The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида —  @huquqiyaxborot_lotin  ▪️|Рус тилида —  @pravoinf  ▪️|Инглиз тилида —  @leginf  ▪️|Қорақалпоқ тилида —  @huqiqiymalimleme  
نمایش توضیحات
326 079-745
~64 449
~6
26.09%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
3 164جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
0جایی
از 0
دسته بندی
6جایی
از 313
همه انتشارات
#Адлия_хабари 📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда. ❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин. 📌 Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг! 👉 Батафсил: youtube.com/adliya Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
31 309
65
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги кучайтирилади “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-964-сон, 20.09.2024 й.) қабул қилинди ⚡️ Қонунга кўра, Марказий банк фаолиятини тартибга солувчи, банклар, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, электрон ҳукумат фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш белгиланмоқда. ✅ Шунингдек, автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш ва банк сири соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 📁 Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Марказий банк микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари , шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
33 864
74
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-963-сон, 20.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 🔰 Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган, ОАВларнинг фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. ✔️ Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. ▶️ Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
30 789
72
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади Манба: 09.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

ВМК_553 fHD.mp4

29 736
63

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
رأی دادن ناشناس
31 925
40
#Меҳнат_ҳуқуқлари ✔️ Меҳнат кодексига кўра: 🔹меҳнат шартномаси бу - ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув 🔹жамоа шартномаси бу - меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат Каналга уланиш👇👇👇
41 024
192
#Биласизми ✳️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан 🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим. 🏢 Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
63 897
429
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади Манба: 13.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

ВМК_572 fHD.mp4

37 160
64
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланилади “2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (588-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди: 🔹шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш; 🔹жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш; 🔹аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш; 🔹ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш. ✔️ Шунингдек, Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда натижаси бўйича маълумотлар ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
40 180
82

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
رأی دادن ناشناس
38 370
108
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. Батафсил 👉 | | |
41 267
982
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади Манба: 10.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

960 URK fHD.mp4

42 777
57
#Биласизми ✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади. ❕Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. 📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
50 689
278
#Қабул2024 ❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул давом этади ✅ Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқиш истагида бўлганлар учун қуйидаги имкониятлар яратилди: 🔹 Олий таълим ташкилотларига кириш тест синовларида "Юриспруденция" йўналишида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 25 сентябргача сайтида юридик техникумларни танлаши мумкин. ❕Бунда, абитуриентлар томонидан таълим тилини ўзгартирган ҳолда танловда иштирок этиши мумкин 🔹 Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ Юридик техникумларда сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган фуқаролар 2024 йил 25 сентябргача Юридик техникумларга ариза билан мурожаат қилиши лозим. ❕Бунда, ушбу фуқаролар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган ёзма имтиҳонлар натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
48 994
284
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади “Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди 🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади; 🔹янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
45 064
131

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
رأی دادن ناشناس
41 926
63
#Биласизми 📝 Қонунчиликка кўра, пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ➖пахтани қуритиш; ➖пахтани тозалаш; ➖пахтани юклаш, тушириш; ➖пахтани пневмотранспортга ортиш; ➖қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш. Каналга уланиш👇👇👇
50 991
127
❗️Тажрибали юристлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олинг Ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий соҳадаги саволларга малакали юристлардан бепул маслаҳат олинг. Савол бериш учун сайтидаги "Ҳуқуқий ёрдам керакми?" панелидан (тугмасидан) фойдаланинг.
50 969
400
#Биласизми ❇️ Қонунчиликка кўра, қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилиши : 🔹Сув иситиш ҳажми 100 литр (ёки сув иситиш учун кунлик 4 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси) бўлганда БҲМнинг 5 баробар; 🔹Сув иситиш ҳажми 200 литр (ёки сув иситиш учун кунлик 8 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси) бўлганда БҲМнинг 7 баробар. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
53 353
238
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади Манба: 10.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

959 URK fHD.mp4

45 564
62

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
رأی دادن ناشناس
44 960
88

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
رأی دادن ناشناس
1
0
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади Манба: 05.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

ПҚ-311 fHD.mp4

53 098
197
#Биласизми ✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан ▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати: 🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар; 🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар; 🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар; 🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар; 🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда). Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
57 767
486
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги ✔️Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
42 488
102
#Меҳнат_ҳуқуқлари ✅ Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши хизмат сафарларида бўлганда; ➖сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда; ➖иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда; ➖иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда; ➖ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда; ➖ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан; ➖ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун; ➖иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
49 633
305
#Таълим 🎓Қонунчиликка кўра, давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти ➡️ Бунда, грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади. Каналга уланиш👇👇👇
49 666
151
#Таълим ✅ Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга 🔹ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида "Чет тили" фани; 🔹айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар; 🔹V — XI синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари"; 🔹VIII — XI синфларда "Жисмоний тарбия"; 🔹V — IX синфларда "Технология"; 🔹X-XI синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари; 🔹таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида "Ўзбек тили" фани; 🔹таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида "Рус тили" фани. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
57 898
341
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат ✔️ Шунингдек, ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇
44 113
51
#Солиқ_имтиёзлари ✳️ Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга, қуйидаги солиқларни тўлашдан 🔹ушбу қурилмалар бўйича — юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича — юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича — фойда солиғини; 🔹уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини. ⚠️ Агар қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса, юқоридаги солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 10 йил муддатга қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
59 907
412
#Амал_қилинг 🔰 Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш қуйидаги ҳолларда содир этилса 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши : ➖ баданга ўртача оғир шикаст етказиб; ➖ бир гуруҳ шахслар томонидан; ➖ совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб; ➖ кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
52 452
213
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг: 🔹Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури ➖ Манба: (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.); 🔹Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шароитлар ➖ Манба: (ЎРҚ-955-сон, 05.09.2024 й.); 🔹Божхона брокери фаолияти ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият ➖ Манба: (ЎРҚ-956-сон, 05.09.2024 й.); 🔹Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ➖ Манба: (ЎРҚ-957-сон, 07.09.2024 й.); 🔹“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори ➖ Манба: (ПҚ-314-сон, 07.09.2024 й.); 🔹Ерларнинг инвестициявий имкониятларидан самарали ➖ Манба: (ПФ-135-сон, 06.09.2024 й.); 🔹Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар ➖ Манба: (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.); 🔹Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада ➖ Манба: (ЎРҚ-959-сон, 10.09.2024 й.); 🔹Шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизими ➖ Манба: (ЎРҚ-960-сон, 10.09.2024 й.); 🔹“” платформаси доирасида Муаммоларни ўрганиш модули ишга ➖ Манба: (557-сон, 09.09.2024 й.); 🔹Ҳудудий прокуратураларда Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ➖ Манба: (ПФ-136-сон, 11.09.2024 й.); 🔹Ўзбекистон Маданий ёдгорликларни сақлаш бўйича халқаро ҳужжатга ➖ Манба: (ЎРҚ-961-сон, 12.09.2024 й.); 🔹Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми тақдимоти ➖ Манба: (ПҚ-323-сон, 12.09.2024 й.); 🔹“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори ➖ Манба: (ПҚ-322-сон, 12.09.2024 й.); 🔹Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари ➖ Манба: (566-сон, 12.09.2024 й.); 🔹Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ➖ Манба: (572-сон, 13.09.2024 й); 🔹Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир конвенциясини ➖ Манба: (ЎРҚ-962-cон, 12.09.2024 й.). Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
50 012
148
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланади Манба: 04.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

954 URK fHD.mp4

51 335
50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Мактабларда ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади Манба: 27.08.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

ВМК_532 fHD.mp4

64 819
318
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир конвенциясини ратификация қилди ✅ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-962-cон, 12.09.2024 й.) билан Халқаро Меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенцияси (Женева, 1994 йил 24 июнь) ратификация қилинди. Каналга уланиш👇👇👇
47 826
69
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади Ҳукумат Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. ⚡️ Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади. 🔍Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. ✅ Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: ➖солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги; ➖қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги; ➖фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги; ➖суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги; ➖модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги. 📝 Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП () орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади. 🏢 Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади. 📜 Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, 1 иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунида ариза берувчига юборади. 🗓 Низом 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача амал қилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
49 689
169
#Таълим 🚫 Қонунчиликка кўра, педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш Каналга уланиш👇👇👇
58 700
306
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Манба: 05.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

957 URK fHD.mp4

50 741
83
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди “Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди ✅ Қарорга кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди. 🔘 Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради. 🏢 Тегишли ташкилот ва ҳокимликлар: 🔹дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олади; 🔹дарё ўзани, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминлайди. ✔️ Дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чоралари кўрилади. 📜 Кўчирилаётган тадбиркорларга норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи “E-auksion” орқали расмийлаштириб берилади. ⚠️ Маълумот учун: Президент мувофиқ, юқоридаги дарёлар ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
54 219
146
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Божхона брокери фаолияти ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият такомиллаштирилади Манба: 05.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

956 URK fHD.mp4

49 195
91
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-322-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматлари ўртасида маданий бойликларни ўғирлаш, яширин қазиш ва ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. ✏️Битим, 2024 йил 24 январь куни Пекин шаҳрида имзоланган. 🏢 Маданий мерос агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. 🔍 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
44 587
35
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми тақдимоти бўлиб ўтади “Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-323-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йилда Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади. 📁 Шунингдек, “Жаҳон тамаддуни ривожида Мирзо Улуғбек илмий-маърифий меросининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-адабий тадбирлар ўтказилади. 📜 Давлат театрлари ва талабалар театр-студияларида Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолиятига оид спектакллар саҳналаштирилади. 🗓 Самарқанд шаҳрида 2024 йил 10–11 октябрь кунлари “Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади. 📕 “Зижи жадиди Кўрагоний” асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида, “Тўрт улус тарихи” номли тарихий асарининг ўзбек тилига таржимаси қайта нашр қилинади. 📆 2024 йил октябрь ойида: 🔹таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида Мирзо Улуғбек асарлари нашрининг тақдимотлари ўтказилади; 🔹Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Мирзо Улуғбек даврига оид асарлар қўлёзмаларининг кўргазмаси ташкил этилади; 🔹Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли ҳужжатли фильм тақдимоти уюштирилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
43 298
60
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ўзбекистон Маданий ёдгорликларни сақлаш бўйича халқаро ҳужжатга қўшилди ⚡️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-961-сон, 12.09.2024 й.) билан Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) қўшилинди. Каналга уланиш👇👇👇
44 832
52
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратилади Манба: 05.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

955 URK fHD.mp4

54 938
150
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади Манба: 07.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

ПҚ-312 fHD.mp4

46 226
110
#Амал_қилинг 🔰 Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш: 🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача); 🔹мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга ✅ Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги бири қўлланилиши мумкин: ➖БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш; ➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; ➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
48 322
185
#Адлия_хабари ❗️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган 🏢 Бунда Адлия коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги юбориш мумкин. ⚠️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. Каналга уланиш👇👇👇
47 107
237
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳудудий прокуратураларда Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-136-сон, 11.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра: 🔹Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади; 🔹Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади; 🔹Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади. 🗂 Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш; ➖камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш; ➖камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш; ➖ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
64 607
546
#Амал_қилинг 🔰 Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига ➖БҲМнинг 25 бараваридан 50 миқдорда (8 млн 500 минг сўмдан 17 млн сўмгача) жарима солиш; ➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; ➖ йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. 🔘 Агарда мазкур қилмиш: 🔹 одам ўлишига; 🔹 бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса: ➖муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш; ➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
49 914
145
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Бир фуқарога бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди Манба: 29.08.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

953 URK.mp4

46 668
152
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тадбиркорларга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони берилади Манба: 29.08.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

952 URK.mp4

43 100
61
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (557-сон, 09.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойидан” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилади. 🔍 Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла — туман — вилоят — республика” даражасида ҳал этилиши таъминланади. 🗓 2024 йил 1 октябргача: 🔹Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизм жорий қилинади; 🔹Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетлар ташкил этилади. 📆 2024 йил 1 октябрдан доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
49 684
373
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-960-сон, 10.09.2024 й.) билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 🔰 Унга кўра, Шаҳарсозлик кодексига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг номини ва ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 🏢 Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштирилмоқда. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
39 305
84
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-959-сон, 10.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ✅ Унга кўра, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 📜 Жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра: 🔍 Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин. ✔️ Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади. ⚖️ Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади. Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
35 859
94
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида: 🔸 2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади; 🔸 давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади; 🔸 тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади; 🔸 тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади; 🔸 кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифати назорат қилинади. 🗓 2025 йил 1 апрелгача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархлари касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
41 767
207
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Фуқаролар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади ⚡️ кўра, 2025 йил 1 июлдан қуйидагилар давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида режали стационар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади: ➖жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар; ➖Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар; ➖вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари. 🗓 2027 йил 1 январдан сўнгги бир йил давомида камида 6 ой жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
39 397
217
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди. ✔️ Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади, жумладан: 🔹давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тасдиқланади ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилади; 🔹кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади; 🔹шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади (реимбурсация дастури); 🔹тиббиёт ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни ўз ичига олувчи “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади ҳамда ишга туширилади; 🔹кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатишга давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб этилади; 🔹туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади; 🔹имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
45 084
317
#Биласизми ⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши ✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади. ⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди. Каналга уланиш 👇👇👇
55 798
176
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги таъминланади Манба: 29.08.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

951 URK.mp4

45 010
98
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Хусусий мулкнинг ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кафолатлари кучайтирилади Манба: 29.08.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇

950 URK.mp4

46 470
171
#Таълим 🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш ▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади. 🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (340 минг сўм); 🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (170 минг сўм). ❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт. 📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
76 410
630
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади 🗓 мувофиқ, 2025 йил 1 январдан: ➖ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади; ➖ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ асосий, шартли равишда рухсат берилган ва ёрдамчи турларда белгиланади; ➖шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ижтимоий ва инфратузилма объектларига қўшимча юкламани компенсация қилиш шарти билан йўл қўйилади; ❕ бунда ушбу тўловлар Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент доирасида киритилган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун ундириладиган тўловлар шаклида олинади; ➖ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаш ва ўзгартириш масалаларида ваколатли органлар ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
42 992
192
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади 🔰 кўра, хусусий инвесторлар ташаббуси билан янги массивларни барпо этишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар белгиланган асосий шартларга мувофиқ расмийлаштирилади. ❕ Бунда, хусусий инвесторга тегишли ер участкалари ҳамда улар оралиғида жойлашган кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерлар Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси асосида ягона ер участкасига бирлаштирилади. 📁 Белгиланган ҳолларда янги массивлар, қоида тариқасида, бўш турган ер участкалари ўрнида ташкил этилади, бунда лойиҳа янги массив ҳудудидаги ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган ягона ер участкасига бирлаштириш орқали амалга оширилади. 🗓 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янгидан ажратишда белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари мажбурий равишда кўрсатилади. 🔍 Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда ер солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
41 455
164
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ерларнинг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланилади “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-135-сон, 06.09.2024 й.) қабул қилинди ⚡️ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади: 🔹Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида – 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан; 🔹бошқа аҳоли пунктларида – 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан. ✔️ Шунингдек, барча турдаги ер участкаларининг қиймати 15 иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади. 🏢 Жойлардаги ҳокимликларга саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига белгиланган шартларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
44 205
253
#Биласизми ❗️Давлат хизматчиси тадбиркор ёки унинг муассиси бўлиши мумкин эмас 🚫 Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас: ▪️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; ▪️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон қонунларида ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно; ▪️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга; ▪️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно; ▪️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга; ▪️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга; ▪️чет давлат фуқаролигини олишга; ▪️қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга; ▪️Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно; ▪️ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
51 131
297
❗️Фуқаролик жамияти институтлари учун муҳим фармон қабул қилинди. Манба: 26.08.2024 й. Батафсил видеороликда Каналга уланиш👇👇👇

uzb.mp4

46 425
114
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-314-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Эстония Ҳукумати ўртасида Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. 🗓 Битим 2024 йил 29 январда Брюссель шаҳрида имзоланган. 🏢 Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. 🔍 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
43 154
48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг: 🔹Тадбиркорларнинг ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга ➖ Манба: (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.); 🔹Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга ➖ Манба: (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.); 🔹Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми ➖ Манба: (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.); 🔹“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ➖ Манба: (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.); 🔹“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун ➖ Манба: (ЎРҚ-952-сон 30.08.2024 й.); 🔹Бир фуқарога бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик ➖ Манба: (ЎРҚ-953-сон, 04.09.2024 й.); 🔹Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити ➖ Манба: (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.). Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
48 051
171
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-957-сон, 07.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 🏢 Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Спорт вазирлигининг, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг номланиши ва ваколатлари, шунингдек Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг номланиши аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. 🎓 Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ҳамда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолашнинг янги тизими жорий этилишини, кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 📜 Бундан ташқари, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланиши белгиланмоқда. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
44 606
108
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Божхона брокери фаолияти ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият такомиллаштирилади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-956-сон, 05.09.2024 й.) билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди 🔰 Унга кўра, ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда. ✔️ Шунингдек, мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
38 339
72
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратилади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-955-сон, 05.09.2024 й.) билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ⚡️ Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра: ✅ Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқалар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди, шу жумладан суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда бевосита ёки билвосита иштирок этишини таъминлашга қаратилган чораларни кўради. ✔️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан қонунда белгиланган тартибда сайлаш ва сайланиш, референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади. 📝 Давлат сайлов участкаларида (референдум участкаларида) ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди. Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди. 📜 Бундан ташқари, Қонун ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун қулай мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
41 574
140
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қўшимча вазифалар юклатилди ⚡️ кўра, дастур доирасида микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашда, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга молиявий маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштириш тартиби жорий этилади. 🗓 2024 йил 1 ноябрдан микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади. ✔️ “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қуйидаги вазифалар юклатилди: 🔸қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан мувофиқлик мезонларини белгилаш; 🔸республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш; 🔸микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича портфель кафилликлар тақдим этиш. 🏢 “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖнинг мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қўшиб юборилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
39 662
150
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди 🔍 Қарорга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади: 🔹бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш; 🔹гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш; 🔹микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш. ✅ Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар: ➖ камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади; ➖ 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади: ▫️5-тоифа учун – 12,5 фоиз; ▫️4-тоифа учун – 13,5 фоиз; ▫️3-тоифа учун – 14,5 фоиз; ▫️2-тоифа учун – 17,0 фоиз; ▫️1-тоифа учун – 18,0 фоиз; Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
46 522
333
#Биласизми 🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида: 🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм (1 октябрдан ойига 1 155 000 сўм бўлади); 🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм (1 октябрдан ойига 375 000 сўм бўлади); 🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм; 🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм; 🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм; 🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм; 🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм; 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
115 657
1 369
#Амал_қилинг ❗️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇
52 033
153
#Таълим 🎓 Қонунчиликка кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши 🗓 Шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
66 756
370
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши 📝 Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
58 277
108
#Амал_қилинг 🖥 Қонунчиликка кўра, компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига 🔹БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) миқдорда жарима; 🔹2 йилгача озодликни чеклаш; 🔹2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
52 077
153
#Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя 🔰 Қонунчиликка кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби ✔️ Бунда, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилган. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
63 840
261
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги талаб қилиш Каналга уланиш👇👇👇
59 988
113
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🔰 Қонунчиликка кўра, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда: ➖телефондан фойдаланиш; ➖китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш; ➖видеоматериалларни томоша қилиш; ➖аудиоматериалларни эшитиш; ➖эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш; ⚠️ шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш БҲМнинг учдан бир қисми (113 минг 300 сўм) миқдорида жарима солишга Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
81 578
418
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари ✔️ Қонунчиликка кўра, агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб етказилган зиён ва маънавий зарарни белгиланган тартибга мувофиқ қоплашни талаб қилишга Каналга уланиш👇👇👇
57 080
126
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланади Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди 🔰 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. 🗂 Бундан ташқари “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият турига асосан табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ўша фаолият тури унинг асосий фаолият тури ҳисобланади. ☑️ Жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар тарзидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
49 333
84
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-953-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди ⚡️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди. ✅ Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
47 407
187
#Таълим ❗️Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин 🔰Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 🔹олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади; 🔹таълим кредити: ▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида; ▫️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. ✔️Бунда таълим кредити: 🔸ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда; 🔸профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
77 708
618
#Таълим 🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Каналга уланиш👇👇👇
66 157
300
#Амал_қилинг ⚡️Қонунчиликка кўра, тадбиркорларни пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун ҳамда жавобгарлик белгиланган. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...Каналга уланиш👇👇👇
54 271
160
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини: ➖аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан; ➖мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан; ➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан; ➖Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
92 908
363
#Таълим 📘 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйиш Каналга уланиш👇👇👇
52 195
134
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-952-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди 🏅Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди. ✅ Фахрий унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
50 996
89
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар; 🔹2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури. ✅ Бунда қуйидагилар инобатга олинади: ➖йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан Тошкент–Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024 йилда ҳамда Тошкент–Андижон йўлини 2026 йилда бошлаш; ➖йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш; ➖йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш; ➖тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш; ➖400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш; ➖илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
52 871
260
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади ⚡️ мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади: 🔹 ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми: ➖60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи; ➖60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи; 🔹туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи. 📝 2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади. 🔍 2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади. 🗓 2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
44 090
190
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади ⚡️ кўра, экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда: 🔸солиқ тўловчилардан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди; 🔸божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади. ✅ Асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати эътироф этилади. 🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
39 230
166
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тадбиркорларнинг ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди: 🔹ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати; 🔹амалий тадбирлар режаси. 🗓 2024 йил 1 ноябрдан: ➖давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади; ➖ Президент асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади. ⚠️ 2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
46 692
357
#Меҳнат_ҳуқуқлари 🔍 Қонунчиликка кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. 🗓 Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги Каналга уланиш👇👇👇
49 220
304
#Таълим ✅ Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан 🗓 Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак. ❌ Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди. Каналга уланиш👇👇👇
58 659
531
#Таълим 🔰 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши 🗓 Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган. 📝 Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин. 🌐 Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП () орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин. 🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди. ⚠️ Маълумот учун, устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
56 264
180
#Биласизми ✅ Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин. ➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. 📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади. ⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади. Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
52 758
298
#Биласизми 🏪 Қонунчиликка кўра, миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 — 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" доирасида аҳоли давлат музейларига Каналга уланиш👇👇👇
51 839
193
#2024_йил_1_сентябрдан 🗓 Қонунчиликда 1 сентябрдан нималар ўзгаради? 🔹Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади ➖ 🔹Айрим мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади ➖ 🔹Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ➖ 🔹Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади ➖ 🔹Тадбиркорларнинг маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларисиз сотиш ҳолатлари солиқ базасидан аниқланганда ➖ 🔹Пиво маҳсулотларининг чакана савдоси хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турига киритилади ➖ 🔹Айрим чет тиллари бўйича имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши лозим бўлган балл бир поғона пасайтирилади 🔹Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади ➖ 🔹Давлат харидларида ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорларга устунлик берилади ➖ 🔹Айрим лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш харажатлари қоплаб берилади ➖ 🔹Ногиронликни белгилаш осонлаштирилади ➖ 🔹Айрим туроператорларга имтиёзли кредит берилади ➖ 🔹Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ➖ 🔹Ов туризмини ташкил қилганлар мол-мулк ва ер солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди ➖ 🔹Жойлардаги иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади ➖ 🔹Шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилади ➖ . Каналга уланиш👇👇👇
ادامه مطلب ...
77 089
328
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio