ВАТАН – УЛУҒ, БУРЧ – МУҚАДДАС
Республика миқёсидаги ҳамкор вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган умумтаълим мактабларида ҳамда маҳаллаларда “Муқаддас бурч” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қўшма дастур ижросини таъминлаш мақсадида Қизилтепа туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Шундай тадбирлардан навбатдагиси “Ватан – улуғ, бурч – муқаддас”, “Фарзандингиз келажагига бефарқ бўлманг” мавзуларида 38-умумтаълим мактабида ёшлар иштирокида ўтказилди.
Тадбирда Навоий шаҳридаги 523-сонли ҳарбий қисм командири подполковник Б. Тошпўлатов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи О. Эшчанов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутаххассиси М. Кенжаев, маҳалла фаоллари ва масъуллари иштирок этиб, улар томонидан ҳарбий-ватанпарварлик соҳасида ёшлар учун яратилган имкониятлар, шунингдек, ҳозирги глобал ўзгаришлар замонида ёшларнинг турли ғоявий-мафкуравий таҳдидларга алданиб қолишининг олдини олиш тўғрисида фойдали маълумот ва тушунчалар берилди.
Ёшлар ҳам бу борада ўзларининг фикр ва муносабатларини билдириб, учрашувдан ўзлари учун керакли маълумотлар олганликларини таъкидлашди.
Mostrar más ...