Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Categoría
Ubicación del canal e idioma

audience statistics Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Мурожаат ва реклама учун:  @nasafnewsuzgayoz  Ҳамкор саҳифалар:  @oylikdangapiring  "Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. 
Mostrar más
25 493-87
~12 042
~7
42.64%
Calificación general de Telegram
Globalmente
31 297lugar
de 78 777
de 0
En categoría
2 056lugar
de 3 169

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
⚡️Муслимов Икром Тўхтамуродович Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
3 300
12
Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба . Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда. Номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади. Маълум бўлишича, номзодлар орасида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, вазирлар Озодбек Назарбеков, Шерзод Шерматов, Азиз Абдухакимов, Акбар Ташкулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳам бор. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
5 103
19
⁉️ ФАРЗАНДСИЗЛИК МУАММОСИДАН ҚИЙНАЛАЁТГАН ОИЛАЛАР ДИҚҚАТИГА! ⚡️ "TURKIYA BIOMED EKO" клиникаси мутахасислари сизга бу борада яқиндан ёрдам беришга тайёр. ✅ Клиникамизда бирламчи ва иккиламчи бепушликни даволаш ҳамда, тўғри ташхис қўйиш амалиётлари амалга оширилади. 🇹🇷 Туркиядан ташриф буюрган малакали шифокорлар ёрдамида EKU амалиёти ва барча турдаги лабаратория текширувлари амалга оширилади. 📱 Telegram каналимиз орқали, биз эришган натижалар ва EKO амалиёти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз ! ☎️ Мурожаат учун: 📞 998554012233 📞 998996170296 📞 998992973311 📍 Манзилимиз: Қарши тумани. Мўлжал: Қарши-Бешкент йўли устида, «Спутник» худудида. 🚀  |📷
Mostrar más ...

file

file

5 144
26
⚡️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади “Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: • йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади; • янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
6 727
8
⚡️Ботир Қодиров қашқадарёлик мухлислари билан учрашади 22-сентябрь куни, соат 18:00 да Ботир Қодиров Қарши шаҳрида жойлашган ёзги амфитеатрда қашқадарёлик мухлислари учун куйлайди. обуначилари учун билет ҳарид қилиш имконияти яратилди. Мурожаат учун: +998958496060 @nasafnewsuz расмий саҳифаси

file

10 338
126
Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос . @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...

IMG_8303.MP4

7 893
8
🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning! Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati! Zamonaviy, manfaatli, ishonchli. Ucell ofislaridan so‘rang. - - - 🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене! Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk! Современно, выгодно, надежно. Спрашивайте в офисах Ucell.
7 195
1
🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning! Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati! Zamonaviy, manfaatli, ishonchli. Ucell ofislaridan so‘rang. - - - 🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене! Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk! Современно, выгодно, надежно. Спрашивайте в офисах Ucell.
1
0
⚡️Шаҳар ҳокимининг ўринбосари янги лавозимга тайинланди Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Жураев Улуғбек Уткирович - Қашқадарё вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинланловга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган Фурқат Алибоев "Ўз саноат қурилиш материаллари" уюшмасида иш бошлаган. Манба: @karimovuz @nasafnewsuz расмий саҳифаси
9 102
50
Таъзия Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти кенгаши раиси маслаҳатчиси Эсон Ражабов 84 ёшида вафот этди. "Nasafnews'' марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
11 683
236
Биринчи бўлим тугади. “Қувайт СК” 0 - 0 “Насаф" @nasafnewsuz'да кузатиб боринг
9 376
0
⚡️“Осиё Чемпионлар Лигаси-2” биринчи туридан ўрин олган “Қувайт СК”-“Насаф” учрашуви бошланди. @nasafnewsuz'да кузатиб боринг
9 250
2
Китобда ёшлар етакчиларининг ойлик маошидан пахта терими учун ушлаб қолинаётгани айтилмоқда ’га Китоб тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларидан мурожаат келиб тушган. Унда Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов топшириғи билан етакчилардан пахта терими учун пул йиғилаётгани маълум қилинган. “Ёшлар ишлари агентлиги Китоб туман бўлими бошлиғи ходимлардан сўрамасдан, ҳеч қандай тушунтиришсиз аванс пулларимизни нақд кўринишида олиб қўймоқда. У ҳар бир етакчидан 3 млн сўмдан ушлаб қолинишини айтиб, сентябр ойи учун аванс пулларимизни бермасдан, ведомостга қўл қўйишга мажбурлади”, дейилади мурожаатда. Ҳолат юзасидан Китоб тумани ҳокимлиги муносабат билдириб, айни вақтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...

file

10 349
110
Қашқадарёлик фуқаро 10 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлади Фуқаро шу кунга қадар алимент тўловини тўлаб келганлиги ва 10 йиллик учун олдиндан тўлов қилмоқчи эканлигини билдириб, бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилган. Шундан сўнг фуқаро фарзандининг 10 йиллик моддий таъминоти учун ҳисобланган 150 млн сўм миқдордаги алимент пулларини тўлаб берган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
8 369
24
🎉 Hurmatli xonimlar va janoblar! Hech kim kutmagan yanglikni kutib oling! Faqat 5 kun! Ferre Sovitkichi - 2 999 000 so'm yoki 12 oyga 249 916 so'mdan *Aksiya 18-22 sentabr davom etadi 😧😧😧 🎉 Леди и джентльмены! Новость, которую никто не ожидал! Только 5 дней! Холодильник Ferre — 2 999 000 сум или на 12 месяцев 249 916 сум *Акция действует с 18 по 22 сентября Batafsil: | Подробно: 📞 71-230-7799 | | |
8 522
7
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да . Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Фуқаролар субсидия учун давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириши мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
9 749
122
Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазири Нэнси Фезер билан мулоқот ўтказди. "Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз", — Нэнси Фезер хоним. Шунингдек, Тошкентдаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси Аахен университети клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган академияда ҳамшираларга бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Улар диплом олиш билан бирга Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
10 626
52
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмагани маълум қилинди Депутат Одилжон Тожиев ушбу хабар бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
19 313
187
1
0
Эшак “истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар” қаторига қўшилди Маълум бўлишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
12 285
160
⚡️Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари жазоланди Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бекнаев Элбек Тоғаевичга иш фаолияти давомида хато-камчиликларга йўл қўйгани учун ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
9 219
14
Қарши шаҳрида 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Қарши шаҳри “Нақшаб” МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
8 942
9
Bayram ustiga bayram! Sovg'asiz texnika bormi o'zi? degan qadri baland mijozlarimizni ozgina hafa qilamiz). Butun sentabr oyi do'konlarimizda ko'plab texnikalar xaridi uchun 32 Smart TV sovg'a qilamiz! - Sovitkichlar + 32 Smart Tv 🎁 - Televizorlar + 32 Smart Tv 🎁 🏃🏃‍♂️🏃 А у нас одна акция лучше другой — так и не знаешь, что выбрать! Выбирайте ту, где мы дарим подарки! Ведь покупая одну технику, вторую вы получаете совершенно бесплатно! - Покупаете холодильник — забираете Smart TV в 🎁 - Покупаете телевизор — забираете второй Smart TV в 🎁 Batafsil: | Подробно: 📞 71-230-7799 | | |
Mostrar más ...
8 144
2
Қашқадарёда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Жорий йилнинг 15 сентябрь  куни соат 13:20 атрофида Деҳқонобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи Х.Х. “Камаз” русумли юк автомашинасини бошқариб келаётган вақт орқа тиркамаси чиқиб кетиши натижасида, ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган “Камаз“ юк автомашинасини чап ён томонидан тегиб, олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган “Лабо“ русумли автомашинаси олд томонига бориб урилган. Шунингдек, йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги бўлган Cobalt русумли автомашинаси орқа томонига ҳам бориб урилган.   Оқибатда “Лабо“ русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. олган тан жароҳатлари сабаб туман шифохонасига ётқизилган @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...

IMG_8136.MP4

9 704
44
📌 Hozirgi zamonda dolzarb bo’lib turgan muammoga yechimni «IT Klaster» bilan topishimgiz mumkin. 🔹 Biz Foundation kursiga start berdik. Kursdan so’ng qanday darajaga yetasiz? •Kompyuter haqida nazariy bilimlar; •Kompyuterda to’liq ishlay olish; •Qisqa klavishlar bilan ishlash; •Fayl va papkalar haqida tushuncha; •Fayl va papkalar ustida ishlay olish; •Internet bilan ishlash; •Google hisobini yaratish va pochta si bilan ishlash; •MS Office paketidagi dasturlari (Word, Excel, PowerPoint)da bemalol ishlay olish; 📌 Ro’yxatdan o’tish uchun bizga murojaat qiling; ☎️ Murojaat uchun: 99-688-11-99 💬 Murojaat uchun: IT KLASTER - yangi avlodning boshlanishi Telegram |Instagram | Manzil
Mostrar más ...

IMG_3874.MOV

8 693
8
⚡️“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Жумладан: • Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа; • лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа; • маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди. Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур орқали танишиш мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
13 277
19
Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар кучайтирилмоқда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ: ⁃ оммавий тадбир ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш; ⁃ томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ташкил этиш; ⁃ оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш белгиланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
Mostrar más ...
11 272
7
#ТEЗКОР ❗️30- sentabrgacha Arzon narxlarda va Sovg'ali texnikalarni xarid qilishga ulgurib qoling Smartfonlar 🔻Tecno Spark Go (3/64) - 99 000 so'mdan 🔻Honor X5 plus (4/64) - 149 000 so'mdan 🔻Honor X6b (4/128) - 179 000 so'mdan 🔻Huawei Nova Y72 (8/256) - 199 000 so'mdan 🔻Redmi 13 (6/128) - 229 000 сўмдан 🔻Honor X7b (8/128) - 229 000 сўмда 🔻iPhone Televizorlar 🔻 Sonor 43 (Smart TV) - 215 833 so'mdan 🔻 Ssmart 43 (Smart TV)- 249 166 so'mdan 🔻 LG 43 (Smart TV) - 499 916 so'mdan Kir yuvish mashinalari 🔻Premier 7kg - 333 250 so'mdan 🔻Loretto 6kg - 349 166 so'mdan 🔻LG 8kg - 607 500 so'mdan Sovutgichlar 🎉 Premier (261) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Premier (315) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Samsung (RT32) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Shivaki (276) + Mini pech Sovg'aga 🎁 🎉 Beko (240) + Mini pech Sovg'aga 🎁 🎉 Artel (276) + Mini pech Sovg'aga 🎁 Konditsionerlar 🎉 Sitronic (ASW H24) + Premier Sovutgich (PRM-211) Sovg'aga 🎁 *Barchasi boshlang'ich to'lovsiz va muddatli to'lovga. Shoshiling mahsulotlar soni cheklangan Ma'lumot uchun: 📲71-230-77-99 📍 | |
Mostrar más ...
8 028
4
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
10 093
17
⚡️Қашқадарё вилояти ҳокими стипендиясининг 2024 йил вилоят босқичи ғолиблари аниқланди Маълум бўлишича, вилоят ишчи гуруҳи томонидан энг юқори натижаларга эришган 14 нафар ғолиблар аниқланган. Эндиликда, улар ўқув йилининг сентябрь ойидан июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча стипендия билан тақдирланади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
13 028
22
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio