Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Ubicación del canal e idioma

audience statistics Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол. 
Mostrar más
46 094-5
~34 865
~62
94.25%
Calificación general de Telegram
Globalmente
25 749lugar
de 78 777
146lugar
de 430
En categoría
673lugar
de 2 333

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🍃Аллоҳни назари сизга тушишини ҳохлайсизми? 🍃Аллоҳ сизни эслашини, балки сизни Аллоҳ Олийларда покизалар хузурида мақташини ҳохлайсизми? 🍃Отангизга катта яхшилик қилмоқчимисиз? 🌴Унда саловотларни кўпайтиринг, 🌴Бир мартта айтган саловотингиз туфайли Аллоҳни сизга ўн мартта назари тушади, яъни сизни хузуридаги малоикалар хузурида ўн мартта мақтайди. 🌴Дунё Охират даражаларингиз ҳар саловот айтганингизда ўн даражага баландга кўтарилади. 🌴Ҳар бир саловот айтганизда Малоикалар Фалончи ўғли фалончи саловот айтди деб ёзади, ўзингиз ва Отангизни Аллоҳ хузурида мақтовини кўтарасиз. 🍃Улуғ неъматдан фақат саловотга вақти йўқлар, 🍃Ва Охиратдан яхшилик умиди йўқларгина бенасиб бўладилар. 🌸Аллоҳумма солли ала набиййина Мухаммад. 🌸Аввал 100 мартта айтсангиз, бугун икки баравар кўпайтириб 200 мартта айтинг. Ҳар бир кўпайтирганиз, бу Охиратдаги насибангизни кўпайтиришингиз бўлади. ⏱Бу қиммат фурсатларлардан қачон махрум бўласиз,билмайсиз. ⏳Бугун фурсат борлигида ҳам махрумлардан бўлиб қолманг.
Mostrar más ...
7 982
104
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1445 йил 19-Шаввол 🗒Мелодий 2024 йил 28-Апрель ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 03:55: 🕋🌙Бомдод 04:35, 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 17:20: 🕋🌙Шом 19:20: 🕋🌙Хуфтон 20:55: 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). ⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
19 871
393
"ШУМҚАДАМ" Бизда биров келин қилса ва у келин келиши билан оилага бирор мусибат етса, дарров келинни "шумқадам" деб таъна қилиш бошланади. Аслида бу эътиқод бузуқ эътиқоддир. Саҳобийялардан Отика розиёллоҳу анҳо Абу Бакр Сиддиқ розиёллоҳу анҳунинг ўғилларига турмушга чиққанлар. Улар бир-бирини жуда яхши кўришган. Эр шаҳид бўлгач Отика розиёллоҳу анҳога Умар розиёллоҳу анҳу уйланадилар. Умар розиёллоҳу анҳу шаҳид бўлгач Отика розиёллоҳу анҳога Зубайр ибн Авом розиёллоҳу анҳу уйланадилар. У зот ҳам шаҳид бўладилар. Бирор киши Отика розиёллоҳу анҳони "шумқадам" демаган. "Олдинги эринг сен унга турмушга чиққанинг учун шаҳид бўлди" деб кейинги эр ҳам таъна қилмаган. Аксинча "ким шаҳидлик мартабасига эришмоқчи бўлса Отикага уйлансин", деган гап тарқалиб кетган. ____ P.S.: Аёлнинг бир неча эрга тегиши ор бўлганида Ислом бизни бундан қайтарар ва бу ишни ҳаром қилар эди. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...

file

18 567
129
Ҳотим Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бомдод намозини бой бериш таъзия ва ҳамдардлик билдиришга арзигулик катта мусибатдир». ("Салоҳул умма", 2/420) ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
19 060
147
СОЛИҲА АЁЛ... Умар ибн Абдулазиз давлат тепасига келгач, хотини Фотима Султонни ҳузурига чақириб, шундай деди: "Хотин, мен энди ўзини фақатгина оила эҳтиёжларига масъул деб билган аввалги Умар эмасман. Менга юкланган масъулият юки сенга етарлича ғамхўрлик қилишим имконини тўсади. Агар дунё роҳатини истасанг, отангни уйига қайт. Ҳолимга рози бўлиб, мен билан қолишни ихтиёр этсанг, устингдан зийнатларни Байтул молга (давлат хазинаси) топширишинга тўғри келади. Чорасиз мусулмонлар фақирлик ва ноиложлик гирдобида тўлғанаётган бир пайтда халифанинг хотини турли қимматбаҳо зийнатларга бурканиб юриши яхши эмас". Эрининг сўзларини жон қулоғи билан тинглаган Фотима Султон ҳеч иккиланмай қимматбаҳо тақинчоқларни хазинага топширди. Шу тариқа Умар ибн Абдулазизга муносиб эканини исбот қилди. Умар ибн Абдулазиз вафот этгач, тахтга Язид ибн Абдулмалик онасининг зеб-зийнатларини хазинадан олиб келтирди. Онасига: "Биламанки, бу тақинчоқларни сиз чин кўнгилдан рози бўлиб бермагансиз. Мана барчасини қайтариб олинг" деди. Фотима Султон унутилмас жавоб қайтарди: "Аллоҳга қасамки, мен буларни қабул этмайман. Эрим ҳаётлик чоғида уни қандай ҳурмат қилган бўлсам, вафотидан сўнг ҳам шундай эъзозлайман. У рози бўлмайдиган бирор ишни қилишдан ўзимни тияман". ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...
18 355
106
Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама! Зеро берса миннатдир, бермаса зиллат (хорлик)дир! Аллоҳдан истагинки, берса неъматдир, бермаса ҳикматдир... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
26 152
238
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: 🍃 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизнингча кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар. – (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди. – “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар. – “Набийларники”, – дейишди. – “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар. – “Бизники”, – дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар» (Ҳоким ривояти); Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Мени кўрган ва менга имон келтирган киши бахтлидир! Мени кўрмаган ва менга имон келтирган киши етти карра бахтлидир!” (Имом Аҳмад ривояти). ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo
Mostrar más ...
25 179
142
🍀🤲🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀 🍀🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. 🍀🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🍀🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍀🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. 🍀🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 💐🍀🌤ХАЙРЛИ КУН!🍀💐 ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...
35 276
1 167
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1445 йил 16-Шаввол 🗒Мелодий 2024 йил 25-Апрель ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 04:00: 🕋🌙Бомдод 04:40, 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 17:15: 🕋🌙Шом 19:15: 🕋🌙Хуфтон 20:50: 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). ⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
32 855
637
#СИҚИЛМА! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради. #СИҚИЛМА! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир. #СИҚИЛМА! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку? #СИҚИЛМА! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!👇🏻👇🏻 ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...
27 943
301
Саҳиҳи Бухорий хотимасида ушбу муборак ҳадис келади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Икки калима бор: тилга енгил (айтиш осон), тарозида оғир, Раҳмонга севимли - субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азим". Яна бир ҳадиси шарифда "Ким субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса, унга (ҳар айтганда) жаннатда бир хурмо дарахти экиб қўйилади" дейдилар. Яна бир ҳадисда "Ким бир кунда юз бор субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса, гуноҳлари тўкиб юборилади, гарчи денгиз кўпикларидек кўп бўлса ҳам" деб марҳамат қиладилар. Яна бир ҳадиси шарифда "Ким субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деб юз марта айтса, қиёмат куни у олиб келгандан афзалини ҳеч ким келтира олмайди. Магар унингдек зикр келтирган киши бундан мустаснодир" дейдилар. Аллоҳ таоло тилимизни Ўзининг зикри ила доим машғул бўладиган масъуд бандаларидан қилсин. سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азим... https://t.me/Asaka_Ziyo
Mostrar más ...
Asaka_Ziyo
Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
28 113
176
Имом Молик раҳимаҳуллоҳга: — Қандай тонг оттирдингиз?, деб сўрашганда: — Камайиб бораётган умр ва кўпайиб бораётган гуноҳлар ичида, деб жавоб берди. ("Шарҳу Зурқоний алал Муватто".) ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
32 360
223
🌼Аллоҳ рози бўладиган ишларда эрга итоат фарз. Эрга итоат Аллоҳга итоат. Аллоҳга итоат эса солиҳалик белгисидир. 🌼Солиҳалик ва Эрга дўст бўлишнинг асосий шартларидан бири шариат чегарасида жуфти суюнадиган ишларда эр учун ҳурсанд бўлиб, Унинг ҳурсандчилигига имкон бермоқлик ва жуфтини хафа қиладиган ишлар учун маҳзун бўлмоқликдир. 🌼Эр хотин ўртасини никоҳдан ташқари самимият, ўзаро дўстлик боғлаши керак. Самимият ва дўстлик бўлмаган муносабатларда ўзаро адоват ҳамда ғараз ҳукмронлик қилади. Ғараз ичқоралик, адоват эса душманликка йўл очади. Ғараз эркакни аёлига нисбатан кибрланишга ундаб, адоват аёлни эрига итоат этишдан тўсади. 🌼Аллоҳ розилигини четга суриб, хотиннинг омонатлиги ва эрнинг олдидаги вазифасини унутиб, бир уйда душмандек яшаётган эр хотинлар қанча... Шайтонни семиртириб... Аллоҳ ҳолимизга раҳм айлаб, Ўзига ибодат қилиш учун яратилганимизни, ва буйруқларига итоат этишимиз шартлигини чуқур англашимизда Ўзи мададкор бўлсин. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...
32 860
252
Солиҳлардан бири саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиб, Расулуллоҳ қабрларига юзланиб дуога қўл очди. Қўриқчи зобитлардан бири уни кўриб, дуода юзингни қиблага бургин, деди. Унга солиҳ одам рад қилиб айтдики; Ўғлим, Каъба намозни қибласи, Осмон дуонинг қибласи, Халқлар саййиди қабри шарифлари умид қибласидирлар. У зот мени ва сени каъба,еру осмон йўқ кун(қиёмат)да қибламиздирлар.
29 211
53
🚫 Бундай бўлиб қолишдан огоҳ бўлгин! Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: Мунофиқнинг уч аломати бор: 1. Бир ўзи бўлса дангаса бўлиб қолади, 2. Агар ёнида бирортаси бўлса серғайрат бўлади, 3. Ҳар бир ишида мақтов олишга ҳарис бўлади. ©️ Абу Нуъаийм, «Ҳиля». https://t.me/Asaka_Ziyo
Asaka_Ziyo
Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
29 607
82
Табиатдаги гўзал ва шу билан бирга дилга қўрқув соладиган ҳодисалардан бири – яшин (чақмоқ) чақнашидир. Яшин – атмосферада юз берадиган учқунли электр разряди бўлиб, булутлараро ёки булутлар билан ер орасида ҳосил бўлади. Манфий зарядлар булутлардан ер томонга қараб оқади. Ерга етиб келганда мусбат зарядлар билан тўқнашиши натижасида чақмоқ чақиши кузатилади. Яшин чақнаганда атроф бир зум ёришиб кетади. Чақмоқ чақишининг узунлиги бир неча километр, диаметри бир неча ўн сантиметр, давомийлиги сониянинг мингдан 25 улушига тенг, ток кучи 100 КА (килоампер)гача бўлиши мумкин. Бундай чизиқли яшин билан бирга баъзида шарсимон яшин ҳам чақнайди. Чақмоқ асосан баҳор ва ёз фаслларида кузатилади. У доим момақалдироқ билан бирга юз беради. Чақмоқ чаққанда электр энергияси иссиқлик ва ёруғлик энергиясига айланади. Яшин кўпинча қора ёмғир булутларида, вулқон отиладиган пайтда, торнадо (қуюн) ва чанг бўрони пайтида ҳам пайдо бўлади. Чақмоқ бошининг ер юзаси томонга ҳаракати сониясига 5107 метр тезликда бўлади ва дарҳол ортга қайтади. Яшиннинг асосий разряди ҳаракат қилган каналдаги ҳарорат 25000° дан ҳам ошиб кетиши мумкин. Чақмоқ чақиши ёнғинлар содир бўлишига ва одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин. Чақмоқ электр ва радио симлари, электр станциялар, машина ва аппаратлар учун айниқса хавфли. Унинг самолётга тушиши конструкция элементларини ишдан чиқаради, радио аппаратлари ва навигация асбобларини яроқсиз ҳолга келтиради. Шунингдек, экипаж аъзоларининг кўзини кўр қилиб, турли шикастларни етказади. Дарахтга тушган яшин унинг тагида ва яқинида турган одамларни шикастлаши мумкин. Юқорида бир чақмоқ чақишининг давомийлиги сониянинг мингдан 25 улушига тенг экани, кейин дарҳол яшиннинг ортга қайтиши айтиб ўтилди. Буни қарангки, бундан 1400 йил олдин, инсоният чақмоқ чақишининг хусусиятлари, жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлмаган пайтда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу ҳадисларида яшиннинг чақнаш механизмини ва тезлигини аниқ айтиб қўйган эдилар: “Чақмоқнинг кўз очиб юмгунча қандай ўтиб, қайтганини кўрмаганмисизлар?!”. Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадисда яшиннинг тезкорлиги ўта нозик услубда “кўз очиб-юмгунча” деб баён қилиняпти. Шунингдек, ҳадисда яшиннинг ерга келиб, яна ортга қайтиши ҳам эслатиляпти. Яшин чақнашининг тезлиги ҳақида олимларнинг “сониянинг мингдан 25 улушига тенг” дегани “кўз очиб-юмгунча” деганидир. https://t.me/Asaka_Ziyo
Mostrar más ...
35 889
76
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаввол ойида турмуш қуриш хуш кўрилади (мустаҳаб)». 📚©️Шарҳу Муслим, 9/209.
31 836
88
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Уйланмасдан бўйдоқ, сўққабош юриш Исломга тўғри келадиган иш эмас. Ким сени хотин олишдан қайтарса, у сени Ислом йўлидан бошқасига бошлаяпти экан”. Ақли бор одам уйланадими йўқми билмайман. Лекин дини бор одам уйланади. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
36 029
187
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1445 йил 12-Шаввол 🗒Мелодий 2024 йил 21-Апрель ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 04:05: 🕋🌙Бомдод 04:45, 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 17:15: 🕋🌙Шом 19:10: 🕋🌙Хуфтон 20:45: 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). ⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
50 216
624
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Инсонга ато этилган энг ажойиб неъматлардан бири – унутиш неъматидир. Агар инсонда унутиш туйғуси бўлмаганида бирон нарсада саломат қолмаган, у инсондан бирон қайғу аримаган, бирон мусибат чекинмаган, бирон ҳузн ва ғам ўтиб кетмаган бўлар эди. Ўтган офату-балоларни ёдида тутиб, бирон дунё неъматлари ва лаззатларидан татимаган, душман ва ҳасадгўйларга курашишдан тўхтамаган бўлар эди. Аллоҳнинг (бизга) ато қилган неъматлари ҳақида фикр юритинг!» «Мифтаҳу дарус саадати». 📚 https://t.me/Asaka_Ziyo
Mostrar más ...
Asaka_Ziyo
Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
39 227
71
ЗУҲД ЧЕГAРAСИ Aбу Язид Бастомий дейди: "Мени ҳеч ким Балхлик бир йигитдек мағлуб қилган эмас. У ҳаж қилиб қайтаётганимизда биз билан учрашиб қолди ва: — Сизларда зуҳдни қандай тушунишади? — деб сўради. — Топилса еб, топилмаса, сабр этишни зуҳд деймиз. — Балхнинг кучуклари шундай қилади... — Хўш, унда зуҳднинг чегараси борми? — деб сўрадик ундан. — Топмаса сабр, топилса, ўзгаларга тортиқ этиш, — деди у". 📚"Қалбимизнинг нури" ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...
37 236
50
Ким ўлим даҳшати ва қиёмат куни қўрқинчидан нажот топишни истаса, унинг махфий амали ошкорасидан кўп бўлсин. ©Имом Молик раҳимаҳуллоҳ. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
32 621
91
КИМ ҲИДОЯТГА ЧАҚИРСА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди» [Имом Муслим ривояти] Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса ҳужжат-далилни Қурьон ва Суннатни фаҳмлаш ва унга эргашишдир, фақат эшитишнинг ўзи эмас. Чунки (инсон ҳам, ҳайвон ҳам) барчаси эшитади. Аллоҳ таоло айтади: أَمۡ تَحۡسَبُ أَنَّ أَكۡثَرَهُمۡ يَسۡمَعُونَ أَوۡ يَعۡقِلُونَۚ إِنۡ هُمۡ إِلَّا كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّ سَبِيلًا {٤٥} «Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!» [Фурқон сураси:45-оят] ⊱•┈┈•❁•⊰✿⊱•❁•┈•⊰ ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Mostrar más ...
35 393
86
🥀Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг... 🌙...Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади. 🌙...Оят ул-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз!  🌙...Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг! 🌙...Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади. 🌙...Инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин! 🌙...Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади. 🌙... Ва энг асосийси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловатлар айтишни унутманг... 🌹ХАЙРЛИ ТУН!!!🌹 🤲🏻Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб этсин.
Mostrar más ...
Asaka_Ziyo
Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
35 205
357
#Дуо Турли ёмон хулқлар ва касалликлардан сақловчи дуо: اللّهمّ إنّي أعوذبك من منكرات الأخلاق والأعمال و الأهواء والأدواء. Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал аъмаали вал аҳвааи вал адва. Маъноси: Эй Аллоҳ! Хулқларнинг ёмони, амалларнинг ёмони, хавои нафснинг ёмони ва касалликларнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман. Термизий ривояти. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
42 187
245
🎙 Шаҳобиддин домла 🎧 3-қисм Мр3 ⏳ 07:08 дақиқа 📡 канали учун

3_Силаи раҳм.mp3

33 961
18
ХОТИРА ЁМОНЛАШИШИНИНГ МУОЛАЖАСИ – Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш. Аллоҳ таоло дейди: “Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва...”, (Каҳф сураси, 24-оят). – Истиғфорни кўпайтириш. Албатта у зеҳнда маълумотларни мустаҳкамлайди. – Тунги намоз, таҳажжуд. Унда қоим бўлган инсоннинг хотираси асло панд бермайди. – Бошнинг орқа қисми, гардандан ҳижома қилиб, қон олдириш. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! https://t.me/Asaka_Ziyo
Asaka_Ziyo
Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
38 672
195
🌱 Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин. 🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Жума кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин🤲👇 🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷 ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
69 626
2 032
​​🔴 .👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1445 йил 10-Шаввол 🗒Мелодий 2024 йил 19-Апрель ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 04:10: 🕋🌙Бомдод 04:50, 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 17:15: 🕋🌙Шом 19:10: 🕋🌙Хуфтон 20:45: 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). ⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
46 067
613
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бекорчилик ва бўш вақтдан унумли фойдаланмаслик банда учун энг зарарли нарсадир. Чунки қалб ҳеч қачон бекор қолмайди, балки (доим нима биландир машғул бўлади). Агар у қалбини фойдали нарса билан машғул бўлмаса, зарарли нарса билан машғул бўлиши муқаррар». (Ториқул ҳижротайн, 281) https://t.me/Asaka_Ziyo
Asaka_Ziyo
Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
36 144
59
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio