The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Muslim.uz

O'zbekiston musulmonlari idorasi  muslim.uz  portali. 🔹Murojaat uchun:  @MuslimUzAdmin2Bot  🔹Diniy savollar uchun:  @SavollarMuslimUzBot  |  http://savollar.muslim.uz/  🔹Batafsil:  http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19  
نمایش توضیحات
94 094-170
~36 645
~10
41.96%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
12 798جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
80جایی
از 430
دسته بندی
282جایی
از 2 333
همه انتشارات
#Жума_суҳбати 🗣 Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мўъжизалари 🎙 Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

Muhammadbobur domla 2 tg.mp4

6 144
91
#mutolaa Мўминларни яхши кўриш иймондандир ...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «У зот ўтирган бир неча одамлар олдига келиб: “Сизларнинг яхшингиз ва ёмонингиз кимлигини айтайми?” дедилар. Улар ҳеч нима дейишмади. У зот саволларини уч марта такрорладилар. Шунда бир киши: “Ҳа, ё Расулуллоҳ, яхши­миз ва ёмонимиз кимлигини айтинг”, деди. У зот: “Яхшингиз яхшилиги умид қилинадиган, ёмонлигидан қўр­қилмайдиган кишидир. Ёмонингиз эса яхшилиги умид қилинмайдиган, ёмонлигидан қўрқиладиган кишидир”, дедилар» (Имом Термизий “Сунан”ида ривоят қилган)... ✍️ GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

file

12 289
74
#siyrat 📹 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ 🎤 🎞 |📝 |💻 |📝 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

Interface 01 tg.mp4

22 824
288
#дуо 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти). اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
16 221
210
#Янгиликлар 📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.09.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 00:00 Анонс 00:55 Муфтий ҳазрат мавъизалари халқимизга манфаатли бўлмоқда 01:49 Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! 02:31 Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашди 03:04 «Йил имоми» кўрик-танловининг вилояти босқичи бўлиб ўтди. 03:34 Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди 04:07 Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди 04:43 Чуст туманидаги “Эшон суфи бобо” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди 05:06 Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари имом-хатиблар билан сайёр учрашув ўтказди 05:38 Учқўрғон туманида "Маърифатли оила" тадбирлари ўтказилди 05:54 muslim.uz сайтининг араб тилидаги саҳифаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда 06:15 Зарбдорликларнинг 30 йиллик муаммоси ҳал бўлди 06:45 Зайниддин домла жамоатга манфаатли мавъиза қилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

20.09.2024 tg.mp4

16 023
55
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони ҳар он, ҳар дам, ҳар лаҳзада зикр қилар эдилар" (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр қилар, фойдасиз ишлардан сақланар, намозни узун ўқир, хутбани қисқа қилардилар" (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти). 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
22 271
122
#Қуръон 📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— 📕 Каҳф сураси 🎙 Шайх Алижон қори MUSLIM.UZ GA 😎VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🌐

Kahf surasi - Shayx Alijon qori.mp3

13 330
73
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) GA 😎VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🌐
ادامه مطلب ...

juma_tabrigi_muslimuz,_копия,_копия,_копия,_копия,_копия,_копия.mov

45 787
1 913
#siyrat 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️4-кўрсатув мавзуси: "Суннатга эргашиш – нажот ва саодат йўли" 🎙Бахтиёр домла Сатторов - “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби 🎙Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров - "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Siyrat suhbatlari 4-son tg.mp4

19 919
108
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🕯 Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! 🖥 Батафсил 🌐 Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда 🖥 Батафсил ☪️ Олий маҳадга Кудус давлат ислом институти делегациясининг ташрифи 🖥 Батафсил 🕌 Билимдон имомлар сараланди 🖥 Батафсил 📕 Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди 🖥 Батафсил 📕 Қатардаги Қуръон мусобақалари соврин ва ғолиблари сони икки баравар оширилди 🖥 Батафсил 🔍 Истанбулда Олтин Ўрда хони учун ёзилган қадимий қўлёзма топилди 🖥 БатафсилЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
20 893
58
#siyrat ▶️ Бугун 21:00 да ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️4-кўрсатув мавзуси: "Суннатга эргашиш – нажот ва саодат йўли" 🎙Бахтиёр домла Сатторов - “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби 🎙Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров - "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Siyrat 4 son anons tg.mp4

26 066
103
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 📍 19 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади. 🔵 Facebook: 🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A 📷 Instagram: 🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣
ادامه مطلب ...
19 875
59
#mutolaa НАФС ТАРБИЯСИ ИНСОННИ САОДАТГА ЕТАКЛАЙДИ 🌙 Маълумки, динимизда инсонни саодатга етиштиришнинг кўплаб кўрсатмалари мавжуд. Шундай амаллардан бири – бу ўз нафсини поклашидир. Инсон қалбининг хасталиги ва унинг сабабларидан ўта зийраклик билан огоҳ бўлишга муҳтож. Нафсни ҳар хил ёмон йўлларга кириб кетишдан асраб, эртанги кунга нима ҳозирлаб қўяётганига эътибор қилган инсон чин бахт эгаси ҳисобланади. Нафсини тарбия қилмас экан, оқибати аянчли бўлади. 💬 Тарихга назар соладиган бўлсак, ўтган олима-авлиёларимизнинг барчаси доимо нафсини тергаб турган. Ҳаммаси яхшиликларнинг асоси – нафс тарбияси, ёмонликларники – унга тобе бўлиш эканини таъкидлаган. 📝 Нафс мавзуси ҳамиша долзарб мавзулардан бўлиб, унинг тўғрисида кўплаб рисолалар, ҳикматли сўзлар битилган. 📖 Нафс тарбияси борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Дарҳақиқат, уни (яъни ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди” (“Шамс” сураси, 9-оят). Демак, тақво билан ҳаёт кечирган киши саодатга эришар экан... ➡️Батафсил 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
19 574
136
#siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ🎞 |📝 |💻 |📝

Hadis tg.mp4

21 561
244
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо : Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵 MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Tong otganida o'qiladigan duo 1.mov

22 373
314
#hadis АЛЛОҲГА ЭНГ СЕВИМЛИ АМАЛ Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амаллар Аллоҳга маҳбуброқ?" деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: "Оз бўлсада давомлироғи", дедилар" (Имом Бухорий ривояти). MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
24 225
212
#QURON_QIROATI_SABOQLARI #JONLI: "Sajda" surasining 1-oyatidan "Ahzab" surasi 27-oyatigacha 18.09.2024 🌐 🌐 🌐
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
JONLI: "Sajda" surasining 1-oyatidan "Ahzab" surasi 27-oyatigacha 18.09.2024
Telegram: https://t.me/muslimuzportal
20 065
45
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб "Ассалому алайкум, Ассалому алайкум" дер эдилар» (Имом Абу Довуд ривояти). Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлар эдилар" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
29 626
173
📖 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ 📍 18 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 70-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Сажда" сурасининг 1-оятидан "Аҳзоб" сураси 27-оятигача хатм қилинади.Facebook:  📹 Youtube: 🌐 Instagram: 🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
18 383
55
#siyrat #rasululloh 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️3-кўрсатув мавзуси: "Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор" 🎙Исроилжон домла Исмоилжонов - “Оқ уй” масжиди имом-хатиби 🎙Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ادامه مطلب ...

Siyrat suhbatlari 3 son tg.mp4

53 554
539
#siyrat 📹 БУЮК ШАФОАТ 🎤 🎞 |📝 |💻 |📝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Buyuk shafoat tg.mp4

67 667
434
#Xalqaro_konferensiya “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” номли халқаро илмий-амалий конференцияга барчани таклиф қиламиз 📅 2024-йил 15-16-октабр кунлари дунё илм-фан намоёндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади. 📍Тошкент ва Хива шаҳарлари “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади. Мазкур анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар. 📰 Конференция иши мусулмон мамлакатлари, АҚШ, Европа, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли нашрларида, шунингдек, маҳаллий телеканаллар, газета ва журналлар ҳамда интернет нашрлари орқали кенг ёритиб борилади. 📌Мазкур нуфузли халқаро конференцияда барчангизни кутиб қоламиз. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

ROLIK 13.09.2024 NEW TG.mp4

77 577
279
#siyrat ▶️ Бугун 21:00 да ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️3-кўрсатув мавзуси: "Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор" 🎙Исроилжон домла Исмоилжонов - “Оқ уй” масжиди имом-хатиби 🎙Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Anons tg.mp4

48 899
354
#peshqadamlar 🌙 RASULULLOH SOLLALLOHU ALAYHI VASALLAMNING SIR SOHIBI Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

Rosulullohning sir sohibi (to'liq) sd.mp4

32 086
258
#siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР ✨ Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим". 📚Имом Термизий ривояти. 🚀
19 176
161
😎 Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди 🗣Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида 🌙 Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар. ⏺Шундан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди. 🚌Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 📍Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар. 🤲 Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ادامه مطلب ...
37 301
201
#odob_ijtimoiy_tarmoq_internet 🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОДОБИ Тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат (ёзиш – гапириш) кабидир", деган қоидани унутманг. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Ким) бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир" (Қоф сураси,18-оят). Имом Шофиъий айтадилар: "Ҳар бир инсон вафот этади. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар боқий қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда сизни хурсанд қиладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!". Даврон НУРМУҲАММАД 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
32 454
236
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига бирон юмуш тушса, намоз ўқишга чоғланардилар" (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти). Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар" (Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти). 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
29 889
188
🌙 УЧ КУН РЎЗА ТУТИШ БИР ЙИЛЛИК РЎЗАДЕК 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир" (Имом Термизий ривояти).Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
102 327
2 361
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамса розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот Пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир савдо иши килдим. Менда у зотнинг бироз ҳақлари қолди. Мени уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим. Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб: "Эй йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб турибман", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
37 599
173
#Жума_суҳбати 👁 Мавзу: МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ! 🎙 Абдурасул домла Абдуллаев - Тошкент ислом институти мударриси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

13.09.2024 tg.mp4

34 233
272
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим" (Имом Термизий ривояти). Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар" (Имом Бухорий ривояти). MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
34 247
182
#siyrat 📹 ИЛК ВАҲИЙ 🎤 🎞 |📝 |💻 |📝 MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

03 ILK VAHIY+.mp4

44 189
356
#Янгиликлар 📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (13.09.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 00:00 Анонс 01:03 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 01:33 Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди 02:33 Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди 03:12 “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг республика ва вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда 04:13 Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди 04:47 Диний идорага мартабали меҳмонлар ташриф буюрди 05:26 Исломда аёллар ҳуқуқларига бағишланган тадбир ўтказилди 06:01 Мусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди 06:31 Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди 07:03 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди 07:43 Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Жумадан_жумагача 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ادامه مطلب ...

13.09.2024 tg.mp4

32 588
80
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлакларини ямар, оёқ кийимларини тикар, эр киши уйда қиладиган барча ишларни бажарар эдилар" (Имом Аҳмад ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиш (да сув қуйиб туриш) ва садақа бериш ишларини ҳеч кимга буюрмас, фақат ўзлари бажарар эдилар" (Ибн Можа ривояти). MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
29 152
177
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) GA 😎VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🌐
ادامه مطلب ...

juma_tabrigi_muslimuz,_копия,_копия,_копия,_копия,_копия,_копия.mov

46 315
1 135
#siyrat 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️2-кўрсатув мавзуси: "Хулқи Қуръон бўлган зот" 🎙Аюбхон домла Сўпиев - “Сузук ота” масжиди имом-хатиби 🎙Муҳиддин домла Нўъмонжонов - "Аҳмадхон қори" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Siyrat suhbatlari 2 son new baner tg.mp4

36 659
193
#hadis 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар. Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". ☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

juma kechasi44.mov

41 372
457
🤝 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 🗣 Шу йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрдаги Халқаро ислом аҳолишунослик ва тадқиқот маркази директори, профессор Жамолиддин Абдулсурур бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. 💬 Муфтий ҳазратлари мартабали меҳмонларни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган катта ижобий ўзгаришларни сўзлаш баробарида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот бериб, Ислом олами давлатлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани, хусусан, икки давлат ўртасида мазкур йўналишдаги яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар.  🟡Ўз навбатида делегация раҳбари Жамолиддин Абдулсурур самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида айни кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Исломда аёллар ҳуқуқига бағишланган халқаро ўқув семинар юқори даражада ташкил этилгани, унда Диний идора вакиллари ҳам мавзу доирасида муҳим чиқишлар қилгани, келгусида ана шундай ҳамкорликдаги лойиҳалар давомий қилишга тайёрлигини билдирди.    ✅ Самимий учрашувда диний-маърифий соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ал-Азҳарда имом-хатиблар малакасини ошириш, Дорул Ифто ва Фатво маркази ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 🤝 Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ادامه مطلب ...
22 316
83
#siyrat 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️2-сон мавзуси: "Хулқи Қуръон бўлган зот" 🎙Аюбхон домла Сўпиев - “Сузук ота” масжиди имом-хатиби 🎙Муҳиддин домла Нўъмонжонов - "Аҳмадхон қори" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

anons tg.mp4

50 679
127
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 📍 12 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади. 🔵 Facebook: 🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A 📷 Instagram: 🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣
ادامه مطلب ...
22 940
65
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар", дедилар (Имом Термизий ривояти). Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди" (Имом Абу Довуд ривояти). MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
33 526
222
#siyrat 🌙РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ 🎞 |📝 |💻 |📝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

Rosululloh tg.mp4

35 759
276
Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди 🗣Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.Мажлис аввалида ҳар бир имом-хатиб дин ғами, халқ дарди ва юрт тақдири йўлида астойдил хизмат қилиши лозимлиги, дин пешвоси сифатида, аҳоли, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йиллардаги неъматлар қадрига етиш ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланишга катта урғу қаратилди. ⏺Танқидий масалалар муҳокамасида айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани айтилди. 📊 2024 йилнинг ўтган саккиз ойида мана шундай хато-камчиликларни содир этган, дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилгани ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига эса ҳайфсан интизомий чораси қўллангани маълум қилинди. 🌙 Муфтий ҳазратлари ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлосу муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишларига даъват этдилар. 💬 Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва тажрибали имом-хатиблар муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 📝 Йиғилиш якунида берилган топшириқлар юзасидан режа ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифалари юкланди. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
28 173
302
🇺🇿 «ИМОМ БУХОРИЙ» ОРДЕНИ БИЗГА АЗМУ ШИЖОАТ БАҒИШЛАДИ 🎙Раҳматуллоҳ домла Усмонов Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

8 hd tg.mp4

34 196
121
#QURON_QIROATI_SABOQLARI #JONLI: "Rum" surasining 42-oyatidan "Luqmon" surasi 34-oyatigacha 11.09.2024 🌐 🌐 🌐
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
JONLI: "Ankabut" surasining 1-oyatidan "Rum" surasi 41-oyatigacha 4.09.2024
Telegram: https://t.me/muslimuzportal
1
0
📖 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ 📍 11 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 69-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Рум" сурасининг 42-оятидан "луқмон" сураси 34-оятигача хатм қилинади.Facebook:  📹 Youtube: 🌐 Instagram: 🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
24 649
53
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевалар, мискинлар, қул-хизматчилар билан бирга юрар, уларнинг эҳтиёжларини таъминлар, бундан асло тортинмас, орланмас эдилар” (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти). MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
31 934
169
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо : Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Tong otganida o'qiladigan duo 1.mov

28 284
322
#xushxabar 🕋 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди 📢 Бугун, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 🛫 Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди. 🟢Маълумот ўрнида, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади. ✅Мавсум давомида 4 нафар тажрибали ишчи гуруҳи ва ҳар бир гуруҳга воиз имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда 2 нафар малакали шифокор ҳамюртларимизга хизмат кўрсатади. 🧳Зиёратчилар Мадинада “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Al-Ayyam Elite” ва  “Marmara Hotel” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 📍Умра ибодатини адо этувчилар 11 кун мобайнида Икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади.  🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак ва хайрли қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ادامه مطلب ...

file

66 194
309
#siyrat 📹 ИШОНЧЛИ ОМОНАТДОР 🎤 🎞 |📝 |💻 |📝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📲 ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

02 OMONATDOR tg.mp4

28 927
173
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🤝 Диний идорага мартабали меҳмонлар ташриф буюрди 💬 Батафсил 📝 Халқаро конференцияга мақолалар қабул қилинади 💬 Батафсил 🇺🇿 Эътибор, эҳтиром ва эъзоз 💬 Батафсил 📚 Жаҳолатга қарши – маърифат! 💬 Батафсил 🌐 Араб тилидаги контентни яхшилаш бўйича вебинар ўтказилди 💬 БатафсилМусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди 💬 Батафсил 🕌 Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди 💬 Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 ✅ VA 🎬 |📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
30 321
78
🌙 #Гуноҳларни_кетказувчи_зикрлар - 3 🕌 Aзонни эшитганда ўқиладиган дуо 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки азонни эшитганида: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَ بِالْإِسْلَامِ دِينًا وَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ رَسُولًا “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан”, деса, гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). ✍️ Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У якка-ю ягонадир, унинг шериги йўқдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳни Робб, Исломни эса дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим. Muslim.uz📲 ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Zikrlar 03.mov

40 569
655
#siyrat 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! 🗣Робиъул аввал ойининг ўн иккинчи кечаси, душанба куни – қуёш порлаган, инсоният тарихидаги энг қувончли кун.... ⏺Олам зулмат ботқоғида ботган бир ҳолда араб саҳросидан нур сочган кун... 🟢Бутлар юзтубан ерга йиқилган, Маккадан чиққан нур Шом қасрларини ёритган кун... 🌙 Сиз дунёга келдингиз Расулимиз, ҳабибимиз, шафоатчимиз, пайғамбарлар хотами, саййидул аввалийна вал охирийн, ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ. 🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...

Siyrat suhbatlari 1 son new baner oxiri tg.mp4

45 487
337
#xulqi_Quron_bolgan_Zot 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётган эдим. У зотнинг эгниларида дағал матодан бўлган кийим бор эди. Олдиларига бир аъробий келиб, ридоларидан қаттиқ тортди. Тортиш натижасида кийим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларида из қолдирганини кўрдим. Аъробий: "Эй Муҳаммад, ҳузурингдаги молдан менга ҳам улуш берсинлар", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўгирилиб қарадилар ва табассум қилиб, сўнг унга ҳам молдан улуш беришни буюрдилар" (Имом Бухорий ривояти). 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
36 588
212
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ КЎТАРИНГКИ РУҲДА БОШЛАНДИ 🗣 Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. 🇺🇿 Ушбу муносабат билан бугун юртимиздаги барча диний таълим муассасаларида Ватанимиз мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва 2024-2025-ўқув йили бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди. 🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Диний идора раиси ўринбосари, мазкур институт ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, шунингдек, диний соҳа вакиллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди. 🤲 Маросим Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди. 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 GA 📲 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
ادامه مطلب ...
44 074
173
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio