АНЖИР КАЙФИЯТНИ КЎТАРАДИ
* Ҳар куни анжир истеъмол қилиш организмнинг кальцийга бўлган эҳтиёжини қондиради.
* Анжир таркибидаги калий унсури артериал қон босими бир меъёрда бўлишига хизмат қилади ва юқори қон босимида яхши фойда беради.
* Анжир қон томирларини кенгайтиради, шу боисдан ҳам уни веналарнинг варикоз касаллигида ҳам истеъмол қилиш фойдали.
* Мева таркибидаги фицин моддаси қоннинг қуюқлашишини бартараф этади, томирлардаги тромблар сўрилади.
* У истеъмол қилаётган шакарингиз ёғга айланишининг олдини олади. Демак, уни ортиқча вазндан азият чекаётган кишилар ҳам ҳеч иккиланмай ейишлари мумкин.
* Таркибидаги магний унсури сабабли анжир кайфиятни кўтаради, асабни тинчлантиради.
* Болаларга анжирни пўстлоғи билан эзиб, бўтқа ҳолида берсангиз, иштаҳаси очилишига ёрдам беради, ҳазм аъзолари фаолиятини яхшилайди.
Mostrar más ...