⚡️
Мактабгача таълим ташкилотлари, академик лицейлар, профессионал таълим ҳамда умумтаълим муассасаларининг баъзи фанлари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказилиш муддатлари маълум бўлди
📚 Жорий йилнинг 16–30 ноябрь
мактабгача таълим ташкилотлари ва академик лицейлар, профессионал таълим ҳамда умумтаълим муассасаларининг қорақалпоқ тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили (Давлат тили)
Жисмоний тарбия фанлари педагоглари учун малака (тест) синовлари ташкил этилади.
Жараёнлар ўтказиладиган саналар қуйидагича:
➡️ 16 ноябрь Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари
➡️ 17 ноябрь Мактабгача ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари (
тарбиячи-педагоглари)
➡️ 16-19 ноябрь Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили (
давлат тили)
➡️ 21-30 ноябрь кунлари Жисмоний тарбия (
назарий ва амалий)
🔔 Аттестацияга жалб қилинган педагогларга
ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (
ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун
белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги
эслатиб ўтамиз.
🛡 Малака тест синовларининг
ўтказилиш манзиллари: https://t.me/uztdi/5603
❕ Жисмоний тарбия (назарий ва амалий)
фани бўйича ўтказиладиган манзиллар тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
⌨️ Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.
Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.me/uztdiMostrar más ...