“
Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси ижроси юзасидан Бухоро вилоят прокуратурасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, вилоят прокуратурасида ходимлар, шу жумладан ёш мутахассислар, прокуратура органлари фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида
“Уч авлод учрашуви” ташкил қилинди.
Тадбирда Малака кенгашининг қарори билан иш ўрганиш дастурини муваффақиятли бажарган 7 нафар ёш мутахассислар ота-оналари, мураббийлари, фахрий устозлар ва ҳамкасблар гувоҳлигида
тантали қасамёд қабул қилдилар.
Ёшларга
Бош прокурор буйруғи билан берилган илк
даражали унвонлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Учрашувда
барча тармоқ раҳбарлари ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ҳамкасбларига, айниқса ёш мутахассисларга ўрнак бўлиш, жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириб, қасамёд ва хизмат бурчларига содиқ қолишлари ҳақида ваъда бердилар.
Вилоят прокуратурасидаги
“Маънавият хонаси”да адолат, бурч, шараф ва ҳалоллик ҳақидаги экспонат ва маълумотлар учрашувга ташриф буюрган ходимларнинг оила аъзоларида катта тассурот қолдирди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-saytMostrar más ...