El servicio también está disponible en tu idioma. Para cambiar el idioma, pulseEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Ubicación del canal e idioma

all posts Аёлларга Марузалар | Расмий канал

🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz! Reklama 👉  https://t.me/ibratli_reklama  Perfluence Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz 
Mostrar más
16 220-107
~2 594
~16
14.30%
Calificación general de Telegram
Globalmente
41 249lugar
de 78 777
1 216lugar
de 2 295
En categoría
1 285lugar
de 2 333
Archivo de publicaciones
Биласизми «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади. Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди: «Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни изга солади. "Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун). Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади. Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак. 🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз. 🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз. 🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз. 🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз. 🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз. 🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз. 🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз. 🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз. 🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз. 🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз. 🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?.. «Иймон ва ҳузун» китобидан.
Mostrar más ...
739
13
Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди. Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар. Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇
Mostrar más ...
757
0
Tavakkul   —Qizim, yo'q demagin. Yigit juda ham aqlli, esli-hushli ekan. Kelishgangina, topish-tutishi ham yaxshi.      —Oyi, aytdimku, bo'lmaydi, deb. Men uchun xayrliga o'xshamayapdi. 3kecha istixora namozini o'qib Allohdan so'radim, biror belgi ko'rganim yo'q.      —Eeh, qizim-ey. Qanaqa belgi? Nimalar deyapsan o'zi? Sen bir uchrashib ko'r avval. Mayli, yoqmasa, yo'q deb yuboramiz.      —Alloh men uchun xayrli qilmagan kishi bilan uchrashishimdan nima foyda, oyi? Yo'q deb yuboring, iltimos, bizni ham o'zlarini ham behuda qiynashmasin.      Dilafruz bekorga bunday ishonch bilan gapirmasdi. Agar xayrli bo'lsa, Alloh belgi beradi, deb qattiq ishonardi. Bunday voqealar oldin ham ko'p bo'lgan: yangi uyga ko'chayotganlarida, hozirgi ishiga  joylashganida... umuman, u har bir ish oldidan Alloh bilan "maslahatlashish"ni kanda qilmasdi. Shu paytgacha noto'g'ri yo'lga tushib qolgani yo'q, bundan keyin ham adashmasligiga qattiq ixlos qilgandi.                          * * *      —Qizim, kecha kelganlar sal oddiyroq oila ekan, o'g'illari oddiy usta, hunarmand. Birdaniga yo'q deb yuborish noqulay bo'ldi. Nima deysan?      —3kundan keyin aytaman javobimni, oyi.      —O'zimga sal yoqmayroq turibdida shu...       Dilafruz indamadi. Shu kech odati bo'yicha ixlos bilan istixora namozini o'qib, astoydil duo qilib so'radi. O'rniga yotib, uxlab qolgunicha salovatlar aytib yotdi....                                 * * *      —Oyi, anavi hunarmand borku... o'shanga rozilik berib yuboravering...      —Nimalar deyapsan? Qanday joylardan kelmadiya, sovchilar?! Oddiy hunarmandga beramizmi?      —Oyi, men Allohga tavakkul qilib qo'yganman, U Zot O'ziga ishonganlarni tashlab qo'ymaydi!                            * * *      To'y o'tdi. Kuyov bola rizqini halollab topadigan oddiy usta yigit edi. To'ylaridan keyin ishlari yurib keta boshladi, qisqa vaqtda to'y xarajatlari uchun olgan qarzlaridan ham qutulib, ancha ro'zg'orini butlab oldi. Onasi Dilafruzni o'zgacha ardoqlar, "Kenja kelinim, qutlug'qadam kelinim", deya boshiga ko'tarardi. Vaqt o'tib, birin-ketin farzandlari ham dunyoga keldi. Dilafruz o'zini juda ham baxtli his qilardi. Namozlarida, duolarida, shukr qilishni kanda qilmasdi:      "Allohim, O'zingga shukr, adashtirmading!" Fozil Muslim
Mostrar más ...
707
5
БУНДАН ҲАМ ГЎЗАЛ ҲУШХАБАР БОРМИ.. Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан таҳминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар; Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан таҳминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди. Отам баланд овоз билан мени чақириб; Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган ҳушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!! - дедилар. У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у киши далолат қилаётган ҳушхабар ҳақида сўрадим. Отам айтдики; "Бу кеча тушумда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан.. У зот менга; Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар". Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди. ”Бу менинг отам” номли китобидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
Mostrar más ...
615
1
АЁЛЛАР ҲАММОМИДА ИШЛАГАН ЭРКАК 🚷 Қадимги замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ кўп йиллар давомида аёллар ҳаммомида ишлаб келган, у эркакларга ўхшамас ҳатто соқоли йўқ, овози ҳам майин эди. У аёлларни ювинтириб қўяр ва бошқа ҳизматларини ҳам қиларди. Лекин бу иши гуноҳ эканлиги билардию аммо тарк қилолмасди. Бир кун ҳаммомга Малика киради ва узугини йўқотиб қўяди. Шунда соқчилар ичкарига кириб ҳамма ечинсин, текширамиз дейишади. Насуҳ энди фош бўлдим деб қўрқувдан титрарди. Текшириш навбати Насуҳга келганда.. Давоми
Mostrar más ...
697
0
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида таълим-тарбия олган бир саҳобий бор. Унинг исми Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу. - У киши ўз қуллари билан бирга таом тановул қилардилар. - У кишини танимаганлар у кишини қулдан фарқлай олишмасди. - Умрлари давомида 30мингдан зиёд қулни озод қилганлар. - Мол-мулкларини эҳсон ва садақа қилиб ҳам тугата олмасдилар. - Кўплаб жангларда саҳобаларга қурол-яроғ ва улов борасида ҳомийлик қилганлар. * Маълумот учун айтиб ўтаман: у кишининг умрлари охирида уларда 3.103.000.000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бор эди. 1 динор = 4.36грамм олтин дегани. Агар бу олтинни ҳозирги халқаро валютага ўгирадиган бўлсак, $550млрд миқдорга тенг бўлади. Ҳозирда жаҳоннинг энг бой сармоядорининг умумий бойлиги Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг бойликларини ярмига ҳам етмайди. Аммо бу зот шундай мол-мулк соҳиби бўла туриб ҳам бу бойликдан беҳожат умр кечирдилар. Кибр ва зийнат уларни четлаб ўтди. Ва бу киши тириклигидаёқ Жаннат башорати берилган 10саҳобанинг бири бўлдилар. Агар сизда $500млрд эмас, 500млн сўм пулингиз бўлганида, ўзингизни қандай тутган бўлардингиз? (c) Shaydoi Jannat
Mostrar más ...
1 071
6
-Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретар Курбанова, сиз ответственный! -Тушунарли, Дильмурат Джураевич! -Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас! -Есть, ўртоқ бошлиқ! -Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин! - Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми? -А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?! -Да, да..! Оққа кўчирувчи: Муслим Мирзажонов 🎉Ўзбек тилининг умри боқий бўлсин! 😊😀
Mostrar más ...
841
3
“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅 GAP YO’ LEKIN XOZI JOYLANDI ALDOV YO'Q 100% KO’RISH UCHUN 👇
794
0
ТЪҲҲЕЕЕЕ,НОШУД!!! ИБРАТЛИ ҲИКОЯ. Амир Саййид Олимхонни отаси Абдулаҳадхон ўн ёшида Санкт Питербургга ,ҳарбий академияга ўқишга юборди.Олимхон дунё кўриб,билимли,забондон,зукко бўлиб етишди.Ўспиринлик давридан оддий эл қатори одми кийиниб,бозор айланишни хуш кўрарди.Бухоронинг Мир Араб мадрасасидан бошлаб то Арккача чўзилган бозорида ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари барча қишлоқ ва кентлардан олувчи ва сотгувчи,косибу мисгар,ҳунарманду эҳтиёжманд ёпирилиб келар,бозор ниҳоятда гавжум бўларди.Шу бозорда айланиб юрган Амирзода Олимхоннинг диққатини бир косиб тортди.Дўконида ўтирганча қатимни узун-узун тортганча пойафзал ямаётган бу ўттиз ёшлар нари берисидаги йигит ора сирада томоқ қириб баланд овозда ғалати қилиб «Тъҳҳеее,ношуд!»деб қўярди.Олимхон бир неча ҳафта кузатди.Иши бисёр,афтидан даромади ёмонмас,аммо доимгидай «Тъҳеее,ношуд!»дейишини қўймасди.Олимхон бир бозор куни хром этигини олиб,шу косибнинг дўконига борди.Косиб машҳур сўзини такрорлаб ,ишлаб ўтирарди.Саййид Олимхон унга савол берди: -Узр ака,айбга буюрмайсиз.Анчадан бери кузатаман,доим Тъҳе,ношуд дея кимнидир сўкасиз.Ҳеч сабабини тушунолмайман.Ношуд ким ака?Нега ундоқ дейсиз? Косиб бошини кўтариб қаршисидаги усти боши сипо,муллобачаларга ўхшаб кетгувчи йигитга синчковлик билан боқди.Сўнг бошини қимирлатиб кулди. -Ношуд ўзим укам,ўзим ношуд!Худо фарзанд бермади.Бир аёлиму,ўзим.Шукрки,яхши топаман,ёмонмас.Аммо ҳеч рўзғорим бут бўлмайди.Доим бир камчилим бор.Мана қўшним.Уйимиз ҳам,дўконимиз ҳам ёнма ён.Бир этак боласи бор.Аммо рўзғори тинч,ўзига тўқ шу ҳунар ортидан.Мен ҳеч тушунмайман .Баравар топсак.... Олимхон дўконни кўздан кечирди.Бир бурчакдаги мез устида қотган уч тўрт бурда патир ётарди.Йигитнинг патир бурдаларига қараётганини кўриб,косиб деди: -Юмшоқ,иссиқ патирни яхши кўраман биродар.Ҳар кун битта олиб,ейман.Қолганини тўплаб,уйга олиб кетаман.Товуқми,қўйгами берамиз.Шунақа биродар! Олимхон Амирзода бўлсада,нонни қотириб,нобуд қилиб товуғу қўйга берилиши энсасини қотирсада индамади.Шу косибга ёрдам бергиси келди.Уйга қайтиб Арк новвойига бир патир пиширишни буюрди.Бир ҳамён олтинни бериб,қаватларига қўйиб пиширишни,шахсан назорат қилишини айтиб,тайинлади.Эртаси куни олтин тангалар солиб пиширилган патирни олиб,ўша косибнинг олдига йўл олди.Бир оз суҳбатлашиб ўтиргач,патирни бериб деди: -Патирни яхши кўраман дегандингиз биродарим.Шуни Сизга илиндим.Ҳаммасини еёлмасангиз,аёлингиз билан баҳам кўринг,зинҳор базинҳор молу товуғу -қўйга берманг,хўпми? Олимхоннинг қайта -қайта тайинлашига косиб йигит қўлини кўксига қўйганча «Хўп укам,хўп»дея миннатдорчилик билдирганча патирни олди.Амирзода ўз ишидан мамнун,Аркка қайтиб,ҳокимлик қилаётган кенти Карминага қайтиб кетди. Орадан бир йил ўтди.Амирзода Саййид Олимхон яна Бухорога қайтиб,бозор айланишга чиқди.Ёдига ўша косиб тушиб,бойиб кетгандир дея хаёл қилиб ўша дўкон олдига бориб не кўз билан кўрсинки ҳамон у «Тъҳҳҳеее,ношуд!»дея қатим тортарди! Олимхон ҳайрат ила ичкари кириб,саломлашди. -Мени танидингизми,биродар ?-дея сўради. -Танидим биродарим,танидим.Омонмисиз?-сўрашди косиб ҳам. Бир оз чақ-чақлашгач,Олимхон ўзи берган патирни эслатиб «Ўшани едингизми сўнг?»дея сўради. -Э ҳаааа,патирми?Эээ биродар...Олиб бориб аёлимга кечга дастурхонга қўй деб бердим.Таасуфки,аёлимни хотиридан кўтарилибти.Бир ҳафтадан сўнг,эсига тушиб олса,қотиб,моғорлаб кетган экан.Ахлат чуқурга отган экан,қўшнининг хотини чиқиб,нонни ахлатга ташлаш гуноҳ,моғорини тозалаб ,болаларимга едирарман дея олиб,кириб кетибти.Шунақа бўлибти биродар... Саййид Олимхон зеҳни койиб сўзсиз бир оз сукут қилгач сўради: -Ўша қўшнингиз ҳозир қалай аҳволи,тирикчилиги? -Эҳҳҳҳееее,у бойиб кетди.Уйида махси,ковуш,этик тикадиган устохона очди.Аммо ҳалигача қотган нонини шўрвага солармиз дея ташламай олиб халтага солиб қўяди.Зиқнада! Шундай дея яна қулочлаб қатим торта бошлади косиб«Тъҳҳҳееее,ношуд!» -Ҳақиқатда ношуд экансиз биродар!Уйидаги исрофгарчиликни олдини ололмай,ҳануз ўзини ношудлигига иқрору-иқрор ношуд экансиз!Хайр! Шундай дея Амирзода унинг дўконидан чиқиб кетди.
Mostrar más ...
984
8
❤️ 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐠𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐯𝐚 𝐥𝐚𝐭𝐨𝐟𝐚𝐭𝐥𝐢 𝐚𝐲𝐨𝐥, 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 : 💎 𝐞𝐧𝐠 𝐳𝐚𝐦𝐨𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲 𝐭𝐮𝐟𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫👠, 💎 𝐨𝐟𝐢𝐬𝐧𝐨𝐲 𝐝𝐯𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💻 💎 𝐭𝐨'𝐲 𝐯𝐚 𝐬𝐚𝐫𝐩𝐨𝐛𝐨𝐛 𝐥𝐢𝐛𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫, 👰‍♀ 💎𝐛𝐚𝐬𝐚𝐧𝐨𝐬𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐚𝐩𝐨𝐜𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👡, 💎 𝐨'𝐪𝐢𝐭𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐟𝐨𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💼 💎 𝐭𝐫𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 💁‍♀ 💎 𝐤𝐚𝐬𝐭𝐲𝐮𝐦𝐥𝐚, 𝐩𝐥𝐚𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫, 🧥 👛 𝐬𝐮𝐦𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👜 🥰🥰 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐧𝐢 𝐁𝐫𝐞𝐧𝐝 𝐅𝐢𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐝𝐚𝐧 𝐞𝐧𝐠 𝐜𝐡𝐢𝐫𝐨𝐲𝐥𝐢 𝐧𝐚𝐫𝐬𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐟𝐚𝐪𝐚𝐭 𝐛𝐢𝐳𝐝𝐚 🥰🥰 N𝐚𝐥𝐢𝐜𝐡𝐢 𝐯𝐚 𝐙𝐚𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚 👇👇👇
Mostrar más ...
961
0
“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅 GAP YO’ LEKIN XOZI JOYLANDI ALDOV YO'Q 100% KO’RISH UCHUN 👇
297
0
АДОЛАТ Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради: -Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми? Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди: -Ҳа! -Нега ўғирлик қилдинг? -Муҳтожликдан! -Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?! -Пулим йўқ! -Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку! -Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим! -Сен ишламайсанми? -Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди! Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди: “Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”. Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди: “Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”. Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!
Mostrar más ...
1 494
10
Имом Алий розияллоҳу анҳунинг хотинлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари бўлмиш Фотимаи Заҳрони ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда кўриб: "Сенга нима бўлди, Фотима?" деб сўрадилар. Фотима онамиз: "Уч кундан буён уйда егулик нарса топилмайди", дедилар. Имом Алий: "Шундай экан, айтсанг бўлмасмиди?" десалар: "Тўйимиз куни отам — Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом "Ҳой Фотима! Агар Алий бирор нарса топиб келса, егин, бўлмаса, сўрамагин", деган эдилар", деб жавоб бердилар. Бахтиёр оила китобидан.
Mostrar más ...
1 034
1
Леонардо да Винчи ўзининг "Адабий ишлар" китобида айтади: "Қарға тумшуғида ёнғоқ мевасини кўтариб баланд самога кўтарилди. Аммо ёнғоқ қарғанинг оғзидан тушиб бир қалъа деворининг ёриғига кириб кетди. Шунда ёнғоқ меваси қалъага ёлворди: - Эй муҳташам, баланд, деворлари мустаҳкам, қўнғироқлари жарангдор қалъа! Менга бағрингдан жой бер. Мен онам бўлмиш ёнғоқ дарахти остига тушмадим. Йўқса у тарбия қилармиди? Менга шу ёриғингдаги бир кичкина тешикчадан жой берсанг бўлди. Бошқа ҳеч нарса керак эмас! Қалъа онасидан ажралган бечора ёнғоқнинг гапини эшитиб раҳми келди. Уни бағрига олишга қарор қилди. Ёмғир ёғди. Ёриқдаги ёнғоқ секин томир ота бошлади. Аста-секин ўса бошлади. Ёнғоқ катталашгани сари қалъа деворининг ёриғи ҳам катталашиб борди. Охири девор йиқилди. Ёнғоқ эса жойида тик қолаверди! Арабларда бир мақол бор: "Яхшилик қилган кишингдан эҳтиёт бўлавер!". Бу гап билан яхшилик қилмаслик керак, демоқчи эмасман. Аймоқчи бўлганим, яхшилик ҳамма вақт ҳам мева беравермас экан. Халифа Мутаваккил Боғир ат-Туркийга бир қилич совға қилди. Боғир айнан ўша қилич билан Мутаваккилни қатл қилди. Юлий Цезарнинг бир гапи бор: "Ҳатто сен ҳам улар ичида бор эдингми эй Брут!". Цезар бу гапини энг севимли дўсти, қалбига яқин бўлган суюкли инсони унга қилинган суиқасдда иштирок этиб хиёнат қилганида айтган. Аллоҳ хиёнатдан ва хиёнаткорлардан бизни Ўзи асрасин! Abdulqodir Polvonov
Mostrar más ...
947
2
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️ 👀Илоннинг таркибидан 🔥Бўғимларга даво✔️ ✅Сизда бўғим кассаликлари бўлса умуман бефарқ бўлманг ✅Бўғимлар яллиғланиши ✅Кучли огрик ✅Суяк емирилиши ✅Бел огриги ✅Каби муаммолардан халос килади. "Snake oil" даволаниш курсини у́ткандан су́нг деярли 99% бу дардан буткул халос бу́ласиз ва кайталаниш бу́лмаслигини олдини олади !! 📌БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇 http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html 🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
Mostrar más ...
922
0
Ёмғирли кўчадан кетиб борар эди... Она-бола эса, бир-бирларига бошларини теккизганча ажиб ҳолда ўтирар эдилар. Ҳудо ҳаққи, улар ёш севишганлардек эдилар! Шу вақт ҳайдовчи менинг бекатимни эълон қилди. Автобусдан тушар эканман, боланинг қўлидан ушлаб қўйдим. Бу билан мен унга, «Раҳмат!» демоқчи бўлдим. Менимча, у буни англамади. Лекин, бу энди муҳим эмас эди. Мен бу дарсни доимийга эслаб қолдим. Эслашга-ку эслаб қолдим. Лекин, бу ишнинг ҳақиқий тарбия эканини идрок этишим учун йиллар ўтиши керак эди. Бу намуна бўлиб тарбия этиш усулини ҳамма катталар ҳам тушунмайдилар. Тарбияни фақат ибрат билан берилади. Бақириш билан эмас, айблаш билан эмас, уриб ҳам эмас, йўқ! Фақат ибрат бўлишлик иш беради. Бошқа ҳеч нарса! Ва бу ибратни бола кўрсатган эди. Онасига ҳам, менга ҳам... У бизни ўзгартирган эди...
Mostrar más ...
869
4
Б И Р У М Р Л И К Д А Р С ( т а р ж и м а ) Йўналишли таксида Василевский тарафга кетяпман. Ёнимдаги ўриндиқда олти ёшли бола хархаша қилиб шовқиллар эди. Унинг онаси болага эътибор бермас, уни эшитмагандек ойнадан ташқарини тамоша қилиб кетарди. Бола эса, унинг енгидан тортиб-тортиб қўярди. Ташқарида, ойнадан дарахтлар гўёки сузиб ўтишар, ёмғир шивалар эди. Ленинград эмасми, доимгидек рутубатли ҳаво эди. Бола ниманидир талаб қилар ёки ниманидир тасдиқлар эди. Она бирдан зарда билан ойнадан ўгирилиб боласига қаради. Болани қўлидан тутиб ўзига тортди. Қулоғига шивирлаб деди: - Мендан нима истайсан?! Бола довдираб қолди. - Нима хоҳлайсан, сендан сўраяпман?! Биласанми, сен кимсан? Сен ҳеч кимсан! Тушундингми? Сен ҳеч ким-саан! - У ичидаги бу аччиқ гапларни гўё чуқур нафас олиб, кейин боланинг юзига отиб чиқаргандек бўлди. Болакай онасига қаради. Назаримда, унинг боши қалтираётгандек туюлди менга. Ёки мен қалтираётган эдим. Орқамни тер босганини ҳис қилдим. Миямга илк келган фикрни эслайман: - Наҳотки бу гапни унга айтди? Шу онда у ким ҳақида ўйлаётган экан? - Мен сени кўргани кўзим йўқ, - пичирлади аёл. - Сен уни ҳалок қилдинг-ку! - дедим. Лекин, менинг гапимни ҳеч ким эшитмади. Автобусдаги одамлар, ҳеч нарса бўлмагандек, мудраб кетар эдилар. Мен ўз жойимда қимир этмай ўтирар эдим. Бола энди йиғламас эди. Аёл боланинг қўлини ўзидан силтаб туширди ва яна ойна тарафга ўгирилди. Бола энди тўполонини тўхтатган, бирдан жимиб қолган эди. Ўриндиқнинг йиртиқ ғилофига тикилганча сукут сақларди. Менда эса, ҳозир ҳамманинг олдида бу аёлни бурдалаб ташлашга хоҳиш уйғонган эди! Унга қараб: - Сен ўзинг ҳеч кимсан! Сен ўни ўлдирдинг-ку, ахир!.. Қасам ичаман, шундай қилмоқчи эдим!... Боланинг ҳолати мени тутиб турарди. Мен ўзимни босиш учун, кўзимни юмдим. Чуқур-чуқур нафас олдим. Кўзларимни очганимда эса, конфетга назарим тушди. Эгнида жинси костюм кийган ёшгина, талаба бўлса керак, оппоққина, жингалак сочли йигитча конфетни болага узатиб турар эди. У яна қўлини силкиб, деди: - Ол буни! Сенга бу. Бола конфетни олди. Йигит шу заҳоти иккинчи конфетни узатди. Бола секинлик билан иккинчисини ҳам олди. Кейин нима бўлганини эсласам, ҳозир ҳам кўз ёшларимни аранг тутаман. Бу шундай болаларча донишмандлик эдики, буни мен ҳеч қачон унутмайман. Бола конфетни емади. У онасининг қўлини аста туртди. Аёл дарров болага юзини бурмади. Лекин, барибир қаради. Важоҳатидан, бояги оҳангда яна жеркимоқчи бўлгани аниқ эди. Аммо, шу пайт бола унга конфет узатди. Аёл бир болага, бир конфетга қаради. Бир он нима бўлаётганини тушунмай қолди. Шунда бола конфетларни онасининг кафтига қўйди. Она гўё қўли куйгандек, конфетларни тезда болага қайтариб берди. - Истамайман, - деди. Иккита конфет унинг кафтида турар эди. Бола қўлини олмас эди. - Ўзинг е, - деди аёл ва секин қўшиб қўйди: - мен хоҳламайман... рост айтяпман. Шунда бола конфетни онасининг тиззасига қўйди. Мана шу ҳаракатсиз лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Ана шу етукликни ҳам... Олдимда ўтган мана шу бир неча дақиқалар ичида бола улғайган эди. У ёввойи, шаллақи хотин эса, гўзал ва ёш аёлга айланган эди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди. Она жим эди. Узоқ вақт сукутда қолди. Болага шундай тикилдики, гўё уни энди кўраётган эди. Кейин уни қучоқлади. Бола ҳам уни қучоқлади. Кейин конфетни қўлига олиб, қоғозини очди. Онасига берди. Онаси конфетни оғзига солмагунча, ўзи емай турди. Тасаввур қиляпсизми? Бу яна бир ҳайратли ҳол эди. Лекин умуман бошқа... Мен ўйладим: - Мана сен ўтирибсан. Ўзингча ҳақгўйсан. Сен туриб уни айблаб, тилкалаб ташламоқчи эдинг. Тузатмоқчи эдинг, гўё. Шундай қилганингда нимага эришардинг? Ҳеч нарсага! Фақат тўполон чиқарганинг қоларди. Бу болачи? Қара, у қандай донишманд, қандай буюк бу бола. У бутунлай бошқача йўл тутди. Бу жасадчада қандай кучли болаларча донишмандлик мужассам экан-а! Бу ҳаракати билан жигарларга, юракларга, кўз ёшларга таъсир эта олди!... Мана бу иккита конфет берган йигитчи?! - ўйладим мен. - У ҳам бекорга конфетни иккита қилиб бермади, ахир! Мен ўгирилиб қарадим... Автобуснинг орқа ойнасидан у ёш йигитни кўрдим.
Mostrar más ...
908
4
🎬 Диққат !!! Кастинг. "GAROV" деб номланган 🎞 ўткир сюжетли  80 қисимли  миллий сериалга. ☝️ Ёш. чегараланмаган, истеъдодли йигит ва қизларни Кастинг асосида таклиф қиламиз. 🫵 Ўзига ишонган талант эгалари, Маълумоти бўлиши шарт эмас. ( Ўргатилади ва ўқитилади ) 🎥 Кастингда қатнашиш учун, қуйидаги @Paragon_cinema Телеграм  манзилига  ортиқча саволларсиз ўзингиз хақингизда қисқача маьлумотларни юборишингизни сўраймиз. 📍 Манзил: Тошкент Ш, Алишер Навоий кўчаси 25 уй. 🤝 Талаб ва таклифлар учун Телефон: +998943070038
Mostrar más ...
968
3
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади: Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди. Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар. - Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим. Қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди. Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти". Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим. - Кел, - деди у. - Нима хизмат? - Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган? - Исминг нима эди? - Файсал. - Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл. - Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен. - Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим. Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим. - Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз. Сайфуллоҳ Носирхон Тўра
Mostrar más ...
1 065
16
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди. Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди. Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади. Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
Mostrar más ...
1 078
0
УСТА  ВА  КУМУШ  БЎЛАГИ Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди. Шу дам кумуш ўйга толибди: “Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!” Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди. Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди. Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди. Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди. Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!” Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.      Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...
Mostrar más ...
1 322
5
Номини биламан, таъмини эса… Дарвеш Абу Ваҳоб хожасининг ҳузурига кираркан, лагандаги олмаларга кўзи тушди. Меваларни қўлга киритиш учун моҳирона йўл тутди: - Хожам, лагандаги нарсалар нима? — Буларми? Эй Абу Вахоб, наҳотки билмасанг? — Номини-ку биламан, таъмини эса... — Майли, биттасини олакол. — "Ўшанда Биз уларга иккита элчини юборганмиз" (Ёсин сураси, 14-оят). Ушбу оятдан дарвешнинг яна бир олма олиш истагида эканини тушунган хўжайин: “Иккинчисини ҳам ол", деди. — "Учинчи элчи билан қувватлантирдик” (Ёсин сураси, 14-оят). — Учинчисини ҳам ол. — “Тўртта қушни олиб, ҳузурингга жамла” (Бақара сураси, 260-оят). — Тўртинчисини ҳам ол. Аллоҳга қасамки, албатта, сени жим қиламан! — "(Бошкалари) "бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, дерлар” (Каҳф сураси, 22-оят). — Бу билан бешта олмокчимисан ёки олтита?! — Эй хожам, бешинчисини. “Осмонлар ва Ерни олти кунда яратган зотдир” (Ҳуд сураси, 7-оят). — Олтинчи олмани ҳам олдинг. Энди яна (оят) топа оласанми? — “(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдирки...” (Мулк сураси, 3-оят). — Майли, еттинчи олмани ҳам ол. — “Саккиз жуфт” (Анъом сураси, 143-оят). — Саккизинчи олмани ҳам ол. — “У шаҳарда тўққиз нафар кимса бор эди” (Намл сураси, 48-оят). — Тўққизта олмани олдинг, бундан кейин-чи?! — “Ўша роса ўн кундир” (Бақара сураси, 196-оят). — Ҳа, бу ўнинчи олма! — “Мен (тушимда) ўн битта юлдузни кўрдим” (Юсуф сураси, 4-оят). . — Энди қайси оятни келтирасан?.. — “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – ўн икки ойдир” (Тавба сураси, 36-оят). — Тугатдингми ёки яна қўшасанми? — Хожам, агар истасангиз тугатиб қўяман: “Агар сизлардан йигирма нафар сабрли (киши) бўлса, икки юз нафар (душман)ни енгар» (Анфол сураси, 65-оят). — Икки юз нафарга етдикми?! У ҳолда лагандаги барча олмаларни ол. — Хожам, сизга фақат шуни айтишим мумкинки: “Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик” (Соффoт сураси, 147-оят). — Мамлакатдаги барча олмани сенга беришимизга тўғри келади деб, хожа дарвешнинг уддабуронлигига қойил қолди. Ҳар бир сонга Қуръони Каримдан моҳирона жавоб берувчи дарвеш идишдаги ҳамма олмани қўлга киритди. Ошнолар ва ташналар китобидан.
Mostrar más ...
1 191
2
АЁЛЛАР ҲАММОМИДА ИШЛАГАН ЭРКАК 🚷 Қадимги замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ кўп йиллар давомида аёллар ҳаммомида ишлаб келган, у эркакларга ўхшамас ҳатто соқоли йўқ, овози ҳам майин эди. У аёлларни ювинтириб қўяр ва бошқа ҳизматларини ҳам қиларди. Лекин бу иши гуноҳ эканлиги билардию аммо тарк қилолмасди. Бир кун ҳаммомга Малика киради ва узугини йўқотиб қўяди. Шунда соқчилар ичкарига кириб ҳамма ечинсин, текширамиз дейишади. Насуҳ энди фош бўлдим деб қўрқувдан дағдағ титрарди. Текшириш навбати Насуҳга келганда......
Mostrar más ...
1 044
0
🌷•Бегим Оллох 🌷•сизни мен учун 🌷•асрасин🤗🥰 💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️ 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

7201772522805710081.mp4

1 054
26
Тез-тез ҳафа бўладиганларга… 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

IMG_0857.MOV

975
18
😔 Эримни топганида барака йўқ дейдиган аёллар эшитиб қўйинг.... 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

993
11
Kunlar isib, Qòltig'ingiz terlab, yoqimsiz hid kelishidan charchadingizmi❗️❓ Uy sharoitida buning oddiy yechimi bor🤩 Shu so'ng siz hecham qòltiq terlashidan nolimaysiz😇 ham erkaklar ham ayollar uchun super usul😻
898
0
Ота-Оналарга шу ҳикояни уқишларини ИЛТИМОС қилардим. Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасангиз. Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди. Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди. — Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг! Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди: — Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман. Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди. Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди: — Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз. Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди. — Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир. Шунда қассобнинг катта ўғли: — Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди. Халифа узоқ сукут сақлади ва деди: «Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган. Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган. Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.
Mostrar más ...
1 960
27
Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷 2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди. Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇
1 204
0
​​ЁШ БОЛА ҚЎЛ ТИҚҚАН СУВ НОПОК БЎЛАДИМИ? ❓1230-CАВОЛ: Бизда ёш бола қўлини сувга тиқиб қўйса, шу сувни нопок бўлиб қолди, тўкиб юбориш керак деган гап юради. Ҳақиқатда ҳам шундайми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон у хоҳ мусулмон ёки бошқа дин вакили бўлсин, катта ёки кичик бўлсин, модомики қўлида нажосат бўлмаса, сувга қўлини тиқиш билан сув нопок бўлиб қолмайди. Сув нопок бўлиб қолди, деб тўкиб юбормаслик керак. Бу исроф бўлади. Агар қўлда нажосат бўлгани аниқ бўлиб, шу қўлини тиққан бўлса, сув ҳам, идиш ҳам нопок бўлади. Уламолар ёш бола қўлини тиққан сувда таҳорат олиш танзиҳий (енгил) макруҳ, ундан бошқа сув билан таҳорат олиш афзал, чунки ёш болалар нажосатдан сақланишни билмайди, дейишган. Шундай бўлсада мазкур ҳолдаги сув билан таҳорат олинса, таҳорати ҳақиқий бўлаверади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар берилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: وَفِي شَرْحِ الْأَقْطَعِ يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الْمُسْتَيْقِظُ يَدَهُ فِيهِ لِاحْتِمَالِ النَّجَاسَةِ كَمَا يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الصَّبِيُّ يَدَهُ فِيهِ “Шарҳи Ақтоъ” китобида бундай дейилган: “Уйқудан уйғонган кишининг қўлида нажосат бўлиши эҳтимоли борлиги сабабидан у қўлини тиққан сув билан таҳорат олиш макруҳдир. Шунингдек, ёш бола қўлини тиққан сувдан ҳам таҳорат олиш макруҳдир”. “Ҳалаби кабир” китобида шундай дейилган: ولو ادخل الصبى يده فى الاناء ( ان علم انها طاهرة بان كان معه من يراقبه (جاز) التوضوء بذلك الماء ( وان ) علم ان فيها نجاسة لم يجز وان حصل الشك لا يتوضأ به استحسانا ) اى لاجل التنزه والاحتياط ( ولو توضأ به جاز لانه لا يتنجس بالشك “Ёш бола қўлини идишдаги сувга тиққан бўлса ва унинг қўли пок эканини аниқ билса (уни доимий назорат қилиб турган одам билади), шу сув билан таҳорат олиш мумкин. Агар унинг қўлида нажосат борлигини аниқ билса, таҳорат олиш мумкин эмас. Нажосат бор-йўқлигини аниқ билмаса, ёш бола ўзини нажосатдан эҳтиёт қила олмаслиги сабабли бу сув билан таҳорат олиш яхши эмас. Лекин агар таҳорат олинса, зарари йўқ. Чунки пок нарса шубҳа гумонлар билан нопок бўлиб қолмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
image
1 324
2
ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ... - Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми? - Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?! Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар - Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб? - Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?! “Фарзанднома” китобидан.
Mostrar más ...
1 542
1
НИЯТ Динимизда жуда кўп нарса ниятга боғлиқ. Доим дуо қилаётганда ниятни тўғри қила билиш керак экан. Аллоҳдан тортинмай бекаму кўст сўрайвериш лозим. У Мехрибон Зот. Истаганимиздан кўпроғини хам беради. Шахсан ўзим хам Роббимдан йиғлаб сўраган нарсамни аслида тоқатим кўтара олмаслигини кейин, Аллоҳ уни рўёбга чиқаргач англадим.. Афгонистонлик Хасан Маъруф етти йил фарзанд кўрмади. Юрагида нуқсони борлиги учун, доим Аллоҳга, эй Роббим наслимни давом этишини кўрмасимдан жонимни олмагин, деб дуо қиларди. Еттинчи йил у ўғил фарзанд кўрди. Туғуруқхонага чақалоқни кўргани шошилди. Ўғлини кўриб қувончи ичига сиғмади бояқишни.. Маъруф оталик бахтини ҳис қилишга улгурди, аммо туғуруқхонадан чиқишга улгурмади..Юрак хуружидан омонатини топширди.. Аёлининг кузларида жиққа ёш билан айтган сўнги сўзлари туғуруқхонани ларзага келтирди: "Армонингиз қолмади бегим, наслингиз давом этади!". ✨ Ниятни катта қилинг. Ниятни истаганингизча қилинг. Ниятни яхши қилинг. Аллоҳнинг хазинаси тугунмасдир.
Mostrar más ...
1 357
5
#қотил_дори 7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди! Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда. Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди. ☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
1 325
0
#Видео 🎙Саломлашиш билан суҳбатни бошлаш фазилати Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Muomala 1 tg.mp4

1 393
2
​​ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ? ❓1229-CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади: (ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади: ( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء “ва улар ила яхшиликда яшанг”. Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади: ( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة “Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир. Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак. Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
image
1 230
3
"ХАМШИРА АЁЛ " Неча йилдардирки Кандли диабет касалим билан олишиб келаман. Касалхонага ётдим. Холсизланиб урнимда ётганим ётган хатоки улимимгаям рози эдим тунги вакт соат 3 лар эди чамаси кузимга уйку келмади калидорнинг чироги ёник турарди бир пайт кимнингдур соясини курдим эшигимни очиб ичкарига кириб келган ок халатли буйлари новчадан келган чиройли ёши 40 лардан ошган хамшира аёл экан.Салом бердим бошини кимирлатибгина куйдида олдимга утириб мени бошдан оёк кузатди . Унга караб касалим хакида гапириб бердим ва бугун тунги навбатчимисиз диб сурадим? У менга атиги бир марта кузларимга каради негадур сескандим билмадим нега?Кулларини бошимга куйдида жим булиб кузларини юмди шунчалик даражада куллари совук эдики нималар булаётганига тушунмадим урнимда жим ётавердим кузимга уйку келиб ухлаб колибман. Тонга якин ... 😳😢 УКИНГ ФАКАТ ЙИГЛАМАНГ
Mostrar más ...
1 185
0
#Видео 🎙Ўлимдан кейин никоҳ узиладими? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Nikoh qancha muddatda uziladi tg.mp4

1 402
10
#Видео 🎙Қайси сурани ўқиса савоби минг оятга тенг бўлади? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Takasur surasi haqida tg.mp4

1 050
8
#Видео 🎙Ҳайвон ёки паррандаларни овлаш масаласи Отабек домла Мамадиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Ovchilik tg.mp4

1 164
3
Dunyodagi eng yaxshi narsalarni ko’rish yoki ularga tegish mumkin emas. Ularni faqat his qilish mumkin. O’zingizni sevishni o’rganing va qolgan hamma narsa o’z joyiga tushadi🦋🕊❤️🦋🕊❤️🦋🕊❤️🦋🕊❤️🦋🕊❤️🦋🕊❤️🦋🕊❤️🦋🕊
1 207
0
Бегим дадажониси сиз дунёда ягонамсиз мен учун. Мехрибонимсиз. Сиз мени хаётим мазмунисиз. Борингизга шукур❤️😘 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

oM3IoECEwAICAj0BIivNMyBANre8liChmEFMIj.mp4

1 219
26
Айнан шундай оналар оёғи остидадир Жаннат… 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

IMG_0714.MOV

1 190
9
❗️Аёлларни орзу қилишдан тўсманг! 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

1 215
20
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma. 😬99% odam xato javob berisharkan. 😯Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi? Rasmga diqqat bilan qarang. Buyerda kim ofes egasi ❓
1 329
0
Фаросат туркумидан. Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?, дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. Бораверинг, сиз ишингизга қаранг, деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртада масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ҳаммасида ҳам эмас, алҳамдулиллаҳ ор қолмади. Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина, деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми, дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми, дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади, дейиш мумкин? Қандай қилиб: Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?, дейиш мумкин? Қандай қилиб: Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?, деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз, деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин.? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Келган хатларда кўп қайноналар келинларидан шикоят қилганлар. Ҳамма хатни қисқартириб, битта қилдим... Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Баъзи қалбида марази бор, ифлос келинлар бундай шароитдан зўр фойдаланиб қоладилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан ушласа ҳам, келин билан куёвнинг ўртасига автомат тарзда талоқ тушади. Шарт эмас, орқасидан келиб, белидан ушлаши...  Тушунтиролдимми? Келин билан ўғилнинг ўртасига талоқ тушади. Билмаган эр-хотинлар зино билан яшаб юраверадилар. Туғиладиган фарзандлар ҳам никоҳда туғилмайдилар. Шунинг учун келинлар қаттиқ эҳтиёт бўлинглар. Гап қайноталарда эмас! Гап сизларда қолган! Суюқ ғунажин кўзини сузмаса, қари буқа ипини узмайди! Йиғлаб овоз жўнатган қайноналарга ачиндим. Қаттироқ ёзаётган бўлсам, узр. Ўзингизни бироз тийиб олинг, ҳаддингизни билинг! ЭРИМ БИЛАН ЎРТАМИЗГА ТАЛОҚ ТУШМАСИН! ФАРЗАНДЛАРИМ НИКОҲСИЗ ВАЛАДИЗИНО ТУҒИЛМАСИН, десангиз ўзингизни йиғиштириб олинг. Зинодан зино туғилади... Зино етти пуштингизни бузади. Бир ўзингиз сулолангизни булғаганингиз қолмасин! Зулфия Махмудова.
Mostrar más ...
1 873
39
🎡Дунё чархпалак. Гоҳо баланд, гоҳо паст. Шундай кунлар келадики, олам сизга ёр, бахт сизга ҳамроҳ. 🍀Яна шундай кунлар келадики, дунё сизга тор, ташвишлар қуршаб олган. КАЛБГА ЯКИН ДИЛ ИЗХОРЛАРИ СИЗ УЧУН.🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

file

1 320
2
​​ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”. Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”. Абу Лайс Самарқандий Танбеҳул ғофилийн
Mostrar más ...
1 657
14
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma. 😯99% odam xato javob berisharkan. 😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi? Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
1 292
1
Шундай инсоним борки нафасим каби азиз сув каби керакли.Жон каби ширин. Аллохим шу инсоними ўзинг асрагин🥰🤲 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

1 591
27
🌸🌼🌸🌸🌺🌼 Аёл тақдир тухфа этган энг яхши совғадир 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

oAmgzIOvfnlAoW4P85EvBFvERB8Dcg8UgQfVao.mp4

1 805
26
Ҳаммадан яхшисиз ОНА... 🥰 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

733273094_10000000_2374182602781641_8964060142222594617_n.mp4

1 638
26
😱Сиз хам атиги 🔥2 та махсулотдан🔥 фойдаланиб, қуйидаги муаммолардан⤵️ ✅​Юздаги доғ ва сепкиллардан ✅Бўйиндаги қора доғлардан ✅Тизза-тирсакдаги доғлардан ✅Қўлтиқ остидаги доғлардан ☝️Атаги 2 ҳафтада халос бўлишни ва расмдаги каби реал олишни хохласайиз шошилинг😵 👇БАТАФСИЛ👇
1 296
0
#Видео 🎙Оилада эр ва хотин қандай шаклда жамоат намозини ташкил этадилар? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Er-xotin namozi tg.mp4

1 642
2
#Видео 🎙Чумолини ўлдирса бўладими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Hasharotlarni o'ldirsa bo'ladimi tg.mp4

1 476
3
#Видео 🎙Таҳоратда ювиладиган аъзоларни ўрнини алмаштириб қўйса..? Ёрқин домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Tahoratda tartib buzilsa tg.mp4

1 692
14
🔴 Лабларингиз шакли феъл-атворингиз қандайлигини айтиб беради. +ВИДЕО😱😎😨 ФАҚАТ ҚИЗЛАР ВА АЁЛЛАР УЧУН 🙈 Шаклни танланг👇👇👇
1 267
1
​​ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛИШ ❓1227-CАВОЛ: 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борада Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَ مَرَّة خَرَجَ مِنْ ذُنُوبه كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمّه (رَوَاهُ التِّرْمِذِيّ) “Ким байтни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилган кунидагидек гуноҳларидан чиқади” (Имом Термизий ривояти). Элликта тавоф деган сўзни элликта айлана деб тушунмаслик лозим. Чунки етти айлана битта тавоф ҳисобланади. Мана шу етти айланадан эллик марта қилинади. Чунки бир айлана қилиш билан тавоф ибодати қилинган бўлмайди. Қолаверса, имом Ибн Абу Шайбанинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятида “خمسين أسبوعا – Элликта етти айланиш”, деган ибора билан келган. Тўлиқ етти айлананинг ўзи битта тавоф ҳисобланади. Масалан, умрага борган инсон бир марта умра қилса, битта тавоф қилган бўлади. Кейин яна умра қилса ёки нафл тавофнинг ўзини қилса, иккинчи тавофни қилган бўлади. Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган эллик марта тавофни бир мартада ёки битта сафар давомида қилиш шарт эмас, бутун умр давомида қилиши мумкин ("Файзул қодир" китоби). Мазкур тавофларни қилишда етти айланиб, бир тавофни тугатгач, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракатли тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимасдан кейинги тавофни қилиш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳар тавофдан кейин тавоф намозини ўқийди, кейин янги тавофни қилади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан, Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деган: ويصلى لكل أسبوع ركعتين في الوقت الذى لا يكره فيه التطوع ويكره الجمع بين أسبوعين من غير صلاة بينهما عند أبى حنيفة ومحمد “Зиёратчи ҳар етти айлана қилиб бўлгач, нафл ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракат тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимай, иккинчи тавофни қилиш имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳлар наздида макруҳдир”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
image
1 486
16
🕌 ▶️МАВЗУ: ДУОСИ ИЖОБАТ ЗОТ – САЪИД ИБН ЗАЙД (розияллоҳу анҳу) 📝 У зотнинг оталари Зайд ибн Амр ҳақида. 🕌 Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг исломга кириши. 📖 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг исломга киришига сабабчи бўлган зот. 🤲У зотнинг маноқиблари ва хусусан дуолари ижобат бўлган саҳобалардан эканлиги ҳақида 🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази бош мутахассиси 🗣Отабек домла МАМАДИЕВ – Фатво маркази мутахассиси 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...

juma suxbat 24.04.2024.tg.mp4

1 267
4
#Foydali 😱ХАТТОКИ 90 ЁШДА ХАМ ЎТКИР КЎРИШ УЧУН УШБУ ОДДИЙ ДАМЛАМАНИ ИЧИНГ ВА УЗОҚНИ БЕМАЛОЛ КЎРАСИЗ! Коз нурини халкона воситалар ёрдамида яхшилаш! Кўз нурини тиклаш учун махсус дамлама👇 http://dexpress24.tilda.ws/kristall-1/html "Зрение" си паст дўстларга юборамиз 👇 http://dexpress24.tilda.ws/kristall-1/html 🔔БАТАФСИЛ➡️ http://dexpress24.tilda.ws/kristall-1/html ⁉️ Охиригача окинг (Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
939
2
#Видео 🎙Ўлимлигини олиб қўйиш мумкинми? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

O'lishdan oldin kafanlik olib qo'yish tg.mp4

1 474
5
#Видео 🎙Диний китоблар яроқсиз ҳолга келиб қолса, нима қилиш керак? Абдувоҳид домла Аҳмадалиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Eskirgan kitoblarni yoqish mumkinmi tg.mp4

1 538
10
#PSIXOLOGIK_TEST Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz? Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
1 294
2
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин! ❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

file

2 766
139
​​ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? ❓1228-CАВОЛ: Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар: "وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ" “Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби). Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар: ( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها “Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамду лиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби). Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган: "فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ" “Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин” (“Мажмаул-анҳур” китоби). Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. "وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ" “Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди” (“Мажмаул-анҳур”). Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
image
1 623
3
#Видео 🎙Эрнинг мулкини сўрамай ишлатиш гуноҳми? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

So'ramasdan pul ishlatish mumkinmi tg.mp4

1 369
7
#Видео 🎙Суррогат оналик жоизми? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Surrogat onalik joizmi tg.mp4

1 782
4
⭕️⭕️⭕️🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤⭕️⭕️⭕️⭕️ ✅Ривожланган варикоз томирларини бир хафта ичида даволаш мумкин! Аралашмани колланг http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html Кимда варикоз томирлари болса охиригача окинг ⭕️БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇👇 http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html http://dexpress24.tilda.ws/naturaleffect-5/html
1 049
3
Чорасизлик Аллоҳ таолодан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақтини келганини англатади. Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки: - Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни ҳоҳлаяпти! 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
1 360
17
Бир жанозада Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ёнида сафда турган киши сўради: - Тобутдаги ким? Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: - Бу тобутдаги сен! Агар гапимдан ҳафа бўлсанг, мен!- дея жавоб берди. Ҳа, бир кун келиб, навбатимизга қараб, тобут ичида сиз ҳам, мен ҳам бўламиз! Аллоҳим! Ўша кунда Ўзинг раҳм қил! Бу фитна дунёдан гавхари иймонимизни саломат сақлаб ўтишимизга Ўзинг мадад бер! Омин! 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
1 356
2
Аллоҳ таоло ўта меҳрибон Зотдир Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоблар тортиладиган тарозининг катталигини кўриб, унинг нақадар кенг ва катталигидан ҳайратга тушдилар ва: "Ё Роббим! Бундай катта тарозини қандай тўлдира оламиз?! дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Довуд! Агар мен бандамдан рози бўлсам, уни яримта хурмо билан ҳам тўлдириб қўяман", деб марҳамат қилди. Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин! 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
1 571
11
ЮРАГИ БЎШЛАР ЎҚИМАСИН😔 ➖Бу воқеа Андижон вилоятида бўлган, ҳомиладор аёл боласини узига текшириш учун боради, узида бироз навбат кутиб кегин навбати келиб узига тушади, ва текширувни кўрган доктор аёлга боласини ногирон, яъни оёқлари 4 та қўллари 4 та ногирон бола экан деб ташқис қўяди, бу гапларни эшитган аёл ўзини йўқотиб қўяди, ва боласини олдирмоқчи хам бўлади бунга уйидагилар йўл қўймайди ва буёғига таваккал деб болани дунёга келтиргунча узигахам бормайди, ва туғиш вақти келиб тўлғоқ бошланади, тезлик билан туғруқ хонага аёлни оборишади, ва аёлни кўзи ёрийди хамма хайратда не кўз билан кўришсинки... Давомини ўқиш 👇
Mostrar más ...
1 249
1
​​​​​​📌Мусулмон эркаклар! Аёлингиз сизга Аллоҳнинг энг катта неъмати ва ёрдамчиси эканини унутманг. Чунки, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ кимга бир солиҳа аёл насиб қилган бўлса, динининг ярмини ўрнига келтириш учун унга ёрдам қилибди. Қолган ярми учун Аллоҳга тақво қилсин-Аллоҳдан қўрқсин” дедилар. (🦋Жомеъус-Сағийр) Мусулмон эркаклар! ТВларда, сериалларда, интернетда, кўчаларда номаҳрамларга кўзингизни тикиб, уйдаги аёлингизга ҳурматсизлик қилманг. Болаларингизга оналик қилган, номусингизни қўриган, йилларча қаҳру ғазабингизга дучор бўлган аёлингиз уйда туриб, ҳаромга кўз тикишингиз буюк бир хоинликдан бошқа нарса эмас. Билингки, Аллоҳ ҳеч бир хоиннинг қилмишини шундоқ ташлаб қўймайди. Унутманг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :“Эркаклар! Сиз иффатли бўлингки, аёлларингиз ҳам иффатли бўлсинлар!” дедилар. (🦋Табароний ривояти) Мусулмон эркаклар! Аёлингизга вақт ажратишдан, у билан суҳбатлашишдан, унинг дардини тинглашдан бош тортманг. Моддий ва маънавий эҳтиёжларига беписанд қараманг. Унга бепарво бўлманг. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам: “Кишининг ўз қўл остидагиларни (оиласини, хотинини) менсимаслиги унинг учун гуноҳ ўлароқ етарлидир” дедилар. (🦋Абу Довуд ривояти) Мусулмон эркаклар! Жуфтингизни бошқа аёллар билан солиштирманг, уни тез-тез алиштирманг. Фақат айб излайдиган, майда-чуйда нарсаларда ҳам тортишадиган, уни қийнайдиган ёмон ахлоқли кишилардан бўлманг. Шайтоннинг васвасаларига учиб, ўзингизни жуфтингизга қарши қўйманг. Унутманг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :“Бир киши жуфтига адоват сақламасин. Унинг бир феълини ёқтирмаса, бошқа бир феълини ёқтиради” дедилар. (🦋Муслим ривояти) Иш жойида, кўча-кўйда, одамлар орасида таниш-нотаниш аёлларга кўрсатадиган илтифот, ҳурмат ва эҳтиромни жуфтингиздан ҳам дариғ тутманг. Агар бир илтифот кўрсатилиши лозим бўлса, бунга энг аввал жуфтингиз ҳақли эканини унутманг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи васаллам : “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли оиласига яхши муомала қиладиганларингиздир” дедилар. (🦋Термизий ривояти) Аҳли оиласига яхши муомала қилишнинг, уларга севгисини кўрсатишнинг ва хатто муҳаббат билан қарашнинг ҳам бир солиҳ амал каби савобга эриштиришини ва гуноҳларингизга каффорот бўлишини унутманг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи васаллам : “Бир эркак хотинига, аёл ҳам эрига муҳаббат билан қарасалар, Аллоҳ таоло ҳам уларга марҳамат қилади. Эркак аёлининг қўлларини кафтлари орасига олса, ҳар иккиларининг гуноҳлари бармоқлари орасидан тўкилади” дедилар. (🦋Жомеъус-Сағир) P/S: Фақат аёлларга хитоб қилинадиган бўлиб қолган бугунги кунимизда эркакларга хам бир мурожаат қилинсин дедик. Зеро, бахтли оила фақат бир томоннинг эмас, ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари натижасидир.
Mostrar más ...
image
1 543
36
Koʻylak tikishni Turkiyaliklar sizdan oʻrgansin 💥 Zamonaviy Turkiya kiyimlarini qimmat narxlarda sotib olishni bas qiling. Axir, ularni oʻzingiz ham tika olasizku! ⚡️ Tikuvchilik sirlarini puxta va mukammal oʻrganib, eng mahoratli chevar boʻlish orzuingizga osonroq erishing! 🔥 Eng soʻnggi fasondagi liboslar tikib, sanʼat asari yaratishni xohlasangiz, unda sizga kanali yordam beradi. Kanaldagi maʼlumotlar mutlaqo bepul!

file

1 327
2
#Яхши_ният #кайфият Натижа сизни ҳайрон қолдириши мумкин ;-) Янги йилни қайси давлатда кутиб олишингизни математика орқали илмий йўл билан текшириб кўринг. 1. 1 дан 9 гача бўлган исталган сонни танланг 2. Танлаган сонингизни 3 га кўпайтиринг 3. Чиққан жавобга 3 ни қўшинг 4. Чиққан натижани яна бир марта 3 га кўпайтиринг 5. Ҳосил бўлган икки хонали сонни бир-бирига қўшинг Бўлдими, ҳисобладингизми? Энди эса натижани кўриб олинг: 1. Қрим 2. Таиланд 3. Кариб ороллари 4. Сингапур 5. Доминикано 6. Греция 7. Туркия 8. Ибитса ороли 9. Уйда 10. Италия 11. Испания 12. Малдива 13. Кипр 14. Бразилия 15. Ҳиндистон 16. Индонезия 17. Миср 18. Дубай Саёхат қилмоқчи бўлган дўстларизга юборинг!😅
Mostrar más ...
1 586
12
ОЛТИ НАРСА КИФОЯ ЭКАН Ҳофиз Абу Нуъайм "Ҳилятул-авлия ва тобақотул-асфия" - да келтиришича, Шақиқ Балхий шогирди Ҳотами Асомдан: "Шунча вақт ичида мендан нималарни ўргандинг?" деб сўради. Шунда у: "Олти нарсани" деб, қуйидагиларни айтди: Биринчиси: "Қарасам, одамларнинг барчаси ризқ масаласида шубҳаланишар экан, мен эса Аллоҳга таваккал қилдим. Чунки У Зот: "Ер юзида нимаики жонзот бўлса, албатта унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир", деган. Мен ҳам ўшаларданман, шунинг учун Роббим кафиллигини Ўз зиммасига олган нарса билан ўзимни машғул қилмадим". Иккинчиси: "Ҳар бир одамнинг сирини айтадиган, дардлашадиган дўсти бор экан. Мен эса ўлимдан кейин менга дўст бўладиган нарса - хайрли амални ихтиёр қилдим". Учинчиси: "Ҳар бир одамнинг душмани бор экан. Мен ҳам ўзимга душман изладим. Қарасам, мени ғийбат қилганлар, молимни тортиб олганлар ёки менга зулм қилганлар душманим эмас экан. Менинг ҳақиқий душманим Аллоҳ таолога итоат қилганимда гуноҳ-маъсиятга буюрадиган шайтон ва унинг лашкарлари экан. Шунинг учун уларни ўзимга душман билиб, уларга қарши уруш очдим, уларнинг биронтасини ўзимга яқин йўлатмайман". Тўртинчиси: "Ҳар бир одамнинг ортидан талаб қилиб юрувчиси бор экан. Менинг ортимдан талаб қилувчи эса ўлим фариштаси экан. Шунинг учун ўзимни унга фориғ қилдим. Мабодо келиб қолса, ҳеч ҳам иккиланмай, у билан кетавераман". Бешинчиси: "Одамларни кўриб, бирини яхши кўрдим, бошқасини эса ёмон кўрдим. Яхши кўрганим менга бирон нарса бермади. Ёмон кўрганим эса мендан бирон нарса олмади. Билсам, бу ҳасад экан. Тезда қалбимни ундан тозаладим. Одамларнинг барчасини яхши кўраман, ўзимга раво кўрмаган нарсаларни уларга ҳам раво кўрмайман". Олтинчиси: "Ҳар бир одамнинг яшайдиган ва талпинадиган уйи бор экан. Менинг ҳақиқий уйим эса қабрим экан. Шунинг учун нима қилсам қабрим обод бўладиган бўлса, ана шуни қилишга ҳаракат қилдим. Чунки хароба уйда асло яшаб бўлмайди". Шунда Шақиқ: "Етарли, бошқасига муҳтож ҳам эмасмиз", деди". "Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан. #Muallimdan
Mostrar más ...
1 661
11
РИЗҚ ҲАҚИДА (ибратли ҳикоя) Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради: -Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг? Хизматкор: -Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”. Қандай ажойиб! Аллоҳнинг берганига рози ва сабабини ҳам биляпти.
Mostrar más ...
1 605
15
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 🔴 𝑨𝑺𝑳 𝑪𝑯𝑰𝑵𝑵𝑰 𝑩𝑼𝒀𝑼𝑴𝑳𝑨𝑹 🔴 𝑼𝒀 𝑹𝑶'𝒁𝑮'𝑶𝑹 𝑩𝑼𝒀𝑼𝑴𝑳𝑨𝑹𝑰 🔴 𝑩𝑰𝑻𝑨𝑽𝑶𝒀 𝑻𝑬𝑯𝑵𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 💜🟨🧡🔽🧡🟨💮🔽 🟨🧡🧡0⃣🌺 ➕ 💜💜💜🟨🛅👉💜 💯 ᵖᵃˢᵗᵈᵃᵍⁱ ᵏᵒ'ᵏ ʸᵒᶻᵘᵛⁿⁱ ᵇᵒˢⁱⁿᵍ 😘😘😘😘😘😘😘😘
1 048
1
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди: - Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми, сўрадим дўкончидан. - Ахи, дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар. - Битта хонача ажратмабсизларда? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар? - Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак? - Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари хам мумкинку? - Бу ер Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса розиман ва бу сўзимга Роббимни хузурида сизларни гувох қиламан деб тайинлаганлар. - Мудирингиз арабми? - Йўқ, афғон ўзбекларидан. - Сизчи? - Мен хам афғон ўзбеклариданман. - Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз? - Шу ерда туғилганман. - Мудирингизчи? - Мудирим хам шу ерда туғилганлар. Мудирим мени отам бўладилар, бобом хам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга мухожир бўлиб кўчиб келишган экан. - Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан хам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз? - 8 та тилда бемалол гаплашаман. Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик. - Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг. - 60 риёл. Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади. "Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас". Баъзан хаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади: Эй биродар, бу шахарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас.... Muallif. Muhammad Ikrom
Mostrar más ...
2 018
15
Тикувчилар сизни кўп куттиряптими, 😞 Нархлари ҳам жуда қимматми? 💸 Унда бизнинг Тикувчилик олами 👈👈 каналимизга қўшилинг 👍👍 Ўзингиз осон усулларда тикиб оласиз... Бизда: ♦️Болалар кийимлари 🧒🏻👦🏻 ♦️Аёл-қизлар кийимлари 👩🏻🧕🏻 ♦️Эркаклар кийимлари 👨🏻‍✈️🤵🏻‍♂️ ♦️Энг сўнгги фасонлар 👘🥻 ♦️Андозалар 🧶🪢 ♦️Видеодарслар 🎧👩🏻‍🏫 ♦️Профессионал тикувчилардан дарслар жамланмаси ✔️📢 Ва буларнинг барчаси МУТЛОҚО 💯 БЕПУЛ 👏👏 Каналга қўшилиш учун ҳавола 👇
Mostrar más ...

file

1 594
5
☝️ 40,000 istig‘for kuchi 📿 ✈️ Yaqinlaringizni xam xabardor qiling!! 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

1 722
56
🥰Аёл киши ёшига қараб эмас, Жуфтига қараб ўзгаради! •| Аёлини севиш - Суннат •| Асраш - Вожиб •| Хурсанд қилиш - Савоб •| Зулм қилиш - Ҳаромдир 📱Ҳалолингизга юбориб қўйинг. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

1 835
78
🤭Ажаб бўлсин шунақамиз-ку, барибир севади-ку Чидаганига раҳмат айтиб, юбориб қўйинг 🥰 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

317280558_1092004045463608_805556174292073528_n.mp4

1 564
26
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди. Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️) Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман... 9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади! Рецептни ёзиб олинг! • 0,5 чой қошиқ метилуратцил; • 1 томчи... Батафсил ўқиш 👇
1 483
3
​​Эй оиланинг бошлиғи бўлмиш эр! Пайғамбаримиз Оиша онамизнинг қучоқларида, Қуръон ўқиганларини, у киши овқат еб бўлганларидан сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини ялаб қўйганларини, бир идишда ғусл қилишганини, ҳеч ким кўрмайдиган жойда, карвон ортида мусобақа ўйнашганини, "Эй, Оиш", деб эркалатиб чақирганлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ушбу лаҳзаларни нима деб васф қиламиз? Аниқки, бу муҳаббат лаҳзаларидир. У зотни даъватнинг оғирликлари ва кураш, ғазотнинг машаққатлари ҳам хотинларига муҳаббатли бўлишдан тўсмаган. Эй рисоладаги эр! Хотинингизга муҳаббатли бўлинг, ҳаётдаги шеригингизни бахтли қилинг, сиз ҳам у билан бахтиёр бўласиз. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
image
1 439
14
Денгиз сувини бузувчи сўз Бировни ғийбат қилиш – оғир гуноҳ. Бу ҳақда ояти каримада ҳам аниқ мисол келтирилган. Шу маънода киши ҳеч кимни ғийбат қилмаслиги, акс ҳолда бунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавобгарлик борлигини унутмаслиги лозим. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Сафиянинг сифатлари мана булар, деб санадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Денгиз сувига қўшса, уни ҳам бузадиган сўз айтдинг”, дедилар (Абу Довуд ривояти). Яъни, ғийбат шу қадар нопок нарсаки, уни ҳатто денгизга солса, унинг ҳидини ҳам таъмини ҳам бузади. Шунинг учун мусулмон киши ўзини ғийбатдан тийиши билан бирга ўзгаларни ҳам бу иллатдан қайтариши жоиздир. Бу эса унга кўплаб ажр-савоблар ёзилишига ноил бўлади. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Mostrar más ...
1 506
12
🎙Аллоҳ бераётган неъматларга шукр қилиш ўрнига куфр келтириш оқибати ©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

1 356
5
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️ 👀Илоннинг таркибидан 🔥Бўғимларга даво✔️ ✅Сизда бўғим кассаликлари бўлса умуман бефарқ бўлманг ✅Бўғимлар яллиғланиши ✅Кучли огрик ✅Суяк емирилиши ✅Бел огриги ✅Каби муаммолардан халос килади. "Snake oil" даволаниш курсини у́ткандан су́нг деярли 99% бу дардан буткул халос бу́ласиз ва кайталаниш бу́лмаслигини олдини олади !! 📌БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇 http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html 🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
Mostrar más ...
1 306
1
Бир инсоним бор хеч кимга бергим келмайди чунки уни мендан бошка хеч ким мендек сева олмайди🥰💞 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

1 586
44
Эътиборли аёл эрининг ҳар бир камчилигини тўғирлайди ва унинг юзини доим ёруғ қилади! 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

IMG_9754.MP4

1 525
18
🔴 👩‍❤️‍👨RASMDAGI QAYSI JUFTLIKNING BIR-BIRIGA BO'LGAN ILIQ MUNOSABATI SIZNING JUFTLIGINGIZGA O'XSHAYDI❓ (Iloji boricha uzoq o'ylamasdan 5 soniya ichida tanlang)👇
1 493
1
​Бу масалада норози бўлиш Яратганга исён қилиш билан баробар, эшитяпсанми, исён билан баробар! Бу эса, билсанг агар, гуноҳ! Қизларимни бошқа ерга урма! Уларнинг ҳар бири ўнта ўғилга татийди!”. ...Шундай қилиб, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, юмшоқсупирги, ҳалимдан ҳам ҳалим, итнинг кейинги оёғи, аммамнинг бузоғи, бўш-баёв каби ўнлаб лақабли эр кутилмаганда қазо қилиб қолди... Ҳа-ҳа, сира кутилмаганда. Чунки ўладиган эмасди “лапашанг”. Ўладиганга ўхшамасди. Лекин ажал экан, “кутилган- кутилмаган” деган барча кўрчамаларни чиппакка чиқараркан-қўяркан. Нимасини айтамиз, инсон тадбир олади-ю, бироқ тақдир Ўзидан бўлади. Тумонот одам босди уйни. Ҳали бу ўртада бирон одам жанозасига бунча одам йиғилмаганди. Гўё юрт кўчиб келди-ёв!..“Маҳалламизнинг тиргаги эди бу одам! Шундай одамлар борлиги учун ҳам дунё турибди. Оллоҳ раҳмат қилсин!” дейишди келганлар. Уч қиз ҳам эрларию катта болалари билан бир ҳафта ўн кун жанозали уйдан бир одим силжимади. Ҳамманинг оғзида марҳумнинг ёди, унинг ҳалимлиги, одамийлиги, беозорлигию меҳнаткашлиги. Уларни эшитгани сари шусиз ҳам ичининг бир томони ўпирилиб кетган аёлнинг бўлари бўлди: наҳотки, у шундай одам билан яшаган бўлса!.. Наҳотки, элу юрт унинг эри – соддадан содда, кўримсиздан кўримсиз, лапашангдан лапашанг умр йўлдоши ҳақида гапиришаётган эса!?.. Аёл... учинчи куни йиқилди. Кексайиб, нафақага чиққанига қарамай, жамоат ишлари билан Худонинг берган куни ҳали у ерга, ҳали бу ерга машиналарда олиб кетиладиган, давраларнинг қўри бўлган элпарвар, юртпарвар, жонкуяр аёл тўшакка михланди қолди. Орадан ойлар ўтди ҳамки, аёл турай демайди. Бошида уч қиздан ҳар куни биттаси навбатда туради. Сархил мевалар олиб келиб тутишади, ширин-ширин таомлар қилиб илинишади, болаликдаги кулгили, ёқимли хотираларни титиб оловлантирмоқчи бўлишади. Қизларининг бундай куйиб-пишишларини кўриб ётган онанинг қулоқлари остида эрнинг манави гаплари неча бор жаранглаб кетди: “Қизларимни ерга урма! Уларнинг ҳар бири ўнта ўғилга татийди!..” Эҳ, ҳаммасини билган экансиз, дадаси, ҳаммасини!.. Мен-чи, мен нимага билмай келдим? Нега ғафлатда қолдим?! Ахир, бирон масалада бирон кишига гап бермай яшаган аёл эдим-ку!.. Кўзларим сўқир бўлган экан менинг... Ташқаридан – сиз турган томондан жуда хунук кўринган бўлса керак, а, дадаси!.. Сиз бўлсайз, кўриб кўрмаганга олиб яшадийз... Қандай уддладийз буни, а қандай, уддаладийз!?.. – Жуда кўп ётволдийз, аяжон, туринг энди ўрнийздан. Ташқарида жуда ажойиб ҳаво бўляпти, юринг қуёшга! – Дея қўлтиғига кирарди қизлари. Она эса: – Йўқ. Ётгим келяпти, мадорим йўқ, – дерди жавобан. – Бирон нарса есайз мадор киради-да, оғзийзга луқма солиш қийин бўляпти кундан кунга! Нима қилганийз бу, ая? Мақасадийз нима ўзи?.. – Отангнинг олдига бориш, қизим, отангни соғиндим!.. – Кўзларидан қайноқ ёшлар думалаб кетди онанинг. – Нега ая, ахир, нега? Ўлганнинг кетидан талпиниш яхши эмас! Бу нима деганийз?.. Яшашийз керак, мана биз бор, ана невараларийз... булар сиз учун ҳеч нимани англайтмайдими?.. – Сизлар мен билан дадангизнинг бебаҳо бойлигимизсизлар, қизим! Яхшиям борсизлар! Ортимиздан қолгувчимиз, отанг билан менинг давомчиларимсизлар! Лекин менинг даврим ўтди энди. Сув тепадан пастга оқади. Отанг оқди, энди менинг галим. Келиш бор, кетиш бор. Сира кутмагандим, отангдан кейин синдим-қолдим. Ҳар доим отангга тиргак бўлиб келяпман деб яшаган, бунга ишониб катта гапириб юрган эканман, аслида, мен унга эмас, у менга тиргак бўлган экан, ҳа! Қара, отангсиз йиқилганимдан бери ўрнимдан тургим келмайди. Қазо вақтим яқинлашаётганини сезиб турибман. Инсон тиргаксиз бу дунёда узоқ қололмас экан. Шуни тушуниб етдим, қизим. Мана энди, ич-этимни **** ётибман. Оллоҳ кечирсин мени, отанг ёнига кетгим келяпти... – Нималар деяпсиз, ая, гапийзни шамол олсин!.. – Шамолни тинч қўй, қизим, Азройилни чорла, менга, Азроилни... – Вой, ая, аяжон-ей! Ҳозир ҳамма қизларийзни бошийзга тўплайман!.. – Чақир уларни ҳам. Азроилдан олдин болажонларимнинг, дадасининг еру кўкка ишонмаганларининг, ўнта ўғилга татийдиган паҳлавон қизларининг дийдорларига бир тўяй, чақир!.. Улуғбек Ҳамдам.
Mostrar más ...
image
1 840
4
MALAKALI KOSMETOLOG #XOJIYA_ISLAMOVA DAN BEPUL YUZ PARVARISHI VA TURLARI HAQIDA VEBENAR HOZIROQ KIRING👇👇
1 063
0
✒️ТИРГАК. (Ҳикоя) Уларнинг ёши бир ерга етганда, аёл мундоғ ўгирилиб ортига қараса, мудом эридан норози бўлиб яшабди: одам ҳам шунчалар лапашанг бўладими?.. Ана, кеча эрталаб дўконга нонга чиқиб кетиб, бўм-бўш қўл билан қайтиб ўтирибди. “Ҳа”, деса, “нон бир соатдан кейин келаркан”, дейди. “Унисида шундай бўлса, наригисига бор, ҳозир нима кўп, нон сотгич дўкон кўп. Шу замонда ҳам киши нонсиз уйга қайтадими?..” деса, “таниш сотувчидан иссиқ нон олганга нима етсин, онажониси!” дейди. Ахир, наригисида ҳам ўша иссиқ нон бўлади, нима фарқи бор?” деганди, “жуда катта фарқи бор-да, хотинжон, юзи кулчадек кулиб турган қадрдон сотувчининг қўли теккан ноннинг мазаси бошқа-да!”, дейди, тавба... Бир кун олдин музлатгичдан сутни оламан деб тўкиб юборган ҳам шу бўш-баёв эр!.. – Мен бўлмасам, кунийз ўтмайди сизнинг! – Деб яниб яшади кампир. – Сен бўлмасанг, ўзим ўтиб кетаман бу дунёдан, онаси! Cен менинг тиргагимсан, сенсиз эгиламан–синаман! – Деб келди жавобан чол мудом аёлига жилмайиб. Тавба, бундай деб тургандан кейин уни на тузукроқ уришиб бўлади, на тузатиб. Дардисармисан дардисар! Лекин беозор дардисар-да, нима қиласан, энди... Аммо-лекин аёлнинг ичи чиқмай яшади-ку. Турмушнинг оғири елкасини яғир қилганда, неча бор ажрашаман, дея ичида оловланди. Ажрашиб, юрганда товонидан ўт чақнайдиган, овози гулдиракдек, ҳар бир сўзи ханжардек кескир-ўткир, оилада ва жамиятда қоядек ўрни бор эркакка эрга тегаман, деб хаёл қилди. Лекин қаёқда, бирин-сирин уч қиз туғилдию улар билан андармон бўлиб, ёшликда – жоҳилликда ўйланган ўйлар ҳавога учди-кетди. Кейин уларнинг ўқиши, иши, турмуши дегандек, қарабсизки, бу ёқда умр ҳам поёнига яқинлашиб қолибди. Шу экан-да ҳаёт?!.. Нафсиламрини айтганда, шу ҳаётни ўзи тилаб олмагандими Яратгандан. “Эй, Оллоҳим, менга бир бечора одамни умр йўлдош қилиб бергинки, унга тиргак бўлиб яшай, кўнглинию қаддини кўтарай” демаганмиди?.. Деганди. Нега энди нолийди?.. Дўппи тор келдими?.. Оҳ, тор келганда қандоқ! Секин айтасизми бу сўзни?!.. Гоҳида шунчалар тор келдики, бошларида ғурралар пайдо бўлди!.. Сўзда бошқаю амалда уларга – сўзда айтилганларга чидаб яшаш бошқа бўларкан. Сўзда ҳаммаси чиройли эшитилавераркан, ҳаётда эса Худонинг берган куни сабр қилиш дегани Худонинг берган кунида сиртмоққа ўзингни осиш дегани экан, валлоҳи! Ҳа, устма-уст келган синовлар одамнинг жон-жонидан ўтиб кетаркан... “Бутун рўзғор менинг бўйнимда: уй ҳам, бозор ўчару бола-чақа ҳам, ҳамма ҳаммаси. Эркак бўлиб нима қилдийз? Ўзи эркакмисиз?..” Бу гапларни неча айтди аёл эрига. Лекин эр шундаям миқ этмади-ей. Бу ҳам майли, аёлининг юзига қараб табассум қилару: “сиз менинг тиргакимсиз, сизсиз нима қилардим, билмайман, борингизга шукр, хотинжон”, деб келди, Тангри ёрлақагур. “Уч қиз... Уч қиз-а?!.. Битта ҳам ўғил туғдира олмади, лапашанг!” Хаёлидан ўтиб юрди аёлнинг бутун умр. Кунлардан бир кун оғзидан чиқиб ҳам кетди шу аччиқ таъна. Ана ўшанда илк бор эрининг кўзларида ғазаб билан нафрат ёлқинланиб кетди. Илк бор эр жонивор аёлининг танбеҳини жилмайиб кутиб олмади, жавобан ширин сўз айтмади, билъакс, изига бурилганча уйдан чиқди-кетди. Шу кетганча бир ойча қорасини кўрсатмади. Аёл эртасигаёқ ишхонасига бориб, эрининг олис вилоятга “командиров”га кетганидан хабар топиб келганди ўшанда. Ахир, у жим ўтирардими? Асло! Ҳамма нарса – уй ҳам, кўча ҳам, уларнинг ҳаётига тегишли нимаики бўлса, бари-барчаси аёлнинг назорати остида бўлиши шарт, ахир!.. Эр “латта” бўлган уйда хотиннинг ҳам тошбақадек судралиб юриши оила учун кулфатнинг ўзгинаси! Нима бўлгандаям, ўшанда эрининг бир марта “вақ” деганини эшитди аёл. Ахир, неча бор унга: “қурбақани боссанг ҳам “вақ” дейди, сизда нега ўша “вақ” ҳам йўқ?!.. Ишда ҳам, уйда ҳам, кўча кўйу гап-гаштакда ҳам аммамнинг бузоғидек бўшашасиз, бормисиз ўзи?!..” дегич эди-да. Лекин ўшанда бир марта “вақ” деди эр, дея олди. Нафақат деди, айни дамдла, бир ойлик командировкадан уйга кириб келган эр хотинга қаттиқ қараб шуларни ҳам айтди: “Ўғилдир, қиздир, Оллоҳ берган неъмат, деб қараш керак
Mostrar más ...
1 708
6
💁‍♀Vapshe arzon kanal toptik 🙋‍♀Victoria secret 45.000 😱 💄Pomadalar 4 tasi 15 ming 🥰 Feramon Duxilar 35.000 ☺️☺️ HAYLAYTER 15.000 😳 DOGADAN 25.000 😜 FATZORB 65.000 😱 NUDE MAGNIT TEN  35.000 😱 SUNISA 30.000😳 V&S BLESK 7.000😮 KINOKI 15.000😱😱😱 DASTAVKA TEKIN🚖🚖

file

1 681
2
Ота-онангизнинг олдида телефонга қараманг! Ота-онангиздан узоқда, алоҳида яшайсизми? Бугун уларни кўргани бордингизми? Сиздан илтимос, қўлингиздаги телефонни қўйинг! Улар сизни соғинишган, сиз билан гаплашиб ўтиргилари келади, ичларида сизга айтадиган гаплари бор. Илтимос, соғинчдан оғриган юракларига ширин суҳбатингиз билан бироз малҳам бўлинг! Биласизми, улар сизни анчадан бери кутиб ўтиришган эди. Қадамларингизга кўзлари нигорон эди. Бугун улар кутган кун келди. Соғинган дилбандлари – сиз уларни зиёрат қилгани келдингиз. Уларнинг кўзларига боқинг! Кўряпсизми? Кўзларидаги соғинч ва висолнинг қоришиб кетган асарини кўряпсизми? Хурсандликлари билинмаяптими? Агар сиз уларнинг ҳузуридаям телефондан бош кўтармасангиз, эртага уларни йўқотиб, "Келдингми, болам" деган гапларига зор бўлганингизда уларнинг суҳбатини нақадар беназир ва мароқли суҳбат эканини ҳис қиласиз. Шу пайт қўлингиздаги телефон кўзингизга ёмон кўрина бошлайди. Шундай ноқулай вазиятга тушмаслик учун уларнинг ёнларида ўтирган чоғингизда телефонингизни токчага қўйиб қўйинг ёки ҳамёнингизга солиб қўйинг. Уларнинг ёнида умуман телефондан фойдаланмасингиз ҳам майли. Нима? “Ишхонадан телефон қилишади” дейсизми? Келишингиздан олдин ишхонангизга “Мен бугун ота-онамнинг зиёратига кетяпман. Телефоним ўчиқ бўлади. Қолган гапни келганимдан кейин гаплашамиз” деб айтмаганмидингиз? Бу сафардан кейин шундай қилинг. Улар сизнинг овозингизга, суҳбатингизга, меҳр тўла кўзларингизни кўришга ошуфталар. Дўстим, уларни бу бахтдан маҳрум қилманг! Сизнинг суҳбатингиздан уларнинг қалблари қанчалик шодликка тўлишини биласизми? Ҳадислардан бирида “Фарзлардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал – мўминнинг қалбига хурсандчилик киритишдир” дейилган. Энди ўша хурсандчиликни ота-онанинг қалбига киритиш ҳақида нима деб ўйлайсиз? Сиз бемалол телефонингизни ўйнаб ўтираркансиз, уларнинг диллари бу ишдан қанчалик озорланишини бир тасаввур қилиб кўринг. Соғинган боласи келсаю, уларни соғинмагандек телефонига тикилиб ўтирса. Ишонинг, бу ишингиз уларга жуда қаттиқ таъсир қилади. Демак, бугундан бошлаб, иншаа Аллоҳ, бу айтилганларга амал қиламиз-а, шундайми? Ота-онамизнинг олдиларига борганимизда диққат-эътиборимиз уларда бўлади-а? Телефонга муккасидан кетмаймиз-а? Барибир сизга қўнғироқ қилган, смс ёзган ёки телеграмда хабар жўнатган киши ота-онангиздан азизроқ бўлмаса керак! Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёда бахту саодатга эришишимизни насиб этсин, омин! Нозимжон Ҳошимжон
Mostrar más ...
1 958
20
Аёллар учун тест: Характерингиздаги энг бирламчи хислатни аниқловчи тест! Тест ечишнинг шарти: Расмдаги 4 та суратдан бирини танлайсиз. Ушбу тестда бир бирига мос тушувчи хислатлар жуфтлиги бор!
1 735
3
Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...
Mostrar más ...
1 861
3
#ИБРАТ Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди. Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди. У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди. Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"! Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг! Чунки, “қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.
Mostrar más ...
2 230
16
​​Кунларнинг тез ўтиши даҳшат! - Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман. - Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез содир бўлмоқда. Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошинглар, бир бирингизга салом беринг, азон айтилганида муаззин билан қайтаринг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг, нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум қилинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг,  Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар..!
Mostrar más ...
1 958
10
Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди. Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар. Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇
Mostrar más ...
1 362
0
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio