини кўриб, оғзининг таноби қочиб юрганлар, мана бу видео ва суратларниям бир кўришсин. Бекорга ҳоким демаяпман. Қорасув маскани 117-уй аҳолиси унга бир неча бор мурожаат йўллашган. Лекин, натижа йўқ. "Агромир" ширкати эса харидорни сарлавҳадагидек қилгани учун жавоб бериши керак. Ҳоким бува, шу масалагаям бир эътибор қаратсангиз. Пиар учун бўлсаям майли. Муаммо ҳал бўлса бўлди.

    file

    file

    35 420
    256
    Ўйнанг хай она энни. Кеча боласини олиб чиқиш учун туғруқхонага тракторда келган ота ҳақидаги видеони ҳамма кўрди а? Шахсан мен шу боланинг қарорига олти кеттим. Олифталик қилмади. Понт учун қарз олиб "мерс" заказ қилмади. Хотини ҳам стилист олиб келасан, вечерни кўйлак олиб келасан, демади. Кўрпасига қараб оёқ узатди. Лекин, кўздаги қувонч, юздаги самимиятни қаранг. Булардаги орзу ҳавас ҳам ҳеч бир ўзбекдан кам эмас. Буни тракторни безатганидан билиш мумкин. Болангнинг қадами қутлуғ, ризқи улуғ бўлсин! Баракалла, ўғил бола!
    عرض المزيد ...

    file

    44 143
    828
    Плати лети. Узатаверсангиз тўсиқлар йўқолаверади, йўлингиз очилаверади. Яхшиям бизда шундай эмас. 😉

    file

    37 194
    361
    Ростан ҳам ўзи нимага керак?
    30 292
    16
    Ўқиш бошланиши мавзусига ўзим нуқта қўймасам бўлмайди шекилли. Хуллас, агар ўқиш бугундан бошланадиган бўлса, бу ҳақда эртага хабар берилади. Агар ўқиш 18-январда бошланадиган бўлса бу ҳақда албатта аввалдан, 19-январдан кейин хабардор қилинади. Вазирлар, ҳокимлар гапирса дарров ишонаверманглар. Қачон таътил тугаса ўшанда ўқиш бошланади. Аниқ гап шу!
    36 277
    236
    Шовотча инновация. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Шовот тумани ҳокими иситиш тизимини текшираётганида қўлини куйдириб олганмиш. Сал пастроқ қилиб қўйсанглар бўлмайдими? Ахир бу қўллар яна қанча иссиқ нарсаларни ушлаб кўриши керак-ку.
    39 275
    621
    37 420
    415
    Мессининг ватанида 46 млн аҳоли ва 16 та вазирлик бор экан. 68 млн аҳолиси бор Мбаппе юртида ҳам 16 та вазирлик бор экан. Буларда вазирликлар пеналти тепиб олишса бўлар экан. Ўзбекистонда 36 млн аҳоли бор, кеча ярим кечаси аниқ бўлдики, энди бизда 21-та вазирлик бор экан. Ҳа, бу Аргентина, Франция деганлари ҳали бизга етволаман дегунча анча қовун пишиғи бор. Ўзбекистон тенгдур Ўзбекистонга. 🤣
    68 910
    431
    Расул Кушербаев депутатликдан , бор умид ҳам пучга чиқди.
    Rasul Kusherbayev
    Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин! 👉 @deputat_kusherbayev
    63 660
    126
    Бюджет лойиҳаси бир соатга қолмай қабул қилинди, ҳеч ким эътироз билдирмади, эътироз билдирадиганларни эса яқинлаштиришмади. Лекин янги йилни нишонлаш керакми ёки йўқми деган савол атрофидаги баҳсларга старт берилди ва у қизигандан қизимоқда. Аргентина ва Франция ўйини иккинчи планга чиқиб қолди, бюджет эса умуман хаёлимизга ҳам кириб чиқмайди. Боримиз шу-да!
    56 227
    131
    Ҳа, коррупция бўлмаса, 👉👈 ер тишлатиб юборадиган ўзбек йигитлари ҳам чиқади.
    47 960
    45
    #tahrirsiz Фарғона вилоят туманларидан биридан оддий фуқаро томонидан мурожаат, илтимос рахбариятга етказинглар 80 бензин нархини ўз холатига, эски холатга 6800 майли 7000 сўм қайтаринглар 5700 дан бензин йўқ заправкаларда, тинчгина уша сифатсиз бензинимизни (даже қачондир 3 дунё мамлакати хисобланадиган Афғонистон "отказ" қилган уша 80 бензинни) ха майли 7000 дан қуйиб юраверайлик илтимос бизга яхшилик қилишмасин энди бензинни 9200 дан қуйяпмиз, гап бор мен яшайдиган махаллада шапағини оламан деб кўр қилди дейишади.
    عرض المزيد ...
    50 455
    139
    Хуллас еб тўймаган ялаб ҳам тўймайди деганларидек борган сари бозорни эгаллаб келаётган электромобиллар ҳам монополия бўладиган, бориб-бориб уларга ҳам турнақатор навбатлар ва ойлаб кутишлар бўладиган кўринади. Ҳа, енглар, еб битиринглар, каттангдан тортиб кичикларингача ҳаммасини еб тугатиб битиринглар. Биласизми, бу нега шундай бўлади, чунки "катталар" қанчалик кўп ўтиришни хоҳласа, шунчалик кўп ўғриларга шароит яратиб бериши керак. Бошқача иложи йўқ.
    42 144
    100
    Бюджет лойиҳасини муҳокама қилишга ҳали вақт бор эди, бемалол чой-пойларни ичиб, оёқни узатиб 31-декабрда бошласанглар ҳам бўлар эди. Бизнинг депутатлар жуда бир шошқалоқ чиқди-да.
    40 467
    25
    ​14-20 ëшлилар ўқиши керак бўлган беш китоб! Бази китобларни ўқиб туриб, атрофингдаги ҳамма яқининг ўқишини чин кўнгилдан хоҳлайсан. Улар инсоннинг дунёқарашига кенг таъсир қилишига ишонасан. Бугун сизга ёшлар ўқиши керак деб билган, жиянларимни ўқишга ундайдиган китоблар рўйхатини тақдим этаман. 1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар. Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган. Харид қилиш: 2. Уолтер Айзексон: Стив Жобс Қандай қилиб етим бола оддий гараждан бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва баландликлардан иборат эканлиги, инсон мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди. Харид қилиш: 3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли. Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма. Харид қилиш: 4. Жон Г. Миллер: Савол ортидаги савол. Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма. Харид қилиш: 5. Жюль Верн: Капитан Грант болалари Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив, кашфиётчилик ривожланиши учун фантастик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн бўлса бу борада адабиётда энг муҳим ўринлардан бирига эга. Харид қилиш: Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фарзандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг. Сиз учун бешта китобни чегирма нархда ягона тўплам қилдирдим. Уни устига тўпламни етказиб бериш ҳам бепул! Бешта китобни ягона тўпламда харид қилиш:
    عرض المزيد ...
    image
    43 413
    680
    Ҳаммасига об-ҳаво айбдор. Тизимда муаммо бор, газ ва энергияни кетимизга тиққанмиз, етказиб беролмай қолдик, шунинг учун тегишли раҳбарларга хайфсан берилибди. Менда битта таклиф бор, бу ишларнинг барчасига об-ҳаво сабабчи, аслида ҳамма ишнинг бошида шу турибди, шу об-ҳаво бўлмаганда одамларимиз қийналиб газсиз, чироқсиз қолмас эди. Шунинг учун расман об-ҳавонинг ёмон келганлиги учун унга хайфсан беришни таклиф қиламан.
    63 616
    220
    Нон йўқ дейишса, пирожение ейишсин дейишган эди деган эди бир пайтлар француз қироличаси Мария Антуанетте, шуни ўзимизга мослаб газ йўқ бўлса, медал беришсин десак қандай бўлар экан?
    57 597
    124
    Мана онлайн таълим бизнеси бўйича суҳбат бўлар эмиш.
    63 878
    10
    Анвар Мирзо шаҳар ҳоқони ҳақинда буҳтон гаплар тарқатғон эрди. Локин халқ бундан хабар топғанмуш. Ҳоқон маъмуриятиға ёзғунчилар бошлиғи бўлиб ўтғон Анвар Мирзо яна нима буҳтонларни ўйлаб топадурғонини билмайдурмиз.
    84 723
    92
    Қовун қовундан ранг олар. Рамзан Қодиров ўзининг 22 ёшли қизи Хадижатни Аҳмад Қодиров унвони билан сийлабди. Хадижат Грозний мактабгача таълим департаментининг мудири. Унвон Чечинистондаги энг олий унвон. Қаердадир кўрганман шунга ўхшаш ҳолатни.
    79 069
    72
    Ҳаракатда баракат деб айтишса керак-да.
    85 277
    12
    Биз рак устидан ғалаба қозондикми? Эрталабдан қизиқ бир фактга кўзим тушиб қолди, Республика ихсисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг бино ва иншоотлари сотувга қўйилган. Бошланғич нархи 281.7 млрд. Эгаллаган майдони сал кам 10 гектар. Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туманида жойлашган. Тошкент вилояти онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари сотилмоқда. Бошланғич нархи 92 млрд сўм, умумий майдони эса 2,68 гектар. Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган. шаҳар онкология касалликлари шифохонаси бино ва иншоотлари экан, бу ҳам сотилмоқда. Бошланғич нархи 160,4 млрд сўм, эгаллаган майдони 4,64 гектар, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган. Бир нарсага ҳайронман, биз саратон (рак) касаллиги устидан ғалаба қозондик, энди ҳеч ким рак бўлмайди, бу шифохоналар ҳувиллаб қолди, шунинг учун буни сотиб юбораверсак ҳам бўладими? Шаҳарда ер қолмади, эндиги навбат шифохоналарга, уларни ҳам сотиб дом қуринглар, кейин мактаб ва боғчаларни сотинглар, у ерларга ҳам дом қуринглар. Кейин Тошкентни Домкент, Ўзбекистонни Домистон деб қайта номлаб ҳам олинглар.
    عرض المزيد ...
    107 741
    772
    Asaxiy яна битта яхши ишга қўл урибди. Бизнесимни ривожлантираман, шу соҳада билимимни ошираман деган мақсадда юрганларга нақд ўнта китобдан иборат жамланмани чегирмали нархда савдога чиқарибди. Нархи эса бизнес тренингчиларнинг бир соатли лекциясидан ааанча арзон)) Китобларни сотиб олиш 👉🏻 asaxiy.uz/u/63789630b7d96
    62 447
    61
    280 минг марта қойилим! Жонажон "УзАМ" имиз 280 мингинчи шалдироқ аравасини чиқарганини рекорд деб байрам қиляпти. Мен эса орқангда танканг ва навбатда туриб, шапка бериб молингни оладиганлар бўлса 280 миллион лаънат ҳам кор қилмаслигига ишонч ҳосил қилмоқдаман. Газини бос УзАМ! Етса молимиз, етмаса жонимиз!

    Thumbs Up.mp4

    53 005
    71
    آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
    سياسة الخصوصية Telemetrio