The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали Twitter: twitter.com/furqatsanayev Facebook: facebook.com/furqatsanaev/ Вазирлик телеграм канали -  @ssvuz  
نمایش توضیحات
36 366-15
~10 177
~6
33.33%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
29 679جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
0جایی
از 0
دسته بندی
300جایی
از 960
همه انتشارات
ТАЪЗИЯ Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатович 59 ёшида вафот этди. Р. Юлдашев 1965 йил 7 июлда Бухоро вилоятида туғилган. 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Турли йилларда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган. 2021 йил I даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Юлдашев Рустам Шавкатовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
7 090
132
Тунда яхши ухламаслик қандай хасталикларга сабаб бўлади? 📌 Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзи экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим омилларидан бири эса соғлом уйқудир. ❇️ Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан. 👩🏻‍⚕️ — Инсон саломатлигида меъёрий уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур. 💻 Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. 📌 Бу ҳолат: 🩸 қонда қанд ва ёғларнинг ортиши; 👨 семизлик; 💉 қандли диабетнинг 2-тури; 🩺 қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари; 🤦 депрессия; 😞 иммунитетнинг пасайиши; 🤧 тез-тез шамоллаш; 🫨 мия фаоллигининг сусайиши; 🔬 жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин. ☹️ Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди. 🖇 Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг: 📱 кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг; 💻 компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг; 🙅 уйқуга жуда кеч ётманг; 🛏 бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг; 🕰 энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача. 🟢 Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ. 🖇 Мисол учун: 👶 чақалоқлар — 18-19 соат; 🙇🏻‍♀️ болалар — 11-12 соат; 🙎🏻‍♂️ катта ёшлилар — 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
9 915
138
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Астмани даволашнинг янги усули аниқланди 🧑🏻‍🔬 Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш сабабини, энг муҳими, унинг асосий аломатларини олдини олишга қаратилган янги даволаш усулини аниқладилар. 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, бугун бутун дунё бўйлаб астмадан 262 миллион нафарга яқин инсон азият чекади. Аммо унинг кенг тарқалишига қарамай, ҳали ҳам олимлар учун бу касаллик ҳақидаги кўп жиҳатлар тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Одатда унга яллиғланиш хасталиги сифатида қаралади: гулчанг ёки чанг каби қўзғатувчилар нафас йўлларини торайтирадиган ва нафас олишни қийинлаштирадиган яллиғланишни келтириб чиқаради. Ингаляторлар нафас йўлларини бўшаштириш ва яллиғланишни камайтириш орқали бу ҳолатни енгиллаштириши мумкин. 🔷 Янги тадқиқот эса касалликнинг бошқа асосий сабабига ишора қилади. Яъни унинг аломати яллиғланишнинг ўзи эканига эътибор қаратилади. Нафас йўлларининг мушаклари қисқарганда (бу бронхоспазм деб аталади), нафас йўлларидаги эпителиал ҳужайралар “сиқиб чиқарилади” ва кейинчалик нобуд бўлади. Ушбу ҳужайраларнинг камайиши ва тўсиқ бўлиб хизмат қилиши учун уларнинг кам қисмигина қолиши сабабли келажакда астма хуружлари эҳтимоли ортади. “Жараёнларни кузатган ҳужайра бўйича биологлар сифатида астма хуружининг жисмоний чеклови нафас йўллари тўсиғининг кенг миқёсдаги нобуд бўлишига олиб келишини кўрдик”, — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Жоди Розенблатт. — Ушбу тўсиқсиз астма билан оғриган беморларда узоқ муддатли яллиғланиш кўпроқ учрайди. Бу эса кўпроқ хуружларни келтириб чиқаради. Ушбу асосий механизмни тушуниб, барча ҳодисаларнинг олдини яхшироқ олишимиз мумкин”. 📑 Жамоа сичқон моделларида олиб борган тадқиқотлари яхши натижа берди, энг муҳими, ҳужайраларни ҳаддан ташқари сиқиб чиқарилишини олдини олишнинг потенциал усули топилди. Аввал гадолинийларнинг кимёвий бирикиши бу жараённи блоклаши аниқланган эди. Янги тадқиқотда эса олимлар сичқонларда астма хуружлари билан боғлиқ ҳужайралар шикастланиши ва яллиғланишининг олдини олиш учун иш беришини исботлади. “Ҳозирги даволаш усуллари бу бузилишнинг олдини олмайди — инголяторлар нафас олиш учун жуда муҳим бўлган нафас йўлларини очади, аммо афсуски, биз уларнинг хуруждан кейинги зарар ва аломатларнинг олдини олмаслигини аниқладик”, — деди Росенблатт. 📈 Олимлар сичқон моделларида нафас йўлларининг шикастланишини, шунингдек кейинги яллиғланиш ва шиллиқ секрециясини тўхтатиш учун МРТда тез-тез қўлланиладиган арзон бирикма — гадолинийдан фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. Ушбу зарарланишнинг профилактикаси келажакда хуружларга олиб келадиган мушакларнинг ўсишини олдини олиши мумкин 🧪 Албатта, тадқиқот фақат сичқонларда амалга оширилди, шунинг учун бу натижалар инсонларда такрорланишига кафолат йўқ. Аммо жамоанинг таъкидлашича, янги тадқиқот астманинг янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга (ҳозирги усуллар фақат унинг симптомларини даволашга қаратилган) ёрдам беради. 📓 Тадқиқот “Science” журналида чоп этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
10 307
29
❗️Буни билишингиз керак! ❓Бўғимда ажралиб чиқадиган суюқлик ошиши билан кузатиладиган синовит касаллигида бўғимда қандай ўзгаришлар содир бўлади? ❓Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? ❓Бу хасталик ташхислангандан сўнг нималардан тийилган маъқул? Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Қурбон Ражабов батафсил гапириб берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Qurbon new.mp4

7 662
30
Метаболизм нима ва уни қандай қилиб тезлаштириш мумкин? ♻️ Инсон организмидаги моддалар алмашинуви метаболизм деб аталади. У иккита асосий жараённи ўз ичига олади – катаболизм ва анаболизм. Моддалар алмашинуви озиқ-овқатни танадаги барча жараёнлар учун зарур бўлган энергияга айлантириб, организм нормал ишлашини таъминлайди 🩺 Метаболизм қатор муҳим функцияларни бажаради, шу жумладан ҳужайралар, тўқималар, органларнинг ўсиши ва тикланишини таъминлайди, организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради, тана ҳароратини меъёрида ушлаб туради. 🔹Метаболизм тезлигига ирсият, ёш, жинс, мушак массаси каби омиллар таъсир кўрсатади. ❓ Метаболиз тез бўлишининг афзалликлари нимада? ✅ Тез метаболизм инсон ўзини янада тетик ҳис қилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш, мия фаолиятини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тери ва сочлар соғлом бўлишига ёрдам беради. ❗️Моддалар алмашинувини тезлаштириш учун инсон турмуш тарзини ўзгартириши керак. ❓ Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин? ❗️ Бунинг учун инсон, биринчи навбатда, турмуш тарзини ўзгартириши зарур. Бунда бир қанча қоидаларга амал қилиш тавсия этилади: 🏃‍♂️ Мунтазам спорт билан шуғулланиш. Жисмоний фаоллик мушак массасини оширишга, бу эса, ўз навбатида метаболизм тезлашишига ёрдам беради. 🥗 Тўғри овқатланиш. Кўпроқ оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, рационда шакар, туз ва зарарли ёғларни камайтириш, зарур миқдорда сув ичиш. 🛌 Тўғри ва етарлича ухлаш. Мунтазам равишда 7-8 соатдан кам ухлаш моддалар алмашинувини секинлаштириши мумкин. 🚬 Зарарли одатлардан воз кечиш. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организм заҳарланиши ва бунинг натижасида метаболизм жараёни суст кечишига олиб келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
8 895
41
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Иммунитет тизимидан қочувчи саратон ҳужайралари билан курашишнинг янги усули топилди 📌 Саратон ҳужайралари тананинг иммунитет тизимидан яширинган ҳолда ўсади ва тарқалади. Иммунотерапия иммун тизимига яширин саратон ҳужайраларини топиш ва уларга ҳужум қилиш имконини беради. Бу эса саратон билан касалланган беморларнинг узоқ умр кўришига ёрдам беради. Бироқ, кўплаб беморларга ушбу инқилобий муолажалар жуда кам таъсир қилади ёки умуман фойда бермайди. 🟢 Иммун назорат нуқтаси ингибиторлари энг кўп ишлатиладиган иммунотерапия воситаларидан ҳисобланади. Улар саратон ҳужайралари иммунитет тизимидан яшириниш учун фойдаланадиган оқсилларни таниб олиш ва блоклаш орқали ишлайди. 🔷 Бироқ, бу оқсилларга эга бўлмаган саратон ҳужайралари турли йўллар билан яширинади. Ушбу саратон турлари билан оғриган беморларга иммун назорат нуқтаси ингибиторлари таъсир қилмагани сабабли, тадқиқотчилар бошқа янги иммунотерапия усулларини ишлаб чиқишга интилмоқда. 📑 Япониянинг Осака университети олимлари янги тадқиқотда тетрациклин антибиотиклари замонавий иммунотерапия усулларидан фарқли равишда иммун тизимига саратон ҳужайраларини аниқлашда ёрдам беришини аниқлади. Ушбу антибиотиклар Т-лимфоцитлар деб номланувчи иммунитет ҳужайраларини саратонга ҳужум қилиш ва уни йўқ қилиш учун рағбатлантиради. “Биз ўпка саратони билан оғриган беморларнинг қон ва ўсимта тўқималарида тетрациклин антибиотик миноциклинини синаб кўрдик, — дейди етакчи муаллиф Мари Тоне. — Биз миноциклин саратон ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилган иммуносупрессив оқсил бўлган галактин-1га таъсир қилиб, Т-лимфоцитларнинг ўсимтага қарши фаоллигини оширишини аниқладик”. 🧑🏻‍🔬 Олимлар галактин-1 цитотоксик Т-лимфоцитларнинг ўсимтага киришининг олдини олиш орқали саратон ҳужайраларига иммунитет тизимидан қочишга ёрдам беришини аниқлади. Тетрациклин билан даволашдан сўнг, галактин-1 энди Т-лимфоцитларни ўсимтага ҳужумини тўхтата олмади. Галактин-1ни блоклаш саратонни даволашнинг янги усуллари учун калит бўлиши мумкин. “Ушбу антибиотиклар саратон касаллигини даволашда қўлланиладиган иммун назорат нуқтаси ингибиторлари ва бошқа иммунотерапия препаратларидан фарқли таъсир механизмига эга. Умид қиламизки, ушбу тадқиқот турли иммун йўлларига таъсир қилувчи ва саратон касаллигига чалинган одамларга, айниқса замонавий иммунотерапия таъсир қилмаётган беморларга фойда келтириши мумкин бўлган янги дориларни ишлаб чиқишга олиб келади”, — дейди тадқиқот муаллифи Кота Ивахори. 📌 Тетрациклин антибиотиклари кўп йиллар давомида бутун дунёда юқумли касалликларга чалинган беморларни даволаш учун ишлатилади. Энди бу эски дорилар ҳозирда даволаниш имкониятлари кам бўлган саратон билан оғриган беморлар учун янги иммунотерапия усуллари учун йўл очиб бериши мумкин. 📓 Тадқиқот “Journal for ImmunoTherapy of Cancer” журналида чоп этилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
8 424
25
👩🏻‍⚕️ Ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириш учун яратилган кенг шароитлар... 💻 Замонавий компьютер технологиялари... 🦺 Сўнгги турдаги симуляцион хоналар... 💾 Электрон ахборот ресурслари... 🖥 Инсон омилидан буткул халос бўлган имтиҳон жараёнлари... 🏢 Буларнинг бари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида жам бўлган. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тақдим этиладиган навбатдаги кўрсатув шу ҳақда бўлади. Юқорида ушбу кўрсатувдан анонс тақдим этилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Stimulatsiya_markazi.mp4

12 044
157
🏥 “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан такшил этилган акция доирасида россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев яна бир бор пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди. 📌 Ўтган йилнинг декабрь ойидаги ташрифи давомида турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган ҳамда “Жаҳон шифокори” халқаро унвонига эга Ҳ.Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўриклар ўтказган эди. 🔬 Бу галги ташриф доирасида машҳур шифокор 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди. ✅ Кеча Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбирда бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Bolalar_tib markazi no comment new.mp4

9 124
18
#No_comment ❗️ССВ: Касалликка қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ЖССТ томонидан намуна сифатида кўрсатилди ✅ Пойтахтимизда “Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. 📌 Бу ҳақда батафсил 👉🏻 ўқишингиз мумкин. 🔹 Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Anjuman.mp4

8 451
20
⚡️Расмий муносабат 📌 Ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, натижада болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. 🏥 Аниқланишича, ушбу видеода айтилган тиббиёт муассасаси Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўлиб, мазкур марказ 425 ўринга мўлжалланган. 🩺 Муассаса кеча-ю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган кўп тармоқли болалар шифохонаси ҳисобланиб, бу ерда турли йўналишдаги, яъни неврологик, жарроҳлик, антиробик, травмотологик, неонатологик, офтальмологик ва соматик касалликлар билан мурожаат қилган 18 ёшгача бўлган болаларга стационар ва амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилади. 🛏 Шифохонага бир суткада ўртача 300-350 нафар бемор мурожаат қилиб, улардан 55-65 нафари стационар ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилади. Қолганларга эса бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, яшаш ҳудуди бўйича оилавий шифокор назоратига юборилади. 🤒 Бугунги кунда ушбу тиббиёт муассасаси қабулхонасига фақатгина тана ҳарорати кўтарилиши ёки томоқ оғриғи билан эмас, балки аллергик тошмалар, ич кетиши, кўз ва қорин оғриғи, чақалоқларнинг қулоғи оғриши, безовталик, аппендицит, диск чурраси каби ташхислар билан ҳам мурожаат бўлмоқда. ⏰ Оилавий поликлиникалар фаолияти эрталаб соат 08.00 дан кечки 20.00 гача давом этишини инобатга олсак, тунги пайт бемор болаларга тиббий ёрдам олиш учун асосан болалар шифохонасига мурожат қилинади. Натижада кечки вақтда беморлар сони бирмунча ортади. ✅ Бундан ташқари, пойтахтимизда республика даволаш муассасаларидан ташқари, болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи 5 та клиник ва 5 та юқумли касалликлар шифохонаси туну кун фаолият юритмоқда. ‼️ Шундай экан ижтимоий тармоқларда болалар шифохонасига иситма ва томоқ оғриғи бўйича мурожаатлар сони ортгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинади Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
ادامه مطلب ...
image
8 034
24
#No_comment ❗️Пойтахтимизда “Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлаш арафасида. 📌 Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари жам бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

IMG_8978.MP4

8 828
27
👩🏻‍⚕️"Ҳамшира – 2024" республика кўрик-танлови кўп йиллардан бери Ўзбекистон ҳамширалари орасида тиббиёт маликаларини аниқлаб келмоқда. ♻️ Бугун танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳамширалари турли шартлар бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намоён қилди. ✅ Якуний натижаларга кўра: 1-ўринни — Олмазор туманидаги 14-сон оилавий поликлиника амалиёт ҳамшираси Азиза Қосимова; 2-ўринни — Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси навбатчи ҳамшираси Нодира Раҳматуллаева; 3-ўринни — Юнусобод туманидаги 56-сон оилавий поликлиника тиббий бригада патронаж ҳамшираси Нафиса Илёсова эгаллади. ❗️Маълумот учун, ҳудудий босқичларда 1-ўринни эгаллаган ҳамширалар Республика босқичига йўл олиб, улар орасидан танловнинг якуний ғолиблари Халқаро ҳамширалар куни арафасида аниқланади. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. | | |
ادامه مطلب ...

hamshiralar_.mp4

14 720
238
🚑 Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар бир дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг. 🚦Шу боис кўп ҳолларда “103” ҳайдовчилари йўлларда катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишига тўғри келади. Бундай вазиятлар автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалар орқали қайд этилади. 📃 Амалдаги тартибга кўра, мазкур ҳолатда махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина маъмурий иш 📋 Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган — “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда бундай ҳужжатлар тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилиши белгиланмоқда. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
10 726
55
#No_comment 📌 ССВ: Ўзбекистонда биринчи тиббиёт муассасаси халқаро даражадаги JCI сертификатини олди ✅Ушбу натижага Болалар миллий тиббиёт маркази эришди. Бу эса марказ тиббий хизмат сифати ва беморлар хавфсизлиги бўйича энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради дегани. ✔️ Сертификатнинг қўлга киритилиши Президентнинг 2024 йил 22 январдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган юртимизнинг 6 та тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш борасидаги вазифанинг ижроси йўлидаги дастлабки қадам бўлди. 🔹 Бу ҳақда батафсил 👉🏻 ўқишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

IMG_8933.MP4

10 416
44
#No_comment 📋 Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига асосан учта алоҳида муассаса негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши соҳада бутунлай янги даврни бошлаб берди 🧑🏻‍⚕️Шу кунларда ушбу муассаса директори Наталья Надирханова бошчилигидаги бир гуруҳ малакали мутахассислар мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, жойларда туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб турибди. 🩺 Сафар давомида шаҳар ва туманлар кесимидаги туғуруққа кўмаклашувчи муассасалар фаолияти, соҳадаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги акушер-гинеколог, неонатолог ва анестезиолог-реаниматолог каби мутахассисларга зарур амалий ёрдамлар кўрсатиляпти. _____________ 📋 На основе соответствующего постановления Президента от 8 сентября 2023 года на базе трех отдельных центров был образован Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка, что ознаменовало совершенно новый период в этой сфере. 🧑🏻‍⚕️ В эти дни группа квалифицированных специалистов во главе с директором центра Натальей Надырхановой находится с Республике Каракалпакстан и Хорезмской области в целях ознакомления с проводимой работой по исполнению данного постановления, а также изучения качества медицинских услуг, оказываемых на местах женщинам фертильного возраста и беременным. 🩺 В рамках поездки подробно анализируется деятельность родильных учреждений в городах и районах, имеющиеся в сфере проблемы, принимаются меры по их устранению. Вместе с тем, акушерам-гинекологам, неонатологам, анестезиологам и другим специалистам оказывается необходимая практическая помощь. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
9 428
25
❗️Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси 📌 Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди. 🫀 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади. ❓ Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим? 👩‍⚕️ Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди. ✅ 1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: 🫕 Нонушта; 🍜 Тушлик; 🍲 Кечки овқат. 🫙 Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим. ✅ 2-қоида. 🥬 Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодиринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин. ✅ 3-қоида. 🏃🏻‍♀️ Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт. ✅ 4-қоида. 🍎 Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. ✅ 5-қоида. 🛏 Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
16 480
223
📌 От подготовки медицинских сестер для первичного звена до лечения онкологических заболеваний и оснащения службы скорой медицинской помощи современным оборудованием... 🇺🇿🇩🇪 II Германо-узбекский медицинский форум, прошедший 18-19 апреля этого года в городе Берлине, стал важной площадкой для обсуждения вопросов двустороннего сотрудничества в этих и других направлениях. ✅ Цель укрепления международных отношений — поднятие качества медицинских услуг на новый уровень за счет повышения квалификации специалистов, внедрения в нашей стране инновационных методов лечения и диагностики, передовых технологий. 📹 О подробностях мероприятия рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава из города Берлине. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya_Forum_Lavha_rus.mp4

9 221
9
❗️ССВ: Жанубий Корея билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади 🇰🇷 Корея Республикаси — соғлиқни сақлаш соҳасида дунёнинг пешқадам давлатларидан бири. Сўнгги маълумотларга кўра, бу ерда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 83,5 ёшга тенг. 60 йил аввал мазкур рақамлар бор-йўғи 53 ёшни ташкил этганини ҳисобга олсак, ушбу давлатда тиббий хизматлар сифати йил сайин жадал ўсиб бораётгани ойдинлашади. ✅ Бу, аввало, мамлакатда соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, диагностика ва даволаш жараёнларига татбиқ этилаётган инновацион технология ҳамда илғор ёндашувлар билан боғлиқ. 🔻 Шу боис ушбу давлат билан тиббиёт йўналишида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. 📎 Айни дамда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов бошчилигидаги вазирлик масъуллари ҳамда юртимизнинг етакчи тиббиёт муассасалари вакилларидан иборат делегация Корея Республикасида бўлиб турибди. 🔹Дастлаб делегация Инчон шаҳридаги Католик университетнинг Муқаддас Мария халқаро касалхонаси раҳбарияти билан учрашди. Бу — Жанубий Кореядаги энг йирик шифохоналардан бири бўлиб, 22 та ер усти ва 6 та ер ости қаватлардан иборат ва 1374 ўринга эга. 🏥 Муассасада мамлакатда биринчи бўлиб буйрак, шох парда, ингичка ичак, аллоген гематопоэтик ўзак ҳужайра трансплантациялари каби мураккаб операциялар амалга оширилган. Шунингдек, саратон касаллигини даволаш учун томотерапиядан фойдаланила бошлаган. Бундан ташқари, шифохонада юқори частотали фокусланган ультратовуш текшируви қўлланилиб, бу беморларга оғриқсиз даволаниш имконини беради. 🌡 Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг “ImmunisBio” компанияси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди. Компания ёшга боғлиқ касалликлар ва иммун дисфункцияси терапияси соҳасида новатор ҳисобланади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илғор технологиялар ва инновацион ечимлардан фойдаланган ҳолда ҳужайра терапияси (NK, CAR-Т, CAR- NK) лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг. 💊 Делегация вакиллари “YUHAN Pharmacy” фармацевтика компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу соҳадаги энг йирик компания раҳбари Ким Жонгсу билан музокаралар ўтказди. 📌 Шунингдек, делегация “POSCO INTERNATIONAL CORP” компанияси бош офисига ташриф буюриб, вице-президент Тай Хи Ли билан учрашди. Корея Эксимбанки ва “HUNDAY” компанияси раҳбарияти билан ҳам расмий учрашувлар бўлиб ўтди. Ташриф давом этмоқда ва олдинда кўплаб учрашувлар режалаштирилган бўлиб, икки давлат ўтрасидаги ҳамкорликнинг янада кенгайиши кўзда тутилган. 🔬Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш муассасаларини Жанубий Корея маблағлари ҳисобидан сўнгги русумдаги тиббий жиҳоз ва технологиялар билан таъминлашга доир лойиҳалардан кутилаётган натижалар катта ✅ Қувонарлиси, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш учун ҳар икки томонда имконият ва салоҳият етарли. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
8 765
18
❓Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади? Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди. 🏃🏻‍♀️— Ўсмирлик даврида болаларга асаб тизимидаги қўзғалишлар кўпинча салбий таъсир эта бошлайди, — дейди мутахассис. — Шу боис бу даврда уларни сокин спорт турларига жалб қилиш керак. Хусусан, 12-18 ёшли қизларга аэробика, ўғил болаларга енгил атлетика билан шуғулланиш тавсия этилади. 😬 Бу ўсмирга ички хотиржамлик бағишлаб, “ўтиш даври”ни енгиллаштиради. Асаб тизимида рўй берадиган стрессларга чидамлиликни оширади, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликка ўргатади. 🥅 Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадгамувофиқ. Айниқса, ҳафтада икки маротаба илик шўрва истеъмол қилиш унинг мушаклари ривожланиши, суяклари мустаҳкам бўлиши ва бўй ўсишига ижобий таъсир этади. 👨‍👩‍👧‍👦 Ота-она фарзандини бирор спорт тўгарагига бермаган тақдирда ҳам унинг соғлом вояга етиши учун ҳар кунги бадантарбия машғулотларини тўхтатмаслигини назорат қилиши лозим. Тонгги машқлар ёш организмни чиниқтириб, қон айланишини яхшилайди, кайфиятни кўтариб, кун давомида тетикликни таъминлайди. ♟Қайси спорт тури бўлмасин, болани 5-6 ёшидан жалб этиш — тўғри қарор. Масалан, шахмат ва шашка машғулотларини ҳам шу ёшдан бошлаган маъқул. Сабаби, бу ёшгача аксарият болаларда бир жойда ўтиролмаслик, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги юқори бўлади. 👦 7 ёшдан кейин эса унда диққатни жамлаш қобилияти ортади, бир жойда муқим ўтиради. Шунга қарамай, болани ақлий спорт ўйинларига беришдан олдин унинг хотирасини ҳисобга олиш керак. 🥊 Боксга 6 ёшдан қабул қилинади. Сабаби, айни шу даврда боланинг суяк ва мушаклари ҳали қотиб улгурмаган бўлиб, бокс ҳаракатларини осонлик билан бажаради. Бу ёшгача ва ундан кейин бокс машғулотларига киришиш ва ушбу спорт турида бирор натижага эришиш қийинроқ кечади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
10 011
56
Самарқанд шаҳрида Республика ихтисослаштирилган  руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан "Ёш психиатр ва наркологларнинг баҳорги Самарқанд илмий мактаби" II халқаро илмий-таълим анжумани ўтказилмоқда. Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир гибрид форматда олиб борилади. Унда Франция, Швейцария, Венгрия, Швеция, Германия, Нидерландия, Ҳиндистон, АҚШ, Туркия, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон етакчи мутахассислари иштирок этмоқда. Тадбир доирасида 100 нафардан ортиқ ёш психиатр ва наркологлар ўқитилади. Ушбу лойиҳа ёш олимларнинг илмий фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, илмий ғоялар алмашиши учун шароит яратиш минбарига айланиши айтилмоқда. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. | | |
ادامه مطلب ...

Samarqand_forum.mp4

9 152
24
📌 Бирламчи бўғин учун ҳамширларни тайёрлашдан онкологик касалликларни даволаш ва тез тиббий ёрдам хизматини замонавий ускуналар билан таъминлашгача... 🇺🇿🇩🇪 Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Германия II тиббиёт форуми шу ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим минбар бўлди. ✅ Халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдан кўзланган мақсад битта — мутахассисларнинг малакасини ошириш, юртимизга инновацион диагностика ва даво усуллари, илғор технологияларни олиб кириш орқали тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва аҳолини тиббиётдан тўлиқ рози қилиш. 📹 ССВ Матбуот хизматининг Берлин шаҳридан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya_Forum_Lavha_uzb-2.mp4

9 129
16
❗️Главное учреждение крупной системы, состоящей из 229 родильных учреждений по всей стране, Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка, представляет собой комплекс, отвечающий всем требованиям современной медицины. 🤱🏻 Насколько эффективны осуществляющиеся сегодня меры по совершенствованию направления охраны здоровья матери и ребенка? Как реализуются задачи, поставленные главой нашего государства в этой области? 📹 Об этом подробнее можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Министерства здравоохранения. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Genekalogiya_rus Telegram.mp4

8 784
8
📌 Биз учун иш вақти белгиланмаган. Операция 10 соат давом этса ҳам беморни дарддан халос бўлиши учун ҳаракат қиламиз... 📌 Амалиёт жараёнида ҳиссиётга берилишимиз мумкин эмас... 📌 Болалигимда шифокор отам билан бирга, нейрохирургик амалиётлар видеотасвирини томоша қилардим... 📌 Қон томирларни тикишни ўзлаштириш учун микроскоп орқали товуқ оёғидаги қон томирларнинг тузилишини ўрганганман... ❓Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нейрохирурги Маҳкам Маҳкамов нима дейди? 📹 "Севимли" телеканали журналисти Соҳиба Акромова томонидан тайёрланган юқоридаги виделавҳада шу ҳақда сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Sohiba 23.04.mp4

9 943
25
🏥 Юртимиз бўйлаб 229 та туғуруқ муассасалари жамланган йирик тизимнинг бош муассасаси бўлган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази барча талабларга жавоб берадиган кенг имкониятларга эга мажмуа ҳисобланади. ❓Хўш, ушбу марказ томонидан оналар ва болалар саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган ишлар қанчалик самара бермоқда? Давлатимиз раҳбари томонидан бу йўналишда берилган топшириқлар ижроси қай даражада бажариляпти? 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Genekalogiya_Uzb_Telegram.mp4

8 627
21
❗️Юртимизда иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда 🗓 Ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафталигида дунё бўйлаб, жумладан, ЖССТ Европа минтақасида “Иммунизация ҳафталиги” кунлари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбирлар мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида 21 апрелда бошланган бўлиб, 27 апрелгача давом этади. 🩺 Бунда аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда вакцинациянинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, болаларни эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. 🎉 Ҳафталикнинг бу йилги дастурида жаҳон бўйлаб Кенгайтирилган иммунизация дастурининг 50 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу дастур доирасида сўнгги ярим аср давомида аҳоли орасида вакцина орқали бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш туфайли кўплаб инсонлар, хусусан, болаларнинг ҳаёти сақлаб қолингани, аҳолининг умри узайгани аҳамиятга молик. 💉 Кенгайтирилган иммунизация дастури 1974 йилда яратилганида болаларни олтита касалликдан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлса, бугунги кунда у инсоннинг бутун ҳаёт цикли давомида эмлаш тавсия этиладиган 13 та универсал вакцинани ва маълум вазиятларга қараб тайинланадиган 17 та қўшимча вакцинани ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди. — Болаларнинг соғлом вояга етишида вакцинация энг самарали усуллардан бири ҳисобланади, — дейди Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Иммунизация ҳафталиги давомида олиб борилаётган эмлаш тадбирлари келгусида юқумли хасталикликлар билан касалланишнинг олдини олишга қаратилган. 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги йилларда пандемия даврида жаҳон бўйича иммунизация йўналишида ўсиш бироз секинлашди. 2022 йилда дунё бўйлаб 2021 йилга нисбатан 4 миллион нафардан кўпроқ бола эмланган бўлса-да, 20 миллион нафар бола бир ёки бир нечта вакцина дозасини олмаган. Шундай бўлса-да, жаҳонда иммунизация қамрови юқори — ҳар 5 боладан 4 нафари эмлашнинг тўлиқ курсини олади. Бу эса келгусида уларнинг ҳаёти сақланиб қолишини англатади. ✅ Ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад ҳам шу — ҳар бир инсон вакциналарнинг ҳаётни сақлаб қолувчи афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш. 📌 Эслатиб ўтамиз, юртимизда болаларни режали равишда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекцияси, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекцияси, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк, одам папиллома вирусига қарши вакциналар билан эмлаш ўтказилади. ‼️ Ҳозирда мамлакатимизда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
13 452
89
❓Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлаши керак? 📌 Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. 👨‍👨‍👧‍👦 Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёши, бўйи, жисмоний имкониятлари, хоҳиши ва айниқса, мавжуд касалликларини инобатга олиши зарур. 👬— Хусусан, 3 ёшгача бўлган болалар билан фақат бадантарбия машқлари бажарилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова.4-5 ёшли ўғил-қизларни эса аввал гимнастик машғулотларда “тоблаб”, танасини чиниқтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёшдан кейин суякнинг қайишқоқлиги камайиб, бола кўпгина машқларни бажаришга қийналади. 🎾 Инсоннинг асаб тизими асосан 5-6 ёшдан мустаҳкамлана бошлашини инобатга олсак, спорт билан шуғулланиш учун бу палла энг мақбул давр ҳисобланади. Чунки бола бу вақтда мураббий берган вазифаларни бажара оладиган ёшга етади. 🏊 6 яшар боланинг хоҳишига кўра исталган спорт тўгарагига бериш мумкин. Аммо бу даврда улар учун энг фойдалилари — сузиш, бадиий гимнастика ва футбол. 🧍🏻Болаларда кўп учрайдиган сколиоз каби хавфли касалликларни 6-12 ёшгача сузиш, турникда машқлар бажариш ва енгил атлетика ёрдамида даволаш мумкин. Кўриш қобилияти паст ўғил-қизлар эса 9-11 ёшда стол тенниси ва катта теннис билан фаол шуғулланиши лозим. ‼️ Саломатлик учун барча спорт тури фойдали бўлса-да, улардан айримларини маълум даврларда чеклаш мақсадга мувофиқ. 🤼‍♂️ Масалан, танасининг ривожланиши кечикаётган 12-14 ёш оралиғидаги ўғил-қизларга каратэ, таэквондо, дзюдо каби оғриқ берувчи усулларга бой спорт турлари тавсия этилмайди. Акс ҳолда боланинг бўйи ўсмай қолиши мумкин. 🏋🏻 Худди шундай 9-12 ёшда оғир атлетика билан шуғулланиш ҳам маъқул эмас. Чунки бу болага “оғирлик” қилиб, буйраги атрофини ёғ қоплашига олиб келади (Давоми бор) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
15 036
136
❗️Узбекистан — Германия: новый этап сотрудничества в сфере здравоохранения 🇺🇿🇩🇪 18-19 апреля этого года в городе Берлине состоялся II Германо-узбекский медицинский форум. 📌 Данное мероприятие, насыщенное бурными обсуждениями, взаимовыгодными договоренностями и конструктивными переговорами, послужило эффективной платформой для продвижения новых инициатив и проектов на пути дальнейшего развития системы здравоохранения двух стран . 📹 О подробностях форума можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya_Forum_yakuniy_rus_telegram+++++++.mp4

10 226
19
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Саратон метастазларида яшовчи бактерияларнинг батафсил каталоги тузилди 🧑🏻‍🔬 Нидерландия саратон институти тадқиқотчилари саратон метастазларида яшовчи бактерияларнинг батафсил каталогини тузиб чиқдилар. Улар 4000 дан ортиқ ўсмаларни таҳлил қилиб, ушбу бактерияларнинг турлари ҳамда саратон ҳужайралари ва уларнинг атроф-муҳит билан қандай ўзаро таъсирга киришишини аниқладилар. Мисол учун, баъзи бактериялар иммунотерапияга акс таъсир қилиши мумкин. 🔬Ушбу тадқиқот бактерияларнинг саратон касаллигига (ёки терапиясига) қандай ёрдам бериши ёки тўсқинлик қилиши ва бундан беморлар учун қандай фойдали томонлари бўлиши мумкинлигини яхшироқ тушунишга кўмаклашади. 🥗 Инсон организмида миллиардлаб микроорганизмлар яшайди: бактериялар, вируслар ва дрожалар – бизнинг микробиомимиз. Биз уларга, улар эса бизга керак. Масалан, бактериялар еган овқатимизни ҳазм қилишимизда ёрдам беради ва патогенларга қарши курашиш учун иммунитетимиз билан бирга ишлайди. Айниқса, ичак бактериялари, жумладан, саратон мавзусида кенг ўрганилган. Масалан, улар иммунотерапия ва кимётерапия самарадорлигига таъсир қилиши мумкин. 🔹Аммо бу миттигина “қўшниларимиз” ичаклардан ташқарида ҳам яшайди. Жумладан, улар ўсмаларда ҳам учрайди. Янги усуллар туфайли тадқиқотчилар бу микробларни яхшироқ тушунишни бошлашди. Аммо бактериялар ўсимтага қандай кириб қолиши ва улар у ерда нималар қилиши кўп жиҳатдан номаълум бўлиб қолмоқда. Шу боис уларнинг касаллик ва даволаш самараси учун қанчалик муҳимлиги ноаниқ бўлган. “Беморлар охир-оқибат метастазлар туфайли оламдан ўтишлари ва кўплаб даво чоралари айнан уларга қаратилганлиги сабабли олимлар гуруҳи айнан метастазларни диққат билан ўрганди, — дейди тадқиқотчи Томас Батталья. — Ахир, ўсмалардаги бактериялар ҳақида маълумотлар кам эди. Эндиликда эса саратон метастазларида мавжуд бўладиган бактериялар харитаси тузилди”. 📑 Тадқиқотчилар 26 турдаги саратоннинг 4000 дан ортиқ метастазлари тўқималарида мавжуд ДНК кодини таҳлил қилишди. Бу генетик материалдан нафақат инсон ҳужайралари, балки қандай бактериялар борлигини ҳам кўриш мумкин. Чунки уларда ҳам ДНК мавжуд. 📋 Олимлар бактериялар ва терапия самарадорлиги ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқладилар. Масалан, ўпка саратони билан оғриган ва метастазларида фузобактериялар бўлган беморларда иммунотерапия ушбу бактериялар бўлмаган касалларга қараганда ёмонроқ кечган. “Бизнинг ишимиз ўсмаларга ёрдам бериши мумкин бўлган бактериялар билан курашишга йўналтирилган даво чораларининг янги шаклларини ўрганиш имконини беради, — дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Айрис Мимпен. — Бу бизга ўсмаларнинг мураккаб муҳити қандай ишлашини тушунишга кўмаклашади, бу муҳитда барча турдаги ҳужайралар, шу жумладан бактериялар бирга яшайди ва бир-бирига ўзаро таъсир қилади”. 📌 Шунингдек, мавжуд бактериялар қанчалик хилма-хил бўлса, қўшни ўсимта ҳужайралари шунчалик фаол бўлиши аниқланди 📓 Тадқиқот натижалари “Cell” журналида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
9 495
19
❗️Ўзбекистон — Германия: соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи 🇺🇿🇩🇪 Шу йил 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида Ўзбекистон — Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтди. 📌 Икки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим платформа вазифасини ўтаган тадбир турли мавзулардаги қизғин муҳокамалар, ўзаро манфаатли келишувлар ва конструктив музокараларга бой бўлди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya_Forum_yakuniy_uzb_telegram.mp4

8 990
34
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести 📱🚫 Болангизни “реал” ҳаётда "ушлаб қолинг"! 🏢 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди Диабет олди ҳолатни даволаш учун нималарга амал қилиш керак? 🇺🇸 Миллий тиббиёт марказида Сент-Луис университети профессори иштирокида мураккаб операциялар ўтказилди 🌐 TIHE 2024 — тиббиёт ривожи учун инновацион майдон ​🔬 Тадқиқот: Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин 🧍Нормал ҳолатда боланинг бўйи йилига неча сантиметр ўсиши керак? 🧑🏻‍⚕️ Ўзбекистонда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди 🔎 Ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар Тошкентда жам бўлди 🇺🇿🇩🇪 Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бўлиб ўтди 📍Туркий дунё ортопед ва травматологлари Самарқандда жам бўлди 🩺 Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак? 📊 ЖССТ: Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |
ادامه مطلب ...
image
8 996
4
❗️ССВ: Қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб назорат қилиш тизими йўлга қўйилди 🏥 Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларидаги бир қанча тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, бунинг замирида аҳолига қулайликлар яратиш ва фуқароларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият самарадорлигини ошириш каби мақсадлар мужассам. ✅ Жумладан, жорий йилда ҳам давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 147 та тиббиёт муассасаларида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. 📌 Шундан: 🔹 25 таси янгидан қурилиш; 🔹 105 таси реконструкция қилиш; 🔹 17 таси эса мукаммал таъмирлаш объектлари ҳисобланади. ✔️ Шунингдек, уларнинг 125 таси янгидан бошланувчи, 22 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир. 🕹 2 апрел ҳолатига кўра, дастурдаги объектларнинг 123 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. 📹 Ушбу йўналишдаги ишларнинг боришини назорат қилиб бориш мақсадида 111 та объектларда 330 та камералар ўрнатилди ва улар вазирлик ситуацион марказига уланди. Натижада, қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб кузатиш ва объектларда бажарилаётган ишларнинг кунлик мониторингини олиб бориш имкони яратилди. 📈 Мониторингга асосан айрим объектларда қурилиш ишлари бошланмасдан, графикдан кечикиш хавфи мавжудлиги аниқланди ҳамда ишчилар сони кам бўлган объектларга бириктирилган масъулларга ўз вақтида тегишли кўрсатмалар берилди. 🔻 Натижада, 📎 Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Маҳмуд Торобий” оилавий шифокорлик пункти, 📎 Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Навоий” оилавий шифокорлик пункти, 📎 Сурхондарё вилояти Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг Янгиариқ ҳудудий шифохонаси, 📎 Бандихон тумани “Пахтакор” МФЙда жойлашган 44-сон оилавий поликлиника, 📎 Шўрчи тумани марказий шифохонаси, 📎 Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилиш ишлари бугунги кунда самарали йўлга қўйилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилишига эришилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
9 730
17
❓Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи? 📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади: ✅ Тўйинган (ҳайвон ёғлари); ✅ Тўйинмаган (ўсимлик мойлари). 🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади. 🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради. 🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар таркибида ҳам сақланади. 🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали. ‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
14 201
67
❗️ЖССТ: Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади, ундан 3,5 минг нафар бемор вафот этади 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Гепатит юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади, бу кўрсаткич сил касаллигидан ўлим ҳолатлари билан бир хил. 📘 Бутунжаҳон гепатит саммитида тақдим этилган ушбу ҳисоботда диагностика ва даволашнинг яхшиланиши, тиббий маҳсулотларнинг арзонлашганига қарамай, касалликни тест қилиш ва даволаш қамрови ортмаётгани таъкидланган. Аммо, агар ҳозирдан тезкор чоралар кўрилса, ЖССТнинг 2030 йилгача гепатитни йўқ қилиш мақсадига эришиш мумкин бўлади. 📈 187 мамлакатдан олинган янги маълумотлар шуни кўрсатадики, вирусли гепатитдан ўлимнинг тахминий сони 2019 йилдаги 1,1 миллиондан 2022 йилда 1,3 миллионга кўпайган, уларнинг 83 фоизига гепатит В ва 17 фоизига гепатит С сабаб бўлган. Дунё бўйлаб ҳар куни В ва С гепатитларидан 3500 нафар киши вафот этади. “Ушбу ҳисобот хавотирли манзарани акс эттиради: гепатит инфекцияларининг олдини олиш бўйича глобал ютуқларга қарамай, улардан ўлим ҳолатлари кўпаймоқда, чунки гепатит билан касалланган жуда кам одамлар ташхисдан ўтади ва даволанади, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу тенденцияни бартараф этиш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун мамлакатларда мавжуд бўлган арзон нархлардаги барча воситалардан фойдаланишни қўллаб-қувватлашга интилмоқда”. 🧍🏻ЖССТнинг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда гепатит В билан касалланганлар 254 миллион ва гепатит С дан азият чеккувчилар эса 50 миллион нафарни ташкил қилади. Гепатит В ва С сурункали инфекциялари билан касалланганларнинг ярмини 30-54 ёшдаги одамлар, 12 фоизини эса 18 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Хасталанганларнинг 58 фоизи эркаклар. 📋 Касаллик тарқалишининг янги ҳисоб-китоблари 2019 йилга нисбатан унинг бироз пасайганлигини кўрсатмоқда, аммо вирусли гепатитнинг умумий тарқалиши юқорилигича қолмоқда. 2019 йилда 2,5 миллион, 2022 йилда 2,2 миллион янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилган. 🗂 Жумладан, 1,2 миллион гепатит В билан ва деярли 1 миллион гепатит С билан янги зарарланиш ҳолатлари аниқланган. Ҳар куни 6 минг нафардан ортиқ инсон вирусли гепатит билан касалланади. 📓 Қайта кўриб чиқилган ҳисоб-китоблар касаллик тарқалиши бўйича миллий тадқиқотларнинг кенгайтирилган маълумотлари асосида олинган. Улар, шунингдек, эмлаш ва хавфсиз инъекция каби профилактика чоралари ҳамда С гепатитини даволаш кўламининг кенгайиши касалланишнинг пасайишига хизмат қилганини кўрсатади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
13 194
72
❗️Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак? 📌 Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради. 📋 Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз. 👩🏻‍⚕️ Оилавий шифокор текшируви Одатий қабул давомида бўй, вазн, артериал қон босими ўлчанади, қандай шикоятлар борлиги сўралади. Ушбу дастлабки текширув шифокорга фуқаро учун мутахассислар ва таҳлилларнинг индивидуал рўйхатини яратиш имконини беради. Яъни, шахснинг ҳолатига қараб, кейинги таҳлиллар учун керакли мутахассисларга юборади. 🩸 Умумий қон таҳлили Бу таҳлил, биринчи навбатда, организмда яллиғланиш жараёнлари мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Унинг натижаларига кўра, қон касалликлари ёки камқонлик, ички қон кетиш, юрак-қон томир, аутоиммун, саратон ва бошқа хасталиклар бор-йўқлигига ишораларни кўриш мумкин бўлади. Агар муаммо аниқланса, шифокор қўшимча таҳлилларни буюради. 💉 Қондаги қанд миқдорини аниқлаш Йилда бир марта ҳамма учун бундай текширувдан ўтиш тавсия этилади. Аммо 45 ёшдан ошган ва ортиқча вазнга эга бўлганлар учун бу, айниқса, муҳимдир. Агар қанд миқдори юқори ёки паст бўлса, шифокор беморни эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригига юборади. 🧫 Қон биокимёвий таҳлили Унинг натижаларига кўра, ички органлар — юрак, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқаларнинг нормал ишлаши аниқланади. “Биокимё” умумий қон таҳлилига қараганда кўпроқ маълумот бера олади. Унинг ёрдамида айнан қайси органда муаммо борлигини аниқлаш мумкин. Зарур ҳолларда қўшимча текширувлар, жумладан, ПЗР тестлари ва ультратовуш текшируви буюрилади. 📑 Умумий пешоб таҳлили Баъзи касалликларни пешоб ранги, унинг шаффофлиги ва чўкинди мавжудлигидан билиш мумкин. Бундай текширув туфайли сийдик йўли тизими (шу жумладан буйраклар) ва бошқа касалликлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Умумий пешоб таҳлили натижалари касалликларни аниқлашга ёрдам беради, бироқ у билан тўлиқ ташхис қўйиб бўлмайди. 🫀Электрокардиограмма Кардиограмма лентасидан 500 га яқин юрак касалликларини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, кардиограммадан нафақат бошдан кечирилган юрак хасталиклари, балки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, юрак хуружи хавфи ҳақида ҳам билса бўлади. 🫁 Флюорография Афсуски, сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин. Аммо бу хавфли касаллик эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Замонавий аппаратлар юқори сифатли тасвирларни тақдим этади, шунинг учун касаллик ҳақида ўз вақтида билиш ҳозир анча қулай. ☕️ Гастроскопия Бу ёқимсиз текширув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари — гастрит, ошқозон яраси ёки ўсма кабиларни кўриш имконини беради. 45 ёшдан ошганлар ва хавф остида бўлганлар (чекувчилар, спиртли ичимликлар, фастфуд ва қаҳвани севувчилар) бу текширувдан ҳар йили ўтганлари маъқул. 👓 Офтальмолог кўриги Яқин ва узоқни кўра олмаслик ҳамда астигматизм каби ҳолатларда, ҳатто, кўриш қобилияти ёмонлашмагандек туюлса ҳам, ҳар йили ушбу мутахассис текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. Ҳатто кўзлари яхши кўрадиганлар ҳам йилда бир марта офтальмолог кўригига борганлари маъқул. Бунда шифокор нафақат кўриш қобилиятини текширади, балки кўз туби ҳолати ва кўз ички босимини ҳам ўлчайди. Ушбу манипуляциялар сўқирликка олиб келувчи глаукома ва катаракта хавфини ўз вақтида аниқлашга имкон беради. 🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ “Эркаклар” ва “аёллар” шифокорлари кўриги Кўпчилик бундай текширувларни зарур эмас деб ҳисоблайди. Аммо аёллар учун гинеколог ва маммолог, эркаклар учун уролог ва проктолог кўригидан ўтиб туриш саратон ва бошқа кўплаб касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва муваффақиятли даволаш имконини беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
28 313
244
Биласизми? ❗️Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади, масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир. ✅ Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан: 🔴 Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади. 🔴 Чекиш Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир. 🔴 Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз. 🔴 Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал. 🔴 Кам ухлаш Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин. 👩🏻‍⚕️ Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
13 248
97

Turkiy 19.4~1.mp4

19.04~1.mp4

8 871
22
📌 В городе Берлине продолжается II Германо-узбекский медицинский форум. 📹 Пресс-служба Министерства здравоохранения Узбекистана взяла интервью у одного из участников данного мероприятия — Михаила Иванова, генерального менеджера представительства компании WEINMANN Emergency Medical Technology в регионе СНГ, который поделился своим мнением о значении данного форума и рассказал о результатах сотрудничества с Узбекистаном в сфере скорой медицинской помощи. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

6.mp4

11 749
15
❗️Анжуман қизғин давом этмоқда 🔶 Тадбирда онкология соҳасига бағишланган шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз сўнгги йилларда юртимизда ушбу йўналишида, шу жумладан бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши кураш соҳасида эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди. 🔬 Икки мамлакат мутахассислари онкологияда замонавий диагностика, жарроҳлик-онкология, шахсийлаштирилган терапия бўйича ҳам ўзаро фикр алмашди. 🔷 Шунингдек, тадбир давомида “Шошилинч тиббий ёрдам” ва “Ҳамширалик иши” мавзуларида шўъба йиғилишлари ўтказилиб, уларда ушбу соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан юртимиз шошилинч тиббий ёрдам хизмати учун Германиядан замонавий жиҳозлар ва техникаларни олиб келиш, биргаликда юқори малакали ҳамшираларни тайёрлаш, уларни Германияга ишга юбориш имкониятлари кўриб чиқилди. 📌 Анжуман доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, “Siemens Healthinners”, “SAP SE”, “OPASCA” компаниялари, Фрайбург университети клиникаси ҳамда бошқа муассасалар вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда. ✅ Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамалаш, шу жумладан радиология соҳасини модернизация қилиш, Шарите университети клиникасида ўзбек докторантларининг малакасини ошириш, тиббиётни рақамлаштириш, махсус тез ёрдам транспорт воситаларини маҳаллийлаштириш орқали уларнинг юртимизда ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилиняпти. 🤝 Анжуман доирасида икки давлат даволаш-профилактика муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари, хусусий сектор корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли келишувларга эришилиб, меморандум ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
9 591
20
#Онлайн 📌 Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер ва бошқалар иштирокчиларни самимий қутлаб, форум ишига муваффақият тилади. ✅ Шундан сўнг, германиялик мутахассисларнинг Ўзбекистон ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, тиббиётни рақамлаштириш ва илғор тажрибаларга бағишланган маърузалари тингланди. 🔹 Тадбир дастурига мувофиқ қисқа танаффусдан сўнг турли мавзулардаги шўъба йиғилишларига старт берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

3.MP4

9 663
23
#Онлайн Нуфузли анжуман ўз ишини бошлади. Форум аввалида Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокчиларга қутлов сўзларни йўллаб, тадбирнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтди Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ҳам сўзга чиқиб, Германия тиббиёт муассасалари ва молия институтлари билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритди. Таъкидланганидек, сўнгги 7 йил ичида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликда салмоқли ишлар қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил май ва сентябрь ойларида бўлиб ўтган Германияга ташрифлари ўзаро муносабатлар тарихида мутлақо янги саҳифа очиб, кўп қиррали ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитди. Икки мамлакат етакчиларининг мунтазам конструктив мулоқоти шериклик алоқаларини соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ривожлантиришга туртки бўлмоқда. – Бугунги кунда Германия тиббиёт муассасалари ва молия институтлари кўмагида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, айни пайтда Германия тараққиёт банки (“KfW”) билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида умумий қиймати 162,8 миллион еврога тенг 7 та инвестициявий ва грант лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг Фрайбург, Гумбольдт, Гейдельберг, Шарите, Ганновер, Роберт Кох клиникалари ва тиббиёт олий таълим муассасалари билан онкология, нейрохирургия, кардиохирургия, телемедицина йўналишларида ҳамкорлик изчил давом этмоқда. Ҳамкорларимиз орасида "Aesculap", “Heinemann Medizintechnik”, “Weinmann Emergency Medical Technology”, “Philips”, “Siemens Healthineers” каби қатор машҳур компаниялар ҳам бор. Биз Германия билан онкология, эндокринология, кардиология, гематология, шошилинч тиббий ёрдам хизмати мутахассисларини тайёрлаш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашишдан манфаатдормиз. Шунингдек, германиялик ҳамкорларимизни юртимизда радиология соҳасини модернизация қилиш ва тиббиёт марказларимизни юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этишга таклиф этамиз. Ишончим комилки, мазкур анжуман мамлакатларимиз соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш ҳамда ўзбек ва немис халқларини янада яқинлаштиришга хизмат қилади, – деди А.Худаяров. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
8 492
24
#Онлайн 🇺🇿🇩🇪 Яна саноқли дақиқалардан сўнг Германия пойтахти Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бошланади. 📌 Айни пайтда Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг конгресс залида икки мамлакатнинг соҳа масъуллари, етакчи тиббиёт муассасалари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалари ва йирик компаниялари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари жам бўлмоқда. 📹 ССВ Матбуот хизмати ушбу анжуман тафсилотларини онлайн ёритиб боради. ———————- 🇺🇿🇩🇪 Через считанные минут в столице Германии – городе Берлине начнется II Германо-узбекский медицинский форум. 📌 Сейчас в конгресс-зале Федерального министерства здравоохранения Германии собираются ответственные лица сферы, руководители ведущих медицинских учреждений и высших учебных заведений, частных клиник и компаний двух стран, представители дипломатического корпуса. 📹 Пресс-служба Минздрава будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

IMG_8655.MP4

9 170
25
❗️ССВ: Ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар Тошкентда жам бўлди Бугун Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Тиббиётда ультратовуш диагностикасининг инновацион технологиялари" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳам иштирок этмоқда. 📑 Анжуман дастури Ўзбекистондаги мутахассисларнинг соҳадаги долзарб эҳтиёжларини қондириш, илғор ультратовуш диагностика тизимларидан самарали фойдаланиш мақсадида уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. 🤱🏻 Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда кейинги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан туғма нуқсонларни эрта ташхислаш мақсадларига йўналтирилган, замонавий ультратовуш ускуналари билан жиҳозланган пренатал хоналари ташкил этилди. ✅ Мамлакатда тиббиёт амалиётини ўқув ва илмий фаолият билан фаол интеграциялашга бўлган юксак эҳтиёж тиббиётнинг илғор ютуқларини диагностика ва даволаш жараёнига жорий этишни жадаллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда. 🎤 Анжуманда туғма нуқсонлар, юрак-қон томир, онкологик, гастроэнтерологик, урологик ва бошқа касалликлар скрининги, уларни эрта аниқлаш ва даволаш муаммолари муҳокама қилинмоқда. 📈 Таъкидланишича, бу йўналишда ультратовуш ускуналари имкониятларининг сезиларли даражада ошишига эришилди. Ўзбекистон олимлари томонидан такомиллаштирилган турли эластография усулларининг инновацион технологиялари — компрессион, нуқтали, икки ўлчовли силжиш тўлқинли эластография, допплерография билан биргаликда сурункали диффуз ва ўчоқли касалликларни эрта аниқлашда диагностик аниқлик даражасини 95 фоизга кўтарди. 📌 Санаб ўтилган ультратовуш технологиялари клиник амалиётга муваффақиятли жорий этилмоқда. 🔹 Шунингдек, ультратовуш диагностикаси мутахассисларининг олдида сут бези касалликлари скринингини такомиллаштириш, ушбу усулнинг тиббий тасвирлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқлаш каби яна бир вазифа турибди. 🧑🏻‍⚕️ Ҳозирги кунда тиббиёт ходимлари, жумладан, ультратовуш диагностикаси соҳасида фаолият олиб бораётган мутахасиссларнинг касбий тайёргарлиги ва уларнинг малакасини мунтазам оширишнинг самарали тизимини яратиш тиббиётнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 🌐 Тиббиёт ходимларининг касб малакасини ривожлантириш маркази бу йўналишда ўқув жараёнида ўқув-симуляция ва тренинг марказларидан фойдаланиб, кўплаб халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий клиникалар билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мувофиқ замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услублари ва технологияларини фаол жорий этиб келмоқда Анжуман 20 апрель куни ҳам ўз ишини давом эттиради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
8 924
16
❗️ССВ: Ўзбекистонда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди! 🧑🏻‍⚕️ Юртимизда тиббий бригада дояси штатлари жорий қилиниши бирламчи тизимда оналар ва болалар саломатлигини сақлаш борасидаги ишларни янада кучайтирди. Ўтган вақт мобайнида уларга зарур кўрсатмалар ва фаолиятнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди ❗️Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарёда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқитилди. 2023 йил 15 ноябрдан 2024 йил 13 апрелгача 4 босқичда ташкил этилган ушбу ўқувлар: 📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази; 📌 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан 🇹🇷 Туркиянинг Истанбул университети ҳамда 🇧🇾 Беларусь давлат тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда ўтказилди. ♻️ Маълумот ўрнида патронаж доялари учун 756 кредит соатга мўлжалланган ўқитиш дастурининг: 🕰 144 соати режа асосида бюджет маблағлари ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда амалга оширилди. 🕰 Мустақил амалиётнинг 576 кредит соати эса дояларнинг иш жойларида ташкил этилди. 🕰 Курс якунидаги имтиҳонолди тайёрланиш ва якуний назорат учун ишдан ажралган ҳолда 36 кредит соат ажратилди. 👩🏻‍⚕️ Айни пайтда Латвия ва Беларусь Республикасидан келган мутахассислар томонидан халқаро стандартлар асосида тайёрланган 44 нафар маҳаллий тренер қашқадарёлик дояларни якуний синовдан ўтказмоқда. 📃 Имтиҳон натижаларига кўра патронаж дояларига тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
24 526
328
🇺🇿🇩🇪 В эти дни делегация в составе представителей Министерства здравоохранения Узбекистана находится с рабочим визитом в Германии. 📌 В рамках поездки они примут участие во II Германо-узбекском медицинском форуме, который пройдет в городе Берлине. ✅ На мероприятии будут обсуждены вопросы дальнейшего расширения сотрудничества между двумя странами в различных направлениях медицины, реализации перспективных проектов в этой сфере. 🏢 Также планируется проведение двусторонних встреч с руководством Министерства здравоохранения Германии, ведущих медицинских учреждений, высших учебных заведений и компаний этой страны. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya__Forum_Lavha_Rus.mp4

10 235
14
🇺🇿🇩🇪 Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Германияда бўлиб турибди. 📌 Ташриф доирасида вакилларимиз Берлин шаҳрида ўтказиладиган Германия – Ўзбекистон иккинчи тиббиёт форумида иштирок этади. ✅ Анжуманда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини турли йўналишларда янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинади. 🏢 Шунингдек, тадбир давомида Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги, ушбу мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасалари, тиббий олий ўқув юртлари ва компаниялари раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Forum_rolik_uzb_17.04.mp4

9 856
23
❗️ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди 📌 Семириш — мураккаб сурункали касаллик бўлиб, танада ёғ тўқималарининг ортиқча тўпланиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Натижада 2-тур қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб, таянч-ҳаракат аппарати ҳамда репродуктив функция учун салбий оқибатлар келиб чиқади. 🔬 Шунингдек, семириш сабабли саратоннинг айрим турлари ривожланиш хавфи ортиб, бу — ҳаёт сифати, уйқу ва ҳаракатчанликка таъсир қилади. 📊 Ортиқча вазн ва семириш ҳақида фактлар 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семириш даражаси икки баравардан кўпроққа, ўсмирлар орасида эса тўрт баробар ошди. 2022 йилда 2,5 миллиард (бу катта ёшли аҳолининг 43 фоизи дегани) катталар, 5 ёшгача бўлган 37 миллион бола ортиқча вазнга эга эди. 📌 Семириш сабаблари Ортиқча вазн ва семизлик энергия истеъмоли (овқатланиш) ва унинг сарфи (жисмоний фаоллик) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади. 💊 Аксарият ҳолларда семириш кўп омилли касаллик бўлиб, у экологик, психо-ижтимоий сабаблар ва ирсий мойиллик туфайли юзага келади. Қолаверса, у баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, айрим хасталиклар мавжудлиги, ҳаракатнинг пасайиши, тиббий муолажалар, моноген касаллик/генетик синдром туфайли пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланмаслик, жисмоний ҳаракатнинг чекланганлиги ҳам семириш эҳтимолини оширади. 🩺 Саломатликка таъсири ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда меъёрдан юқори тана вазни индекси юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, неврологик хасталиклар, сурункали респиратор ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан дунёда 5 миллион ўлим ҳолатига олиб келган. 👫 Болалик ва ўсмирлик давридаги ортиқча вазн соғлиққа катта зарар келтиради: 2-тур диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли юқумли бўлмаган хасталиклар хавфининг ортиши ва эрта ривожланишига олиб келиши мумкин. Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади. ‼️ Профилактик чоралар Семириш хавфини камайтиришга боланинг она қорнидаги давридан илк йилларигача профилактика чораларини кўриш орқали эришиш мумкин. Масалан: 🔹ҳомиладорлик даврида вазн йиғиш нормасига амал қилиш; 🔹болани 6 ойгача фақат она сути билан озиқлантириш ва бу жараённи имкон қадар 2 ёш ёки ундан кўпроққа чўзиш; 🔹фарзандни соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, яхши ухлашга одатлантириш; 🔹телевизор олдида ўтказиладиган вақтни чеклаш; 🔹таркибида шакар бўлган, юқори калорияли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
17 150
98
Буни билишингиз керак! 🧍‍♂️ Айрим болаларнинг бўйи тенгдошларига нисбатан анча паст бўлади. Бу эса ота-оналарда бир қанча саволларни пайдо қилади. Бўй ўсмаслигининг сабаби нима? ❓Нормал ҳолатда боланинг бўйи йилига неча сантиметр ўсиши керак? ❓Бу муаммо билан қайси шифокорларга мурожаат қилиш лозим? Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухлиса Шарихсиева батафсил жавоб берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Bolalar boyi.mp4

15 225
132
🇺🇿🇩🇪 В последние годы сотрудничество между Узбекистаном и Германией динамично развивается во всех сферах, в том числе в здравоохранении. 📌 18-19 апреля этого года в столице Германии — городе Берлине состоится важное мероприятие, направленное на дальнейшее расширение двусторонних связей в этом направлении, — II Германо-узбекский медицинский форум. ✅ В рамках этого престижного мероприятия будут обсуждены вопросы развития партнерства в различных направлениях сферы здравоохранения, а также достигнуты договоренности по взаимовыгодным проектам и подписаны меморандумы о сотрудничестве. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya_forum_rolik_rus_new.mp4

9 600
4
🇺🇿🇩🇪 Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий-маърифий, саноат, гуманитар соҳалар қаторида тиббиётда ҳам жадал ривожланмоқда. 📌 Шу йил 18-19 апрель кунлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида ушбу йўналишдаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим тадбир — Ўзбекистон–Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтади. ✅ Мазкур нуфузли тадбир доирасида соғлиқни сақлаш соҳасининг қатор йўналишларида шерикликни янада ривожлантириш масалаларининг муҳокама қилиниши, ўзаро манфаатли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилиши ва ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Germaniya_forum_17.04_finish.mp4

9 632
15
​❗️Тадқиқот: Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин 🔎 Шифокорлар тез-тез такрорлайдиган бир муҳим тавсия бор: "Сизга асабийлашиш мумкин эмас!". Бунинг сабабини ЖССТ қуйидаги хулосаси орқали яққол ифодалаган. Яъни бугун инсоният ҳаётига таҳдид солувчи беш асосий хавфли омилдан бири — стресс! 🩺 Руҳий зўриқиш, ортиқча асабийлашиш ва депрессия кўплаб касалликларни келтириб чиқариши маълум. АҚШнинг "Колд-Спринг-Харбор" лабораторияси олимлари ўтказган тадқиқот давомида эса стресс ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқлик топилди. 🫀 Маълум бўлишича, стрессли вазиятларда организмда бир қатор гормонлар фаоллашуви кузатилади. Шулардан асосийси — адреналин. У туфайли юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилади ва танада қўшимча энергия ҳосил бўлади. 📈 Худди шундай руҳий ҳолат кортизол гормони ишлаб чиқарилишини ҳам фаоллаштиради. Оқибатда қон таркибида қанд миқдори меъёрдан ошади. Ўз навбатида, таҳдид йўқолиши билан гормонлар яна нормал ҳолатига қайтади. 📌 Бироқ агар инсон доимо стресс остида ҳаёт кечирса ёки тез-тез депрессияга тушса, юқоридаги гормонлар барча органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлайди ва бора-бора турли хавфли касалликларни қўзғатади. 🔬 Хусусан, АҚШ олимлари ўтказган тадқиқот давомида сурункали стресс саратон ҳужайраларини пайдо қилиши аниқланди. Яъни руҳий тушкун ҳолатимизда қон таркибидаги нейтрофиллар тананинг ўсимталарга мойиллигини оширувчи ёпишқоқ тузилмалар ҳосил қилади. ‼️ Олимлар хулосасига кўра, ушбу тадқиқот онкологик касалликларни даволашга доир янги усуллар ва самарали стратегик ёндашувларни ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | |
ادامه مطلب ...
image
16 741
152
🚑 Кўп ҳолларда ҳайдовчилар “103” автомашинаси чақирув сигналини ёқиб келаётган бўлса-да, бунга парво қилмайди. Айрим фуқаролар эса “Тез ёрдам”га йўл берса, жарима қоғози келишидан хавфсирайди. 🚦Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка кўра, махсус имтиёзли автомашиналарга тақиқланган белгида йўл берган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу мавзу ҳақида батафсил сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

103 qizil chiroq.mp4

11 923
37
📌 Бугун “O‘zekspomarkaz” МККда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликларнинг расмий кўмагида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади. 🔹 Ушбу етакчи кўргазма Ўзбекистон тиббиёт жамоатчилиги учун муҳим воқеа ҳисобланади. Бу даволаш ва реабилитация учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар намойиш этиладиган нуфузли профессионал платформадир. ❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан яқиндан танишди. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада кўришингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

480+.mp4

10 928
46
❗️TIHE 2024 — тиббиёт ривожи учун инновацион майдон ✅ Бугун “O‘zekspomarkaz” да Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликлар ҳамкорлигида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади 🔹 Ушбу анъанавий кўргазмада замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари тақдим этилмоқда. 🌐 “TIHE 2024”да рекорд миқдордаги экспонентлар рўйхатга олинган бўлиб, кўргазма бирданига 4 та павильонда бўлиб ўтмоқда. Унда 21 мамлакатдан 310 та компания иштирок этяпти. Уларнинг 154 таси Хитой компанияларидир. 📊 Бу йил доимий иштирокчилар билан бир қаторда АҚШ, Корея Республикаси, Италия, Германия, Туркия, Миср каби давлатлардан дебютантлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қатнашчилар умумий сонининг 54 фоизини ташкил этади. 🔬 Компаниялар ташриф буюрувчиларга лаборатория, клиника ва шифохоналар учун замонавий ечимлар, диагностика ва даволаш учун тиббий асбоб-ускуналарнинг кенг ассортименти, тегишли маҳсулотлар, стоматологик амалиёт ускуналари ва фармацевтика соҳасидаги янги ишланмаларни тақдим этмоқда. 📑 Кўргазма доирасида илмий-амалий семинарлар ўтказилиб, унда болалар саломатлиги, гинекология ва акушерлик, косметология, онкология, травматология ва ортопедия соҳасидаги мутахассислар мулоқоти ташкиллаштирилади. 💊 Бу йилги кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этмоқда. 🟢 Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини намойиш этмоқда, бу эса уларнинг чет эллик иштирокчилар билан рақобатлашишга лойиқ эканлигидан далолат. Улар стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, тоза хоналар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналари кабиларни намойиш эмоқда. Маҳаллий компаниялар сонининг кўпайиши маҳсулот сифатининг юқори даражаси ва ушбу компанияларнинг жаҳон миқёсида ўз манфаатларини муваффақиятли ҳимоя қилиш қобилиятидан дарак беради. ❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчиси Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан танишди, уларнинг хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишини ҳамда шу орқали хорижга экспорт салоҳияти оширилишини қўллаб-қувватлади. Юртимизда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, касалликларни ташхислаш ва даволашнинг илғор усулларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 🗓 Кўргазма 18 апрелгача давом этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
9 985
32
🌎 Национальный медицинский центр... Несмотря на то, что центр совсем недавно начал свою работу, он уже плодотворно сотрудничает с такими зарубежными странами, как Китай, Индия, Германия, Турция, Южная Корея. 🇺🇸 А на днях в рамках международного сотрудничества данное медицинское учреждение посетил профессор Сент-Луисского университета, один из лучших травматологов США Джолдас Кульджанов. 🔬Опытный хирург провел мастер-классы для специалистов центра, а также около 10 высокотехнологичных хирургических вмешательств. 📹 Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Milliy_tibbiyot_markazi_Travmatolog_rus.mp4

9 662
12
🌎 Миллий тиббиёт маркази... Ўз фаолиятини яқиндагина бошлаганига қарамасдан, бугунга келиб мазкур тиббиёт муассасаси Хитой, Ҳиндистон, Германия, Туркия, Жанубий Корея каби қатор хорижий давлатлар билан шериклик алоқаларини ўрнатган. 🇺🇸 Куни кеча эса халқаро ҳамкорлик доирасида марказга Сент-Луис университети профессори, АҚШнинг энг нуфузли травматологларидан бири Жолдас Кульджанов ташриф буюрди. 🔬 Тажрибали хирург иштирокида марказ мутахассислари учун маъруза ва маҳорат дарслари ўтказилиши билан бирга, 10 га яқин беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Milliy_tibbiyot_markazi_Travmatolog_uzb.mp4

9 792
35
Диабет олди ҳолатни даволаш учун нималарга амал қилиш керак? 📌 Диабет олди ҳолат — бу инсон организмида углевод алмашинувининг эрта бузилиши бўлиб, нормал аҳвол ва қандли диабет ўртасидаги оралиқ ҳолатдир 💬 Севара Фахрутдинова, тиббиёт фанлари доктори: Агар турмуш тарзи ўзгартирилмаса, 70 фоиз беморларда диабет олди ҳолат 3 йилдан 10 йилгача бўлган давр ичида қандли диабетга ўтади. Илмий тадқиқотларга кўра, диабет олди ҳолатда ўз вақтида тайинланган даво муолажалари, парҳез ва соғлом турмуш тарзи 58 фоиз ҳолларда қандли диабет ривожланишининг олдини олади. ‼️ Диабет олди ҳолатни даволаш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим: 🏃‍♂️ 1. Жисмоний фаоллик. Ҳар куни 30-60 дақиқа, ҳафтасига камида 5 маротаба 2-3 км (5000 қадам) пиёда юриш, зинадан тепага чиқиш, велосипед ҳайдаш, рақсга тушиш, сузиш. 🥗 2. Тўғри ва меъёрда овқатланиш. Оқсиллар, шу жумладан ўсимлик оқсиллари, клетчаткага бой бўлган сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш, овқатда калория миқдорини суткасига 1500 ккал гача қисқартириш, углеводлар, яъни ширинликлар, фаст-фуд, газланган ичимликларни камайтириш, ёғ истеъмолини озиқ-овқат умумий калориясидан 30-35 фоизгача чеклаш. 🛌 3. Кун тартибини тўғри ташкил этиш. Нотўғри уйқу режими қондаги қанд миқдорига таъсир қилиши, бу эса иштаҳанинг ошиши ва вазн ортишига олиб келиши мумкин. Суткасига ўртача 7-8 соат ухлаш тавсия этилади. 🚬 4. Зарарли одатлардан воз кечиш. Тамаки чекишни ташлаш, спиртли ичимликлардан воз кечиш. Ўткир алкоголь маҳсулотлари юқори калорияга эгалигини инобатга олиб, семизлик, диабет олди ҳолат ёки қандли диабети бўлган инсонлар уларни истеъмол қилмасликлари керак. ❌ 5. Стресс ва зўриқишдан сақланиш. Стресс ва сурункали чарчоқ оргнизмдаги гормонал ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса қанд метаболизми билан боғлиқ турли муаммоларни келтириб чиқаради. 🧑‍⚕️ Диабет олди ҳолатни даволаш учун қандай дори воситаларини қабул қилиш лозимлиги тўғрисидаги тавсиялар аниқ ташхис қўйилгандан сўнг оилавий шифокор ёки эндокринолог томонидан берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
14 654
121
❗️Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги барпо этилган ўқув биноси фойдаланишга топширилди 👩‍🎓 Очилиш маросимида соҳа масъуллари, юртимиздаги олий таълим муассасалари ректорлари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 💰Ёшларга туҳфа этилган мазкур ўқув биноси, яъни замонавий кампус учун 20 миллиард сўм маблағ сарфланди. 🏢 Иншоотда 200 ўринли конференц зал, 2000 нафар талабага мўлжалланган 3 қаватли ўқув бинолари, спорт майдони, 300 ўринли янги ошхона ва талабалар турар жойи мавжуд. ‼️ Маълумот ўрнида 2022 ва 2023 йил якунлари бўйича ушбу институт нуфузли халқаро рейтингларда ТОП-1000 та олийгоҳ орасида эътироф этилган ҳамда вилоят олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб “Даволаш иши” таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

IMG_1638.mp4

10 100
71
❗️“Тез ёрдам” автомашинасига йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди 🚗 Кундан кунга пойтахтимиз йўллари серқатнов бўлиб, автотранспорт воситалари ҳаракати ортиб бормоқда. Табиийки, бу ҳолат ҳайдовчилардан атрофдаги жараёнларга янада эътиборли бўлишни тақозо этади. 🚑 Айниқса, эрталабки ва кечки тиғиз пайтларда шофёрларнинг ҳар қачонгидан-да хушёр ва синчков бўлиши жуда муҳим. Боиси айни шу вақтда “Тез ёрдам” машинаси қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шифохонага шошаётган бўлиши мумкин. 📋 Афсуски, кўп ҳолларда баъзи ҳайдовчилар “103” автомашинаси чақирув сигналини ёқиб турса-да бунга парво қилмайди. Айрим фуқаролар эса “Тез ёрдам”га йўл берса, жарима қоғози келишидан хавфсирайди. Ваҳоланки, қонунчиликка кўра, махсус имтиёзли автомашиналарга тақиқланган белгида йўл берган шофёрлар жаримага тортилмайди. 🚦Куни кеча пойтахт кўчаларининг бирида ана шундай ҳолат кузатилди. Ҳайдовчи Чилонзор тумани Катта Ҳирмонтепа кўчаси 48-уй қаршисида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўзининг “Cobalt” русумли автомобилида тўхтаб турган пайт ортдан келган “Тез ёрдам” автомашинасига қоидани бузиб бўлса-да йўл берган 📄Орадан икки кун ўтгач, унинг яшаш манзилига жарима қоғози борган. — Махсус база орқали текширилганда ушбу фуқаро ўз автотранспорт воситасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақт “Тез ёрдам” автомашинасига йўл бергани аниқланди, — дейди Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойберганов. — Шу сабабли ҳолат ўрганилиб, ҳайдовчи қоидани бузган бўлса ҳам жарима жазоси ўрнатилган тартибда бекор қилинди. Шунингдек, ўз фуқаролик бурчини виждонан бажарган ушбу фуқаро бошқармамиз томонидан тақдирланди. ‼️ Шундай экан барча ҳайдовчилардан йўлларда доимо эътиборли бўлишларини ва махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган имтиёзли транспорт воситаларига йўл беришларини сўраб қоламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
27 970
80
❗️Келажак учун бугун таклиф беринг! Бефарқ бўлманг! 🔹Факт № 1. ЖССТга кўра, электрон сигареталардан фойдаланадиган ўсмирлар кейинчалик одатдаги сигареталарни икки баравар кўпроқ истеъмол қилишни бошлайдилар. 🔹Факт № 2. Юртимизда 2019 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-29 ёшдаги эркаклар орасида электрон сигареталарни чекиш даражаси 30-69 ёшдаги эркаклар орасидагидан икки марта кўп бўлган. 🔹Факт № 3. Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, электрон сигареталар вояга етмаганлар ёнидан барча топилган тамаки маҳсулотларининг ўртача 8 фоизини ташкил этган. 🔴 Хавф № 1. Ёш авлод ЖССТнинг юқорида келтирилган факти шундан далолат берадики, электрон сигареталарга ўрганган ёш авлоднинг никотинга қарамлик касаллигига дучор бўлиш хавфи юқори. Бундан ташқари, ўсмирлик мия ривожланишида критик давр бўлиб, бу пайтда никотин уларнинг, аввало, миясига зарарли таъсир кўрсатади. Натижада хотира ва билим олиш қобилиятининг пасайиши, кучли қарамлик ва таҳликали неврозларга олиб келади. 🔴 Хавф № 2. Саломатлик Электрон сигареталар таркибида никотин миқдори 0 мг/мл дан 66 мг/млгача ва ундан юқори бўлиши мумкин, бу эса одатий сигаретадагидан камида икки марта кўпроқ. Бундан ташкари, улардаги суюқликларда никотин миқдори турлича бўлиб, таркибида сув, пропиленгликоль, глицерин, ароматизаторлар ва бошқа бирикмалар мавжуд. Ушбу моддалар буғланиш жараёнида турли бирикмаларни ҳосил қилади ва уларнинг баъзилари ўта заҳарли ҳисобланади. Айниқса, ароматизаторлар электрон сигареталардаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада кучайтиради. Улар инсоннинг иммун тизимига таъсир қилади. Энг ёмони, электрон сигареталарнинг саломатликка зарари ҳали охиригача ўрганилмаган ва кун сайин унинг заҳарли таъсири ҳақида янги маълумотлар аниқланмоқда. 🔴 Хавф № 3. Атроф муҳит Мутхассисларнинг айтишича, таркибида заҳарли — қўрғошин, кадмий, симоб, никель, руҳ ва бошқа моддалар борлиги сабабли фойдаланилган электрон сигареталарни умумий чиқиндиларга қўшиб бўлмайди. Уларнинг таркибий қисмида литий-ионли батарейка (аккумулятор) бўлиб, қурилма бир марта ишлатилгандан сўнг батарейка билан бирга ташлаб юборилади. Улар бошқа маиший чиқиндиларга аралашиб кетса, аста-секин қопламаси емирила бошлайди, хавфли элементлар тупроққа, кейин ер усти ва ер ости сувларига тушади. Батарейкалар чиқинди ёқиладиган заводга бориб қолса, заҳарли бирикмалар атмосфера ҳавосини ифлослайди. 🌐 Жаҳон тажрибаси Электрон сигареталарни тартибга солиш бўйича жаҳон тажрибасига назар соладиган бўлсак, 34 та давлатда уларни сотиш тақиқланган. 87 давлатда электрон сигареталар айланмаси тартибга солинади, улар сарасига Ўзбекистон ҳам киради. Франция, Бельгия, Буюк Британия, Ирландия, Германия каби Европа мамлакатлари экология учун қўшимча таҳдидлар туфайли электрон сигареталарни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. ✅ Ўзбекистонда қонун лойиҳаси муҳокамада Ҳозирда сайтида юртимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда ‼️ Юртимизда электрон сигареталарнинг тарқалишини чеклаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Бу борада юқорида келтирилган фактлар ва хавфларни инобатга олган ҳолда келажак учун масъулиятни ҳис қилинг ва ўз таклифларингизни қолдиринг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
11 387
52
❗️Болангизни “реал” ҳаётда "ушлаб қолинг"! ✅ Номофобия ҳақида бир неча бор ёзган ва мутахассисларнинг бу борадаги хулосаларини ҳам келтирган эдик. 🔶 Эслатиб ўтамиз, ХХI аср эпидемияси дея таърифланувчи номофобия касаллиги, телефонга қарамлик, ундан айрилиб қолишдан қўрқув ҳисси пайдо бўлиши билан кечади ва ҳозирда кўпроқ болалар ва ўсмирларда учрамоқда. 🛜 Ушбу фобиядан азият чекадиган инсон асабий, диққатини жамлай олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Шунингдек, бу ҳолат қўлида телефон бўла туриб, ундан фойдаланиш учун имкон (уяли тармоқ сигнали ёки Wi-Fi) бўлмаслиги сабабидан ҳам юзага келади. 🙇🏻‍♂️ Энг ёмони, телефондан узоқ вақт давомида бетартиб фойдаланиш инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Гаджетлар қаршисида кўп вақт ўтказиш болада умуртқа поғонаси, бўйин билан боғлиқ турли хасталиклар ривожланиши хавфини ҳам туғдиради. 🤳🏻 Албатта, болаларни телефондан мутлақо айириб қўйиш ҳам нотўғри. Чунки уларнинг зарари билан бир қаторда фойдали томонлари ҳам кўп. Замонавий гаджетлар тақдим эта оладиган имкониятлар болаларга янги билим олишга ёрдам беради, уларга ўқиш жараёнида асқатади. 👨‍👩‍👧‍👦 Шунинг учун ҳам бу борада ота-оналар эътиборли бўлишлари лозим. 🏀 Профилактик мақсадларда болалар ва ўсмирларнинг телефон билан ўтказадиган вақтини қисқартиришга ҳаракат қилиш керак. Бу вақт давомида фарзадингиз билан кўпроқ биргаликда уй юмушларини бажаринг, севимли машғулотларига йўналтиринг. Натижада, бола телефонсиз ҳаёт нафақат мумкин, балки ёрқин ва ҳиссий жиҳатдан бой бўлишини англаб етади. 📱 Уйда телефонини доим ёнида олиб юрмаслиги кераклигини уқтиринг. Гаджет бир жойда тургани маъқул эканини англаб етсагина номофобия касаллигига учраш эҳтимоли камаяди. ⚖️ Дам олиш кунлари оилавий телефонни бир неча соатга ўчириб қўйиш одатини шакллантиринг. Ахир болалар катталардан ўрнак олишади. Аста-секин бу вақтни ошириб бориш мумкин. 🕰 Ижтимоий тармоқларда ўтказиладиган вақтни назорат қилинг. 🎡 Бола учун “реал” ҳаётда қизиқарли бўладиган, шу жумладан оилавий мулоқотни ўз ичига олган севимли машғулотларни топишга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунлари биргаликда сайрлар уюштиринг. 📎 Энг асосийси, бу аввалига жуда қийин кўринса-да, болани вақтида “реал” ҳаётда “ушлаб қолиш” ва телефонга қарамлик даражасигача етиб бормаслиги учун замин ярата олишдир Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
15 371
161
🧑🏻‍⚕️ "Sevimli" телеканали ижодкорлари операция жараёнларида жарроҳларнинг ўнг қўли бўлиб, бемор ҳолати учун масъул ҳисобланадиган касб эгасининг видеопортретини яратди. Унинг фаолияти давомидаги айрим оғир вазиятлар, кўнгли таскин топадиган ҳолатлар, фарзандларининг ота касби машаққатларига муносабати ҳақида билиш учун шифокорга мурожаат қилди. 📹 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази анестезиолог-реаниматолог шифокори Алишер Ҳайдаровнинг машаққатли касби ҳақидаги ушбу видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

3 Sohiba.mp4

9 162
24
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган? 📋 Бемор шифохонада даволаниш учун йўлланмани қай тартибда олади? 🥙 Бир кунда неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш лозим? 🗂 Биринчи бор инсонлардаги ноёб генетик касалликлар гуруҳи харитаси тузиб чиқилди 🚑 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди? 🇺🇿🇹🇷 ССВ: 20 нафар талаба ҳамширалик иши бўйича ўзбек-турк қўшма факультетида таҳсил олмоқда 🩺 Бугун болаларда қандли диабет нега тез-тез учраяпти? 🏢 Ўзбек ҳамширалари корейс ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда 🔬 Миллий тиббиёт марказида жигар кўчириб ўтказиш операцияси йўлга қўйиляпти 💊 Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради? 📲 Энди имтиёзли тоифага кирувчи шахслар маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин 📉 "103" хизматида тиббиёт бригадаларининг чақирув манзилига етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди ☀️ Нега мутахассислар баҳор офтобидан сақланишни тавсия қилади? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |
ادامه مطلب ...
image
9 530
9
Нега мутахассислар баҳор офтобидан сақланишни тавсия қилади? ☀️ Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Нега? ▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова бунга қуйидагича изоҳ берди. 📊 — Баҳорда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади, — дейди мутахассис. — Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, то 16:00 гача юқори фаоллигини сақлаб туради. 🔬 Хўш, бунинг нимаси хавфли, дейишингиз мумкин. Гап шундаки, худди шундай шароитда терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматоз касаллиги юзага келади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозир бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди. 🔴 Аслида, қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди. Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин. 🩺 Оқибатда бўйин, қўл соҳалари ва кўкракнинг юқори қисмида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади. ❗️Тошмалар офтоб таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади. Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд. 🕰 Айни сабабдан баҳорнинг офтобли кунларида соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийишни тавсия этамиз. ✅ Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Лекин баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтиришини унутмаслик керак. Шу боис препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. 🚫 Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул. 💊 Шунингдек, Эритромицин, Тетрациклин ва Стрептомицин каби дорилар ультрафинафша нурларини кучли тортиб олиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморлар иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари мумкин эмас. ‼️ Агар беморларда ультрабинафша нурланиш таъсирида фотодерматоз белгилари пайдо бўлса, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | |
ادامه مطلب ...
image
18 407
136
❗️В нашей стране особое внимание уделяется совершенствованию службы скорой медицинской помощи, которая является важнейшим направлением медицины, и внедрению в ее практику самых современных научно-технических средств и информационно-коммуникационных технологий. 🚑 В результате время приезда до пункта вызова скорой медицинской помощи сократилось в среднем с 25-30 минут до 8-12 минут. 💊 Виды лекарств увеличены с 20 до 76. Количество автомобилей «скорой помощи» достигло 3122, реанимобилей — 577. 📹 Подробнее об этом можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

103 _xizmati_Rus_telegram.mp4

11 014
7
🚑 Юртимизда замонавий тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган "103" хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 👨‍⚕️🧑🏻‍⚕️Натижада бугун тиббиёт бригадаларининг чақирув манзилига етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди. 💊 Дори турлари 20 тадан 76 тагача оширилди. Тизимдаги жами автомашиналар сони 3122 тага, реанимобиллар сони эса 577 тага етди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада бу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

103 _xizmati_uzb_telegram.mp4

11 181
18
#давлат_тиббий_суғуртаси_механизми ❗️Энди имтиёзли тоифага кирувчи шахслар маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин Ягона интерактив давлат хизматлари порталида () Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди. Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин бўлди. Бунинг учун "" порталига кириб, "Имтиёзли тоифага кирувчи шахсга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хизматлар маълумоти"ни олиш учун сўров юборилади. Шунингдек, ота-оналар учун фарзандларига кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти яратилди. Мазкур давлат хизмати бепул бўлиб, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан кўрсатилади Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
14 699
45
Буни билишингиз керак! 👓 Кўз тўр пардасининг макулодистрофияси дунё бўйлаб кекса одамларда марказий кўриш кескинлигини йўқотишнинг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. 📌 Бунда беморга оппоқ деворда ҳам доғ бордек ва тўғри чизиқ қийшиқ бўлиб кўринади. Ушбу касалликнинг олдини олиш учун эса 40 ёшдан сўнг мунтазам офтальмолог кўригидан ўтиб туриш лозим. 👩🏻‍⚕️ Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси шифокори Мавжуда Жунадуллаева хасталикнинг аломатлари, турлари ҳақида маълумот бериб, ўз тавсиялари билан бўлишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Mavjuda.mp4

11 505
34
#Биласизми ❓Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради? 💊 Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми? Ушбу саволга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сожида Дўстмаматова батафсил жавоб берди. 👁 — Инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс, — дейди мутахассис. — Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди. 🍋 Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади. 🦵Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур. 🥚 Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади. 🦷 С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак. 🥝 У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд. 🩸К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради. 🍅 У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд. 😬 Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди. 🥩 У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор. ⛹️ В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади. 🏃🏻‍♀️В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд. 🫀 В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак. У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади. 😴 В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур. 🧀 У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди. 🚶🏻 Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор. 🩸 Фолий кислотаси — янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади. ‼️Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
18 402
267
Буни билишингиз керак! 🔬 Қандли диабет касаллигини олдини олишнинг энг муҳим шарти соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Тўғри овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик, нормал тана вазнини сақлаш диабет пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. 👩🏻‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Нилуфар Бакоева ушбу хасталикнинг энг кўп тарқалган турлари, уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида батафсил маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Diabet Haqida.mp4

17 833
102
🏥 В настоящее время в Национальном медицинском центре внедряются высокотехнологичные методы лечения в таких областях медицины, как урология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология. 🔬 Особого внимания заслуживают достижения этого универсального медицинского учреждения в сфере трансплантологии. ✅ В частности, здесь практически каждый день проводятся операции по пересадке почки. А на днях в центре выполнили и трансплантацию печени. ❗️ Одним из первых пациентов, кому была проведена эта сложная операция, стал 14-летний Хикмат Маматов. Донором стала его мать. 📹 Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Milliy_tibbiyot_markazi_Jigar_rus.mp4

10 830
19
🏥 Бугунги кунда Миллий тиббиёт марказида урология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология каби тиббиётнинг қатор йўналишларида юқори технологик даволаш усуллари жорий этилмоқда. 🔬 Универсал ҳисобланган ушбу тиббиёт муассасасининг, айниқса, трансплантология соҳасида эришаётган ютуқлари алоҳида эътиборга молик. ✅ Хусусан, бу ерда буйрак кўчириб ўтказиш кундалик амалиётлар қаторига кирган. Айни пайтда эса марказда жигар кўчириб ўтказиш операцияси йўлга қўйилмоқда. ❗️ Ана шундай ўта амалиёт биринчилардан бўлиб 14 ёшли Ҳикмат Маматовда ўтказилди. Унга онаси жигарининг бир бўлагини берди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Milliy_tibbiyot_markazi_Jigar_new.mp4

12 160
33
❓"Тез ёрдам" тизимида аҳолига нечта реанимобил хизмат кўрсатмоқда? 🚑 Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган. 🏥 Хусусан, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўриляпти. ♻️ Айтиш керак, бундан 6-7 йил аввал "Тез ёрдам"да жами 1868 та автомашина бор эди. 2024 йилнинг айни даврига келиб эса 3122 та автотранспорт воситаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатяпти. Жумладан, 2021 йил "103"да "B" тоифали 435 та реанимобил бўлган бўлса, бугун бундай автоуловлар сони 577 тани ташкил этмоқда. Уларнинг: 📌 227 таси "Ford"; 📌 216 таси "Hyundai"; 📌 46 таси "Toyota"; 📌 88 таси "Nissan" каби замонавий автотранспорт воситаларидир. 🩺 Мазкур автомашиналарнинг қулайлиги шундаки, уларда тезкор реанимация ва йўл-йўлакай жарроҳлик амалиёти ўтказиш имкони мавжуд. Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган ушбу автоуловлар халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий бригада ходимларининг қулай жойлашиши имконини беради. ‼️ Маълумот ўрнида ўтган 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 685 та, жорий йил февраль ва март ойларида яна 100 та А тоифали “Volkswagen Caddy” автоуловлари билан бойиди. Натижада бугунга келиб, тизимда бундай автотранспорт воситалари сони 800 дан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
11 935
22
❗️ССВ: Ўзбек ҳамширалари корейс ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда 🏢 Болалар миллий тиббиёт маркази – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг ноёб лойиҳалардан бири 📈 Уч йиллик фаолияти давомида марказда: 🩺 25 минг нафардан ортиқ беморга стационар тиббий ёрдам кўрсатилди; 🩻 уларда қарийб 13 мингта юқори технологик амалиётлар бажарилди; 🗺 беморларнинг 1000 нафарга яқинини чет эл фуқаролари ташкил қилди. 🇰🇷 Муассаса тўлиқ Корея технологиялари асосида барпо этилган бўлиб, улардаги мутахассислар фаолияти ҳам тиббиётнинг корейс модели бўйича ташкил этилган. 👩🏻‍⚕️ Жумладан, шифохонада ишлаётган ҳамширалар Корея Республикасида мунтазам малака ва тажриба ошириб келмоқда. — Марказимизда жами 18 та клиник йўналишда 300 нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда, — дейди Болалар миллий тиббиёт маркази бош ҳамшираси Нигора Шоева. — Ҳозирга келиб, 39 нафар ҳамширамиз реанимация, кардиореанимация, анестезиология, онкология, неонатал реанимация, операцион блок ҳамширалиги, гемодиализ ҳамширалиги каби йўналишларда малака ошириб қайтди. ♻️ Ушбу малака ошириш курслари Корея Республикасининг Янгсан Пусан миллий университети шифохонаси ва Сеул миллий университети шифохонаси томонидан ташкил этилди. ✅ Марказ ҳамширалари ўз билим ва тажрибаларини муассасанинг ҳудудий филиалларидан келган ҳамкасбларига ўргатиб, халқаро стандартларни юртимиз миқёсида татбиқ қилишда ҳам самарали фаолият юритиб келаётгани аҳамиятли. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
14 629
30
✅ Активное внедрение системы цифровизации в деятельность Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра дерматовенерологии и косметологии способствует повышению эффективности работы медицинских работников и созданию ряда удобств для пациентов. 👩🏻‍⚕️ Пациент, желающий лечиться в центре, охватывается этой системой еще до посещения данного медицинского учреждения. Находясь у себя дома, с помощью онлайн-системы он может заранее выбрать время и врача, на прием которого хочет попасть. 📊 В результате внедрения системы значительно сократились очереди и повысилось качество обслуживания. 📹 Подробно о работе, проводимой в центре в этом направлении, можно узнать из видеосюжета Пресс-службы Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Dermatalogiya_Rus.mp4

12 137
9
‼️ Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида телетиббиётни жорий қилиш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришиляпти. 👨🏻‍💻 Жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятига рақамлаштириш тизимининг фаол татбиқ этилиши тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги ошиши ва беморларга қатор қулайликлар яратилишига замин яратмоқда. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали мазкур тиббиёт муассасасида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил танишасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

0411~1.mp4

12 220
23
Буни билишингиз керак! 🩺 Бугун болаларда қандли диабет тез-тез учраяпти. Бунда улар кўпинча хасталикнинг инсулинга боғлиқ бўлган биринчи тури билан касалланмоқда. 🔬Агар хасталик ўз вақтида аниқланмаса ёки даво чоралари кеч бошланса, ёш организмда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис диабетнинг сабаблари ва белгилари ҳақида маълумотга эга бўлиш жуда муҳим. 👩🏻‍⚕️ Ота-оналарнинг бу борадаги тиббий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири Мухлиса Шарихсиева ўзининг тавсиялари билан ўртоқлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Diabet.mp4

18 136
93
❓2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди? 🩺 Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, "103" бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади. 🚑 Бироқ, баъзан тиббий бригада ёрдамга муҳтож беморлар олдига ўз вақтида етиб бора олмаган ҳолатлар кузатилади. Бунга эса кўпинча фуқаролар томонидан бўладиган ёлғон чақириқлар сабаб бўлади. 📞 — 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “103” хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Таққослаш учун айтсак, мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган. 💻 Тўғри, йилдан йилга бу каби мурожаатлар сони камайиб бормоқда. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан уларнинг биттаси ҳам кўп. 📈 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-март ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилоятида кузатилиб, бу рақам 137 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилди — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган 📉 Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — атиги 1 та! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
12 541
21
❗️ССВ: 20 нафар талаба ҳамширалик иши бўйича ўзбек-турк қўшма факультетида таҳсил олмоқда 🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кўплаб соҳалар қатори тиббиёт йўналишида ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатилган. Тошкент шаҳридаги Ҳамширалар академияси ва Туркиянинг Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” қўшма факультети ушбу ҳамкорликнинг амалий натижасидир ♻️ Бундан ташқари, 2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тузилган англашув меморандумига мувофиқ Бухоро давлат тиббиёт институти негизида Соғлиқ билимлари университетининг тиббиёт факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолият кўрсатмоқда. ⏳ 1903 йилда асос солинган Соғлиқ билимлари университети Туркиядаги ягона ихтисослашган тиббиёт олий ўқув юрти, шунингдек, Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. У қатор халқаро рейтингларда юқори поғоналарда қайд этилади. 👩🏻‍⚕️ Ҳозирга келиб, “Ҳамширалик иши” қўшма факультетида 20 нафар талаба таҳсил олмоқда. Улар олий малакали ҳамширалар сифатида 4 йиллик таълим дастури бўйича тайёрланади. — Соғлиқ билимлари университети Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 5 йиллик ҳамкорлик тарихига эга, — дейди факультет ўқитувчиси туркиялик Аҳмад Яссавий Четин. — Тошкентда очилган ҳамширалик факультетида талабалар Туркиянинг нуфузли профессор-шифокорлари томонидан онлайн тарзда ўтиладиган маърузалар орқали билимларини оширмоқда. Бунинг учун уларга турк тили дарслари ҳам ташкил этилган. 👩🏻‍🎓 Эътиборлиси, ушбу факультетда таҳсил оладиган талабалар “Ҳамширалик иши” йўналишида бакалавриатдан кейин магистратура, аспирантура ва докторантура босқичларида ўқишлари мумкин. — Ўзим кўп йиллардан бери ҳамшира сифатида ишлаб келаман, — дейди факультет талабаси Гулжамол Жумабоева. — Бироқ олий маълумотли мутахассис бўлиш ва келажакда илмий ривожланиш учун Соғлиқ билимлари университетининг қўшма факультетида ўқишга аҳд қилдим. Ўтган давр мобайнида бу қарорим тўғри бўлганига амин бўлмоқдаман. Ўзим севган, билган соҳамнинг янги сирлари билан танишиш, кучли устозлардан дарс олиш менга завқ бағишлаяпти. ✈️ Ўқув йили якунида талабаларни тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибалар билан яқиндан таништириш мақсадида уларнинг Туркия клиникаларида стажировка ўташлари кўзда тутилган. 💫 Бу эса уларга ўз билимларини амалиётда қўллашлари ва дунё тиббиётининг янги ютуқлари билан яқиндан танишишларига имкон яратади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
12 124
21
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15 572
40
2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди? 🚑 Юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам йўналиши аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Буни эса 2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин. 🏥 — Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 2 миллион 205 минг 296 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 812 минг 247 та ва туғуруқлар – 19 минг 114 тани ташкил қилди. 📊 Энг кўп мурожаатлар: 📌 Тошкент шаҳри — 330 919 та; 📌 Фарғона вилояти — 326 436 та; 📌 Андижон вилояти — 300 279 та; 📌 Тошкент вилояти — 289 533 та; 📌 Наманган вилояти — 271 791 та қайд этилган. 📲 “Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий вилояти (90 434 та), Сирдарё вилояти (107 180 та), Жиззах вилояти (116 878 та) ва Бухоро вилоятида (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилди. 📊 Маълумот учун, ўтган 2023 йилнинг айни шу даврида тез тиббий ёрдам хизматига жами 3 миллион 90 минг 313 та чақириқ келиб тушган эди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
13 408
16
🏥 Миллий тиббиёт марказида илғор диагностика ва даволаш усулларини йўлга қўйиш, ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида етакчи хорижлик мутахассислар мунтазам жалб қилинмоқда. 🇺🇸 Хусусан, бугун марказга Сент-Луис университети профессори, АҚШнинг энг нуфузли травматологларидан бири Жолдас Кульджанов ташриф буюрди. 🔬 Малакали хирург иштирокида марказ мутахассислари учун маъруза ва маҳорат дарслари ўтказилиши билан бирга, бугуннинг ўзида 4 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

IMG_8102.MP4

10 941
10
👩🏻‍🔬 Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Биринчи бор инсонлардаги ноёб генетик касалликлар гуруҳи харитаси тузиб чиқилди 🔷 “Эктодермал дисплазия” атамаси ҳаёт сифатига жиддий таъсир кўрсатадиган генетик касалликларнинг кенг доирасини қамраб олади. Баъзи одамлар терламайди, бошқалари етишмайдиган ёки конус шаклидаги тишлар билан туғилади, учинчисининг эса сочлари жуда кам, скелет шакли бузилган ёки тирноқлари ғайритабиий бўлади. Ушбу атамага жами 49 та ташхис тўғри келади, аммо ҳозиргача аслида қанча инсон эктодермал дисплазиядан азият чекаётгани ҳақида ҳеч қандай текширув ўтказилмаган. ‼️ Даниянинг Орхус университети томонидан олиб борилган янги тадқиқот биринчи бор ушбу касаллик тарқалишининг шарҳини тақдим этди ва у эктодермал дисплазия билан оғриган беморлар аслида илгари тахмин қилинганидан камроқ эканлигини кўрсатади. 📌 Маълум бўлишича, эктодермал дисплазия ташхиси қўйилган одамларнинг атиги 67 фоизи аслида туғма бемордир. “Бу жуда кам учрайдиган касалликларни ўрганиш муҳимлигининг сабабларидан бири”, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, университетнинг клиник тиббиёт кафедрасидан тиббиёт фанлари доктори Лаура Крог Херлин. “Биз нафақат энг кенг тарқалган касалликларни, балки ноёб хасталикларни ҳам ўрганишимиз муҳим. Шунда биз келажакда яхшироқ ташхис қўйиш ва даволашимиз мумкин”, — дейди у. 🔬 Тадқиқот шуни кўрсатадики, тахминан 7000 кишидан 1 нафари эктодермал дисплазия билан туғилади, аммо тадқиқот шунингдек, дисплазия ташхиси билан боғлиқ бўлган асосий хусусиятларни ҳам аниқлади. Олимларнинг таъкидлашича, бу муҳим билим, чунки ташхислар кўпинча бир нечта тор соҳаларга бориб тақалади ва тиббиёт тизими ичидаги мутахассисларнинг ҳамкорлигини талаб қилади. 📊 Айтилишича, беморларнинг 81 фоизининг тишлари анормал, 59 фоизида терида ва 27 фоизида эса тирноқларида муаммолари мавжуд. Уларнинг тахминан 1/3 қисми одатдагидан камроқ терлайди, бу уларнинг ҳаддан ташқари исиб кетиш хавфини оширади. “Бу шуни англатадики, беморларнинг кўпчилиги турли тор соҳа мутахассислари: дерматолог, педиатр, стоматолог, клиник генетикларга мурожаат қилишади. Шунинг учун ҳам бу каби тиббий мутахассислар бундай беморларга ёрдам бериш учун биргаликда ишлашлари ва уларнинг касалликлари ҳақида зарур билимларга эга бўлишлари керак бўлади. Айнан шунинг учун ҳам беморларда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган аломатларни аниқлаб олиш жуда муҳимдир”, — дейди Лаура Крог Херлин. ✅ Ноёб касалликлар билан оғриган инсонлар кўпинча ўзларининг ҳолати сабаб одамлардан узоқ юришга ҳаракат қиладилар, шифокорга боришни кечиктиришлари ҳам мумкин. Натижада, тўғри ташхис қўйиш ва даволаниш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин. Эктодермал дисплазия ҳақида асосланган билимларнинг ортиши ушбу гуруҳ беморлари учун тез ва сифатли давони таъминлашга хизмат қилади Тадқиқот “JAMA Dermatology” журналида чоп этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
10 856
13
🩺 Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик оқибатида турли хавфли касалликлар келиб чиқади. ❓Хўш, сиз бундан қанчалик хабардорсиз? ❓Соғлом бўлиш учун кунига ўртача неча литр сув ичиш кераклигини биласизми? ❓Бир кунда неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш лозим? ❓Эрталабки бадантарбия ва жисмоний машқларнинг инсон соғлигига қандай фойдаси бор? 📋 Юқоридаги инфографика орқали саломатликка оид шу ва бошқа қимматли маълумотлар билан танишасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
15 146
105
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Рамазан хайита" @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12 322
35
#давлат_тиббий_суғуртаси_механизми ❗️Бемор шифохонада даволаниш учун йўлланмани қай тартибда олади? 📌 Мамлакатимизда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилаётганидан хабарингиз бор. Бунда асосий мақсадлардан бири бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, оилавий шифокорнинг мақомини кўтаришдир. 📋 Қуйида ушбу механизм асосида беморнинг касаллиги ўткир ҳолатидаги йўналиши келтирилган. 🧑🏻‍⚕️ Таъкидлаш жоизки, давлат тиббий суғуртаси механизмлари доирасида бемор туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмани оилавий шифокор кўригидан ўтгач, тор соҳа мутахассиси тавсиясига кўра, электрон тарзда олади. 🖥 Яъни, аввалги қоғозбозликларга барҳам берилиб, бемор йўлланмани қўлига ҳам олмайди. Оилавий шифокорнинг ўзи ушбу ҳужжатни ва беморнинг касаллиги ҳақидаги маълумотларни керакли шифохонага электрон тизим орқали юборади. Йўлланма асосида унга кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатилади. 📌 Асосий мақсад жараён рақамлаштирилган тизим орқали амалга оширилиб, даволаниш учун йўлланмаларнинг навбатларсиз, сарсонгарчиликсиз тақдим этилишидир. ✅ Эслатиб ўтамиз, миллий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилаётган давлат тиббий суғуртаси механизмида ҳар бир фуқаронинг саломатлиги кафолатланган пакет асосида кўрсатилган тиббий хизматлар давлат бюджети маблағи ҳисобидан қоплаб берилади Фуқаролардан суғурта бадали ундирилмайди. 📈 Бу билан соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, касалликларни эрта аниқлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини оширишга эришилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
15 700
82
📌 Аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда илғор технологияларнинг аҳамияти жуда катта. 🏥 Шу боис куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига замонавий ангиограф ускунаси олиб келинди. 🔬 Натижада муассасанинг ўзида юрак-қон томир, бош мия, магистрал қон томир касалликларини эрта аниқлаш, хасталикнинг ўткир даврида беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони яратилди. 📹 Мазкур видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

6~1.mp4

11 420
17
❓Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган? 🩺 Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда. 🏥 Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва , ҳамда учун тавсиялар эълон қилинган эди. 🔖 Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз. 🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг! 🍜 кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг; 🥩 ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг; 🧂таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг; 🍰 ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг. Жисмоний фаоллик! 🧘‍♂️ 5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг; 🛏 кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг. 🧑🏻Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар! 🛏 кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу; 😬 ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг; 👨‍👨‍👧‍👧 оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
17 997
131
​❗️Хавфли касалликка қарши глобал тавсиялар эълон қилинди 📊 2040 йилга бориб, дунёда простата бези саратони билан касалланиш кўрсаткичи 2 баравар, хасталикдан ўлим статистикаси эса 85 фоиз (йилига қарийб 700 мингта)га кўпайиши мумкин. Ушбу ўсиш тенденциясидан асосан паст ва ўрта даромадли мамлакатлар аҳолиси азият чекиши тахмин қилиняпти. 📰 Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинган ҳисобот айни шу мавзуга бағишланди. Ундан бир гуруҳ халқаро тадқиқотчиларнинг таҳлил ва прогнозлари билан бирга, простата бези саратонига қарши курашиш бўйича глобал тавсиялар ҳам ўрин олган. 🔬 Ҳисоботда қайд этилишича, юқори хавф гуруҳига мансуб одамлар ўртасида эрта скрининг қамровини кенгайтириш — энг самарали чора. Бунга эришиш учун иш ва жамоат жойлари, савдо марказлари ҳамда саломатлик ярмаркаларида кўчма лабораториялар орқали ихтиёрий тиббий тест топширишни йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда. 🩺 Бу йўл билан саратонни эрта босқичда аниқлаш баробарида, уни самарали даволашга эришиш мумкин. Мазкур жараёнда асосий эътибор ёш эркакларга қаратилиши мақсадга мувофиқ. 💉 Чунки простата бези саратони секинлик билан ривожланиб, яққол белгилари кеч босқичда намоён бўлади. Бироқ кексаларда уни даволаш оғир асоратларни келтириб чиқариши ва ҳатто ўлимга олиб келиши хавфи юқори. 📲 Шунингдек, ҳисоботда аҳолининг хасталикка доир хабардорлигини ошириш муҳимлиги келтирилган. Бунда мобиль иловалар, ижтимоий тармоқлар ва ОАВ имкониятларидан кенг фойдаланиш кутилган натижаларни бериши, шубҳасиз. 📌 Бундан ташқари, касалликка эрта ташхис қўйиш учун диагностика жараёнига сунъий интеллектни татбиқ этиш устида ишлаш керак. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда жарроҳлар ҳамда радиотерапия ускуналари тақчиллигини бартараф этиш эътибор марказида бўлиши зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |
ادامه مطلب ...
image
11 498
24
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести 🚶🏻Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади? 🤱Нима сабабдан бола кам вазнли бўлиб дунёга келади? Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олишни биласизми? 🇺🇿🇷🇺 “Роспотребнадзор” томонидан замонавий мониторинг мобил лабораторияси топширилди 📋 Миллий тиббиёт марказида бир қатор тайинловлар амалга оширилди 🤝 ССВ: Вазирликда қатор делегация вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди 🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ Кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этиладиПойтахтимизда «Инсон ва саломатлик» XI халқаро конгресси бўлиб ўтди 📌 Тиббиёт муассасаларининг вакант лавозимларига очиқ танловлар эълон қилинади 🩺 Поликлиникага келган бемор нима учун аввал оилавий шифокор кўригидан ўтиши керак? ⚡️ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига янги директор тайинланди ‼️ Диабет олди ҳолатини ўз вақтида даволамаслик қандли диабет ривожланишига олиб келади 🖥 Рақамлаштириш тизими орқали беморлар қатор қулайликларга эга бўлмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |
ادامه مطلب ...
image
9 974
11
⚡️ Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. Аниқланишича, 2024 йилнинг 3 апрель куни соат 02:45 да 1992 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган Х.А. қорин ва белдаги оғриқ билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик 4, 39 ҳафта туғуруқ 3. Туғуруқнинг 1 даври, латент фазаси. Семизлик 3 даража” ташхиси билан қабул қилинган. Бемор шифокорлар назорати остида бўлган. 2024 йил 4 апрель куни соат 14:10 да аёлнинг тўсатдан аҳволи оғирлашиб, ҳаво етишмаслиги ва юрак соҳасида оғриқ билан нафас олиши қийинлашган. Шундан сўнг зудлик билан реаниматолог иштирокида беморда зарур реанимацион чоралар амалга оширилган. Бироқ шунга қарамай, соат 14:35 да аёлда биологик ўлим ҳолати кузатилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига юрак ишемик касаллиги, ўткир коронар етишмовчилиги, юрак мушакларининг гипертрофияси ва ўткир миокард инфаркти сабаб бўлган. Асорати: Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги. Ўпка шиши. Бош мия шиши. Ёндош: Ҳомиладорлик 4, туғуруқ 3,  ҳомиладорлик 39-40 ҳафта.  Бачадон шиллиқ қаватларига қон қуйилиши. Семизлик 3 даража. Ўткир жигар гепатози. Ҳомила ичи асфиксияси.  Ҳомила антенаталь ўлими. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади. Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
20 160
365
❗️ЖССТ саломатлик бўйича сунъий интеллектга асосланган виртуал маслаҳатчини ишга туширди 📢 ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни (7 апрель) арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган такомиллаштирилган эмпатик жавоб функциясига эга саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи (консультант) прототипининг ишга тушганини эълон қилди. 📌 S.A.R.A.H. (Smart AI Resource Assistant for Health) сунъий интеллектга асосланган, саломатлик масалалари бўйича интерактив ёрдамчи деган маънони англатади ҳамда янги тил моделлари ва энг замонавий технологияларга асосланган тиббий-санитария соҳасидаги маълумотларнинг интеллектуал генераторлари (аватарлари) эволюцияси натижасидир. 👨🏻‍💻 Тизим ҳар қандай компьютер қурилма фойдаланувчиси билан кечаю-кундуз саккиз тилда мулоқот қилиш имконига эга бўлиб, саломатлик билан боғлиқ қатор масалалар бўйича маълумотларни тақдим этади. Бунда соғлом турмуш тарзи, руҳий саломатлик йўналишлари ҳам қамраб олинган бўлиб, фойдаланувчиларга ўз соғлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашга режали кўмаклашиб боради. 🗂 S.A.R.A.H. ёрдамида фойдаланувчилар бутун дунё бўйлаб асосий ўлим сабаблари, хавф омиллари, жумладан, саратон, юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари ҳамда қандли диабет ҳақида батафсил маълумотглар билан танишишлари мумкин. Улар тамаки чекишни ташлаш, фаол турмуш тарзига амал қилиш, соғлом овқатланиш, стрессдан чиқиш ва бошқа турли мавзулар бўйича долзарб маълумотларни олишлари мумкин. 🔈 Шунингдек, тизим бутун дунёда саломатлик учун ҳуқуқларни тарғиб қилишнинг яна бир воситаси бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. “Рақамли технологиялар соғлиқни сақлаш соҳасининг келажагини белгилаб бермоқда ва ЖССТнинг устувор вазифаларидан бири мамлакатларга саломатликни асраш йўналишида рақамли технологиялардан фойдаланишда кўмаклашишдир, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — S.A.R.A.H. саломатлик ҳақида маълумотлар оммабоплигини ошириш учун келажакда сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида бизга тушунча беради”. ✅ S.A.R.A.H.нинг янгилиги шундаки, ушбу тизим берилган алгоритм ёки сценарийдан эмас, балки реал вақт режимида жавоблар мазмунини аниқроқ танлашга ёрдам берувчи генератив сунъий интеллектдан фойдаланади. Бир вақтнинг ўзида одамларнинг ўзаро мулоқотини эслатувчи режимда кўп сонли фойдаланувчилар билан динамик, индивидуал ўзаро алоқани амалга оширади. 🤝 Шунингдек, у жавобларни ҳамдардлик ва бағрикенглик руҳида, фойдаланувчи сўровининг майда жиҳатларини ҳам инобатга олган ҳолда тақдим этади. 🦠 Эслатиб ўтамиз, ушбу тизимнинг аввалги версияси “Флоренс” номи билан аталган бўлиб, ундан COVID-19 пандемияси даврида муҳим тиббий-санитария соҳасига оид маълумотларни тарқатиш учун фойдаланилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
11 654
16
❗️Рақамлаштириш тизими орқали беморлар қатор қулайликларга эга бўлмоқда 📈 Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида телетиббиётни жорий қилиш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда 🏥 Жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятига рақамлаштириш тизимининг фаол татбиқ этилиши тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги ошиши ва беморларга қатор қулайликлар яратилишига хизмат қиляпти. 📲 Марказда даволанмоқчи бўлган бемор ушбу тиббиёт муассасасига келмасдан туриб, мазкур тизим билан қамраб олинади. У уйида ўтириб ҳам, онлайн тизим ёрдамида аввалдан ташриф учун ўзи истаган вақт ва шифокорни танлаши мумкин. 24/7 режимида ишлаб турган Call марказга қўнғироқ қилиш (55 505-00-00) орқали бемор керакли маълумотларни олиб, шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилади. 🧑🏻‍💼Бунинг натижасида бемор ўзи учун қулай ва бўш вақтида аввалдан рўйхатдан ўтказилган тиббий карта орқали марказга ташриф буюриши мумкин. Қабулга олдин ёзилган бемор келганидан сўнг ҳеч қандай навбат кутмайди ҳамда уни кутиб олиш ва хизмат кўрсатиш учун алоҳида ходим бириктирилади. 🖲 Шунингдек, беморлар рўйхатхонада тақдим этилган рақамлар орқали хоналарга кириши ҳам тартибга солинган. Тизим самараси ўлароқ, навбатлар сезиларли тарзда камайди ва хизмат кўрсатиш сифати янада ошмоқда. 🕹 Айтиш лозимки, марказ IT-технологиялар воситасида шифокорлар ва марказ ходимларининг иш жараёнини қулайлаштириш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш учун энг сўнгги электрон қурилмалар билан таъминланди. 🖥 Шунингдек, рўйхатга олиш, шифокорлар қабули, йўлланмалар бериш, ташхис қўйиш ва бошқа тиббий хизматлардан фойдаланиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди. Поликлиника, дерматокосметология, пластик хирургия, стационар даволаш бўлими ички дорихона, лаборатория ва бухгалтерия хизматлари ҳам рақамлаштирилган. 🧑🏻‍⚕️👨🏻‍💻 Телетиббиёт даволаш тизимига ҳам жорий этилган бўлиб, бу марказ ва унинг ҳудудий филиалларида муассасанинг малакали шифокорлари ва чет эллик мутахассислар билан консилиум ўтказиш имконини беради. Тизим орқали шифокорлар муолажалардан аввал ва кейин беморнинг тери ҳолатини реал вақт режимида баҳолай оладилар. 📊 Ахборот тизимларининг самарадорлиги туфайли вақт тежалиши ҳисобига шифокорлар иш юкламаси бир неча баробарга камайтирилди ва натижада беморларни кунлик қабул ҳажми 170 дан 300 тагача ортди. ✅ Шунингдек, марказга юртимизда ягона бўлган бир нечта замонавий тиббий ускуналар олиб келингани ҳам ташхис ва даво муолажалари самарадорлигининг ошишига хизмат қиляпти. 💻 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари малака ошириш, телетиббиёт, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, илм-фан бўйича маълумотлар шакллантирилган “SMAT” ахборот тизимидан фойдаланмоқда. 🩺 Бундан ташқари, марказнинг ҳудудий филиаллари томонидан бемор яшаб турган жойида сифатли хизмат кўрсатилиши таъминланган. Бу эса, ўз навбатида, беморнинг ортиқча оворагарчилиги ва қийинчиликларининг олдини олади ва қисқа муддатларда ўз ҳудудида хизматлардан фойдаланиш имконини яратади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
11 988
38
📌 7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни ‼️ Саломат бўлинг ва узоқ умр кўринг! 🗓 Бугунги кун саломатлиги ҳақида доимо қайғурадиган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга интилувчи ҳар бир инсон учун муҳим санадир. 📜 Бундан роппа роса 76 йил аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. 🩺 Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиб, унинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда. 👩🏻‍⚕️ Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад — аҳолига саломатлик улуғ неъмат эканлигини англатиш. Шу боис бу кун глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида нишонланади. Ўтган йиллар давомида унинг мавзуси руҳий, юқумли касалликларга қарши кураш, фаол турмуш тарзи ва узоқ умр кўришни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг одамлар саломатлигига таъсири муаммоси, оналар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш бўлганди. 📎 Бу йилги Бутунжаҳон саломатлик кунининг мавзуси эса “Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим” деб белгиланган. Унинг ғояси ҳар бир инсоннинг қаерда бўлишидан қатъи назар, сифатли тиббий хизмат, таълим ва ахборот олиш, шунингдек тоза ичимлик суви, тоза ҳаво, меъёрида овқатланиш, сифатли уй-жой, муносиб меҳнат шароитлари ва экологик муҳитга бўлган ҳуқуқларга эгалигини илгари суришдан иборат. 📑 Ўз вақтида олиб борилган профилактика, соғлом турмуш тарзи, ўзи ва атрофдагиларнинг саломатлигига масъулиятли муносабатда бўлиш, соғлиқ ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган товар ва хизматларни танлаш — буларнинг барчаси саломатлик ва узоқ умр кўриш учун зарур шарт-шароитлардир. 📌 Бугун, фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор саломатлик – бебаҳо бойлик эканини эслатиб ўтмоқчимиз ‼️ Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
22 674
174
🏥 Бугунги кунда Болалар миллий тиббиёт марказида жаҳон тиббиётида бажариладиган ноёб, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилмоқда. 🌏 Айни шу мақсадда дунёнинг турли мамлакатларидан юқори малакали мутахассислар ҳам жалб қилиняпти. 🇧🇾 Хусусан, куни кеча бу ерда Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош урологи Виталий Дубров иштирокида туғма урологик нуқсонлари бўлган ўндан ортиқ беморларда мураккаб операциялар ўтказилди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Bolalar_tibbiyot_markazi_new.mp4

11 283
22
❗️Мутахассис: Диабет олди ҳолатини ўз вақтида даволамаслик қандли диабет ривожланишига олиб келади (1-қисм) 📌 Диабет олди ҳолат — бу инсон организмида углевод алмашинувининг эрта бузилиши бўлиб, нормал аҳвол ва қандли диабет ўртасидаги оралиқ ҳолатдир 🔬 Диабет олди ҳолат кўпинча аломатларсиз кечиши сабабли уни ташхислаш маълум қийинчиликларни туғдиради. — 90 фоиз ҳолларда у тасодифан, яъни режавий кўрик ёки бирон касаллик мавжудлиги сабабли тайинланган лаборатория текширувлари давомида аниқланади, — дейди тиббиёт фанлари доктори Севара Фахрутдинова. — Шунга қарамасдан, баъзи одамларда диабет олди ҳолат умумий ҳолсизлик, меҳнат қобилиятининг пасайиши, кучли чанқоқ ҳисси, тез-тез пешобга чиқиш, кўриш қобилиятининг пасайиши, қон босимининг кўтарилиши, яраларнинг секин битиши каби қандли диабетга хос бўлган айрим аломатлар билан намоён бўлиши мумкин. 📉 Қандли диабет пайдо бўлиши эҳтимоли юқорилигининг асосий белгиси ҳисобланган бу ҳолат юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфининг ошиши, эркакларда тестостерон гормонининг пасайиши туфайли жинсий заифлик, аёлларда эса ҳайз кўришнинг бузилиши ва аксарият ҳолатларда бепуштликка олиб келиши мумкин. ‼️ Диабет олди ҳолатини ўз вақтида аниқлаш ва унинг юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш учун юқори хавф гуруҳида бўлган 40 ёшдан катта инсонлар ҳар йили бир маротаба қондаги қанд миқдорини аниқлаш учун тегишли таҳлилларни топшириши зарур. Бунда қондаги қанд миқдори: 🔹 оч қоринга меъёрда — 3,5-6,0 ммоль/л гача, диабет олди ҳолатда — 6,1 дан 7 ммоль/л гача; 🔹 овқатланишдан 2 соат ўтгач меъёрда — 7,8 ммоль/л гача, диабет олди ҳолатда — 7,8 дан 11 ммоль/л гача бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
20 891
183
📌 В университете Инха в столице состоялась III молодежная научно-практическая конференция на тему «Актуальные вопросы акушерства и гинекологии». 🌏 В этой престижной конференции, организованной Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром здоровья матери и ребенка, приняли участие молодые ученые и исследователи со всех регионов нашей страны, а также из России, Казахстана, Туркменистана, Азербайджана, Кыргызстана и других зарубежных стран. 📹 Подробности мероприятия — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...

Ginekologiya_Rus.mp4

11 623
12
⚡️ТАЙИНЛОВ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. А. Темиров 2009 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Янги тиббий техника қўмитаси раиси, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, А. Темиров раҳбар кадрларни тайёрлаш дастури доирасида Германия давлатида стажировка ўтаган. Унинг бевосита иштироки билан Ўзбекистон Европа ва АҚШ фармокопеяларида кузатувчи мақомини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда уларнинг матнларини нусхалаштириш ва уйғунлаштириш ҳуқуқини олган. У тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
image
13 687
92
❗️Пресс-служба Минздрава признана одной из лучших среди пресс-служб министерств и ведомств ✅ Недавно Агентством по противодействию коррупции были объявлены результаты Индекса открытости за 2023 год. 💯 Первый индикатор Индекса открытости является рейтингом руководителей пресс-служб государственных органов и организаций, который объявляется Агентством информации и массовых коммуникаций. 📊 По итогам 2023 года была изучена эффективность деятельности 131 пресс-секретаря руководителей государственных органов и организаций республиканского уровня, Совета Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятов областей и города Ташкента. Среди 21 министерства Пресс-служба Минздрава заняла 4-е место, набрав 87,5 балла. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ادامه مطلب ...
8 848
2
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio