Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Ubicación del canal e idioma

audience statistics SURALAR VA DUOLAR

«Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас» ®Абу Хурайра (р.а) ривояти. 
47 433-475
~8 280
~22
6.00%
Calificación general de Telegram
Globalmente
7 473lugar
de 78 777
49lugar
de 430
En categoría
145lugar
de 2 333

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Кўзларига ёш келиб кетди...

file

416
10
Инсонни нобуд қиладиган нарса, шубҳасиз, нафсдир... Кўринг ва ўзингизни ислоҳ қилинг! АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

file

1 461
32
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌸 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🌸 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат. 🌸 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат. 🌸 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат. 🌸 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд. 🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹 🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!! СУРАЛАР ВА ДУОЛАР
Mostrar más ...

b19cc42146487178be3e77508ed399a0_out_465082262.mp4

4 420
215
Туз ҳаққи...

БУ_ИШНИ_ҚИЛМА_ХОР_БЎЛАСАН_тасирли_ривоят_хамма_эшитсин.mp4

4 083
59
Аллоҳ таоло жон томиримиздан ҳам яқинроқдир...

file

11 025
176
ҲАЁТНИНГ 10 ОЛТИН ҚОИДАСИ 1. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг! 2. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг. 3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди! 4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг! 5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг. 6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади. 7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг. 8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг. 9. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг. 10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг! ✔️АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!      👇👇👇👇
Mostrar más ...
4 945
73
Баъзи бир фарзандларнинг чаёндан нима фарки бор...

file

4 803
115
Ибратли воқеа Эр-хотин бошқа уйга кўчиб ўтишди. Эрталаб ўрнидан турган аёл деразадан қўшни хотин кир ювиб, дорга осаётганини кўриб, эрига деди: - Қаранг, бунча ҳам кийимларини ёмон юваркан, шундоқ кирлигича турибди-я?! Эри газета ўқиётганлиги учун унинг гапига эътибор бермади. - Балки, совуни ёмонроқдир ёки кир ювишни билмас. Ўргатиб қўйиш керак, шекилли, кир ювишни. Шу тариқа ҳар сафар қўшни кир ювса, хотини унинг кирни юволмаслигини гапираверарди. Ниҳоят, бир куни тонгда уйқудан уйғониб, деразага қаради-ю: - Тавба! Бўларкан-у, ана энди кир ювишни ўрганибди! – деди. - Йўқ, - эътироз билдирди эри, - мен бугун эртароқ туриб, деразаларимизни ювиб қўйгандим. Ҳаёт ҳам худди шундай! Воқеага қанақа деразадан қарашимизга боғлиқ. Бировни танқид қилишдан олдин ўзимизнинг қалбимиз ва ниятларимиз тозалигига қарайлик! ✔️АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!
Mostrar más ...
7 560
87
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲 🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак, 🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак. 🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак, 🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак! 🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙 СУРАЛАР ВА ДУОЛАР

IMG_4257.mp4

13 349
720
💐💫🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌟 💐 🍃🌺 Яхши амал жаннатга йўлак, 🌺🍃 Савобларнинг совғаси бўлак. 🍃🌺 Чин юракдан билдирай тилак, 🌺🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсан. Гуноҳларимизни кечирсин. Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🌙🌼 ЖУМА МУБОРАК! 🌼🌙 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
13 583
609
Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи.... Яқинларингизга юборинг!

VID_20190925_164046_209.mp4

5 962
111
Тақдирингизда ёзилган бўлса нима кераги бор ортиқча ҳаракат ва дуони!? Шу гап тўғрими? СУРАЛАР ВА ДУОЛАР

file

5 737
44
Хамма дуоларингиз кабул бўлади…

video

6 277
192
🔸 - Ота-она учун фарзанд ким? - Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши... 🔹 - Фарзанд учун Ота ким? - Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот... 🔹 - Фарзанд учун Она ким? - Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот... 🔹 - Эр-хотин ким? - Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар... 🔹 - Опа ким? - Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир... 🔹 - Сингил ким? - Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири... 🔹 - Ака ким? - Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир. 🔹 - Ука ким? - Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир... 🔹 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар? - Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир. 💐💐💐 Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган. 🌸🌸🌸🌸 🍃☝️✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🍃
Mostrar más ...
7 050
149
​​ВАРИКОЗНИ ОПЕРАЦИЯСИЗ ДАВОЛАШ Варикозга одатда мана булар сабаб бўлади: ➡️ ирсий мойиллик, ортиқча вазн; ➡️ кучли жисмоний фаолият; ➡️ гормонал ўзгариш; ➡️ аёлларнинг баланд ё паст пошна кийиши; ➡️ ҳомиладорлик ва ундан кейинги ҳолатлар... ✅ Энди эса варикозни ОПЕРАЦИЯСИЗ даволаш мумкин. Қандай дейсизми? Склеротерапия усули ёрдамида! Склеротерапияда қон томирларга махсус эритма киритилади (инъекция). 👨 ⚕ 💉 Доктор Бобур-Мирзо Анортоев склеротерапия усули билан даволашда замонавий техникадан фойдаланади. У мунтазам дунёдаги машҳур клиникаларда малакасини ошириб бормоқда, конференция ва конгрессларда иштирок этади. Флебология соҳасидаги яхши амалиётлардан фойдаланади. ‼️ ШОШИЛИНГ! Қуйидаги «Инстаграм» ва «Youtube» саҳифаларга аъзо бўлганларга консультацияга 50% чегирма берилади! ☎️ 998977776644 Телеграм: Инстаграм: Youtube:
Mostrar más ...
4 584
18
БИЛАСИЗМИ? Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир 1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади. 2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади. 3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади. 4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади. 5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади. Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади: 1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш. 2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш; 3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш; 4.Ота-онага тавозеъли бўлиш; 5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш; 6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик; 7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш; 8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик; 9. Ота-она учун молини сарфлаш; 10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш; 11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш; 12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш; 13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик; 14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик; 15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш; 16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш. Азизлар этибор берайлик Ота-Оналаримизга 🍃☝️✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🍃
Mostrar más ...
6 206
145
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: 1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35) ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58) ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93) ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.   Азизлар Аллоҳнинг исмларини яқинларизга ҳам эслатиб, уларни ҳам ушбу исмлар ила қилган дуоларини қабул бўлишига сабабчи бўлинг. Аллоҳ барчамизни жаннатга киришимизни насиб этсин. Амийн! ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
Mostrar más ...
7 166
262
Бир дақиқа қадри... Эшитинг, жудаям ибратли...

Аллох_берган_амонат_хаётни,_умримизни.mp4

7 483
175
🍀🌹🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀 🌺🍀 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон, 🌺🍀 Кўнглингизни хотиржам, 🌺🍀 Юзингизни нурли қилсин, 🌺🍀 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз, 🌺🍀 Ниятлариз ижобат бўлсин! 🌺🍀 Танангизни саломатлик, 🌺🍀 Юзингизни эса табассум безаб турсин!! 🌺🍀 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!! 🌺🍀 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!! 🍀💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐🍀 ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

eaa94aa8b9f628b89bd288de0cfbc579_out_110760034.mp4

7 554
213
​​​​АЁЛ ОТАСИЗ ГЎДАКНИ ТАРБИЯ ҚИЛА ОЛАДИ... Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни тақиллатмоқчи бўлганида, уй ичидан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг аёллари баланд овозда у зотга гапираётганини эшитди. Бу хонадонда ҳам шу аҳвол экан, ортимга қайта қолай, деб энди қайтмоқчи бўлганда, ичкаридан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу чиқиб қолдилар-да: «Ҳой, менда бирор-бир юмушинг бормиди?!» деб сўрадилар. Ҳалиги одам: «Ҳа, ҳузурингизга аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Қарасам, сизда ҳам меникидек аҳвол экан», деди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Кийимларимни ювса, ётоғимни ҳозирласа, фарзандларимни тарбия қилса, уйимни озода тутса, ваҳоланки, бу ишларни Аллоҳ таоло унга буюрмаган. Лекин аёлим буларнинг ҳаммасини эҳсон, фазилат, мурувват тариқасида ихлос билан бажаради. Шундай экан, овозини баланд кўтарса, бунга чидамаслигим, бардош бермаслигим керакми?!» дедилар. Эй, саййидимиз Форуқ, жинлару шайтонлар сизнинг ҳайбатингиздан қўрқиб, сиз юрган йўлдан қочиб, бошқа йўлдан юрарди. Аммо сиз шу қадар ҳайбат, виқор соҳиби бўлсангиз ҳам эркакларга аёлига нисбатан қандай мулойим бўлиши кераклиги ҳақида таълим беряпсиз. Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир. Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик. Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир. Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади. Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди. Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади. Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди. Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади. Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради. Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради. Аёл киши ўзи чарчаб, хориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади. Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади. Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради. Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин. Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Аллоҳнинг неъмати деб билсин. Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади. Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади. Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади. Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди. Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон Муҳаррир: Хуршид Маъруф ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Mostrar más ...
6 940
164
Яхшиликнинг аввали ота-онадан...

file

6 460
127
РУКУЪДА САВОЛ: Ассалому алайкум. Рукуъда субҳана роббиял азийм даги ظ ни ўзбекча з деб талаффуз қилса ашаддий душманим дегани бўладими? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Рукуъда “Субҳана роббиял азийм” деб “ظ” билан айтилади. Шунда “Буюк бўлган роббим покдир” деган маънони билдиради. Мабодо “ظ”дан бошқа ўзбек тилида ишлатиладиган “з” ҳарфи билан талаффуз қилинса, маъноси “ашаддий душман бўлган роббим покдир” деган маънога айланиб қолади. Шунинг учун фуқаҳоларимиз: “араб тилидаги “ظ” ҳарфини талаффуз қилишга қийналган кишилар “Субҳана роббиял карийм” деса жоиз”деганлар. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!
Mostrar más ...
14 193
358
​​ПРОСТАТА АДЕНОМАСИ, ПРОСТАТИТ ВА ПРОСТАТА САРАТОНИ: ОПЕРАЦИЯСИЗ ДАВОЛАШ ЙЎЛИ БОР! Сизда мана бу белгилар кузатиляптими: сийдик босими пастлиги, тунда тез-тез ҳожатхонага қатнаш, жинсий майл бузилиши, эрта уруғ отилиши... Ёшингиз 40 дан ошган бўлса, демак, простата аденомаси, простатит ва простата саратони Сизга хавф солмоқда! «Энди операция қилишадими?..» Йўқ, операциясиз йўли бор! «Frank Medic» клиникасида ОПЕРАЦИЯСИЗ РАДИОТЎЛҚИНЛИ ёки МИКРОТЎЛҚИНЛИ ТЕРАПИЯ ўтказилиши йўлга қўйилган. ✏️ ОПЕРАЦИЯСИЗ РАДИОТЎЛҚИНЛИ ёки МИКРОТЎЛҚИНЛИ ТЕРАПИЯ: ✅ наркозсиз, ✅ кесмасдан, ✅ 1 соат мобайнида ўтказилади. Шундан сўнг ўша куннинг ўзидаёқ уйга кетишингиз мумкин. Аденома ҳажмининг аҳамияти йўқ. ‼️ Муолажа нархи ҲАМЁНБОП! Янги усул ёрдамида 6 мингдан ортиқ муолажалар ўтказилган: Жасарик Усманов, 79 ёш, Ўрта Чирчиқ тумани (Тошкент вилояти)дан: 🎤 – Простатадан озор чекиб келаётгандим. «Frank Medic» клиникасида радиотўлқинли терапия ёрдамида аденомадан операциясиз халос бўлдим. ‼️ Шошилинг! Бизларга ҳатто Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан ҳам мурожаат қилишмоқда... 👉 «Frank Medic» клиникаси раҳбари, шифокор-уролог Вдовин Дмитрий Андреевичга ҳар куни исталган вақтда қўнғироқ қилишингиз мумкин. 🛣 Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 9. 🏥 Мўлжал: «Корзинка» супермаркети ортида (аэропорт томонда). 📲+998901787011 ☎️+998555038999 ☎️+998555037060
Mostrar más ...
4 446
5
🍀🌹🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀 🌺🍀 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон, 🌺🍀 Кўнглингизни хотиржам, 🌺🍀 Юзингизни нурли қилсин, 🌺🍀 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз, 🌺🍀 Ниятлариз ижобат бўлсин! 🌺🍀 Танангизни саломатлик, 🌺🍀 Юзингизни эса табассум безаб турсин!! 🌺🍀 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!! 🌺🍀 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!! 🍀💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐🍀 ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

eaa94aa8b9f628b89bd288de0cfbc579_out_110760034.mp4

9 750
264
Яхшилик қиламан деб шайтонга ўхшаб қолманг... 🎤 Абдулазиз домла

file

6 099
31
Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. • Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. • Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. • Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. • Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. • Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Mostrar más ...
7 505
251
АЁЛИМ ИШЛАМАЙДИ Эр ва психолог ўртасида суҳбат — Муаммоингиз нима? — Чарчоқ ва оғир иш. — Нима иш қиласиз? — Банкда ҳисобчи. — Аёлингиз нима иш қилади? — Ишламайди. Фақатгина уй бекаси. — Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди? — Аёлим. Чунки, у ишламайди-да. — Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз? — Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади. — Болаларни мактабга ким олиб боради? — Аёлим. Чунки, у ишга бормайди. — Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз? — Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан. — Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи? — Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади. — Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи? — Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди. — Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади. ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
Mostrar más ...
9 924
202
Оналаримизни умрлари узоқ бўлсин!....

file

7 100
100
🍃💐🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ☝️Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин! 🌹•🌹Илохим ҳар бирингизнинг 🌹•🌹кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, 🌹•🌹Юзингиз ТАБАССУМни, 🌹•🌹Хонадонингиз БАРАКАни, 🌹•🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, 🌹•🌹Қалбингиз ИЙМОНни, 🌹•🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни, 🌹•🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! 🤲Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин! 🍃ХАЙРЛИ КУН!🍃 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Mostrar más ...

file

10 369
267
"Унутма! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади". Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари. ☝️ ДУНЁДА... 1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди. 2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди. 3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг. 4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди. 5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади. ☝️ ЎЛИМ ЁҚАСИДА... 1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз. 2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз. 3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз. ☝️ ҚАБРДА... 1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз. 2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади. 3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бомдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади... Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади. ☝️ ҚИЁМАТ ҚОИМДА... 1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади. 2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.  3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзаҳга киришингизга буюради. Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми? 🌸Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.🌸 Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт. Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт. 🤲 ✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Mostrar más ...
11 876
431
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio