El servicio también está disponible en su idioma. Para cambiar el idioma, presione Española
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
الفئة
لغة وموقع القناة

audience statistics YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун:  @yuristgamurojaat  Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади. 
عرض المزيد
361 275-706
~53 932
~4
35.54%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
6 557المكان
من 78 777
43المكان
من 430
في الفئة
16المكان
من 313

جنس المشتركين

تعرف على عدد كل من المُشتركين الذّكور والإناث على القناة.
?%
?%

لغة الجمهور

معرفة توزيع المشتركين في القناة حسب اللغة
الروسية?%الإنجليزية?%العربيّة?%
نمو القناة
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

فترة تواجد المستخدم على القناة

اعرف كم من الوقت قضى المُشتركون على القناة.
حتى أسبوع?%المؤقتات القديمة?%حتى شهر?%
الزيادة في المُشتركين
رسم توضيحيجدول
ي
أ
ش
س
help

جار تحميل البيانات

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-963-сон, 20.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 🔰 Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган, ОАВларнинг фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. ✔️ Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. ▶️ Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
عرض المزيد ...
2 859
0
#Бизнес_суд_амалиёти Қарз олувчининг озодликдан маҳрум этилганлиги кафил учун форс-мажор ҳолат эмас ⚖️ Кафил апелляция шикоятида қарз олувчи жиноят иши юзасидан озодликдан маҳрум этилганлиги, ушбу ҳолат Фуқаролик кодекси 298, 333-моддалари талабига кўра форс-мажор ҳолат эканлиги, бундай ҳолатда эса кафил сифатида жавоб бермаслигини билдирган бўлса-да, апелляция инстанцияси кафилнинг қонун талабини бундай талқин этиши билан келишмайди ва ушбу шикоят важлари низоли ҳолатда дахл қилмайди деб, ҳисоблайди. Суд ажримидан Ҳар қандай ҳолатда кафил бўлишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг! Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
13 977
15
#Бизнес_солиқ QQSni qaytarib olish uchun ariza shart emas. Salbiy summani hisobotda ko‘rsatish kifoya Soliq to‘lovchi QQS salbiy farq summasini qaytarib olish uchun alohida ariza taqdim etmasdan QQS hisobotini taqdim etish jarayonida ushbu summani ko‘rsatib o‘tish orqali soliq organlarini xabardor qilishi mumkin. Buning uchun hisobot shaklining “Qo‘shilgan qiymat solig‘i to‘lovchisi to‘g‘risida ma’lumot” bo‘limida tegishli jadval joylashtirilgan. Sariq katakchalarda ma'lumotlar avtomatik ravishda to'ldiriladi. Ko'k kataklarga quyidagilar qo'lda kiritilishi lozim: 🔹qaytarilishi talab etiladigan soliq summasi; 🔹QQS salbiy farq summasini kelgusi to‘lovlar uchun hisobga olish talabi; 🔹qaytarishning tartibi: umumiy yoki tezlashtirilgan. Soliq organlari murojaatlarni ma'lumot olingan kundan boshlab umumiy tartibda 30 kun ichida, tezlashtirilgan tartibda esa 7 kundan kechiktirmay va salbiy farq summasi qaytarilishi (yoki qaytarish rad etilganligi) haqida soliq to'lovchining shaxsiy kabinetiga qaror nusxasini yuboradi. 👉 Shunindek, barqarorlik reyting “AAA” toifadagi tadbirkorlik subyektlariga QQS summasi o‘rnini qoplash (qaytarish) bir kun muddatda tekshiruvlarsiz avtomatlashtirilgan tartibda amalga . 👉 Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
16 480
33
Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси" танловини ўтказиш тўғрисида. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Eng yaxshi huquq o'qituvchisi. 26-qq. 2024. 15.08.pdf

31 156
226
Аксарият муаммо ҳужжатсиз олинган ерларга қурилган, қурилаётган ва қурилиши режалаштирилган бино иншоотлардан келиб чиқмоқда. Азизлар кўчмас мулкни сотиб олаётганда унинг албатта қонуний эгасига тўғри расмийлаштирилганига эътибор беринг. Ҳужжатсиз ерни олманг. Ҳисоблашаётганда кадастрга кирган ер ҳажми бўйича ҳисоблашинг ўзбошимчалик билан эгалланган ҳудудни расмийлаштириб олиш даргумон. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
29 522
34
Овозли чатимизни бошлаймиз Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
34 974
12
Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. ➖йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда. ➖тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда. ➖скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. ➖йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда. ➖ юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлиги (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
37 347
56
Шартнома бўлмаган ҳолатда ҳисоб-фактура шартнома ўрнида ўтадими? Тадбиркорлик билан шуғулланувчи бир обуначи маҳсулот сотганда шартнома тузилмаганлигини, шу сабабли сотилган товарнинг пулини ундиришда муаммога дуч келаётганини айтиб мурожаат қилган. бундан вазиятда ҳисоб-фактуранинг ўзи шартнома ўрнини боса олади. Қонунчиликни тўғри қўллаган ҳолатда суд орқали пулларни ундириш мумкин. Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 18.12.2009 йилдаги 203-сонли "Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарориСудларга қуйидагичи тушунтириш берилган, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
34 677
78
❗️Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор ходимлар қисқартиришга тушмайди Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс ) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс ) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
36 692
367
Пахта ва ғалла етиштирувчилар ихтиёридаги насосларни модернизация қилиш учун бир марталик субсидия Бу орқали электр энергияси сарфи ва суғориш вақтини 60 фоизгача камайтиришга, пировард натижада маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилади. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот
34 290
43
❗️Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши 1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади? Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул. 23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади. 2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим? Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади. Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: 👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); 👉 Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. 3. Даромади етмаса қандай йўл тутиш мумкин? Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади? Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори. Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми: 👉 ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун). Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар: 👉 “лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти; 👉 олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими; 👉 ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар. Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги: 👉 биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс; 👉 сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи; 👉 оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган. Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади. 5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди? Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади: 👉 аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉 маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉 илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида; 👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида. Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади. 6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча? Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади. Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади. 7. Кредит миқдори қанча? Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллионни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин. Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди. Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
43 382
1 073
Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сон #Янги_ҳужжат Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

7106760.pdf

31 870
32
#Бизнес_солиқ ❗️20-sentabr - avgust oyi uchun QQS hisobotini taqdim etishning oxirgi kuni 👉QQS hisob-kitobini to‘ldirish bo‘yicha qo‘llanma Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

QQS hisob-kitobini to‘ldirish bo‘yicha qo‘llanma.pdf

29 569
20
#Кадровик Ходим ноқонуний ишдан бўшатилиб суд орқали тикланганда унинг ўрнига олинган ходимнинг тақдири нима бўлади? Корхонада масалан, бир ходим ноқонуний бўшатилди ва уни ишга тиклаш керак, аммо иш берувчи унинг ўрнига бошқа ишчи олиб қўйган вазият айнан олиб қўйилган ишчининг кейинги меҳнат фаолияти ҳақида кетмоқда. Бундан вазиятда иш берувчи ходим ишга тикланди деб унинг ўрнига олинган ишчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиб юбориши нотўғри. Меҳнат кодексининг асосан агар меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Бу вазиятда ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин корхонада бошқа иш йўқ ёки таклиф қилинаётган ишга ходим кўнмаса, иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини МКнинг биринчи қисм шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинади. Албатта бу ерда ходимга бошқа иш таклиф қилишни унутманг. Бундан ташқари ходимга бошқа кафолатланган тўловларни тўлаш лозим. Биринчидан, унга ишлаган стажига мос ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш лозим. Бунда ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак. Иккинчидан, меҳнат кодекси биринчи қисмига кўра шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги муносабати билан бекор қилинганда учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
34 731
147
Ваъда бугунги овозли чатимиз мавзуси “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга бағишланади. Овозли Чат манзили: YURIST MASLAHATI телеграм канали Овозли бошланиш вақти: Жума куни 20.09.2024 санаси 19.30 да Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
36 807
58
Президент ҳузурида: ➖Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади. ➖қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилади; ➖дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималар оширилади ва қатъийлаштирилади; ➖ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади.
عرض المزيد ...
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот
39 629
47
🏠Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини хаттоки бир неча йилларга кечиктираётгани ёки айрим ҳолларда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига илиниш ҳолатлари ҳам учраб турибти. ❗️Мана шундай ҳолга тушиб қолмаслик учун баъзи тавсияларимизга қулоқ тутинг. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...

video_2024-09-19_10-30-44.mp4

39 620
237
#Кадровик Ўриндошларга "больничный" тўланадими? Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 18 бандига асосан Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги билан тасдиқланган "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 19-бандига асосан Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга ўриндошлик бўйича ишлайдиган иш жойига тақдим қилиши учун асосий иш жойига тақдим қилинадиган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг даволаш-профилактика муассасаси бўлим мудири томонидан тасдиқланган нусхаси берилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
41 069
216
TAʼLIM KREDITI HAQIDA BATAFSIL MAʼLUMOT ✔️Kredit miqdori: 1-kurslar uchun bir yillik kontrakti miqdorigacha ajratiladi. Ikkinchi va undan yuqori kurs talabalari uchun fanlarni o‘zlashtirishning o‘rtacha ko‘rsatkichi “3” dan past bo‘lgan taqdirda ta’lim krediti to‘lov-kontrakt summasining ko‘pi bilan 80 foizi miqdorida ajratiladi (“Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalar farzandlari bundan mustasno). ✔️Qaytarish muddati: o‘qish muddati (3, 4 yoki 5 yillik muddat) tugagandan so‘ng yettinchi oydan boshlab 7 yil muddatga. ✔️Foizi: 🧑🏻‍🎓yigitlar uchun — Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida (hozir 13,5% — 2024-yil 10-sentyabr holatiga); 👩‍🎓qizlar uchun - foizsiz (0%); ✔️Asosiy stavka o‘zgarsa: agar Markaziy bankning asosiy stavkasi pasaysa, unda kredit foizi ham pasayadi. Agar asosiy stavka ko‘tarilsa, unda kredit foizi o‘zgarmaydi (yaʼni ko‘tarilmaydi). ✔️Kimlarga beriladi: ✅ faqat kunduzgi taʼlim shakliga ✅ bakalavr (shu jumladan ikkinchi mutaxassislik) yoki magistrga ✅ to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga kirgan ✅ yoki o‘qishini ko‘chirgan talabalarga beriladi. ✔️Quyidagilarga berilmaydi: ❌ super-kontrakt uchun; ❌ sirtqi; ❌ kechki; ❌ masofaviy; ❌ maxsus sirtqi shakllar uchun taʼlim krediti berilmaydi. ✔️Qaysi OTMlar uchun: taʼlim krediti O‘zbekistondagi davlat, nodavlat yoki xorijiy ✅ oliy; ✅ o‘rta maxsus; ✅ professional taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari ✅ yoki qo‘shma dasturda o‘qiydigan talabalarga beriladi. ❌ Xorijda joylashgan OTMlarda o‘qish uchun taʼlim krediti berilmaydi. ❌ HEMIS dasturiga ulanmagan xususiy OTMlarning talabalariga ta’lim krediti berilmaydi. ✔️Kafillik: kredit oluvchining doimiy daromad manbaiga ega bo‘lgan oila aʼzolari (ota-onasi, aka-ukasi, opa-singlisi, eri yoki xotini) yoki boshqa uchinchi shaxslar taʼlim krediti shartnomasida birgalikda kredit oluvchi sifatida qatnashishlari mumkin (yaʼni aynan qarindosh bo‘lishi shartmas). ✔️Kimlarga kafillik talab etilmaydi: “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oilalarning farzandlariga ajratiladigan taʼlim krediti bo‘yicha garov va kafillik talab etilmaydi. ✔️Fuqarolik: taʼlim krediti faqat O‘zbekiston fuqarolari uchun beriladi. Chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarga banklarning o‘zlari tijoriy shartlarda kredit berishi mumkin. ✔️Kerakli hujjatlar: bankka quyidagi hujjatlar taqdim etiladi: a) ariza; b) talaba va taʼlim muassasasi o‘rtasidagi shartnoma (kontrakt); d) kredit qaytarilishining taʼminoti bo‘yicha hujjat. Bunda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oilalarning farzandlariga ajratiladigan taʼlim krediti bo‘yicha garov va kafillik talab etilmaydi; e) “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (agar bo‘lsa); f) bankning ichki hujjatlarida (siyosatida) belgilangan boshqa hujjatlar, shu jumladan, birgalikda kredit oluvchiga tegishli maʼlumot va hujjatlar. ✔️Ariza ko‘rib chiqilish vaqti: ariza 5 ish kunida ko‘rib chiqilishi va kredit shartnomasi imzolanishi kerak. Agar rad etilsa bu haqda talabaga sababi ko‘rsatilgan javob xati beriladi. ✔️Muddatdan oldin qaytarish: kredit oluvchi taʼlim kreditini shartnomada belgilangan muddatlardan oldin qaytarishga haqli. ✔️Arizani qachon va qanday berish kerak: ta'lim krediti olish uchun arizani bugunning o'zida bersangiz ham bo'laveradi. Buning uchun albatta bankka borishingiz ham shart emas, quyidagi 2 usul orqali onlayn ariza yuborish ham mumkin: 1) sayti; 2) Yagona portal orqali (). Bankka borish ma'qul bo'lsa, unda bu variantni ham ko'rishingiz mumkin. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
48 525
612
#Бизнес_солиқ AOS to‘lovchisi QQS to‘lashga o‘tganda hisobotlarni qanday topshiradi? Soliq davri davomida soliq toʻlovchilarning jami daromadi 1 mlrd soʻmdan oshgan kundan eʼtiboran ular QQS va foyda soligʻini toʻlashga oʻtadi. 👉Soliq kodeksi 462-modda AOS toʻlovchi hisobot oyi davomida QQS toʻlashga oʻtganda, mazkur hisobot oyi boʻyicha AOS va QQS hisobotini taqdim etishi lozim. Bunda: ▫️QQS toʻlovchisi boʻlgan sanagacha amalga oshirilgan operatsiyalar, rasmiylashtirilgan EHF va onlayn-NKT cheki summasi AOS hisobotida; ▫️QQS toʻlovchisi boʻlgan sanadan boshlab amalga oshirilgan operatsiyalar QQS hisobotida avtomatik ravishda aks etadi. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
36 621
18
#Бизнес_солиқ ❗️ Кеча, 18 сентябрь куни, Президент томонидан №ПФ-140 Фармон имзоланди, унга кўра қуйидаги ўзгаришлар I. Солиқ ва божхона имтиёзларини жорий этиш тартибининг ўзгариши: 2025 йил 1 январдан: Молия йили давомида қабул қилинган, бюджет даромадларини камайтиришни назарда тутувчи ҳар қандай нормалар (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини бериш) фақат кейинги календарь йил бошидан кучга киритилади. Мисол: агар 2025 йил мартида солиқ тўловчиларга имтиёз берилса, у фақат 2026 йил 1 январдан кучга киради. II. 2025 йил 1 январдан имтиёзларнинг бекор қилиниши ва ўзгартирилиши: ▶️ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши: - Ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари учун (СК 243-моддаси 15-банди) - Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун (СК 243-моддаси 6-банди) ▶️Ер солиғи бўйича имтиёзларнинг ўзгариши: - Юридик шахсларнинг янги барпо этилган боғлар, узумзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун 5 йиллик муддатга ер солиғидан озод қилиш имтиёзи бекор қилиниб, унинг ўрнига тўлиқ озод қилиш ўрнига солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш жорий этилади ▶️Экспортёрлар учун имтиёзнинг бекор қилиниши (ПФ-140га 2-илова): - 29.11.2018 йилдаги ЎП-5587-сонли Фармон билан берилган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича экспортёрлар учун имтиёзлар III. Бошқа имтиёзларнинг бекор қилиниши: - 30.09.2015 йилдаги 279-сонли ВМҚ бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши: "Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК, "Ҳаятт" гуруҳи компаниялари учун - Крипто-активлар операциялари учун имтиёзларнинг ўзгариши: 03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сонли қарор бўйича муддатсиз имтиёз 2029 йил 1 январгача муддатли бўлиб қолади - Божхона божи бўйича ноль ставкаларнинг бекор қилиниши (23.03.23й. ЎП-41 ва 13.04.23й. ЎП-51) IV. Қўшимча ўзгаришлар: 16.11.2023 йилдаги ПФ-195-сонли Фармонга ўзгартиришлар киритилиши, жумладан ҚҚС имтиёзини қўллашда ХМИ учун инфратузилма лойиҳаси тушунчаси аниқлаштирилади V. Топшириқлар: Солиқ кодекси ва бошқа НҲҲларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини 3 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
38 997
89
Таълим кредитини олишда нималар ўзгармоқда? I. 2024- 2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи: 👉 "3" дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи микдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади; 👉 "3" ва ундан юкори бўлган тақдирда ва (ёки) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов- контракт суммаси миқдорида ажратилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
40 589
229
Таълим кредити бериш тартибига ўзгартириш киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-сентябрдаги 579- сонли қарори. #Янги_ҳужжат Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

7105261.pdf

44 744
385
#Кадровик Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

6567038.pdf

41 680
332
Давлат мулки ижарачиларига давлат мулкини аукцион савдоларисиз баҳоланган нархда тўғридан тўғри сотиб олиш имкони берилади Тадбиркорлик субъектлари томонидан "Е-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 2024 йил 1 январга қадар тузилган ижара шартномалари бўйича ижарага олинганига камида беш йил бўлган давлат мулки объектини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ва бино-иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилган ва ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинган ҳамда ушбу объект хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда уларга ушбу давлат мулки объектини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
48 358
117
Қисқартиришга тушган ходимга иш таклиф қилиш шартми? Фуқаро мурожаати: Ассалому алайкум. Лобарант қисқаришга тушди. 4- курс талаба. Ўринбосарда лобарантни ўқиб турган мутахассислиги бўйича 10 соат дарс бор. Иш таклиф қилганда ўша соатларни кўрсатишим шартми ёки йўқ. 📍ЖАВОБ: Ходимингиз қисқартиришга тушган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди билан бекор қилинади. Лекин ундан аввал қилиниши лозим бўлган баъзи талаблар бор. МКнинг 161-моддасида Меҳнат шартномасини ушбу модда иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларига кўра бекор қилишга ушбу Кодекс 144-моддасининг талабларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади, деб белгиланган. Энди МКнинг 144-моддасида қарасак: агар меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбурият иш берувчининг зиммасига юклатилади. Яъни ходимга ўзида мавжуд бошқа ишни топиб бериш иш берувчини зиммасида бўлади. Меҳнат шартномасини ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган асосларга кўра бекор қилишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: ▪️ходим ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда иш берувчи таклиф этган бошқа ишга ўтишни рад этганда; ▪️иш берувчида бўш (вакант) ўринлар ёки ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган иш мавжуд бўлмаганда; ▪️ходим ушбу ишни бажариш учун зарур бўлган малака талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли уни бошқа ишга ўтказиш мумкин бўлмаганда. Демак, сиз ҳодимингиз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдан аввал ушбу талабларни бажаришингиз ва ўзингизда мавжуд иш ўрнини таклиф қилишингиз керак. Фақатгина ходим янги ишни рад этса, малакаси етмаса ҳамда соғлиғи янги ишга тўғри келмасагина берилган огохлантириш муддати тугаганидан кейин меҳнат шартномасини бекор қилсангиз бўлади. Лекин, яна бир эътибор берадиган жихат — ўринбосарга берилган 10 соат дарс бўш иш ўрнига кирадими йўқми? Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасида, Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди, деб белгиланган. 144-моддада эса, иш берувчи ўзида мавжуд бўш иш ўрнини ишдан бўшатилаётган ходимга тавсия этиш керак, деб белгиланган. Демак, агар ўринбосар 10 соат дарсни олган бўлса, у бўш иш ўрни ҳисобланмайди ва бўшатилаётган ходимга ўша 10 соатни тавсия беришингиз шарт бўлмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
3 461
44
Кўпчиликнинг таклифига биноан бу ҳафта жума кунги овозли чатимиз. Янги қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга бағишланади. Овозли Чат манзили: YURIST MASLAHATI телеграм канали Овозли бошланиш вақти: Жума куни 20.09.2024 санаси 19.30 да Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
YURIST MASLAHATI
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
47 875
89
Уйдан чиқмай, ҳеч қандай харажат қилмай онлайн ҳуқуқий консультация олиш, судга ва бошқа давлат ташкилотларига ҳужжатларни онлайн юбориш мумкин. Юрист маслаҳати канали ўз фаолиятини бошлаганига қарийб 5 йил бўлди. Мазкур йиллар давомида фуқароларнинг ўзини қийнаб келган мурожаатларига ҳуқуқий асосланган жавоблар бериб, уларнинг муаммолари юзасидан судга ва бошқа давлат ташкилотларига аризалар тайёрлаш ва уларни онлайн юбориш билан шуғулланиб келмоқда. Натижада ўз муаммоларини уйдан чиқмай ҳал қилиш имконига эга бўлишмоқда. Сизда ҳам мана шундай имконият мавжуд. Ҳуқуқий муаммонгиз борми, уни бизга, ўз мутахассисларига топширинг ва кўнгилни хотиржам қилган ҳолда ишингизни давом эттиринг. Мурожаат қилганда масалангизни матн ёки аудит шаклда тўлиқ тушунтиринг, масалангиз юзасидан ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни юборинг. Мутахассисларимиз сизни узоқ куттирмайди. Бизга қуйидаги ҳавола орқали боғланишингиз мумкин.👇 Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
عرض المزيد ...
44 834
85
❗️Рахбарларга услубий қўлланма. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунини қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш чоралари услубий қўлланма. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Манфаатлар тўқнашуви.pdf

39 710
339
Фоизга олинган қарз бўйича билишингиз муҳим бўлган қоида. Ҳар биримиз ҳаёт йўлимиз давомида қарз муносабатларига киришамиз ва бу қарзнинг қайтарилиши таъминоти сифатида турли воситалардан фойдаланамиз. Масалан, қарз шартномаси, тилхат, гаров ва ҳоказо. Мажбур бўлганда баъзида фоизга ҳам пул олишга мажбур бўлинади. Аммо бундай фоизда қарз олишда эҳтиёт бўлган шарт сабаби бунда мажбуриятни олдиндан бажариш бошқа мажбуриятни бажаришда фарқ қилади. Масалан, кредит шартномаси бўйича мажбуриятни муддатидан олдин бажариш мумкин. Яъни сиз бугун 20% ҳисобида 10 млн сўм кредит олдингдан бу мажбуриятни ҳатто кредит олинган куннинг эртаси куни ҳам тўлашингиз мумкин. Фоиз эвазига олинган қарз қоидалари сал бошқачароқ. Фуқаролик кодексининг асосан агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Яъни фоизга қарз олинганда мажбуриятни бажариш фақат қарз берувчининг розилиги билан амалга Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
عرض المزيد ...
38 209
92
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio