Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Kun.uz | Расмий канал

 Kun.uz  сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉  @kunuz  Русский 👉  @kunuz ru Тезкор 👉  @kunonline  Сайт:  kun.uz  Реклама: +998 78 113 10 10 
1 198 169-1 458
~370 987
~32
32.03%
Telegram general rating
Globally
310place
of 78 777
of 0
In category
8place
of 2 793
Posts archive
Тошкентда талаба Жиззахда оғир жиноят содир этиб қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берди Жиззахдан Тошкентга қочиб борган гумонланувчи талабанинг телефонидан фойдаланган. Шундан сўнг талаба ИИБ ходимларининг кўрсатмаси билан унинг ортидан кузатиб борган ва гумонланувчини қўлга олишда ёрдамлашган. 👉

Zarbdor_qotillik_IIO_ga_yordam_bergan_talaba_24_04_2024_tg.mp4

1
0
Қўғирчоқлар қишлоғи – одамлар тарк этиб қўғирчоқларга қолган ғайриоддий япон қишлоғи ҳақида Япониянинг Нагоро қишлоғи — қўғирчоқлар қишлоғи, дунёдаги энг ғайриоддий ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда одамлар ўрнини қўғирчоқлар эгаллаган: автобус бекатларида, уйларда ва ҳатто мактаб болалари ўрнида ҳам қўғирчоқлар. Одамлар қаерга кетган? 📸👉
63 549
34
Asaka Motors International компанияси Ўзбекистонда Opel бренди тақдимотини ўтказди 👉 Реклама
72 651
104
Ҳокимликлар ҳашаматли машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинаётганини рад этди Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинаётганини инкор этди. Бу давлат харидлари порталида маълумотларни кўрсатишдаги техник хатолик билан боғлиқ бўлган. 👉
101 891
34
Автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автойўлларни эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонлар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилади. 👉
111 937
137
ДХХ солиқ ва МИБ ходимлари ҳамда адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан солиқ ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда адвокатнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. 👉

ДХХ - коррупция.mp4

115 975
274
Ғазода кучаяётган отишмалар, Украинага ажратилаётган ёрдам ва ўлимга ҳукм қилинган эронлик рэпер — кун дайжести Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 25-04~1.mp4

169 419
69
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди Марказий банк асосий сценарий бўйича 2024 йилдаги умумий инфляция прогнозини 9-11 фоизгача оширди. Бу тартибга солинадиган нархларнинг тўғриланиши ва апрел ойидан бир қатор товар ва хизматларга ҚҚС жорий этилиши билан изоҳланган. 👉
199 660
70
Ўзбекистон Афғонистонга яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган. 👉
204 644
344
АПЛда чемпионлик пойгаси. «Ливерпул» курашдан чиқмоқда Ғалати гол ва вазиятлардан фойдалана олмаслик – «Ливерпул» мавсумни совринсиз якунлаши деярли аниқ. 📹 👉
220 853
34
Транспорт воситаси ҳавони ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортиляпти 303 нафар ҳайдовчига нисбатан жами 50 млн сўм миқдорида жарима қўлланди. 👉
230 880
618
Германияда Марказий Осиёдан келган етти кишига нисбатан айблов эълон қилинди 2022 йил баҳорида Украинадан Германияга келган Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг етти нафар фуқароси террорчилик ташкилоти тузишда айбланмоқда. 👉
218 826
72
«Ғишткўприк» чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар юзасидан маълумот берилди Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 👉
236 995
103
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” мавзусида форум бўлиб ўтади 👉 Реклама
228 959
34
Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? Фанлар академияси изоҳ берди Ижтимоий тармоқларда Оролбўйидан динозавр излари ва динозавр боласининг суяклари топилгани ҳақида хабар тарқалди. 👉
250 205
136
Россия БМТнинг коинотдаги қуролларга қарши резолюциясига вето қўйди БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 13 таси коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олишга чақирувчи резолюция учун овоз берди. Хитой бетараф қолди, Россия эса ветосидан фойдаланиб ҳужжатни блоклади. 👉
249 205
36
Туркияда 53 ёшли ўзбекистонлик зинадан йиқилиб вафот этди Унинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қидирилмоқда. 👉
263 380
35
Байден Украинага ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонунни имзолади Вашингтон ҳарбий таъминот «яқин соатларда» бошланишини маълум қилди. 👉
271 446
34
Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади Вашингтон Украинага Bradley пиёда жанговар машиналари, HIMARS учун ўқ-дорилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари етказиб берилишини эълон қилди. Апрел ойи бошида АҚШ Киевга ATACMS ракеталарини яширинча етказиб берганди. 👉
281 433
34
“Ҳаётимизни битта арқон ушлаб туради” — ўлим билан юзма-юз ишлайдиган ғаввослар Бўрижар каналида чўкиб кетиб, уч кун қидирилган хитойлик эркак қандай топилди? Чирчиқда чўккан ягона фарзанд воқеаси. бутун фаолияти ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, бошқалар ҳаётини қутқаришдан иборат бўлган пойтахтдаги ғаввослар билан суҳбатлашди. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Мои видео.mp4

321 755
423
Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? Версиялардан бирига кўра, уни пора учун эмас, давлатга хиёнат учун таъқиб қилинмоқда. Экспертлар бу ишда «Шойгуга қарши ўйин элементи»ни ҳам кўришмоқда. 👉
325 057
120
24 апрел: Ўзбекистонда рўй берган асосий янгиликлари, воқеалар ва ҳодисалар Ота талашаётган хонандалар ва Назарбековнинг танбеҳи, қурбонлар сони яширилган автоҳалокат, метан шохобчалар иш вақтини кўрсатувчи илова, араб тилида чоп этилган «Ўтган кунлар» — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_Ota_talashayotgan_xonandalar_va_qurbonlar_soni_yashirilgan.mp4

317 344
236
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. Ўзбекистон Ветнам билан ўйинда камбэк кўрсатиб, яримфиналга йўлланма олди Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги-2024 чоракфинали доирасидаги сўнгги ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси Ветнамни мағлуб этиб, яримфиналга йўлланма олди. 👉 📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
313 584
34
Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори – санъаткорлар нимани талашмоқда? Хонанда Ботир Қодиров ва марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг фарзандлари ўртасидаги можаро яна кун тартибига чиқди. 5 йил олдин Шерали Жўраев унинг отаси эмаслигини айтган Ботир Қодиров оталикни белгилашни сўраб судга даъво аризаси киритди. Маданият вазири эса бу ишларни қоралаб чиқди. 👉

Мои видео1.mp4

320 603
663
Айрим ҳокимликлар “Меҳр дафтари” маблағлари ҳисобидан электромобиллар харид қилмоқда Давлат идораларида электромобилларга ўтиш тенденцияси кетмоқда. Бу жараёнда айрим ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларини ҳам янги автомашиналар сотиб олишга сарфламоқда. 👉
326 456
405
Хонанда Авазбек Олимовдан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилаётган иш ҳужжатларига кўра, санъаткор шоира Маҳлиё Аҳророванинг “Гўзал ёрим” шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Даъвогар муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилмоқда. 👉
334 071
574
Тошкентдаги бир қатор модернизм намуналари маданий мерос рўйхатига киритилди “Эски Жува” бозорининг гумбазлари, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси, Санъат музейи, “Космонавтлар” метро бекати ва Қуёш институти биноси каби ўнта модернизм даври намуналари миллий рўйхатга киритилди. Рўйхатдаги 10 та объектнинг мақоми “модернизм объекти” деб ўзгартирилди. 👉
323 231
81
“Ўғлимни ўлдираман дегани учун 1,5 литр бензин тўкдим ва ёқдим". Эрининг қўл-оёғини боғлаб ёқиб юборган аёл 12 йилга қамалди Суд ҳукми билан аёл ўта шафқатсизлик билан одам ўлдирганликда айбли деб топилди. Аёл аввал ҳам қариндошига пичоқ билан тан жароҳати етгани учун судланган эди. 👉 расмий канали
327 035
418
Тошкент Кимё халқаро университети ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини янгилади Жорий йил 16 апрел куни Тошкент Кимё халқаро университетида ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ISO 9001 сифат менежменти тизими стандарти бўйича сертификатлаштириш органи ходимлари иштирок этди. 👉 Реклама

tggg.mp4

323 759
186
Фото: Афина осмони тўқ сариқ тусга кирди Барчасига шамол Шимолий Африкадан олиб келган чанг сабаб. 📸 👉
311 235
118
Жаҳон хабарлари 🇺🇿 🇺🇸
321 983
38
Туркиянинг Фаластин ва Исроилга муносабати 19 апрел куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаня Туркияга бориб, Эрдўған қабулида бўлди. Аввалроқ бюро Қатардан бошқа жойга, эҳтимол Уммонга кўчиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни пайтда Исроил Рафаҳ операциясини бошлаш арафасида. Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларни студиясида эксперт Шавкат Икромов шарҳлаб берди. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

tg.mp4

323 036
75
Ўзбекистон биринчи чоракда 360 млн долларлик газ сотиб олди Жорий йил январ-март ойларида Ўзбекистонга 360,2 миллион долларлик газ импорт қилинди. Бу қиймат ҳисобида 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,35 баробар ёки 207,3 млн долларга кўп. Ўз навбатида, мазкур даврда газ экспорти 45,4 миллион долларни ташкил этди. 👉
324 396
139
“Уч тирранча бир буюк санъаткорни лойга чаплаяпти” – Озодбек Назарбеков Қодиров ва Жўраевлар можароси ҳақида Марҳум санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг фарзандлари ва Ботир Қодиров ўртасидаги можарога маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирди. У марҳумнинг бундай ишларга лойиқ эмаслигини, мавзунинг муҳокамага қўйилишига қарши эканини айтди. 👉

video_2024-04-24_16-07-33.mp4

334 309
1 465
Мигрантларга янги имкониятлар, “шиширилган” рақамлар ва соҳада сақланиб қолган монополия – экспертлар билан суҳбат Яқинда мигрантларга қўшимча имтиёз ва имкониятларни назарда тутувчи фармон қабул қилинди. Унда 2 йил ичида 600 минг одамни хорижга ишга жўнатиш, уларнинг айрим харажатлари учун компенсация тўланиши каби янгиликлар кўзда тутилган. соҳа экспертлари билан ҳужжатда қайд этилган вазифалар реализацияси ва эътибордан четда қолаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Show more ...
324 236
135
“Саҳродаги авангард”: Флоренция ва Венецияда Ўзбекистон кўргазмалари очилди Ўтган ҳафта Италияда Ўзбекистон экспозицияларини ҳам ўз ичига олган санъат ва маданият кўргазмалари бўлиб ўтди. Шунингдек, Венеция биенналесида иккинчи марта Ўзбекистон павилиони очилди. Унда Саида Мирзиёева ҳам қатнашди. 📸👉
316 845
74
Самарқандда aёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда 'га келиб тушган мурожаатда айтилишча, Пайариқ туманида яшовчи қизнинг онаси хорижга кетган, қиз эса 150 доллар эвазига бошқа бир оиланинг қарамоғига берилган, лекин бу оилада зўравонликка учрамоқда. 👉
317 833
236
Тошкент Кимё халқаро университетида қабул бошланди Тошкент Кимё халқаро университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланди ва шу муносабат билан очиқ эшиклар куни ташкил этилди. 👉 Реклама

111.mp4

312 176
290
Ғаллаоролдаги ЙТҲ оқибатида икки эмас, уч нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум бўлди Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган хабарда ЙТҲ оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлгани айтилганди. Бироқ ўша куни Ласетти уч нафар ўқувчини уриб юборгани ва уларнинг барчаси вафот этгани ойдинлашди. Гувоҳлар ҳайдовчининг ёнида бўлган талаба қиз ҳам ҳалок бўлганини айтишмоқда. 👉
316 221
172
Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди Ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда. 👉
321 637
575
“Қаерда, қайси метан-шохобча ишлаётганини кўрсатадиган илова ишга тушади” — Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда метан-шохобчаларнинг очиқ ёки ёпиқ экани ва у ердаги тирбандликни кўрсатувчи мобил илова ишлаб чиқиляпти. Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаевнинг 'га айтишича, иловага бутун республика бўйлаб “Ҳудудгазтаъминот”дан газ сотиб оладиган 1329 та шохобча киритилади. Шу йил қишда ҳайдовчиларнинг қўлида илова бўлади, деди у. 👉
Show more ...
342 066
751
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми? 2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати. 👉 Уйларни кўриш Реклама
318 260
70
Хитойдаги сув тошқинлари, АҚШнинг Украинага тасдиқланган ёрдами ва Малайзиядаги авиаҳалокат — кун дайжести Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 24-04.mp4

326 232
96
«Арсенал» «Челси»ни тиз чўктирди. Чемпионлик интригаси давом этади Ҳаверц собиқ жамоасини аяб ўтирмади. Навбатдаги йирик ҳисоб Артета жамоасининг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини яхшилади. 📹 👉
327 492
69
Экология вазирлиги дам олиш масканларига бораётган фуқароларни атроф-муҳитни ифлослантирмасликка чақирди Дам олишга чиққан фуқаролар ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, кул ва ёнувчи моддаларни ўчириш, яшил зоналарда ўсимликларни пайҳон қилмаслик, Қизил китобга киритилган ўсимликлар, жумладан, лолаларни ноқонуний термасликка чақирди. 👉

IMG_8969.MP4

329 090
191
ZOOD'дан янги акция: 30% гача кешбэк, катта чегирмалар ва совринлар ўйини! 👉 Реклама
315 844
35
Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. 👉
329 357
309
РФ мудофаа вазири ўринбосари қўлга олинди Тимур Иванов ўта йирик миқдорда пора олишда гумонланмоқда. У Шойгунинг яқин кишиларидан бири ҳисобланган ва вазирликнинг йирик қурилиш лойиҳалари билан шуғулланган. Журналистлар унинг миллиардлаб рублларга баҳоланган активларини аниқлашган. 👉
332 271
227
Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди. 👉

ДХХ - қалбаки доллар.mp4

329 182
281
“Тормозида носозлик юзага келган” – Бойсундаги мудҳиш ЙТҲ бўйича маълумот берилди Нишабликдан тушаётганда тормози ишламай қолган Damas ҳайдовчиси йўлнинг хавфли бурилиш қисмига келганида бошқарувни йўқотган ҳамда машина пастга қулаган. 6 киши ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 👉
338 857
257
Сирдарё вилоятидаги Asaka Motors автозаводида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади 👉 Реклама
328 496
520
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. 👉
335 394
275
Йил бошидан буён хорижга ишлашга кетганлар сони айтилди Ўзбекистонда йил бошидан буён хорижга ишлашга кетганлар сони маълум қилинди. 👉
331 802
139
АҚШ Конгресси Украинага узоқ кутилган ёрдам пакетини тасдиқлади Вакиллар палатасидан бир неча кун ўтиб, Украинага узоқ кутилган ҳарбий ёрдам пакети АҚШ Сенати томонидан маъқулланди. Президент Байден қонун лойиҳаси столига етиб келиши биланоқ уни имзолашга ваъда берди. 👉
335 684
35
«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди Чоп этилган китоб муқовасида Абдулла Қодирий авлодлари тавсиясига кўра, "Ўткан кунлар" романининг 1925 йилдаги илк нашри суратидан фойдаланилди. 👉
354 273
266
Археология ёдгорлиги ҳудудида уй қуриш учун қабрлар бузиб юборилгани аниқланди Намангандаги археология ёдгорлиги ҳудудида уй қуриш учун қабрлар бузилиб, 6,9 млрд сўм зарар етказилди. 👉
350 896
102
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Ветнамни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга пешқадам сифатида йўл олди Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U23 гуруҳ босқич баҳсларига якун ясалди. Ўзбекистон олимпия жамоаси 3 ўйинда 3 ғалабага эришиб, +10 тўплар нисбати билан плей-оффга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Темур Кападзе шогирдлари 1/4 финалда Осиёнинг амалдаги чемпиони Саудия Арабистонига қарши саф тортади. Вакилларимизда икки йил аввалги финалдаги мағлубият учун реванш олиш имконияти бор. 👉 📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Show more ...
374 519
108
“У ёки бу томонни танлашни сўрамаймиз” — Дэвид Кэмерон Британиянинг Марказий Осиёга муносабати ҳақида Буюк Британия Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида, шу билан бирга, минтақа давлатларидан у ёки бу томондан бирини танлашни сўрамайди. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон 23 апрел куни Тошкентга ташрифи вақтида журналистлар саволларига жавобан айтиб ўтди. 👉

Мои видео.mp4

366 568
243
Ўқувчилар йўлларда қурбон бўлмоқда: қоидабузар “қотил”ларга қачон жазо кучайтирилади? Йўлларимиздаги ўлимлар ҳеч камаймаяпти. Жиззахда икки ўқувчи машина уриб кетиши натижасида ҳалок бўлганини эшитиб, кўнглимиздаги хижиллик тарқамасдан, Қашқадарёда ҳам 1-синф боласи шошқалоқ ҳайдовчининг қурбонига айланганини эшитдик. 👉
354 737
130
23 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Британия вазирининг Ўзбекистонга ташрифи, ҳайдовчилар учун янгилик, жазоланган жиззахлик ўқувчилар, Бойсундаги фожиа ва Озарбойжонда ўзбекистонликлар томонидан барпо этиладиган анорзорлар — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_Haydovchilar_uchun_yangilik_va_jazolangan_jizzaxlik_oquvchilar.mp4

354 134
108
Хотин-қизлар учун "IT Star" танлови ўтказилади IT Ladies ҳамжамияти ҳомийлари билан биргаликда фақат қизлар учун мўлжалланган "IT Star" танлови учун рўйхатдан ўтиш бошланади. 40 та номинацияда ўтадиган лойиҳада IT соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай йўналишда фаолият юритадиганлар иштирок этиши мумкин. 👉
348 507
464
Хитойда йирик сув тошқинлари: расмийлар бир провинцияда 110 минг кишини эвакуация қилди Бу тошқин Хитойнинг иқтисодий барқарорлигига таҳдид солиши мумкин, чунки жабрланган провинция мамлакатдаги энг зич ва бой вилоятлардан бири ҳисобланади. 📸 👉
343 685
216
Ledokol Group: 16 йилдан буён реклама бозорида 👉
344 913
37
Газ ва нефт қазиб олиш ҳамда бензин ишлаб чиқариш сезиларли камайди Биринчи чоракда газ қазиб олиш 5,9 фоизга, нефт қазиб олиш 8,4 фоизга, кўмир қазиб олиш 2 фоизга, бензин ишлаб чиқариш 6,5 фоизга қисқарди. Дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 2,5 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш 0,8 фоизга ошди. 👉
349 442
94
Paynet ҳам хусусийлаштирилгани маълум бўлди Paynet тўлов тизимининг оператори ҳисоблананувчи «Uzpaynet» МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши сотилган. Харидор – «New Industrial Technologies» МЧЖ. Бу компанияга Алекс Ли (60 фоиз) ва Мустафо Абдураҳмонов (40 фоиз) эгалик қилади. Битим суммаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас. 👉
27 222
69
Харкивда қоқ иккига бўлинган телеминора ва фронтдаги азовчилар. Уруш суратлари Урушнинг 788-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
349 869
67
Алимент тўлашдан қочиб юрган фуқаро уй қудуғидан топилди Фарғонада алиментдан қочиб юрган эркак Тошкентдаги уй қудуғидан топилди. Қидирувдаги шахс белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочисига топширилган. 👉
355 269
619
“Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув  ходимлари Венгрия тажрибаси билан танишди Фаол халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ  тажриба алмашиш  асосида Венгрия  компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда. 👉 Реклама
347 413
135
Танзила Норбоева Британия ТИВ раҳбари Дэвид Кэмеронни қабул қилди Сенатдаги учрашувда Ўзбекистонда инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, оилавий зўравонликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. 👉
353 714
115
Хонанда Қодиров Ботир оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритди Ишда марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг фарзандлари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар жавобгар сифатида иштирок этмоқда. 👉
361 402
1 890
“Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” – судя иқрори Кейинги пайтларда судларда аёллар хиёнати, эркаклар зўравонлиги видеоёзувлар билан исботланаётгани аянчли. Бу каби ҳолатлар нотинч оилани яраштиришга бўлган сўнгги умидларни ҳам йўққа чиқармоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судяси Диляра Аминова ’га йўллаган мақоласида шулар ҳақида тўхталиб ўтди. 👉
345 777
415
“Кореяга тилни билмай келаётганлар ҳам жуда кўп” – Жанубий Кореяда 5 йилдан бери яшаётган ватандош Жанубий Кореяда ишчиларнинг ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилинади, иш берувчилар мигрантларга етарлича қулай шароит яратиш ва уй билан таъминлашга мажбур. Профессионал бўлмаган, аммо оғир меҳнат қилувчилар корейслардан ҳам кўпроқ пул топиши мумкин. “Лекин охирги вақтларда корейс иш берувчилари Ўзбекистондан келувчи ишчиларни унчалик ҳам хоҳлашмаяпти”, дейди 5 йилдан бери Кореяда яшаб келаётган самарқандлик Шаҳрам Абдуқодиров. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Show more ...

002~1.mp4

352 440
523
ADM Global KiaGO спорт – кўнгилочар тадбирини ташкил этди 👉 Реклама
338 822
34
Ямагата университети мутахассислари ўзбекистонлик тадбиркорларни ўқитади Япониянинг Ямагата университети мутахассислари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тадбиркорларни ўқитиш жараёнига япон тажрибаси татбиқ этилмоқда. Ўқув курсларида тадбиркорлар бизнес кўникмаларини ривожлантириш, бизнес-режа ишлаб чиқиш, лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини топиш каби йўналишларда ўқитилади. 👉
351 380
154
Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди ERA дастурий таъминотига эга 250 дан ортиқ Uzcard терминаллари Humo карталарини ҳам қабул қила бошлаган. Айрим супермаркетларда Humo пин-падлари Uzcard карталарига ҳам хизмат кўрсатяпти. 2023 йил охиригача якунланиши керак бўлган интеграция жараёни қачон охирига етиши маълум эмас. 👉
344 046
277
Ўзбекистоннинг тўққиз вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин. 👉
346 223
293
“3-4 йилдан кейин электр ва газ таъминоти бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ваъда бера оламиз” — Энергетика вазирлиги Ўтган йили энергетикага ажратилган 14,5 трлн сўм маблағ ҳисобидан соҳада қилиниши керак бўлган таъмирлаш ишларининг 18-20 фоизи бажарилди, деди вазирнинг матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев. “Олдимизда яна камида 3-4 йиллик иш турибди. 3-4 йилдан кейин – 2027-2030 йилларгача насиб қилса электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда ҳеч қандай муаммолар бўлмайди деб ваъда бера оламиз”, – деди у. 👉
Show more ...

Gaz va svet muammosi qachon hal bo‘ladi..mp4

354 920
466
"Чарли ва шоколад фабрикаси" киноси ёдингиздами? Ўзбекистоннинг ҳам "мўжизавий" ширинликлар фабрикаси бор ва унинг номи – Safia. Ушбу фабриканинг фаолияти билан бизларни таништириш учун бизнес мураббий Козимхон Тўраев махсус кўрсатув тайёрлади. Кўрсатув давомида Safia компанияси қандай қилиб Япониянинг KAIZEN тизимини жорий қилгани ва кичик оилавий цехдан гигант компанияга айлангани ҳақида билиб олишингиз мумкин. 👉 Корпоратив бошқарув, халқаро стандартларга жавоб берувчи HR ва Kaizen тизимлари ҳақидаги қимматли билимларга эга бўлиш учун: 👉 Реклама
Show more ...

da44bcdc4f20cfe73a0055c5880ef3865620196b7235c4a6bee55900b9b628f2.mp4

346 387
687
Жиззахда ўқитувчи дарс тайёрламай келган 1-синф ўқувчиларига стул кўтартирди Зарбдор туманидаги 5-мактабда инглиз тили ўқитувчиси дарс тайёрламай келган 13 нафар ўқувчига стул кўтартириб, видеони ота-оналар гуруҳига юборди. ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб бормоқда. 👉
364 329
1 180
Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. 👉
350 187
55
Истеъфо берган Исроил генерали, атом бомба яратиш арафасидаги Эрон ва Хитойнинг информацион қўшинлари — кун дайжести Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан таништиришда давом этамиз. 👉

tt.mp4

358 176
121
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди «Интер» тарихда 20-бор скудеттони қўлга киритди. 📹 👉
357 986
35
Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқишни тугатиш белгиланмоқда. 👉
442 473
5 054
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолди Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди. 👉

Наркота.mp4

343 956
209
UDEA «Умумхалқ Инглиз тили олимпиадаси»ни эълон қилади! Олимпиада мактаб/коллеж ва лицей битирувчилари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ютиб олишлари мумкин. 1-босқич: Грамматика ва луғат тести 2-босқич: Coventry университетининг инглиз тили тести 3-босқич: Тақдимот Ғолибларга: — UDEA'даги Coventry университети дастурига 100% грант. — Иккита омадли иштирокчига 50% грант. — Уч киши эса учта ноутбук билан тақдирланади. 27.04.2024 гача- РЎЙХАТДАН ЎТИНГ! Instagram🔹 Facebook🔹 Telegram ☎️ 78 888 08 00 🌏 udea.uz Реклама
Show more ...

udea.mp4

355 538
2 217
Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташриф буюрди. 👉
343 565
163
Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди Бойсун туманининг Паданг қишлоғида ичида 9 киши бўлган Damas машинаси жарликка тушиб кетди. манбасига кўра, 6 киши, жумладан 3 нафар бола воқеа жойида вафот этган. Улар тоғга дам олишга боришган. 👉
365 596
1 165
АҚШ нега Фаластинни БМТга киргизмади? Ўтган ҳафта Яқин Шарқда икки муҳим сиёсий воқелик юз берди: Исроил Эронга зарба йўллаган бўлса, АҚШ БМТда кузатувчи мақомидаги Фаластиннинг ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо бўлишига вето қўйди. “Геосиёсат” бу жараёнлар ҳақидаги саволлар билан Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Фарҳод Каримовга юзланди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
366 072
170
180 млрд қарздорлиги бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда гул экишга қарийб 8 млрд сўм ажратди Маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағнинг 5,2 млрд сўми Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармаларга, 2,7 млрд сўми эса туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига тақсимлаб берилган. 👉
361 487
330
Тошкент Кимё халқаро университети талабалари энди Австралияда таҳсил олишлари мумкин 👉 Реклама

Фабрика форматовtizer.mp4

353 656
482
Глобал тартиб, иқтисодий ҳамкорлик, таълим. Дэвид Кэмерон Марказий Осиё билан муносабатлардаги учта устувор йўналиш ҳақида Буюк Британия ташқи ишлар вазири лорд Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташрифи олдидан мақола эълон қилди. 👉
365 902
118
Тошкентда пиёдага йўл бермай, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди Ижтимоий тармоқда машина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида пиёдани ўтказиб юбормасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 👉
356 350
60
Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди Ўзбекистонда аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди. 👉
372 516
156
АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди ва АЭХА ўзининг эронлик ҳамкасблари фаолиятини «керакли даражада кўриш имкониятига» эга эмас, деди Рафаэл Гросси DW нашрига берган интервюсида. 👉
375 900
122
22 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар 37 миллиондан ошган аҳоли сони, прокурорлар учун қимматбаҳо iPhone, Сижжакда ағдарилган Trailblazer, ижарага берилаётган пойтахт парклари ва қисқа таътилга чиққан президент — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_Prokurorlar_uchun_qimmatbaho_iPhone_va_ijaraga_berilayotgan.mp4

404 250
111
«Новая газета Европа»: Рамзан Қодировга «ошқозон ости бези некрози» ташхиси қўйилган Кремлдагилар Чеченистон раҳбарлигига янги одам қидираётгани айтилган. Асосий номзод — махсус топшириқли бўлинма командири Апти Алаудинов. 👉
396 889
303
АҚШ Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам бермоқчи. Бу рақамлар аслида нимани англатади? АҚШдан ҳарбий ёрдам келиши тикланиши Украинага Россиянинг олдинга силжишини секинлаштириш имконини беради. Аммо бу ҳар қандай дардга даво эмас. 👉
388 807
122
Президент матбуот хизмати қорақалпоқ тилида ҳам контент тайёрлашни йўлга қўйди Давлат раҳбарининг матбуот хизмати ҳар ҳафта бошида Шавкат Мирзиёев фаолиятидаги энг муҳим воқеалар шарҳини қисқача тақдим этиб бормоқда. Бу гал қорақалпоқ тилида ҳам шарҳ .

1.mp4

2.mp4

393 557
147
АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 2018 йили ўрнатилган ҳаво сифатини аниқловчи қурилма юзасидан маълумот бериш учун пресс-суҳбат бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, Давлат департаментининг грант маблағлари ҳисобидан шаҳар бўйлаб унча қиммат бўлмаган ҳаво сифатини мониторинг қилувчи сенсорлар ўрнатилади. 👉

Фабрика форматов01.mp4

384 709
181
Хоразмда 38 ёшли аёл қотилликка қўл урди Урганч шаҳрида ўз танишини уйига чақириб, рўмол билан бўғиб ўлдирган ҳамда мурдани ҳовлисига кўмиб қўйган аёл қамоққа олинди. Жиноят бўйича тергов ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда. 👉
383 034
399
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio