🚬🔥
Янгиҳаёт туманида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг кули кўкка совурилди.
20 дан ортиқ ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этган тадбирда Божхона қўмитаси томонидан ўтган даврда қўлга олинган
172 392 қути тамаки маҳсулотлари ошкора ёқиб юборилди.
Қайд этилишича, йўқ қилинаётган тамаки маҳсулотларидан 154 320 қутиси 2023 йилнинг август ойида қўлга олинган. Ўзбекистон Республикаси худудига ноқонуний равишда олиб ўтилган умумий қиймати
2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда яшаш хонадонида сақлаб келинаётган бўлган. Мазкур иш бўйича
2 нафар фуқарога 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Сўнгги йилларда контрафакт товарлар, айниқса, ноқонуний тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ қонунбузарликлар тез-тез учраяпти. Контрабандани аввало чегара пункларидаёқ, ичкарига кириб келмасидан тўхтатиш чоралари кўрилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
@burgutuzbMostrar más ...