Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Categoría
Ubicación del canal e idioma

audience statistics @BUGUNUZ™ - Official channel

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv) 
22 7150
~4 391
~6
19.33%
Calificación general de Telegram
Globalmente
35 877lugar
de 78 777
1 092lugar
de 2 295
En categoría
2 274lugar
de 3 169

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Hourly Audience Growth

La carga de datos está en curso

Time
Growth
Total
Events
Reposts
Mentions
Posts
Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
📌Озодлик дастури 09.11.23 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉

Ozodlik dasturi 09.11.2023 (1).mp3

2
0
📌Озодлик дастури 09.11.23 ✅Тошкентда ИҲТ саммити бошланди. Арипов Эрдўғон шарофати билан Тошкентга ёмғир ёққанини иддао қилди ✅Мирзиёев ИҲТ саммитида ҲАМАС ва Исроилни оташкесимга чақирди ✅АҚШ Ўзбекистон ҳудудий яҳлитлигини қўллаб-қуввватлашда собит эканини билдирди ✅Бойсунда автомагистрални ва хонадонларни сел босди Самарқандда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган ўқитувчи жазосиз қолаётгани ҳақида хабар берди ✅АҚШ Эрон дастаклаётган Суриядаги жангари гуруҳлар объектига зарба берди ✅Исроил 8 ноябрда Ғазо шимолини 50 минг киши тарк этганини билдирди
Mostrar más ...
OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 09.11.23 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
2
0
📹 Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келди. Бойсундаги сел "автомагистрал ва айрим хонадонларни" ювиб кетди Ижтимоий тармоқда тарқалган турли видеоларда Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудига сел келгани акс этган. Видеолар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, ҳамда Тошкент шаҳрида олингани айтилмоқда. “Ўзгидромет” куни кеча тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолини 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг хабар қилишича, М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласидан ўтган қисмини ва “айрим хонадонларни” сел босди. Хабарда айтилишича, сел 8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида бўлган. Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари етиб боришган ва вазият назоратга олинган. Расман билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирча мустақил манбалар ҳам селда жабрланганлар тўғрисида маълумот бермади. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

sel (video-converter.com).mp4

3
0
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келди. Бойсундаги сел "автомагистрал ва айрим хонадонларни" ювиб кетди Ижтимоий тармоқда тарқалган турли видеоларда Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудига сел келгани акс этган. Видеолар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, ҳамда Тошкент шаҳрида олингани айтилмоқда. “Ўзгидромет” куни кеча тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолини 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг хабар қилишича, М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласидан ўтган қисмини ва “айрим хонадонларни” сел босди. Хабарда айтилишича, сел 8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида бўлган. Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари етиб боришган ва вазият назоратга олинган. Расман билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирча мустақил манбалар ҳам селда жабрланганлар тўғрисида маълумот бермади. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

sel (video-converter.com).mp4

513
1
Сариоғочда юзлаб ўзбек мигрантлари уйига қайта олмаяпти Туркистон вилоятининг Сариоғоч тумани маъмурий суди биносини бир неча кундан буён юзлаб меҳнат муҳожирлари ўраб олишган. Бола-бақраси билан турганлар ҳам бор. Улар барчаси Қозоғистонга Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келишган, лекин қайддан ўта олишмаган. Чегарачилар мигрантларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, ишларини судга оширганлар. Суд девонхонаси ходимлари кунига камида 150 та иш келаётганини ва уларни рўйхатга олишга улгурмаётганларини айтишмоқда. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

01000000-c0a8-0242-ec6e-08dbe0826242_240p.mp4

863
2
Сариоғочда юзлаб ўзбек мигрантлари уйига қайта олмаяпти Туркистон вилоятининг Сариоғоч тумани маъмурий суди биносини бир неча кундан буён юзлаб меҳнат муҳожирлари ўраб олишган. Бола-бақраси билан турганлар ҳам бор. Улар барчаси Қозоғистонга Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келишган, лекин қайддан ўта олишмаган. Чегарачилар мигрантларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, ишларини судга оширганлар. Суд девонхонаси ходимлари кунига камида 150 та иш келаётганини ва уларни рўйхатга олишга улгурмаётганларини айтишмоқда. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
OZODLIK KANALI™
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
1
0
АҚШ Эрон дастаклаётган Суриядаги жангари гуруҳлар объектига зарба берди АҚШнинг иккита F-15 қирувчи самолёти Сурия шарқида Эроннинг Исломий инқилоб посбонлари корпуси ва унга алоқадор гуруҳларга қарашли объектга зарба берди. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин зарба шахсан президент Жо Байден буйруғи билан амалга оширилганини ва Ироқ ҳамда Суриядаги Америка ҳарбий базаларига яқинда қилинган ҳужумларга жавоб бўлганини билдирди. Al Mayadeen телеканалининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ зарбасидан сўнг 8 ноябрь куни кечқурун Сурия ҳукумат кучлари АҚШ ҳарбийлари ва курд жангарилари билан Дайр аз Зор шаҳри атрофида тўқнашган. Тўқнашув пайтида томонлар оғир артиллерия ва ракеталарни қўллаган. Пентагондаги маълумотларга қараганда октябрнинг ўрталаридан то шу кунгача Эрон дастаклаётган қуролли гуруҳлар Ироқ ва Суриядаги АҚШ базаларига камида 40 марта дронлар билан ҳужум қилган. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
897
0
Мирзиёев ИҲТ саммитида ҲАМАС ва Исроилни оташкесимга чақирди Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти – ИТҲ саммитида Яқин Шарқдаги вазият “глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани” ҳақида гапирди ҳамда ҲАМАС ва Исроилни оташкесимга чақирди. "Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда. Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз. Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Mostrar más ...
82
0
Тошкентда ИҲТ саммити бошланди. Арипов Эрдўғон шарофати билан Тошкентга ёмғир ёққанини иддао қилди Тошкентда 9 ноябрда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти - ИҲТнинг 16-саммити бошланди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, саммитда Ўзбекистон, Озарбайжон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия президенлари, Қозоғистон бош вазири, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари иштирок этмоқда. Саммитда иштирок этиш учун делегациялар Тошкентга 8 ноябрда кела бошлаган эди. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда бош вазир Абдулла Ариповнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни аэропортда кутиб олгани тўғрисидаги видео тарқалди. Абдулла Арипов Эрдўғонга қарата “"Юртимизга барака олиб келдингиз, 8 ойдан бери ёғмаётган ёмғир ёғиб юборди” деган гапларни айтади. “8 ойдан бери ёмғир ёғмаганини эшитган Эрдоған ва унинг рафиқаси ҳайратда қолди”,-деб киноя қилади “Халқ овози” телеграм канали. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

video_2023-11-09_13-42-57.mp4

133
0
Бойсунда автомагистрални ва хонадонларни сел босди Сурхондарё вилоятида М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласидан ўтган қисмини ва “айрим хонадонларни” сел босди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Хабарда айтилишича, сел 8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида бўлган. “Ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда. Расман билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. “Ўзгидромет” аввалроқ тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолини 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
639
2
Исроил армияси расмий вакили Даниэль Хагари Ғазо шимолини 8 ноябрь куни 50 минг тинч аҳоли тарк этганини маълум қилди. Улар гуманитар йўлак орқали Ғазо жанубига ўтган. Расмийнинг айтишича, ғазоликлар “бўлга жануби нисбатан бехатар эканини тушунган ҳолда” шимолни тарк этмоқда. Хагари ҲАМАС бўлга шимолида назоратни қўлдан чиқарганини ҳам иддао қилди. Бироқ ҲАМАС бу иддаони рад этди. Исроил Ғазо шаҳрида яна юз минг киши қолаётганини билдирди. ҲАМАС Ғазо бўлгаси аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятига эга эмаслигини билдирган. ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Ҳалил ал Ҳайё The New York Times газетасига берган интервьюсида: “ҲАМАСнинг мақсади Ғазони бошқариш, уни сув, ёнилғи ва бошқа нарсалар билан таъминлаш эмас, балки Фаластин масаласи диққат марказида бўлиши учун дунёни уйқудан уйғотишдир”, - деб айтди. ҲАМАС сиёсий бюросининг яна бир аъзоси Муса Абу Марзук RT мухбири саволига: “ҲАМАС туннеллари ҲАМАС жангчилари учундир, тинч аҳолини ҳимоя қилиш билан эса БМТ шуғулланиши даркор”, деб жавоб қайтарган.
Mostrar más ...
347
0
Сариоғочда юзлаб ўзбек мигрантлари уйига қайта олмаяпти ✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Туркистон вилоятининг Сариоғоч тумани маъмурий суди биносини бир неча кундан буён юзлаб меҳнат муҳожирлари ўраб олишган. Бола-бақраси билан турганлар ҳам бор. Улар барчаси Қозоғистонга Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келишган, лекин қайддан ўта олишмаган. Чегарачилар мигрантларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, ишларини судга оширганлар. Суд девонхонаси ходимлари кунига камида 150 та иш келаётганини ва уларни рўйхатга олишга улгурмаётганларини айтишмоқда. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
Sariog‘ochda yuzlab o‘zbek migrantlari uyiga qayta olmayapti
Туркистон вилоятининг Сариоғоч тумани маъмурий суди биносини бир неча кундан буён юзлаб меҳнат муҳожирлари ўраб олишган. Бола-бақраси билан турганлар ҳам бор. Улар барчаси Қозоғистонга Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келишган, лекин қайддан ўта олишмаган. Чегарачилар мигрантларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, ишларини судга оширганлар. Суд девонхонаси ходимлари кунига камида 150 та иш келаётганини ва уларни рўйхатга олишга улгурмаётганларини айтишмоқда. 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews Turkiston viloyatining Sariog‘och tumani ma’muriy sudi binosini bir necha kundan buyon yuzlab mehnat muhojirlari o‘rab olishgan. Bola-baqrasi bilan turganlar ham bor. Ular barchasi Qozog‘istonga O‘zbekiston va Tojikistondan ish izlab kelishgan, lekin qayddan o‘ta olishmagan. Chegarachilar migrantlarning hujjatlarini tortib olib, ishlarini sudga oshirganlar. Sud devonxonasi xodimlari kuniga kamida 150 ta ish kelayotganini va ularni ro‘yxatga olishga ulgurmayotganlarini aytishmoqda. Uzbek | Uzbekistan | O'zbekiston | O'zbek | Yangiliklar | Xabarlar | Mirziyoyev | Tezkor | #ozodlik #migrant #kazakhstan #uzbekistan #mehnat #turkiston
4 465
3
Озодлик Суриштируви: Гулноранинг пулини олишга борган чопар Ҳонг Конгда қамоққа олинди Ўзбекистон ДХХсининг махсус операцияси барбод бўлди - Гулнора Каримованинг Гонгконгдаги банк ҳисобидаги ўнлаб миллион долларни бошқа хусусий ҳисобларга ўтказиш учун олиб борилган Рустам Мадумаров қамоққа олинди. Каримованинг собиқ эрини бу пулларни давлат қолиб, жорий ҳокимият тепасидагилар чўнтагига ўтказишга мажбурлаш операцияси тепасида, Озодлик манбалари таъкидича, ДХХ Ўз Хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ва у бевосита ҳисоб берадиган президентнинг куëви Отабек Умаров турибди. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

01000000-c0a8-0242-ed7f-08dbdc7c5e50_240p.mp4

5 040
51
Ғазо - 33-кун. Украина - 623-кун. Путин МДҲ ҳукуматларини “беқарорлаштириш уринишлари”дан огоҳлантирди АҚШ демократлари Исроилга 14,3 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади. Россия ишғол остидаги Донецкка берилган зарбалар муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч очиқ мажлисини ўтказишни талаб қилди. В. Путин: Баъзи давлатлар МДҲ мамлакатларидаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Америка урушни ўрганиш институти: Украина қуролли кучлари Днепрнинг чап қирғоғига зирҳли техника ўтказди. АҚШ санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россияга электроника жиҳозларини етказиб берган тожикистонликни қўлга олди Россия колониясида 19 йиллик жазо муддатини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навальний 22-марта жарима изоляторига ташланди. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

01000000-c0a8-0242-c38e-08dbe070f5f9_240p.mp4

5 040
6
Ғазо - 33-кун. Украина - 623-кун. Путин МДҲ ҳукуматларини “беқарорлаштириш уринишлари”дан огоҳлантирди ✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 АҚШ демократлари Исроилга 14,3 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади. Россия ишғол остидаги Донецкка берилган зарбалар муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч очиқ мажлисини ўтказишни талаб қилди. В. Путин: Баъзи давлатлар МДҲ мамлакатларидаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Америка урушни ўрганиш институти: Украина қуролли кучлари Днепрнинг чап қирғоғига зирҳли техника ўтказди. АҚШ санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россияга электроника жиҳозларини етказиб берган тожикистонликни қўлга олди Россия колониясида 19 йиллик жазо муддатини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навальний 22-марта жарима изоляторига ташланди. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
G‘azo - 33-kun. Ukraina - 623-kun. Putin MDHni “beqarorlashtirish urinishlari”dan ogohlantirdi
АҚШ демократлари Исроилга 14,3 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади. Россия ишғол остидаги Донецкка берилган зарбалар муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч очиқ мажлисини ўтказишни талаб қилди. В. Путин: Баъзи давлатлар МДҲ мамлакатларидаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Америка урушни ўрганиш институти: Украина қуролли кучлари Днепрнинг чап қирғоғига зирҳли техника ўтказди. АҚШ санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россияга электроника жиҳозларини етказиб берган тожикистонликни қўлга олди Россия колониясида 19 йиллик жазо муддатини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навальний 22-марта жарима изоляторига ташланди. 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews AQSH demokratlari Isroilga 14,3 milliard dollar miqdorida harbiy yordam ajratish to‘g‘risidagi qonun loyihasini blokladi. Rossiya ishg‘ol ostidagi Donetskka berilgan zarbalar munosabati bilan BMT Xavfsizlik kengashining shoshilinch ochiq majlisini o‘tkazishni talab qildi. V. Putin: Ba'zi davlatlar MDH mamlakatlaridagi vaziyatni izdan chiqarishga harakat qilmoqda. Amerika urushni o‘rganish instituti: Ukraina qurolli kuchlari Dneprning chap qirg‘og‘iga zirhli texnika o‘tkazdi. AQSH sanksiyalarni chetlab o‘tgan holda Rossiyaga elektronika jihozlarini yetkazib bergan tojikistonlikni qo‘lga oldi. Rossiya koloniyasida 19-yillik jazo muddatini o‘tayotgan muxolifatchi Aleksey Navalniy 22-marta jarima izolyatoriga tashlandi. Uzbek | Uzbekistan | O'zbekiston | O'zbek | Yangiliklar | Xabarlar | Mirziyoyev | Tezkor | #ozodlik #rossiya #ukraina #bosqin #isroil #falastin
4 832
0
“Янги Божалар” муҳожирликда Божалар гуруҳи қўшиқчиларига тақлид қилган Жасурбек ва Аббос 2021 йилда “Янги Божалар” номли мусиқий гуруҳини тузишган. Ҳаваскор хонандалар бир йил давомида ижод қилиб, молиявий сабаблар туфайли гуруҳ ишини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлишган. Гуруҳ аъзоларидан бири - Жасурбек Меликмуродов ҳозирда Москвада муҳожирликда ишламоқда. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...

01000000-c0a8-0242-3eba-08dbe06ca26f_240p.mp4

407
1
Ozod Yevropa/Ozodlik radiosi jurnalisti Alsu Kurmasheva AQSh va Rossiya fuqarosi. Alsu 18-oktabr kuni Rossiya hukumati tomonidan nohaq hibsga olingan. Alsu zudlik bilan qo'yib yuborilishi lozim. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
4 841
1
Alsu Kurmasheva, a journalist for , was detained by Russian authorities on October 18. On October 23, Alsu was placed in pre-trial detention until December 5. Her unjust detention must end. Ozod Yevropa/Ozodlik radiosi jurnalisti Alsu Kurmasheva AQSh va Rossiya fuqarosi. Alsu 18-oktabr kuni Rossiya hukumati tomonidan nohaq hibsga olingan. Alsu zudlik bilan oilasi qo'yib yuborilishi kerak.
1
0
📌Озодлик дастури 08.11.23 ✅Туркманистон ҳукумати ўзбек телеканаллари намойишини чекламоқда ✅Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойидан буён илк маротаба кўпайди ✅АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Тошкентда Саида Мирзиёева ва вазир Бахтиёр Саидов билан учрашди ✅Москвада Украинадаги урушга сафарбар қилинганларнинг яқинлари митингга чиқишди ✅АҚШ Сенатидаги демократлар Украинасиз Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклаб қўйишди ✅БМТ бош котиби Ғазо сектори болалар қабристонига айланиб бораётганини айтди
Mostrar más ...
OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 08.11.23 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
4 566
0
📌Озодлик дастури 08.11.23 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉

Ozodlik dasturi 08.11.2023.mp3

4 616
4
OzodNazar: Сталин қатағонларни Марказий Осиёдан бошлаган – Бегижон Аҳмедов Куни кеча Қирғизистонда Сталин қатағонлари қурбони бўлган 959 қирғизистонлик ўзбек тўғрисидаги китоб нашрдан чиқди. Бугунги суҳбатга китоб муаллифларидан бири, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмалари аъзоси Бегижон Аҳмедовни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉

01000000-c0a8-0242-9044-08dbdfbc433e_240p.mp4

1 105
3
Еврокомиссия Украина ва Молдованинг ЕИга киришига оид музокараларни бошлашни тавсия қилди Еврокомиссия Европа Иттифоқи кенгашига Украина ва Молдова билан ЕИга кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилган. Грузияга ЕИга аъзоликка номзод мамлакат мақомини бериш тавсия этилган. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Х тармоғидаги ўз саҳифаси орқали . Мулозимага кўра, уччала давлат ҳам ислоҳот учун зарур қадамлар бўйича етарлича илгарилаган. Урсула фон дер Ляйен хабарида Киев уруш олиб бораётганига қарамай, теран ислоҳотлар ўтказишга муваффақ бўлаётгани айтилган. Кишинёв эса мамлакатда “демократияга қарши доимий беқарорлаштириш уринишлари”га қарамасдан, ислоҳотларни амалга оширмоқда. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
5 148
0
“Катта еттилик” Ғазо сектори бўйича илк бор ягона позициясини умумий ҳужжатда акс эттирди “Катта еттилик”ка кирувчи мамлакатлар Исроил ва Фаластиндаги ҲАМАС радикал гуруҳи ўртасида Ғазо секторида кечаётган уруш бўйича ягона позицияларини илк бор умумий ҳужжатда акс эттиришган. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава G7 мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг 7-8 ноябрь кунлари Токиода ўтган учрашувидан сўнг маълум қилди. G7 давлатлари ҲАМАСнинг 7 октябрь куни Исроилга уюштирган ҳужумини қоралашган, ўзаро урушаётган томонларни халқаро меъёрларга риоя қилишга ҳамда гуманитар ёрдам етказишни таъминлаш учун ўт очишни тўхтатишга чақиришган. “Шундай қилиш лозимки, уруш янада каттароқ ҳудудга тарқалмасин. Мамлакатлар Ғазо муаммоларини ҳал қилишни таъминлаш ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун ягона йўл икки давлатлик тизим экани ҳақида ягона фикрга келдилар”, деган Камикава. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
5 443
1
Туркманистон ҳукумати ўзбек телеканаллари намойишини чекламоқда Туркманистон мамлакат аҳолисининг эркин ахборот олишига қарши курашни кучайтириш асносида Ўзбекистон теле ва радиосигналларини бўғишга уринмоқда. Мутахассисларга кўра, шу мақсадда яқинда чегара ҳудудларда махсус жиҳозлар синаб кўрилган, синовлар чоғида ерли аҳоли мобил алоқасиз ҳам қолиб кетган. Маҳаллий расмийлар ушбу чоралар гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан боғлиқлигини айтмоқда, бироқ ҳеч ким очиқ изоҳ берган эмас. Маҳаллий мутахассислар, қорадори контрабандасига қарши кураш шунчаки баҳоналигини, аслида ҳукумат Туркманистон чегара ҳудудлари аҳолисининг катта қисми қўшни мамлакат телеканалларини кўриши ва радиоэшиттиришларини тинглашидан безовта бўлаётганини айтадилар. Озодликнинг туркман хизмати маълумотига кўра, ўзбек телевидениесини афзал кўрувчи туркманистонликлар тобора кўпаймоқда. “Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари нисбатан очиқроқ ва халққа яқинроқ”, дейишади маҳаллий аҳоли вакиллари.
Mostrar más ...
Туркманистон ҳукумати ўзбек телеканаллари намойишини чекламоқда
Туркманистон мамлакат аҳолисининг эркин ахборот олишига қарши курашни кучайтириш асносида Ўзбекистон теле ва радиосигналларини бўғишга уринмоқда. Мутахассисларга кўра, шу мақсадда яқинда чегара ҳудудларда махсус жиҳозлар синаб кўрилган, синовлар чоғида ерли аҳоли мобил алоқасиз ҳам қолиб...
5 615
12
Ўзбекистондаги яҳудий ибодатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилди Яқин Шарқда янгидан бошланиб кетган уруш фонида Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагогалар ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда. “Давлат синагога атрофига қўриқчиларни қўйган. Миллий гвардия турибди. Одамлар келиб эмин-эркин ибодатларини адо этмоқда. Ҳеч қанақа муаммо йўқ”, дейди Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги синагога ходими. Қўқондаги яҳудий қабристони атрофига ҳам милиция постлари қўйилган. “Шаҳар милициясидан одамлар қўйилган. Ҳаммаси жойида. Ҳеч қанақа вандализм йўқ. Милиция тунда ҳам навбатчилик қилмоқда”, дейди қабристон қоровули. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 та синагога мавжуд. Шулардан учтаси Тошкентда, Самарқанд ва Бухорода иккитадан, қолгани Қўқон, Фарғона, Марғилон ва Андижонда жойлашган.
Mostrar más ...
Ўзбекистондаги яҳудий ибодатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Яқин Шарқда янгидан бошланиб кетган уруш фонида Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагогалар ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда. “Давлат синагога...
5 491
3
Москвада Украинадаги урушга сафарбар қилинганларнинг яқинлари митингга чиқишди Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Украинадаги урушга сафар қилинган россияликларнинг яқинлари бўлган 20 чоғли аёл Москва марказида митинг ўтказишди. Улар ўз яқинларининг Украинадаги жанговар ҳаракатлар ҳудудида чекловсиз муддат қолаётганидан норози бўлишган. “Осторожно, новости” нашри хабарига кўра, урушга сафарбар қилинганлар қариндошларининг митинги алоҳида тадбир бўлган эмас, митинг иштирокчилари Россия Коммунистик партиясининг расмийлар рухсати олинган акциясига қўшилишган, бироқ улар акция чоғида “Урушга сафарбар қилинганларнинг уйга қайтиш вақти келди” ва “Йўқолсин муддатсиз мобилизация” деб ёзилган плакатларни очиб олишган. Бир неча дақиқадан кейин аёллар полициячилар томонидан ўраб олинган, бироқ улар қўлга олинган эмас. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
9 847
5
МБ ҳисоботи: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойидан буён илк маротаба кўпайди Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 32 миллиард 904 миллион долларга ошган. Бу эса, дан келиб чиқилса, ўтган ойдаги кўрсаткичдан қарийб 1 миллиард 864 миллион долларга кўпдир. Октябрь ойида МБ мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 31 миллиард 39 миллион 300 минг долларга етгани ҳақида маълумот тарқатган эди. Регулятор қайдича, ноябрь ойида захирадаги олтин қиймати 23 миллиард 972 миллион 400 минг долларни ташкил этган. Ўтган ой бу кўрсаткич 23 миллиард 95 миллион 500 минг долларга тенг эди. Марказий банк маълумотига ишонилса, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси апрель ойидан буён илк бора кўпаймоқда, бунгача у ой сайин камайиб келган. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
10 071
8
АҚШ Сенатидаги демократлар Украинасиз Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклаб қўйишди АҚШ Сенатидаги демократлар 7 ноябрь куни Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўзда тутган, бироқ Украина ёрдам пакетини ўз ичига олмаган қонун лойиҳасини блоклаб қўйишди, дея хабар қилди “Америка овози”. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден мазкур ҳужжатга вето қўйишини билдирган эди. Қонун лойиҳаси ўтган ҳафтада АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган. Палатада кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар ҳужжатни ёқлаб овоз беришган. Лойиҳага мувофиқ, Вашингтон солиқ хизматини молиялаштиришни қисқартирган ҳолда Исроилга 14,3 миллиард долларлик ёрдам тақдим этиши керак эди. Октябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Исроил, Украина ва Тайванни молиялаштиришни ўз ичига олган 106 миллиард долларлик фавқулодда харажатлар пакетини тасдиқлаб беришни сўраган эди. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
9 953
3
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Тошкентда Саида Мирзиёева ва вазир Бахтиёр Саидов билан учрашди АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу 7 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси ва катта қизи Саида Мирзиёева ҳамда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган. “Мулоқот давомида таълим, маданият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ фаолияти ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзган Саида Мирзиёева Телеграмдаги ўз саҳифаси орқали. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
10 119
9
БМТ бош котиби: Ғазо сектори болалар қабристонига айланиб бормоқда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш яна Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилиб чиқди ҳамда тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдами етказиш учун ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. БМТ бош котиби фикрича, Исроил урушни одамгарчилик билан юритиш бўйича халқаро таомилни очиб бузмоқда. Унга кўра, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида фуқаровий аҳолининг ҳимоя қилиниши “биринчи галдаги мақсад бўлиши лозим”. “Исроил фуқаровий аҳолини бомбалаб, ўлдиришда, касалхоналарни, қочқинлар лагерларини, масжидларни, черковларни ҳамда бомбапаноҳлар дохил фуқаровий инфратузилмани вайрон қилишда давом этяпти. Ғазо болалар қабристонига айланиб бормоқда”, дея билдирган Гутерриш. 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Mostrar más ...
6 024
5
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio