The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Мурожаат ва реклама учун:  @nasafnewsuzgayoz  Ҳамкор саҳифалар:  @oylikdangapiring  "Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. 
نمایش توضیحات
25 448-87
~12 042
~7
42.64%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
31 297جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
0جایی
از 0
دسته بندی
2 056جایی
از 3 169
همه انتشارات
Ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди Дўстмуратов Жобир Бобомуротович Косон тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ж. Дўстмуратов 1983-йил Косон туманида туғилган. 2007-йилда Қарши  мухандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Ҳозиргача Косон тумани «Мугжагул» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
5 415
34
Электр энергиясининг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади. Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим. Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
6 376
22
5 511
2
⚡️Муслимов Икром Тўхтамуродович Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
6 324
18
Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба . Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда. Номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади. Маълум бўлишича, номзодлар орасида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, вазирлар Озодбек Назарбеков, Шерзод Шерматов, Азиз Абдухакимов, Акбар Ташкулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳам бор. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
7 249
26
⁉️ ФАРЗАНДСИЗЛИК МУАММОСИДАН ҚИЙНАЛАЁТГАН ОИЛАЛАР ДИҚҚАТИГА! ⚡️ "TURKIYA BIOMED EKO" клиникаси мутахасислари сизга бу борада яқиндан ёрдам беришга тайёр. ✅ Клиникамизда бирламчи ва иккиламчи бепушликни даволаш ҳамда, тўғри ташхис қўйиш амалиётлари амалга оширилади. 🇹🇷 Туркиядан ташриф буюрган малакали шифокорлар ёрдамида EKU амалиёти ва барча турдаги лабаратория текширувлари амалга оширилади. 📱 Telegram каналимиз орқали, биз эришган натижалар ва EKO амалиёти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз ! ☎️ Мурожаат учун: 📞 998554012233 📞 998996170296 📞 998992973311 📍 Манзилимиз: Қарши тумани. Мўлжал: Қарши-Бешкент йўли устида, «Спутник» худудида. 🚀  |📷
ادامه مطلب ...

file

file

6 848
33
⚡️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади “Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: • йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади; • янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
7 562
9
⚡️Ботир Қодиров қашқадарёлик мухлислари билан учрашади 22-сентябрь куни, соат 18:00 да Ботир Қодиров Қарши шаҳрида жойлашган ёзги амфитеатрда қашқадарёлик мухлислари учун куйлайди. обуначилари учун билет ҳарид қилиш имконияти яратилди. Мурожаат учун: +998958496060 @nasafnewsuz расмий саҳифаси

file

11 488
129
Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос . @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...

IMG_8303.MP4

8 277
8
🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning! Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati! Zamonaviy, manfaatli, ishonchli. Ucell ofislaridan so‘rang. - - - 🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене! Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk! Современно, выгодно, надежно. Спрашивайте в офисах Ucell.
7 772
1
🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning! Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati! Zamonaviy, manfaatli, ishonchli. Ucell ofislaridan so‘rang. - - - 🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене! Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk! Современно, выгодно, надежно. Спрашивайте в офисах Ucell.
1
0
⚡️Шаҳар ҳокимининг ўринбосари янги лавозимга тайинланди Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Жураев Улуғбек Уткирович - Қашқадарё вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинланловга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган Фурқат Алибоев "Ўз саноат қурилиш материаллари" уюшмасида иш бошлаган. Манба: @karimovuz @nasafnewsuz расмий саҳифаси
9 262
51
Таъзия Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти кенгаши раиси маслаҳатчиси Эсон Ражабов 84 ёшида вафот этди. "Nasafnews'' марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
11 855
236
Биринчи бўлим тугади. “Қувайт СК” 0 - 0 “Насаф" @nasafnewsuz'да кузатиб боринг
9 528
0
⚡️“Осиё Чемпионлар Лигаси-2” биринчи туридан ўрин олган “Қувайт СК”-“Насаф” учрашуви бошланди. @nasafnewsuz'да кузатиб боринг
9 412
2
Китобда ёшлар етакчиларининг ойлик маошидан пахта терими учун ушлаб қолинаётгани айтилмоқда ’га Китоб тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларидан мурожаат келиб тушган. Унда Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов топшириғи билан етакчилардан пахта терими учун пул йиғилаётгани маълум қилинган. “Ёшлар ишлари агентлиги Китоб туман бўлими бошлиғи ходимлардан сўрамасдан, ҳеч қандай тушунтиришсиз аванс пулларимизни нақд кўринишида олиб қўймоқда. У ҳар бир етакчидан 3 млн сўмдан ушлаб қолинишини айтиб, сентябр ойи учун аванс пулларимизни бермасдан, ведомостга қўл қўйишга мажбурлади”, дейилади мурожаатда. Ҳолат юзасидан Китоб тумани ҳокимлиги муносабат билдириб, айни вақтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...

file

10 521
111
Қашқадарёлик фуқаро 10 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлади Фуқаро шу кунга қадар алимент тўловини тўлаб келганлиги ва 10 йиллик учун олдиндан тўлов қилмоқчи эканлигини билдириб, бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилган. Шундан сўнг фуқаро фарзандининг 10 йиллик моддий таъминоти учун ҳисобланган 150 млн сўм миқдордаги алимент пулларини тўлаб берган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
8 446
24
🎉 Hurmatli xonimlar va janoblar! Hech kim kutmagan yanglikni kutib oling! Faqat 5 kun! Ferre Sovitkichi - 2 999 000 so'm yoki 12 oyga 249 916 so'mdan *Aksiya 18-22 sentabr davom etadi 😧😧😧 🎉 Леди и джентльмены! Новость, которую никто не ожидал! Только 5 дней! Холодильник Ferre — 2 999 000 сум или на 12 месяцев 249 916 сум *Акция действует с 18 по 22 сентября Batafsil: | Подробно: 📞 71-230-7799 | | |
8 747
7
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да . Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Фуқаролар субсидия учун давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириши мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
9 970
125
Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазири Нэнси Фезер билан мулоқот ўтказди. "Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз", — Нэнси Фезер хоним. Шунингдек, Тошкентдаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси Аахен университети клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган академияда ҳамшираларга бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Улар диплом олиш билан бирга Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
10 838
52
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмагани маълум қилинди Депутат Одилжон Тожиев ушбу хабар бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
19 581
187
1
0
Эшак “истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар” қаторига қўшилди Маълум бўлишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
12 505
160
⚡️Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари жазоланди Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бекнаев Элбек Тоғаевичга иш фаолияти давомида хато-камчиликларга йўл қўйгани учун ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
9 535
15
Қарши шаҳрида 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Қарши шаҳри “Нақшаб” МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
9 214
9
Bayram ustiga bayram! Sovg'asiz texnika bormi o'zi? degan qadri baland mijozlarimizni ozgina hafa qilamiz). Butun sentabr oyi do'konlarimizda ko'plab texnikalar xaridi uchun 32 Smart TV sovg'a qilamiz! - Sovitkichlar + 32 Smart Tv 🎁 - Televizorlar + 32 Smart Tv 🎁 🏃🏃‍♂️🏃 А у нас одна акция лучше другой — так и не знаешь, что выбрать! Выбирайте ту, где мы дарим подарки! Ведь покупая одну технику, вторую вы получаете совершенно бесплатно! - Покупаете холодильник — забираете Smart TV в 🎁 - Покупаете телевизор — забираете второй Smart TV в 🎁 Batafsil: | Подробно: 📞 71-230-7799 | | |
ادامه مطلب ...
8 273
2
Қашқадарёда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Жорий йилнинг 15 сентябрь  куни соат 13:20 атрофида Деҳқонобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи Х.Х. “Камаз” русумли юк автомашинасини бошқариб келаётган вақт орқа тиркамаси чиқиб кетиши натижасида, ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган “Камаз“ юк автомашинасини чап ён томонидан тегиб, олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган “Лабо“ русумли автомашинаси олд томонига бориб урилган. Шунингдек, йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги бўлган Cobalt русумли автомашинаси орқа томонига ҳам бориб урилган.   Оқибатда “Лабо“ русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. олган тан жароҳатлари сабаб туман шифохонасига ётқизилган @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...

IMG_8136.MP4

9 813
44
📌 Hozirgi zamonda dolzarb bo’lib turgan muammoga yechimni «IT Klaster» bilan topishimgiz mumkin. 🔹 Biz Foundation kursiga start berdik. Kursdan so’ng qanday darajaga yetasiz? •Kompyuter haqida nazariy bilimlar; •Kompyuterda to’liq ishlay olish; •Qisqa klavishlar bilan ishlash; •Fayl va papkalar haqida tushuncha; •Fayl va papkalar ustida ishlay olish; •Internet bilan ishlash; •Google hisobini yaratish va pochta si bilan ishlash; •MS Office paketidagi dasturlari (Word, Excel, PowerPoint)da bemalol ishlay olish; 📌 Ro’yxatdan o’tish uchun bizga murojaat qiling; ☎️ Murojaat uchun: 99-688-11-99 💬 Murojaat uchun: IT KLASTER - yangi avlodning boshlanishi Telegram |Instagram | Manzil
ادامه مطلب ...

IMG_3874.MOV

8 799
8
⚡️“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Жумладан: • Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа; • лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа; • маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди. Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур орқали танишиш мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
13 423
19
Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар кучайтирилмоқда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ: ⁃ оммавий тадбир ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш; ⁃ томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ташкил этиш; ⁃ оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш белгиланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
11 272
7
#ТEЗКОР ❗️30- sentabrgacha Arzon narxlarda va Sovg'ali texnikalarni xarid qilishga ulgurib qoling Smartfonlar 🔻Tecno Spark Go (3/64) - 99 000 so'mdan 🔻Honor X5 plus (4/64) - 149 000 so'mdan 🔻Honor X6b (4/128) - 179 000 so'mdan 🔻Huawei Nova Y72 (8/256) - 199 000 so'mdan 🔻Redmi 13 (6/128) - 229 000 сўмдан 🔻Honor X7b (8/128) - 229 000 сўмда 🔻iPhone Televizorlar 🔻 Sonor 43 (Smart TV) - 215 833 so'mdan 🔻 Ssmart 43 (Smart TV)- 249 166 so'mdan 🔻 LG 43 (Smart TV) - 499 916 so'mdan Kir yuvish mashinalari 🔻Premier 7kg - 333 250 so'mdan 🔻Loretto 6kg - 349 166 so'mdan 🔻LG 8kg - 607 500 so'mdan Sovutgichlar 🎉 Premier (261) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Premier (315) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Samsung (RT32) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Shivaki (276) + Mini pech Sovg'aga 🎁 🎉 Beko (240) + Mini pech Sovg'aga 🎁 🎉 Artel (276) + Mini pech Sovg'aga 🎁 Konditsionerlar 🎉 Sitronic (ASW H24) + Premier Sovutgich (PRM-211) Sovg'aga 🎁 *Barchasi boshlang'ich to'lovsiz va muddatli to'lovga. Shoshiling mahsulotlar soni cheklangan Ma'lumot uchun: 📲71-230-77-99 📍 | |
ادامه مطلب ...
8 028
4
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
10 093
17
⚡️Қашқадарё вилояти ҳокими стипендиясининг 2024 йил вилоят босқичи ғолиблари аниқланди Маълум бўлишича, вилоят ишчи гуруҳи томонидан энг юқори натижаларга эришган 14 нафар ғолиблар аниқланган. Эндиликда, улар ўқув йилининг сентябрь ойидан июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча стипендия билан тақдирланади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
13 028
22
Рақобат қўмитаси UzAutoMotors ва унинг дилерига нисбатан иш қўзғатди Қўмита маълум қилишича, UzAutoMotors АЖга хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 37 та автомобилни чақиртириб олиш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
11 114
7
Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг эркаклар жамоаси Миср устидан, қизлар жамоаси эса Ангола устидан ғалабага эришди. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
9 788
1
Бугун, 13 сентябрь - Муборак тумани ташкил топган кун! Қашқадарё вилоятида жойлашган Муборак тумани 1978 йил 13 сентябрь куни ташкил топган. Туман маркази - Муборак шаҳри! Майдони 3,07 минг км². Аҳолиси 94 минг кишидан кўпроқ. Ғарбда Бухоро вилояти, шимолида Навоий ва Самарқанд вилоятлари, шарқда вилоятнинг Косон тумани, жанубида Касби ва Миришкор туманлари билан чегарадош. Туманда "Муборакнефтгаз" корхонаси ва унга қарашли "Зеварди", "Кўкдумалоқ", "Алан", "Ўртабулоқ", "Култак", "Помуқ", "Шимолий Ўртабулоқ" ва "Курик" газ конлари ишлаб турибди. Муборак туманида 8 та объект Моддий маданий меросининг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган. Туманда жами 2 та археология яъни Занжирсаройтепа (XIII аср), Ишонбоғтепа (XVIII аср), шунингдек, 3 та архитектура ёдгорлиги - "Бекча Сардобаси" (XVI аср), "Маймана Сардобаси" (XIV аср), "Сўфи эшон" мақбараси (XIV аср) давлат муҳофазасига олинган. Шунингдек, туманда "Машъал" футбол клуби ҳам бор. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...

file

17 268
203
❗️Қашқадарёнинг 5 та ҳудудида аҳоли хонадонларида ва метан 'заправка' ларда газ вақтинча тўхтатилади «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали маълум қилишича, таъмирлаш ишлари сабабли Чироқчи, Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳридаги барча аҳоли хонадонлари ҳамда « метан 'заправ' каларда 13 сентябр куни (эртага) соат 08:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
14 363
122
⚡️Президент Париж Паралимпиядасида қатнашган қашқадарёлик спортчиларни мукофотлади «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан Мирзаёрова Асила Убайдулла қизи - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси. «Жасорат» медали билан Кароматов Давурхон Фозил ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси «Шуҳрат» медали билан Мамедов Шохруҳ Қўйсин ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси @nasafnewsuz расмий саҳифаси
10 704
17
8 194
5
Шаҳноза Мирзиёевага яна бир муҳим вазифа юкланди Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
10 813
34
⚡️ IELTS 8.5 natijaga ega instructor kursiga qabul! ✅ Intensive IELTS va ✅ Speaking ❗️Eng kamida intermediate darajasidagilar qabul qilinadi. Instructor natijalari: Listening 9 Reading 9 Writing 7.5 Speaking 8 Overall: 8.5 Qabul uchun aloqa: 998917175108
9 783
20
⚡️Ўзбекистон терма жамоаси 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этади Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси таркиби. Эркаклар терма жамоаси: ⁃ Нодирбек Абдусатторов ⁃ Жавоҳир Синдаров ⁃ Нодирбек Якуббоев ⁃ Шамсиддин Воҳидов ⁃ Жаҳонгир Ваҳидов Қизлар терма жамоаси: ⁃ Афруза Ҳамдамова ⁃ Нилуфар Якуббаева ⁃ Умида Омонова ⁃ Маржона Маликова ⁃ Нодира Нодиржонова Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини 11 сентябр куни соат 18:00 дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
9 433
8
Косон ва Қамаши туманида тадбиркорлар электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Косон туманидаги “B.I.” фермер хўжалиги раҳбари А.Ф. ҳамда Қамаши туманидаги “P.S.” фермер хўжалиги раҳбари жами 349,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
8 740
9
🚀Yetakchi bilan tezlikni sinab ko‘ring! Ucell — mobil internet tezligi bo‘yicha mamlakatda №1. “Katta Doimiy” tariflariga ulanib, bunga o‘zingiz ishonch hosil qiling. Quyidagilarni qo‘lga kiritasiz: ✅ Ortiqcha chiqimlarsiz bir zumda ulanish; ✅ Yuqori tezlikdagi internet; ✅ O‘zbekiston bo‘ylab cheksiz qo‘ng‘iroqlar va barqaror aloqa. “Katta Doimiy” tariflariga ulaning va nimaga biz birinchi ekanligimizni baholang. Besh kun bepul! - - - 🚀Тестируйте скорость с лидером! Ucell — №1 по скорости мобильного интернета в стране. Убедитесь в этом сами, подключившись на тарифы Katta Doimiy. Вы получите: ✅ Мгновенное подключение без лишних затрат; ✅ Высокоскоростной интернет; ✅ Безлимитные звонки по Узбекистану и стабильную связь. Подключайтесь на тарифы Katta Doimiy и оцените, почему мы номер один. Пять дней бесплатно!
ادامه مطلب ...

IMG_5090.MP4

8 548
1
⚡️Шерали Жўраев Ботир Қодировнинг отаси бўлиб чиқди Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди даъвогар Қодиров Ботир Шералиевични жавобгарлар Жўраев Шоҳжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршоҳ Шерали ўғлига нисбатан оталик тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, қарор қилди (видео) @nasafnewsuz расмий саҳифаси

full_1~1.mp4

12 233
154
Муротжон Азимов Паралимпия совриндорларига хонадон калитларини топширди 28 йил давомида сақланиб келган Паралимпия рекордини янгилаб, юртимиз делегациясига биринчи олтин медални олиб берган Асила Мирзаёрова ҳамда пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган Довурхон Кароматов Қашқадарёда кутиб олинди. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
10 502
18
⚡️Олий суди раиси ўринбосари Қашқадарёда сайёр қабул ўтказади Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти аҳолисининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабул жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 9:00 да Қарши шаҳридаги IT PARK биносида бўлиб ўтади.   Сайёр қабул жараёнида фуқаролар судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.   Мурожаат учун телефон: 93-933-51-51 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
12 527
101
Qashqadaryoning eng katta xususiy shifoxonasidan ajoyib imkoniyat! ⚡️ Endilikda siz viloyatimizning eng kuchli mutaxassislaridan tashkil topgan guruhimiz orqali uyingizdan chiqmagan holda sog’lig’ingizdagi muammolarga yechim olishingiz mumkin! 👇 Pastdagi havola orqali hoziroq guruhga qo’shilib oling!

IMG_4828.MP4

10 794
47
Чироқчида 1,7 млрд сўм миқдоридаги давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг июль-август ойларида жами 20 миллиард сўмга яқин давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Қўмитанинг рўйхатида Яккабоғ ва Чироқчи туманлари ҳам жой олган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
11 066
31
Янги смартфон харид қилиш вақти келди! 30 сентябргача барча idea дўконларида кўплаб смартфонлар ва техникалар Бозор нархида: 👉🏻 Tecno Spark Go 2024 (3/64) - 99 000 сўмдан 👉🏻 Honor X6b (4/128) - 179 000 сўмдан 👉🏻 Redmi 13 (6/128) - 229 000 сўмдан 👉🏻 Honor X7b (8/128) - 229 000 сўмдан 🎉Муддатли тўловга арзон нархларни кутиб олинг. 📞 Маълумот учун: NaN | | |
10 186
9
Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этган. Унинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
11 848
16
Қашқадарё жиноятни яширишга уринган мансабдор қўлга олинди ДХХ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси мансабдор ходимини келгусида фуқарога қум қазиб олишида раҳнамолик қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлади. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
12 485
117
⚡️Шаҳрисабздан Тошкентга мунтазам авиақатновлар  йўлга қўйилмоқда Парвозлар 11 сентябрдан бошлаб чоршанба ва шанба кунлари "LET L-410" ҳаво кемасида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:  - Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:40, Шаҳрисабзга етиб бориш соат 13:10;  - Шаҳрисабздан жўнаб кетиш соат 13:50, Тошкентга етиб бориш соат 15:50. Авиачипталарни аллақачон мамлакатнинг барча халқаро аеропортларида ва Узбекистан "Airways Sales" филиалида харид қилишингиз мумкин. Яқин кунларда уларни сайтида ва иловада ҳам онлайн тарзда харид қилиш имкониятига эга бўласиз. 👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
17 118
263
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди Нью-Деҳлида Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилишича, Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон аъзо бўлган Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
12 748
35
Довурхон Каромов бронза медали соҳиби бўлди Косонлик спортчи Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги -90 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
15 781
40
⚡️Косонлик спортчи Довурхон Кароматов ярим финалга чиқди Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Довурхон Кароматов бундан бироз аввал якунланган чорак финал беллашувида германиялик Даниел Горални 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
15 821
70
⚡️Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасига борди Президент ёрдамчиси аҳоли вакиллари билан суҳбат қурди. “...иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик. Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, деб Саида Мирзиёева. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
10 000
15
⚡️Қашқадарёлик спортчи Қирғизистон байроқдорини енгиб, чорак финалига йўл олди Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида яшовчи Жаҳон ва Ўзбекистон чемпиони, Халқаро тоифадаги спорт устаси Шоҳрух Мамедов бугун Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган “Париж-2024” паралимпия ўйинларида илк беллашувни ўтказади. Парадзюдо спорт турининг Ж1 классида 73 кг вазн тоифасида Мамедов Қирғизистон байроқдори Маматиброҳим Сурановни енгиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Шохрух Мамедов чорак финалда руминиялик Флориан Бологага қарши баҳс олиб боради. Маълумот учун, 25 ёшли Шоҳрух Мамедов 15 ёшида отдан йиқилиб, кўриш қобилияти ёмонлашган. Шунга қарамай, у бугун халқаро тоифадаги спорт устаси. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
20 794
109
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси саккизта олтинни қўлга киритиб, 12-ўринни Париждаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси саккизта олтин, бешта кумуш ва тўртта бронза медаллари билан умумий жадвалда 12-ўринни сақлаб турибди, Осиё давлатлари орасида эса учинчи ўринда бормоқда. Паралимпиада етакчилигини ҳамон Хитой, Буюк Британия ва АҚШ сақлаб турибди. Қўшниларимиз орасида фақат Қозоғистон медаль қўлга киритган ва 34-ўринда бормоқда. @nasafnews расмий саҳифаси
11 625
6
⚡️⚡️Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
12 562
7
⚡️⚡️Бир кишига бир нечта сайлов бюллетини берганлик учун жавобгарлик белгиланди Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-953-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик . Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
12 578
42
#Xushxabar ❗️Arzon narxlarda va sovg'ali texnikalarni Sentabr oxirigacha xarid qilishga ulgurib qoling Smartfonlar: 🔻Tecno Spark Go (3/64) - 99 000 so'mdan 🔻Honor X5 plus (4/64) - 149 000 so'mdan 🔻Honor X6b (4/128) - 179 000 so'mdan 🔻Huawei Nova Y72 (8/256) - 199 000 so'mdan Kir yuvish mashinalari: 🔻Premier 7kg - 333 250 so'mdan 🔻Loretto 6kg - 349 166 so'mdan 🔻LG 8kg - 607 500 so'mdan Sovutgichlar: 🎉 Premier (PRM-261) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Premier (PRM-315) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Samsung (RT32) + 32 Smart TV Sovg'aga 🎁 🎉 Shivaki (HD-276) + Mini pech Sovg'aga 🎁 🎉 Beko (RDSK-240) + Mini pech Sovg'aga 🎁 🎉 Artel (ART HD-276) + Mini pech Sovg'aga 🎁 Konditsionerlar: 🎉 Sitronic (ASW H24) + Premier Sovutgich (PRM-211) Sovg'aga 🎁 *Barchasi boshlang'ich to'lovsiz va muddatli to'lovga . Shoshiling mahsulotlar soni cheklangan Ma'lumot uchun: 📲71-230-77-99 | Marat 📍 | |
ادامه مطلب ...
8 277
4
Пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар бермоқда. Маълум бўлишича, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
9 871
40
Ўқувчилар орқали солиқ тўловчиларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга текширув тайинланди Ижтимоий тармоқларида тарқалган видео бўйича расмийлар томонидан муносабат билдирилди. "Давлат солиқ хизмати органлари Қашқадарё вилоятида жойлашган мактаблардан бирида бўлган ҳолатни ноўрин хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди ва кескин қоралайди. Камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди", дейилади расмий хабарда. @nasafnewsuz расмий саҳифаси

D.Xashimova.MOV

13 666
75
⚡️Нишонда солиқчилар мактаб ўқувчилари орқали солиқ тўловчиларга эслатма-хат йўллади Нишон туманида солиқ ходимлари “Биринчи қўнғироқ” кунида бошланғич синф ўқувчиларига мол-мулк ва ер солиқлари ҳақида эслатма-хат тарқатиб, уни ота-оналарига етказишларини сўради. @nasafnewsuz расмий саҳифаси

7.2.mp4

13 638
91
Қашқадарёдаги ҳокимлар қайси мактабларда таҳсил олган? Бугун янги ўқув йили бошланиши муносабати билан '''' Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимовдан тортиб, туман ҳокимларигача қайси мактабларда таҳсил олганини аниқлади. 👉 👍 Nasafnews расмий саҳифаси
18 634
60
⚡️ Bugundan katta masshtabda qabul boshlanadi! Imtihonga keling! 🇺🇿 Qarshi shahrida joylashgan Eng yirik o'quv markazlardan biriRegiston o'quv markazidaIELTS, CEFR, General English hamda Abituriyent fanlari uchun yangi guruhlarga qabul boshlandi! 💼 Kuchli va tajribali ustozlardan siz ham ta'lim oling: IELTS Instuktorlar darajalari: ➖ Madina Mamadiyeva - IELTS 7,5 ➖ Marjona Pardayeva - IELTS 7,5 ➖ Mr. Mahkamtosh - IELTS 7,5 ➖ Abbos Mamatqulov - IELTS 7,0 CEFR Instruktorlar darajalari: ➖ Go’zal Abduvohidova - CEFR C1 ➖ Sevara Saidova - CEFR C1 ➖ Umidjon Jo’rayev - CEFR C1 ➖ Jaloliddin Choriyev - CEFR C1 Abituriyent fan bo'yicha ustozlar: ➖ Xurshid Jo'rayev - ONA TILI ➖ Humoyun Begaliyev - HUQUQ ➖ Dilshod Toshatov - BIOLOGIYA ➖ Diyorbek Norov - KIMYO ➖ Shahzod Nurmatov - MATEMATIKA ➖ Humoyun Begaliyev - TARIX ➖ Jonibek X. - GEOGRAFIYA ➖ Dilrabo Rahimova - RUS TILI ➖ Shahnoza Jo'rayeva - FIZIKA Ixtisoslashtirilgan maktablarga: ➖ Ruslan Yo'ldashev - MATEMATIKA ➖ Maftuna Kamolova - INGLIZ TILI ➖ Isxoq Buxorov - BIOLOGIYA Qo'shimcha til kurs ustozlarimiz: ➖ Shahnoza Jo'rayeva - TURK TILI ➖ Munira Norqulova - NEMIS TILI ➖ Kamola Ilhomova - RUS TILI 💁🏻‍♂️ Ertalab soat 08:00 dan kechgi soat 20:00 gacha markazimizga kelib, yangi guruhlarimizga ro'yxatdan o'tib ketishingiz mumkin. ❗️O'quvchilar imtihon asosida saralanib olinadi va maxsus guruhlarga joylashtiriladi. 🙋🏻‍♂️ Barchani kutamiz! Darslarimizga ro'yxatdan o'tish: 👩‍💻 998937632700 📍 Manzillarimiz: ➖ Registan Karshi I Imperial: ➖ Registan Karshi I Globus:
ادامه مطلب ...
Registan LC | Karshi
✍️ QABUL JARAYONIDAN LAVHA
9 910
30
Муротжон Азимов Қарши шаҳрида жойлашган 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси

IMG_6251.MOV

12 285
112
⚡️Қаршида Республикамизда ягона "ақлли" сув тарқатиш шохобчаси фойдаланишга топширилди (видео) Мазкур иншоотнинг тантанали очилиш маросимида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ директори Бекзод Шойимов,  "Ўзсувтаъминот" АЖ мутахассислари ва бошқалар иштирок этишди. Шунингдек, тадбир давомида "Қашқадарё сув таъминоти" АЖнинг ҳудудий филиалларига  авария-тиклаш бригадалари учун махсус жиҳозланган 14 та "DAMAS-VAN" русумли автомашиналар ва Қарши шаҳар филиалига 1 дона экскватор  топширилди. Қўшимча маълумотни видео орқали олишингиз мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...

IMG_2229.MOV

16 401
112
Мактаб ошхоналарида сотилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, рўйхатда гамбургер, чизбургер, хот-дог, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар, сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари бор.  👉 @Nasafnewsuz расмий саҳифаси
14 455
78
Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди Бомурод Ҳамдамов 1940 йилда Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. У ўзбек, туркман, тожик ва ҳинд тилида халқ қўшиқларини ижро этган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
13 053
73
​​Бугун, 2 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси. Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган. Биринчи Президент И. Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. Nasafnews расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...
12 727
50
Муротжон Азимов томонидан ўтказилган сайёр қабулдан сўнг Тахамда нималар ўзгарди? Ғузор тумани марказидан 90 километр узоқликда жойлашган “Қоракўл” маҳалласи, Тахам қишлоғида Муротжон Азимов сайёр қабул ўтказди. Мазкур қабулда аҳоли томонидан сув, йўл, мобил алоқа тармоқлари ва бошқа муаммолар кўтарилган эди. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
14 087
27
👍“Nasafnews” жамоаси барча юртдошларимизни мустақилликнинг 33 йиллиги билан самимий табриклаб, энг эзгу ниятларни тилаб қолади. Барчамизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан, ёмон ниятлардан асрасин. #мустақиллигимизабадийбўлсин! @nasafnewsuz расмий саҳифаси
12 322
6
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди Солиқ қўмитаси Раисининг тегишли буйруғи билан Арслонов Карамат Ғуломович  Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. У солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
15 488
80
⚡️Президент қашқадарёлик спортчи билан телефон орқали мулоқот қилди Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали . Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
ادامه مطلب ...

video_2024-08-31_14-31-56.mp4

14 670
50
Ғузорда 240 ўринли мактаб, 150 ўринли боғча ҳамда замонавий турар жойлар фойдаланишга топширилди Туманнинг "Хумдон" маҳалласида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида 12 млрд сўм маблағ эвазига 240 ўринли замонавий янги мактаб, 11,5 млрд сўм маблағ эвазига 150 ўринли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, 5 қаватдан иборат турар жойлар фойдаланишга топширилди. 👉 @nasafnewsuz расмий саҳифаси
17 751
33
⚡️"Авиценна" мактабининг учинчи филиали иш бошлади Бугун Қарши шаҳрида жойлашган "Авиценна" мактабининг учинчи филиалини очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ҳокимлиги масъуллари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 200 ўринли мактаб замонавий технологиялар асосида жиҳозланиб, ўқувчилар билим олиши учун барча шароит яратилди. Фарзандингиз "Авиценна" мактабида таҳсил олишини хоҳласангиз +998938920208 рақамига қўнғироқ қилинг. @nasafnewsuz расмий саҳифаси

IMG_2136.MOV

17 610
172
⚡️Муротжон Азимов Асила Мирзаёрова хонадонига бориб, унинг ғалабаси билан онасини табриклади @nasafnewsuz расмий саҳифаси

IMG_5933.MP4

14 721
88
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 522 нафар маҳкумни афв этди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
12 983
15
⚡️⚡️Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари олтин медальини қўлга киритди @nasafnewsuz расмий саҳифаси

IMG_9155.MP4

14 337
68
⚡️Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган Асила Мирзаёрова дастлабки уринишдаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси

IMG_8991.MOV

11 461
22
📚Maktab vaqti keldimi? Demak – smartfonni yangilashning ayni mavridi! Infinix Smart 8 Pro smartfonini Ucelldan manfaatli narxda xarid qilib, shu to‘plamda quyidagilarga ega bo‘ling: ✅ “Katta Doimiy 40” tarif rejasi bo‘yicha 3 oy aloqa xizmatlari; ✅ Smartfonning tasodifiy shikastlar, buzilishlar va boshqa noxushliklardan himoyasi xizmati. Manfaatli taklifdan foydalanishga ulguring va ta’lim olishni Infinix Smart 8 Pro smartfoni bilan yanada qulay hamda ishonchli qiling! Aksiya 20.08.2024-y.dan Ucellning o‘z sotuv ofislarida faqat yangi ulanishda amal qiladi. - - - 📚Пора в школу? Значит самое время обновить смартфон! Купите смартфон Infinix Smart 8 Pro в Ucell по выгодной цене и получите в комплекте: ✅ 3 месяца связи по тарифному плану Katta Doimiy 40; ✅ Сервис защиты смартфона от случайных повреждений, поломок и других неприятностей. Успейте воспользоваться выгодным предложением и сделайте учебу более комфортной и надежной со смартфоном Infinix Smart 8 Pro! Акция действует с 20.08.2024г. только при новом подключении в собственных офисах продаж Ucell.
ادامه مطلب ...

IMG_4571.MP4

10 919
0
⚡️Қарши шаҳридаги амфитеатрда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида байрам шодиёнаси бўлиб ўтди. 👍 Nasafnews расмий саҳифаси

file

file

file

file

file

file

file

file

file

file

11 167
54
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio