El servicio también está disponible en su idioma. Para cambiar el idioma, presioneEspañola
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉  @reklama_yu_b_uz  БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉  @yuristdan_javob_bot  Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉  @Yurist_ariza_xizmati  
نمایش توضیحات
86 198-223
~34 349
~8
32.87%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
10 522جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
405جایی
از 2 295
دسته بندی
70جایی
از 474
همه انتشارات
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан, ➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган. ✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра, ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
4 746
75
❗️КИМНИДИР ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ОДАМ 68 000 000 СЎМГАЧА ЖАРИМАГА ТОРТИЛИШИ МУМКИН ! 📄 Жиноят кодексининг 140-моддасига асосан, ➖ Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (68 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. ✏️ Агар ҳақорат қилиш қуйидаги шаклда содир этилса жарима миқдори 136 000 000 сўмгача бўлиши хам мумкин: ➖ Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз баравари (136 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
11 798
272
❗️УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА БЕРИЛАДИ ? ⚡️САВОЛ; Субсидия асосида уй-жой олиш учун аризани қаерга топширамиз ? ⚡️ЖАВОБ; Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган. ✏️ Демак, уй-жойга субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
12 712
170
❗️ҲАЙДОВЧИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВДАН ЎТИШДАН БОШ ТОРТСА НИМА БЎЛАДИ ? 📄 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. ➖ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. ❗️Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
10 753
25
🏠 Biznesni Rivojlantirish Bankidan ipoteka — yangi xonadon haqidagi orzular haqiqatga aylanganda! Rejalaringizni keyinga qoldirmang! Minimal boshlang‘ich to‘lovni amalga oshiring va Biznesni rivojlantirish bankining turli ipoteka kreditlari yordamida, o‘z uyingiz egasiga aylaning. 💰Kreditlash shartlari: - Kredit miqdori: Toshkent shahrida 420 million so‘mgacha, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlarda 330 million so‘mgacha; - Muddati: 20 yilgacha; - Boshlang‘ich to‘lov: uy-joy narxining 15 % dan boshlanadi; - Kredit foizi: yillik 17% dan boshlanadi. Agar siz istagan xonadonni sotib olish uchun 420 million so‘m yetarli bo‘lmasa, unga qo‘shimcha ravishda “Madad” ipoteka kreditini olishingiz mumkin. “Madad” qoʻshimcha ipotekasining shartlari: 🫥 Kredit muddati: 15 yilgacha 🫥 Kredit foizi: yillik 24% dan boshlanadi 🫥 Boshlang'ich to'lov: 20% dan boshlanadi 🫥 Maksimal miqdor: Toshkent shahrida 680 000 000 so‘mgacha, viloyatlarda 510 000 000 so‘mgacha “Madad” ipotekasi bo'yicha batafsil ma'lumot havolada 💬 1254 raqami orqali biz bilan bog‘laning yoki Telegramda yozing: va maslahatchilarimiz barcha savollaringizga mamnuniyat bilan javob berishadi.
ادامه مطلب ...
8 813
36
⚡️Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик "01" учун қандай жавобгарлик белгиланган ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра, ➖ хайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340 000)нинг йигирма беш баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (13 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
8 304
36
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ; Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади. ➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади. ✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
12 079
103
❗️Даволовчи браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради хамда ўзининг бежиримлиги билан инсонни ўзига чорлайди. Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш, чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш, бўғим ва бош оғриқларини қолдириш, буқоқ касалликларида ёрдам беради. ✅ бир-неча хил ранглари мавжуд Нархи 70 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб туман (шахар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...
8 906
3
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ; Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади. ➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади. ✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
2
0
❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА. ⚡️САВОЛ: Уйимиз отамни номида. Отам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Отам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ? ⚡️ЖАВОБ: Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга. Фақат тўлиқ миқдорда эмас! 📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.     ❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.       ✏️ Демак, уй отангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун отангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
20 262
393
❗️КРЕДИТ БЎЙИЧА КАФИЛЛИК 📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади. ❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
18 808
213
❗️ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛИШ УЧУН НЕЧА ЙИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШАГАН БЎЛИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ: Бир танишим 20 йилдан бери Ўзбекистонда яшайди. Унда бошқа давлат фуқаролиги хам Ўзбекистон фуқаролиги хам йўқ. Саволим шуки, фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун неча йил Ўзбекистонда яшаган бўлиши керак ? ⚡️ЖАВОБ: 13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, ➖Фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши белгиланган. ✅ Шунга кўра, агар ўша шахс камида 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаб келаётган ва ушбу давр ичида бошқа давлат фуқаролигини олмаган бўлса, у Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши мумкин ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
13 778
48
⚡️ СПОРТЧИ БОЛАЛАР ТАНЛОВИ ✅ Бизнинг ҳаволи бокс қопларимиз шунчаки машғулот ускуналари эмас, улар мослашувчанликни, мувофиқлаштиришни ва умумий жисмоний тайёргарликни яхшилаш йўлидаги қадамингиздир. ➖ Улар ҳам болалар, ҳам катталар учун идеал бўлиб, бутун оила учун ўз соғлигини яхшилаш ва танани соғломлаштиришни ажойиб усулига айланади. Ҳаволи қоплар чаққонлик, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради ва турли жанг санъатлари билан шуғулланиш учун машғулот вазифасини бажаради. ➖ Ўрнатиш мураккаб эмас ва Сиз уни уйнинг ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам осонгина жойлаштиришингиз мумкин.  ➖ Бундан ташқари, бизнинг бокс қопларимиз бокс қўлқопларини унчалик хам талаб қилмайди. 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд Нархи 107 000 сўм БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...

file

10 696
4
❗️ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС СОАТЛАРИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ ? 📄 30.06.2020 йилдаги 3271-сон билан рўйхатдан ўтган қўшма қарорга кўра, ➖ Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади: ✅ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; ✅ чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар); ✅ TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар; ✅ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари; ✅ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; ✅ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; ✅ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар; ✅ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари; ✅ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар; ✅ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; ✅ белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; ✅ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; ✅ олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; ✅ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари. ❗️Ўқитувчилар мазкур кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
12 930
142
❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН УШБУ ҲАБАР ТЎҒРИМИ ? ⚡️САВОЛ: Телеграмдаги кўплаб каналларда алиментлар октябрь ойидан 10-15 фоизга оширилади деган юқоридаги ҳабар тарқалмоқда. Шу ҳабар тўғрми ? ⚡️ЖАВОБ: Тўғри хам эмас, тўғримас хам эмас! Тарқалган ҳабарнинг тўғри қисми шундаки, 1-октябрдан Ўзбекистонда иш ҳақлари миқдори 10-15 фоизга оширилмоқда. Бу ўз навбатида алимент тўловларига хам таъсир қилади. Яъни, бюджет ташкилотларида ишлайдиган алимент тўловчини 1-октябрдан бошлаб ойлиги ошади ва ошган қисмга мос равишда алименти хам ошади (Оила кодекси 99-модда). Ойликлар ошади, демак Ўзбекистондаги ўртача иш ҳаққи миқдори хам кўтарилади. Бу эса ишсизлар томонидан тўланаётган алиментга таъсир қилади ва ишсизлар тўлаётган алимент хам ошади. Чунки ишсизлар учун алимент ўртача ойлик иш ҳаққидан келиб чиқиб (ОК 140-модда) белгиланади. ✏️ Тарқалган ҳабарнинг нотўғри қисми эса, ҳабарда 1-октябрдан ишсизлар қанча миқдорда алимент тўлаши аниқ кўрсатилган. Бу эса нотўғри. Чунки ўртача ойлик иш ҳаққи қайси ойда қанча бўлиши Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади ва бу миқдор ҳар ойда ўзгариб туради. Октябрь ойида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳаққи қанча бўлишини аниқ миқдорини ҳозирдан аниқлаб бўлмайди. Ҳозирдан аниқлаб бўлмайдими, демак ишсизлар томонидан октябрь ойида нечта болага айнан қанча миқдорда алимент тўланишини аниқ миқдорини айтиш бу хато.. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
2
0
❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН УШБУ ҲАБАР ТЎҒРИМИ ? ⚡️САВОЛ: Телеграмдаги кўплаб каналларда алиментлар октябрь ойидан 10-15 фоизга оширилади деган юқоридаги ҳабар тарқалмоқда. Шу ҳабар тўғрми ? ⚡️ЖАВОБ: Тўғри хам эмас, тўғримас хам эмас! Тарқалган ҳабарнинг тўғри қисми шундаки, 1-октябрдан Ўзбекистонда иш ҳақлари миқдори 10-15 фоизга оширилмоқда. Бу ўз навбатида алимент тўловларига хам таъсир қилади. Яъни, бюджет ташкилотларида ишлайдиган алимент тўловчини 1-октябрдан бошлаб ойлиги ошади ва ошган қисмга мос равишда алименти хам ошади (Оила кодекси 99-модда). Ойликлар ошади, демак Ўзбекистондаги ўртача иш ҳаққи миқдори хам кўтарилади. Бу эса ишсизлар томонидан тўланаётган алиментга таъсир қилади ва ишсизлар тўлаётган алимент хам ошади. Чунки ишсизлар учун алимент ўртача ойлик иш ҳаққидан келиб чиқиб (ОК 140-модда) белгиланади. ✏️ Тарқалган ҳабарнинг нотўғри қисми эса, ҳабарда 1-октябрдан ишсизлар қанча миқдорда алимент тўлаши аниқ кўрсатилган. Бу эса нотўғри. Чунки ўртача ойлик иш ҳаққи қайси ойда қанча бўлиши Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади ва бу миқдор ҳар ойда ўзгариб туради. Октябрь ойида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳаққи қанча бўлишини аниқ миқдорини ҳозирдан аниқлаб бўлмайди. Ҳозирдан аниқлаб бўлмайдими, демак ишсизлар томонидан октябрь ойида нечта болага айнан қанча миқдорда алимент тўланишини аниқ миқдорини айтиш бу хато.. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
12 649
82
10 630
33
⚡️Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси - Аверло функцияси мавжуд - Олдинга ва орқага тикади - Ипни моккига автоматик равишда ўрайди - Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди Нархи 122 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇

Қўл тикув.mp4

11 773
12
2
0
❗️УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚАНЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ ? 📄 Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан, ➖дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг олдинги тартибига қуйида ўзгартиришлар киритилиши белгиланган: ✅ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ✅ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ✅ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 274
178
⚡️МУҲИМ ❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. ➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади. ✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади. ✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади. ✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жавобгарлик белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади. ✏️ Ижтимоий тармоқларда айрим юристлар манашу маълумотни янгилик, бомба хабар деб тарқатяпти лекин йўқ. Қарор санасига эътибор берсангиз сана янгилик сўзи билан бир-бирига баланс бермайди. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 201
217
⚡️ЮЗ УЧУН КРЕМ ✅ Юз терингизни таркибида коноптид кийик суяги бўлган эксклюзив юз ниқобимиз билан самарали равишда парваришланг! Ниқобимизни ноёб қиладиган нарса нима? - Cонопептиде кийик суяги: У терига чуқур кириб боради ва терингизни озиқлантиради, унинг эластиклиги ва ёшликни тиклашга ёрдам беради. - Юзаки эссенсия: Тинчлантиради, янгилайди ва нур беради, "дам олган" юз таъсирини яратади. Нархи 79 000 сўм 🚗 Туман ёки шаҳар марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

юз крем.mp4

12 409
7
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
20 256
371
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГИН МОЛ-МУЛК ШАХСНИНГ ХУСУСИЙ МУЛКИ ХИСОБЛАНАДИ! 📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан, ➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. ✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 337
100
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.
ادامه مطلب ...
10 891
9
❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 400 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра, ➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 288
112
❗️ЎТГАН ДАВР УЧУН ПЕНСИЯ ТЎЛАШ 📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 59-моддасига асосан, ➖ пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги йигирма тўрт ойдан ошмаган давр учун тўланади. ❗️Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 748
69
⚡️Дазиран сув филтири ❗️Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бу тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги десак адашмаймиз. Бунинг акси эса, айнан тоза ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги. ☝🏻Биз Сизга тавсия қилаётган ушбу филтрнинг ички меҳанизми ўзида зарра ва хлоринларни ушлаб қолади ва Сизга ўзингиз истаган тоза сувни чиқариб беради Нархи 127 000 сўм 🚗 Туман (шаҳар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...

дазиран.mp4

13 532
32
❗️ҲАЙДОВЧИ АВТОМАШИНА СИГНАЛИНИ ҲОҲЛАГАН ЖОЙДА ЧАЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС ! 📃 Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра, ➖ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: ✅ аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; ✅ зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун. ❌ Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 340.000 сўм жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 810
88
⚡️ РАСМАН 23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади ❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади. ❗️Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. (Бу янги норма) ✔️ Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий хабар бермоқда ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
22 555
499
❗️ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БЕРИЛАДИ ? 📄 "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, ⚡️ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: ➖ вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда); ➖ санаторий-курортларда даволанганда; ➖ касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда; ➖ карантинда; ➖ сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда; ➖ меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
15 511
59
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг! Халқаро Нордик университети Ўзбекистон ва Финландия кўмагида очилган. Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади. 1. Мактабгача таълим - 11млн сўм 2. Психология - 11 млн сўм 3. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4. Молия - 12 млн сўм 5. Kompyuter injiniringi - 12 млн сўм 6. Тарих - 12 млн сўм 7. Журналистика - грант асосида 5 йил стаж билан: 1. Бошланғич таълим - 11млн сўм 2. Мусиқа таълими - 12 млн сўм 📥 Онлайн ҳужжат топшириш: 📌19 та 📌13 та 📌6 та Ўқишни кўчириш истагидагилар:🔻 📄 (№051207, 01.12.2022-y) Қўшимча маълумот олиш учун: 📞 998555084400 / Телеграм канал:
ادامه مطلب ...
14 656
118
❗️ЭР-ХОТИН ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИЛАДИ ? ⚡️ САВОЛ: Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин? ⚡️ЖАВОБ: "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: ✅ Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса; ✅ Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса; ✅ содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади. ❗️Юқоридаги каби ҳолатларга ФҲДЁ органларига қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши керак; ➖ эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори; ➖ эр (хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг ўртадаги болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги тилхат. ❗️Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
12 437
77
❗️ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИБ ОЛГАН ШАХС УНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШИ ШАРТ! ⚡️САВОЛ: Бундан икки ой аввал мени бир қўйим йўқолиб қолган эди. Ўтган вақт мобайнида мен уни қидириб топа олмадим. Куни кеча орқа маҳалламиздаги бир кишини қўйларини орасида ўша қўйимни кўриб қолдим ва ўша кишига у мени қўйим эканлигини айтсам, у менга қўйни топиб олганлигини, лекин уни менга қайтармаслигини айтяпти. Айтишича, у икки ойдан бери қўйни боқиб келаётганлигини ва топиб олган вақтида уч марта атрофга кимники деб бақириб ҳалоллаб олганлигини айтяпти. Шу ҳолатда мен нима қилсам бўлади ? ⚡️ЖАВОБ: Ўша кишига айтинг! Энди аерапортга бориб самалёт кимники деб 3 марта бақирса ҳеч ким меники демайди, қарабдики самалёт уники)) ✏️ У қўйингизни Сизга қайтариши керак! Агар қайтармаса ИИОга мурожаат қилинг! 📄 Фуқаролик кодексининг 195-моддасига асосан, қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг эгасини қидириш чораларини кўрадилар деб кўрсатилган. ✏️ Демак, йўқолган ҳайвонини топиш бўйича мажбурият фақат ҳайвон эгасида эмас, қонунчилик йўқолган ҳайвонни топиб олган шахсга хам масъулият юклайди. Атрофга уч марта бақириш билан иш битмайди. 103 марта бақирган билан хам фойдаси йўқ. Бақириш қобилияти тугагунча бақирса хам натижа бўлмайди, чунки қонунчиликда ундай норма йўқ. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 343
52
❗️Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак! ✅ Автомобилингизни лой ва кирлардан тозалаш учун энг яхши ечим Қулайликлари: ✅ мустаҳкам ва енгил; ✅ 3 баробар катталашади; ✅ аввалги ҳолига осон қайтади; ✅ кўп жой эгалламайди; ✅ 15 метргача узаяди; ✅ 7 хил режимда сув сепади. ✅ Нархи 114.000 сўм. 🚗 Туман (шаҳар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇

шланг.mp4

12 165
4
❗️АГАР ШАХС НОҚОНУНИЙ РАВИШДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКА ТОРТИЛГАН БЎЛСА УНГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 302-моддасига асосан, ➖ Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади. ❗️Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади. ✔️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 743
61
❗️УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН! 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган. ⚡️Қарорга кўра, ❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг; ✅ 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади. ➖ Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 465
405
⚡️КЎП ФУНКЦИЯЛИ ФИТНЕС АНЖОМИ ➖ Қайтиш механизмига эга бўлган "пресс ролик" қорин бўшлиғи мушаклари, қўллар, оёқлар, орқа, сон ва элка мушакларини чиниқтиришга ёрдам беради. Қурилма мазкур аъзоларнинг ташқи кўринишини чиройли ҳолатга келтиради хамда мушак қисмларингизни шакллантириш ва чиниқтириш ҳисобига Сизда тана вазнингизни тик тутиб юришингизда асосий вазифани мушаклар бажаради. Бунинг эвазига суяк аъзоларингизга ташадиган оғирлик камаяди. Натижада бел ва бўғимлар оғриғидан ҳалос бўласиз. ❗️Масалан "грижа" касаллиги асосан тана вазнини суяк аъзоларига ҳаддан ортиқ оғирлик билан тушиши ёки танани нотўғри шаклда тутиш орқали шаклланадиган касаллик ҳисобланади. Бел ва қорин бўшлиғида мушаклар бўш ҳолатда бўлиши эса суяк аъзоларингизга янада ортиқча юк деганидир. Шу сабабли хам ушбу қурилма соғлик учун фойдали хисобланади. Нархи 189 000 сўм 🚗 Туман (Шаҳар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

пресс.mp4

12 606
9
⚡️ МУҲИМ ❗️ЧЕТ ЭЛГА ИШЛАШГА КЕТГАН ШАХСЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА "БОЛА ПУЛИ" БЕРИЛМАЙДИМИ ? ⚡️САВОЛ; Турмуш ўртоғим Россияга ишлашга кетган. Мен болалар нафақасини олиш учун мурожаат қилсам аризам турмуш ўртоғим чет элда бўлганлиги сабабли рад қилиниши мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолият турини амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса ёки ўтказмалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан кам бўлса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари (Ҳозирги кунда 2 100 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб кўрсатилган. ✏️ Бу нима дегани ? Бу агар турмуш ўртоғингиз чет давлатга кетган бўлса ва болалар нафақаси олиш учун берган аризангиз бўйича Сизларни оилавий ҳолатингиз ўрганилаётган вақтда турмуш ўртоғингиз томонидан Сизларга пул ўтказмалари ўтказилганлигини аниқлашнинг имкони бўлмаса ёки ўтказма миқдори юқоридаги 2 100 000 сўмдан кам бўлса, демак турмуш ўртоғингизга 2 100 000 сўм миқдорида норматив даромад ёзилади. Турмуш ўртоғингизга ёзилган мазкур норматив даромад ва оилангизни бошқа даромадларини қўшиб хисоблаганда киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори (Ҳозирги кунда 648 000 сўм) дан ошиб кетмаса шундагина Сизларга болалар нафақаси берилиши мумкин. ✏️ Тушунишингиз осонроқ бўлиши учун айтаман! Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга хам МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдори (2 100 000 сўм)да норматив даромад ёзилади. Турмуш ўртоғингизни хам ўзини ўзи банд қилган деб хисобланг ва шундан келиб чиқиб бошқа даромадларингизни хисоб-китобини чиқариб, Сизларга болалар нафақаси берилади ёки йўқ билиб олсангиз бўлади. Турмуш ўртоғингизни чет давлатда бўлганлигини болалар нафақасига бошқача таъсири йўқ. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
22 502
191
❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ 📃 Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан, ➖ ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан: ✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; ✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан; ✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан; ✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан; ✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 350
197
✅ Телефонингизда кино ёки футбол томоша қилишни ёқтирасизми? 😐 Лекин смартфонингиз экрани бунга кичиклик қиляптими? 👍 Унда сизга 3D EKRANни тавсия қиламиз! Бу қурилма орқали Сиз смартфонингиз экранидаги тасвирларни катталаштириб, 3D холатда кўриш имкониятига эга бўласиз. ✅ Чегирма нархи: 92.000 сўм 🚚 Ўзбекистон бўйлаб туман (шахар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇

3д.mp4

13 123
12
❗️АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯ СУДИ ҚАНДАЙ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШИ МУМКИН ? 📄 МЖтКнинг 324 прим 9-моддасига асосан ➖ Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: ✔️ биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида; ✔️ биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида; ✔️ биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида; ✔️ биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида; ✔️ жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида; ✔️ апелляция шикояти қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида. ❗️Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. ✏️ Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
15 138
60
❗️МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК БЎЙИЧА ИШЛАРНИ КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 324 прим 16-моддасига кўра, ➖ Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
13 707
29
❗️МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК БЎЙИЧА ИШЛАРНИ КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 324 прим 16-моддасига кўра, ➖ Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
1
0
❗️Электрон иситгич ➖ Ушбу электрон иситгич бўғимларингиздаги шамоллаш ва совуқ сабабли келиб чиқадиган бошқа касалликларни бартараф этишга, бўғимларни табиий суюқликларини ишга тушуришга ёрдам беради. ✅ Қурилма айниқса, узоқ йиллик оғриқларингиздан ҳалос бўлишингиз учун самарали хисобланади ва совуққа сезувчанлиги юқори бўлганлар учун хам тавсия этилади. ✅ Қурилма зарарсиз қувватловчи ёрдамида қувватланади ва бу Сизга мутлақо зарарсиз. 🚗 Ўзбекистон бўйлаб туман ёки шаҳар марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

оёқ.mp4

13 448
23
❗️МЕНГА ҚЎЛЛАНИЛГАН ЖАРИМАНИ ТЎЛАБ БЎЛДИМ, ЭНДИ ЯНА НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ: Менга нисбатан суд томонидан жарима жазоси қўлланилган эди. Мен менга қўлланган жаримани МИБга чиққанидан кейин тўладим. Саволим шуки, мен жаримани тўлаб бўлдим ва энди яна нимадир қилишим керакми ёки ижрочиларни ўзи ишни ёпиб юборадими ? ⚡️ЖАВОБ: Сиз Сизга қўлланилган жаримани тўлаб бўлган бўлсангиз энди ҳеч нарса қилишингиз шарт эмас. Суд томонидан қўлланилган жарима солиш тўғрисидаги қарор МИБга юборилган ва Сиз у жаримани тўлаганингиз қарор МИБ томонидан ижро этилди деган гап. 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 335-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади деб белгиланган. ✏️ Мазкур асосга кўра жаримани тўлиқ тўлаганлигингиз сабабли Сизни ишингиз МИБ ижрочиси томонидан ёпилган. Шунинг учун Сиз бу масалада яна нимадир қилишингиз шарт эмас. Сизни бундан кейин қиладиган ягона ишингиз қайтиб жаримага тушмаслик холос.. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
12 896
29
⚡️МУҲИМ ❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ БИР ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ 📃 Ҳукуматнинг 312-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан; ✅ "Ёшлар дафтари"га киритилган, Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. ✅ Бунда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси билан контрактнинг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари (17 000 000 сўм)дан ошмаган қисми тўлаб берилади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
17 334
275
⚡️Электрон тухум пиширгич ✅ Хоҳлаган пайтда, исталган жойда ва чекланмаган миқдорда тухум пишириб истеьмол қилишни истайсизми? ✅ Унда ушбу қурилмани Сизга тавси этамиз! ➖ Маҳсулот “BRENTWOOD” маиший техникаси ТС-1045BL автоматик ўчириладиган электр тухум пиширгичи. Ушбу мовий электр тухум пиширгич бир мартада 7 тагача тухумни пишириб беради ва буни исталганча такрорлаш мумкин. ✅Уйда, саёҳат вақтида ва бошқа жойларда ундан фойдаланиш мумкин Нархи 127 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА ҚИЛИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

IMG_3783.MP4

12 191
21
❗️БИРОВНИНГ МУЛКИГА ЗАРАР ЕТКАЗИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИ ⚡️САВОЛ; Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 400 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 👉 Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (10 200 000 сўм)гача бўлган миқдор, 👉 Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм) гача бўлган миқдор тушунилади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
17 693
129
❗️МАНСАБДОР ШАХС ТОМОНИДАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИЛИШИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан, ➖ мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ➖ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолати вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 710
61
❗️КИМЛАР СУДЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ? 📃 Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, ➖Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. ❗️Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади. ➖ Судланганлик мазкур Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. ➖ Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади. ❗️Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 644
52
⚡️ТЕЛЕФОН ҚУВВАТЛАГИЧ (Power Bank) ✅ Ихчам, чиройли ва сифатли бўлган телефон қувватлагичлар етиб келди. ✅ Ҳар-хил юмушлар билан кўчада бўлан вақтингизда ёки уйда, тедефонингизни осон ва тез қувватлашга ёрдам берадиган ажойиб қурилмани Сизларга тавсия қиламиз Нархи 64 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб туман (шаҳар) марказларига бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇

file

12 638
13
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАЙДИ ? 📃 МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, ❗️Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: ➖ 1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда; ➖ 2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда; ➖ 3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда; ➖ 4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда; ➖ 5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда; ➖ 6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
13 417
52
❗️ФАРЗАНДЛАРИ ХУСУСИЙ МАКТАБ ЁКИ БОҒЧАЛАРГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛГАН 📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, ➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган. ✏️ Яна бир ҳолат шуки, ушбу нормада 3 млн сўмГАЧА дейилмоқда. Бу дегани айнан 3 млн сўм бўлиши керак дегани эмас. Ундан камроқ тўланса хам бу имтиёздан фойдаланиш мумкин, фақат тўловнинг максимал миқдори 3 млн сўм. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
15 915
146
⚡️ Сабзи, картошка, мевалар ва бошқа сабзавотлар учун ✅ Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур! 👍 Ошпазлар ва уй бекаларимиз учун ажойиб танлов ✅ Ушбу мослама сабзи, картошка хамда бошқа барча сабзавот ва меваларни керакли шаклга келтириб майдалаб беради ✅ Туй-базмларда ва ҳар-бир хўжалик учун жуда керакли мослама Чегирмм нархи: 99 000 сўм ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз🤝 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

IMG_1720.MP4

14 581
11
❗️ФУҚАРОЛАРГА ЕР БЕРИЛИШИГА ҚАРШИЛИК ҚИЛГАН МАНСАБДОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 66-моддасига асосан, ➖ ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
17 959
89
❗️ОИЛАДАГИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДАГИ ТАЪСИРИ ⚡️САВОЛ; Болалар нафақаси олишда оиладаги автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили неча йилдан ошмаган бўлиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга киритилган охирги ўзгаришга кўра, ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган хамда ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар: ➖ ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7 йил) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси; ➖ ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси; ➖ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши рад қилинади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
21 833
168
⚡️Дазиран сув филтири ❗️Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бу тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги десак адашмаймиз. Бунинг акси эса, айнан тоза ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги. ☝🏻Биз Сизга тавсия қилаётган ушбу филтрнинг ички меҳанизми ўзида зарра ва хлоринларни ушлаб қолади ва Сизга ўзингиз истаган тоза сувни чиқариб беради Нархи 127 000 сўм 🚗 Туман (шаҳар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...

дазиран.mp4

14 642
34
❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ 📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан, ➖ иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. ❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин) 🟢 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади. ✏️ Манашу масала бўйича кимда қандай вазият? Бу норма Сизлар ишлаётган ташкилотда хам ишлаяптими ёки берганимда оласан деб ғўддайиб юриптими раҳбарингиз? ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
20 057
276
⚡️МУҲИМ ❗️2024 йил 1 майдан бошлаб, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда моддий ёрдам тўлови жорий этилган 📄 Президентнинг 27.12.2023 йил кунги ПҚ-410-сон қарорига асосан, ➖ “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади. ➖ 2024 йил 1 майдан бошлаб мазкур реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида (Ҳозирги кунда 648 000 сўм) моддий ёрдам тўлаш амалиёти жорий қилинган. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
23 616
581
⚡️Уй учун симсиз видео қўнғироқ "Доорбелл" 👍 Уйингизни ҳавфсизлигига масъул бўлган қурилма энди Сизда хам бўлиши мумкин. ✅ Қурилма эшик қўнғироғини босган ҳар бир одамни автоматик равишда ёзиб олади. Тунда хам тасвирга олиш имкониятига эга. Тасвир сифати аъло даражада (1080П) ✅ Қурилмани шахсий телефонингизга улаш орқали масофадан туриб хам уйингизни назорат қилиш имкониятига эга бўласиз. ➖ Чегирма нархи 169 000 сўм 🚗 Туман (шахар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

УЙ КАМЕРА.mov

13 336
26
❗️ПЕДАГОГЛАР ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ 📃 "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги ЎРҚ-901-сон Қонуннинг 5-моддасига асосан, ➖ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади ✏️ Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
19 189
202
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАНИ УЙЛАНТИРГАН ЁКИ ЭРГА БЕРГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 3-моддасига кўра, ➖ Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари (2 380 000 сўм)дан ўн беш баравари (3 400 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
19 636
91
❗️ПЕДАГОГЛАРНИ ИШИГА АРАЛАШИШ ТАҚИҚЛАНАДИ! 📃 01.02.2024 йил кунги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра, ➖ педагогнинг касбий  фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланади. ✏️ Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
23 085
377
⚡️ФИТНЕС МУРАББИЙ ✅ АБС "ролик" Сизнинг шахсий фитнес мураббийингиз вазифасини бажаради, Бу Сизга қориндаги ортиқча ёғларни йўқотишга, қорин, бел ва кўкрак қисмингизни идеал ҳолатга келтиришингиз учун энг самарали спорт анжоми хисобланади. Ушбу мослама машқни янги бошлаётганлар учун хам қулай шаклда ишланган. ➖ Тиббиёт томонлама олиб қаралса қориннинг ортиқча катталикда бўлиши бу Сизнинг ички аъзоларингизни ортиқча кучланиш билан ишлашга мажбур қиладиган, натижада турли хил касалликларни келтириб чиқарадиган омил хисобланади. Шу сабабли ушбу спорт анжомини Сизларга тавсия қиламиз. ✏️ "Қийин иш, бу Сиз кеча бажаришингиз керак бўлган осон ишларнинг жамланмаси" хисобланади. Ҳар бир нарсага ўз вақтида вақт топа олинг! Нархи 177 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

прес мослама.mp4

13 166
9
❗️ҚИМОР ЎЙИНЛАРИНИ РЕКЛАМА ҚИЛИШ ҚОНУН БИЛАН ТАҚИҚЛАНГАН! 📄 Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йил кунги ЎРҚ-776-сон Қонуни 46-моддасига асосан, ➖ Қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгиланган. ❗️Бундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларга ваколатли органлар томонидан молиявий санкциялар қўлланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178 прим 1-моддаси бўйича улар маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин. ✏️ Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
18 089
53
❗️СУДЛАРДА БОЛАЛАРНИНГ ТАРБИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАР КЎРИЛАЁТГАНИДА ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНЛАРИ ҚАТНАШИШИ ШАРТ ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН! 📄 Оила кодексининг 88-моддасига асосан, ➖ Суд томонидан болалар тарбияси билан боғлиқ низолар кўрилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, ишда иштирок этиш учун васийлик ва ҳомийлик органи жалб қилиниши керак. ➖ Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳамда уни ўз тарбиясига беришни талаб қилаётган шахсларнинг турмуш шароитларини текшириши ва текшириш натижаларини ҳамда унга асосланган низо моҳиятига оид хулосасини судга тақдим қилиши шарт. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
15 413
43
❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ 📄 Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан, ➖ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. ✅ Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. ❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 905
131
⚡️ КОМПЮТЕР ва ТЕЛЕФОН нуридан 100 фоиз ҳимояловчи очки ✅ Юқори сифатли пластикдан ишланган ✏️ Ўзингиз учун бўлмаса хам фарзандларингизга олиб беринг! Чунки улар Сиздан кўра кўпроқ телефонда вақт ўтказаётганини инкор этолмайсиз. ✅ Нархи: 92 000 сўм 🚚 Ўзбекистон бўйлаб туман (шахар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇

file

13 624
10
❗️СУД БУЙРУҒИГА ЭЪТИРОЗИ БЎЛГАН ШАХС 10 КУНЛИК МУДДАТДА СУД БУЙРУҒИНИ БЕКОР ҚИЛДИРИШИ МУМКИН ! 📄 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг181-моддасига асосан, ➖ Қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. ➖ Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади. ➖ Алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғи ижро ишини юритиш бўйича ундирув тугагунига қадар ундирувчининг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин. ✔️ Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 739
62
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛИШИ МУМКИН! ⚡️САВОЛ; 70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан, ➖ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган. ✅ Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди. ✏️Жавобни айнан саволингизга боғлайдиган бўлсак мумкин, 70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшилиши мумкин фақат, 70 ёшдан ошган ўша шахс 80 ёшдан хам ошган бўлиши керак)) ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
17 577
122
⚡️ЮЗ УЧУН КРЕМ ✅ Юз терингизни таркибида коноптид кийик суяги бўлган эксклюзив юз ниқобимиз билан самарали равишда парваришланг! Ниқобимизни ноёб қиладиган нарса нима? - Cонопептиде кийик суяги: У терига чуқур кириб боради ва терингизни озиқлантиради, унинг эластиклиги ва ёшликни тиклашга ёрдам беради. - Юзаки эссенсия: Тинчлантиради, янгилайди ва нур беради, "дам олган" юз таъсирини яратади. Нархи 79 000 сўм 🚗 Туман ёки шаҳар марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇
ادامه مطلب ...

юз крем.mp4

13 921
13
❗️БОЛА ПУЛИ ОЛАЁТГАН ОИЛАДА БОЛАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙСА НИМА БЎЛАДИ ? ⚡️САВОЛ: Мен икки нафар фарзандимга болалар нафақаси олиб келаётган эдим. Шу ойда биз яна кўпайишдик ва болаларимиз энди уч нафарга етди. Саволим шуки, учинчи фарзандимга хам болалар нафақаси олиш учун мен энди нима қилишим керак ? ⚡️ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ➖ Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, болалар 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан қайта ҳисобланади деб кўрсатилган. ✏️ Сизни оилангизда болаларингиз сони яна биттага кўпайган бўлса Сиз янги туғилган фарзандингизга хам болалар нафақаси олиш учун нимадир қилишингиз шарт эмас. Юқоридаги асосга кўра, «Ягона реестр» АТ деган электрон базани ўзи кейинги ойдан бошлаб янги туғилган фарзандингизга хам автоматик равишда болалар нафақасини тайинлаши керак. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
29 071
136
❗️СУДДА ҚАТНАШИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШАХС СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ? 📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради. ✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради. ❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. ❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли. ✅ Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин. ✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
17 381
108
⚡️Дазиран сув филтири ❗️Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бу тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги десак адашмаймиз. Бунинг акси эса, айнан тоза ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги. ☝🏻Биз Сизга тавсия қилаётган ушбу филтрнинг ички меҳанизми ўзида зарра ва хлоринларни ушлаб қолади ва Сизга ўзингиз истаган тоза сувни чиқариб беради Нархи 127 000 сўм 🚗 Туман (шаҳар) марказларигача бепул етказилади БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...

дазиран.mp4

13 107
28
⚡️МУҲИМ ✔️ Эндиликда яхши ўқиган талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади ➖ Келгусида ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилади. Бунда: ✅ олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 70-80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади; ✅ олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 70 ёки 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. ✅ Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади. ➖ Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади. 📄 Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган Президент Шавкат Мирзиёевнинг видеоселектор йиғилишида маълум қилинди ✏️ Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
19 733
186
⚡️ЯНГИ ҚОНУН ❗️Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади 📄 Президент томонидан имзоланган 10.09.2024 йил кунги ЎРҚ-959-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ➖ Унга кўра, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. ➖ Жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра: ✔️ Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин. ➖ Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади. ❗️Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади. (Илгари бундай нормалар бўлмаган) ‼️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. ✏️ Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
14 666
24

file

14 010
8
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: ➖2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилганлиги муносабати билан ▪️Ҳозирги кунда: ➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм; ➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланган. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
18 628
87
⚡️ЯНГИ ФАРМОН ❗️Ҳудудий прокуратураларда Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади 📄 Президентнинг 11.09.2024 йил кунги ПФ-139-сон “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ▪️Фармонга кўра: ✅ Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади; ✅ Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади; ✅ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади. ❗️Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади: ✅ ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш; ✅ камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш; ✅ камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш; ✅ ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
24 710
212
⚡️Т-800 ultra smart watch ✅ 🔻Apple IOS ва Андроид иккаласида ҳам қотмасдан ишлайди  🔻Батарейка чидамлилиги 100% 48 соатга етади  🔻Апелсин, қора ва бошқа ранглари мавжуд  🔻Сувда ҳам ишлайди 🔻Об-ҳаво аниқлаш, қон босим, пулс пробеклар, қўнғироқ қилиш ва бошқа функцияларга эга 💰Чегирма нархи 122,000 сўм ❗️Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🚚 Ўзбекистон бўйлаб туман (Шаҳар) марказларигача бепул етказилади. БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...

file

13 357
7
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ КИМЛАРГА ТАЙИНЛАНАДИ ? 📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига кўра, ➖ Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
18 014
72
❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН, АГАРДА.. 📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра, ▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: ➖ Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; ➖ Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган. ✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
21 415
270
❗️ФАМИЛИЯСИ ЎЗГАРГАН БОЛАНИ ХУЖЖАТЛАРИНИ ХАМ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАКМИ ? ⚡️САВОЛ: Фамилияси ўзгарган болани дипломи хам ўзгарадими ? ⚡️ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 395-сон қарорига асосан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда унга таълим ташкилотларида олган дипломлари дубликати берилади деб дубликатини олиш учун давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза берилади. ❗️Мазкур хизматни кўрсатиш учун БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорда тўлов ундирилади. ✅ Дубликат асл ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
17 582
81
⚡️ СПОРТЧИ БОЛАЛАР ТАНЛОВИ ✅ Бизнинг ҳаволи бокс қопларимиз шунчаки машғулот ускуналари эмас, улар мослашувчанликни, мувофиқлаштиришни ва умумий жисмоний тайёргарликни яхшилаш йўлидаги қадамингиздир. ➖ Улар ҳам болалар, ҳам катталар учун идеал бўлиб, бутун оила учун ўз соғлигини яхшилаш ва танани соғломлаштиришни ажойиб усулига айланади. Ҳаволи қоплар чаққонлик, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради ва турли жанг санъатлари билан шуғулланиш учун машғулот вазифасини бажаради. ➖ Ўрнатиш мураккаб эмас ва Сиз уни уйнинг ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам осонгина жойлаштиришингиз мумкин.  ➖ Бундан ташқари, бизнинг бокс қопларимиз бокс қўлқопларини унчалик хам талаб қилмайди. 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд Нархи 107 000 сўм БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇
ادامه مطلب ...

file

14 493
17
⚡️ЯНГИ ҚАРОР ✔️ Эндиликда хотин-қизларни муаммолари онлайн платформа орқали ўрганилади 📄 Ҳукуматнинг 09.09.2024 йил кунги 557-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ➖ Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойидан “” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилади ва муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла — туман — вилоят — республика” даражасида ҳал этилиши таъминланади. ❗️2024 йил 1 октябргача: ✅ Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизм жорий қилинади; ✅ Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетлар ташкил этилади. ❗️2024 йил 1 октябрдан доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритилади. ✏️ Янги қарорлар қабул қилиняпти, янги ўзгаришлар бўляпти, янги шаҳарлар қуриляпти хуллас, хаммаси яхши бўляпти-ю, лекин.. қуёш панелларини мажбурий ўрнатиш ёмон бўляптидааа)) ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
20 500
373
⚡️Расман Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли эканлиги судда тасдиқланди ✔️ Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси юзасидан суд қарори ўқилди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди. ❗️Суднинг ҳал қилув қарори 1 ойдан сўнг кучга киради ва қарордан норози тарафлар белгиланган муддатда апелляция шикояти бериши мумкинлиги таъкидланди. ✏️ Ҳонандалар ҳаётига қизиққанларда хош, шу билан уларни масаласи ёпилдими деб савол туғилиши мумкин. Ҳозирча йўқ. Агар қарордан норози тараф апелляцияга берса жараён яна давом этади. Қарши тарафнинг юқоридаги суд қарорини бекор қилиш бўйича эътирозлари ва янги очилган ҳолатлар бўйича даъволари барча инстанцияларда рад қилиниб, суднинг аввал чиқарган қарори ўз кучида қолса кейин масала узил-кесил ёпилади 👉
ادامه مطلب ...
16 875
96
⚡️Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси - Аверло функцияси мавжуд - Олдинга ва орқага тикади - Ипни моккига автоматик равишда ўрайди - Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди Нархи 122 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇

Қўл тикув.mp4

16 350
30
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР ❗️АҲОЛИГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ ВА ДОРИЛАР БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг 05.09.2024 йил кунги ПҚ-311-сон, “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ➖ Қарорга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди. ✔️ Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади, жумладан: давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тасдиқланади ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилади; ✅ кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади; ✅ шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади; ✅ туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади; ✅ имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
35 289
373
❗️АЙБСИЗ ОДАМНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ ! 📄 Жиноят кодексининг 230-моддасига кўра, ➖ суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш — икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ❗️Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ❗️Саволларингизни 👈 га юборинг! 👉
ادامه مطلب ...
16 548
114
Севги ёш танламас, уйқу жой танламас.. ✏️ Ҳей деди! Майдондаги ўйинчиларингаям деди. Ҳей деди! Судяларингаям деди. Ҳей деди! Камерага олиб турган камерачиларингаям дедида шартта ухлаворди😂 👉

file

19 478
258
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio