Бор
Омонат дунёми бир камми билмам,
Ғамдан кўксимга мушт урганларим бор.
Кўздаги ёшимни кўришмасин деб,
Осмонга термулиб турганларим бор.
Ишонч қолмаганда дўсту ёронга,
Қўлимни силтадим золим замонга,
Ишим тушмасин деб ўша ёмонга,
Бахтни ниқоб қилиб юрганларим бор.
Қўлимда турганди бахтнинг тугуни,
Тақдир деб ечолмай қолганман шуни,
Юракни бўзлатиб, уни тўйи куни,
Аламли ҳаёллар сурганларим бор.
Ишим юришмади нимайки қилсам,
Ҳеч ким қарамади қалбимни тилсам,
Душманим кўп экан кейинроқ билсам,
Сабрдан қасрлар қурганларим бор.
Аллоҳдан дедиму, артдим ёшимни,
Насб дедим дилга теккан тошимни,
Армонларга уриб шўрлик бошимни,
Дунёдан юзимни бурганларим бор.
Ниҳоят ариди бошимдан дардлар,
Энди мен ҳаётга қўйяпман шартлар,
Чин дўстим,тиргагим мардлардан мардлар,
Ота-Онамлигин билганларим бор.
Инстаграмдан видео скачать қилиб берадиган бот👇
@in_savebot
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
➥Линкни босиб "ОТА ОНА ҲАҚИДА" каналига обуна бўлинг!👇👇
... https://t.me/+-ogce6QxgzJkMTRh
... https://t.me/+-ogce6QxgzJkMTRhعرض المزيد ...