Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Allaev Uz

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev @gmail .com Аноним мурожаат:  https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b  Реклама масалалари:  @asaxiymedia  
نمایش توضیحات
15 201-17
~5 933
~3
38.50%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
45 071جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
0جایی
از 0
دسته بندی
190جایی
از 296
همه انتشارات
Қашшоқликдан қутулиш мумкин. Савол эса — “қан­дай қилиб?”

file

915
7
Shaxsiy inqiroz Shaxsiy inqiroz video rolikda, shaxsiy inqirozlar tufayli yuzaga keladigan xiyonat holatlari tahlil qilinadi. Videoda, ichki inqirozlar, masalan, o‘zini baholash muammolari, stress yoki emotsional beqarorlikning xiyonatga qanday ta'sir qilishi ko‘rib chiqiladi. Shaxsiy inqirozlarning xiyonat va ijtimoiy munosabatlarga qanday ta'sir qilishini o‘rganish bilan birga, bu holatlarning oldini olish va boshqarish uchun foydali tavsiyalar taqdim etiladi. Ushbu video, shaxsiy inqirozlar va xiyonat o‘rtasidagi murakkab aloqalarni yaxshiroq tushunishga yordam beradi. To'liq videoga havola👇
ادامه مطلب ...

file

2 050
27
Қўлимда бўлганида, мамлакат тақдирига дахлдорман деган ҳар бир кишига бу китобни ўқитган бўлардим.
2 911
10
Ekologik xavfsizlikni ta’minlash – vaqt talabi So‘nggi yillarda ekologiya va atrof-muhit muhofazasi ko‘pgina mamlakatlar uchun eng muhim masalalardan biriga aylanyapti. Jahon miqyosida iqlim o‘zgarishi, havo va suvning ifloslanishi, biologik xilma-xillikning kamayishi kabi muammolar tez sur’atlar bilan ortib borayotgani achinarli. Shu sababli ham barqaror rivojlanish va sog‘lom muhit yaratish har bir davlat uchun ustuvor vazifaga aylangan. O‘zbekistonda ham ekologik xavfsizlikni ta'minlash va tabiatni muhofaza qilishga javobgarlikni kuchaytirishni muhim vazifa deb hisoblayman. Atrof-muhit va aholi salomatligiga yetkazilayotgan zararlarning oshib borayotganiga e’tibor qaratib, o‘simlik va hayvonlar dunyosini muhofaza qilishga oid qonunchilikni kuchaytirish kerak. Ekopartiya ham Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksda ekologiyaga doir eskirgan javobgarlik choralarini qayta ko‘rib chiqish taklifini ilgari suryapti. Nazarimda, bu tashabbus atrof-muhitni muhofaza qilish va fuqarolarni ekologik xavfsizlikka jalb qilishda muhim ahamiyatga ega. Hammamizning sa’y-harakatlarimiz bir joyda to‘planib, ekologik muammolarni hal qilishga qaratilgan bo‘lishi kerak. Ekologik partiyaning tashabbuslari ham bu borada juda muhim.
ادامه مطلب ...
2 893
12
Malakali adekvat menejment bilan johil menejment oʻrtasida bitta katta farq bor: Adekvat menejment muammoni sabablari bilan shugʻullanadi, murakkabliklarni oʻrganib, foydali yechim beradi. Burgaga achchiq qilib koʻrpani yoqmaydi. Malakasiz noadekvat menejment muammo yechimini doim taqiqlarda koʻradi. Nimadir muammo chiqsa, nimadir taqiqlanadi. Taqiq qanchalik zarar olib kelishi qiziq emas. Muhimi, taqiqlandi, endi muammo yoʻq.
2 866
15
"Asaxiy Books" ва "Xalq banki"дан янги ўта муҳим китоб премьераси. Ҳарвард профессори Клейтен Кристенсон бошчилигида жамодан ажойиб китоб энди ўзбек тилида. Қашшоқликдан қутулиш мумкин. Савол эса — “қан­дай қилиб?” Қандай қилиб мамлакатлар фаровонликка эришиши мумкин? Фаровонликнинг асл калити нимада? Кўплар бу саволларга турли жавобларни таклиф қилса-да, дунёдаги энг таниқли университет - Ҳарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги тадқиқотчилар "Фаровонлик парадокси" китобида бошқалардан фарқ қиладиган, лекин далилларга асосланган амалий ечимларни тақдим этишган. Китобда муаллифлар нафақат АҚШ ёки Европа мамлакатлари, балки Мексика, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Нигерия каби турли давлатлар мисолида инновациялар қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартирганини очиб беради. Улар реал ҳаётий мисоллар орқали кўрсатади: нима учун баъзи мамлакатлар тез ривожланади ва бу ривожланишга нима сабаб бўлади? Китоб сизни нафақат иқтисодиёт ва инновациялар билан таништиради, балки кенгроқ саволларни қўяди: нимага аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб қарорлар муваффақиятсизликка учрайди? Бу саволлар, Кристенсоннинг илмий тадқиқотлари билан бирга, глобал ривожланишнинг замонавий муаммоларини янада тушунишга ёрдам беради. Китоб сиёсатчилар, давлат хизматчилари, иқтисодчилар, тадбиркорлар, талабалар ва умуман мамлакат тақдирига беэътибор бўлмаган барчага тавсия қилинади. Китоб ҳақида: Нашрга тайёрловчи: Дилбар Ҳайдарова Таржимон: Мадина Абдуллаева Муҳаррир: Умида Абдусаломова Муқова: Қаттиқ Бетлари сони: 375 бет Нархи: 99 000 80 000 Сўм Буюртма бериш:
ادامه مطلب ...
3 601
72
"Bu oxiri emas. Bu hatto oxirning boshlanishi ham emas. Lekin, ehtimol, bu boshlanishning oxiridir." ©Uinston Cherchill
3 522
25
“10 кунда панел ўрнатмасак, токдан узишаркан” — Тадбиркорларни мажбурлаш давом этмоқда Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорларга қуёш панелларини ўрнатиш мажбурияти қўйилмоқда. Панел ўрнатмаганлар электр токидан узилиши борасида ҲЭТК томонидан огоҳлантирилган. Энергетика вазирлиги бундай ҳаракатларни ноқонуний дейиши билан, бу ноқонуний ҳаракатлар тўхтаб қолгани йўқ. 👉
3 363
15
Қаловини топсанг, қишда қор ҳам ёғади. Юридик йўналишга лицензия олиш муаммоси ҳали ҳам ҳал бўлмаяпти, айтишларича, “Profi University”нинг юридик лицензия бўйича топширган аризасини қандайдир кичик хатолар топиб лицензия беришни рад этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда экан. Лекин қандай кичик хатолар бўлиши мумкинлигини ўзим ҳам билмайман. Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарорига мувофиқ лицензия беришга ваколатли орган, яъни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги юридик йўналишга лицензия бериш учун бирор бир бошқа вазирлик, хусусан адлия вазирлигидан ҳам хулоса олиб ўтиришига ҳожат йўқ. Аммо бизга адлия вазирлигидан экспертларни юборишди, улар ҳам келиб ҳаммаси зўр, яхши деб кетишди. Аммо эшитишимга қараганда салбий хулоса берган эмиш. Биз университетга энг охирги лабораторияларни Хитойдан олиб келдик, мен Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олганман, масалан, биз Германиядан олиб келган криминология лабораторияси юридик университетнинг ўзида ҳам йўқ, биз бу фақатгина шу лаборатория учун 400 000 долларга яқин маблағ сарфладик. Энди мен Ўзбекистон Республикасида юридик лицензияга эга бўлган хусусий университетлар билан танишиб чиқишни бошладим. Охирги юридик йўналишда лицензия олган университет Абу Райҳон Беруний университети билан танишдим. Видео ва расмларда ўзингиз баҳо берарсиз. Мен бу университетга ҳеч қандай хусуматим йўқ, лекин университетда талабга жавоб берадиган лабораторияни мен топа олмадим. Расмлардан ҳам ўзингиз кўришингиз мумкин. Қаловини топсанг, қишда қор ҳам ёнади деган гап бор, лекин мен ҳозирча юридик йўналишга лицензия олишнинг қаловини топа олмадим. Бизнесда қоидалар ҳамма учун тенг бўлиши керак, ўртоқлар, агар тенг бўлмаса, бизга “сизлар ҳаракат қилманглар, сизларга барибир бермаймиз, биз фақат шохи борларга берамиз” деб айтиб қўйинглар, биз ҳам умидвор бўлиб овора бўлиб юрмайлик. P.S. Бу қор ўлгур ҳам фақат катта соққага ёнадими дейман.
ادامه مطلب ...

IMG_6825.MOV

2 566
5
Soliq "Inbazar"da rasman faqat bir kishi ishlagan degan xabarni rad etib chiqibdi: Bugungi kunda Toshkent shahrida “Inbazar” brendi ostida 3 ta tadbirkorlik subyekti faoliyat yuritmoqda: ▫️"IN MAG" MChJ; ▫️"GO TREND" MChJ; ▫️"KDS SALES" MChJ. Taqdim etilgan soliq hisobotlariga koʻra, ushbu tadbirkorlik subyektlarida 44 nafar xodim rasman ish bilan taʻminlangan. Soliq organlari tomonidan 2024-yilning oʻtgan davrida Soliq mobil ilovasidagi “Soliq hamkor” tizimi orqali xaridorlardan kelib tushgan murojaatlar asosida , mazkur tadbirkorlik subyektlarida 17 marotaba sayyor soliq tekshiruvlari oʻtkazilib, aniqlangan huquqbuzarlik holatlari boʻyicha jarimalar qoʻllanilgan. Shtatida 1 nafar xodim koʻrsatilgan “INBAZAR” MChJ tadbirkorlik subyekti sifatida faoliyat yuritmaydi va hozirgi paytda ixtiyoriy tugatilish bosqichida.
ادامه مطلب ...
3 884
23
Сизга қайси касб ёқишини билишингиз керак, ва шу касб учун ҳаракат қилишингиз керак. Бу энг муҳим этап! Қўштирноқ подкастда Z авлод, ақлли авлод билан бўлган суҳбат. 🔗

file

4 022
31
Inbazar masalasida birinchi kundan beri turli xil reaksiyalarni ko'rmoqdaman. Tadbirkor qilgan ish xato, albatta. Lekin, bazi reaksiyalar orasida MXX yetmayapti, Karimov davri yaxshi edi, bunaqalar Jasliqqa ketishi kerak va shunga o'xshagan biznesni yaxshiroq nazorat qilishga undovchi chaqiriqlar bo'lmoqda. Do'stlar, bugungi biznes kechagi biznes emas. Hukumat 8 yil erinmasdan sohani reforma qilib keldi. Oldingidek, xayp bo'libdi deb tekshirib qamab tashlayversa, yakuni hammamizga muammoli bo'ladi. Hozirgi holatda eng to'g'ri vaziyat qonun ishlashi bo'ladi. Zarar ko'rganlar ariza bersin, o'sha ariza asosida qonuniy jazosini olsin, kam ham emas, ko'p ham emas. Davlatning soliq sohasida ham, jinoyat borasida ham, umuman xohlagan sohada shakllangan qonunlari bor. Tadbirkorning vazifasi o'sha qonun doirasida ishlash. Qonun buzdimi, aynan buzgan qizmi bo'yicha jazolanishi kerak. Undan ortiq emas. Bitta tadbirkorni deb eski zamonni qo'msash aqlga to'g'ri kelmaydi. Bir nechta tadbirkorni deb butun O'zbekistondagi bizneslarni nimagadir ayblash va huquq-tartibot organlari hammasini nazorat qilishi kerak degan chaqiruvlar Yangi O'zbekistonga mos emas. Vaziyatni hamma davlat organlari bilib bo'ldi, ularga o'z ishini qilishni qo'yib berish kerak. Agar, o'sha biznesdan kimdir jabr ko'rgan bo'lsa, qonun bo'yicha o'z himoyasiga chiqish kerak. Undan ortiq yoki kam emas.
ادامه مطلب ...
4 636
16
Dunyoda iPhone foydalanuvchilari soni 1.5 milliardga yetibdi. Hozirda Apple bozorning 21.67 foiziga egalik qilmoqda. Qolgan qism asosan Android platformasi foydalanuvchilari orasida bo'lingan. Ikki kundan keyin iPhone 16 seriyasi xalqaro sotuvi boshlanadi.
4 663
14
Xato qilgan xodim qanday jazolanadi?

