الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Categoría
Ubicación del canal e idioma

all posts platforma.uz

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!  @platformauzb  Тезкор янгиликлар:  @platformauzb_live  Тижорий таклифлар учун —  @Advertising_bloggers  Админга ёзиш:  @uzbplatforma_admin  
Mostrar más
25 200-73
~6 571
~5
26.69%
Calificación general de Telegram
Globalmente
34 160lugar
de 78 777
182lugar
de 430
En categoría
265lugar
de 546
Archivo de publicaciones
Эмомали Раҳмон: "Мен ёш сиёсатчи эдим, каттаю кичик Тожикистон халқи қўллаб-қувватламаганида шу кунларга етиб келмасдим. Мен бутун жонимни шу халқ, шу замин учун бердим. Мен ватанимни, миллатимни, суюкли халқимни жонимдан ортиқ севаман”. P/S: Тожикистон қарзи: - 2023 йилда Тожикистон давлат қарзи 15 миллион долларга ошган, бу аввалги йилга нисбатан 0,5 фоизни ташкил этади. Давлат қарзининг умумий ҳажми 2024 йил 1 январь ҳолатига 3,6 миллиард долларни ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30,2 фоизини ташкил этди. Шундан 3,2 миллиард доллар (тахминан 89 фоиз) ташқи қарз, қарийб 400 миллион доллар (тахминан 11 фоиз) ички қарздир. Тожикистоннинг энг катта қарзи Хитойнинг Экспорт-импорт банкига тегишли бўлиб, бу қарзнинг яна 500 миллион доллари евробондлар бўйича қарздир. 2023 йилда Тожикистон кредитларни қайтариш учун 274,3 миллион доллар тўлаган. **Тожикистондан миграция: - Россияда Тожикистондан 1,2 миллионга яқин меҳнат муҳожири бор.
Mostrar más ...

file

4 044
36
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қор ёғди. Ҳаво ҳарорати -2 даражагача совиши кутилмоқда.

file

6 871
113
Туркиянинг етакчи сейсмологи Истанбулда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлишини тахмин қилмоқда Таниқли сейсмолог Нажи Гёрюр 2022 йилда Қаҳрамонмарашда кучли ер силкинишлари бўлиши ҳақида огоҳлантирганини, лекин унга ўшанда ҳеч ким қулоқ солмаганини таъкидлайди. Энди бундай ҳолат Истанбулда бўлишидан хавотирдалигини айтади.
5 721
40
Энди қоидабузар фуқароларга  ҳам фото/видео жарималар келади Ҳукумат қарорига , фото ва видео қайд этиш тизими пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни қайд этиши лозимлиги белгиланди. Пиёдалар ҳам энди хушёрликни ошириши керак. Акс ҳолда улар ҳам жарима тўлашига тўғри келади.
6 007
30
Энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган. Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил . Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм). Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган.
Mostrar más ...
5 876
65
Барча вазирликлар ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади. Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида
7 154
125
"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-торож" қилинмоқда Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.   Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.   Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.   Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин. Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.   Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.   Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади.
Mostrar más ...
"ГАИ"нинг ўзи қоидани бузиб турса, арзингни судга айтасанда
Яқинда қоидабузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радар ўрнатилгани, натижада авариялар 30 фоизга ка
6 528
130
"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-тарож" қилмнмоқда Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.   Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.   Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.   Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин. Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.   Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.   Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади.
Mostrar más ...
"ГАИ"нинг ўзи қоидани бузиб турса, арзингни судга айтасанда
Яқинда қоидабузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радар ўрнатилгани, натижада авариялар 30 фоизга ка
0
0
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацияни ривожлантириш учун таклифлар ёҳуд Бош прокурор нега Туркия тиббиётини танлади? 1-таклиф: Олий Ҳукуматдаги барча юксак лавозимдаги мулозимлар (табиийки Президентдан ташқари) қаерда прописка бўлса, ўша туман шифохонасида даволанишни мажбурий қилиб қўйиш керак! Натижада бир йил ичида ўша шифохона замонавий тиббиёт масканига айланади; 2-таклиф: Тошкент шаҳрининг Буюк Ипак йўлида жойлашган 2 та Ҳукумат шифохонасининг биттасини "Руҳий касалликлар шифохонаси" га айлантириш (чунки бундай касаллар кўпайиб бормоқда) ва иккинчи Ҳукумат шифохонасини "Ногирон туғилган болаларни даволаш маркази" га айлантириш керак! Агар ҳар бир Вазир ёки Вилоят Ҳокими ўзи прописка қилинган жойда даволанса, Ҳукумат шифохонасига ҳожат қолмайди; 3-таклиф: Ҳукумат аъзолари, уларнинг фарзандлари ва невараларини Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дорилар билан даволашни мажбурий қилиб қўйиш керак! Натижада Ўзбекистонда фармация ривожланади ва барча дорилар сифатли бўлиб чиқиб бошлайди! 4-таклиф: Ҳукумат аъзолари ва уларнинг оилаларини вилоятларда келди-келмади очиб ташланаётган Тиббиёт институтларини тугатган врачлар даволайдиган қилиб қўйиш керак! 5-таклиф: Ўзбекистонга олиб кирилаётган вакциналар ва янги дориларни Ҳукумат аъзоларининг ўзлари, фарзандлари ва набираларида синаб қўришни йўлга қўйиш керак! Маълумот учун: Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Германияда даволанди - фойдаси бўлмади. Жойлари жаннатда бўлсин! Собиқ Муфтий Ҳазратлари Усмонхон Алимов Москвада даволанди - фойдаси бўлмади. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев Туркияда "Медипол" клиникасида кўриниш берди. Оллоҳ унга шифо берсин! Бу мулозимлар мен билганларим.... Мана нима учун бизда ривожланмайди! Барча Ҳукумат аъзоларига соғлиқ ва инсоф тилаб профессор Зарифбой Ибодуллаев, 27-апрель 2024-йил
Mostrar más ...
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
10 372
200
Букмекерлик фаолиятига рухсат бериш тўғри қарорми? Замонавий дунёда қимор ўйнаш учун жойнинг ва рухсатнинг умуман кераги бўлмай қолди, чунки бундан буёғига интернет қиморхоналар кучайиб бораверади. Бу пойгадек гап, худди футболдаги сен урмасанг, сенга уришади. Ҳозир ҳам онлайн қиморларга ўзбекистонликлар томонидан миллиардлаб пуллар тикилмоқда, бу пуллар четга чиқиб кетмоқда, бу пуллардан фақат ўзбекистонликларга ҳеч қандай фойда йўқ, солиқлар тўланмайди, лекин миллиардлаб пуллар ўзбекистонликлар сабаб четга чиқиб кетмоқда. Шу тарафларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу тўғри қарор қабул қилинган. Ҳеч бўлмаса, пулни ташқарига чиқиб кетишининг олди олинади. Бектош Хатамов
Mostrar más ...
6 131
30
Оқ халатли шайтон малайлари Дорихона сотувчиси: "Шифокорлар юз фоиз фирмалар билан келишиб ишлайди..."

file

10 967
249
Лотереялар ва букмекерлик фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади.
Mostrar más ...
6 693
81
Май ойидан бошлаб Тошкентда йирик ёшлар лойиҳаси бошланади Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим ва фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, тадбир доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда. Битирувчи ва талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўлажак кадрларга меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш, уларнинг лойиҳа, ғоя ва илмий ишланмаларини бир ерга жамлаш бўйича қатор платформалар яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда. Лойиҳа иштирок этиш учун ушбу ботда рўйхатдан ўтинг:
Mostrar más ...

KONFERENSIYA UCHUN ROLIK master_1_converted.mp4

5 605
22
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув тарқалди. Бош прокуратура бу видеога муносабат билдирди.

file

6 531
148
Реал аҳволдан хабари йўқ вазирлар... 1991 йилдан бери неча киши халқ таълими вазири лавозимида ишлаганини ўрганиб чиқдим. Ҳозирги вазиримиз билан қўшганда уларнинг сони 10 нафар экан. Лекин раҳматли Жўра Йўлдошевдан ташқари бирортаси умумий ўрта таълим мактабида ишлаб кўрмаган. Бинобарин, улар шаҳар ёки асосан қишлоқлардаги оддий мактаблардаги реал аҳволдан хабари йўқ кишилар. Бугунги мактабларимиздаги асосий қусурларнинг илдизини мана шу омилдан изламоғимиз керак. Мактаб ўқитувчисининг маоши ҳали-ҳамон мамлакат бўйича ўртача иш ҳақидан ҳам камлигича қолмоқда. Ҳозир солиқлар ҳам қўшилган ҳолда мактабдаги олий тоифали ўқитувчининг ойлик маоши 4 миллион 64 минг 867 сўм, биринчи тоифали ўқитувчиники 3 миллион 301 минг 57 сўм, бакалавр ўқитувчиники эса 2 миллион 948 минг 543 сўм. Кейинги йилларда ҳукуматнинг махсус қарори билан олий таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилди, лекин мактаб ўқитувчисининг иш ҳақи ўзгармади. Тўғри, муаллимларнинг маоши вақти-вақти билан муайян фоизларда ошириляпти, лекин бу ўсиш ҳам бюджетдан иш ҳақи олувчиларники қаторида бўляпти. Энди Финляндия тажрибасини ўрганишга ва амалда қўллашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу қанчалик самара беради? Гап шундаки, фин ўқитувчисининг иш ҳақи миқдори мамлакатда 5-ўринда туради. У ўқитувчининг эҳтиёжларини тўла таъминлайди. Бизда-чи? Усмон ЖЎРАЕВ, Бўка туманидаги 8-мактаб ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими.
Mostrar más ...
8 945
107
"Rimni alishmasman bedapoyangga..." O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf hayot bo‘lganida bugun 70 yoshga kirgan bo‘lar edi. Muhammad Yusuf 1954-yil 26-aprelda Andijon viloyati Marhamat tumanining Qovunchi qishlog‘ida tug‘ilgan. Uning “Tanish teraklar”, “Bulbulga bir gapim bor”, “Iltijo” , “Uyqudagi qiz”, “Halima enam allalari”, “Ishq kemasi”, “Ko‘nglimda bir yor”, “Bevafo ko‘p ekan”, “Erka kiyik”, “Yolg‘onchi yor” kabi she’riy to‘plamlari, saylanmalari nashr etilgan. 1998-yilda Muhammad Yusufga “O‘zbekiston xalq shoiri” degan yuksak unvon berilgan. Shoir 2001-yil 47 yoshida vafot etgan.
Mostrar más ...

file

6 037
69
Доллар нега 50 сўмга арзонлашди? МБ раиси Мамаризо Нурмуратов  ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан  ўзбек сўмининг қадрсизланиши юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У, шунингдек, 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди. Унинг айтишича, 25 апрель, пайшанба кунги валюта савдолари якунлари бўйича сўмнинг долларга нисбатан қарийб 50 сўмга мустаҳкамланганини келтирди. У эълон қилган маълумотларга кўра, доллардаги таклиф ҳажми (16 миллион) талабдан (11 миллион) сезиларли даражада ошиб кетган, шу сабабли миллий валюта 12 640,21 сўмгача мустаҳкамланган.
Mostrar más ...
6 487
12
Қаранг-а! Бир пайтда учта вилоят ҳокимликлари адашиб кетибди. Молия вазирлиги эса айб уларда эмаслигини таъкидламоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳокимликлар учун янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини тасдиқлади. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши СТИРни нотўғри киритиш билан боғлиқ эмиш. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вилоят ҳокимликлари етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан гибрид ва электромобиллар харид қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги  муносабат . Мақоладан сўнг Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари давлат харидлари лотларидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганини айтиб, бунга порталдаги нуқсон сабаб бўлган, деган фикрни . Ҳукумат қарорига асосан ташкил этилган «Меҳр дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда унинг маблағлари ҳудудий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ҳисобварақларда жамланади, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Вазирлик масъул бўлган  давлат харидлари портали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинган бўлиб, дастурий мажмуада барча маълумотлар буюртмачиларнинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) орқали шакллантирилади. «Жамғармалар ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилгани сабабли ушбу жамғармалар мазкур ҳокимликларнинг СТИР рақамларига боғлангани маълум бўлди. Шунга кўра, жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатларда назарда тутилган шартномалар ҳам „Меҳр дафтари“ жамғармаси маблағлари ҳисобидан эмас, балки ҳокимликларнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан тузилган», — дейилади хабарда.
Mostrar más ...
Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди
Қўшимча: Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини маълум қилди. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши порталдаги нуқсон билан боғлиқ.
6 513
15
1 майдан нарх-наво кескин қимматлашмоқда “Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди Тошкент — Бухоро VIP – 890 000 сўм Бизнес – 600 000 сўм Эконом – 403 000 сўм Тошкент — Қарши VIP – 747 000 сўм Бизнес – 507 000 сўм Эконом – 338 000 сўм Тошкент — Самарқанд VIP – 554 000 сўм Бизнес – 358 000 сўм Эконом – 244 000 сўм
7 708
124
Долларнинг расмий курси сезиларли даражада тушди 26 апрелдан 1 АҚШ долларнинг расмий курси 12 640,21 (-49,76) сўм этиб белгиланди.
6 845
27
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов: "Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилмоқда" Унинг таъкидлашича, ташқи кучлар “Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов  қилишга” ҳаракат қилмоқда. “Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишонч маконини ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, – деди у. –  Афсуски, бугунги кунда минтақа давлатларига босим давом этмоқда. Марказий Осиёга ҳаракат қилаётган ташқи кучлар миллий манфаатларини инобатга олмасдан танлаш олдида турибди”. Виктор Маҳмудов бу ҳақда Санкт-Петербургдаги Экспофорумда хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилиши .
Mostrar más ...
В Совбезе Узбекистана заявили о давлении внешних сил на страны Центральной Азии
Секретарь СБ Виктор Махмудов отметил, что внешние силы пытаются "поставить государства Центральной Азии перед выбором без учета их национальных интересов"
7 087
53
Таниқли адабиётшунос олим Озод Шарафутдиновнинг ўғли, Ички ишлар вазирлиги тизимида узоқ йиллар юқори лавозимларда ишлаган Алишер Шарафутдинов: – Шундай жиноятлар борки, баъзида йиллаб тергов қилсангиз ҳам охирига ета олмайсиз. Пул бор жойда ўғирлик бўларкан-да энди. Биз жиноят содир қилгани учун қанча кўп одам қамасак, маълум муддат ўтгандан сўнг жамиятга жиноят қилишга мойил одамлар

ишк мфкўй.MP4

6 835
52
Владимир Путин Курган шаҳри мэри қаердалигини сўради Сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган йиғилишда Россия президенти Курган (Қўрғон) мэри нима сабабдан иштирок этмаётгани билан қизиқди. У шаҳар раҳбари вазифасини бажарувчи Анастасия Аргишевага “Курган мэри қаерда?” деган савол билан мурожаат қилди. Шундан сўнг йиғилишда қисқа сукунат рўй берди. Путинга мэр йил бошида истеъфога чиққани ҳақида маълум қилинди. Путин эса “тегишли тадбирларни ўтказиш ва сайловларни ташкил этиш” зарурлигини таъкидлади. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Mostrar más ...

360p (57).mp4

6 684
39
Одам қанча кўп билса, шунча ҳеч нарса билмаслигини англаб боради. Биология фанлари доктори, академик Равшан Собиров билан кечган суҳбатни томоша қилиб, оддийгина юрак уриши ортида қанчадан-қанча мураккаб жараёнлар борлигидан ҳайратга тушасиз. Кечки пайт фойдали контент билан улашамиз
Bizni nima kutmoqda? Biolog Ravshan Sobirov bilan suhbat
Biz iloji boricha ko‘proq vaqt yosh va sog‘lom bo‘lishimiz uchun qanday yashashimiz nimalar qilishimiz kerak? Insoniyat uchun eng xavfli kasalliklardan biri bo‘lgan va kelib chiqish sabablari haligacha to‘la o‘rganilmagan saratonning davosi bormi? Virus va bakteriyalar qanday paydo bo‘ladi? Bu savollarga O‘zbekiston ilm-fanidagi buyuk shaxslardan biri, biofizik olim va biologiya fanlari doktori, akademik Ravshan Sobirov javob berdi. Inson tanasi sir-sinoatlarga to‘la, odam miyasi esa, hatto, olimlar hal qila olmagan ko‘plab jumboqlarni o‘zida saqlaydi. Oddiygina piyolaga choy quyib ichish uchun miya bir qancha murakkab operatsiyalarni amalga oshiradi, ammo biz biror a’zomizda og‘riq sezmaguncha, uning qanday ishlashi va nimaga kerakligi haqida o‘ylamaymiz. Podkastimizni tomosha qilgach esa bu jarayonlar mohiyati haqida o‘ylay boshlasangiz, ajabmas. Suhbatni imkon qadar xalqchil tilda olib borishga harakat qildik. Ko‘ring, baho bering, fikrlaringizni yozib qoldiring, biz uchun bu juda qadrli!
6 736
50
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақирмоқда Сўнгги вақтларда Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибгарларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари . Элчихона бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатмоқда.
Mostrar más ...
6 163
8
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика учун имтиёзлар берилади Энергетик тарифлар ўзгараётгани муносабати билан ўтиш даврида аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга оширишда имтиёзлар берилади. Ҳукумат қарорига кўра, 1 майдан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун базавий меъёр жорий қилинмоқда (электр энергияси учун 200 киловатт, табиий газ учун иситиш мавсумида 500 куб/метргача, иситиш мавсумидан бошқа пайтда 100 куб/метргача). Базавий норма доирасидаги истеъмол учун арзонроқ тарифлар амал қилади. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари энергия истеъмолининг базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган қисми ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. 270 минг сўмлик бир марталик компенсация иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида тақдим этилади. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Mostrar más ...
platforma.uz
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
5 845
11
Яхши янгилик Хорижда муваффақият қозонган ўзбекистонлик ҳақида лойиҳалари билан танилган Uzbekistan’s club жамоаси ўзининг яна бир йирик лойиҳаси -  Uzbekistan’s club жилокор журналининг АҚШ мавсумига бағишланган иккинчи сонини тақдим қилади. Журналнинг бу галги сонида сиёсат арбоблари, жамоатчилик фаоллари билан ҳам интервьюлар берилган. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов, Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзоджон Қудратхўжа шулар жумласидан. Uzbekistan’s club журнали йилига икки марта ўзбек ва инглиз тилларида чиқади. Журнал Тошкентдаги жамоат жойларида бепул тарқатилади.
Mostrar más ...

file

5 774
11
😳 Сиз аниқ Ўзбекистонда бундай манзиллар борлигини билмагансиз. Республика бўйлаб ҳали кўпчиликка номаьлум бўлган манзилларни аниқ жойлашувлари билан бўлишиб борадиган канални топдик. Ўчиб кетмасидан олдин обуна бўлинг ва ўзингиз учун янги манзилларни очинг! 👉

IMG_0207.MP4

6 850
61
Тошкент вилоятининг 20 мингга яқин кўчмас мулк обектлари Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда. Шундан: - турар жойлар — 18 773 та; - нотурар жойлар — 891 та; - кўп қаватли уйлар — 52 та.
6 439
25
❗️Президент кўра: 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.
12 284
52
⚡️ДХХ: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 минг АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:

ДХХ - қалбаки доллар.mp4

6 997
6
Шу йилнинг 1 июнидан бошлаб  маиший чиқинди учун мавжуд янги электрон тизимда ҳар бир хонадонда рўйхатдан ўтган ҳар бир жон бошига тўланади, - Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Тошкент шаҳар ҳудудий филиали. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
9 044
91
Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл қоидаси амалиётга киритилди.

file

9 551
181
Ҳамма ёқда баҳорги яшиллик. Табиатга қўшилиб инсон ҳам янгиланишни, ёшаришни истайди. Айни шу ниятда обуначиларга нимадир янгилик бера оладиган фойдали ва савияли каналларни бир жилдга тўпладик. Рўйхатдан сиёсат, ижтимоий ҳаёт, тил, адабиёт каби турли мавзуларда юритиладиган блоглар жой олган. Таклиф этаётган саҳифаларимиз нуқтайи назари, ёндашуви ва профессионаллиги билан сизга манзур бўлади деган умиддамиз. Ҳаволага ўтинг ва каналларга обуна бўлинг: 👉
Kanallar
Javlonbek invites you to add the folder “Kanallar”, which includes 11 chats.
6 452
1
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев: "Бюджет тақчиллигининг ошиши инфляцияга, нарх-наво ошишига олиб келади. Тўлов балансига таъсир қилади".

file

7 241
61
Видео/фото радарлар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши ҳақидаги хабар одамларни чалғитяпти. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтиришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Демак, умумий ҳисобда қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бу ҳақдаги маълумот ҳайдовчига узоғи билан 17 кун ичида етиб бормаса, кейин жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Mostrar más ...
6 843
77
"Uzpaynet" хусусийлаштирилибди'нинг ёзишича, "Uzpaynet" МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши "New Industrial Technologies" компанияси назоратига ўтган. Битим суммаси, санаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас. Уустав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган, "Uzpaynet" МЧЖ назоратини олган "New Industrial Technologies" МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади. Компания таъсисчилари сифатида иккита жисмоний шахс - Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдрахманов (40%) ҳисобланади. Мустафа Абдрахманов "Азия Альянс банк"нинг асосий акциядори "Asia Alliance Group" МЧЖнинг ҳам 77,6 % улушига эгалик қилади.
Mostrar más ...
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
💳 "UZPAYNET" МЧЖдаги давлат улуши сотилгани маълум бўлди 2022 йил Давактив томонидан сотилиши эълон қилинган "UZPAYNET" МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши "New Industrial Technologies" компаниясига сотилган. Бу ҳақда Статагентлик маълумотларида акс этган. Устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган "New Industrial Technologies" МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади. Батафсил: https://bankers.uz/news/1461 @bankers_uz
6 019
34
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жамоат транспорти хавфсизлик тизими синовдан ўтказилмоқда. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:

file

6 770
47
Давлат банкларининг дастлабки чоракда соф фойдаси кескин Ўзбекистон банкларининг 2024 йил биринчи чорагидаги соф фойдаси 2 трлн 413 млрд сўмни ташкил қилган ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ёки 650 млрд сўмга камайган. Хусусан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан асосан давлат банкларининг соф фойдаси "Ўзмиллийбанк" – 28,7 фоиз, "Асакабанк" – 27,7 фоиз, Агробанк – 50,8 фоиз, Халқ банки – 74,9 фоиз, "Алоқабанк" – 62,6 фоиз, "Туронбанк" – 45,2 фоиз БРБ – 321,2 фоизга қисқарган.
Mostrar más ...
6 373
51
«Метан-шохобчаларда газ нархи 1 майдан ошмайди» – Энергетика вазирлиги масъули Энергетика вазирлиги матбуот котиби агар шу вақт оралиғида қайсидир ҳудудда АГТКСлардаги газ нархи оширилса, фуқаролардан Бош прокуратура ва "Ўзэнергоинспекция"га мурожаат қилишни сўради.

метн.MP4

7 241
20
Йўл ҳаракати қоидаси бузилишига оид маълумот (фото/видео) 48 соат ичида юборилмаса, жарима бекор қилинади Депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти. Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.
Mostrar más ...
9 922
76
Вазирлар Маҳкамаси диққатига! Бюджетда пул йўқмиш... Бизга келаётган мурожаатларга кўра, бутун мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига апрель ойининг аванси берилмаётган экан. Шундоқ ҳам арзимаган маош билан амал-тақал кун кечираётган мураббийлар маошининг кечиктирилиши юзасидан на бевосита масъул вазирлик, на Молия вазирлиги расман изоҳ бергани йўқ. Мактабларга бириктирилган бухгалтерларнинг айтишича, бюджетда пул йўқ эмиш.
9 517
239
Дўст синовли кунда билинади Қозоғистонликлар сув тошқини оқибатларидан азият чеккан аҳоли вакилларига юборилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирмоқда. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:

file

12 440
156
"Овоз" лойиҳасининг илк сонини кўрдим Кўрсатув хориж давлатлари учун суратга олингандай, иштирокчилар аксари ўзбек тилини базўр талаффуз қила оладигандай, фақат ҳакамлар ўзбекистонликдай туюлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳага халқ пули — давлат бюджетидан  салкам 2 млрд сўм ажратилган.  Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:

file

7 858
58
23 апрель куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Damas автомобиллари контрактациясини қайта очади. Нархлар ўзгаришсиз қолади.
6 913
27
Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга сафарини бошлади. Дипломат 22 апрель куни Тожикистонга ташриф билан . У Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга Ташриф мақсади савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтиришдан иборат. Кэмерон Британия университетларида чет элликларнинг ўқишини қўллаб-қувватловчи Чевенинг стипендиялари учун маблағ миқдорини икки баравар оширади ва келгуси уч йил ичида минтақани ривожлантириш учун 50 миллион фунт стерлинг сарфланишини эълон қилади. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Mostrar más ...
7 222
23
Тошкент шаҳар ИИББ интернетда ижарага уй ва дала ҳовли олишда фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

ijara telegram.mp4

7 235
26
GENERALISSIMUS манбарарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида энг биринчи раҳбарларидан тортиб ўринбосарларигача 60 га яқин тайинловлар амалга оширилиши кутиляпти.
7 250
81
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
7 354
51
Ўзбекистон аҳолиси 37 миллион нафарга етди!
11 038
71
Бухоро шаҳрининг тарихий қисми (216 гектар) ҳамда унинг қўриқланадиган муҳофаза (buffer) зонаси (339 гектар) жами 555 гектар ҳудудда ягона комплекс бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Бухоро тарихий маркази дирекцияси” ташкил этилади. Дирекция раҳбари Бухоро вилояти ҳокими томонидан
7 060
23
Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юришлари ташкил этилди.

Mudofaa-vazirligi-qo-shinlari-harbiy-bo-linmalarining-tantan.mp4

15 582
162
Мазлумларни кулдирадиган, Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми? Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали! Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб, маза қилаяпман! Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман! “Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!  👉 ➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
7 751
27
Олдиндан тўлов қилган фуқароларга 2 ой эски тариф қоидалари амал қилади Энергетика вазирлиги мутахассисларнинг айтишича, электр энергияси учун 30 апрель санасида 1 миллион 100 минг сўм тўлаб, май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқилса, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади. 1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтилади ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун 450 сўм ечиб олина бошлайди.
Mostrar más ...
18 224
353
Судни судга берган собиқ суд ходими ютиб чиқди! , Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судидан девонхона мудирининг меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги сабабли ушбу давр учун иш ҳақи; 40.000.000 (қирқ миллион) сўм маънавий зарар ундириб бериш ҳамда меҳнат дафтарчадаги 2023 йил 17 июлда бўшатилганлиги тўғрисида, яъни меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) кўрсатилган ёзувни бекор қилиш мажбуриятини юклаш сўралган. ФИБ Бухоро туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан собиқ суд ходимига суддан 53 млн иш ҳақи, 4 млн маьнавий зарар ундириш белгиланди ва суд раисига меҳнат дафтарчасини тўғри тўлдириш мажбурияти юкланди.
Mostrar más ...
7 372
36
⚡️Ўзбекистон автомобиль бозорида қаторасига учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда. Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди ва автомобиль бозори ой давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.
6 908
9
💥Айни пайтда Ўзбекистонда хавфли қуёш ультрабинафша нурланиши кузатилмоқда Бугун, 20 апрель куни Тошкент шаҳрида соат 12:00 дан 16:00 гача ультрабинафша нурланиш индекси 7 баллни ташкил этади. Аҳолига ва ташриф буюрувчиларга қуёшда бўлганларида шляпа кийиш тавсия этилади.
8 892
99
💥Айни пайтда Ўзбекистонда хавфли қуёш ультрабинафша нурланиши кутилмоқда Бугун, 20 апрель куни Тошкент шаҳрида соат 12:00 дан 16:00 гача ультрабинафша нурланиш индекси 7 баллни ташкил этади. Аҳолига ва ташриф буюрувчиларга қуёшда бўлганларида шляпа кийиш тавсия этилади.
1
0
ДХХ: Россия ва Қозоғистондан олиб келинган 19,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:

ДХХ - синтетик наркотик.mp4

6 817
12
⚡️Қўшниларимизга ёрдам кўрсатилди Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами . Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди. Инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистон Республикасига етказиб беради. 15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
Mostrar más ...
5 969
16
Фақат шу дам олиш кунларида барча турларга 10% гача чегирма берамиз! ️✈️ Locas Tour билан ҳамёнбоп нархларда унутилмас саёҳатга отланинг. Узоқ кутилган сафарга ҳамёнбоп нархларда учиш имкониятини бой берманг. 🔥 Шошилинг, чегирма фақат шу ҳафта охири — 20 ва 21 апрел кунлари амал қилади! Турлар ҳақида батафсил👉 787777377 | Telegram: Реклама

IMG_0138.MP4

5 890
2
Ҳисобсизлик хўжасизлика олиб келади Кўпчилигимиз сарфлаётган пулимиз, ишлатаётган электр токи ёки газимиз ҳисобини билмаймиз. Натижада кичик, кўзга кўринмайдигандек туюлган, аммо йиғилиб, оғир юкка айланадиган харажатларимизни ўйламаймиз. Масалан, аксар кишилар уйидан чиқаётганда токка уланган ҳолда қолиб кетаётган телефон қувватлагичи ёки кераксиз пайтда ёниқ қолиб кетган лампага эътибор қаратмайди. Статистикага кўра, бир дона чўғланма лампа ҳар куни кечаси 10 соат давомида ўчириб қўйилса, бир йилда қарийб 11,4 фоиз электрни тежаш мумкин. Аммо сарф-харажатларнинг ҳисобини билмаслик улардан хўжасизларча фойдаланишга олиб келади. Шу пайтгача амалда бўлган тарифлар бунга йўл очарди. 1 майдан кучга кирадиган табақалаштирилган тарифлар аҳолини энергияни тежаб ишлатишга рағбатлантириб, истеъмол маданиятини оширади.
Mostrar más ...
6 685
35
Ошаётган энергетика таърифларини яхшироқ тушуниш учун жадвал кўринишида .
11 975
408
Савдо-саноат палатаси ҳолатга изоҳ берди Бугунги кунга қадар Савдо-саноат палатасига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан М.О.ни ишдан четлаштириш бўйича талабнома келиб тушмаган ва М.О. Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда, – Савдо-саноат палатаси.
6 514
24
Ҳали суд қарори чиқмасдан бир фуқарони бадном қилиш ...
6 532
36
Йигитчанинг сочини олиб ташлаб таҳқирлаган сартарош узр сўраб чиқди.

file

file

8 368
79
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади, - Президент фармони.
8 138
28
InfinBANK Тошкент марказида янги офисини очди Янги офис учун 6 қаватли бино махсус қурилган бўлиб, у операцион марказ, бош офис, мажлислар зали ва ресторанни ўз ичига олади. Қулайлик учун ҳар бир қаватда ичимликлар бурчаги ташкил қилинган. Ходимлар эса аввалгидек кабинетларда эмас, Open Space амалиёти асосида лойиҳалаштирилган замонавий бўлмаларга жойлашишади. Бу ўзаро мулоқот, янги ғояларни улашиш ва эркин муҳитни таъминлаш билан бирга иш жойидан янада самарали фойдаланиш ва қулай хизмат кўрсатишга ҳам ёрдам беради. Янги офиснинг очилиш маросимида банк раҳбарияти, ҳамкорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашди. Тадбирда InfinBANK мижозларини мобил иловадаги ижобий ўзгаришлар, юридик шахслар учун янги хизмат турлари, кредит ва депозитлар бўйича қулайликлар кутаётгани маълум қилинди. Янги бино Тошкент шаҳар, Мустақиллик кўчаси 17Б манзилида жойлашган бўлиб, мижозларни қабул қилиш жараёни 22 апрелдан бошланади. Реклама
Mostrar más ...
5 431
8
Четга ишга борувчиларга хорижий тиллар ўргатилади Ҳукумат қарорига кўра, Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади. Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади. Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Mostrar más ...
6 130
26
2024 йилнинг биринчи чорагида энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий сектор корхоналарининг ўнталиги экан. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
6 867
28
Энди Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда . Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
6 857
44
Бир гуруҳ санъат вакиллари Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирланди "Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун, Тожикистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножат Йўлчиева, Оғабек Собиров, Юлдуз Усмоновага “Ҳофизи халқии Тожикистон” ҳамда Ёдгор Саъдиевга "Ҳунарпешаи халқии Тожикистон" фахрий унвонлари  берилди" - дея бермоқда Тожикистон Республикаси Президентининг расмий сайтида.
Mostrar más ...
5 992
28
Ўзбекистон — боғлар ўлкаси Бундан 57 йил олдин “Совет Ўзбекистони” газетасининг 1967 йил 18 апрель сонидан: “Шу йилнинг 10 апрелигача республикамизда 3862 гектар майдонда янги боғлар, 1768 гектар майдонда токзорлар ва 2116 гектар майдонда тутзорлар барпо этилди. Бундан ташқари 33 миллион тупдан кўпроқ мевали дарахт кўчатлари, 15 миллиондан кўпроқ тут кўчатлари экилди57 йилдан сўнг Бугунги газеталаримиз саҳифаларидан: "Айни дамда республика бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми давом этмоқда. Бугунги кунга қадар жами 127 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди".
Mostrar más ...
8 210
78
Ўқувчимиз муносабати Ақлимни танибманки, ўқитувчиданда хору зор, бошқаларга тили қисиқ юрадиган иккинчи бир касбни кўрмадим. Афсуски, бу ҳамма биладиган, аммо ҳеч ким гапирмайдиган, яна ҳам тўғрироғи, гапиртирилмайдиган ҳақиқат! Шавкат Ширинов.
7 790
23
Оғир кунларда ҳам биргамиз! Қозоғистондаги сув тошқинидан жабр кўрган қондош қариндош қозоғистонликларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этилди. Бу хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек йўл 6-тор кўчаси, 20-уй. Пластик карта рақами: 8600332956785400 Усенов Серикбай тел. NaN

file

10 573
47
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг белгиланганидан ортиқ қисми ижарага берилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф .
Mostrar más ...
GENERALISSIMUS
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining o‘tgan haftada bo‘lib o‘tgan yalpi majlisida “O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida”gi qonun deputatlar tomonidan qabul qilindi. Qonunda yakka tartibdagi uy-joy qurilgan yer uchastkasiga bo‘lgan ijara huquqi 1998-yil 1-iyulga qadar egallangan bo‘lsa, barcha hududlarda 0,24 gektardan, 1998-yil 1-iyuldan 2018-yil 1-mayga qadar egallangan bo‘lsa, Toshkent, Nukus shaharlarida va viloyat markazlarida 0,06 gektardan, qolgan hududlarda 0,12 gektardan oshmaydigan hajmda belgilangan. Yakka tartibdagi uy-joy egallagan yer uchastkasining amaldagi maydoni yuqoridagi keltirilgan hajmlardan ortiqcha bo‘lsa, yer uchastkasining ortiqcha egallangan qismiga tomorqa yoki dehqon xo‘jaligini yuritish uchun ijara huquqi e’tirof etiladi. 👉 BATAFSIL @generalissimus_uzb
9 469
161
Вазирлар Маҳкамаси ва Туризм қўмитаси диққатига! Ички туризм учун ортиқча шартларнинг кераги йўқ Андижон ҳокимининг устозлар билан мулоқотидан олинган кўзим тушди. Ўқитувчилардан бири вилоят раҳбарига юзланиб, минг истиҳола билан "ўзим учун эмас, жамоага Самарқанд ва Бухорога айланиб келишимизга ёрдам қилсангиз" деяпти. Шуҳрат ака бунга жавобан "Мен розиман, лекин сизлар нима қилиб берасизлар менга?" дейди. Мураббийлар олий таълимга кириш кўрсаткичини ҳеч бўлмаса 50 фоизга чиқариб берамиз деб айтишса, жаноб ҳоким 70 фоизга чиқарган кунинглар Туркияга жўнатаман дейди. Қисқаси, суҳбат шу тарзда кечган. Ҳокимнинг қандайдир натижани шарт қилиб қўйиб, хорижга саёҳатга юбормоқчилиги яхши, албатта. Лекин ички туризм учун, айниқса, устоз ва мураббийларга бирор бир шарт қўйишнинг кераги йўқ назаримда. Энди бир ўйлаб кўринг. Хорижда битта ўқувчи қайсидир фандан ғолиб чиқса, қайсидир спортчи медал олса, ҳеч муҳокамасиз қимматбаҳо совғалар берамиз. Уй, машина ва ҳоказо. У шунга арзийди. Чунки мамлакатни танитди. Гап бўлиши мумкин эмас. Устози ҳам рағбатлантирилади. Аммо ўқитувчилар осмонни олиб беринг демаяптику. Ўзимизнинг шаҳарларга боришга ёрдам қилинг деяпти. Бунга кетадиган маблағ ҳам машина ё уйга сарфланганидек отнинг калласи бўлмайди. Зеро, устозлар ортиқча шартларсиз бу эътиборга лойиқ. Мулоҳаза қилиб кўринг, қанча болани саводли қилишяпти. Осонмас. Шуям натижа аслида. Ишонасизми, муболаға бўлмаса, миллионлаб юртдошларимиз ҳали Тошкентни кўрмаган. Самарқанд, Бухоро ё Хиванику қўяверинг. Чунки аксариятининг моддий имконияти етмайди. Ички туризм учун таклиф қилинаётган пакетлар эса у қадар жозибали эмас. Айримларидан ҳатто Дубай ёки Туркияга бориш арзонроқ тушади. Имтиёз борку десангиз, унинг учун шартлар ҳам етарли. Оддий одам ҳисоб-китоб қиладию, фикридан қайтиб, ўша пулни рўзғоримга ишлатаман дейди. Аслида инсон умри давомида бир марта бориб кўриши керак бўлган шаҳарларимизни оддий юртдошларимиз ҳам кўра олиши лозим. Бунинг учун қулайликларни кенгайтириш, нархларни қайта кўриб чиқиш, балки жамоавий, оилавий саёҳатларга кўпроқ чегирма беришни жорий қилиш зарурдир. Албатта, ортиқча шартларсиз. Шунда ўқитувчиям, бошқа касб эгасиям бировнинг ёрдамига муҳтож бўлиб ўтирмайди. Ўзи хоҳлаган пайтда саёҳатга чиқади. Бу кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилади. Кайфияти яхши бўлса, оиласида ҳам, ишида ҳам муҳит бошқача бўлади... Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Mostrar más ...
platforma.uz
Бу лавҳа ҳақида бироздан кейин сўз юритамиз... @platformauzb
8 514
65
Бу лавҳа ҳақида бироздан кейин сўз юритамиз... @platformauzb

IMG_0942.MOV

6 845
71
Ошкора кўзбўямачилик қиссаси Р. Кушербаевнинг ёзишича, пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари  тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган. Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган. Бундан ташқари, 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган. Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига, яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган. Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат...
Mostrar más ...
7 373
70
Жиддий хавотир! Юртимизга хориждан олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар ҳеч бир текширувлардан ўтказилмасдан кенг сотувга чиқарилмоқда. Телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда реклама қилинмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, биологик фаол қўшимчалар таркибида психотроп моддалар бор экан. Бу масалага на Соғлиқни сақлаш вазирлиги, на назорат қилувчи бошқа идоралар эътибор қаратмаяпти. Энг қизиғи, бу турдаги дори воситалари истеъмолга чиқарилишидан олдин бирор бир лицензия талаб этилмаскан. 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган "Док1 макс" ва Намангандаги йод билан боғлиқ оммавий заҳарланишлардан ҳалигача тегишли хулоса чиқармадик. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Mostrar más ...

баад.MOV

8 539
105
Эрон Исроилнинг Ўзбекистонга жўнатаётган кимёвий ўғит маҳсулотларини Исроилда ишлаб чиқарилган кимёвий ўғит маҳсулотлари Ўзбекистонга жўнатиш учун Эрондан транзит орқали олиб ўтилаётган пайтда Эрон божхона хизмати томонидан мусодара қилди. Бу ҳақда божхона хизматига таяниб, ИРНА ахборот агентлиги маълум қилди. “Исроилда ишлаб чиқарилган ушбу кимёвий ўғитлар партияси таркибида калий нитрат бўлган. Ўғитлар ортилган юк машинаси Бандар Аббос божхонаси орқали Ўзбекистонга олиб ўтилиши учун декларация қилинган, бироқ, божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган”, – дейилади хабарда.
Mostrar más ...
6 694
41
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари билан ушбу мамлакатда бўлади.
6 187
11
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилишининг аниқ тартиби белгиланмоқда Жумладан, қуйидаги асослар эътироф этиш ҳуқуқларини вужудга келтиради: — 2018 йил 1 майга қадар уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бино ва иншоотлар; — ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган майдондан ортиқча эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлар; — эътироф этиш мумкин, деб топилган лекин 2018-йил ўтказилган бир марталик умумдавлат акциясида якунига етмаган ҳоллар; — 2021-йил 8-июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан ажратилган, лекин тасдиқлаш масаласи тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилмаган ер участкалари;
Mostrar más ...
10 108
193
Даҳшатли сел араб давлатларини ҳам қамраб олди Биргина Ўмоннинг ўзида табиий офат 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг аксарияти болалар эди, деб хабар берди араб нашрлари. Баҳрайн ва БААда ҳам тошқинлар кузатилган.

file

file

7 027
42
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан) Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:

Вазирлар_Маҳкамасининг_2024_йил_16_апрелдаги_204_сон_қарори.pdf

8 952
129
Бош прокуратурада тозалаш бошланибди Бош прокуратуранинг: • 17-бошқарма, яъни Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи; • 18-бошқарма – Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи;  • 21-бошқарма – Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ҳам ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш ҳақида Бош прокурор номига ариза ёзгани айтилмоқда.
8 623
202
Қарор билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига ҳам, II гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1 000 сўмдан етказиб берилади. Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз — бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда. Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради. Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайди. Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади. Электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда. Тарифларнинг ўзгариши аҳоли ичида энергоресурсларни тежаб ишлатишни рағбатлантиради.
Mostrar más ...
7 518
40
🔹Фарзандингиз келажагини "Туронбанк" кўмагида барпо этинг! ➖Ҳар бир ота-она фарзанди келажаги учун қайғуради. Бор сармоясини болаларининг эртаси учун жамғаришга интилади. Сизга бу борада энди “Туронбанк” энг яқин ва ишончли кўмакчингиз бўлади. ➖Сиз “Туронбанк”да янги ишга туширилган “Келажак пойдевори” жамғарма омонатини очиб, қуйидаги имкониятларга эга бўласиз: ☑️ Сармоянгизни юқори фойда билан йиғишни бошлайсиз ☑️ У 18 ёшга тўлгунига қадар жамғармангиз ишончли, хавфсиз ва даромадли кўпаяди ☑️ Омонатни атига 100 минг сўм билан очиб, унга яна 100 минг сўмдан маблағ қўшиб бориш мумкин ☑️ Энг муҳими, ҳар ойлик фойда асосий маблағга автомат қўшилади ва ортиб боради. (капитализация) ▪️Батафсил маълумот:▪️Алоқа маркази: 1220
Mostrar más ...
6 597
32
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.   - ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм; - ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм; - ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; - ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Mostrar más ...
10 203
141
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази огоҳлантиради! Шахсий маълумотларингиз фирибгарлар қўлига тушиб қолишидан сақланинг. Банк пластик карталари учун мураккаб пароллар ўрнатинг. Бегоналарга карта паролларини асло кўрсатманг. Шубҳали ва норасмий сайтларга шахсий маълумотларингизни киритманг.

file

7 766
46
Ўқитувчи аттестацияда иштирок этмаса, ишдан бўшатилиши мумкин.

video_2024-04-15_17-30-20.mp4

8 257
88
Тошкент шаҳар прокурори Йўлдошев Эркин Тўрақулович Бош прокурор ўринбосари—Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланиши . Хабар расман тасдиқланмаган.
8 634
130
“Бўзатов FEST”нинг ҳудудий босқичи старт олди Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳалла, сектор, туман, ҳудуд ва республика босқичларида тизимли ўтказиб келинаётган “” танловининг ҳудудий босқичига 15 апрелдан . Ушбу танлов республикадаги ҳар битта маҳалла йигит-қизлари, айниқса, энг чекка-чекка ҳудудлардаги ҳеч ким танимайдиган, аммо истеъдоди бор ёшлар учун ҳам зўр имкониятга айланиб улгурди. Уларни катта саҳнага олиб чиқиб, ўзларини кўрсатишлари учун микрафон берилди. Маълумот учун, танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар уч ёш тоифасида (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) анъанавий ижро, бахшичилик, опера ва эстрада йўналишларида беллашади. Ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида 1-ўрин 50 миллион сўм, 2-ўрин 30 миллион сўм ҳамда 3-ўрин 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Қолган финалчиларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилади.
Mostrar más ...
8 023
11
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio