The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Mehrob.uz

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www. mehrob.uz   саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153 
نمایش توضیحات
246 563-137
~80 201
~13
33.71%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
3 324جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
20جایی
از 430
دسته بندی
58جایی
از 2 333
همه انتشارات
ҲАСАД, КЎРОЛМАСЛИК ВА ҲИҚД Ҳасад - кимгадир Аллоҳ ато қилган неъмат ва ютуққа норози бўлиш, унинг шу неъматдан жудо бўлишини исташдир. Кўролмаслик (ҳиқд)нинг асосида эса адоват ва хусумат сақлаш, одамлар билан муносабатда орани узиш ётади. Ҳасадчи - ҳеч кимни аямайдиган, ҳеч кимга тинчлик бермайдиган, адолатсиз ва бешафқат одамдир. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар: "Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг: Кибр-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади; Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак жаннатдаги тақиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади; Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди шу мазмунда келган, 40/49). Аллоҳнинг Ўз пайғамбарларидан бири Сулаймон ибн Довуд алайҳумоссаломга шундай ваҳий жўнатгани ривоят қилинади: "Ҳеч қачон солиҳ бандаларимни ғийбат қилма ва ҳеч қачон бандаларимдан бирортасига ҳасад қилма!" Шунингдек, бир тақводор, солиҳ кишининг қуйидаги сўзи машҳур: "Қачонки Яратган бирор бандасини бағритош душманга гирифтор этмоқни ирода этса, унга ҳасадчини йўлиқтириб қўяди". Ҳасад инсоннинг динини ўлдириб, унинг манфаатини қалбидан кетказади, чунки ундан қалбни чулғаб олувчи зулмат ва парда пайдо бўлади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади..." (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Термизий ривояти, "Сифатул Қиёмат" 57, (2512)). Орифлардан бири марҳамат қилган экан: "Уч тоифа кишининг дуоси Аллоҳ наздида мақбул эмас: ҳаромхўрнинг, ғийбатчининг ва мўъминларга нисбатан ҳиқду ҳасад қилгувчининг”. Бу тоифаларнинг дуолари мақбул бўлмаслигининг ҳикмати, эҳтимол, Аллоҳнинг ўз бандаларидан бирига марҳамат кўрсатиб берган неъматларини кўролмаганликлари сабабидандир. «Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
ادامه مطلب ...
20 280
170
Намоз вақтлари: 22.09.2024 - ЯКШАНБА | | |
25 435
96
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи: 1. Азб 2. Расуб 3. Михзам 4. Қалъий 5. Маъсур 6. Ҳатф 7. Баттор 8. Қузайб   • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.   • Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.   • Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.   • Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага   • Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар. Абдулқаюм Комил таржимаси.
ادامه مطلب ...
37 283
304
Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!
46 166
684
ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ КАСРИ ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

05. HAROM LUQMANING KASRI.mp4

45 920
318
762. Абу Қилобадан ривоят қилинади: «Абу Абдуллоҳ Абу Масъудга ёки Абу Масъуд Абу Абдуллоҳга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан заъама – тахмин асосида даъво қилиш ҳақида нима эшитгансан?» деди. «У зот: «У (заъама) кишининг қандоқ ҳам ёмон улови», деганлар», деди». Шарҳ: Арабларда «заъама» деган сўз бор. Бу сўзни кўпроқ гап ўйини қилиш учун, айтган гапининг масъулиятидан қочишга йўл ахтариш учун айтилади. Мисол учун, биров «фалончининг даъво қилишича», деб гапиради. Агар гапи тўғри чиқиб қолса, муродига етади. Аммо гапи нотўғри чиқса, «Мен «таъкидлашича ёки айтишича), деганим йўқ, «даъво қилишича», деганман», дея ўзини оқлашга ўтади. Шунга ўхшаш гапларни айтиш ёмон иш ҳисобланар экан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 | | |
ادامه مطلب ...
43 386
62
«Сизларнинг энг ёмонингизни айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Аллоҳнинг расули, – дейишди. – Одамларга ғазабини сочган ва одамларнинг ғазабига учраган киши, – дедилар. – Ундан ҳам ёмонроғини айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Аллоҳнинг расули, – дейишди. – Хатони кечирмаган, узрни қабул қилмаган, гуноҳни афв этмаган киши, – дедилар.» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.
49 148
1 050
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️ Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, ва барокатли бўлсин азизлар! 🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃 ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

