الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Ubicación del canal e idioma

all posts Naqshband.uz

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www. naqshband.uz   Админ:  @Buxorovakillik  
Mostrar más
14 757+7
~4 300
~24
28.62%
Calificación general de Telegram
Globalmente
45 735lugar
de 78 777
246lugar
de 430
En categoría
1 463lugar
de 2 333
Archivo de publicaciones
🕌 Buxoro shahar “ABU XAFS KABIR” masjidi imom xatibining yoʻl harakati qatnashchilariga murojaati. 👉

masjid_domla_tg.mp4

1 432
7
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари 1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик. 2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик. 3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик. 4. Тик туриб таом ейишлик. 5. Идиш товоқни тоза тутмаслик. 6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик. 7. Намозни қазо қилишлик. 8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик. 9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик. 10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик. 11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик. 12. Ёлғон гапиришлик. 13. Тонг вақтида ухлашлик. 14. Шомдан кейин ухлашлик. 15. Ялангбош хожатхонага киришлик. 16. Хожатхонада гаплашишлик. 17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик. 18. Фақирни камситишлик. 19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик. 20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик. "Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси
Mostrar más ...
1 606
59

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
1 752
2
#muftiy_minbari 🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

FARZAND FITRATI tg.mp4

2 086
19
#Видеолар_долзарб_мавзу Хорижда муртад бўлишнинг хатарлари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

Xorijda murtad bo‘lishning xatarlari.mp4

2 296
16

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
2 109
4
#Мақола_долзарб_мавзу ЁШ АВЛОДНИ КАМОЛ ТОПТИРИШДА ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ АҲАМИЯТИ Қуръони карим – барча замонлар ва маконлар оша ўз долзарблигини йўқотмайдиган, инсонларни абадий саодатга эришишлари учун Аллоҳ таоло томонидан юборилган дастурул амал китобдир. Унда аҳкомлар, насиҳатлар, қиссалар, зарбул масаллар ва ғайбга доир масалалар келтирилганки, башариятнинг ақли бу маъноларнинг ҳаммасини тўлиқ қамраб олишга ожиздир. Қуръони каримга тафсир ёзган мутафаккир олимлар ҳар замон ва ҳар маконда ундан янги маънолар чиқариб оладилар ва бу ҳеч қачон тугамайди. Чунки, бу Аллоҳ таолонинг барчани ожиз қолдирувчи каломидир. Ушбу калом каттаю кичик барча масалаларни қамраб олган йўл-йўриқлар мажмуасидир, шу жумладан, унда инсоннинг маънавий дунёси ва ахлоқига доир бир қанча кўрсатмалар келтирилган. 🔗 Тўлиқ ўқиш ✍️Жобир домла Элов Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Mostrar más ...
4 595
10
#Видео_маъруза НАФС ТАРБИЯСИ Бахтиёр домла Манзитов, Бухоро шаҳар "Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий" жоме масжиди имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

1. Нафс тарбияси+.mp4

1 885
6
#Мақола_долзарб_мавзу ДИН- НАСИҲАТДИР Ислом дини инсонларни, ўзаро бирдамлигу ҳамжиҳатликда яшашга тарғиб этади. Бунда эса, одамларнинг ўзаро самимий муносабатда бўлишлари муҳим ўрин тутади. Гӯзал динимизнинг бош ғояси насиҳат, яъни самимийликдан иборат бўлиб, аввалда ўтган пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабарлар келган. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига хитоб қилар экан: “Сизларга Раббимнинг топшириқларини етказурман ва сизларга насиҳат қилурман...”, деган (Аъроф сураси, 62-оят). Солиҳ алайҳиссалом ҳам ўз қавмини азобдан огоҳлантирганида шундай деган: “Эй қавмим! Мен сизларга Раббимнинг топшириғини етказдим, сизларга насиҳат қилдим, лекин (сизлар) насиҳатгўйларни ёқтирмайсиз” (Аъроф сураси, 79-оят). 👉 Тўлиқ ўқиш Равшан домла Камолов “Хўжа Абдуллоҳ Сафедмуй” масжиди имом-хатиби
Mostrar más ...
2 143
7
#Тафаккур Ўлим соатида гуноҳлар, маъсият ва шаҳватлар шайтон хорлаганидек соҳибини хорлаб ташлайди. Энди у инсонда хорлик ва заиф иймон жам бўлиб, натижада у ёмон хотима билан ўлим Ибн Касирнинг “Бидоя ван ниҳоя” асаридан.
2 549
20
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун шанба — 21 сентябрь 2024 — 18 рабиъул аввал 1446 🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Яқинларингизга ҳам улашинг. Обуна бўлишни унутманг! 👉
4 542
66
ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШ CАВОЛ: Эшитишимизча Жидда мийқот ичида жойлашган экан. Юртимиздан бораётган аксар зиёратчилар Жидда аэропортига қўниб, Мадинага кетишади. Шу ҳолатда жиддага эҳромсиз киргани учун жиноят қилган бўлмайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда Жидда шаҳри мийқот ичида жойлашган. Маккага бораётган киши нима мақсадда бораётган бўлса ҳам мийқотдан эҳром билан ўтиши вожиб саналади. Чунки Аллоҳ таоло бу жойни бошқа жойдан афзал қилиб яратган. Ҳозирда зиёратга бораётган инсонлар асосан икки хил услубда борадилар: Биринчиси: Жиддага қўниб, тўғри Маккага бориш. Бу ҳолатда ҳали Жиддага етиб бормай, мийқотдан ўтаётганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз кирса, гуноҳкор бўлади ва зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Бундай киши мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб келса, жонлиқ зиммасидан соқит бўлади. Иккинчиси: сиз айтган ҳолат. Яъни Жиддага қўниб, аввал Мадинаи мунавварага бориб зиёрат қилиш ва ундан кейин Маккага жўнаш. Бу ҳолатда Жиддага, яъни мийқот ичига эҳромсиз кириш жиноят ҳисобланмайди. Чунки бу каби инсонларнинг мийқотдан ўтаётгандаги дастлабки мақсади Маккага эмас, балки Мадинага боришдир. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. وحرم تأخير الإحرام عنها كلها لمن أي لآفاقي قصد دخول مكة يعني الحرم ولو لحاجة غير الحج أما لو قصد موضعا من الحل كخليص وجدة حل له مجاوزته بلا إحرام “ Маккага, яъни ҳарам ҳудудига ҳаж (ёки умра)ни ният қилмай, бирор иш туфайли киришни мақсад қилган кишининг мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш ҳаром ҳисобланади. Аммо агар Жидда ва Хуллайс каби ҳилл (мийқот билан ҳарамнинг орасидаги ерлар)даги бирор жойни қасд қилган бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиши жоиздир” (“Раддул муҳтор” китоби). Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ мийқотдан эҳромсиз ўтиш масалаларини баён қилар экан, бундай дейдилар: هَذَا إذَا جَاوَزَ أَحَدٌ هَذِهِ الْمَوَاقِيتَ الْخَمْسَةَ يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ أَوْ دُخُولَ مَكَّةَ أَوْ الْحَرَمِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، فَأَمَّا إذَا لَمْ يُرِدْ ذَلِكَ وَإِنَّمَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ بُسْتَانَ بَنِي عَامِرٍ أَوْ غَيْرِهِ لِحَاجَةٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ “ Бу (яъни мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳақидаги) ҳукмлар ҳаж ёки умра қилишни ёки Маккага ё ҳарамга киришни мақсад қилган киши беш мийқотдан биридан ўтиши ҳақидадир. Лекин бирор киши мийқотдан ўтишда буларни қасд қилмаган, балки Бани Омир боғи ёки бошқа жойни(бу жойлар мийқот билан ҳарам ўртасидаги ерлар) мақсад қилиб мийқотдан эҳромсиз ўтган бўлса, унга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Mostrar más ...
2 882
19

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
2 747
9
#mutolaa_vaqti (мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони) ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ • Қуръони каримда Ватан тушунчаси ✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Муҳаббат” истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир. Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради. Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи алайҳ Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади. Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир. 📖 Матн мутолааси учун: 🔈 Видео форматда кўриш учун: 🎙 Матнни Абдулқайюм Исмоил ўқиди 🎞 |📝 |💻 |📝
Mostrar más ...

05 QUR'ONI KARIMDA VATAN.mp3

2 768
2
🕌! 🐝 Мўмин мисоли – асалари каби 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар. 🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин! ✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
2 490
11
#Видеолар Диннинг учдан бир қисми одобдир Равшан домла Камолов Бухоро шаҳар "Хожа Абдуллоҳ Сафедмўй" жомеъ масжид имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

ДИННИНГ_УЧДАН_БИР_ҚИСМИ_ОДОБДИР+_.mp4

2 692
6
3 976
159
#Мавлид 🌙Мавлиди Шарифга марҳамат! 🤲 Бугун, 20 сентябрь соат 12:30 да Болои Ҳовуз ва Хўжа Зайниддин жоме масжидларида бўлиб ўтадиган Мавлиди Шарифга марҳмат! Бу ойда тилимизни Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтиш ила банд қилайлик, азизлар! 📍Яқинларингизга ҳам улашинг!
2 990
16
#Мақола ILM VA HIKMAT SOHIBINING FAZLI Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallam o‘zlarining muborak bir hadislarida ularga havas qilinadigan toifalarni sanab quyidacha marhamat qilganlar: Faqat ikki narsadan boshqasida hasad yoʻq. “Birinchisi Alloh taolo bir odamga mol-u dunyo ato etadi U berilgan molni toʻgʻri yoʻlda sarf qiladi. Ikkinchisi esa Alloh unga ilm ne’matini beradi. Haligi odam ilmi ila hukm chiqaradi va taʼlim beradi” . Hadisda zikr qilingan “Hasad” aslida boshqaga berilgan neʼmatning zavolini orzu qilishni anglatadi. Bu gunoh hisoblanadi. Gohida “Hasad” soʻzi “Havas qilish” maʼnosida ham ishlatiladi. 🔗 Тўлиқ ўқиш Romitan tumani bosh otinoyisi D. Avezova ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉
Mostrar más ...
2 728
8
#15_октябрь Сиз ва Биз тўлаётган солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши учун хизмат қилади. Унутманг! Равон йўллар, янги боғча, мактаб, олийгоҳлар, спорт майдончалари, турар жойлар ҳамда ижтимоий ёрдамлар бу сиз тўлаган солиқлардир. 📲Сиз Soliq мобил иловаси орқали тез ва осон амалга оширишингиз мумкин. ❗️ 15 октябрь Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўлашнинг сўнгги куни. Бухоро вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉
Mostrar más ...

Soliq mol-mulk rolik++.mp4

2 536
5
Бу улуғ кунда Яратгандан сўраган барча дуоларингиз қабул бўлсин! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
3 562
105
#Кун_ҳикмати Бағрикенглик сенинг бошқаларга ҳадянг бўлса, унутиб юбориш ўзингга берган ҳадянгдир.
2 808
25
#Тафаккур Аллоҳни яхши кўрмасдан туриб Уни таниш имконсиз ва минг карра имконсиздир. Унга итоат қилмасдан У Зотни яхши кўриш ҳам амримаҳолдир. Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
3 414
26
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун жума — 20 сентябрь 2024 — 17 рабиъул аввал 1446 🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Яқинларингизга ҳам улашинг. Обуна бўлишни унутманг! 👉
5 971
127
#Суҳбат 🇺🇿 НЕГА У ЗОТНИ ҲАММАДАН КЎПРОҚ ЯХШИ КЎРИШИМИЗ КЕРАК? 📹 YOUTUBE
Нега У зотни ҳаммадан кўпроқ яхши кўришимиз керак?
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Устоз Улуғбек домла Жиянов ҳамда Бухоро шаҳар "Волидаи Абдулазизхон" жоме масжиди имом-хатиби Зарифжон домла Қудратов.
2 973
8

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
3 187
8
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌼 Жума учун ғусл қилиш. 🌼 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌼 Чиройли кийимлар кийиш. 🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Mostrar más ...
4 798
41
#siyrat 📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

05 INTIZORLIK tg.mp4

3 015
21

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
2 846
14
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🕯 Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! 🖥 Батафсил 🌐 Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда 🖥 Батафсил ☪️ Олий маҳадга Кудус давлат ислом институти делегациясининг ташрифи 🖥 Батафсил 🕌 Билимдон имомлар сараланди 🖥 Батафсил 📕 Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди 🖥 Батафсил 📕 Қатардаги Қуръон мусобақалари соврин ва ғолиблари сони икки баравар оширилди 🖥 Батафсил 🔍 Истанбулда Олтин Ўрда хони учун ёзилган қадимий қўлёзма топилди 🖥 БатафсилЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Mostrar más ...
2 461
1
#Видеолар Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашиш ихтилофлардан сақлайди! (2-қисм) ©️ Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

2-qism new tg.mp4

2 787
8
🗓Эртага, 20 сентябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро шаҳридаги "Болои Ҳовуз" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда. 📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз. ♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ! ✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Mostrar más ...
2 979
18

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
4 963
36
#Маъруза "Гиёҳвандлик умр заволи" Жобир домла Элов Бухоро вилояти бош имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

Гиёҳвандлик+.mp4

4 911
24
#Ҳикматлар_сарчашмаси ГИЁҲВАНДЛИК-УМР ЗАВОЛИ Салоҳиддин Кароматов, Бухоро шаҳар "Тагбандбофон" жомеъ масжиди имом хатиби

Гиёҳвандлик-умр заволи тг.mp4

53
0
#Мақола ДЎСТ БЎЛИШ ОСОН - ДЎСТЛИКНИ САҚЛАШ ҚИЙИН "Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир". Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга: - Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча . Носир домла Жумаев, Пешкў тумани бош имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Mostrar más ...
3 215
20
#Кун_ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этса ҳамма амали тўхтайди. Фақат ҳаётлик вақтида қилган учта амалининг савоби етиб туради. Улар: садақаи жория, фойдали илм, (ота-она ҳаққига) дуо қиладиган солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти). 👉
4 012
44
#Дуо Тонгда ўқиладиган дуо اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур. Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

IMG_1610.MP4

2 990
41
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун пайшанба — 19 сентябрь 2024 — 16 рабиъул аввал 1446 🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Яқинларингизга ҳам улашинг. Обуна бўлишни унутманг! 👉
7 181
95
​​ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ? ❓1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ “Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг:
Mostrar más ...
3 119
11
#Xalqaro_konferensiya 📢 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” номли халқаро илмий-амалий конференцияга барчани таклиф қиламиз 💬 2024-йил 15-16 октябрь кунлари дунё илм-фан намоёндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади. 📍Тошкент ва Хива шаҳарлари “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади. 🗣 Мазкур анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар. 📰 Конференция иши мусулмон мамлакатлари, АҚШ, Европа, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли нашрларида, шунингдек, маҳаллий телеканаллар, газета ва журналлар ҳамда интернет нашрлари орқали кенг ёритиб борилади. 🟢 Мазкур нуфузли халқаро конференцияда барчангизни кутиб қоламиз.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Mostrar más ...

ROLIK 13.09.2024 NEW TG.mp4

2 680
0
#Видео Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
 |  | 🔗 Улашинг: 

Axloq3 tg.mp4

2 755
16
✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ 🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди. 🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди. 🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди. 🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда. ✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Mostrar más ...
6 072
6
#Раддия ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ХАБАРЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ! Жалолиддин Сабуров Когон тумани "Сайид Амир Кулол" жоме масжиди имом хатиби

ИЖТИМОИЙ_ТАРМОҚХАБАРЛАРИДАНОГОҲ_БЎЛАЙЛИК!_тг.mp4

2 940
16
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: Отадан; Онадан; Ака-укадан; Опа-сингилдан! 👉Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: Ғамдан; Маҳзунликдан; Ожизликдан; Бахилликдан! 👉Тўрт кишига бағритошлик қилманг: Етимга; Мискингга; Фақирга; Беморга! 👉Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: Сабрни; Ҳалимликни; Илмни; Саҳийликни! 👉Тўрт кишига яқин юринг: Мухлисга; Вафодорга; Очиқ кўнгилга; Содиққа! 👉Тўрт кишидан узоқ юринг: Оиланггиза кўз олайтирадиган фосиқдан; Миллат хоинидан; Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан; Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан! 👉Тўрт кишига ишонманг: Каззобга; Ўғрига; Ҳасадгўйга; Манманга! 👉Тўрт кишидан меҳрингни дариғ тутманг: Жуфтларинггиздан; Фарзандларингиздан; Оиланггиздан; Содиқ дўстларинггиздан! 👉Тўрт нарсани камайтиринг: Ейишни: Ухлашни; Дангасаликни; Каломни! 👉Тўрт нарсадан ҳеч қачон алоқангизни узманг: Намоздан; Қуръондан; Зикрдан; Қариндошлик алоқасидан!
Mostrar más ...
4 880
153
#Видео_маъруза #Долзарб_мавзу Бировнингҳақини ейиш оғир гуноҳ Равшан домла Камолов, Бухоро шаҳар Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмуй масжиди имом-хатиби

Равшан домло+.mp4

2 691
9
#Мақола Қабристон зиёрати ва унга оид одоблар Ислом аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қайтарилиб, сўнгра айни ул зотнинг ўзлари мусулмонларни қайта тарғиб қилиб қабристон зиёратига чорлаганликлари ҳақидаги ҳадисларни биламиз ва эшитганмиз. Биламизки, муқаддас ислом дини одоб ва гўзал ахлоқга ундовчи диндир. Худди шундай одоблардан бири ўтганларни хотирлаш ва уларга ҳурмат бажо келтириш ҳисобланади. Биз ўтганларимизни эслаб ҳадисда “Қабристонларни бориб зиёрат қилинг чунки у жой сизларга охиратни эслатади” буюрилганидек уларни зиёратларига борамиз. 👉 Тўлиқ ўқиш! Бухоро шаҳар “Дилкушо” жомеъ масжиди имом-хатиби Фарход домла Жумаев
Mostrar más ...
3 173
11
Тақво нима? Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини билдиради. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборатдир. Гоҳида тақво хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан «Тақво нима?» деб сўрашганда: «Араблар сертикан майдондан яланг оёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни «тақво» дейишади», деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди, ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, доимо Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
Mostrar más ...
3 023
38
#Дуо Уйқудан турганда ўқиладиган дуо « الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур. Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз. 👉

8.MP4

3 328
44
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун чоршанба — 18 сентябрь 2024 — 15 рабиъул аввал 1446 🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Яқинларингизга ҳам улашинг. Обуна бўлишни унутманг! 👉
6 822
94
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ? ❓CАВОЛ: Витр намозини ўқилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўқиса, витр намози қайта ўқиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти). Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади. Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
Mostrar más ...
3 094
15
#Суҳбат 🇺🇿 МАВЛИД ЎҚИЛГАНДА МУСУЛМОН ЎЗИНИ ҚАНДАЙ ТУТИШИ КЕРАК? 📹 YOUTUBE
МАВЛИД ЎҚИЛГАНДА МУСУЛМОН ЎЗИНИ ҚАНДАЙ ТУТИШИ КЕРАК?
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Устоз Улуғбек домла Жиянов ҳамда Бухоро шаҳар "Волидаи Абдулазизхон" жоме масжиди имом-хатиби Зарифжон домла Қудратов.
2 885
17

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
3 582
18
#muftiy_minbari 📹 ТАФРИҚА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

TAFRIQA +.mp4

3 226
13

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
3 442
19
#Маъруза #Видеолар Ҳусни хулқ ва сахийлик Тоштемир домла Назаров, Шофиркон туман "Искогаре" жомеъ масжиди имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉

Хусни хулқ ва сахийлик+.mp4

3 454
11
#Долзарб_мавзу NAMOZDA “OMIN” NI MAXFIY AYTISH MASALASI “Omin”ni namozda jahriy yoki maxfiy aytish masalasiga kirishishdan oldin, namoz o‘quvchi “Fotiha” surasidan keyin “omin”ni aytishining hukmi va fazilati haqida to‘xtalib o‘tamiz. Hanafiy mazhabiga ko‘ra “omin”ni “Fotiha” surasidan keyin aytish sunnat amal hisoblanadi. Bunga dalil: Imom Nasoiy Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilgan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Qachon imom: “G‘oyril mag‘zduubi alayhim va lazddoooolliin”, dеsa: “omin”, dеnglar. Chunki (ushbu vaqtda) Farishtalar ham imom ham “omin” deb aytishadi. Kimning so‘zi farishtalar so‘zi bilan muvofiq kеlib qolsa, uning o‘tgan gunohlari mag‘firat qilinadi”, deb aytganlar. Imom Buxoriy rivoyat qilgan boshqa hadisda Nabiy alayhissalom: “Qachonki imom “omin”ni aytsa, sizlar ham aytinglar. Chunki kimning “omin”i farishtalar “omin”i bilan muvofiq kеlib qolsa, uning o‘tgan gunohlari mag‘firat qilinadi”. Batafsil.. Asrorxon domla Mahmudov, Mir Arab oliy madrasasi o‘qituvchisi
Mostrar más ...
6 727
29
#Кун_ҳикмати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларни дуоибад қилинг», дейилди. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилганим йўқ. Мен раҳмат қилиб юборилганман», дедилар». Муслим ривоят қилган. Шарҳ: Бировни лаънатлаш уни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаб, дуо қилишдир. Агар барча мушрикларни лаънатланадиган бўлинса, уларнинг бирортаси ҳам мусулмон бўлмасдан ўлиб кетишини тилагандек бўлади. Албатта, бу нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тўғри келмайдиган бир иш. У зот ҳатто ўзларига озор берган мушрикларга ҳам лаънат айтмаганлар. Балки уларнинг авлодларидан яхши мусулмонлар чиқишини умид қилганлар ва шундоқ бўлди ҳам. Шу билан бирга, бадбахтлиги аниқ бўлган баъзи мушрикларни лаънатлаш ҳоллари ҳам бўлган. Шунинг учун ҳам мушрик ва кофирларни омматан лаънатламай, баъзи бадбахтларини лаънатласа мумкинлиги қоидага айланиб қолган.
Mostrar más ...
6 852
15

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
3 334
15
#Дуо Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми. Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман. 👉

20 tg.mp4

3 430
58
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун сешанба — 17 сентябрь 2024 — 14 рабиъул аввал 1446 🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Яқинларингизга ҳам улашинг. Обуна бўлишни унутманг! 👉
6 814
102
МАВЛИД ҚИЛИШ БИДЪАТМИ? ❓534-CАВОЛ: Баъзилар мавлид қилиш бидъат, дейишмоқда. Бу ҳақда Ислом уламолари нима дейишган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мавлид ойи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларини, муборак сийратлари ва суннати санийяларини янада чуқурроқ ўрганиш ойидир. Бу ойда ҳам, бундан кейин ҳам биз, мўмин-мусулмонлар, ҳар бир ишда, ҳар бир амалда У зотнинг суннатларига мувофиқ йўлда юришимиз, У зотга эргашишимиз зарур. Аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мавлидларини биринчи бўлиб нишонлаган зот – Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Ўзларидир. Имом Муслим Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтадилар: “Набий алайҳиссаломдан душанба куни рўза тутиш ҳақида сўрашди. Шунда У Зот: “Ўша кунда мен туғилганман ва шу кунда менга (ваҳий, пайғамбарлик) нозил бўлган”, – дедилар. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз алайҳиссалом душанба куни туғилганликлари ва шу кунда пайғамбарлик ато қилингани муносабати билан рўза тутганликларига далолат қилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини нишонлаш ва бунда хурсандчилик қилишни ўзига яраша шаръий далиллари, асослари ҳамда манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан буён уни нишонлаб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган бир қатор уламолар уни яхши амал санашган. Уламоларимиз: “Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг “Мусулмонлар яхши санаган нарса Аллоҳ наздида ҳам яхшидир”,– деган  сўзлари айнан мавлидга мос тушади”, – дейдилар. Биз кўпчилик уламоларнинг, шу жумладан, юртимиз уламоларининг фикрларини ушлашимиз ва ихтилофга ўрин бермаслигимиз лозим бўлади. Зеро, мавлиддан кўзланган мақсадларга эришишга мусулмонлар бугун ҳар доимгидан кўра кўпроқ муҳтождирлар. Ал-Ҳофиз Абдурраҳим ал-Ироқий айтадилар: “Зиёфат ташкил этиш ва муҳтожларга таом улашиш ҳар вақтда ҳам яхши саналган амаллардандир. Айниқса, бу муборак ойда унга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг нурлари зоҳир бўлганлиги туфайли шоду ҳуррамлик улашилса қандай ҳам яхшидир. Унинг бидъат эканлиги макруҳ бўлишига сабаб бўлолмайди. Зеро, қанчадан қанча яхши бидъатлар борки, уларга амал қилиш вожиб даражасига чиққандир” (Манба: “Шарҳу мавоҳибул-ладунийя” китоби). Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Менинг наздимда аслида мавлид амалида одамларнинг тўпланиши, Қуръони каримдан қироат қилиш, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллуд топганларида рўй берган мўжизалар ҳақида ворид бўлган хабарларни ривоят қилиш, кейин дастурхон ёзилиб, таомлардан тановул қилингач тарқалиб кетиш, буларнинг ҳаммаси бидъат ҳасана ишлардан саналиб, уни ташкил этганларга савоб бор. Чунки, бунда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни улуғлаш, таваллуд топганлари учун хурсандчилик ва шодликни изҳор этиш бор” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби). Асрининг Ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажар Асқалонийдан мавлид ҳақида сўралганда қуйидаги жавобни берганлар: “Мавлиднинг асли бидъат бўлиб, у ҳақида аввалги уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким ёмонликларидан четланмаса, яхши бўлмайди” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби). Ибн Обидин айтадилар: “Билингки, Набий алайҳиссалом таваллуд топган ойда мавлиди шариф ўтказиш яхши бидъатлардандир” (Манба: “Шарҳу ибн Обидийн ала мавлиди ибн Ҳажар” китоби). Хулоса қилиб айтганда, Набий алайҳиссаломнинг таваллудларини нишонлашнинг жоиз эканига Ислом олами забардаст уламоларининг кўплаб ижобий фикрларини келтириш мумкин. Айниқса, дунёнинг баъзи жойларида Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг муборак шаъниларига нисбатан қасддан одобсизликлар амалга оширилаётган бир пайтда, У зотнинг сийратларини, суннатларини, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
Mostrar más ...
3 963
41

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
5 457
16
😎 Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди 🗣Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида 🌙 Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар. ⏺Шундан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди. 🚌Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 📍Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар. 🤲 Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mostrar más ...
2 887
6
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ🎞 |📝 |💻 |📝

RENDER ME 2 tg.mp4

2 972
25

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Votación anónima
3 760
28
#Ҳикматлар_сарчашмаси ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАШ Абдурауф Деҳқонов, Пешкў тумани "Абдузоҳир" жомеъ масжиди имом хатиби

Ўзлигимизни англаш+.mp4

3 315
8
#Мақола СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ! عن أبي هُرَيرةَ رَضِيَ اللهُ عنه قال: قال صلَّى اللهُ عليه وسلَّم: من كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيُكْرِمْ ضَيفَه، ومَن كان يؤمِنُ بِاللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَصِلْ رَحِمَه، ومن كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَقُلْ خَيرًا أو لِيَصمُتْ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар (Муттафақун алайҳ). Батафсил... ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉
Mostrar más ...
3 564
23
ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий | | |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
| |

Maruza 15.09.2023 tg.mp4

3 206
17
МАВЛИД ОЙИ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШГА ҚУЛАЙ ФУРСАТ Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўз “Сунан”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят келтирадилар: Пайғамбар алайҳиссаломни (саҳобалар душманлардан) қўриқлашар эди, Аллоҳ таоло: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Моида сураси, 67-оят)ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб: “Сизлар кетаверинглар, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳимоялайдиган бўлди”, дедилар. Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: "Бу оятнинг мазмуни қуйидагича: "Эй, Муҳаммад! Сиз менинг рисолатимни одамларга етказинг, Мен сизни ҳимоя қилиб тураман, душманларингиз устидан ғолиб келишингиз учун сизни қўллаб-қувватлаб тураман, ҳеч қўрқманг ва ташвиш чекманг, сизга улардан бирортасининг қўли ҳам етмайди, озор ҳам етказа олмайди"". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Жаҳл: "Муҳаммад сизларни олдингизда юзини ерга ишқалайдими?" деб сўради. Унга: "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда у: "Лот ва Уззо бутлари ҳаққи ҳурмати қасам ичиб айтаман, агар уни ўша ҳолатда турганини кўрсам, бўйнини оёғим билан босаман, юзини тупроққа белайман", деди. Абу Жаҳл келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Муборак бўйинларини оёғи билан босмоқчи бўлганида бирдан орқасига тисарилиб кетди ва икки қўли билан ўзини нимадандир қўрий бошлади. Бу ҳолатни кўрганлар ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Мен билан унинг орамизда оловли бир ўра пайдо бўлиб, ундан қўрқинчли қанот чиқди", деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар у менга яқинлашганида, фаришталар уни бурда-бурда қилиб ташлар эдилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳимояси остида ҳамроҳлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Маккадан яширинча чиқдилар ва Савр ғорига етиб келиб, мушрикларнинг айғоқчилари кўзидан ўша ерга яшириндилар. Мушриклар ҳам жон-жаҳдлари билан икковлонни ахтариб Савр ғорига келдилар. Ғорнинг оғзига яқин келган чоғларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳалок бўлдик, деб ўйладилар ва Расулуллоҳга: "Агар бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўриб қолади", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки кишининг ҳолати қандай бўлади, деб ўйлайсиз?!" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Уҳуд жанги кунида фаришталар Расулуллоҳнинг ҳимоялари учун осмондан тушдилар. Мушриклар у зотнинг устларига ёпирилиб келган ва саҳобалар мағлуб бўлиб қочаётган вақтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Уҳуд куни Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийиниб олган икки кишини кўрдим. Мен уларни илгари кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим. Яъни, улар Жаброил ва Микоил фаришталар алайҳумассалом эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). #МАВЛИД_ОЙИ Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉
Mostrar más ...
image
4 280
52
#Дуо Манфаатли илм тилаш ва манфаатсизидан паноҳ сўраш اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ Ўқилиши: Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман. Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наари. Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин. Барча ҳолат учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан дўзах аҳлининг ҳолатидан паноҳ сўрайман. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). 👉
Mostrar más ...

22 tg.mp4

3 551
48
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун душанба — 16 сентябрь 2024 — 13 рабиъул аввал 1446 🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Яқинларингизга ҳам улашинг. Обуна бўлишни унутманг! 👉
6 612
89
ТАВБА ҚИЛДИМ, АММО КЎНГЛИМ ҲУЗУР ТОПМАЯПТИ ❓CАВОЛ: Бир гуноҳ иш қилиб қўйдим, истиғфор айтиб Aллоҳга тавба қилдим, аммо негадир кўнглим ҳузур топмаяпти. Намозларимда ҳузур қилолмаяпман. Қандай амаллар қилсам ҳузур топаман? Илтимос шунга маслаҳат беринг. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало мусулмон инсон хавф ва ражо яъни қўрқинч ва умид ўртасида бўлиши керак. Уламоларимиз бу ҳақда инсон "хавф"ни олдига (келажакдаги ишларга), "умид"ни орқага (ўтган гуноҳларга) нисбатан амал қилиши керак дейдилар. Демак аввалда қилинган гуноҳларимизни кечирилишини умид қилишимиз ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган гуноҳ ишлардан "Аллоҳдан қўрқинч" тўхтатиб туриши керак. Шу нуқтаи назардан гуноҳларимизни кечиришини Аллоҳдан сўраб ноумид бўлмасдан ибодатларда бардавом бўлишимиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👉
Mostrar más ...
Naqshband.uz
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°• ┈┈┈••ৡ❀ৡ• ┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik
3 517
13
#muftiy_minbari 🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ 🎙 🌐

FARZAND FITRATI tg.mp4

3 480
17
Ота-она ўзидан сўраши ва аниқ жавоб бериши керак бўлган асосий савол шудир: «Биз болаларни нега ва қандай тарбия қилишимиз лозим?» Бу инсон мавжудлигининг мақсади бўлган, бандалик билан бевосита боғлиқ масаладир.    Инсон ҳаётни ўрганиш орқали таниб олади. Оила ва мактаб ўргатмаган илмларни синов ва хато орқали ўрганган бола ҳеч қачон қутулолмайдиган таназзулларга дуч келиши мумкин. Гиёҳвандлик инсоннинг катта душмани эканини ўрганманган бола, дарсидан сўнг ёки кафеда гиёҳванд савдогарлари билан танишиб, дўстлар учрашувида дори истеъмол қилса, ундан қутилиши қийин бўлган жараённи бошидан кечиради. Гиёҳванд моддаларга қарам бўлганларнинг кўп қисми бу тузоқдан қутула олмайди. Оиласида на ҳузур, на ишида барокат бўлади.     Зинони ҳам, яъни номаҳрам аёл билан ўралашиш каъби зинога бошлаган масалаларни ҳам ҳаром бўлишини ўрганмаган бола, талабалик даврларида орқага қайта олмас йўлга киради. Қиз бола онасидан ҳижобнинг ва махфийликни муҳимлигига қулоқ солмаса, уни мақтаган эркакларнинг сўзларига алданиб қолади. Улар билан йиғилишларга бориб, ўша ерда тунаб қолади. Иффати ҳам, келажаги ҳам барбод бўлади. Инсон ҳаёти ҳар бир масалани тажриба орқали ўрганиш учун етарли эмас. Ислом таълим-тарбияси бўлмаган оилада нима нотўғри, нима тўғри бўлишини ўрганмаган бола, баъзан олтмиш, баъзан етмиш ёки саксон ёшида тушуниб етади. Ўз айтганидан, ўз қилганидан қайтмайдиган инсон ўлим тўшагида англаган ҳақиқати унга фойда бермайди. Содир қилган жинояти, содир қилган қотиллиги учун умрбод қамоқ жазосига ёки ўлимга ҳукм қилинган шахсдан сўнги сўзлари сўралганида,  пушаймон бўлган ҳолда унинг жавоби: «Кошки буларнинг ҳаромлигини билган ва тўғри муҳитда бўлган оилада улғайсам эди» шаклда бўлади.     Агар илоннинг заҳарли эканини ўргатилмаган бола, уни қўзичоғидек яхши кўрса, илон унинг ўлимига сабабчи бўлади. Инсон қайси ўтнинг заҳарли эканини билмаса, кўриниши жуда гўзал бўлган ўт «Кастор»ни истеъмол қилиб заҳарланади. Гранатани ўйинчоқ деб ҳисоблаган бола, уни синов орқали  зарарли эканлигини синаб кўриш имконига эга эмас. Саксон ёшида тўплаган бир кишининг тажрибасига, бобоси, отасини гапларига қулоқ солиб улғайган бола бунга 15-20 ёшида эришиши мумкин.     Бир вақтлар шифокорлар инсонларга сариёғ емасликни маслаҳат беришар эди. Кейинчалик маълум бўлдики, сариёғ жуда фойдали озиқ манбаи эканлиги маълум бўлган. Инсоннинг идрокига асосланган тажрибалар хато бўлиши мумкин, аммо, тилига ёлғон ва хато тегмаган Аллоҳ Росулининг сўзлари ҳам, суннати ҳам аниқ ва албатта ҳақиқатни сўзлайди. Шунинг учун тарбия асосларининг тамойилларини пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ўрганишимиз лозим. ©Иҳсан Шеножакнинг "Ислом уйида фарзанд тарбияси" китобидан Оиша Юсуф таржимаси. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Манба: FARZAND TARBIYASI
Mostrar más ...
3 603
20
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio