Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

⌨ Чат  @Yahshilik_Kanali  
20 6790
~0
~0
0
رتبه کلی تلگرام
در جهان
38 071جایی
از 78 777
205جایی
از 430
دسته بندی
1 164جایی
از 2 333

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Hourly Audience Growth

    بارگیری داده

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    @HIKOYANEW

    file

    17 336
    774
    @HIKOYANEW

    file

    16 348
    573
    😉 Buni o’g’li haqida juda ham ko’p qayg’uradigan onalarga yuboring.

    317424265_1016545436177161_8588196556588167018_n.mp4

    9 771
    166
    ҲАЁТ КЕМАСИ ©Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

    Hayot kemasi new 2 tg.mp4

    10 336
    154
    #Аудио 🎬 Меваларни пишмасдан олдин сотиш жоизми? 🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

    Mevalarni pishmasdan avval sotish joizmi.mp3

    8 779
    6
    Нима учучн мусулмон одам табассум килади..? ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

    302069505_366140912236364_2108343420826312183_n.mp4

    10 435
    107
    Жуфтингиз сизни қайтадан севсин! Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади. Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик. 1. Алоқаларни мустаҳкамлаш. Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур. 2. Баъзи одатларни ўзгартириш. Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради. 3. Жалб қилиш воситаларини қўллаш. Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун  ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин. 4. Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш. Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади. 5. Суҳбат йўлини очинг. Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради. 6. Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг. Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир. 7. Бир хилликни бартараф этинг. Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо. 8. Янги чилла уюштиринг. Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади. 9. Эрингизнинг хатоларини кечиринг. Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг. 10. Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг. Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади. Одинахон Муҳаммад Юсуф
    ادامه مطلب ...
    9 048
    183
    Онаси қандай жойларга саёҳат қилишни xоҳлайсан? 😂

    file

    16 108
    120
    Қиз болани тарбиясига қаттиқ туринг ! 👤Сардор домла.

    file

    18 837
    209
    Суҳбат Мен кеча бир қўшним билан суҳбатлашдим. Ундан "Нега бунчалик ғамгинсиз?", деб сўрадим. У ўйчан хўрсинди, маъюс жилмайиб жавоб берди: — Ортимга қарашга ҳам улгурмадим, бир зумда умр ўтди. Албатта, мен уни тинчлантиришни бошладим, кейин у мени ушбу ҳикояга илҳомлантирган иборани айтди. — Мен пул топаман, уй қураман, болаларим катта бўлади ва кейин мен ўзим учун яшайман, деб ўйладим. Ўшанда салонда сочимни турмаклатаман, фақат чиройли кўйлаклар кияман, дедим. Ахир, мен доим шим кийиб юраман, — у ўзининг бақувват сонларига урди, — чиройли кўйлаклар ҳақида орзу қиламан, лекин иш қилишга шим қулай-да... У жим қолди. Мен унга жавоб беришга шошилмадим. — Болалар катта бўлди, иморат қурилди, ҳозир пул ҳам бор, лекин ... Мен ҳали ҳам жинси шимда юрибман. Ҳаа... соч турмагим ҳалиям ўша-ўша — от думига ўхшаган ... Қўшни дугонамнинг кўнглини кўтаришни жуда хоҳладим. — Хўш, нима муаммо? Юринг, сартарошга борамиз! Замонавий кўйлак ҳам сотиб оламиз! У ҳорғин жилмайиб қўйди. — Хоҳламайман. Чарчаганман. Кўрмаяпсизми, умр умидларни оқламади. Абадий шовқин-сурон ичида неча ёшга кириб қўйганимни сезмай қолдим. Каламуш пойгаси ғалаба қозонди. Ярим тунгача унинг сўзлари ҳақида ўйладим. "Каламуш пойгаси ғалаба қозонди ..." Бу аёлда энди «эртага» йўқ. У қуриди, сарф бўлди. Афсуски, бу мисол ягона ҳаётий мисол эмас. Бундай миллионлаб инсонлар бор. Бир куни мен ажойиб бир иборани ўқиб қолдим: «Кейин» деб аталган йўл "ҳеч қачон" деган мамлакатга олиб боради. Шу ерда ва ҳозир яшанг! Орзуларингизга эргашинг. Керакли қарорни бугун қабул қилинг! Ҳаракат қилинг! Ердаги ҳаёт бир марта берилади! Чиройли таомлардан еб-ичинг. Чиройли идишларни асраб қўймай бугун ишлатинг, гўзал либослар сотиб олинг. Янги меваларнинг таъмидан роҳатланинг — уларни музлатиб ёки мураббо қилиб витаминларини нобуд қилманг. Олмаларни меҳмонга асраб, мазасини йўқотишини кутманг. Замонавий кўйлак ва пойабзал кийинг, ўзингизни севсангиз сизни бошқалар ҳам севади. Севимли қаҳвангизни ичинг — ҳужайраларингиз яйраб нафас олсин. Китоб ўқинг, саёҳат қилинг. Ниҳоят, тансиқ таомлар пиширинг, уларни тайёрлашни вақт йўқлиги туфайли доим орқага сурманг. Энг муҳими — атрофдагиларга меҳр беришни кейинга қолдирманг, мулойимлик, самимийлик, ғамхўрликни тежаманг. Севишингизни айтишдан уялманг! Қучоқланг, яқинларингизни ўпинг. Илтифот қилинг. Юрагингизни бўшатинг. Буларнинг барчаси сизни бахтли қилади!!! Бахтли одам ҳамма нарсага қодир!
    ادامه مطلب ...
    23 687
    563
    #сийрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар ташласак, бошимизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай синовни уларга берилганини кўришимиз мумкин. Келинг бир озини санаб кўрайлик; 1-Ота-онасиз улғайиш 2-Суюкли ёри, уни қўллаб қувватловчи завжасидан айрилиш 3-Бир қизлари мустасно барча фарзандлар ўлимини кўриш 4- Ўз юртидан айрилиш 5- Ўз яқин қариндошларидан ёлғончига чиқарилиб, бўхтонларга қолиш 6- Таҳқирланиш 7- Хиёнат 8- Оилаларига тухмат 9- Очлик 10- Ғурбат Бу санаганларимиз ҳали ҳаммаси эмас, аммо бир ўйлаб кўринг, биз бир донаси билан синалсак ҳам қанчалар қийналамиз, Аллоҳга исён қиламиз, нега бундай бўлди, нима гуноҳ қилгандим, бахтли бўлишга ҳаққим йўқми?!.. Мана шундай синовлар билан синалар эканмиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эслайлик. Фарзандимиз вафот этдими, сийратни ўқийлик, нима қилган эканлар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам; Камбағалликдан қийналяпмизми сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар; Хиёнатга учрадикми, сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар Ҳабийбуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам? Улар бизга ҳаётимизни ҳар бир жабҳасида ўрнак бўлганлар. Шунинг учун сийрат ўқинг, сийрат ўқинг ва яна сийрат ўқинг. Ҳар бир дардимиз малҳамини Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан топа оламиз! Тунчироқ
    ادامه مطلب ...
    15 483
    132
    Дуонинг кучи ⚖📜 Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди. Сотувчи унга терс қараб: - Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! - деди. Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча: - Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, - деди. Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга: - Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди. Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина: - Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради. Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади. - Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди. Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди. Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда: - Ишонмайман... Ишониладиган ҳолат эмас... - деди. Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди: “Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”. Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди. Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...🕊 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
    ادامه مطلب ...
    21 902
    340
    АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ! Аллоҳим бу дунёда юрган йўлимиз хидоят, У дунёда эса сирот бўлсин. Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, У дунёда эса, Жаннату аъло бўлсин. Бу дунёда назаримиз каломинг. У дунёда эса Жамолинг бўлсин. Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин. Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

    file

    32 168
    817
    ОНА ҚАДРИ Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар. – Ассалому алайкум Онажон! – Ва алайкум ассалом, Иқболжон, яхшимисан, болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими? – Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин, ҳаммалари яхши юришибдими? – Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам. – Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?! – Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим. – Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса, албатта, борамиз. – Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку соғиниб қоламан. – Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли хайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан... Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради. Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча: – Онангизмилар? – деб сўради. – Ҳа онам... – Улар бошқа жойда яшайдиларми? – яна саволга тутди бояги киши. – Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар. – Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми? – Йўқ, хафа бўлмайман, ака, бемалол, – дедим ҳайрон бўлиб. – Агар менда шундай имкон бўлганида, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим... Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқлар! Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз. Ота-онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун – Бахт! Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди... Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим... – Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! – дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам. – Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим. – Вой, Худога шукр! – Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз! Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим. Каналимиздан узоклашманг 👇👇👇 ҚАЛАМ   Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан: 1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак. 2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур. 3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор. 4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир. 5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт". СИЗ ҲАМ ҚАЛАМ КАБИ БЎЛИНГ Яъни ўзингизни кучли эканлигингизни билинг, аммо сизни бошқарувчи қўл борлигиниям унутманг.   Қалам яхши ёзиши учун унинг учини очишимиз керак бўлади. Бу қалам учун оғриқли. Сиз ҳам худди қаламдек оғриққа, аламга чиданг, бу аламлар вақти келиб сизга ёрдам беради.  Қаламнинг иккинчи томонида резина ўчирғичи ҳам бор. Сиз ҳам ўз хатоларингизни тўғрилаш учун интилинг, қалам ўзидан из қолдиради, сиз ҳам ўзингиздан фақат яхши из қолдиришга урининг. Каналимиздан узоклашманг.
    ادامه مطلب ...
    21 845
    255
    #Долзарб ❗Эрига фалончини эри у қиберибди пистончиники бу қиберибди дейдиган аёллар эшитсин.

    file

    14 499
    194
    ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР! Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг бор. Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган ҳадисларда “Фолчилик, ирим-сиримлар бутпарастлик билан баробардир”, “Ирим қилувчи ёки ирим қилдирувчи бизлардан эмас”, дейилган. Тирноқ олиш. Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Гарчи шу мавзуга доир кўпгина ҳадислар мавжуд бўлса-да, тадқиқотлар асносида мавзуъ ҳадислар эканлиги аниқланган. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақтдан қатъий назар олинаверади. Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: “Кечаси тирноқ олса бўладими?” – деб сўраганларида: “Бўлади”, дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: “Хайрли ишлар кечиктирилмайди”, деган асосли жавобни берганлар. Қайси куни тирноқ олишга ҳам юқоридаги далиллар кифоя. Мушук кесиб ўтиши. Бизнингча, қадимда халқимиз орасида бундай ирим бўлмаган. Руслар орқали кириб келган, шекилли. Қарғанинг қағиллаганини эшитиб йўлидан қайтган кимса, товушқон (қуён) йўлидан кесиб ўтганда йўлидан қолган киши ҳам куфрга кетган, деб ҳисобланади. Аслида мусулмон киши ҳар бир иш Аллоҳ таоло иродаси билан бўлишига иймон келтиради. Шу сабабли юқоридаги каби ҳолатларни бахтсизликдан огоҳлантириш тарзида қабул этиш мутлақо мумкин эмас. Бу исломий эътиқодга асло тўғри келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқмайди (ҳеч қайси касаллик Аллоҳнинг иродасисиз ўзича юқмайди), ирим-сирим бемаънилик, бойқуш бахтсизлик келтирмайди ва сафар ойи бехосият эмас”, деганлар. Худди шунингдек, сана ва кунларнинг ҳам бахтсиз ёки бахтлиси бўлмайди. Аллоҳнинг барча кунлари бир хил. Унинг иродаси ва ҳукмисиз ҳеч нарса содир бўлмайди, бирор махлуқ тақдири илоҳийдан қочиб қутула олмайди. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.
    ادامه مطلب ...
    17 145
    166
    ГЕНЕТИКА Ояти каримада: وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِن بَنِي آدَمَ مِن ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ ۖ قَالُوا بَلَىٰ ۛ شَهِدْنَا ۛ أَن تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَـٰذَا غَافِلِينَ "Раббингиз Одам ўғилларининг беллари (пушти камарлари)дан зурриётлари (руҳлари)ни олиб, уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб: “Мен Раббингиз эмасманми?” (деди). (Улар): “Йўғе! (Раббимизсан!) Гувоҳлик бердик”,- дедилар...", (Аъроф сураси, 172-оят) амр этилмоқда. Ушбу оят инсон генларининг ўзига хослигига диққатни қаратмоқда. Негаки, бугунги кунда илм-фан генларнинг яъни, инсоннинг барча ҳаётини ичига ололган каталог ҳолатидаги ирсиятни нақл этувчи ҳужайраларнинг қайд этиш дафтари ҳолида эканлигини ва инсонлар ҳали сулбларда ҳужайра экан, уларнинг барча хусусиятларини ўша генларда жойланганлигини (ДНК) билдирмоқда. Уч миллиард инсоннинг борлигини сақлаган ва уларнинг барча хусусиятларини қамраб олган генларнинг сиғими жиҳатидан 1 см² дан ошмаслиги яъни, бир чок ҳажмидаги жойни эгаллаши ифода этилмоқда. Шундай бир илмий ҳақиқатни яъни, илоҳий компьютер бўлган ДНКни бундан ўн тўрт аср муқаддам уммий бир одам ўз-ўзидан сўзлашини қайси идрок қабул этади? «Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари» китобидан.
    ادامه مطلب ...
    11 854
    24
    Ота-оналаримизни ёнида кўпроқ бўлайлик!

    Untitled.mp4

    14 629
    186
    Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри: • доимо тоза ва покиза таомларни енг; • жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; • таомни узоқ чайнаб, кейин енг; • овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг; • овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; • қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг; • дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун; • яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради; • чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг; • синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг; • сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради; • агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор; • нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради; • беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; • кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади; • сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди; • истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг; • ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин; • асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин; • овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
    ادامه مطلب ...
    19 906
    401
    #Nomoz_haqida

    file

    14 201
    186
    #Ота_она Онага бўлган эҳтиром намунаси Саидаҳмад домла Сайдаралиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси.

    Saidahmad domla haliym yigit tg.mp4

    13 944
    140
    Оилада эр ва аёл ҳамфикр бўлиши керак Раҳимберди домла.

    6.Oilada er va ayol hamfikr bo‘lishi kerak.mp4

    14 555
    250
    Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм қилса! Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма! Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса! Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса! Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса! Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса! Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...
    ادامه مطلب ...
    32 431
    685
    ​​🔥 Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима 🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар! дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир” (Имом Насоий ривояти).   🔹 *Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _(Имом Муслим ривояти)._   🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _(Имом Термизий ривояти)._ 🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар (Имом Муслим ривояти).   ✍ Даврон НУРМУҲАММАД ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
    ادامه مطلب ...
    image
    18 973
    329
    Ёши 35 дан ўтганлар учун тавсиялар: 1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам. 2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо-  танадаги сув етишмовчилигидир. 3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан.  Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим. 4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир. 5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил. 6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради. 7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас. 8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил. 9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади. Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир. 10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл. 11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
    ادامه مطلب ...
    23 183
    509
    КА'БАДАН НУР ЧИКАР ЭКАН!!!!🕋 ОНАНИ ЕНИДА УТИРСАНГИЗ, --ОНАДАН НУР ЧИКАР ЭКАН!!!☄ Жуда яхши ма"руза экан🤲 Фарзандлапимизга юуборип қуйамиз😍😍😍

    file

    19 093
    392
    ​​Диёрбекка ёрдам қўлини чўзиб улкан ажрларга эга бўлайлик!☝️🏻🌙 Жуманазаров Диёрбек 2019-йил Сурхандарё вилояти Шеробод туманида туғилган. Диёрбекка 3 ойлигида туғма юрак пароги ташҳиси қўйилган. 3 ойлигидан бошлаб Термиз шаҳридаги болалар шифохонасида даволатиб келинади. Диёрбекка 2020-йил октябрь ойида Тошкент Сампи касалхонаси томонидан туғма юрак пароги ва анемиянинг ўрта оғир даражаси ташҳиси қўйилди. 3 ойлик даволанишдан сўнг, январь ойида текширувлардан кейин юракдаги тешиги катталашгани сабаб операция зарурлиги айтилинган. Диёрбек яқинда юрак операциясини бошдан ўтқазди. Ҳозирда Диёрбек анемиянинг ўрта оғир даражаси сабаб организмида кальций етишмаслиги ва аллергик дерматит Ревматизм касалликлари билан курашмоқда. Оиланинг болажонни даволатишга моддий жихатдан эҳтиёжи бор, Агар орангизда саҳоватпеша инсонлар бўлса Диёрбек ва унинг оиласи учун ёрдамингизни аяманг. Маълумот текширилган ✅ Имкон қадар эҳсонда бардавом бўлайлик, зеро қилган эҳсонингиз Қиёматда сизга соя бўлур!
    Диёрбекнинг оиласи билан боғланиш ва банк карта рақамлари:
    Олтибоева Мафтуна (Диёрбекнинг онаси): 8600060468860490 Xalq banki Uzkard 4073420032028429 Агробанк Телефон рақамлари: 998942039309
    ادامه مطلب ...
    image
    14 337
    11
    🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Солиҳлардан бири: 👉 «Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади», деган экан.

    file

    17 263
    230
    🌴Жума муборак бўлсин Жаза Аллоҳу анна Муҳаммадин саллаллоҳу аълайҳи васалламма ма хувва аҳлуқ! Мухлисахон хожи ОНА

    file

    13 820
    72
    ЖУМА НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ ХАҚИДА ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

    f149e948-50c8-4822-ad74-8da14e463aca.mp4

    24 678
    203
    Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
    Privacy Policy Telemetrio