file

97 362
4 229
#Тафсир Эртанги кун учун нимамиз бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Ҳашр сураси, 18-оят). Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ояти каримадаги “...ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин!..” жумлани бундай таъвил қилади: «Баъзилар айтадилар: “Ким ояти каримада буюрилган ишни қилса, охират машаққатларидан омонда бўлади. Чунки у қалби билан охиратга нима захира қилаётганини англайди. Шу боис гуноҳлардан узоқда бўлиб, вақтини фақат хайрли ишларга сарфлайди. “Эртанги кунга ўзи учун нима тақдим қилганига қарасин” деганда гуноҳлардан тавба қилиш ёки яхшиликларга шукр қилиш тушунилади». 👉
ادامه مطلب ...
55 189
276
Намоз вақтлари: 21.09.2024 - ШАНБА | | |
51 933
228
БАХТЛИ БЎЛАЙ ДEСАНГИЗ 5 ЎГИТ ● Агар тонг оттирсангиз, кечни кутманг, куннинг чегарасида яшанг, хотирангизни кунингизни тузатиш учун жамланг. ● Келажакни етиб келгунича ўйламанг, эртангизни синдириб қўйманг. Чунки агар бугунингизни ислоҳ қилсангиз, эртанги кунингиз яхши бўлади. ● Юрагингиздан ҳасадни ўчиринг, адоватни йўқотинг, нафратни чиқариб ташланг ва душманликни кетказинг. ● Яхшилик бўлмаган ишда одамлардан узоқлашманг, ишларингизни сарҳисоб қилинг, одамларга беҳуда аралашишни камайтиринг. ● Китоб инсоннинг энг яхши йўлдоши, шундай экан, китоблар билан суҳбатдош бўлинг, илмга ошно бўлинг, маърифатни дўст тутинг. «Ўкинма» китобидан.
ادامه مطلب ...
60 164
649
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊
172 652
7 587
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
67 511
3 199
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
50 635
5 097
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
72 290
3 431
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
58 705
4 900
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
57 712
4 862
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
47 822
3 629
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
54 020
5 103
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
57 940
5 433
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲
551 174
39 841
🌷Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 🌷 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. 📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 📿 Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад. 🕊☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ادامه مطلب ...
61 983
1 084
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: ✨ Жума учун ғусл қилиш. ✨ Хушбўй нарсалар суртиш. ✨ Чиройли кийимлар кийиш. ✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. ✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. ✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. ✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. ✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. ✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. ✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. ✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. ✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 | | |
ادامه مطلب ...
55 011
308
Амр ибн Муҳожир айтади: Умар Умар ибн Абдулазизнинг олма егиси келди. Яқинларидан бири унга олма ҳадя қилиб жўнатди. – Бу олма нақадар ширин бўйли ва яхши, – деди Умар, – Эй ғулом, уни эгасига олиб бориб бер ва хожангга салом айт. Яна айтгинки, ҳадянгиз бизга жуда манзур бўлди. – Эй амирал-мўъминин, олмани амакингизнинг ўғли – яқин кишингиз ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадяни қабул қилганларини биласиз-ку?! – Сени қара-ю! У вақтларда ҳадя чиндан ҳам ҳадя бўларди, бугун эса у бизга берилган порадир.
ادامه مطلب ...
51 400
143
Намоз вақтлари: 20.09.2024 - ЖУМА | | |
51 956
238
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ! 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720197332284 BOBOSHER JUMAYEV VISA: 4685970178005318 BOBOSHER JUMAYEV Payme: MEHROB HIMMATI Click:     MEHROB HIMMATI Paynet: MEHROB HIMMATI "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 ☝️ Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади! (Бақара, 95) ✅ Яқинларингизга улашинг! 👍 Instagram 👍 Telegram
ادامه مطلب ...

09_САДАҚА_БАЛОДАН_УЗОҚЛАШТИРАДИ!.mp4

51 085
306
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Аллоҳнинг расули, – дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларимидан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради». Имом аҳмад ва Термизий ривояти.
ادامه مطلب ...
54 503
499
149. Омир ибн Саъд отасидан ушбу ҳадисни ривоят қилади: "Саъд ибн Муоз Бани Қурайза устидан уларнинг соқол-мўйлови чиққанларини қатл этиш, моллари, аёллари ва бола-чақаларини қул қилиб тақсимлашни ҳукм қилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, (Саъд) бугун уларнинг устидан етти қават осмон узра ҳукм қилган Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ ҳукм қилди", дедилар". Изоҳ: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида бошқа яҳудийлар каби Бани Қурайза билан ҳам битим тузган, уларнинг моллари, жонлари ва ҳурриятини муҳофаза остига олган эдилар. Уҳуд жангидан кейин Расули акрам битимларни янгилашни лозим топдилар. Бани Назир битимнинг янгиланишини истамагани ва Исломга нисбатан душманлигини рўй-рост намоён этгани учун сургун қилинди. Аммо Бани Қурайза эски аҳдини янгилади, шу боис жойида қолдирилди. 👉 Давомини ўқинг
ادامه مطلب ...
51 531
40
Бандаликка хилоф сифатлар Ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки намозда ҳам, инсоннинг Аллоҳга яқинлашишига тўсқинлик қилувчи сифатлар мавжуд бўлиб, улар тўрт қисмга бўлинади: раббоний, шайтоний, хайвоний ва вахшоний. Раббоний сифат – бу Аллоҳнинг сифатларига ўхшаш хусусиятлар бўлиб, улар билан сифатланишни Аллоҳ мутлақо маън этган. Бундай сифатлар: буюклик, устунликка интилиш, ғино (яъни, ҳеч ким ва ҳеч нимага муҳтож бўлмаслик сифати билан сифатланиш истаги), одамлар устидан ҳукмронлик қилиш хоҳиши, ўзини ҳар қандай мўминдан яхши деб гумон қилиш туйғуси. Шайтоний сифатлар - ҳасад, макр, хиёнат, ёлғон, ваъдабозлик, мунофиқлик, шунингдек, бидъат ва фирқачиликка мойиллик хусусияти. Ҳайвоний сифатлар - баднафслик, очкўзлик, ишқибозлик, жинсий ва шаҳвоний иштиёқларга муккасидан кетишга ўхшашлар. Бу хусусиятлар ўз эгасини зино ва ўғирлик каби қабиҳ жиноятларга ундайди. Ваҳшоний (йиртқич ҳайвонларга хос) сифатлар - булар ноўрин ва бемаҳал ғазабланиш ва нафратланишга ўхшаш феъллардир. Бундай сифат эгалари одам ўлдириш, унга шикаст етказиш каби Аллоҳ тақиқлаган оғир гуноҳлардан ҳам тонмайдилар. Инсон кўнглини аввал бошидан ҳайвоний сифатлар эгаллай бошлайди. Вақт ўтиб, унда дунёни идрок этиш қобилияти шакллана бошлаши баробарида ваҳшоний хусусиятлар хам секин-асталик билан ўзини намоён этади. Айнан шу маҳалда Аллоҳнинг мадади бўлмаса, инсон шайтоннинг ёрдамига таянган ҳолда ўзининг ақлу идрогини макру хиёнат учун ишлата бошлайди. Фурсатни ғанимат билган шайтон бор имкониятини ишга солиб йўлдан адашган инсонни тақиқланган, яъни Аллоҳдан бошқага муносиб бўлмаган сифатларни эгаллашга ундайди. Кимки бу пайтда шайтоннинг битта сифатини ўзига юқтириб олса, Аллоҳ уни яқинлашиш имкониятидан маҳрум этади. У зот Ўзига шайтон ва унинг лашкарига қарата шундай дейди: "Менга яқинлашганларга сиз таъсир ўтказишга қодир эмассиз, аммо Мендан ажраганларнинг ҳар бирининг устидан мутлақ ҳукмдорлик қила оласиз". «Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
ادامه مطلب ...
51 828
329
Абу Дардони масжидга келишини кечиктирган хурмо ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

08. ABU DARDONI MASJIDGA KELISHINI KECHIKTIRGAN XURMO.mp4

52 967
288
Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, бахтсизлигу-балолар унинг кўзини очолмайди. Чунки ақли ноқис аёл, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қоласан, лекин озорланмайсан. Бу ҳолат қалбингнинг ўлиб қолганидан пайдо бўлади. Чунки тирикка тикон кирса озорланади, ўликни пичоқ билан қиймаласа ҳам сезмайди. Демак сенинг қалбинг ўлибди. Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан. Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: "Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса", демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
ادامه مطلب ...
53 331
303
76. Аллоҳ икки кишини зарбул масал келтирди. Бирлари соқов, ҳеч нарсага қодир бўлмас. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшилик келтирмас. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши баробар бўлурми? Бу зарбул масалдаги биринчи киши ҳеч нарсага қодир бўлмаган соқов, ожиз ва нотавон кишидир. Хўжасига юк бўлишдан бошқа ишга ярамайди. Уни хожаси қаерга юборса ҳам, бирор яхшилик келтира олмайди. Бу одам буту санамга ўхшайди. У ҳам соқов-гапира билмайди. Ҳеч қандай яхшилик ҳам келтира олмайди. Бировларга юк бўлади, холос. Зарбул масалдаги иккинчи одам эса, ўзи тўғри йўлда бўлиши билан бирга, бошқаларни адолатга чақиради. Бу Аллоҳ таоло мисолидир. Кар-соқов ва нотавон билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши ҳеч қачон баробар бўлмайди. Шунга ўхшаб, Аллоҳ таоло билан бутлар ҳам баробар эмас.
ادامه مطلب ...
50 316
47

Наҳл сураси 76-оят.mp3

45 601
13
Сен ва қабринг орасида бир неча қадам бор холос Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан фориғ бўлиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетибди. Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзиб кетибди... Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб кетса ҳам сезмабсан. Шуни билки, сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос. Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди.
ادامه مطلب ...
61 610
890
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар. Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ». Ибн Сунний ривояти.

file

103 082
4 129
#ЭСЛАТИНГ 📣 Эртага пайшанба! 19 сентябрь, 2024 16 Робиъул аввал, 1446 Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутишни унутманг! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.) Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган). Ҳадиси шарифларда: «Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти). ⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.09.2024 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 04:46 Ифторлик бошланиши: 18:30 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). Яқинларга ҳам эслатинг! |
ادامه مطلب ...
57 748
313
КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга инсонларнинг энг ёмони учтадир: Ҳарамда гуноҳ иш қилгувчи, Исломда жоҳилият суннати (яъни одати)ни хоҳловчи ва бировни ўлдириш учун унинг қонини ноҳақ талаб қилгувчи» (Имом Бухорий ривоят қилган). Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, уч тоифа инсонлар Аллоҳ таоло учун инсонларнинг энг ёмони ҳисобланади. Улардан биринчиси, Ҳарами шарифда гуноҳ иш қилгувчи инсон, иккинчиси, жоҳилият давридаги ишларни Исломда хоҳловчи инсон, учинчиси эса, бирор мусулмоннинг қонини оқзишни ноҳақдан талаб қилгувчи инсондир. Савол: Нима сабабдан булар инсонларнинг энг ёмонроғи бўлди? Жавоб: Бу ишлар ўта қабиҳ ишлар бўлгани учун бу ишни қилган инсонлар ҳам инсонларнинг энг ёмони бўлишди. Гуноҳ аслида хунук ишдир. Аммо у ҳарами шарифда қилинса, янада хунуклашади. Жоҳилият ишлари ҳам нақадар хунук ишлардир. Аммо Исломда бўла туриб, жоҳилият ишининг ривожини исташ янада қабиҳ ва манфурдир. Уни амалга ошириш эса унданда ёмондир. Мусулмон кишининг қонини тўкиш қабиҳдир. Агар унинг қонини тўкиш ноҳақдан бўлса, янада қабиҳ бўлади. Савол: Аслида инсонларнинг энг ёмони кофир кимса бўлиши керак эди. Нима учун гуноҳи кабирани қилган кимсани ҳадиси шарифда инсонларнинг энг ёмони дейилди? Жавоб: Бу ерда инсонларнинг энг ёмони дейилиши мутлақ эътибордан бўлмаган. Балки осий мусулмонлар назарда тутилган. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорни энг ёмон жой деганлар. Бу сўздан у ерда тижорат қилмаслик керак, деган маъно келиб чиқадими? Бу саволга мавлоно Абдулазиз Деҳлавий шундай жавоб берган: «Бориш мубоҳ бўлган жойлар эътиборидан бозор энг ёмон жой саналади. Ушбу сўз бориш ножоиз бўлган жойлар ҳақида айтилмаган». Ҳадисда келган «суннат» лафзи луғат жиҳатидан ёмон маъносини ҳам ўзига қамрайди. Шунга кўра, бу ерда жоҳилият суннати дейишдан мақсад, жоҳилият одати, йўли демакдир. «Мишкот ал-масобиҳ шарҳи»дан.
ادامه مطلب ...
55 641
84
Намоз вақтлари: 19.09.2024 - ПАЙШАНБА | | |
52 213
241
УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ Бани башарнинг жонига асло уч нарса тегмас, яъни одамзод уч нарсадан безор бўлмас экан: 1) оила; 2) ризқ-рўз; 3) китоб. Табиийки, китоб ўқиш учун, аввало, устоз керак. Чунки устоз, мураббий ёшларни илм ва маърифат пиллапояларидан секин-аста юқорига олиб чиқади. Ҳа, азизлар! Англаб турганингиздек, биз 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан хайрия акциясини эълон қилдик. Чунки ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси, депутатнинг дахлсизлиги қўлланмагунча тараққиёт ҳақида гапириш ноўриндир. Шундай экан, азиз хайрсевар юртдошлар, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида “Меҳроб ҳиммати” сизларни бир-биридан гўзал ва ажри энг улуғ ишларга далолат қилишда давом этади. Ушбу хайрли ишни шаҳримиз мадрасаларида амалга оширишни мақсад қилдик. Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навооий ҳазратлари бежиз: Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганч ила, дея таъкидламаган. Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг! 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720197332284 BOBOSHER JUMAYEV VISA: 4685970178005318 BOBOSHER JUMAYEV Payme: MEHROB HIMMATI Click:     MEHROB HIMMATI Paynet: MEHROB HIMMATI "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир! 👍 Instagram 👍 Telegram
ادامه مطلب ...
24 087
53
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

006.09.2024 Juma OLAMLARGA RAHMAT BOʻLIB KELGAN ZOT!.mp4

54 352
177
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

06.09.2024 Juma OLAMLARGA RAHMAT BOʻLIB KELGAN ZOT!.mp3

54 268
98
Жаноза намозида сафларнинг тоқ бўлиши ❓Савол: Жаноза намозида уч, беш саф бўлиб, тоқ бўлиб сафланинглар, деб айтганларини эшитиб қоламиз. Бу ҳақда динимизда нима дейилган? 📩 Жавоб: Ҳадиси шарифларда жаноза намозида сафлар учтага етиши маййитнинг кечирилишига сабаб бўлиши айтилган. Чунки жаноза намози маййитнинг ҳаққига дуо қилишдир. Унда қанча кўп одам иштирок этса, шунча фазилатли бўлади. Лекин сафларнинг тоқ бўлиши шарт қилинмаган, мабодо сафлар жуфт бўлиб қолса ҳам, зарари йўқ. Бу мавзуда аллома Муҳаммадамин ибн Обидин "Раддул муҳтор" номли китобида бундай дейди: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ва саллам: "Кимнинг жанозасини уч саф мусулмонлар ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади", деганлар. Бу ҳадисни Имом Абу Довуд ривоят қилган ва ҳасан ҳадис деган. Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва Имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳ ҳадис деган. Шунинг учун ҳам "Муҳит" китобида айтилади: 👉 Давомини ўқинг!
ادامه مطلب ...
71 032
112
Ҳар бир фазилатга, ҳар бир қонунга восита одобдир. Изоҳ. Одоб муваффақият калитидир. Бу калит билан яхшиликлар эшиги очилади, ёмонликлар эшиги қулфланади. Саодат асрида ростгўйлик ҳар бир мўминда учрайдиган оддий хислат эди. Бугун бу хислат фазилатга айланди. Замонлар ўтиб, ёлғончилар кўпайгани сайин одамлар орасидан битта ростгўйи чиқиб қолса, унинг рост сўзи зиммасидаги вазифани ортиғи билан бажарган, мисли кўрилмаган жасоратни содир этган олийжаноб, олийҳиммат кишининг фазилати сифатида қараладиган бўлди. Аслида, рост гапириш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг феълида бўлиши керак бўлган хусусият. Бу хусусиятни чин маънода фазилатга айлантирадиган восита одобдир. Рост гапириш мақсад эмас, балки гапирилган ўша рост гапнинг қабул қилиниши муҳим. Рост гапнинг мақбул бўлиши гапирувчининг одобига боғлиқ. Одоб бизга ҳақ гапни қачон, қаерда ва қандай шаклда тақдим этишни ўргатадиган илмдир. Демак бир нарсани билиш ҳали илмнинг ҳаммаси эмас. Қачонки, билинган нарсани қўллаш шартлари ҳам ўзлаштирилгандан кейин у нарса ҳақидаги илм тўла бўлади. “Унвонул баён”дан.
ادامه مطلب ...
57 340
141
ҚИРҚ КУН ҲАЛОЛ ЛУҚМА ЕСАНГИЗ ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

04. QIRQ KUN HALOL LUQMA YESANGIZ.mp4

56 448
490
Қалбингда кечаётган нарсанинг қулисан Убудия (бандалик) дегани қуллик ва асирликни билдиради. Инсон кўнглини нимаики забт этиб, ғолиб келган бўлса, банда ўшанинг қулига айланади. Агар инсон ўз нафсининг асири бўлса, нафсига қул бўлади, агар дунёнинг асири бўлса, демак, дунёнинг қули бўлади. Инсоф билан қаралганда, кўнглини тамомила дунё муҳаббати ва ташвишлари ишғол этган муриднинг ибодати тананинг озори ва чарчоғидан ўзга нарса эмас. Бундай ибодат, гарчи у кўп бўлса-да, Аллоҳнинг олдида қиммати йўқ, жонсиз жасадга ўхшайди. Кўриб турибмизки,бугунги давримизда баъзи инсонлар дунё ортидан кун бўйи елиб-югуриб, тунлари эса кўп ибодат қилишга интиладилар. Аммо бу хилдаги ибодатлар кўп бўлишига қарамасдан, дунё муҳаббати билан йўғрилгани сабаб эгасини Ҳаққа яқинлаштиролмайди. Бас, шундай бўлгач, энди фақат дунё деб елиб-югуриб, гуноҳ ишлардан ҳам тийила олмаётганларнинг онда-сонда қилган ибодатлари уларни Ҳаққа элтармикан?! Якка Худога сиғинувчи мўминлар ёлғиз Аллоҳга ҳамда Унинг амрларини тўла-тўкис қабул этувчи ва амалга оширувчи кимсаларгагина итоат этадилар, холос. Банданинг ҳақиқий қадру қиммати кимга ёки нимага сиғиниши ва эргашиши билан белгиланади. Билувчининг қадри унинг айнан нимани ўрганиши ва ўзлаштиришига боғлиқдир. «Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
ادامه مطلب ...
54 214
221
75. Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиган кимсани зарбул масал қилади. Улар тенг бўлурларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар. Ушбу мисол ояти карима нозил бўлган жойдаги араб жоҳилий жамияти воқеълигидан олингандир. «Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиган кимсани зарбул масал қилур». Исломни инкор этиб, Аллоҳга ширк келтираётганларнинг бошлиқлари Қурайшнинг зодагон-бойлари эди. У даврдаги бойларнинг мамлук-қуллари бор эди. Бу қуллар эгасига мулк, ўзлари ҳеч нарсага ҳақсиз бир жонзот эди. Уларнинг қиладиган иши хўжайинларининг буйруғини бажаришу улар берган нарсани олиб, раҳмат айтиш ва тирикчилик ўтказиш эди. Хўжайинлар Аллоҳ уларга берган молу дунё, ҳурлик ва турли имкониятлар туфайли истаган нарсаларини қилар, жумладан, Аллоҳ берган ризқдан хайру эҳсон этар эдилар. 👉 Давомини ўқинг
ادامه مطلب ...
51 761
35

Наҳл сураси 75-оят.mp3

47 105
11
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олтита аммалари бор эди: 1. Сафийя розияллоҳу анҳо 2. Умму Ҳаким 3. Отика 4. Барро 5. Арво 6. Умайма Улардан фақат бир аммалари иймон келтирди: Ҳазрати Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳазрати Сафийя розияллоҳу анҳо. Абдулқаюм Комил таржимаси.
56 873
452
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲 🌸 Хайрли тонг! 🌸 Каналга аъзо бўлинг:👇

file

118 354
4 712
Аббос ибн Жулайд Ҳажарий айтади: Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди: – Агар учта нарса бўлмаганида дунёда қолишни истамасдим. – Улар нималар? – деб сўрадим. – Кеча-кундузнинг алмашувида Холиқим учун саждага бош қўймоқ, жазирама кунларнинг ташналиги ва биз сархил меваларни танлаганимиздек, сўзларни танлаб гапирадиган инсонларнинг суҳбати. Инсон Аллоҳдан тугал қўрқмоғи учун заррадек нарсада ҳам тақво қилмоғи лозим. Ўзи билан ҳаромнинг ўртасида тўсиқ бўлсин деб, ҳатто айрим ҳалолдан ҳам тақво қилмоғи керак. Аллоҳ таоло Қиёматда бандаларининг аҳволини баён этиб деди: «Бас, Ким (ҳаёти дунёда) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат куни) ўшани кўради. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўради». (Залзала сураси, 7-8-оятлар.) Бинобарин, ҳар қандай ёмонликдан ҳазар қилгин, ҳар қандай яхшиликни ғанимат билгин! Уларнинг биронтасига беэътибор қарама!
ادامه مطلب ...
62 503
223
Намоз вақтлари: 18.09.2024 - ЧОРШАНБА | | |
63 096
278
Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!
65 002
433
148. Бинти Саъд отасидан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай менинг умматим ҳам худди шундай бўлиниб кетади. Бу фирқаларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси жаҳаннамдадир. У (жаннатга кирадигани мусулмонлар энг кўп эргашган) жамоадир", дедилар". Изоҳ: Бу ҳадиснинг аввалида Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлингани айтилмоқда. Шунингдек, бошқа ҳадисларда Бани Исроилнинг етмиш бир, насронийларнинг етмиш икки фирқага бўлингани ва мусулмонлар етмиш уч фирқага бўлиниши айтилган. Афсуслар бўлсинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари рўёбга чиқди. Исломга эътиқод қилиб юрганлар орасида турли-туман фирқалар пайдо бўлди ва бу жараён давом этмоқда. Бу фирқалар орасида мусулмонлар энг кўпчиликни ташкил қилувчи жамоа аҳли сунна вал жамоадир. Ушбу ҳадисда ва шу маънодаги бошқа ҳадисларда зикр қилинган фирқалардан мурод ақидавий фирқалардир. Баъзилар ўйлаганидек, фиқҳий мазҳаблар эмас. 👉 Давомини
ادامه مطلب ...
62 426
115
Жамоат қанча кўп бўлса, Аллоҳ таоло уни шунча кўп яхши кўради Қоббас ибн Ашям Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Икки киши жамоат бўлиб ўқиган намознинг савоби Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида тўрт киши алоҳида-алоҳида ўқиган намознинг савобидан кўпроқдир. Тўрт киши жамоат бўлиб ўқиган намознинг савоби саккиз киши алоҳида-алоҳида ўқиган намознинг савобидан кўпроқдир. Саккиз киши жамоат бўлиб ўқиган намознинг савоби Аллоҳ таолонинг наздида юз киши алоҳида-алоҳида ўқиган намознинг савобидан кўпроқдир» (Баззор ва Табароний ривояти).
ادامه مطلب ...
60 442
264
Инсон ризқини охиригача олмагунча ўлмайди ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

03. INSON RIZQINI OXIRIGACHA OLMAGUNCHA O'LMAYDI!.mp4

60 488
355
Раҳмоннинг муҳаббатидир олий мартаба Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унутилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а: «Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» (Тоҳо сураси, 84-оят.) Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!
ادامه مطلب ...
56 370
186
74. Аллоҳга зарбул масал келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар. Мушриклар Аллоҳ берган ризқ ва неъматлардан баҳраманд бўла туриб ширк келтиришлари, Ундан ўзгага ибодат қилишлари уларнинг Аллоҳ ҳақидаги нотўғри тасаввур ва эътиқодларига боғлиқдир. Улар дунёда Аллоҳга ўхшаш нарсалар бор, буту санамлар Аллоҳга ўхшаш илоҳ, улар Аллоҳнинг тимсолидир, деб эътиқод қиладилар. Шунинг учун ҳам ушбу оятда: «Аллоҳга зарбул масал келтирманглар!» , дейилмоқда. Яъни, Аллоҳга мисол келтирманг. Фалон нарса ҳам Аллоҳ мисоли, деманг. «Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар». Ҳамма нарсани Аллоҳ билади. Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар. Шунингдек, зарбул масал қилишни ҳам Аллоҳ билади:
ادامه مطلب ...
56 684
42

Наҳл сураси 74-оят.mp3

51 936
15
Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида «Бутун тарих мобайнида дин ва дунёни баробар тутиб, унда юксак муваффақият қозона олган ягона инсон – Муҳаммад алайҳиссаломдир». Майкл Харт.
65 372
331
Хайрли тонг! ☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️ «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇

animation.gif.mp4

115 553
4 055
УЛУҒЛАР СУҲБАТИ ГЎЁ СЕРҲОСИЛ БОҒДИР Султон Маҳмуднинг жуда гўзал боғи бор эди. Бир куни у ушбу боғда отаси Носируддавла Сабуктакин шарафига зиёфат берди. Зиёфатдан кейин ўғил отасидан сўради: – Азиз отам, менинг бу боғим ҳақида нима дейсиз, сизга маъқул бўлдими? Ота жавоб берди: – Эй кўзимнинг нури ўғлим, боғинг бағоят зебо ва дилкушо боғдир, аммо бундай боғни давлати, бойлиги бор ҳар бир киши бунёдга келтира олади, лекин сен кўпларга муяссар бўлмаган бир боғни вужудга келтирки, унинг мевасидек мева ҳеч ерда топилмасин. – Сизнинг таъриф қилганингизча, бунёдга келтириш ҳар кимга ҳам муяссар бўлмаган у боғ қандай боғ экан? – деб эди, ота жавоб берди: – У боғ – олиму фозиллар, адибу шоирлар, донишмандлару ва бошқа ахлоқли, тарбияли улуғ зотлар суҳбатидир. Шу улуғ зотлардан тарбия топиб, яхши ишлар зуҳурга келтириш унинг дарахти бўлиб, меваси эса яхши номга эга бўлишдир.
ادامه مطلب ...
67 417
220
Намоз вақтлари: 17.09.2024 - СЕШАНБА | | |
63 798
252
Мавлиди шариф

013.09.2024 Juma MAVLID.mp4

71 354
649
Мавлиди шариф

13.09.2024 Juma MAVLID.mp3

59 718
157
УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ Бани башарнинг жонига асло уч нарса тегмас, яъни одамзод уч нарсадан безор бўлмас экан: 1) оила; 2) ризқ-рўз; 3) китоб. Табиийки, китоб ўқиш учун, аввало, устоз керак. Чунки устоз, мураббий ёшларни илм ва маърифат пиллапояларидан секин-аста юқорига олиб чиқади. Ҳа, азизлар! Англаб турганингиздек, биз 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан хайрия акциясини эълон қилдик. Чунки ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси, депутатнинг дахлсизлиги қўлланмагунча тараққиёт ҳақида гапириш ноўриндир. Шундай экан, азиз хайрсевар юртдошлар, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида “Меҳроб ҳиммати” сизларни бир-биридан гўзал ва ажри энг улуғ ишларга далолат қилишда давом этади. Ушбу хайрли ишни шаҳримиз мадрасаларида амалга оширишни мақсад қилдик. Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навооий ҳазратлари бежиз: Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганч ила, дея таъкидламаган. Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг! 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720197332284 BOBOSHER JUMAYEV VISA: 4685970178005318 BOBOSHER JUMAYEV Payme: MEHROB HIMMATI Click:     MEHROB HIMMATI Paynet: MEHROB HIMMATI "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир! 👍 Instagram 👍 Telegram
ادامه مطلب ...
62 571
75
60 ЙИЛ ҚОЗИЛИК ҚИЛДИ Шурайҳ 60 йил мобайнида Куфада қозилик қилди. Ёши 107 етганда ҳам одамлар орасида адолат ва ҳикмат билан ҳукм қилишда давом этди. Ёш авлодга қозилик мантиғини таълим берди. Зайд ибн Муовия Куфага Ҳажжожни волий этганини эшитгач, вазифасини тарк этди ва: “Шаҳар волийси золим бўлган ҳолда, мен адолат билан ҳукм чиқаришга қодир бўлмайман. Ҳажжож кабилар ҳукм ишларига аралашади. Буни мен ҳеч қачон қабул қилмайман”, деди. Қозилик ишидан кетганидан бир ой ўтиб Шурайҳ оламдан ўтди. Гўёки у дунёда қози бўлиш учун яшагандек эди.
ادامه مطلب ...
57 687
114
Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши иштирок этиши керак ❓Савол: Карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмади. Бунга шариатимизда нима дейилган Умуман олганда, жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак? 📩 Жавоб: Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам, намоз дуруст бўлади. Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади ("Мухтасар фил Фиқҳил Ҳанафий" китоби). Бу мавзуда ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, "Ниҳоя" китобида шундай келган" ("Китобус солаҳ ). 👉 Давомини ўқинг
ادامه مطلب ...
61 751
125
Аллоҳ сизни зикр қилишини хоҳласангиз ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

01. ALLOH SIZNI ZIKR QILISHINI XOHLASANGIZ.mp4

64 078
475
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди: 1. Ҳорис 2. Абу Толиб 3. Зубайр 4. Ҳамза розияллоҳу анҳу 5. Абу Лаҳаб 6. Қусам 7. Ғайдоқ 8. Муқаввим 9. Зирор 10. Аббос розияллоҳу анҳу 11. Муғийра Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу. Абдулқаюм Комил таржимаси.
62 352
601
73. Ва Аллоҳдан ўзга уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққа молик бўла олмайдиган ва ҳеч нарсага қодир бўла олмайдиган нарсаларга ибодат қилурларми? Инсон шунчалик ҳам айниб, шунчалик ҳам нотўғри йўлларга кириб кетадими? Ўзини яратган зотни, унга ўз жинсидан жуфти ҳалол яратиб берган зотни, унга болалару набиралар ҳамда пок ризқлар ато этган зотни қўйиб, бошқага ибодат қиладими? Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган ўша нарсаси нима эканини ўйлаб кўрмайдими? Нима учун унга сиғиняпти ўзи? Ахир, сиғинаётган нарсаси унга бирор ризқни бера олмайди-ку?! У нарса ризқ ҳам, неъмат ҳам беришга қодир эмас-ку! Хўш, ризқ беришга қодир бўлмаган, ҳеч бир ризқ бера олмайдиган нарсага нима учун ибодат қилади?! Эй мушриклар!
ادامه مطلب ...
58 782
33

Наҳл сураси 73-оят.mp3

52 618
14
Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида «Мен Муҳаммад алайҳиссаломни яхши кўраман, чунки унинг табиати риё ва сохтакорликдан тамоман холидир». Инглиз ёзувчи Томас Карлейл.
63 719
241
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 💐 🪴 💐 🪴 💐 🪴 💐 Аллоҳ Таоло сизни ўз паноҳида асрасин! 🤲 🤲 🤲 ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️

file

136 293
5 301
Насуҳ тавбанинг хосияти Катта шайхлардан бири йўлда кетаётиб, баҳслашиб турган йигитларни кўрди. Шайх уларнинг ёнларига етгач, улардан бири: «Ҳазрат, бизга икки киши ҳақида шариат ҳукмини баён қилиб берсангиз, бири асло гуноҳ қилмаган, иккинчиси гуноҳ содир этган, кейин «насуҳ» тавбасини қилган, буларнинг қайси бири Аллоҳ таолонинг ҳузурида афзалроқ бўлади? Улардан қайси бирининг қалбига Аллоҳ таолонинг хос назари тушади?» дебди. Шунда шайх: «Мен газлама тўқийман, газламанинг узун иплари бўлади. Агар бирор ип ечилиб кетса, уни боғлаб қўяман, сўнг яна ечилиб кетмасин деб шу ипнинг мулоҳазасини қилиб юраман. Шу маънода эҳтимолки, Рабби билан алоқаси узилганидан кейин «насуҳ» тавба этиб яна уни боғлаган гуноҳкор кишининг қалбига у яна узоқлашиб кетмаслиги учун шояд Аллоҳ таолонинг хос назари бўлса», деб жавоб берибди. Субҳоналлоҳ! Насуҳ сўзи луғатда самимий, чин кўнгилдан маъноларини англатади. Шу мазмунда бирор гуноҳни асло қайтиб қилмасликка азму қарор қилиш ўша маъсиятдан насуҳ тавба қилиш ҳисобланади. Баъзи уламолар: «Насуҳ тавба деганда киши ичида ҳам, ташида ҳам тавба қилган гуноҳининг бирор асарини қолдирмаслиги тушунилади», деганлар. “Тасаввуф ва нафс тарбияси” китобидан.
ادامه مطلب ...
68 931
231
Намоз вақтлари: 16.09.2024 - ДУШАНБА | | |
66 599
273
Қанчадан-қанча софдил, самимий инсонлар бор, аммо ақллар уларни идрок этмайди. Аммо қанчадан-қанча мунофиқлар қалбларни ўзига ром этаверади.
69 827
321
147. Саъддан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллардан байъат олганларидан сўнг Музор аёлларига ўхшаб кетадиган бир аёл туриб: "Биз, аёллар, оталаримиз, болаларимиз ва эрларимизнинг боқимандаларимиз. Уларнинг молларидан нималар бизга ҳалол бўлади" деди. Расулуллоҳ: "Хурмо (ҳалол бўлади). Уни ейсиз ҳам, ҳадя ҳам қиласиз", дедилар". Изоҳ: Ушбу ҳадисга кўра, аёл киши отаси, болалари ва эрининг молу мулкида маълум улушга эгалик қила олиши, асосан, истеъмолда кўп ишлатиладиган егулик ашёлардан ўз эҳтиёжлари ёки совга-салом ва ҳадялар учун ишлатишга ҳақдор экани маълум бўлади. Муснади Кеший китобидан.
ادامه مطلب ...
66 616
161
ҲУЗУРИМДА ҲАДИС АЙТСАНГ АВВАЛ САЛОВАТ АЙТ ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

IMG_8718.MOV

63 753
160
ҲУЗУРИМДА ҲАДИС АЙТСАНГ АВВАЛ САЛОВАТ АЙТ ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

06. HUZURIMDA HADIS AYTSANG AVVAL SALOVAT AYT.mp4

5 970
19
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта куёвлари бор эди: 1. Ҳазрати Абул Ос розияллоҳу анҳу. 2. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу. 3. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Изоҳ: Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳонинг вафотларидан кейин Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг никоҳлари ҳам Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ила бўлди. Абдулқаюм Комил таржимаси.
67 504
325
Ассалому алайкум! 🍃 Хайрли тонг! 🍃 Эй Роббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим.

file

130 617
4 442
ШУРАЙҲНИНГ ШАҲОДАТ КЕЛТИРИШИ Шурайҳ ибн Хорис Киндий. Яманда таваллуд топган. Отаси вафот этганда ёши 10 да эди. Мол-мулкига амакиси эга чиқди. Катта адолатсизликни ҳис этган Шурайҳ бундан кейинги ҳаётида адолат қилиб яшашни ўзига мақсад қилди. Кунларнинг бирида Шурайҳ Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳунинг Яман аҳлини Исломга даъват қилаётганини эшитди ва дин ҳақида сўраб билиш учун у киши томон шошди... Шурайҳ: “Менга китобингиздан бирон нарса тиловат қилиб берсангиз?” деди. Али розийаллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади, дея Наҳл сурасининг 90-оятини ўқиди: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”. Кейин яна қўшимча қилиб Нисо сураси 58-оятини ўқиб берди: “Агар одамлар оарсида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур”. Шурайҳ оятларни тинглагач: “Пайғамбарингиз алайҳиссалом адолат ҳақида нима дейди?” деб сўради. Ҳазрат Али Шурайҳнинг адолатсизлик қурбони бўлганини эшитган эди. Шу сабаб муносиб бир ҳадис келтирди: «Набий алайҳиссалом айтадилар: “Ҳузуримга хусуматлашиб келасиз. Мен ҳам сизлар каби башарман. Шояд бирингизнинг хужжати бирингизнинкидан устун келса. Мен сизлардан эшитганим бўйича ҳукм чиқараман. Кимга бирдорининг ҳақини ҳукм қилиб берсам, уни олмасин. Сабаби мен унга қиёмат кунида у билан бирга келадиган олов бўлагини ажратиб бераман”». Буларни эшитган Шурайҳ: “Аллоҳга қасам, бундан кўра ҳақроқ ва адолатлироқ бирор нарсани эшитмаганман”, дея шаҳодат келтирди.
ادامه مطلب ...
67 882
141
Намоз вақтлари: 15.09.2024 - ЯКШАНБА | | |
64 368
214
Савол: Эшитишимча, жаноза намозида имом неча марта "Аллоҳу акбар" деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта "Аллоҳу акбар" дейиши керак экан. Мабодо айтмаса, намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? 📩 Жавоб: Жаноза намозига киришдаги такбир ("Аллоҳу акбар") ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган: Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракат намознинг ўрнидадир. Ҳатто жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракатли намоздан бир ракати ўқилмаса, намоз дуруст бўлмаганидек ("Муҳитул Бурҳоний китоби). Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда, намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
ادامه مطلب ...
84 624
463
НУР УСТИГА НУР Биз Раббиси нур бўлган умматмиз: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир”, Нур сураси, 35 -оят. У зотнинг Набиййи нурдирлар: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди”, Моида сураси, 15-оят. У Зотнинг Китоби нурдир: “Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар”, Тағобун сураси, 8 - оят. Шундай экан, биз қандай қилиб зулмат яшашимиз мумкин? (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур”, Нур сураси, 25-оят.
ادامه مطلب ...
67 372
259
Агар камбағал бўлмайин десангиз ➖○➖○➖○➖○➖ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

02. AGAR KAMBAG'AL BO'LMAYMAN DESANGIZ.mp4

89 580
1 860
Собир бандалар деб кимга айтилади? Саид ибн Жубайр айтади: Сабр икки турли бўлади: биринчиси, Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тийилишда сабр қилиш ва Аллоҳ буюрган ибодатларни бажаришда сабр қилишдир. Бу энг афзал сабр. Иккинчиси, мусибатлардаги сабр. Бу бандага етган мусибатни Аллоҳники деб тан олиб, Аллоҳнинг олдида савоб умид этмоқдир. Бу сабр учун ҳам буюк ажр-савоб берилади. Аммо мусибатга ўта чидамли, лекин буни Аллоҳ учун қилмайдиган, савобини умид қилмайдиган кимсани ҳам кўрасиз. Ҳар битта миллатда мусибатларга жуда чидамли кишилар бўлади. Аслида бу масалада одамлар икки хил сабр қиладилар. Кимдир Аллоҳ учун собир турса, яна кимдир табиатан чидамли бўлгани боис сабр қилаверади. Бесабрлик ҳам худди шундай икки қисмга бўлинади: биринчиси, гуноҳлардаги бесабрлик, яъни киши гуноҳ қаршисида ўзини тута олмай қолади. Иккинчиси эса, бошга мусибат тушганда кўринади. Мусибатларга сабр орқали Аллоҳдан ажр умид қилмаган, савобига интилмаган кимса бошига тушган ишни фақат ёмонлик деб билади. Бундай кимса табиатан жуда сабр-тоқатли бўлгани боис мусибатларга сабр қилса-да, собир бандалар қаторига кирмайди.
ادامه مطلب ...
70 156
260
Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида «Муҳаммад (алайҳиссалом) шак-шубҳасиз миллонлаб инсонларнинг қалбини забт этган зотдир». Ҳинд сиёсатчиси ва давлат арбоби Маҳатма Ганди.
65 928
148
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар! 🌷 ☘️ 🌷 🍃 ☘️ 🌷 ☘️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

file

144 542
4 536
АЛЛОҲ ВА РАСУЛИНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АЛОМАТИ Саид ибн Абу Саид Мақбурий айтади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганида Марвон ибн Ҳакам уни кўргани келди. – Аллоҳ сизга шифо берсин, эй Абу Ҳурайра, – деди Марвон. – Эй Аллоҳим, мен Сен билан учрашмоқни яхши кўраман, Сен ҳам мен билан учрашмоқни яхши кўргин, – деди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Ким Аллоҳ ва расулини яхши кўришини билмоқчи бўлса, назар солсин: Агар у Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва расулини яхши кўради.
ادامه مطلب ...
72 994
383
Намоз вақтлари: 14.09.2024 - ШАНБА | | |
76 569
214
Абу Бакр Каттоний раҳимаҳуллоҳ дейди: «Зоҳид шундай одамки, ҳеч нарса қўлига кирмай, кўнгли шод бўлади ва ризқ учун қайғурмайди. Агар ризқ учун шикоят қилса, Аллоҳ билан уришган бўлади. ● Шаҳват девнинг уйидир. Ҳар ким девнинг уйига кирса, девга қул бўлади. ● Диннинг девори уч нарса билан мустаҳкам бўлиб, бино топади. Биринчиси, Ҳақни билмоқ. Иккинчиси, адолат қилмоқ. Учинчиси, рост гапирмоқ. Ҳақ ҳамма аъзо ва баданлар, адолат кўнгиллар, сидқ ақллар узрадир». "Тазкират ул-авлиё" дан.
ادامه مطلب ...
82 775
319
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲
736 011
34 272
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
98 069
1 806
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
79 989
3 285
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума айёми муборак бўлсин! 💐 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲
277 944
10 190
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
76 241
4 603
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
59 252
3 573
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
60 080
4 821
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐
66 125
2 925
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio