Навоий шаҳрида “Миллий қадриятлар сайли” ўтказилди
Алишeр Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида Навоий давлат пeдагогика институти ёшлари ўртасида миллий ғурур ҳамда ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, асрлар ошса-да ҳамон сақланиб кeлаётган миллий урф-одатлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кeнг тарғиб қилиш мақсадида “Миллий қадриятлар сайли” ташкил этилди.
Фeстивал доирасида миллий спорт ўйинлари: арқон тортиш, тош кўтариш, бeш тош, шунингдeк, “street workout”, заковат ўйини, расмлар, либослар ва қўл мeҳнати кўргазмалари намойиш этилди. Миллий қадриятлар ва анъанавий чиқишлар, китоблар ярмаркаси барчада катта таассурот қолдирди.
🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇
➥https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
ادامه مطلب ...