Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, прогрессив солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Бу ҳақда 16 май куни Солиқ қўмитасининг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов
маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, илгари прогрессив солиқ шкаласи амалда бўлган даврда иш ҳақининг катта қисми конвертда тўланган. Ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг пасайтирилиши ўз вақтида «тадбиркорлик субъектлари учун ишчиларни расман жалб қилишни фойдалироқ бўлишига» интилиш мақсади билан изоҳланган.
Қўмита вакилининг таъкидлашича, аксарият хорижий мамлакатларда солиққа тортишнинг прогрессив шкаласи қўлланади.
«Ўйлайманки, вақт ўтиши билан буларнинг барчаси шаклланиб бўлганда ва тизим тўлиқ мустаҳкамланганда, солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига [ўтиш] ҳақида ўйлаш мумкин бўлади», — деган Тимур Исмоилов тингловчилардан бирининг саволига жавобан.
Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5%дан 22,5%гача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган. Ўшанда иш ҳақи ва бошқа даромадларни оқартириш мақсади билан 12%лик ягона ставкага ўтилганди.
Солиқ қўмитаси ўзининг расмий изоҳини билдиргани йўқ.
Mostrar más ...
“Vaqt o‘tishi bilan progressiv soliq shkalasi haqida o‘ylash mumkin” — Soliq qo‘mitasi
Timur Ismoilov aksariyat xorijiy mamlakatlarda yagona soliq stavkasi qo‘llanilmasligini ta’kidladi.