Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Categoría
Ubicación del canal e idioma

all posts Kun.uz | Расмий канал

 Kun.uz  сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉  @kunuz  Русский 👉  @kunuz ru Тезкор 👉  @kunonline  Сайт:  kun.uz  Реклама: +998 78 113 10 10 
1 195 253-1 458
~370 987
~32
32.03%
Calificación general de Telegram
Globalmente
310lugar
de 78 777
de 0
En categoría
8lugar
de 2 793
Archivo de publicaciones
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди Май ойидан бошлаб тўлиқсиз иш стажи билан пенсияга чиққанлар ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиялар миқдори 621 минг сўмдан 648 минг сўмга етказилди. 👉
393 589
655
“Уч кишига тушлик олиб келинг” – Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради Инспектор ҳайдовчи билан суҳбатда “50 кундан бери қуёшда тургани”ни айтиб, эзилиб кетганини таъкидлаган. Бўлиб ўтган “савдо”дан кейин ҳайдовчи Nexia-3 машинасида ўтирган одамга 70 минг сўм бериб кетган. Ҳозирда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда. 👉
387 163
493
Озарбойжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз энергия тизимларини бирлаштириш ниятида Уч томон «яшил» энергия ишлаб чиқариш ва уни Озарбойжон орқали Европага экспортини ташкил этишни режалаштирмоқда. 👉
385 295
248
Тошкент вилоятида 400 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди У олдиндан бўнак тариқасида 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 👉
386 094
231
Тошкент вилоятида экология инспекторлари браконерлар ҳужумига учради Балиқни ноқонуний овлаб юрган шахслар экология инспекторларига ҳужум қилиб, қочиб кетишгани айтилмоқда. 👉
389 110
192
Эксперимент: “квартплата”дан қарзи борларнинг свети ўчириб қўйилади Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятовга кўра, бундай тартиб ишлаб чиқилган ва “Ҳудудий электр тармоқлари” билан интеграция ишлари бажарилган. Бу тартиб тегишли қонунга ўзгартириш киритилгач, эксперимент тариқасида Навоий шаҳрида синаб кўрилади. 👉
410 658
1 331
Beeline ва vivo ҳамкорликда ўтказилган EURO BOOM акциясини сарҳисоб қилди Beeline Uzbekistan ва vivo EURO BOOM акциясини якунлаб, ғолибларга пул ютуқлари ва EURO 2024'га саёҳат йўлланмаларини туҳфа қилди. 👉 Реклама
361 367
25
Самарқандда Cobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди Ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланган. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилган. 📹 👉
364 743
70
Миямизни ўғирлашлари мумкин – Илон Маск компанияси инсон миясини ўқиш устида ишлаяптими? Инсон миясига чип ўрнатиш орқали ундаги фикрларни ўқиш устида ҳаракатлар бошлаб юборилган. Агар булар амалда қўллана бошласа, инсон мияси ортиқ махфий бўлмай қолади. Ундан исталган ахборотни олиш мумкин бўлади. 👉

tg~1.mp4

382 321
634
ЕИ Гуржистонда намойишчиларга нисбатан зўравонликни қоралади Жозеп Боррел Гуржистон расмийларининг «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши намойишлар иштирокчиларининг ҳибсга олинишига олиб келган ҳаракатларини қоралади ва Тбилисини тинч митинг ўтказиш ҳуқуқини таъминлашга чақирди. 👉
366 868
41
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди 3-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 👉
376 691
426
ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришди 👉 Реклама
361 296
592
«Даҳшатли зўравонлик ҳаракатлари». Полиция Колумбия университетини штурм қилди, Калифорния университетида талабалар тўқнашди Полициячилар Ню Йоркдаги Колумбия университетида ўтказган рейди ортидан Калифорния университети ҳам диққат марказига тушди, бу ерда турли қарашлардаги намойишчиларнинг икки гуруҳи ўзаро тўқнашган. 👉
367 125
115
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи компаниялар ўнталиги эълон қилинди Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати очиқланди. 👉
362 398
210
Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. 👉
365 313
261
Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар товар-моддий бойликлар сотиб олиш ҳамда тарихий объектларни реставрация қилиш учун ажратилган катта миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланмоқда. 👉
370 157
432
Фарғонада туман прокурори ўринбосари 2 минг доллар олаётганда ушланди У суд иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдорга жазо қўлланишида енгиллик қилишни ваъда бериб, пул олган. 👉
373 576
549
Фаластинни тан олаётган Европа, Рафаҳга кўз тиккан Нетаняҳу ва Бурятиядаги ёнғинлар — кун дайжести Жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг қисқача шарҳи билан одатга кўра таништиришда давом этамиз. 👉

Мои видео.mp4

358 562
145
Ўзбекистонда «квартплата»нинг минимал миқдори тасдиқланди Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирининг буйруғи билан кўп квартирали уйлардаги мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар ҳудудлар кесимида бинода коммуникация тармоғи, лифт бор ёки йўқлиги ҳамда қаватлар сонига қараб турлича бўлади. 👉
368 014
624
Тошкент вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди 1−8 май кунлари Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмаси тоғлари ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. 👉
354 388
68
⚡️ Янги уйлар бозорида нима гаплар? — Ўртача 1 м² учун 9 000 000 сўмдан — Бўлиб тўлаш 12 ойдан - 5 йилгача 👉 Уйларни кўриш Реклама
359 777
134
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади 1-2-3 май кунлари Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг 34-54 километрлари оралиғида транспорт ҳаракати чекланади. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди. 👉
369 832
777
Андижон вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди Булоқбоши туманига 7 йил ҳокимлик қилган Ўткирбек Маъмуров (ўнгда) Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Булоқбоши туманига Фурқатбек Бўтахонов янги ҳоким . У ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
354 900
207
Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади Лойиҳа Тадбиркорлик кенгаши, жамоатчилик фаоллари ҳамда идора ва вазирликларнинг томонидан берилган таклифлар асосида қайта кўриб чиқилади. Шу билан бирга, ҳужжат лойиҳаси ҳукуматга киритилишидан олдин кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. 👉
354 841
182
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? Бутун дунёда биологик фаол қўшимчалар одамларнинг кунлик истеъмол маҳсулотига айланиб улгурди. Хўш, бу қўшимчаларнинг танага таъсири қандай, Ўзбекистонда сотилаётган БФҚ қандай текширувлардан ўтади, уларни шифокор маслаҳатисиз олиб ичиш мумкинми? юқоридаги саволларга жавоб олиш учун соҳа мутахассисларига микрофон тутди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
347 884
673
Смартфонларга МЕГА ТАКЛИФ! 🔻 Redmi 13C 4/128 GB — 99 000 сўмдан 🔻 Honor X7b 8/128 GB – 109 000 сўмдан  🔻 Huawei Nova Y61 6/64 GB – 99 000 сўмдан 🔻 Tecno Spark Go 2024 4/64 GB - 69 000 сўмдан 🔻 Vivo Y02T 4/64 GB – 89 000 сўмдан 🎉Муддатли тўловга ажойиб нархларни кутиб олинг. 1 майдан 31 майгача Буюртма бериш учун: 📞 71 230-77-99 | | | Реклама
348 745
928
AstraZeneca коронавирусга қарши ўз вакцинаси тромб ҳосил қилишини тан олди Вакцина жуда камдан-кам ҳолларда «тромб ҳосил қилиши ва тромбоцитлар даражасини пасайтириши», бу эса ўлимга олиб келиши мумкин. 👉
366 378
1 749
Анор етиштиришдан бўёқ ишлаб чиқаришгача – давлат ташкилотларининг носоҳавий активлари Бир қатор давлат ташкилотлари ва банклар ўз фаолият турига алоқадор бўлмаган корхоналарда улушдор ҳисобланади. Улар орасида анорчилик, минерал сув қадоқлаш, уй қуриш, стоматологлик, бўёқлар ишлаб чиқариш каби фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳам бор. Янги хусусийлаштириш дастурига кўра, бундай корхоналар сотувга қўйилади. 👉
357 948
102
Янги Ўзбекистон“ университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўтайди “Янги Ўзбекистон“ университети ташкил этилган йилданоқ дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳи Массачусетс технология институти билан узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. 👉 Реклама
352 310
351
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик Ҳукумат тайёрлаган яширин иқтисодиётга қарши курашиш дастури лойиҳасида ижобий таклифлар билан бирга, эртага тадбиркорларни, оддий одамларни қийнашга замин яратадиган чоралар ҳам кўзда тутилган. Блогер Қобил Хидиров Солиқ қўмитасига қўшимча ваколат беришда етти ўлчаб бир кесишга чақирди. 👉
356 517
293
Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди Жамол Носиров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилган. Қурилиш вазирлигида бошқармаси бошлиғи бўлган Қурбон Турсунов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди. 👉
367 964
795
Синоптиклар май ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди Май ойи биринчи ўн кунлиги охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати баъзи жойларда +38 даражагача кўтарилиши мумкин. 👉
364 783
212
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди Акмал Мирзаев бунгача Сардоба тумани ҳокими эди. 👉
371 024
161
Сув пуркагичлар ва калтакланган мухолифатчилар: Гуржистонда полиция «чет эл агентлари» қонунига қарши намойишчиларни тарқатиб юборди Тбилисида полиция «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши намойишни сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган ҳолда тарқатди. «Гуржистон халқи тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди», деб ёзди президент Зурабишвили. 👉
384 024
33
ЕЧЛ. «Бавария» ва «Реал» Мюнхендаги яримфиналда жанговар дуранг қайд этишди Жавоб баҳси 8 май куни Мадридда бўлиб ўтади. 👉
396 947
191
Эҳтиёт бўлинг! Telegram'да маълумот ўғирловчи вирус тарқатилмоқда. У карта маълумотларни ўғирлаш билан бирга, хабарномани контактингиздаги бошқаларга ҳам автоматик жўнатади.

An91KYJvN7azI26rtBqWliSkDARf7o5_Yd_868udd4EKy_wuAmgJvlMW6KkVFuQVR7efqT.mp4

492 489
3 638
Москва аэропортларида — Тожикистоннинг мингдан ортиқ фуқаролари Россияга ўтказилмаяпти Россия-Қозоғистон чегарасида ҳам 200 га яқин автомобил ушлаб турилибди. РФ расмийлари «чегарадан ўтаётганларнинг барчаси фуқаролигидан қатъи назар» текширилаётганини билдирган. 👉
380 275
282
⭐️ «Йил бренди» танлови ўтказилмоқда ҳам ОАВ йўналишида номзод сифатида танловда иштирок этмоқда. Ҳурматли обуначилари, ушбу танловда бизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз. Бунинг учун makon_brand_bot орқали рўйхатдан ўтиш ҳамда «ОАВ ва реклама» бўлимида брендига овоз беришингиз керак бўлади. Албатта, бизни муносиб деб билсангиз! 😊 👍 Ишончингиз учун раҳмат!
350 984
26
30 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Футболчиларга президентдан табрик, Ал-Кувайт ва Фарғона ўртасида авиақатновлар режаси, табиатга етказилаётган зарарлар, машинада одам уриб ўлдирган мактаб ўқувчиси — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

Мои видео.mp4

368 366
64
“Вақтида Навоийдаги мактабга ҳам олишмаганди” – дунёнинг топ университетга тўлиқ грант ютган йигит Канаданинг Торонто университети дунё миқёсида 21-рақамлиси ҳисобланади. 2024 йил кузидан бошлаб Диёрбек Намозов шу олийгоҳда тўлиқ грант асосида ўқий бошлайди. “Американинг оддий университетига ҳам, рейтинги баландига ҳам кирдим, аммо менга грант беришмади. Грантсиз эса ўқий олмасдим”, – дейди у 'га берган интервюсида. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

tg.mp4

384 889
1 130
МИБ талаблари билан ҳисоблашмаётган суғуртачилар – “оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним”ми? Ўзбекистонда ЙТҲ оқибатида шикаст етган транспорт воситаси учун суғурта компаниясидан суғурта тўлови ундириб олиш осон иш эмас. Шу сабабли, оворагарчиликка вақт сарфлаб ўтиришни истамаганлар суғурта тўловидан ихтиёрий воз кечиб, қўл силтаб қўя қолишади. Қўл силтамаганлар эса сунъий куттириш ҳисобига шунга мажбур қилинади. Бу орада айбдорлар МИБнинг “чангали”га илиниб, йўқ жойдан отнинг калласидай жарима ҳам тўлайди. Шундай ҳолатни “Капитал суғурта” компанияси билан боғлиқ бир кейсда кўриб чиқамиз. 👉
Mostrar más ...
388 756
577
Давлат боғчаларида болалар таъминоти учун тўловларнинг янги миқдори тасдиқланди Тўловлар миқдори 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан ўзгариши кутилмоқда. 👉
430 003
2 669
Давлат боғчаларида болалар таъминоти учун тўловларнинг янги миқдори тасдиқланди Тўловлар миқдори 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан ўзгариши кутилмоқда. 👉
38 306
136
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида Тошкент вилояти ҳокими тиббиёт муассасалари талабалари билан учрашди. Унда туманлардаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишда тегишли қонунлар ишламаётгани, “сунъий баръерлар” қўйилганини айтди. 👉

Мои видео.mp4

410 330
1 162
Такрор қоида бузишлар ортидан ҳалок бўлаётган одамлар – жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш нега кечикяпти? 2024 йил 15 апрел куни Жиззах вилоятида аҳоли масканида катта тезликда ҳаракатланган “Ласетти” уч болани уриб юборди. Оқибатда улар ҳалок бўлишди. Вилоят ЙҲХБ ҳайдовчи 2023 йил декабрдан буён 11 марта тезлик қоидаларини бузганини маълум қилди. Агар жарима баллариини ҳисоблаш тизими вақтида жорий қилинганда ва бу ҳайдовчининг “праваси” олиб қўйилганда шу мудҳиш воқеа балки юз бермасмиди... 👉
Mostrar más ...
377 509
87
“Ватандошлар” жамоат фонди делегацияси Германиядаги ўзбекистонликлар билан учрашди 👉 Реклама

zakovat_3.mp4

369 189
213
Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди Улар такси ҳайдовчисини ошхона пичоғи билан жароҳатлаб, уни бўғишаётганда Янгийўл тумани ИИБ тунги навбатчилик гуруҳининг тўрт нафар аъзоси келиб қолган ва йигитлар қўлга олинган. 👉
390 194
334
Одессада ракета зарбасидан кейин «Ҳарри Поттер қалъаси» ёниб кетди. Черкассда ампутация қилинган уруш фахрийлари футбол майдонида реабилитация жараёнини ўтамоқда Урушнинг 796-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
359 727
50
Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади Тижорат банклари Олот туманида кутубхона очган Шаҳноза Наврўзовадан илҳомланиб, Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этяпти. Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметовга кўра, бу масканлар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади. Ўзбекистонда кутубхоналар сони 2000 йилдаги 6027 тадан 2021 йилда 402 тагача қисқариб кетган. 👉
359 883
457
Ўзбекистондаги мактабларнинг 87 фоизида канализация йўқ — Delivery Unit Ҳатто жозибали кўриниш ва замонавий жиҳозларга эга янги мактабларда бино ичида ҳожатхона бўлса-да, улар қулфлаб қўйилган, натижада ўқувчи ва ўқитувчилар элементар талабларга жавоб бермайдиган ҳовлидаги ҳожатхоналарга боришга мажбур. Бу ҳақда Ўзбекистондаги 9,5 мингга яқин мактаб бўйича тадқиқот ўтказган Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Delivery Unit жамоаси маълум қилди. Аниқланишича, мактабларнинг ярмидан кўпи марказлашган сув таъминотига уланмаган. Ташаббускорлар мактабларга маблағ ажратишни кўпайтиришни ва “уч юлдуз” тизимини таклиф этмоқда. 👉
Mostrar más ...
376 177
420
"Бизнес марафон" халқаро майдонда: Илк манзил — Истанбул шаҳри Марафон давомида иштирокчилар ўзларини қийнаб келаётган бизнесни қандай бошлаш, хатарларни бошқариш, рақобат муҳитида бозорда ўз ўрнини топиш, ходимлар билан ишлашдаги усуллар, руҳий ва иқтисодий банкротлик, бизнесдаги барқарорликка эришиш, бизнесга инвестиция киритиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби саволларга жавоблар олишди. 👉 Реклама

Бизнес марафон.mp4

356 880
141
Ўзбекистон олимпиячиларининг тарихий ғалабасидан асосий лаҳзалар Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфиналида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади.

Мои видео.mp4

356 117
242
Интернет-қароқчилик. Бу учун қандай жавобгарлик бор? Қирғизистонлик режиссёр Руслан Акуннинг «Жаннат оналар оёғи остида» фильми ҳали премьераси тугамай туриб, ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу эса жамоатчилик орасида кескин эътирозларга сабаб бўляпти. Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг тушунтиришича, муаллиф рухсати олинмай тарқатилаётган фильм ҳаволасини шахсий хабарда улашиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади. 👉
383 258
1 057
Қозоғистонда ИИВ собиқ раҳбари 2022 йилги намойишлар иши бўйича қўлга олинди Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. 👉
357 338
84
Наманганда ўқувчи бошқарувчидаги Lacetti йўл четида турган талабаларни уриб юборди Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги талабаларни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири шифохонада вафот этди. 👉

003.mp4

373 594
402
Тез орада Ўзбекистон бозорида янги 6 ўриндиқли Kia Carens минивени пайдо бўлади 👉 Реклама
359 906
540
«Биз ваъдамизни бажармадик» — НАТО бош котиби Киевга келди У ростгўй бўлишини айтди ва Украинага янги ваъдалар берди. 👉
362 947
57
Жиззахда фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинган бўлиши мумкин – фотофакт Таҳририятга келиб тушган фотосуратларда вилоят ФВБ ходимлари Зомин туманида одамларнинг уйларини тозалаб, деворларини оқлаш ва бўяш ишларида иштирок этаётгани кўринади. Маълумот учун, бу тузилманинг асосий вазифаси табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазасини таъминлашдан иборат. 📸 👉
356 305
745
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 648 минг сўм этиб белгиланди. 👉
372 165
470
Нетаняҳуга қарши ордер, АҚШ талабаларининг намойиши ва ишғол этилиш хавфи остидаги Харкив — кун дайжести Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 30-04+++.mp4

357 993
177
“Отамнинг ишончи куч беради” — имкон берилган қиз ҳикояси Бугунги қаҳрамонимиз 24 ёшида шахсий бренди, тур-компанияси, қизлар академиясини яратиб улгурган ўзбек қизи. У болалиги, эришганлари, ўзбек қизларининг нималарга қодирлиги ҳақида гапириб берди. 👉
383 628
771
G7 давлатлари 2035 йилгача кўмирдан воз кечиш бўйича келишувга эришди «Катта еттилик» мамлакатлари тошкўмирдан босқичма-босқич воз кечиш бўйича умумий сана бўйича принципиал келишувга эришди. Ҳужжат 30 апрел куни имзоланиши режалаштирилган. 👉
357 111
84
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти туманларининг бирида «Агробанк» бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, аварияга учрагани тўғрисида хабар тарқалди. «Агробанк» матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди. 👉
370 966
478
⭐️ «Йил бренди» танлови ўтказилмоқда ҳам ОАВ йўналишида номзод сифатида танловда иштирок этмоқда. Ҳурматли обуначилари, ушбу танловда бизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз. Бунинг учун makon_brand_bot орқали рўйхатдан ўтиш ҳамда «ОАВ ва реклама» бўлимида брендига овоз беришингиз керак бўлади. Албатта, бизни муносиб деб билсангиз! 😊 👍 Ишончингиз учун раҳмат!
349 034
70
Одессага ракета зарбаси. Яраланганлар орасида Сергей Кивалов ҳам бор — у рус тили ҳимоячиси ва Януковичнинг тарафдори эди Маҳаллий расмийларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, яна бир киши ҳужум вақтида рўй берган инсултдан вафот этган. Тинч аҳоли вакилларидан 32 киши жароҳат олган, улар орасида — таниқли украин сиёсатчиси Сергей Кивалов ҳам бор: у ҳозирда Одесса юридик академияси раҳбари ҳисобланади, ўтмишда эса рус тилини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳаммуаллифи бўлган ҳамда 2004 йилги инқилоб вақтида Украина марказий сайлов комиссиясига раҳбарлик қилган. 👉
Mostrar más ...
356 162
52
⭐️ «Йил бренди» танлови ўтказилмоқда ҳам ОАВ йўналишида номзод сифатида танловда иштирок этмоқда. Ҳурматли обуначилари, ушбу танловда бизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз. Бунинг учун makon_brand_bot орқали рўйхатдан ўтиш ҳамда «ОАВ ва реклама» бўлимида брендига овоз беришингиз керак бўлади. Албатта, бизни муносиб деб билсангиз! 😊 👍 Ишончингиз учун раҳмат!
1
0
Оҳангарондаги боғда 1,5 мингга яқин дарахт ёқиб юборилгани айтилди Тошкент вилояти Оҳангарон туманида номаълум шахс 1500 га яқин мевали ва манзарали дарахтни ёқиб юборгани айтиляпти. Экология бошқармаси тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганини билдирди. 👉
358 365
120
Qatar Airways Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда 👉 Реклама
351 992
123
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди Пойтахт марказидаги Истиқбол кўчасида асфалт ўпирилиб тушди. Ҳодисага иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб экани айтиляпти. 👉
366 161
644
Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга сафарида ҳашаматли самолёт ижарага олгани учун танқид қилинди Кэмерон ўтган ҳафтада ҳашаматли Embraer Lineage 1000 самолётида Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга беш кунлик ташриф билан борган эди. 👉
359 319
92
АҚШ Молия вазирлиги Россия банклари билан операцияларга вақтинча рухсат берди 2024 йилнинг 1 ноябрига қадар Россия банклари билан энергетика бўйича ҳисоб-китобларга оид операцияларни тақиқлаш бекор қилинди. 👉
356 982
239
Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади Марказ қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдамлашади. 👉
361 350
275
Тошкентда сотувчилар учун “ MAKON Forum” халқаро форуми ўтказилади 👉 Реклама
356 709
118
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасига табрик йўллади. 👉
359 461
138
БМТ Россиянинг Харкивга КХДР ракетаси билан ҳужум қилганини тасдиқлади Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида айтилишича, топилган парчалар Шимолий Кореядан келган Hwasong-11 ракетасига тегишли. Бу КХДР томонидан қурол-яроғ эмбаргосининг бузилганидан далолат беради. 👉
360 470
34
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти Аввалроқ Исроил ОАВ Бинямин Нетаняҳу ХЖС уни ҳибсга олиш учун ордер беришидан хавотирда экани ҳақида хабар қилган эди. 👉
381 758
78
Германияда икки украиналикнинг ўлдирилиши: янги тафсилотлар Яраланганидан кейин тикланиш учун Бавариянинг Мурнау шаҳрида бўлган икки украиналик ҳарбийнинг ўлими украиналикларни шокка тушириб қўйди. DW қотил ва жиноят тафсилотлари ҳақида маълумот берди. 👉
388 530
78
"Қурбонлар" ярим миллионга етмоқда: ўзбекистонликларни молиявий пирамидалардан ким қутқаради? Ҳар куни юзлаб одамлар бир неча минг долларларини молиявий пирамидаларга тикиб, куйиб қолишмоқда. Қанча огоҳлантирилмасин, бонг урилмасин, одамлар барибир алданишда давом этяпти. Ўнлаб алдов лойиҳалар ҳуқуқ посбонларининг “бурунлари остида” гуркираб бормоқда. Аммо уларни тўхтатадиган на бир ташкилот, на бир идора йўқ, борлари ҳам “жабрланувчи ёки ариза йўқ” деган баҳона билан ўзларини четга олишади. тайёрлаган ушбу кўрсатувда фирибгарлик ва бировларни талаш устига қурилган ўнлаб “бизнес”лар ҳақида гап боради. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Mostrar más ...

Мои видео.mp4

451 391
1 828
29 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Ишга қайтган президент, судялар кенгашининг ОАВ ва блогерларга мурожаати, Тошкентга тўғридан тўғри авиақатнов очаётган Qatar Airways, Нурободда бир йилга етмай бузилган йўл — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

videoplayback (5).mp4

417 843
200
Футбол. Ўзбекистон илк марта Олимпиадага чиқди Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши саф тортади.
459 043
952
Қурбонлар ярим миллионга етмоқда: ўзбекистонликларни молиявий пирамидалардан ким қутқаради? Ҳар куни юзлаб одамлар бир неча минг долларларини молиявий пирамидаларга тикиб, куйиб қолишмоқда. Қанча огоҳлантирилмасин, бонг урилмасин, одамлар барибир алданишда давом этяпти. Ўнлаб алдов лойиҳалар ҳуқуқ посбонларининг “бурунлари остида” гуркираб бормоқда. Аммо уларни тўхтатадиган на бир ташкилот, на бир идора йўқ, борлари ҳам “жабрланувчи ёки ариза йўқ” деган баҳона билан ўзларини четга олишади. тайёрлаган ушбу кўрсатувда фирибгарлик ва бировларни талаш устига қурилган ўнлаб “бизнес”лар ҳақида гап боради. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Mostrar más ...

Мои видео.mp4

132 110
450
UzReport TV 10 йиллик юбилейини нишонламоқда 28 апрел куни Ўзбекистондаги илк информацион телеканал – UzReport TV ташкил этилганига 10 йил тўлди. Президент администрацияси ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов телеканал жамоасини юбилей билан табриклади. 👉
393 174
217
Душанбе: Россияда Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда поймол қилинмоқда Тожикистон ТИВ Россия элчисига норозилик нотаси топширди. Нотада Россиядаги Тожикистон фуқароларига нисбатан оммавий тарзда кескин салбий муносабатлар кузатилаётгани, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда поймол этилаётганидан хавотир билдирилган. 👉
388 657
135
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади Вилоят ҳокимлиги Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманлари ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалар ўрнатилишини маълум қилди. 👉
397 487
542
Тошкентда янги Ellipse Garden Darhan ТЖМ лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди 👉 Реклама
369 201
95
Париж-2024 чиптаси тикилган яримфинал. Ўзбекистон олимпия жамоаси илк марта Олимпиадага чиқа оладими? Бугун, 29 апрел – ўзбек футболи ва спорти учун тарихий кунга айланиши мумкин. Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Париж Олимпиадаси ва финал йўлланмаси учун Индонезияга қарши саф тортади. Темур Кападзе мураббийлигидаги жамоамизда ўзбек футболида тарих яратиб, олтин авлодга айланиш имконияти бор. 👉
393 910
173
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш режалари ишлаб чиқилди, унда баҳсли нормалар ҳам бор Кўчмас мулк ва автомобил сотуви фақат нақдсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Солиқ қўмитаси яна картадан картага ўтказмаларни назорат қилишга уриняпти. Нақд пулда харид қилган фуқароларга кешбэк бермаслик, ҚҚСни қайтариш муддатини узайтириш ва солиқ органларига тадбиркорнинг ҳудудига кириш ваколатини бериш каби таклифлар ҳам билдирилмоқда. 👉
379 109
907
Донецк областидаги Очеретино посёлкаси Россия армияси томонидан эгалланди. Украин ҳарбийлари буни тан олмоқда — ва у ерда нима учун жиддий қаршилик кўрсатилмагани сабаби изланмоқда Урушнинг 795-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
366 777
59
Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси русумли автомобилларни танлайди? 2024 йил 1 январ маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисида 3 млн 760 мингга яқин енгил автомобил мавжуд. Хўш, ўзбекистонликлар қайси русумдаги автомобиллардан кўпроқ фойдаланади? Дунёда-чи? Ушбу видеода шу каби саволларга жавоб олиш мумкин. 📹ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
370 217
234
NBU'да бизнес учун ҳисоб рақами: замонавий ва қулай хизмат кўрсатиш афзалликларига баҳо беринг 👉 Реклама
375 688
95
NYT: Исроилдагилар Ҳаага суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришидан хавотирда Исроил ҳукумати вакиллари Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилишда ҳамда Ҳамаснинг 2023 йил 7 октябридаги ҳужумига «ҳаддан ташқари қаттиқ жавоб қайтариш»да айбланиши мумкин. 👉
379 259
81
Судялар олий кенгаши Ботир Қодиров, Жўраевлар оиласи ва ОАВга мурожаат қилди Ўзбекистон Судялар олий кенгаши хонанда Шерали Жўраевнинг оталик фактини белгилашга оид даъвоси бўйича давом этаётган фуқаролик низосида томонларни турли хил баёнотлар беришдан тийилишга чақирди. Кенгаш, шунингдек, ОАВни суд ишига доир ахборот тарқатишга масъулиятли бўлишга даъват қилди. 👉
367 719
200
Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси русумли автомобилларни танлайди? 2024 йил 1 январ маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисида 3 млн 760 мингга яқин енгил автомобил мавжуд. Хўш, ўзбекистонликлар қайси русумдаги автомобиллардан кўпроқ фойдаланади? Дунёда-чи? Ушбу видеода шу каби саволларга жавоб олиш мумкин. 📹ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
1
0
Болтиқбўйи мамлакатлари Россияни минтақада ҳаво қатновига халақит беришда айблади Уч Болтиқбўйи республикаси ташқи ишлар вазирлари сўзларига кўра, Россия Болтиқ денгизи минтақасида GPS’ни бостирмоқда ва ҳаво қатновига халақит бермоқда. 👉
369 085
36
«Фронтда вазият кескинлашди». Сирский Россия Донецк областида тактик ютуқларга эришаётгани ҳақида гапирди Авдийивкадан ғарбда яна учта қишлоқ ташлаб чиқилган. Аммо экспертлар бу йўналишда Россия кучларининг тезкор ёриб ўтиши рўй беради деб ҳисобламаяпти. 👉
368 358
52
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ эшиклар куни ўтказилади 3 май куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида соат 10:00 да "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади. ⚡️Сиз учун ушбу кунда Конста ҳамда институтнинг Cover Club аъзолари томонидан мусиқий тадбир ҳам ўтказилади. Очиқ эшиклар кунида олийгоҳга ташриф буюрган меҳмонларни махсус кўнгиллилар гуруҳи қарши олиб, ТСМРИдаги таълим тизими, ўқув дастурлари, мавжуд йўналишлар, фанлар ҳамда педагоглар билан яқиндан таништиришади. 👉 Реклама
Mostrar más ...
386 400
618
Самарқандда 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқланди Ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. 👉
366 752
97
Сулҳ таклифини ўрганаётган ҲАМАС, Украинада кескинлашган фронт ва Нигерияда тибандликда ёнган машиналар — кун дайжести Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 29-04.mp4

377 830
108
Хитой компаниялари АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш йўлларини қидиряпти - ОАВ Хитойнинг йирик банклари Россия Федерацияси билан боғлиқ операцияларни молиялаштиришдан бош тортар экан, айрим фирмалар яширин молиялаштириш каналларига ўтмоқда, деб ёзади Reuters. 👉
388 559
60
Янгийўлдаги сил касалхонасига “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази жойлаштирилди. Аҳоли вирус юқтириб олишдан қўрқяпти Эпидемияга қарши курашга ваколатли орган бунга хулоса бермаган. Марказга келиб кетувчи аҳоли сил юқишидан хавотир олиб, марказ бошқа жойга кўчирилишини сўраяпти. 👉

IMG_5530.MP4

391 464
505
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio