"Ногиронликни белгилаш бўйича ҳозирги тиббий моделдан ижтимоий моделга ўтилади. Яъни, ишлаш истагидаги ногирон шахслар учун зарур шароитларни яратамиз", — деди Шавкат Мирзиёев.
➖ Бунинг учун, улар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитилади.
➖ Ногиронлиги бор оила аъзосига қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизими жорий қилинади.
➖ Бу ишларни мувофиқлаштириш учун ҳозирги 6 та вазирликда тарқоқ бўлган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади. (Камбағаллик, соғлиқни сақлаш, мактаб таълими, молия, ички ишлар, олий таълим).
➖ Янги Агентлик учун камида 10 фоиз ходимлар ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинади.
➖ Ижтимоий ҳимояга ажратиладиган барча маблағлар Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида жамғарма орқали манзилли йўналтирилади ва унинг харажатлари очиқ-ошкора бўлади.
Mostrar más ...