Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
لغة وموقع القناة

audience statistics Руҳий баркамоллик

✅ Ушбу каналда қуйидагиларни кузатасиз: Аффирмация Стрессдан чиқиш Позитив фикрлаш Мотивация, медитация Ўзига ишонч ҳиссини ошириш Фарзанд тарбияси 📌 Ҳамкор канал:  @Ayollarning_kanali  📩 Реклама бўйича:  @Shahnoza_Navruzova  
عرض المزيد
20 4130
~0
~0
0
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
38 403المكان
من 78 777
في الفئة
1 175المكان
من 2 333

جنس المشتركين

تعرف على عدد كل من المُشتركين الذّكور والإناث على القناة.
?%
?%

لغة الجمهور

معرفة توزيع المشتركين في القناة حسب اللغة
الروسية?%الإنجليزية?%العربيّة?%
نمو القناة
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

فترة تواجد المستخدم على القناة

اعرف كم من الوقت قضى المُشتركون على القناة.
حتى أسبوع?%المؤقتات القديمة?%حتى شهر?%
الزيادة في المُشتركين
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

Hourly Audience Growth

    جار تحميل البيانات

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    SEMIZLIKDAN CHARCHADIZMI ❓😭😭😭😭😭 ORTIQCHA VAZN SOGʻLIGʻIZGA ZIYON KELTIRVOTTIMI❓😔😔😔 TURMUSH OʻRTOGʻIZ SIZNI SEMIRIB KETGANIZ UCHUN BEFARQ BOʻLIB QOLDIMI ❓❓🥺🥺 KIYIMLARIZ SIGʻMAYAPTIMI❓❓ SEMIZLIK TUFAYLI YOSHIZ KOTTADEK KOʻRINVOTTIMI❓❓ 🔥🔥🔥🔥🔥🔥 UNDA BIZNING 🛑MUSLIMKA OZISH MAKTABIMIZ 🛑 AYNAN SIZ UCHUN ☺️☺️☺️ DORILARSIZ❌ HAMMA NARSA YEB🍞🍖🍳🍜 1⃣ OYDA 5 KGDAN 8 KGGACHA OZISHINGIZ MUMKUN🥳🥳🥳 START 26 SENTABR 📣📣📣 1 oyga 100 ming 2 oyga 160 ming 3 oyga 200 ming Murojat uchun:
    عرض المزيد ...

    file

    2 641
    2
    Одам боласига дарду ҳасратингни англатиб ўтирма. Улар йиғлаганингда дардингни эмас, фақат кўз ёшларингни кўрадилар. Бошингни силаш ўрнига, маломат қиладилар. Энг яхшиларида ҳам ёлғон мулозаматлар бор: «Эсизгина, аввалроқ билганимда эди, ёрдам берган бўлардим...». Сен Рoббингга юзлан. «Мен келдим, Аллоҳим!» де. «Кеч қолдим, лекин, келдим», де... У ҳеч қачон «Аввалроқ билганимда эди...» демайдиган Зотдир.
    3 591
    95
    Ўзингизни олиб қочишингиз керак бўлган инсонларнинг турлари. ~Ўзини ақлли деб биладиганлар; ~Ҳар нарсага эътироз қиладиганлар; ~"Фақат мен" дейдиганлар; ~Сизни ўринсиз кўрадиганлар; ~Доим манфаатларини кўзлаб юрадиганлар. ~Ношукур инсонлар
    4 298
    145
    Алкаш эрининг тинимсиз калтаклашларидан бошида гематома пайдо бўлган ва шу орқали саратон дардига чалиниб, ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини яшаётган бир аёлдан бу ҳаётдан олган хулосангиз нима деб сўрашади. У эса, «Зулмнинг биринчисидаёқ у мени севмаслигини англашим ва уни тарк этишим керак эди» деган экан! Хулоса ўзингиздан! Ҳақиқатдан ўлимни кутиш шарт эмас одамларни раҳмини келтириш учун. “Эссиз аёл” деган “ШАРАФЛИ” гапларга эга бўлиш учун. Кўзни очиш керак, сиз доимо кучлисиз, Сиз Темурларни, Жалолиддинларни дунёга келтиргансиз!!! Уйғонинг ва ривожланинг ўз устингизда ишлашни бошланг азизларим! Бу ҳаётда ривожланиш учун ва ривожлантириш учун келганлигингизни унутманг!
    عرض المزيد ...
    3 681
    114
    Бошқаларни камситадиган одамлар аслида ўзларига ишонмайдими?! Бошқаларни хафа қилиш, камситиш, ҳақорат қилиш хоҳишига аслида ўзи учун қониқарли бўлмаган ҳаёт тарзи сабаб бўлади. Узоқ йиллик тадқиқотларга кўра, ғийбатчи, жанжалкаш аёллар, ичувчи, беҳаё эркаклар, безори, ўғри болалар, ҳамма нарсадан нолийдиган инсонлар - булар ҳаммаси ўзига мутлақо ишонмайдиган ва агрессия ёрдамида ўзларининг мавқеини юқорига кўтаришга ҳаракат қилувчи инсонлардир! Шу билан бирга, бундай кишилар бошқаларга бўлган қўпол муомаласи ўзларининг ички ҳиссиётлари билан мутлақо алоқадор эмаслигига чин дилдан ишонишади! Шунинг учун атроф муҳитда шундай инсонлар, масалан маҳалладошлар, ҳамкасблар учраб қолса, иложи борича улардан қочинг, соғлигингизни ва асабларингизни ўзингиз ва яқинларингиз учун асранг...
    عرض المزيد ...
    4 049
    92
    Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytadi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadiki xizmatkor uni uzoq vaqt yashashini xohlaydi. Savol: mantiqiy fikirlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan? Honim Nima degan? Javob ushbu foydali kanalimizda👇 https://t.me/tvorim_chudo/17474
    3 777
    3
    📌🖇Ҳаётингизда нима ўзгармаётган бўлса, сиз айнан ўзингиз шуни танлаяпсиз! Бу сўзларни яна қайта ўқинг! Қандай ҳаётда яшашимиздан қатъий назар билган ва билмаган ҳолатда, яъни онгли ва беихтиёр равишда мана шу ҳаётни ўзимиз танлаган бўламиз. Фикрларингизга назар солиб кўринг, уларни кузатинг. Чунки, Аллоҳ нима сўрасангиз бераман деяпти. Бу ваъдага  заррача шубҳа қилманг! Шунчаки, ўзингизнинг онг ости фикрларингизни кузатиб кўринг ва шу орқали ҳаётингизда нима ёқмаётган бўлса ўзгартиринг. Унинг ўрнига эса сизга яхшилик учун хизмат қиладиган янгиликларни олиб киринг. 😇 Сиз шунчаки ўзингизга нима керак бўлса, унга "буюртма" беринг  ва натижасини кутинг. ☺️ Асосий нарса шуки шошилманг.
    عرض المزيد ...
    4 715
    137
    Бўйдоқларга маслаҳат: Агар уйланишни истасангиз аёллар орасидан излаб юрманг. Балки, ўша аёлни тарбия қилган эркакларни қидиринг. Чунки (солиҳа ва тақводор) аёл ҳақиқий эркакларнинг уйидан топилади.
    5 279
    87
    Одамлар кичик қайиқ ичида кетишмоқда. Қайиқ улкан китнинг қўл остида. Кит эса азим денгизнинг шавкати остида. Уларнинг барчаси эса, Ал-Жаббор сифатли Зот–Аллоҳнинг измидадир!
    4 212
    51
    #мотивация ҲАМИША ЁШ БЎЛИБ ҚОЛИНГ Ўрганишдан тўхтаган инсон қарийди. Фарқи йўқ йигирмадами ёки саксонда... Ўрганишда давом этаётган ҳар қандай инсон эса, ёшлигини сақлаб қолади. Ҳаётда энг асосийси - онг ёшлигини сақлаб қолиш. ©Генри Форд
    4 960
    165
    #кайфият Нима бало бу, кийимимни олиб ташланглар😂

    file

    4 734
    87
    "Бир эшик ёпилганда, бошқаси очилади; лекин биз кўпинча ёпиқ эшикка шунчалик узоқ ва афсус билан қараймизки, биз учун очилган эшикни кўрмаймиз." Александр Грем Белл
    6 531
    212
    МЕТИН ИРОДА 🥀17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади. 🍂25 ёшида онаси вафот этди. 🌼27 ёшида хулқи ёмон одамга турмушга чикди. Пули, жисми, ҳис-туйғулари топталди. 28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди. 🍃29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди. 🥀30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. 📖31 ёшида бир неча босмахоналар чоп этишни истамаган китобини нашр қилди. 📚35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди. 💸42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди. Бу аёл машҳур “Гарри Поттер” асари муаллифи Жоан Роулинг, китоб сотиш орқасидан миллиардер бўлган биринчи ёзувчи. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. Бутун дунёдаги хайрия ишларига тинмай сарфлагани учун бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда. Жоан Роулинг Британияда одамларга энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган. Бу ҳикоянинг бизга ўрнак жиҳати адибадаги метин ирода. Қадарига рози бўлиш асли мўминнинг сифати бўлиши керак. У мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим. Мўминнинг мақсади дунё бўлмай, аксинча, Аллоҳ ризоси, икки олам ободлиги бўлади. "Қалблардан сўранг" китобидан.
    عرض المزيد ...
    image
    6 024
    95
    Роҳат нимада? Бир ҳаким айтди: “Тананинг роҳати кам ейишда, жоннинг роҳати гуноҳлар камлигида, қалбнинг роҳати ғам-ташвиш камлигида, тилнинг роҳати камгапликдадир”.
    5 047
    82
    Аёллар учун тест: Характерингиздаги энг бирламчи хислатни аниқловчи тест! Тест ечишнинг шарти: Расмдаги 4 та суратдан бирини танлайсиз. Ушбу тестда бир бирига мос тушувчи хислатлар жуфтлиги бор!
    4 970
    8
    Ўн беш ёшли ўсмир ҳикояси.. Онам билан дадам ажрашган. Дадамни яхши кўраман. Онам ҳар куни жанжал қилардилар. Дадам қанча пул топсалар ҳам, онам доим кам деб жанжал қилардилар.. Охири, дадамни уйимиздан ҳайдадилар.. Яширинча, онамнинг телеграмларига уланиб олдим. Онам кўп эркаклар билан ёзишарди. Ҳамма эркакдан пул сўрардилар.. Ярим ялонғоч расмларини ҳам жўнатардилар.. Орадан кўп ўтмади, уйимизга бир амакини олиб келдилар.. Бизга, янги дадаларинг, шу одам уйимизга келиб туради, сенларни боқади, укам ва синглимга қараб, -шу инсонни дада дейсанлар, деб шарт қўйдилар.. Бу шартлар менга ёқмади укаларим қўрққанидан кўнишди... Ўша амаки келса, ойим ҳаммамизни кўчага чиқариб юборардилар. Амаки нима олиб келса, ўзи еб ичиб кетарди... Баъзан қорнимиз оч, кўчада юрардик.. Уйимиз деразасига қараб, ойим уйга чақиришини кутардик... Укам, синглим уйда нима вазият бўлганини тушунмаслиги мумкин, аммо менинг ақлим етарди... Онамни ёмон кўраман, лекин катта бўлгунча яшаб туришим керак. Қўлимга паспорт олган куним бу уйдан кетаман.. Дадамни излаб топаман... Мен катта бўлсам, болаларимни ҳеч кимга хор қилдириб қўймайман.. Нега катталар хатоси учун болалар азият чекиши керак. Шоира Исоқова
    عرض المزيد ...
    image
    4 718
    28
    Суратлар орасидаги фарқ 25 йил. Вақт биз ўйлагандан ҳам тезроқ ўтмоқда. Ота-онангизни борида қадрланг.
    4 944
    52
    Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар. Абу Райҳон Беруний
    5 679
    111
    Армон... Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. "Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..." Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар. 15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди... 2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик, 2300$ бўлди. Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим. Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади. Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим. 2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ. Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар. Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар... Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим. Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим. Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса... Аллоҳ билади... Давронбек Тожиалиев
    عرض المزيد ...
    5 133
    60
    Нималигини ҳамма ўз шевасида ёзсин. Вилоят, туман, шаҳари билан. ☺️
    5 021
    21
    Руҳий баркамоллик - бу дунёдаги жуда кўп нарсалар сизнинг шарҳларингиз ёки фикрингизга муҳтож эмаслигини тушуниб етишдир.
    5 087
    54
    ​​Бир кун миллионерга савол беришибди: - Муваффақиятингизни сири нимада? - Сабрда, дўстим менинг. - Лекин мен бу иш бермайдиган кўплаб соҳаларни биламан.- жавоб берибди суҳбатдош. - Масалан? - сўрабди миллионер. - Масалан, элакда сув ташиш. Қанчалик ҳаракат қилсанг ҳам сув таший олмайсан. - Сиз ноҳақсиз,- эътироз билдирибди миллионер.- шунчаки, элакни олиб, қиш келишини кутиш керак.
    5 770
    64
    #ибрат Озгина кайфияти йўқ эди. Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбораман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман. Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим. Ростдан ҳам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб онамизга!
    عرض المزيد ...
    8 294
    177
    #Жума_муборак Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Бугун жума, уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз учун қулай фурсат. Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир. • Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир. • Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидур. Жума айёмингиз муборак бўлсин, диндошим!
    عرض المزيد ...
    8 858
    331
    #Хайрли_тонг Дуога қўл очинг, Азизларим... ... Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил! ... Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил! ... Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер! ... Ҳар бир беморга шифо ато эт! ... Ҳар бир иймон билан ўтган маййитга жаннат ато қил! ... Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла! ... Ҳар бир мазлумга нусрат бер! ... Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил! ... Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт! ... Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт! ... Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил! Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт! Омин!
    عرض المزيد ...
    8 338
    194
    Уйланмоқчи бўлиб юрганлар эҳтиёт бўлинг! 😂

    o8DEohBQIoGIyAVNIYahYCNIIcuzCAf6kyvgDN.mp4

    6 287
    163
    Суратлаги 81 ёшли бу аёл қурилиш моллари сотиладиган дўконда юк ташувчи экан. Юклар оғирлиги 20 кг гача боради. Урушда вафот этган 5 фарзандидан қолган 21 та норасида набираларини боқиш учун шунга мажбур. Сиз эса ҳали ҳам ҳаётингиздан нолияпсизми?!
    8 021
    103
    Барча ота-оналар шу нарсага қаттиқ эътибор беринг! ❗️Ибн Сино бобомизнинг маслаҳати! КИМКИ, боласини 12 ёшгача урса, сўкса, хўрласа ва «одам бўлмайсан» деб камситса, келажакда у албатта «баттол» бўлади. БАТТОЛ НИМА? Баттол - меҳрсизликдир. Келажакда у хўрланган, ота-онага қарамайдиган ва ғамхўрлик қилмайдиган инсон бўлади.
    9 415
    332
    “ТИЛАБ ОЛИНАДИГАН “ ХАСТАЛИКЛАР 💔 Шодликнинг шифобахш қудратини билмайдиганлар ЮРАК оғриғига дучор бўлар эканлар. 👁 Яқинларининг нуқсонларидан изтиробга тушадиган кишиларнинг КЎЗ нури заифлашади. 👃 ТУМОВ - тўкилмай қолиб кетган кўз ёшларнинг ёрдам сўраб ҳайқиришидир. 😷 ТОМОҚ ОҒРИҒИ - айниқса, сурункали томоқ оғриғи - айтилмай қолган дил сўзлар, эътирозлар, эҳтиёжлардан дарак беради. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ташланг, ана шунда қалбингиз таскин топади. 👠 СОНЛАРДА ортиқча ёғ тўпланиши - болаликда ота - онадан хафа бўлиш, ғазаб ва қайсарлик аломатидир. ⚪️ ҚОРИН ички ва сиртида ёғ тўпланиши - ҳис-ҳаяжонли ташвишлар, қахр-ғазаб ёхуд тушкунлик оқибатида бўлади. 😡 ҚАХР- ҒАЗАБ, нафрат, жаҳолат вижудни ич- ичидан емиради. У сизнинг ғазабларингизни бировга сочиб,кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, хатто ичингизда шу жаҳолат бор йўқлигини ўзингиз билмасангиз ҳам , барибир , у ақлдан озишга ақл заифлашишига эт ( пай) чўзилишига, узилишига , буйракларда тош йиғилишига жигар хасталикларига олиб келади. 😪РАНЖ- АЛАМ ( дилсиёҳлик) танани кемиради, оилада турмуш ўртоғидан норози бўлишга ва зардобли шишнинг ўсишига олиб келаркан. 🙊Ўзини айбдор ҳис қилиш ТУРФА оғриқларни келтириб чиқараркан. 😏 ИНЖИҚЛИК, тирноқ остидан кир излаш, заҳархандалик, киноя, хамма нарсага шубҳа билан қараш бўғимларнинг яллиғланиши ва бод хасталикларини пайдо қилади 😔 УМИДСИЗЛИК- мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шол ва кўричак хасталигига олиб келади. Ҳуллас, хасталикни ўзимиз “тилаб” олар эканмиз. Шундай экан, РУҲИЯТИМИЗдаги камчиликларни ислоҳ қилсак, кўнгилсизликлардан батамом ҳоли бўламиз!
    عرض المزيد ...
    8 757
    380
    «Одамзоднинг асли-зуваласи сувдан ва тупроқдандир. Бир кишининг табиатида сув унсури ғолиб бўлади. Уни латифлик ва риёзат билан тарбият қилмоқ лозим. Агар унга дағаллик билан муомала қилинса, у ўзгаради – айнийди, сўнг мақсадга етиб бўлмайди. Бошқа бир кишининг табиатида эса тупроқ унсури ғолиброқ бўлади, уни оёқ билан тепкилаб, унга қаттиқлик билан муомала қилмоқ лозим, токи у бир нарсага ярасин». «Тазкират ул-авлиё»
    5 961
    91
    آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
    سياسة الخصوصية Telemetrio