file

5 040
50
Ўзбекистонликлар сўнгги моделдаги iPhone сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак? Ўтган ҳафта Apple компанияси iPhone 16 смартфонларини тақдим қилди. Уларнинг расмий сотуви 20 сентябрдан бошланади. “Малика” савдо марказидаги айрим дўконлар эса iPhone учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборди. Нархлар қуйидагича: ⏺iPhone 16 – 1200 доллардан iPhone 16 Pro – 1700 доллардан iPhone 16 Pro Max – 2050 доллардан Ўзбекистонда расмий ўртача иш ҳақи сўнгги маълумотлар бўйича 5,1 млн сўм . Бу кунига 170 минг сўм дегани. Бугунги курс бўйича 1 доллар сўмга ўртача 12 800 сўмдан айирбошланмоқда. Шундай қилиб, ўртача маош оладиган ўзбекистонлик iPhone 16 сотиб олиш учун 90 кун ишлашига тўғри келади. iPhone 16 Pro модели учун бу 128 кун, iPhone 16 Pro Max учун эса 154 кунни ташкил қилади. Бироқ бу касбларга қараб фарқ қилади. Масалан, банк ходимлари iPhone 16 Pro Max сотиб олиши учун 54 кун етарли бўлса, ўқитувчилар учун 225 кун керак бўлади. Албатта, бир неча ҳафтадан сўнг нархлар анча пасаяди ва Pro Max модели 1300 доллар атрофида сотилади. Ҳисоблаш жараёни фақат олдиндан буюртма учун амал қилади. Бошқа мамлакатларни солиштирадиган бўлсак, масалан ўртача маош олувчи америкалик iPhone 16 Pro Max сотиб олиши учун 6 кун ишлаши етарли. Сизчи, ўз маошингизни ҳисоблаб кўрингчи? Олдиндан iPhone буюртма қилиш учун неча кун ишлашингиз керак? Foto: Bloomberg
ادامه مطلب ...
4 457
32
Дунёда мўъжизалар кўп. Лекин қайсидир ташландиқ саҳронинг катта мегаполисга айланиш мўъжизаси ҳақида гапирмаса бўлмайди. Гап Дубай ҳақида кетиб турганини билдингиз менимча. Ташкил топганига ярим асрдан ошган Дубай аллақачон дунёнинг марказларидан бирига айланди. Бирлашган Араб Амирликларининг бунчалик ривожланишига фақат саҳрода оқиб турган нефть сабабчи бўлдими? Ёки яна нимадир Дубай, Абу-Даби каби шаҳарларни ривожланишига ҳисса қўшдими? Саволлар кўп, жавобни эса мана бу видеодан топасиз⬇️
ادامه مطلب ...

file

4 560
31
Қонимда барча иллатлардан улуш сузмоқда. Бузилган уруғ. Мен қўрқоқман! Мен жонимни ўйлаб хоинлик қиламан Ватанга! Нафсимни деб муҳаббатимга. Мен ишламай тишлайман, ўқимай институтга кираман, севгига муносиб бўлмай севаман, болани қандай тарбия қилишни билмай хотин оламан, ўлишга арзимай ўламан. Бир мен шундай бўлсам бахт эди миллатга, аммо афсус, бу иллатлар сингиб кетган аймоғимизга. У танамиздан олдин, миллатимизни кўмади қора қабрга. ©Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романидан
4 756
59
Ijro hokimiyatida ayol rahbarlarning sonini ko‘paytirish taklif qilinyapti Oxirgi yillarda davlat boshqaruvida gender tengligini ta’minlash masalasi dolzarblashayotganini kuzatyapman. Hatto dunyo miqyosida ham siyosiy rahbarlikda ayollarning ishtirok etishi turli mamlakatlarda keskin farq qiladi. Masalan, Yevropa davlatlaridan Avstriya (57,1%), Kolumbiya (57,9%) va Finlyandiyada (61,1%) ayol rahbarlar ulushi ancha yuqori. Kanadada ayollar davlat ijro hokimiyatining 50% ini tashkil qilarkan. Ayrim mamlakatlarda esa bu raqamlar ancha past darajada: Armanistonda 7,1%, Ozarbayjonda 3% va Mo‘g‘ulistonda 6,7% atrofida ayollar rahbarlik qilarkan. O‘zbekiston yoki Markaziy Osiyo davlatlarini aytmasayam bo‘ladi — bu ko‘rsatkichlar pastligicha qolyapti. Jamiyatda ayollarning siyosiy va ijtimoiy faolligini oshirish uchun ular qaror qabul qilish jarayonida faol ishtirok etishi kerak. Shu jihatdan, “Adolat” SDPning ijro hokimiyatida rahbarlarning kamida 30 foizi ayollar bo‘lishi kerakligi haqida taklifini ayni muddao boʻlishi mumkin. Ijro hokimiyatida ayollarning roli kuchaytirilsa, jamiyatda ijtimoiy tenglikni ta’minlanadi, deb ta’kidlayapti partiya. Shuningdek, tadqiqotlarga ko‘ra, ayollar rahbarlik qilgan tashkilotlar yuqori samaradorlikka erishishi isbotlangan. Chunki ularning intuitsiyasi va mas’uliyatliligi muhim qarorlar qabul qilishda alohida rol o‘ynaydi. “Adolat”ning bu tashabbusi dolzarb va oʻz vaqtida bildirilmoqda.
ادامه مطلب ...
4 855
16
payme ва Alpha'дан тадбиркорлар учун тўлиқ курс! Курс мавзулари: - Ижтимоий тармоқлар орқали бизнесни ривожлантириш; - Бизнесни қонунийлаштириш; - Умумий овқатланиш соҳасида бизнес юритиш. Барча дарслар бепул ва уларни тепадаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин 👆
4 818
80
Xalq yozma ijodidan.
5 063
57
Дўстлар, ва ниҳоят Amazon Prime томонидан суратга олинган «Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари» сериалининг иккинчи мавсум тақдимоти бўлиб ўтди. Сусамбил ижодкорлари биринчилар қаторида мавсумнинг биринчи учта қисмини томоша қилишди ҳамда сизлар учун ажойиб таҳлил ҳозирлашди. Хўш, Амазон ижодкорлари ваъдасида туришдими? Иккинчи мавсум биринчисига қараганда қизиқроқ чиқдими? Матбуот иккинчи мавсумни қандай қаршилади? Айнан мана шу саволларга бугун биз биргаликда жавоб излаб кўрамиз. Буюк бургутларингизни ҳозирланг! Чунки биз қадимий Ўртадунё тупроқларига йўл оляпмиз! 👉
ادامه مطلب ...
5 064
12
Aksar tadbirkorlarning muammolari o'xshash: • Pul hisobini yuritishni bilishmaydi. • Ko‘proq sotishga intiladilar, garchi bu har doim ham kompaniyaga foyda keltirmasa. • Pul bilan foydani farqlay olmaydilar. • Katta chegirmalar, bo‘lib to‘lash va kechiktirilgan to‘lovlar bilan sotadilar - faqat sotish uchun, keyin esa qiyin ahvolga tushib qoladilar. • Biznesdan mumkin bo‘lganidan ko‘p pul oladilar, keyin esa o‘z cho‘ntaklaridan qayta biznesga soladilar. • Rejalashtirmaydilar. "Ozgina zo‘r bersak, dunyoning barcha boyliklari bizga ochiladi!" degan tamoyil asosida ish yuritadilar. • Xarajatlar va daromadlarni to‘g‘ri hisoblash va rejalashtirishni bilmaydilar. • Buxgalter hamma narsani hal qiladi deb o‘ylaydilar
ادامه مطلب ...
6 778
38
Biznesda boshqaruvda eng yaxshi instrument nima deb o'ylaysiz? Raqamlar. Ha, raqamlar. Siz har bir narsani raqamlarda qanchalik yaxshi o'lchasangiz, biznes shuncha yaxshi boshqariladi. Yaxshi o'lchangan joyda doim yanada yaxshilash uchun imkon topiladi. Shu uchun ham boshqaruv uchun eng muhim va yaxshi instrument bu raqamlar. Juda oddiy eshitilishi mumkin, lekin boshqaruv uchun eng muhim instrument raqamlar. Biznesda hamma narsani raqamlarda to'g'ri o'lchashni o'rganish juda zarur. Boshqaruvdan zavq olishni, xodimlaringiz kompaniyada ishlashdan rohatlanishini va mijozlaringizga mahsulotdan mamnun bo‘lishini xohlaysizmi? Avvalo, korxonadagi har bir jarayonni raqamlarda to'g'ri o'lchashni o'rganing.
ادامه مطلب ...
7 771
35
“Узр сўраш кринжга айланиб қолди”, — Мирзаёр Эркин Сигма Подкастнинг Мирзо Зоминий билан сонини кўргандим куни кеча. Маркетинг, Пиар, Пропаганда ва Шахсий қадриятлар борасида суҳбат бўлибди. У айтган нарсаларга бир неча йиллардан бери дуч келамиз. Ташкилотдан тортиб оддий фуқароларгача жавобгарлик олиб тўғрилаш ўрнига шунчаки узрга ўтиб олинган.

file

5 225
18
Kiyim-kechak savdosi bilan shug‘ullanadigan do‘konlardan birining rahbari xato qilgan xodimni urganligi haqidagi video tarqalmoqda. Vaziyat juda achinarli. Unga huquq-tartibot organlari o‘zi baho berib olar. Muhimi, tadbirkor do‘stlarimizga tavsiyam: O‘zini hurmat qilgan tadbirkor hech qachon xodimni urish u yoqda tursin, hatto haqorat ham qilmaydi. Aqlli tadbirkor xatolarning oldini oladigan tizim yaratadi. Tizimdan o‘tgan xatolarni ham yechadigan aniq qoidalar shakllantiradi. Endi xodim bilan ishlash masalasiga kelsak, biznesda eng oson yechim, xatolarni o‘zini kategoriyalashtirish kerak: a) Xodimni bo‘shatishga asos bo‘ladigan xatolar b) Xodimga jarima solishga asos bo‘ladigan xatolar c) Tushuntirish xati bilan ogohlantiriladigan xatolar Va biznes o‘zi uchun nechta tushuntirish xati bo‘shatishga asos bo‘lishini aniqlab olishi kerak. Deylik, 3ta tushuntirish xati xodimni bo‘shatishga asos bo‘ladi yoki 3tasi ma’lum jarimaga, 5tasi bo‘shatishga asos bo‘ladi. Va muhimi bu qoidalar ishlasa, uni to‘liq integratsiya qilsa, xatolar nazoratga olinadi. Xodimni haqorat qilish yoki urish na insoniylikka, na etikaga, na qonunga to‘g‘ri keladi.
ادامه مطلب ...
5 087
28
Менинг бизнесимда бунинг иложи йўқ… Жуда кўпчилик тадбиркорлар билан бизнесини тизимлаштириш ҳақида гаплашганимда менинг бизнесимда буни иложи йўқ, агар ўзим бўлмасам, бизнес қулайди, банкрот бўлади деб айтишади. Шу жойида филча ҳақидаги латифа эсимга тушади. Филнинг боласи туғилганда уни кичик бир қозиққа боғлаь қўйишар экан, фил кичиклик пайтида қозиқдан чиқиб кетишга роса ҳаракат қилар экан, лекин уддасидан чиқа олмас экан. Фил боласи каттариб боргани сари қозиқдан қутулиш ҳақида ўйламай қўяр экан, унинг бутун ҳаёти шу қозиқ атрофида кечишига ўзини ишонтирар экан ва таслим бўлар экан. Кўпчилик бизнес эгалари ҳам ўз бизнесини тизимлаштириш ва бизнесни кўринмас тарзда бошқариш ҳақида ўйлашган, ҳаракат ҳам қилиб кўришган, лекин бир-икки марта еб қолишган ва бўлди менинг бизнесимда бу иш бермайди деб ўйлашади. Ва бизнес каттаргани, бизнесда пул кўпайгани сайин бизнес эгасида ўзи учун, оиласи учун ажратадиган вақт ҳам камайиб боради, асабийлик ортиб боради, бизнесда пул етишмовчилиги тўхтамайди ва энг асосийси бизнес эгасида ўз бизнесига нисбатан нафрат пайдо бўла бошлайди. Ҳақиқат шуки, ҳар қандай, ҳа, ҳар қандай бизнесни тизимлаштириш мумкин. Бунинг учун тўртта get формуласидан фойдаланиш керак, get in, get done, get done right, get out. Бу қандай формула эканлиги қизиқми? Истасангиз, бу бўйича алоҳида қиммат пуллик мастер класс қиламан, агар қизиқ бўлса, ботига менга қизиқ деб ёзиб қолдиринг.
ادامه مطلب ...
3 967
24
O‘zbekistonda internet dunyosi va real hayot o‘rtasida bir sezilarli farq bor. Bu farq Instagram inflyuyenserlari va Twitter elitasida yanada kuchli aks etadi. Tushuntirib o‘taman, O‘zbekistonda aholining aksar qismi 3.5 - 4 million maoshga yashaydi. Hatto o‘qituvchi yoki zavodlarda ishlaydigan odamlarning katta qismi ham shu maoshga ishlashadi. Qo‘shimcha daromadlari bilan o‘rtacha maosh 5 million so‘mga bormasa kerak. Balki, faqat Toshkentda bu biroz farq qilishi mumkin. Shunda ham o‘rtacha raqamni yuqori maosh oluvchilar tepaga tortgani evaziga. Endi kichik ozchilik o‘z hayotidan kelib chiqib fikrlaydi va go‘yoki butun O‘zbekistonda hayotni shunaqa deb olg‘a suradi. Elitaning bir qismi bo‘lgan, oylik daromadi 20 million+ bo‘lgan inflyuanser atrofida ham daromad jihatdan o‘ziga yaqinlar yig‘ilgan va bu o‘ziga xos ijtimoiy vakuum yaratadi, ularga reallik o‘zlari yashaydiganday farovon bo‘lib ko‘rinadi. Natijada, ular iPhonedan boshqa telefonni musor deb bilishadi, 3-4 million maoshlik ishni bo‘lsa quldorlik deb ko‘rishadi. 4-5 dollarni shunchaki Capuccinoga yoki 50 dollarni shunchaki kechki ovqatga o‘ylamasdan rasxod qilib yurgan odamga pastdagi 80 foizdan ko‘proq odam yashaydigan reallik haqiqatdan uzoqdek tuyuladi. Amalda, O‘zbekistonda yuz minglab, balki millionlab insonlar mana shu 3-4 million so‘m maoshlik stabil ishni topolmay yuribdi. 80 foizdan ortiq aholi 300 dollardan arzon smartfon xarid qiladi, noutbuki ham nari borsa 400 dollar, hatto 400 dollar ham aksariga qimmatlik qiladi. Kiyimni Toshkent City Malldan emas, bozordan yoki bir dona futbolka narxi 10-12 dollardan o‘tmaydigan arzon do‘konlardan oladi. Internetda ta’sir doirasi kuchli bo‘lgan inflyuyenserlar tasvirlaydigan hayot va real hayot o‘rtasida sezilarli jarlik bor. Albatta, butun O‘zbekiston xalqi mana shu inflyuyenserlardek yashasa zo‘r bo‘lardi, lekin bu hatto rivojlangan davlatlarda ham oson jarayon emas. Reallik shuki, aholimizning katta bir qismi, butun boshli oilaga 600-700 dollardan oshmaydigan byudjet bilan yashashga mahkum.
ادامه مطلب ...
6 530
80
Izzat Shukurov Yandex Uzbekistan rahbari etib tayinlandi Payze'ning Markaziy Osiyo mintaqasiga rahbarlik qilgan, Newmax Technologies, MyTaxi, Workly kabi kompaniyalar direktori bo‘lgan Izzat Shukurov endi Yandex Uzbekistan rahbari bo'ldi. Qayd etilishicha, u mamlakatdagi Yandex xizmatlarini rivojlantirish, shuningdek, uning texnologiyalari, mahsulotlari va xalqaro tajribasi asosida O‘zbekistondagi foydalanuvchilar va biznes uchun yangi imkoniyatlar yaratishga mas’ul bo‘ladi. Izzat Shukurov bunga qadar texnologiyalar va elektron savdo sohasidagi kompaniyalar va loyihalarni boshqargan. Xususan, Payze fintex kompaniyasining Markaziy Osiyo mintaqasidagi faoliyatini boshqargan, Newmax Technologies kompaniyasi direktori sifatida O‘zbekistonda Maxtrack transportni boshqarish yechimini, Workly ish vaqtini hisobga olish tizimini, birinchi MyTaxi taksi agregatorini va Express24 oziq-ovqat yetkazib berish xizmatini joriy etishda o‘z hissasini qo‘shgan. “Mening kompaniyadagi vazifam — Yandex`ning O‘zbekistondagi o‘sish imkoniyatlarini topish va bir vaqtning o‘zida mamlakatga Yandex tashabbuslari va loyihalari orqali yordam berish”, — dedi u. Izzat Shukurov avvalroq o'z Telegram kanalida Payze boshqaruvidan ketgani haqida post . Marketing oʻzbek tilida —
ادامه مطلب ...
4 097
15
Xohlasak ham, xohlamasak ham sunʼiy intellekt bir qator kasblarni oʻldiradi va oʻrniga yangilarini yaratadi. 5ta yoʻnalishda sunʼiy intellekt allaqachon yetarlicha evolyutsiya qilgani va ish oʻrinlarini olib qoʻyganini oʻqiyapman. Sunʼiy intellekt hammadan oldin oladigan 5 kasb: 1. Kassirlar. Supermarket va butiklarda allaqachon oʻz oʻziga xizmat koʻrsatish kassalari ishlamoqda. Sunʼiy intellekt sabab ular kundan kunga yaxshilanmoqda. Amazon, Xitoy va Yaponiyaning koʻp kompaniyalari
1
0
Standartlashtirish sohasida yaxshi yangilik 2024-yildan boshlab har yili 14-oktyabr — Butunjahon standartlar kunida ➖Sanoat ishlab chiqarish va xizmatlar koʻrsatish sohalarida standartlashtirish faoliyatini samarali tashkil etgan hamda ilmiy-tadqiqot jarayonlarida eng yuqori natijalarga erishgan mutaxassislar “Yil standartchisi” mukofoti bilan; ➖Sifatli mahsulot ishlab chiqarib, milliy brendni yaratgan hamda sifatli mahsulot ishlab chiqarish jarayonlarida eng yuqori natijalarga erishgan tashkilotlar esa “Sifat sohasidagi mukofot” bilan taqdirlanadi. Mukofotlar sohadagi mutaxassislarning oʻz kasbiga boʻlgan sadoqatini yanada oshirish maqsadida taʻsis Ular uchun xursandman.
ادامه مطلب ...
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | Расмий канал
🏅"YIL STANDARTCHISI" mukofoti hamda "SIFAT SOHASIDAGI MUKOFOT" taʼsis etildi Respublikada mahsulotlar (ishlar, xizmatlar) sifati va raqobatbardoshligini oshirish, standart talablariga rioya etgan holda eksportbop hamda import o‘rnini bosuvchi mahsulotlar (ishlar, xizmatlar) ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirayotgan tadbirkorlik subyektlarini rag‘batlantirish, shuningdek, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi mutaxassislarning o‘z kasbiga boʻlgan sadoqatini yanada oshirish maqsadida "Yil standartchisi" mukofoti hamda "Sifat sohasidagi mukofot" taʼsis etildi. 2024-yildan boshlab har yili: 🏅"Yil standartchisi" mukofoti bilan sanoat ishlab chiqarish va xizmatlar ko‘rsatish sohalarida standartlashtirish faoliyatini samarali tashkil etgan hamda ilmiy-tadqiqot jarayonlarida eng yuqori natijalarga erishgan mutaxassislar 🏅"Sifat sohasidagi mukofot" bilan sifatli mahsulot ishlab chiqarib, milliy brendni yaratgan hamda sifatli mahsulot ishlab chiqarish jarayonlarida eng yuqori natijalarga erishgan tashkilotlar…
4 609
16
Hayotda biz munosib boʻlganimizga erishmaymiz, aksincha erishganimizga munosibmiz. Yaxshi inson boʻlish kasb boʻlmaganidek munosib boʻlishni oʻzi ham erishish uchun yetarli emas. Harakat qilib erishiladi, mana shu erishish jarayonida hayot munosib boʻlish uchun yetarli tajriba beradi. Harakat muhim asoslardan biri boʻlib qolaveradi doim.
4 719
57
Birjada oltin narxi birinchi marta 2600$ dan oshibdi. Bu O'zbekiston uchun yaxshi yangilik chunki zahiraning asosiy qismini oltin tashkil etadi.
4 916
9
Sentyabr va oktyabr talabalar noutbuk xarid qiladigan oylar. Oldingi yillar Celeron protsessorda ishlaydigan eng arzon noutbuklarga chegirmalar berganmiz. Bu yil biroz boshqa yo'ldan bordik. Talaba katta ehtimol bilan noutbukni 4 yil ishlatadi. Unga Celeron protsessor va 4 GB operativ xotira 4 yilga yetarli bo'lmaydi. Oxirgi yillarda noutbuk deyarli ishlatib bo'lmaydigan holatga keladi. Shundan kelib chiqib bu yil Core i3 va Core i5 protsessorlarida ishlaydigan, juda ko'p sinovdan o'tgan ikkita eng ommabop modelga chegirma qildik. Ular super narx kategoriyada sotilmoqda. 1. Acer Aspire 3, Core i3-1215U, 8/256 Gb SSD: 2. Acer Aspire 3, i5-1235U, DDR4 8GB, SSD 512GB:
ادامه مطلب ...
Ноутбук Acer Aspire 3 A315-59-39S9, Core i3-1215U, 8/256 Gb SSD, Full HD Silver. ХИТ ПРОДАЖ! ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Ноутбук Acer Aspire 3 A315-59-39S9, Core i3-1215U, 8/256 Gb SSD, Full HD Silver. ХИТ ПРОДАЖ! по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
5 098
43
Kamera oʻrnatish tartibi toʻgʻrisida qonun qabul qilish vaqti keldi deb oʻylayman. Qayerda kamera oʻrnatish mumkin yoki mumkin emasligini aniq koʻrsatish kerak. Masalan, genekolog yoki urolog qabulida, razdevalkalarda, hojatxonalarda va hokazo. Qayerda oʻrnatish mumkinligi aniq boʻlmasa-da, mumkin boʻlmagan joylarni qonun bilan aniq belgilab berish kerak. PS: Post maktab razdevalkasida kamera oʻrnatilganligi haqidagi bahsni oʻqib yozildi.
4 537
8
O‘zLiDeP partiyasining 2019 yilgi saylovoldi dasturining ijrosi haqida yozgan edim. Partiya aytmoqda, 233 ta vazifa ijrosi ko‘zda tutilgan, 220 ta vazifa bajarildi, 13 tasi bajarilmoqda Ularni orasida tadbirkorlikka bog‘liqlari bor: - Barcha qonunchilik hujjatlarini birlashtiruvchi yagona Tadbirkorlik kodeksi qabul qilindi - Tadbirkorlar, korxonalar va aholi uchun soliqlar miqdori ozaydi - Soliq turlari 13 tadan 9 taga kamaydi - 250 ming gektardan ortiq unumdor yerlar odamlarga ajratildi, 2 milliondan ziyod fuqaro bu yerlarda ishlab daromad olmoqda - Yerlar va binolarining olib qo‘yilishi, buzilishi tartibi qonun bilan belgilandi - Snosga tushgan mulk uchun bozor narxida oldindan egasiga mablag‘ to‘lanadigan bo‘lgan - Oilaviy tadbirkorlik dasturlari asosida 215 mingta loyihaga 6 trln so‘mdan ortiq kredit ajratilishiga ko‘maklashilgan Hisobotda aytilishicha, tashabbuslarni amalga oshirish uchun 404 dan ortiq qonunlar o‘zgartirildi va takomillashtirilgan, 41 ta yangi qonun, 180 ta prezident farmon va qarorlari, 43 ta huqumat qarori qabul qilingan.
ادامه مطلب ...

IMG_5170.MP4

4 440
2
Абитуриентлар учун қулай имконият! Халқаро Нордик Университети ва “UzReport” ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “UzReport журналистика, медиа ва коммуникациялар академияси”да кириш имтиҳонидан ўтган барчага 35% грант бериляпти экан. Ҳозирда журналистика йўналиши (бакалавриат) ва мутахассислиги (магистратура)га қабул давом этмоқда: – журналист; – муҳаррир; – телеоператор; – видеомуҳандислик. Шунингдек, университет маъмуриятининг маълум қилишича, бакалавриат босқичига 20та, магистратура босқичига эса 10та 100%лик грантлар ажратилган. Имтиҳонлар 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. Қабул учун рўйхатдан ўтиш Халқаро Нордик Университети ҳақида батафсил: 998555084400| Reklama
ادامه مطلب ...

file

4 240
10
Tanqidiy va tahliliy dunyoqarash (ctirical thinking) shakllanmagan odamlar dunyoni oq va qora ko‘rishadi. Ularning miyasi murakkablikni qabul qilolmaganligi uchun xohlagan jarayonni ikkiga bo‘lib tashlash yoki umumiylashtirish ular uchun oson. Miya qiynalmaydi, shunchaki bu oq, u qora. Yoki shunchaki bu yaxshi, u yomon. Bunaqa odamlar konspirologiyaga ham o‘ch bo‘lishadi. Qanaqadir hodisani sabablari va murakkabliklarini qiynalib tushungandan ko‘ra, uni orqasida kimdir turgani va o‘sha hal qilganini miyaga singdirish osonroq. Ularning miyasi yoshlikdan shunga moslangan, o‘qigan kitobi, ko‘rgan kinosi, dars bergan ustozi ham ularni shunga moslashtirgan. Endi ularni o‘zgartirish qiyin jarayon. Ular uchun xohlagan hodisaning orqasida kimdir turadi. Bayden, Tramp, Putin, Xitoy, masonlar, Erdogan, yaxudiylar yoki dunyoning yashirin hukumdorlari va boshqalar. Bunaqa insonlarning muxlisi (podpischigi) ham ko‘p bo‘ladi. Chunki muxlisning kimga muxlisigi uning darajasini ko‘rsatadi. U muxlis murakkabroq tushuncha beradigan insonni tushunmaydi. Unga o‘sha choyxona darajasidagi ANALitik kerak. O‘sha uchun ham aynan uni kuzatadi. Mana shunaqa insonlar yuz minglab muxlis yig‘ib, xoh Ukraina masalasi, xoh boshqa jamiyat va mamlakat muammosida insonlarni chalg‘itayotgani alamli. Lekin, nima qilamiz, bizning ANALitiklarimiz ham o‘zimizga xos va o‘zimizga mos.
ادامه مطلب ...
5 027
68
Farg‘ona vodiysi noqonuniy tamaki mahsuloti aylanmasi bo‘yicha yetakchi bo'lib qolmoqda. 2024-yil 1-sentyabr holatiga Farg‘ona vodiysida noqonuniy tamaki mahsuloti aylanmasi 25,6% ni tashkil qilgan. Andijonda bu ko‘rsatkich 19,5% ga, Farg‘onada – 19,7% ga yetgan. Masalan, yaqinda Andijon va Farg‘ona viloyatlarida noqonuniy tamaki mahsuloti sotiladigan savdo nuqtalarida tekshiruv o'tkazildi. Tezkor tadbirlar davomida umumiy qiymati 85,3 mln so‘m bo‘lgan 3152 quti aksizi bo‘lmagan tamaki mahsuloti va 1 384 dona kontrafakt alkogol musodara etilgan. Shu bilan birga ma'lumki, yirik savdo markazlari va ulgurji bozorlarda noqonuniy tamaki mahsuloti amalda oshkora ravishda sotilmoqda. Huquqni muhofaza qilish va Soliq organlari bu masalada xushyorlikni oshirishmasa, vaziyat yanada jiddiylashishi mumkin.
ادامه مطلب ...
46 858
56
9-sentyabr kuni keskin innovatsiya kutganlar adashishdi. Innovatsiyalar dunyoning boshqa hududiga oʻtib ketganiga bir necha yil boʻldi. Videodagi smartfon prototip emas, buyurtma olinayotgan Huawei Mate XT. Bu dunyodagi birinchi uchga buklanadigan smartfon. Yana u ochilgan holatida dunyodagi eng ingichka smartfon va planshet ham.

file

5 025
64
Buxoroning eski shahrida joylashgan mashhur qo'g'irchoqlar sotiladigan qo'g'irchoq ustaxonasi yopilishi mumkin ekan. Bu haqida Instagramda Zokir Jo'rayevning murojaati chiqibdi. Unga ko'ra bu yil yangi ijara shartnomasi narxi uch barobar oshib kelgan. Qayta hisoblashni so'rashganda, ayollar kiyimi sotadigan tadbirkor olmoqchi bo'lganini va tender orqali hammasi hal bo'lishi aytilgan. Asos qonuniy bo'lishi mumkin. Muammo shundaki, bu qo'g'irchoq ustaxonasi Buxoroda yagona, ustalar ham o'zining xarizmasi bilan ajralib, turistlarni har safar qoyil qoldirishadi. Aniq bu ustaxonaning madaniy ahamiyati bor. Madaniy va tarixiy ahamiyatidan kelib chiqib, hozirgi vaziyatda Buxoro uchun, undagi turizmning, hunarmandchilikning rang-barangligi uchun bu ustaxonani saqlab qolish to'g'ri bo'ladi deb o'ylayman. Hunarmand murojaati:
ادامه مطلب ...
10 340
22
🎓📚 Talabalar uchun: OTMlarda kontraktni bo‘lib to‘lashga ruxsat berildi Joriy yildan boshlab O‘zbekiston OTMlarida talabalarga kontraktni qismlarga bo‘lib to‘lashga ruxsat berildi. Birinchi 25% to‘lovni 15-sentabrgacha amalga oshirish lozim. ✅ payme’da siz shartnomani bir zumda, qulaygina to‘lashingiz mumkin: 1. "Xizmatlar to‘lovi" bo‘limiga o‘ting va "Ta’lim" bandini tanlang. 2. "OTMlar uchun kontrakt to‘lovi"ni toping va to‘lov turini tanlang 3. JSHSHIR hamda to‘lov summasini kiriting va to‘lovni tasdiqlang. Tayyor! 15-sentabrgacha o‘qish uchun kontraktning 25% ni shoshiling Reklama
ادامه مطلب ...
4 882
8
Стандартлаштириш бизнесда сифат ва нарх учун муҳим ҳисобланади. Ҳенри Форд айтган эди: “Мижозлар ўзлари хоҳлаган рангдаги машиналарини сотиб олишлари мумкин. Фақат бу ранг қора бўлиши шарти билан”. Маҳсулот ва жараёнларни стандартлаштириш ва муваффақиятли чиққан тизимдан доимий кичик яхшиланишлар билан йиллар давомида фойдаланиш бизнес учун ақлли қарордир. Доимий кескин ўзгариш, янгилик қилиш қимматга тушади. Шу учун ҳам ҳатто Apple кескин ўзгаришлардан қочиб, йиллар давомида кичик ўзгаришлар билан эволюция қилмоқда.
ادامه مطلب ...
4 952
12
Taqdimot tugadi, sotuv 20-sentyabrdan boshlanadi.
5 822
36
20 daqiqadan so'ng yangi iPhone 16 taqdimoti bo'lib o'tadi. Taqdimotni quyidagi havola orqali tomosha qilishingiz mumkin:
Apple Event - September 9
Get ready. On September 9 at 10 a.m. PT, it’s Glowtime. Click “Notify me” and we’ll send you an update before the keynote begins.
6 144
39
Wukong hikoyalari qanday boshlangan? Bu video sizni Wukongning epik sarguzashtlari bilan tanishtiradi, ularning tarixiy ildizlariga chuqur kirib boradi. Sun Wukong, yoki "Maymunlar Qiroli", Xitoy mifologiyasining mashhur qahramoni bo'lib, o'zining sehrli kuchlari va jasorati bilan tanilgan. Tarixiy va madaniy ma'lumotlar bilan boyitilgan ushbu video, Wukongning qanday qilib mashhurlikka erishganini va uning xalq qahramoni sifatidagi rolini yoritadi. Siz Wukongning tarixiy manbalarda qanday tasvirlanganini bilib olishingiz mumkin To'liq videoga havola👇
ادامه مطلب ...

file

5 834
7
Erta shu mem qaytadi)
6 624
42
Bugun kitobsevarlar to‘plangan bir guruhda "Asaxiy Books" nashriyoti bilan bog‘liq tushunmovchilik bo‘ldi. Izohlardan birida bizning jamoamizda ishlovchi xodimamiz mutlaq o‘z shaxsiy fikrini bildirgan, biroq, afsuski, bu fikrlar kompaniyamiz nomidan yozilgan deb tushunilgan. Shuni ta’kidlashni istardikki, mazkur xodimaning shaxsiy fikrlari va harakatlari bizning kompaniyamizning rasmiy pozitsiyasini aks ettirmaydi. Biz hamisha ochiqlik, o‘zaro hurmat va professional hamkorlik tamoyillariga amal qilamiz. Biz barcha mijozlarimiz, blogerlar hamda media vakillari bilan sog‘lom va samimiy aloqalar saqlanib qolishini maqsad qilganmiz. Shu munosabat bilan, ushbu noqulay vaziyat uchun barcha hamkorlarimiz va kuzatuvchilardan uzr so‘raymiz. Bu masala bo‘yicha zarur chora-tadbirlarni ko‘ramiz va kelajakda bunday holatlar bo‘lmasligini maqsad qilamiz. Sizning ishonchingiz biz uchun juda muhim va biz bu ishonchni saqlash uchun doimo harakat qilamiz. Kutilmagan emotsional vaziyatlarda ham biz bilan birgaligingiz uchun tashakkur! Hurmat bilan, "Asaxiy Books" jamoasi
ادامه مطلب ...
6 177
11
Университет нимага керак? Мундоқ олиб қараганда диплом керак эмас, аммо бу ерда бошқа нарса бор. Бир хил қизиқиш, деярли бир хил IQ кўрсаткичларига эга бўлган омманинг бир жойда йиғилиши бу ўзаро энергия алмашинувини ҳосил қилади. Яъни бу одамлар ўзаро бир-бирини тўйинтиради, бу ҳам ижтимоий жиҳатдан, ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан энергия алмашинув жараёни юз беради. Нега ижтимоийлашув жуда муҳим? Тасаввур қилинг бир дастурлашни ўрганган интроверт ўзи университетсиз ўсишга ҳаракат қилди. Мен бундай дастурчиларнинг жуда кўпчилигини биламан, улар ўз ишларининг устаси ҳисобланишади, аммо катта ишларни бошқара олишмайди. Чунки инсон ижтимоийлашмаган, у одамлар билан ишлашни, одамларни бошқаришни, уларнинг эмоциялари билан ҳисоблашишни билмайди. Бу ҳам аслида илм ва бу илм айнан университетда шаклланади. Телеграм асосчиси Павел Дуров Санкт-Петербург давлат университетининг “Инглиз тили ва таржимонлиги” факультетини тугатган. У университетда турли тадбирлар, шоулар ташкиллаштириб талабаларни бирлаштирган, турли ғоялар ишлаб чиқиб уларни университетда татбиқ қилган. Шунинг учун у уч марта Потанин стипендияси соҳиби бўлган. Ҳа, Дуров 2006-йилда университетни қизил дипломга битирди, лекин уни ҳали ҳамон олиб кетмаган, чунки университетдан олган энг катта нарсаси одамлар билан ишлаш, одамларни бошқариш, улар билан мулоқот қила олиш, уларнинг эмоциялари билан ҳисоблашиш эди. “Инглиз тили ва таржимонлиги” йўналишида ўқиб дунёнинг IT гигантига айланиш учун Дуровга фақатгина информатик билимлари камлик қилар эди. Университетда ўқиш шарт эмас деган яқинларингизга шу постни юбориб қўйинг.
ادامه مطلب ...
5 283
87
Охирги вақтларда networking сўзи ўзбек профессионал муҳитида манфаат йўлида танишувга айланиб қолди. Одамлар манфаат учун кимлар биландир танишишади, улар орқали нимадир иш битиришмоқчи бўлишади. Бу кўпроқ сотув жараёнини эслатади. Агар сизга сотувни ошириш, нимадир ишни битириш, муваффақиятли шартномани қўлга киритиш ёки бошқа бирор шахсий манфаат учун танишув керак бўлса, . Бу манфаат устида қурилган, мақсадли алоқадир. Лекин, катта эҳтимол билан ёлғонга асосланиб ким биландир танишиш, яқин бўлиш инсонийликдан йироқдир. Кўпинча асосий мақсад яширилиб, нариги томонни самимийликка, дўстликка ишонтиришга ҳаракат қилинади, бунинг ортида бўлса асосий мақсад учун ёлғонлар туради.  networking қизиқиш, самимийлик устида қурилади. Ким биландир манфаат учун эмас, у сизга шахс сифатида ҳурматли ёки қизиқ бўлгани учун, тез-тез қадриятлар яқин бўлгани учун таниш бўлинади, дўст тутилинади. networking да самимият ва ўзаро ҳурмат асосий нарса деб кўрилади.  Лекин, гувоҳ бўлаётганим, афсуски бугун жамиятда networking аниқ мақсадлар йўлида, манфаат устида, нимадир кутибгина қилинмоқда. Алоқалар ҳам ҳурмат ва дўстлик, қизиқиш томондан эмас, берадиган фойдасидан келиб чиқиб ўрнатилмоқда.  Бу networking эмас, бу дипломатия, манипуляция, сотув, музокара ёки хоҳлаган нарса бўлиши мумкин. Лекин, бу ўзаро ишонч ва ҳурмат устида қурилган networking эмас. 
ادامه مطلب ...
6 741
37
​​Tara Vestover – "Talaba" Bu avtobiografik asar. Bir insonning haqqoniy hayoti, xotiralari. Uni katta qiziqish bilan boshladim. Shu qiziqish ta'sirida yuz bet tamomlandi. Biroq tan olishim kerakki, keyingi yuz betni qiynalib oʻqidim. Zerikarli va mayda tafsilotlarga oʻralashib qolinganday tuyuldi. Ammo keyingi yuz bet fikrlarimni mutlaqo oʻzgartirib yubordi. Endi yutoqib oʻqiyotgandim. Chunki undagi fojialar ozmi-koʻpmi hammamizda bor edi. Muallif ta'lim qanchalik muhimligini ta'lim haqida deyarli gapirmay tushuntira olgan. Ta'lim sifati hatto juda yomon boʻlsa ham u kerak. Biz nomiga boʻlsa ham maktabga borib-kelishimiz, asosiy qoidalar va gʻoyalar qulogʻimizga chalinishi, oʻz oilamiz qobigʻidan chiqishimiz, jamiyatdagi turfa xillikni koʻrishimiz juda muhim ahamiyat kasb etadi. Hammamizda oʻzimizga xos qadriyatlar bor. Ularni bizga oilamiz, yaqinlarimiz, atrofimizdagilar, oʻzimiz mansub boʻlgan millat, din beradi. Mana shu qadriyatlar prizmasidan dunyoga qaraymiz. Oʻzimiz va boshqalarga shu qadriyatlarga koʻra baho beramiz. Mabodo qoʻlimizdagi mana shu dasturulamal xato boʻlsa xudo urgani shu. Bu yanglish xarita bilan begona joylarda kezishga oʻxshaydi. Siz hech qanaqasiga, hatto tasodifan ham manzilingizga yetolmaysiz. Biz bugun bayroq qilib koʻtargan gʻoyalar, fikrlar, qadriyatlarning hech biri oʻzimizniki emas. Ular ichki senzura hosil qiladi, bizni qolipga soladi. Biz tabiatan boshqacha odamligimizni, kengroq ufqlarga yoʻl olishimiz kerakligini bilamiz, ammo ichimizdagi oʻsha yanglish fikrlar bizda ikkilanish va aybdorlik hissini paydo qilaveradi. Hayotimiz markazida turuvchi qadriyatlarning aslida bizga tegishli emasligini, ularni ongli tarzda tanlamaganimizni va eng yomoni – ular xato ekanini anglash jarayoni juda ogʻriqli. Hurfikrlilik tomon juda sekin qadam tashlaymiz. Yangi olam boshida juda jozibali, keyin esa qoʻrqinchli tuyuladi. Notanish jannatdan tanish doʻzaximizni afzal koʻramiz. Hozirgi hayotimiz mushkul boʻlsa-da qulay tuyuladi. Ortga qadam tashlagimiz keladi. Taslim boʻlmay yurishda davom etsak ichimizda alam, gʻazab, nafrat tuygʻulari paydo boʻladi. Bizga qilgan nohaqliklari, hayotimizni rasvo qilishgani uchun yaqinlarimizni ayblaymiz, ularni yomon koʻramiz. Eng oliy manzilda esa hammani kechiramiz. Endi bariga tepadan qarab, oʻtmishimizni, xatolarimizni xotirjam qabul qilamiz. "Talaba" kitobi shunchaki oʻqib-oʻrganish, ilm olish haqida emas. Zero nomidan farqli oʻlaroq unda ta'lim jarayoni haqida kam soʻz borgan. U paradigmani oʻzgartirish, dunyoqarashni kengaytirish, oʻzini inkor etish hamda yangidan yaratish va bu uchun baʼzan eng yaqin insonlarimizga qarshi turish mashaqqatlari haqida yozilgan memuardir. Muallif oʻzidagi transformatsiyani bor boʻyicha koʻrsatadi. Qachonki bu kitobni oʻqish asnosida oʻzingizdagi dogmalarni sezsangiz, haqqoniy va xayoliy toʻsiqlarni koʻrsangiz mutolaa foydali boʻladi. Kamchiligimizni koʻrib, tan olganimizdagina undan qutulishimiz mumkin. Inson har qanday qoliplarni yorib chiqa olishini koʻrsatgani uchun ham shu darajada shuhrat qozongandir bu kitob ehtimol.
ادامه مطلب ...
image
4 909
26
Hayvonlarga ozor berganlarga qonuniy jazo bor, bu uchun juda ko'p kurashildi, ayniqsa "Hayot" markazi asoschisi Iroda Matkarimovaning bunda hissasi katta. Agar siz biror hayvonga kimdur ozor berayotganini ko'rsangiz albatta murojaat qiling, xabar bering. Qo'shtirnoq podkast-muammolarga qo'shtirnoq ichida qaraymiz. 🔗

IMG_5128.MP4

6 439
10
Бугунги кунда дунёнинг ривожлантирган давлатлари ҳақида гап кетганда Малайзия ҳам қўшиб кетилиши оддий ҳолга айланди. Малайзия бундай даражага етиш учун жуда катта инқилобларни бошдан кечирди. Аммо бир шахснинг қилган хизматлари ҳам беқиёс - Маҳатхир Муҳаммад. «Худди шундай» Маҳатхир ва унинг сиёсий ишлари бўйича яхши сонни кўришни маслаҳат бераман. Тўлиқ видео:

file

6 058
32
Man uchun yangilik bo'ldi, gilos yetishtirish bo'yida dunyoda kuchli beshlikka kirar ekanmiz. 2022-yilda 297 676 tonna gilos yetishtirilgan ekan. Manba:
7 370
41
"Asaxiy Books bestsellerlari" avgust oyi reytingiz. Reytingdan Asaxiy orqali avgust oyida O'zbekiston bo'ylab eng ko'p sotilgan kitoblar o'rin olgan. Yaqinda premyerasi bo'lgan "Talaba" kitobi peshqadamga aylanib, reytingning doimiy g'olibi "Atom odatlar"dan o'tib ketgan. To'liq ro'yxat:   1. Tara Vestover: Talaba  2. Jeyms Klir: Atom odatlar 3. Jorj Oruell: Molxona  4. Mey Mask: Rejali ayol 5. Javlon Jovliyev: Qo‘rqma 6. Kel Nyuport: Diqqat      7. Robert Grin: Mahorat  8. Malkolm Gladuell: Zukkolar va landavurlar  9. Jorj Oruell: 1984  10. Brayan Treysi: Samaradorlikning 21 yo‘li  11. Daron Ajemo‘g‘li, Jeyms A. Robinson: Mamlakatlar tanazzuli sabablari 12. Yoz, qisqartir: Kuchli matn yozish siri  13. Piter Hopkirk: Katta o‘yin 14. Allan Dib: Bir varaqli marketing reja 15. Mark Menson: Beparvolikning nozik sanʼati   16. Uolter Ayzekson: Stiv Jobs 17. Stiven R. Kovi: Muvaffaqiyatli insonlarning 7 ko‘nikmasi 18. Grant Kardon: Savdo sanʼati 19. Jon G. Miller: SOS! Savol ortidagi savol 20. Devid Bax, Jon Devid Mann: Latte omili
ادامه مطلب ...
6 131
47
Barcha hayvonlar teng, lekin ba'zilari tengroq. © "Molxona" kitobidan Biz insonlar teng yaratilganmiz deb koʻp gapiramiz. Siyosiy tomondan bu hammaga birdek singdirildi ham. Lekin, afsuski genetik tomondan hamma insonlar teng emasligini rad etolmaymiz. Masalan, kimdir tabiatan uzun oyoqqa ega va yugurish bilan shugʻullanadi. Uzun boʻyi bor va basketbol bilan shugʻullanadi. Kimgadir genetik tomondan chiroy nasib qilgan, kimgadir hamma havas qiladigan soch. Kuchli xotira yoki boshqa har xil faktorlarni ham esdan chiqarmaslik kerak. Semizlik va ozg'inlikda genetik taʼsirni ham rad etib boʻlmaydi. Shunaqa holatda, siz baʼzan yillab harakat bilan erishadigan narsaga kimlardir shunchaki genetik omadi chopgani uchun ega boʻladi. Adolatsizlik boʻlib tuyuladi, lekin vaziyat shunaqa. Inson kamolotga erishishi uchun qoʻlida bor imkonidan kelib chiqib harakat qilishi, oʻsishi zarur. Va oʻsgan sari oʻzini atrof bilan emas, kechagi oʻzi bilan ham solishtirishi muhim. Shunaqa ekan, kimningdir genetik omadi borligiga eʼtibor qaratmay, nimadirga erishishning yoʻli harakat, mehnat va irodadir. Sportda mehnati bilan qobiliyatlidan yaxshiroq natijalarga erishganlar keysi koʻp boʻladi. Aslida, hayotda ham shunaqa, qoʻlidagi imkoniyatdan kelib chiqib harakat qilganlar yakunda doim nimadirga ega boʻladi. Nolib toʻxtab oʻtirish zararimizga ishlaydi. Siyosat tenglikni taminlashi kerak deyishingiz mumkin. Siyosat nari borsa teng imkoniyatlarni, undan oʻtsa pozitiv diskriminatsiyani ta'minlashi mumkin. Lekin, bu ham genetik ustunlikni real maydonda yoʻldan chiqarolmaydi. Harakat, mehnat va iroda, mana shular muhim. Faqat shular bizni real maydonda real natijalarga olib borishi mumkin.
ادامه مطلب ...
7 368
69
Результаты конкурса: Победители: 1. BBS 2. Bekzod 3. Обидахон 4. Ardasher 5. Akbar 6. Hakker 7. Bekpo'lat 8. Me 9. Jovliyev Valijon 10. Laziz 11. RAVSHAN 12. Oltin 13. Неизвестная.... 14. ᅠ ᅠ 15. Asilbek Atamuratov 16. 𝓓𝓾𝓻𝓭𝓸𝓷𝓪 17. F.N.G. 18. Shakxnoza🎀 19. Mahmudiy 20. Muslimakhon. 21. 𝕀𝕤𝕜𝕒 22. Alimova__ 23. Temirbek Sarsenbaev 24. Zarnigorxonim 25. MRFB 26. Suxrob 27. Ozodbek 28. Asilbek Axtamov 29. Taraqqiyot 30. Diyor 31. Muhammad Azim 32. Yoʻldasheva🩵 33. Гулчехра
ادامه مطلب ...
11 444
28
Bayram muborak!
6 433
6
Toq mukammal son mavjudmi Quyidagi video toq mukammal sonlarning mavjudligi haqida matematik savolni o'rganadi. Mukammal sonlar, o'zidan tashqari barcha bo'luvchilarining yig'indisi o'ziga teng bo'lgan sonlardir, lekin bu holat hozirgi kunga qadar faqat juft sonlar uchun tasdiqlangan. Video, toq mukammal sonlarning mavjudligi yoki mavjud emasligi haqida matematik tadqiqotlarni ko'rib chiqadi. Toq mukammal sonlar haqida tarixiy ma'lumotlar, matematik olimlarning urinishlari va nazariyalar muhokama qilinadi. Shuningdek, video bu masala bo'yicha mavjud bo'lgan matematik isbotlar va hal qilinmagan muammolar haqida batafsil ma'lumot beradi. To'liq videoga havola👇
ادامه مطلب ...

file

6 078
22
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉
ادامه مطلب ...
5 428
5
33 yillikka 33ta sovg'a! Bayram munosabati bilan hozir eng trendda bo'lgan 33ta "Talaba" kitobiga sovg'ali tanlov uyushtiramiz. Qatnashish shartlari oson: - kanalimizga a'zo bo'lasiz. - Ushbu postni guruh yoki kanalga bo'lishasiz - post tagidagi "qatnashaman" (участвую) tugmasini bosasiz. G'olibni bot avtomatik aniqlab beradi. G'oliblar ro'yxati 1-sentyabr kuni 22-00da e'lon qilinadi. G'oliblarga sovg'alarni Asaxiy orqali uylarigacha yetkazib beramiz. Bayram muborak do'stlar! PS: 31-avgust va 1-sentyabr kunlari da barcha tovarlarga 33 foizgacha chegirmalar bo'lmoqda, foydalanib qoling.
ادامه مطلب ...
30 946
564
Дунё тарихидаги ҳеч бир сиёсатчи АҚШнинг 35-президенти Жон Фицжералд Кеннедидек тез танилишига эришмаган. У сайланган пайтида атиги 43 ёшда бўлиб, АҚШ президентлари орасидаги энг ёш сайланган президент эди. Афсуски, Кеннеди ўзидан кутилаётган умидларни оқлаш имконига эга бўлмайди. У ўз лавозимида минг кундан кам вақт бўлади. Бу вақт АҚШ Жанубида сегрегациядан азият чеккан фуқароларнинг норозиликлари ва Совет Иттифоқига қарши ядро уруши таҳдиди билан ўтади. Ҳаётининг сўнги ҳам даҳшатли фожеа билан якунланади. Бугун сиз билан ушбу инсоннинг босиб ўтган йўлига назар ташлаймиз. Демак бугунги қаҳрамонимиз Джон Кеннеди, у ким эди?
ادامه مطلب ...
AQShning eng yosh prezidenti | Dallasdagi o'q ovozlari | Jon Kennedi | U kim edi? | @Alimoff
Чарльз Уиланнинг "Ялонғоч иқтисодиёт" деб номланган китобини шу ердан сотиб олишингиз мумкин 👉 https://asaxiy.uz/u/64ddc83f23ae1 Ютюбдаги AlimoffLive каналига аъзо бўлишни унутманг https://www.youtube.com/watch?v=Cd11RLpwhpM&ab_channel=AlimoffLive Телеграм каналим: https://t.me/nurbekalimov Инстаграм: https://www.instagram.com/nurbek_alimoff/ Реклама ва ҳамкорлик учун https://t.me/profsoyuz_influence +998971562211 Комментларда яна қайси тарихий шахслар ёки қайси тарихий ва сиёсий воқеалар ҳақида видеоролик қилишимизни исташингизни қолдиринг. Music track: Cinematic by Aylex Source: https://freetouse.com/music Vlog Music for Videos (Free Download)
5 159
19
Mustaqillikning 33 yilligi munosabati bilan bugun va erta Asaxiyda barcha mahsulotlarga 3.3 foizdan 33 foizgacha chegirmalar. Chegirmalar onlaynda va Toshkent shahardagi do'konlarimizda bir xil amal qiladi. Foydalanib qoling.
5 038
9
“O’zbekiston korxonalarida eng katta muammo nimada?” - deb savol berishsa, men: “Albatta, MENEDJMENTda” - deb javob berardim. To’g’ri, kadrlar tayyorlashda ham talaygina muammolar bor. Lekin, afsuski, kompetent C level menejerlar kamligi undan ham katta muammo. Tushunarli maqsad qo’yish, korhonada effektiv tizim joriy qilish, raqamlashtirish va krossfunktsional jamoalar tuzib, odamlar bilan ishlashni biladiganlar juda va juda kam. Aksariyat menejerlar faqat mikromenedjment bilan band. Korxona asoschilari esa operatsionkadan chiqishni faqat orzu qilishadi holos. Muammoni yechimi faqat ilmda deb o’ylayman. Men Express24-ga o’tganimda, Akmal Paiziev Harvard Business Review-ning “Managing people” degan kitobini bergan. Va eng asosiysi, o’zining namunasi bilan Menejer qanday bo’lishi kerakligini o’rgatgan. Men esa sizga shu kitobni tavsiya qilmoqchiman.
ادامه مطلب ...
4 910
25
"Agar siz biror narsani oddiy so‘zlar bilan tushuntira olmasangiz, demak, siz uni tushunmaysiz." © Fizika bo‘yicha Nobel mukofoti sovrindori doktor Richard Feynman Oxirgi vaqtda sodda va aniq fikrlaydigan insonlarga hurmatim oshmoqda. Chunki murakkab narsani sodda qilib ifodalash insondan masalani chuqur tushinish, miyada tizimlashtirish, so'ngra uni tushinarli ifodalashni talab qiladi. Bu esa oson emas.
5 395
57
Biznes boshlaganda barcha narsa qiyin va samarasiz bo‘ladi. Sizda: Na ko‘nikma, na pul, na tanishlar bor. Faqatgina vaqtingiz bor, xolos. Va samarali bo‘lish uchun vaqtingizni samarasiz sarflashga majbursiz. Bundan qochib bo‘lmaydi. Aynan shu jarayon orqali ishni osonlashtiradigan ko‘nikma, mablag‘ va aloqalar shakllanadi. Bu boʻlsa vaqtdan yutish va koʻproq yutuqlarga imkon ochadi.
5 209
31
#DUROV haqida “Ha, u shunchaki Facebook yoki WhatsApp'ni ko‘chirib oldi,” - deb faqat klinik ahmoqlar yoki ikkiyuzlamachilar aytishi mumkin. VK yoki Telegram kabi mahsulot yaratish - noyob, hayratlanarli darajada katta yutuq. Mehnat, iste’dod, omad, millionlab kamyob ko‘nikmalar, bukilmas xarakter va irodaning aql bovar qilmas uyg‘unligi. Hech bo‘lmasa bir kichkina do‘konni ochib ko‘ring, janoblar va xonimlar. Hech bo‘lmasa bir yil davomida haqiqiy biznes yuritib ko‘ring. Hech bo‘lmasa $100k sarmoya jalb qilib ko‘ring. Har qanday g‘oyani mahsulotgacha yetkazib ko‘ring. Birinchi marta naqd pul yetishmasligi muammosiga duch kelganingizda aqlingizni saqlab qolishga harakat qiling. Regulyatorlar orqali o‘tib ko‘ring. Millionlab odamlar foydalanadigan narsani boshqarishga harakat qilib ko‘ring. Bankrotlik tahdidi oldida hech bo‘lmasa bitta tamoyilingizni saqlab qolishga harakat qiling. Sizni minglab odamlar nafrat qilayotgan sharoitda hech bo‘lmasa bir oy yashab ko‘ring, faqat shuning uchunki sizda nimadir muvaffaqiyatli bo‘ldi, lekin ularda yo‘q. Hech bo‘lmasa bu hayotda biror narsa qilishingizni ko‘rsating.
ادامه مطلب ...
5 177
29
Bugungi biznes realliklari haqida Oruellcha iqtiboslar?
1
0
Tekinga pdf kitob tarqatish toʻgʻrimi?

file

5 129
22
Mohir va buyuk insonlarning siri nimada? Ular qanday buyuklikka erishgan? Inson o'zidagi iste'dodini qanday qilib rivojlantirsa, nafaqat o'ziga, balki butun dunyoga naf keltiradigan shaxsga aylanadi? Ota-ona, do'stlar va jamiyat belgilab bergan yo'ldan yurish kerakmi yoki ichingizdan isyon ko'tarib, o'z orzularingiz uchun kurashishingiz kerakmi? Men yaqin o'rtada o'qigan eng zo'r kitob - Robert Green ni "Mahorat" degan kitobi bo'ldi. Yaqinda mana shu kitobni nashrdan chiqarishni boshlabdi, menga ham bitta jo'natishgandi. Zo'r qiziqish bilan o'qiydigan masterpiece. 500 bet, hali tugallay olmadim-u, lekin shu o'qiganimni o'zi bilan ichimda g'alayon, yo'qotilgan energiyam qayta tiklangandek. Robert Green ning barcha kitoblari o'zimga nisbatan muhabbatimni, ishonchimni uyg'otgan. Yozuvchi aynan mana shu kitobida har bir individual uchun chinakam "professional" (mohir) insonga aylanish uchun ko'nikmalar bergan, buyuk shaxslar haqida siz hech qayerda eshitmagan sirli ma'lumotlarni to'plagan. E'tiborimni tortgan joyi 1-bobda Motsartning qanday "Motsart" bo'lgani-yu, Darvin bolaligida nega birorta fandan yaxshi o'qimaganligi. Va 2-bobdagi "Bir pog'ona pastga tushish" tuyg'usi ham menga chuqur ta'sir qildi. 4-5-boblarda serqirra ongni uyg'otish va shunga o'xshash g'ayrioddiy ma'lumotlar topasiz. Bu kitobni onam ikkimiz talashib o'qiyapmiz, birinchi bobni tugatiboq "o'zi buni avval ota-onalar, keyin bolalari o'qishi kerak ekan" dedim ularga. Menimcha kitob hamma uchun yozilgandek. Hayotiy kuchingiz ortib borishini boshqacha his qilasiz. To'liq tugallagach, shu kitob haqida batafsil voicechat qilamiz) Muhokama qilishni istasangiz, kitobni olib o'qing. P.S: 74-bet 25-qatordagi Fullerning gaplari - Hans Zimmer ni musiqalaridek zarba bilan kirdi yuragimga. I'm still speechless.
ادامه مطلب ...
Asaxiy Books
Sevimli kitob do’koningiz💙 🚚 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beramiz. 📦 Buyurtma va savollar uchun: @asaxiybot / 71 200 01 05 • Do‘konlarimiz manzili: https://asaxiyuz.taplink.ws/ • Hamkorlik va takliflar: @asaxiy_marketing • Ulgurji savdo: @NX_001
5 204
31
Al Jazeera xabar berishicha, BAA Pavel Durov himoyasi uchun Fransiya bilan 10 milliard AQSH dollarlik shartnomani muzlatibdi. Shartnoma BAA tomonidan Rafal quruvchi samolyotlarini xarid qilish uchun qilingan boʻlgan. Oldinroq ham aytgandim, Durovni xibsga olinishi xalqaro maydonda BAA uchun oʻzini koʻrsatishga, taʼsir doirasini oshirishga ajoyib imkoniyat.
1 511
13
Postmodernizm. Butun olam - matn! "XURMO" YouTube kanalidagi "Postmodernizm. Bütün olam - matn" mavzusidagi video postmodernizmning muhim konseptlarini ochib beradi. Video postmodernist tafakkur, o'z-o'zini inkor qilish, va har bir narsaning matn sifatida qaralishi kabi g'oyalarni yoritadi. Ushbu yondashuvda, dunyo va hayotdagi barcha hodisalar va tajribalar matn sifatida qabul qilinadi, bu esa haqiqiylik va ma'no bilan bog'liq yangi savollarni yuzaga keltiradi. Video, shuningdek, postmodernizmning san'at, adabiyot va madaniyatdagi ta'sirini ham tahlil qiladi. To'liq videoga havola:
ادامه مطلب ...

file

5 823
17
Demokrafik muammo sabab Janubiy Koreyaning Pusan shahrida yoshlarga turmush qurish uchun bonus pullari beriladigan boʻlibdi. Ilk uchrashuvga 360 AQSH dollari, toʻy uchun 15000 dollar. Demografiya Janubiy Koreyaning eng jiddiy muammolaridan biri boʻlib qolmoqda.
6 953
148
iPhone 16 seriyasi taqdimoti 9-sentyabr kuni ekanligi rasman tasdiqlandi. Shu kuni Apple Watch 10 soatlari va yangi Airpods quloqchinlari ham taqdim etiladi. Xullas, ikki haftadan keyin iPhonelariz eskiradi 😁
5 254
30
Naqd pullarni komissiyasiz yechib olish, keshbek va boshqa imkoniyatlar: TBC Bank oʻzining yangi bank kartasiga oldindan buyurtma berishni yoʻlga qoʻydi 💳 Bu shunchaki bank kartasi emas, balki yashirin komissiyalarsiz va koʻplab qiziqarli takliflar beradigan kundalik vazifalar uchun qulay yechimdir. Karta imkoniyatlari: • Istalgan bankomatdan komissiyasiz naqd pul yechib olish – qulay va ortiqcha xarajatlarsiz. • Xaridlar uchun keshbek – kundalik xarajatlarni tejash. • Komissiyasiz pul o‘tkazmalari – yaqinlaringizni qo‘llab-quvvatlashning oson usuli. Kelajakda esa karta hayotingizni qulaylashtirish uchun yanada koʻproq imkoniyatlar taqdim etadi. Kartani kuzda chiqarish rejalashtirilgan. Ushbu orqali unga oldindan buyurtma berishingiz mumkin. Reklama
ادامه مطلب ...
4 766
23
Birlashgan Arab Amirliklari Tashqi ishlar vazirligi Fransiyadan o‘z fuqarosi Pavel Durovga shoshilinch ravishda barcha zarur konsullik xizmatlaridan foydalanish imkoniyatini ta’minlashni talab qilmoqda. Bu uzoq kutilgan yangilik. Bu vaziyatdan BAA o'z imijini yaxshilash uchun foydalanishi mumkin edi va mamlakat bunga qo'l urdi. Pavel Durov masalasi ancha murakkab bo'lib qolmoqda, Durovda umumiy 7ta mamlakat pasporti borligi aytilmoqda. Fransiya bo'lsa Pavelni fransuz sifatida tergov qilayotganligi va bu xalqaro masala emasligini ta'kidlamoqda.
ادامه مطلب ...
4 516
5
InfinBANK eshkak eshish bo'yicha jahon chempionatining rasmiy homiysi bo'ldi O‘zbekiston Markaziy Osiyoda birinchi bo‘lib ushbu nufuzli sport anjumaniga mezbonlik qilish sharafini qo‘lga kiritdi. Musobaqada 57 davlatdan 500 dan ortiq sportchi ishtirok etdi. Chempionat o‘tkaziladigan joy Samarqand shahridagi Ipak yo‘lining qoq markazida joylashgan “Abadiy shahar” bog‘idagi go‘zal eshkak eshish kanali bo‘ldi. Shu tariqa musobaqa nafaqat sportchilar, balki viloyatning muhtasham tabiati, madaniy merosidan bahramand bo‘lgan tomoshabinlarning ham e’tiborini tortdi. Shunisi e'tiborga loyiqki, Samarqand eshkak eshish kanali jahon standartlariga javob beradi va Markaziy Osiyodagi o‘ziga xos sport inshooti orasida eng yaxshisidir. Dunyoda shunga o’xshash kanal faqat ikkita- Moskva va Myunxen shaharlarida. Musobaqa davomida 60 medal o'ynaldi: * 20 ta oltin * 20 ta kumush * 20 ta bronza InfinBANK jamoasi jahon chempionatida unutilmas muhit yaratdi – bank xodimlari sportchilarni qo‘llab-quvvatlab, esdalik sovg‘alarini taqdim etib, butun dunyodan kelgan muxlislar va ishtirokchilarni birlashtirdilar. InfinBANK, shuningdek, chempionat hududidagi yagona barni taqdim etdi, u yerda mijozlarga bankning mobil ilovasi orqali to'lovlarni amalga oshirishda 50% chegirma taqdim etildi. Samarqanddagi chempionat ishtirokchilari va tomoshabinlari xotirasida uzoq vaqt saqlanib qoladigan yorqin lahzalarni yaratishda InfinBANK salmoqli hissa qo‘shdi. Eshkak eshish – kuch, intizom va jamoaviylikni talab qiladigan sport turi bo‘lib, u bank qadriyatlariga mos keladi. Shuningdek, bu sportchilarni qo‘llab-quvvatlash va ushbu sport turi bilan shug‘ullanish uchun ajoyib imkoniyatdir”, — deyiladi bank xabarida. Bu InfinBANK uchun yirik sport musobaqalarida homiy sifatida qatnashish bo‘yicha birinchi tajriba emas. Bank sport va sog'lom turmush tarziga oid tashabbus va tadbirlarni faol qo'llab-quvvatlab kelmoqda. Yakunlangan chempionat muhim sport tadbiriga aylandi va sport qanday qilib birlashtirib, ilhomlantirishi mumkinligining namunasi bo'ldi. Kayak va kanoe Federatsiyasi, shuningdek, tadbirning barcha homiylari, jumladan InfinBANK ham ushbu tadbir yorqin va esda qolarli bo‘lishi uchun barcha imkoniyatlarni amalda qo’lladi. Reklama
ادامه مطلب ...
3 241
3
OʻzLiDeP yosh oilalar uchun 1 millionta arzon uy-joy qurishni maqsad qilgan Saylov yaqinlashgani sayin partiyalar ommaviy axborot vositalari va televideniyeda chiqishlar qilib, oʻz dastur va maqsadlarini bayon qila boshlashdi. Masalan, Oʻzbekiston Liberal-demokratik partiyasi siyosiy kengashi ijroiya qoʻmitasi raisi Aktam Xaitov partiyaning ustuvor maqsadlaridan biri yosh oilalar uchun arzon ijara narxlariga ega 1 millionta uy-joy qurish ekanini maʼlum qildi. Hozirda Oʻzbekistonda, ayniqsa poytaxt Toshkentda ijara narxlari juda qimmat ekanini hisobga olsak, partiya eng dolzarb muammolardan biriga yechim topishni oʻz dasturiga kiritibdi. Qolgan partiyalardan ham dadil rejalarni kutib qolamiz.
ادامه مطلب ...

file

4 684
23
Metanol qanchalik xavfli Videoda metanolning xavfini batafsil o'rganamiz! Metanol — juda xavfli kimyoviy moddadir, va uning salbiy ta'sirlari haqida barcha kerakli ma'lumotlarni taqdim etilgan. Biz metanolning sog'liq uchun qanday xavf tug'dirishi, uning organizmda qanday ta'sir ko'rsatishi va qanday xavfsizlik choralarini ko'rish kerakligi haqida bilib olamiz. Shuningdek, metanol bilan ishlashda ehtiyotkorlik va xavfsizlik qoidalari haqida foydali maslahatlar ham bor . Videoda siz metanol bilan bog'liq real holatlar va ehtiyot choralarini ko'rib chiqasiz, shuningdek, bu moddaning xavfsiz ishlatilishi uchun muhim tavsiyalarni bilib olasiz. To'liq videoga havola👇
ادامه مطلب ...

file

4 305
22
28-avgustga qadar bizda "1984" romaniga 20% chegirma. Kupon kodi: DUROV
38 006
91
Durovning xibsga olinishi telegramga taʼsir qiladimi? Yaqin orada buning ehtimoli yoʻq chunki telegramga qarshi hech qanaqa sanksiya qo'llanilmadi. Undan tashqari Durov Taker Karlsonga bergan intervyusida uni qamashsa reja oldindan tuzilganligini aytgandi. Katta ehtimol bilan telegram muammosiz faoliyatini davom ettiradi. Uzoq muddatli vaziyatda Durovni haqiqatdan sud aybdor deb topsa, oʻsha asosida telegram blok qilinishi mumkin. Lekin, ungacha ancha bor. Hammasi yaxshi boʻlib, Durov bu muammodan chiqib ketib bilsa vaziyat uning foydasiga boʻldi. Gʻarbda aholi hukumat qilma deganini qilishni yaxshi koʻradi. Durovning xibsga olinishi Telegramning tekin reklamasi boʻldi. Endi millionlab odamlar telegramga qiziqib koʻradi. Katta ehtimol bilan undan faol foydalanib boshlaydi chunki Gʻarbda eng ommabop Whatsappdan telegram ancha qulay. Shu vaqtgacha Yevropa Ittifoqida faqat Ispaniya va Italiyada telegram nisbatan ommalashgan edi. Eng yomon ssenariyda Durov uzoq muddatga qamaladi, telegram qator mamlakatlarda blok boʻladi va resurs yetishmasligi sababli innovatsiyalarda ortda qoladi. Bu holatda telegram yillar davomida sekin oʻladi. Shaxsan man Durov vaziyatdan chiqib ketadi deb oʻylayman. Bu unga nari borsa telegram kalitlarini Gʻarb xavfsizlik xizmatlariga ochib berish yoki moderatsiya boʻyicha majburiyatlar olishga tushishi mumkin. Amalda boʻlsa u yanada katta auditoriyaga ega boʻladi.
ادامه مطلب ...
6 631
24
Pavel Durov ishi qaysi moddalar bo‘yicha tergov qilinmoqda? ✹ Uyushgan guruhlarning noqonuniy bitimlarini amalga oshirish uchun onlayn platformani boshqarishda ishtirok etish. ✹ Tergov o‘tkazish uchun zarur bo‘lgan ma’lumotlar yoki hujjatlarni huquqni muhofaza qiluvchi organlar so‘roviga ko‘ra taqdim etishni rad etish. ✹ Voyaga yetmaganlarga oid pornografik kontentni saqlash va tarqatishda ishtirok etish. ✹ Giyohvand moddalarni tarqatishda ishtirok etish. ✹ Kiberjinoyatlarda ishtirok etish. ✹ Firibgarlikda ishtirok etish. ✹ Kamida 5 yillik qamoq jazosi bilan jazolanadigan jinoyat yoki huquqbuzarlik sodir etish maqsadida jamoada ishtirok etish. ✹ Jinoiy yo‘l bilan topilgan pullarni legallashtirishda ishtirok etish. ✹ Maxfiylikni ta’minlash uchun kriptografik xizmatlar va vositalarni noqonuniy taqdim etish. Xullas, telegramdan o'tadigan har qanday noqonuniy ishga Pavel Durov sherik sifatida ko'rilmoqda.
ادامه مطلب ...
4 675
19
Durov qachongacha xibsda qoladi? Fransuz qonunchiligi bo'yicha tergov uni sud ayblovnomasisiz maksimum 96 soat ushlab turishi mumkin. Shu muddat orasida u yoki sudga olib borib ayblov e'lon qilinadi yoki ozod etiladi. Demak, 28 avgust fransuz politsiyasi uchun oxirgi kun. Jinoyat ishi bo'lsa, 8-iyul kuni ochilgan ekan va Pavel Durov bir emas, 12ta jinoyatda bee'tiborlik va harakatsizlikda ayblanmoqda. Fransuz komissarlariga ko'ra Telegram taklif etayotgan vositalar, jumladan, vaqtinchalik raqamdan ro‘yxatdan o‘tish imkoniyati va ilova ichidagi kriptovalyutalar Durovni giyohvand moddalar savdosi, bolalarga qarshi jinoyatlar va firibgarlikda ishtirokchiga aylantiradi. Bu holatda jazo 20 yilgacha ozodlik mahrum qilishgacha borishi mumkin.
ادامه مطلب ...
4 053
10
Makron Durovni Fransiyada hibsga olish qarorini siyosiy deb hisoblamasligini aytdi. Uning so‘zlariga ko‘ra, milliarder "davom etayotgan sud tergovi doirasida" hibsga olingan. U X (twitter)da yozdi: "Telegram rahbarining Fransiyada hibsga olinishi davom etayotgan sud tergovi doirasida sodir bo‘ldi. Bu mutlaqo siyosiy qaror emas. Qarorni sudyalar qabul qilishi kerak." Fransiya rahbari tadbirkor qo‘lga olingandan so‘ng "Fransiya haqida yolg‘on ma’lumotlar tarqatilayotganini" aytdi. U Parij "so‘z va muloqot erkinligi, innovatsiyalar va tadbirkorlikka har qachongidan ham sodiq" ekanini ta’kidladi. "Shunday bo‘lib qoladi," deya qo‘shimcha qildi u. Makron yana shunday dedi: "Huquqiy davlatda ijtimoiy tarmoqlarda, xuddi real hayotdagi kabi, erkinliklar fuqarolarni himoya qilish va ularning asosiy huquqlarini ta’minlash uchun qonunda belgilangan doirada amalga oshiriladi. Qonunga rioya etilishini ta’minlash to‘liq mustaqillikka ega bo‘lgan sudlarga yuklatilgan."
ادامه مطلب ...
3 859
7
Xitoyning eng zo‘rman degan marketologi ham o‘zbekdan qo‘rqsin. Chunki biz ular 50-yil sarflab brend qilgan Made in China ni marketing byudjetisiz "Pekin fabrichniy" deb rebrending qilganmiz.
3 676
11
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотларини мусодара қилиш тўлқини бошланди. Биринчи ҳолат Андижон вилоятида кузатилди. Бу ерда акциз маркаси ва ёндош ҳужжатлари бўлмаган жами 56,6 млн сўмли 4 460 қути сигарет олиб қўйилган. Самарқанд вилоятида, тезкор тадбирлар давомида, қалбаки акциз маркага эга 228,9 млн сўмли 7 184 дона алкоголь маҳсулоти мусодара этилган. Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёндош ҳужжатлари бўлмаган 2 018 дона алкоголь маҳсулотини, шунингдек, акцизи бўлмаган, жами 328 минг сўмли бир нечта қути сигаретни олиб қўйдилар. Бундай текширувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида ўтказилмоқда. Божхона органларидан ташқари, тезкор рейдларни Солиқ қўмитаси ҳам ўтказмоқда. Энди Солиқ инспекцияси савдо нуқталарида текширувларни ноқонуний сигарет савдоси факти ҳақидаги хабарга асосланиб, савдо нуқтаси соҳибларини огоҳлантирмай ўтказиши мумкин. Агар фактлар тасдиқланса, товар мусодара этилади, ҳуқуқбузарларни суд ва жарима, айрим ҳолларда озодликдан маҳрум қилиш ҳам кутади.
ادامه مطلب ...

file

212 580
123
Теҳрондаги Гулистон саройи (1524—1576). Эрон.
4 128
26
Yevropa Ittifoqida soʻnggi 12 oyda kitob oʻqigan insonlar statistikasi ekan. Raqamni Eurostat bermoqda. Eʼtibor bergan boʻlsangiz reyting boshidagi mamlakatlar aholi boshiga YAIM boʻyicha ham eng yaxshilar safidadir. Yana bir holat, aholi baxtliligi boʻyicha reytingda ham oʻrinlar tahminan shunaqa shakllanadi. Koʻp kitob oʻqilsa, mamlakat boy va baxtliroq boʻladimi bilmadimu, lekin boyroq va baxtliroq davlatlarda aniq koʻp kitob oʻqiladi.
10 278
108
🔴 Mustaqil O'zbekiston tarixidagi rekordchi: Maftuna Tuhtasinova bilan ayollar sporti va Amerikadagi imkoniyatlar haqida suhbatlashdik. Bugungi podkastimizning mehmoni Maftuna Tuhtasinova — O'zbekistonning birinchi suzuvchi qizi, 11 yoshida "Sport Ustasi" unvonini qo'lga kiritgan rekordchi sportchi! 👩‍🎓 Maftuna Tuhtasinova Saint Leo Universiteti (AQSH) bitiruvchisi bo'lib, Xalqaro Turizm va Mehmonxona Menejmenti hamda Sog'liqni Saqlash Menejmenti yo'nalishlarida ta'lim olgan. Shuningdek, u Nyu-York Universitetida Global Sport Menejmenti yo'nalishida o'qimoqda. 🏊‍♀️ Sportda: Maftuna Tuhtasinova ko'p marotaba O'zbekiston, Osiyo va AQSh chempioni bo'lib, FINA Jahon chempionatida ham ishtirok etgan. U ko'plab xalqaro musobaqalarda qatnashib, medallarni qo'lga kiritgan. AQShning "Badger Swim Club" a'zosi sifatida Olimpiya chempionlari bilan birga shug'ullangan. ⏰ Podkastimiz bugun 18:00 da YouTube kanalimizda premyerada!
ادامه مطلب ...

IMG_4345.MP4

3 940
7
Bloombegr yozmoqda, iPhone 16 taqdimoti 10-sentyabr kuni bo'lib o'tadi. O'sha kuni yangi Airpods va soatlar ham taqdim etiladi. iPhone 16 sotuvi 20-sentyabrdan boshlanadi.
3 684
15
Фараз қилинг, фарзанд замонавий таълимни рад этадиган, уни зарарли деб биладиган оилада туғилди. Оила ҳатто замонавий тиббиётга, эмлаш ва дори-дармонга ишонмаса, уларни соғлиққа зарар деб билиб, давони гиёҳлардан ва табиблардан изласа-чи? Ҳар қандай замонавий технологияни, замонавий санъатни хавф деб қабул қилишса-чи? Бунақа оилада фарзанд қанақа руҳий кечинмалар ва қўрқув билан яшайди? Бунақа муҳитдан чиқиб кетиш учун нималар қилиш керак? XXI асрнинг энг шов-шувли романларидан бири Тара Вестовернинг "Талаба" (Educated) китоби "Asaxiy Books" томонидан ўзбек тилига таржима қилинибди. 420 бетлик матн бошидан охиригача ҳаяжон билан ўқилади ва инсонни дунёга бошқа кўз билан қарашга ундайди. Бунисини албатта ўқиб кўринг! Харид қилиш:
ادامه مطلب ...
3 337
20
O‘tmishdan saboq olishni xohlamaganlar uchun tarix to‘xtovsiz takrorlanadi. Oʻtmish - biz saboq olgan joy. Kelajak - oʻsha saboqlarimizni qoʻllash lozim boʻlgan joy.
4 352
46
"O'zbekiston madaniy merosi dunyo to'plamlarida" kitob-albomlarining yana 10 jildi nashr etilibdi Samarqandda O'zbekiston madaniy merosini saqlash, o'rganish va ommalashtirish bo'yicha Butunjahon jamiyatining "Buyuk ajdodlar merosi - III Renessans asosi" VIII xalqaro Kongresi bo'lib o'tmoqda. Ertaga jamiyatning an'anaviy nashri bo'lmish "O'zbekiston madaniy merosi dunyo to'plamlarida" kitob-albomlarining 71-80 jildlari nashrlarining taqdimoti o'tkaziladi. Bundan tashqari keyingi 81-90-jildlarning loyiha taqdimoti ham bo'lib o'tishi kutilmoqda. Aytishim mumkinki, ushbu albomlar orqali butun dunyoga tarqalib ketgan O'zbekistonga oid madaniy meros namunalari haqida axborot olish imkoniga ega bo'lamiz. Man o'zim ushbu to'plamni ishlatib ko'rdim, noshir sifati bosma sifatiga havas qildim. Haqiqatdan o'ta sifatli to'plam chiqqan.
ادامه مطلب ...
3 566
5
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio