Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Девонайи Ҳақгўй

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади... 📨 Мурожаат учун:  @Gabbar_murojaat_bot  Реклама хизмати:  @xayrli_reklama_xizmati  Девонанинг икир-чикир фикрлари:  @devona_live  
نمایش توضیحات
41 283-42
~26 284
~55
85.65%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
29 573جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
929جایی
از 2 295
دسته بندی
1 272جایی
از 2 793
همه انتشارات
Авваллари ҳарбий таълим даргоҳларида, албатта, теннис кортлари бўлар эди. Чунки Каримов теннисни ёқтирар эди. Ҳозир эса ҳарбий таълим муассасалари билан бир қаторда бошқа жойлардаги теннис кортлари ҳам бузилмоқда. Бу бир кичик мисолча эди холос. Аслида нима демоқчиман? Ислоҳотлар бир шахснинг атрофида қурилган давлатда ҳеч қачон тараққиёт бўлмайди. Хўш, бугун ислоҳотлат бир шахс эмас, халқ иродаси атрофида қуриляпти!?
12 444
35

IMG_0784.MP4

IMG_0783.MP4

14 009
132
Ўзбекистонда битта к*т ноқонуний митинг қилиб, лгбтни тарғиб қилгани учун хибсга олинганига АҚШ инсон ҳуқуқлари деган сафсатани кўтариб чиққан эди. АҚШнинг ўзида эса минглаб гўдаклар, аёллар ва қарияларни ўлдираётган исроил террорчиларига қарши митинг қилганларга эса қуролли қаршилик кўрсатилмоқда. Ҳатто, томлардан снайперлар нишонга олиб туришибди. Демократияни лағмон билан ердими... Ўйнаб қўяй бундайчигин демократингни!!!

Якин Шаркдаги.mp4

15 064
106
Мен сиз сиз билан гаплашишга мажбур эмасман! Бизнинг жамиятда бошқалар сизни ўзи билан гаплашишга мажбур деб ўйлайди. Агар гаплашмасангиз, камгап, писмиқ ва ҳоказо деган тамғаларни босишади. Худдики кўп гапирса кўнгли очиқ, тўғри сўз бўладигандек. Шахсан мени ҳам билмаганлар шунақа ҳисоблайди. Аслида мен кўп гапираман, лекин суҳбатдошимиш мен гапирадиган мавзуларга тайёр бўлиши, умри давомида ҳеч бўлмаса ўнта китоб ўқиган бўлиши керак. Акс ҳолда, суҳбатимиз ҳол-аҳвол сўраш билан ўтиб кетади. Ҳеч қачон бировни сиз билан суҳбатлашмагани ёки кўп гапирмагани учун айбситманг. Балки, сизларнинг дунёқарашингиз ва қадриятларингиз турфадир. Ҳамма сизга ўхшашга, сиз билан гаплашишга мажбур эмас!
ادامه مطلب ...
15 440
105
Агар сиз ёлғонни етарлича узоқ, баланд овозда ва тез-тез гапирсангиз, одамлар бунга ишонишади. Одамларни ёлғонга ишонтиришнинг сири ёлғонни қайта-қайта такрорлашдир. Шунчаки такрор, такрор ва яна такрор айтиш. © Адолф Гитлер
17 905
227
Аброр Мухтор билан қарашларимизда тафовутлар бор. Ҳатто, баъзида зиддиятга борган жойларимиз ҳам бор. Лекин хоинлар борасидаги фикрларимиз кўп ҳолларда муштарак. Шунинг учун унинг хоинлар ҳақидаги ушбу фикрларини улашишни маъқул топдим. P.S.: Шахсий зиддиятлар халқ манфаатларидан устун туради! Ҳавола:
#МУНОСАБАТ Қадриятларимизга таҳдид | Аброр Мухтор Алий
Abror Muxtor Aliy - Миллий қадриятларимизга тахдид қилаётган ички хоин ва ташқи душманлардан огоҳлантиришда давом этамиз. Сиз хам яқинларингизни огоҳлантиринг! Аброр Мухтор Алий YouTube kanalimizga obuna bo'ling: https://www.youtube.com/channel/UCSuz1VrDMhGEaWdJ0Pmu5Fw Online sahifalarimizga obuna bo'ling: Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100002428842659 Instagram: https://www.instagram.com/abrormuxtoraliy Telegram: https://t.me/AbrorMuxtorAliy ..... #abrormuxtoraliy #munosabat #milliyserial #bahs
18 869
156
Япон жамиятида ҳурматга сазовор кўп жиҳатлар бўлиши билан бирга оқибатсизлик деган бало ҳам бор экан. Ушбу роликда ҳам шунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Менимча, оқибат борасида бизнинг жамиятга етадиган бўлмаса керак. Ҳар ҳолда, жинидан баттар ёмон кўрадиган одамини ҳам фақат бизникилар йўқлаб қўйса керак) Видое олинди.

IMG_6783.MOV

31 549
672
Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан лотереялар ва букмекерлик фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади Яқинда 37 млн бўлдик. Шу баҳона аҳолини қисқатиришмоқчи, шекилли. Эртага бир-иккита Сўтақўзи ўзини осиб ўлдирса, ажабмас...
27 585
317
Шох ва мот! Жуда кучли аргумент келтирилибди. Энди радикал исломофоблар оғзини оча олмаса керак…
Нишондаги гаплар
#сарказм Ўзбекларнинг йиллик ароқ истеъмоли ўртача 2.5 литр экан, бу 112,5 млн литр, 5 625 000 000 000 сўм дегани. Шу пулга нечта мактаб қурса бўларкан ёки а?! Ибодатга пул сарф қилгандан кўра мактаб қур дейдиганлар, хафа бўлмас а... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
23 192
78
— Эшитдингми, фалон журналист халқ мулкини талон-тарож қилиб ётган каттакон амалдорлар ҳақида журналистик суриштирув қилибди. — Бунақа бўлмағур нарсаларни қўйсангчи. Ундан кўра, қара, ана Лоланинг маммаси кўриниб қолибди, Ботир Шер акани отам деяпти. Мана шулар қизиқ-ку... — деди Сўтақўзи қишнинг совуқ кунларида печкасига таппи қалай туриб...
24 408
260
Авваллари қозилар нафси учун шариатни ўзига мослаган бўлса, бугун амалдорлар қонунни шундай қилишяпти… Шакл ўзгарган моҳият ўша-ўша…

IMG_3439.MP4

30 136
554
Сиз уни сўкишингиз ёки қарғашингиз мумкин, бироқ шуни унутмангки, талаб бўлмаса, таклиф ҳам бўлмайди. Яъни, шунақаларнинг шаклланишида бир қадар ўзимизнинг айбимиз бор. Жамият савияли контентдан кўра шунақа бачкана нарсаларга муккасидан кетган. P.S.: Каналимизда 💩 эмоджи ёқиб қўйилганини эслатиб ўтмоқчиман)

Jahongir_Otajonov_Kachayte_Жахонгир_Отажонов_Качайте_2024.mp4

28 337
501
Ҳоким боваларимиз барака топишсин! Етим-есирлар пиёда юрмасин деб "Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисобидан қимматбаҳо машиналар сотиб олишибди... Ҳа энди ҳоким бовалар ҳам кимнингдир етимчаси-да. Қайсининг ота-онаси ҳаёт, қайсиники эса ўтиб кетган... ✈️
Тўлдирилди: Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда
Давлат идоралари электр ва гибрид автомобилларга ўтишни бошлади. Давлат харидлари порталидаги маълумотлар бир қатор ҳокимликлар машиналарни етим болаларни қўлловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси орқали сотиб олганини айтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги техник хатолик бўлганини маълум қилди.
28 587
100
Ҳалифа Умар ибн Абдулазизга аъёнлари "Одамлар итоатсиз бўлиб кетяпти. Жазо чораларини кучайтириш керак" дейишганида "Йўқ! Адолат қилиш керак" деб жавоб берган эканлар. Бу — дунё сиёсатидаги энг кучли ғоя бўлади аслида. Одамлар ҳам кўр эмас, кимнинг қизи, кимнингдир куёви нима қилиб юрганини жуда яхши билади. Қонунни амалдорлар бузганини кўрган халқни ўлдириб ҳам, қонунларга бўйсунтириб бўлмайди. Бугун одамларда қонунларга ҳурмат ва итоатни шакллантириш учун жуда кўплаб ишлар қилиняпти. Бироқ, натижа бўлмаяпти. Одамлар ўша-ўша саркашлигича қолмоқда... Чунки одамлар соқов бўлиши мумкин, лекин кўр эмас...
ادامه مطلب ...
40 610
408
Мана бу кўрсатувни кўриб, юрагим оғриди... Буюк дюблаж устаси, актёр Афзал Рафиқовнинг ўз жарангдор овозидан мосуво бўлган ҳозирги ҳолати одамни мушоҳада қилишга ундайди. Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Аллоҳдир. Шундай чиройли овозни берган Аллоҳ уни олиб қўйиши мумкинлигини фикр қилиш керак. Афзал аканинг жарангдор овози мен учун доим ҳавас бўлган. Бу ўзига хос такрорланмас овоз эди... ✈️
Afzal Rafiqov o'sha mashhur ovozini yo'qotdi. Nega?
Xalq artisti, dublyaj qiroli, aktyor Afzal Rafiqov o'sha xalqqa mashhur ovozini yo'qotdi. U Mehmon tv kanaliga bergan intervyusida bunga oydinlik kiritdi. Aziz kuzatuvchilarimiz yana kimlar bilan intervyu qilishimizni xohlaysiz? Takliflaringiz bilan birga savollaringizni ham marhamat, kommentariyalarda qoldiring! Mehmon TV kanalining obunachilari soni ko'payishida "paddejka" qilib, "podpiska" va "ulashing" tugmalarini bosishni ham esdan chiqarmang🙏🏻😊😊 Reklama bo'yicha: +998998939409
38 074
436
Россияда нацист ҳезим русваччалар битта рус миллатига мансуб бўлмаган қизни урганлиги айтилаётган видео тарқалмоқда. Россияда миллатчилик борган сари авж олиб бормоқда. Россия давлатчили билан жамияти ҳам ҳалокат ёқасига келиб қолган. Путин режими одамларни ҳам борган сари агрессив қилиб бормоқда. ✈️

file

37 211
303
Хайрулла Ҳамидов халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърини жуда чиройли таҳлил қилиб берибди. ✈️

44518511_1089777238956322_3655397116202278067_n.mp4

45 717
926
Ҳамкасблардан дўст чиқмайди... Иш бошлаганимнинг илк кунида бир ақлли одамнинг маслаҳати шу бўлди. Ўшанда бунга унча ҳам эътибор бермаган эдим. Кейинчалик бу нақадар тўғри хулоса эканлигига амин бўлдим. Сен ҳамкасбларинг билан бирга дам олишга чиқишинг, ресторанда маишатбозлик қилишинг мумкин, лекин дўст бўла олмайсан. Давраларда ичиб олиб, оқибат ҳақида айтиладиган баландпарвоз гаплар эса сафсатадан бошқа нарса эмас. Гадонинг душмани гадо бўлади деганларидек, манфаатлар тўқнашган онда биринчи сотадиган ўша оқибат ва одамийлик ҳақида сафсата сўқиган лўттибоз ҳамкасбинг бўлади. Ишонавер, жуда кўп жамоани кўрдим. Жуда кўп таниш орттирдим, лекин бирортаси дўст бўлмади. Ҳақиқий дўстлик манфаатлардан ҳоли муносабатлар устига қурилади. Бу билан ҳамкасблардан мутлақ дўст чиқмайди, демоқчи эмасман. Чиқиши мумкин нари борса 2 та ёки 3 та. Хуллас ҳар кимни ўзингга дўст деб билаверма. Айниқса ҳамкасбларни. Баландпарвоз гапларни айтиш осон. Ҳамма ҳам унга амал қилавермайди... ✈️
ادامه مطلب ...
45 087
937
Санъат халқнинг дардини ўзида акс эттирмаса, у санъат эмас! Эътиборингизга бутун бир туркийларнинг азоби куйланган "Она Туркистон" қўшиғини ҳавола этамиз... ✈️

Farruxbek-Nabiyev-Ona-Turkiston-audio-2023.mp4

37 731
444
Қирғизистонлик ижодкорлар томонидан суратга олинган “Пейиш” (Жаннат оналар оёғи остида) номли кино 1 ҳафта ичида кинотеатрларимиздаги намойишидан 1,3 млрд сўм маблағ йиғишга муваффақ бўлибди. Тан олиш керакки, қозоқ ва қирғиз киноижодкорлари биздан анча ривожланиб кетди. Бизда эса бир-бирининг устидан ёзишдан ортмайдиган Ўзбеккино агентлигига бир қария раҳбар этиб тайинланди. Ижод эса ривожланишни ва жўшқинликни талаб этади. Қария амақидан бунақа сифатларни қандай кутамиз ҳайронман. Бошқа соҳаларга ўхшаб ўзбек киночилиги ҳам ўлиб боряпти. Киночилик бу жуда катта куч аслида. Бироқ, бу соҳада ҳам бошқаларида бўлгани каби талон-тарож авжида... ✈️
ادامه مطلب ...
40 398
298
Зўравон сартарош 10 суткага қирқилди. Тасвирга олган эса жаримага тортилди. Мелиса амақиларга офарин! 👏 ✈️
35 302
72
Бошқа жамиятларни билмадиму, лекин айнан бизда ривожлаётган шахсларни ҳасад ва ғийбат қилиш жуда кенг ёйилган. Айниқса, жамиятнинг бойларга нисбатан аллақандай алами бор. Вафо Мўмин бошчилигидаги "Уч нуқта" ижодий жамоаси жуда кучли фалсафани ўртага ташлабди. Ўзингиз баҳо берасиз! ✈️

IMG_4210.MOV

45 665
269
Хонанда Лола концертида сийнабанд киймай чиққан видеоси тарқалди. "Ўзбекконцерт" эса уни чақиртириб, огоҳлантириш берибди. Бу масалада ҳеч бир тарафи оқламайман. Аввало Лола оммага бунақа кўриниш бермаслиги, тармоқлардаги хайперлар эса халқ этиборини бировнинг авратига қаратмаслиги, "Ўзбекконцерт" эса бунга аралашмаслиги керак эди. Ўзи шунча муаммомиз турганида битта аёлнинг "қалпоқча"ларини муҳокама қилиш жамият учун уят! Лекин кимдир жон куйдириб экология, коррупция ҳақида бирор нарса тайёрласа, бунчалик эътибор қаратилмайди. Ҳар холда, бир аёлнинг сийнабанди биз учун икки дунёда ҳам фойда олиб келмайди! Жамитя учун уят! Шу видеони тарқатганлар ўзларини осганлари минг марта яхшироқ эди! ✈️
ادامه مطلب ...
32 678
212
Ҳар қандай эркинлик ҳам бахт олиб келавермайди... Бу ҳақида бироздан кейин фикрлашамиз... ✈️

czy91x55lej5xokpbvk6.mp4

29 773
174
Ожизларга зўравонлик қилиш ўта кетган паст ва номарднинг иши. Манов ҳезим сартарош ҳам бутилкага ўтиришга тўла ҳақли... ✈️

Сарторош.mp4

29 362
185
Ақлли одамлар аниқ рақамлар билан хулоса қилиб фикр билдиради. Аҳмоқларгина ўзича статистика яратади. Манов шилта ҳам ҳеч қандай расмий статистика билан тасдиқланмаган ҳолда ҳижоблик аёлларни "машенник" демоқда. Нима ҳам дердим. Мияси ахлатдан тўлган одам фақат ахлатни кўраверар экан. Ўзича чиқиб олиб, ақллилик қиладиган бу товуқ мия ҳам ўзи нима деяётганини тушунмаётгани аниқ. P.S.: Майли, кимдир бунга "дил изҳор"ларини билдирмоқчи бўлса, саҳифамизда 💩 эмоджини ёқиб қўйганмиз. Пақиллатиб босишлари мумкин... ✈️
ادامه مطلب ...

кизик фикрлар~1.mp4

30 035
265
Қизиқ фикрлар.

кизик фикрлар~1.mp4

7 621
191
Шунақа қайноталар бўлса борми... ✈️

кайнота~1.mp4

35 317
566
Янги Афғонистонга хуш келибсиз... ✈️

IMG_3163.MP4

37 092
259
Дўстингга қарз берсанг, ё пулни ё дўстингни йўқотасан, дейишарди. Бора-бора шунга амин бўлиб боряпман. Иложи борича, қарз масаласида қаттиқўл бўлган маъқул экан. Агар имконингизҳқодир бўлса, қийналиб қолган киишига қарз сифатида эмас, эҳсон сифатида беринг. Агар пулга ўзингизнинг ҳам эҳтиёжингиз бўлса, бермай қўя қолинг. Аслида қарз бериш фазилатли иш. Бироқ, қарз олувчи тарафнинг айтилган муддатларга амал қилмаслиги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бу билан қарз берманг, демоқчимасман. Ўзингиз ва қарз сўровчининг шароитига қаранг. Аввало ишончли одамга қарз беринг.
ادامه مطلب ...
38 806
382
Янги энергетика тарифлари ва ижтимоий нормалар белгиланди Ҳукуматнинг энергетика ислоҳоти юзасидан қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450сўм бўлади. Шунингдек, газ нархи 1 майдан 650 сўмни ташкил этади. Бир ойда 200 кВтгача ишлатсангиз, 450 сўмдан тўлайсиз. Ундан ошса - 900 сўмдан. Мартдан октябргача (иссиқ кунларда) - ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатсангиз, нарх бирдан 1500 сўмга чиқади. P.S.: Бу хабарни яхши талқин қилса ҳам бўлади, ёмон талқин қилса ҳам бўлади. Ҳозирча бу ҳақида фикр билдира олмайман. Лекин шуниси маълумки, бюджет тобора тақчиллашиб боряпти. Аҳолининг даромади эса аввалгидан анча камайган. Нархлар эса ошмоқда. Ўғриликлар эса кўпайса, кўпаймоқдаки — камаймаяпти...
ادامه مطلب ...
40 287
397
Германияда шунақа стол тенниси учун шароит яратилган экан. Агар бизда ҳам шунақа қилинса, албатта, битта бекорчихўжа чиқиб олиб, шунданам соққа қилади.

Яхши таклиф.mp4

34 604
164
Эроннинг Исроилга қарши “ҳужум”ининг оралиқ натижалари: • Ҳалок бўлган исроил ҳарбийлари: 0; • Йўқ қилинган ҳарбий объектлар: 0; • Таъсир қилинган исроил инфратузилмаси сони: 0; • Яраланган исроиллик сиёсатчилар: 0; • Ғазо геноциди халқаро кун тартибидан йўқолдими? Ҳа; • исроил халқаро изоляциядан чиқдими? Ҳа; • Шу пайтгача дунёда тажовузкор сифатида қабул қилинган исроил ўзини қурбон сифатида кўрсата олдими? Ҳа; • Ажабланиш эффекти: йўқ (Эроннинг ўзи ҳаммани “ҳужум” ҳақида аввалдан огоҳлантирган эди). • Фаластин Эрон “ҳужум”идан бирон наф олдими? Йўқ. • Исроилнинг Ғазо секторидаги ваҳшийликлари тўхтайдими? Йўқ.
ادامه مطلب ...
41 553
474
Бирорта спортчи ғалабани қўлга киритишидан юрагим безиллаб қолибди... Спортчимиз ғалаба қилди. Ватанимиз байроғи осмонга кўтарилди. Бу яхши... Эртаси куни унга қимматбаҳо машина, шаҳар марказидан уй... Мен буни кўролмасликдан айтаётганим йўқ. Чунки бу совғалар ё таги кўриниб қолган бюджетимиз ҳисобидан ё бўлмаса бирорта тадбиркор чўнтагидан қопланади. Ҳар икки ҳолат ҳам жуда хатарли... Спортчиларимиз ғалаба қозонаверишсин, лекин амалдорларимизга ҳам инсоф берсин!
36 462
87
Матнлар ёзиш орқали даромад қилинг Сиз оддий ходим, талаба ёки вақтинча ишсиз инсон бўлишингиздан қатъи назар, Сизда замонавий касблардан бири бўлган копирайтинг, яъни сотувчи матнлар ёзиш орқали даромад қилиш имкони бор. Бунда Сизга шу соҳада 2.5 йиллик тажрибага эга профессионал копирайтер, блоги асосчиси Дониёрбек Эркин ўғли шахсан ёрдам берадилар. Сиздан талаб этиладиган ҳаракат, уларнинг каналларига обуна бўлиш ва 1 ҳафта давомида жойланадиган постларни кузатиш. Обуна бўлинг:
ادامه مطلب ...
✍️ Jaydari Kopirayter – Doniyorbek Erkin oʻgʻli
Sizga cheksiz mehr va hurmat bilan barmoqlari klaviaturada toblangan, bilagi baquvvat jaydari kopirayter – Doniyorbek Erkin oʻgʻli. Treninglar: @Professionallardan Izohlar: @jaydari_fikrlar Hamkorlik: tap.link/Doniyorbek_Erkin | @jaydari_reklama
36 426
106
Эрон Исроилга қарши жавоб операцияси якунланганини эълон қилди. Юқоридаги , Эрон исроилга айтарли ҳеч қандай зарба бера олмади. Халқининг кўзи учун қасоскор ролини ўйнаб берди холос. Ўзи мен ҳеч замонда Эрон давлатчилиги исроилга ҳақиқий жанговар зарба беришига ишонмайман. Ҳозирча исроил террорчларини йўқ қилиш каби шарафли ишга қўл уришга ҳеч бир давлат журъат эта олгани йўқ. Кўпчилик бу ишни Туркиядан кутяпти. Бироқ, сиёсий майдонда икки томонлама ўйин қилаётган Туркиянинг бу ишга журъат қилиши жуда мушкул. Хуллас, Ислом дунёси ҳар қачонгидан машаққатли кунларга қадам қўймоқда. Ҳадисларда айтилганидек "қўлда чўғ тутган" каби даврлар...
ادامه مطلب ...
38 056
220
Эроннинг исроилга ҳужумини кузата туриб, шуни айтишим мумкинки, бу шунчаки қасос ниқобидаги зарбачалар бўлади. Чунки форс ҳукумати ўлдирилган генераллари учун нимадир қилмаса, халқининг олдида ҳурмати тушиб кетиши ва бу келгусидаги оммавий норозиликларга сабаб бўлиши мумкин эди. Форснинг ҳаво ҳужумларидан кейин Эрон халқи кўчаларга чиқиб, байрам қила бошлашди. Бўлди. Халқнинг қасос иштиёқи бостирилди. Энди Эрон ҳукумати қасоскор сиймосида кўриниш беради ва "мана биз қасос олдик" деб қўяди. Хуллас, шунақа гаплар...
ادامه مطلب ...
38 353
273
Ҳозирча сиёсий жараёнлар деярли Жириновский айтганидай кетяпти...

Скачай и переименуй @dvachannel.mp4

@dvachannel.mp4

34 331
197
Дарҳақиқат, дунё сиёсий вазияти шу жаражада таранглашиб боряптики, манаман деган давлат раҳбарлари ҳам бунақа пайтда қарор қабул қилишга қийналиб қолади. Шу қаторда Ўзбекистонга ўз позициясини нейтрал ушлаб туриш жуда қийин бўлади. Зотан, дунё борган сари уруш ёқасига қараб боряпти. Вазият шунақа таранглашиб бораверса, яқин ўн йилликда учинчи жаҳон уруши муқаррар бўлиб қолади. Жуда қийин вазият. Жуда қийин...

IMG_3141.MP4

32 031
135
Кўпчилик мусулмонлар Эроннинг исроил террорчиларига ҳужум қилиб, таг-туги билан йўқ қилиб юборишини интиқлик билан кутяпти. Бироқ, бунинг рўёбга чиқиш эҳтимоли жуда кам. Бугунги исроил террорчиларини қўлловчи яҳудлар оилаларининг дунёвий жиҳатдан қўли етмайдиган жойнинг ўзи йўқ. Улар исталга жойда ички фитналар чиқаришлари мумкин. Бугунги мусулмон лидерлари исроил билан тиккама-тикка зиддиятга боришнинг бадали жон билан тўланишини Саддам Ҳусайн ва Муаммар Қаззофий каби лидерлар мисолида кўришган. Афсуски, бугун бунақа ружулатли мусулмон лидерлар йўқ. Лекин шуниси аниқки, исроли деган террордан ер юзсини тозалаган лидер, ҳеч шубҳасиз, жуда катта қудратга, бутун ислом дунёсининг симпатиясига ва энг кучли лидер мақомига сазовор бўлади. Ҳозирча эса воқеалар ривожини кузатамиз...
ادامه مطلب ...
30 463
118
Бошлиқ ўринбосарининг, ўринбосар ёрдамчисининг, ёрдамчи бош мутахассиснинг бошига (ва ҳоказо...) ч...ди... Натижада энг айбдор, ўғри, муттахам оддий ишчилар бўлиб қолади. Ҳалоллик ҳақида сафсата сўқиётган раҳбарларнинг ўзи эса энг катта ўғри, очиқроғи, ўғрибоши бўлади... Хуллас, Гондурасда шунақа гаплар...
34 838
334
"Қашқирлар макони"даги ушбу фикр бугунги жаҳон сиёсати асл башрасини очиб берган. Аввалига тунашади, талашади, ғариб ҳолга келтиришади. Кейин инсонпарварлик ёрдами юбориб, қаҳрамонга айланишади...

Пулат.mp4

31 413
453
Додага қойил лекин...

120866147_2157287384636501_1357791260507126245_n.mp4

37 103
348

332015149_1492892334790325_7899116274049159942_n.mp4

2 930
53
Иккита автоблогер хато гапириб қўйгани учун кўкдан олиб ерга тиқдик. Майли, ҳар ҳолда, халқ бирлаша олди ва ўз фикрини оммавий билдира олди. Бу яхши. Лекин қачон бузуқлик ва савиясизликни тарғиб қилаётган блогерларни ҳам шундай танқид қиламиз, шундан оммавий байкот қиламиз!? Ёки биз фақат моддиятимизга ҳужум қилганларга эътироз билдириб, маънавиятимизни топтаётганларга жим қараб тураверамизми!? Ўйлайманки, иккита автоблоегрнинг гапидан кўра одамларнинг онгига мағзава ағдараётган вайнеру блогерларнинг қилмишлари ўта хатарли. Хўш, қачон биз савиясизликка қарши бирлашамиз!?
ادامه مطلب ...
31 907
67
Ўзбекистонда электромобиль сотувчи автосалонлар раҳбарлари автомобиль импортига чекловлар қўйилиши сабабли президентга мурожаат билан чиқди.
31 736
38
3-4 соатлаб бўладиган зерикарли мажлисларда вақтни ўтказиш учун зўр эрмак...

318171574_3657607794468306_3475081216390948079_n.mp4

43 258
575

423381255_915947499973902_8927428527991218338_n.mp4

34 186
155
Ҳаром ҳалол бўлмас рўзадан кейин... жамоаси жуда кучли ғояни олиб чиқибди! Офарин!

IMG_3979.MOV

53 530
661
Қани участкавой амақилар, қўлга арра билан шагом марш…

file

48 868
478
Бугун буюк шахс — Амир Темурнинг таваллуд топган куни. Бу зот ўз давлатини адолат атрофида барпо этди. Дарҳақиқат, давлатда адолат қанчалик таъминланган бўлса, шунчалик юксалиш бўлади. Агар одамлар қайсидир каттаконнинг қизи, ўғли ёки куёви қонунларни бузганини кўрса, у давлатда қонуннинг кучи қолмайди. Масалан, Гондурасда ҳеч ким қонунчиликни ҳурмат қилмайди. Ҳамма муносабатларни қонундан кўра ўзаро тартибга солишга ҳаракат қилади. Қонунлар фақат камбағаллаш учун ишлайди. Камбағалнинг айби жиноят, бойларнинг жинояти шўхлик дейилади. Одамлардан қонун талаб қилинса, "Тепадагиларнинг ўзи бузиб ётибди-ку" деб ўзини оқлайди. Хуллас, шунақа ғалати давлат бу Гондурас... Яхшиям, бизда адолат устувор...
ادامه مطلب ...
41 763
134
Тошкентга вилоятдан келувчиларнинг кириши чекланиши мумкинми? Тошкент шаҳар ИИББ фоҳишалик билан шуғулланганларнинг фоизини кўрсатишда аксари вилоятлардан келганига урғу бермоқда. Хусусан, шу йилнинг уч ойида 1068 нафар шахслар фохишалик учун жавобгарликка тортилгани, шундан 92,8 фоизи вилоятлардан келганлар эканини билдирган. ИИББнинг бу иши эътирозларни пайдо қилмоқда. Масалан жамоат фаоли Нажмиддинбек Эрматов : "Бунда Тошкент ҳиссасига 7.2 фоиз, қолган фоизни 13 га бўлса, 7.1 чиқади. Барибир Тошкент сал бўлсада кўпроқ чиқяптику. 13 та ҳудудни битта қилиб статистикада устунлик ясашдан муддао нима?", дейди у. Пойтахт ИИББсининг статистикада вилоятликларга урғу бериши пойтахтга вилоятлардан келувчиларнинг киришини чеклаш, илгаригидек "прописка" режимини қайтаришга уриниш, деган хавотирлар пайдо қилмоқда. Бу хавотирлар қанчалик асосли эканлигини вақт кўрсатади. Бироқ давлат идоралари ишларни таснифлашда барча ҳудудларни бир томон, пойтахтни бир томон қилиб ажратиши нотўғри. 👉
ادامه مطلب ...
31 696
62
Бухоронинг ўзига хос замонавий фишкаси бўлган ҳокимлик биноси аддақандай лойиҳалар сабаб бузиляпти. Ўзи бизда ҳеч нима аниқ ҳисоб-китоб билан қилинмайди. Биттаси таклиф беради. У таклиф пухта кўриб чиқилгани қизиқмас. Натижада, мана бунақа бинолар қурбон. Ўзи бюджетимиз бир аҳвол бўлиб турганида бунақа даҳмазаларнинг кимга керакги бор, ҳайронса...

122435266_1652415995564234_2221985801760162725_n.mp4

33 416
253
Қилса бўлар экан-ку…

Сирожиддин.MOV

35 746
394
«Ватанпарварлик шартномаси» ҳақида 2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер Тендернинг бошлағич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган. Ушбу тендерда «GRANDPR» ва МЧЖлар иштирок этиб, 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган тахминлар алоҳида мавзу. Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда «GRANDPR» МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган. Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони, Оллони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.
ادامه مطلب ...
32 487
86
​​IWASH: МОЛ ВА МАДАНИЯТЛИ! •Шу десангиз iwashni ҳам унинг атрофидагиларни ҳам кузатмайман. Қисқа видеосини қаердадир кўриб қолган эдим. Ўша видеода, ўша iwash пиёдалар йўлакчасида туриб олиб шундай деябди: -Хурматли йўлдан секин ўтадиган моллар, молга ўхшамай, йўлдан мана бундай қилиб тез ўтилади. • Ўша видеони кўрдим-у, қаердан ҳам кўрдим. Кўрмай кўзларим ўйилса бўлмасмиди деб юбордим. Унинг бунақа фикрлашидан савиясини нолдан ҳам пастроқда эканлигини тушуниш қийин эмас. Шундан буёғига қаерда чиқиб қолса, тезда ўтказиб юбораман! • Энг қизиғи ҳали олдинда экан. Медиа оламида, Журналистлар орасида танишларим жуда ҳам кўп. Шундай дўстларимдан биттаси: -Баҳодир, Iwash Японияга бораябди экан. Шахсий контактини сенга юбораман. Учрашиб, бирга айланиб чиқсанг зўр бўлар эди. Зўр имконият деса денг🤦‍♂️ • Бу гапни эшитдим-у, ўз халқини мол дейдиган савиясиз билан кўришгандан кўра, ўлиб кетганим яхши деб, ўша танишимни ҳам урушиб бердим. Орадан икки кун ўтиб, ўша танишим. Ўша "Iwash"ни Японияда туриб, пиёдалар йўлакчасини олдида олган видеосини менга жўнатаябди. видеода "iwash" шундай деябди: - Японияда пиёдалар жуда маданиятли. Бу ерда пиёдани ўтказишга мажбурсиз. Ўтказмай кўрингчи. • Э, тўхта бир ой олдин. Ўзбек пиёдаларини мол дегандинг. Ҳайдовчиларни сабрини синаманглар дегандингку дегингиз келади. Аммо, бу савия билан шу гапларингизни ҳам тушунмаслиги аниқ! • Бунақа қўлига китоб ушлаб кўрмаган. Халққа паст назар билан қараган, Пиёдаларни "Мол" деб юборадиган блоггерларни Японияда нафақат халқ сазойи қилади. Балки, қонун ҳам энасини кўрсатади. • Бу сафарги гаплари билан ҳам ўз-ўзини фош қилибди. Ғурурингиз, ҳамиятингиз бўлса, халқни хақорат қилганларга "Отангни ўлдирганга онангни бер" деб эмас, саломига яраша алик қайтаринг. • Ўзи мана шулар анча-бунчани фикрини бузди. "Дадамга" , "Ўйнашимга" деб машина совға қилишни-ю, кўз-кўз қилишни. "Бойвачча окала, мамби нима двотти" деб чет-эл машиналарни реклама қилиб сотар эмишда, ўзлари чет-эл машинани минар эмишда. Монополия керак эмиш. Халқ сифатсиз машинада ўлиб кетавериш керак эмишда, қиммат-қимматга машина олиш керак эмишда, монополия керак эмиш. Ҳа, савиянга урай сани. Бўлди постни тугатмасам сўкинвораман)) • П.С: Булар ўрганиб олишган. Танқид қилсангиз. "Ҳасад қилаябди" , "Омадсизлар", "Негатив" деган гапларни. Айтиб қўяй: Ман яхшигина пул топаман ва омади юришмаган "Диванний негатив" эмасман! Ҳа, айтганча: "Окала мамби пост нима двотти?", "Лайк босиб, комент ёзиб, бойвачча окалани белгилаб ташамимизами?"😀
ادامه مطلب ...
image
30 057
175
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини .
35 342
159
Шу бечораларнинг ҳам яшашига қўйиб беришмайди. Видеодан кўриниб турибдики, қайсидир валламат чиқиндихонада яшайдиган оиланинг пуллаш учун йиғиб қўйган қайта ишланадиган чиқиндиларини олиб кетишяпти. Бечоралар ҳам бу валламатга ҳеч нима дейиша олишмайди. Ғинг деса қувиб солади. Инсофингларга ўт тушсин!!!

Чикинди.mp4

31 232
156
Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари Баҳодир Тошев ташкиллаштирилган арақчали хатича унга қимматга тушди. Бу алкаш ўзини кўз-кўз қилиш учун курсдошлари гуруҳига шу видео хабарни юборган. Лекин орасидан ола чиқиб, ушбу хабар тарқалиб кетган. Кейин алкашчани ими-жимида "чопишган". Ўзи қурилиш соҳаси бир жойга кириб ётган бўлса, тағин энг катта коррупцион тизим бўлса, буларнинг виждонига бунақа мақтаниш қандай сизса, а!? Айтганча, буларда виждон деганининг ўзи йўқ-ку!!! P.S.: Бу полвончани бир ойдан кейин бундан-да юқорироқ лавозимда кўриб қолсам ҳам ажабланмайман. Ахир, биз мўжизалар шаҳарчаси яшаймиз-ку...
ادامه مطلب ...

IMG_2944.MP4

29 816
368
Каримов деган гўрсўхта… Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Каримовни шундай ҳақорат қилди. Аввало “гўрсўхта” сўзининг маъносига ойдинлик киритсак, “гўринг(да) куйгур” деган мазмун бериши ойдинлашади. Мен додачилардан эмасман. Шахсга сиғинмайман ҳам. Каримов ҳам оддий одам эди. Сиёсатида хатолар билан ютуқлар ҳам бўлди. Бироқ, ҳеч бир иши унга нисбатан бунақа сифат берилишига асос бўлмайди. Ўйлайманки, Ташанов бу қилмиши учун ўзбек халқидан кечирим сўраб чиқади…
ادامه مطلب ...

IMG_2940.MP4

32 525
406
Эрталабдан шу мавзу айланиб ётибди. Очиғи, бу фикрларга изоҳ ёзмоқчи эмасман. Агар бу шахсий фикр бўлса, хато-камчиликлари билан ҳурмат қиламиз. Агар пул учун айтилган бўлса, бу блогерларни одам қилган халққа хиёнат бўлади.

file

28 028
187
Эркин Воҳидов фақатгина шеър ёзагани учун эмас, юксак ақл-заковати, фаҳм-фаросати учун ҳам буюк бўлган...

10000000_779482497473124_6403749060540138772_n.mp4

37 754
455
Пойтахт миршаблари жорий йилнинг 3 ойи давомида фоҳишалик билан шуғулланиб, қўлга тушган фуқаролар ситатистикасини келтирибди. Эътиборимни торган жиҳат шу бўлдики, вилоятликларнинг статистикаси алоҳида кўрсатилган. Бундан қандай мақсад кўзланганлиги каминага қоронғу. Балки, вилоятлик миршаблар ҳам пойтахтдан келиб, фоҳишалик билан шуғулланадиганларнинг алоҳида ҳисобини юритар... Балки, бу инфографикани тайёрлаган пойтахт миршаблари матбуот хизматига ҳаммамиз Ўзбекистон фуқароси эканимизни эслатиб қўярмиз... Қонунчиликни таъминлайдиган идоранинг ўзи маҳаллийчилик қилиб турсаю, бошқалар вилоятликларни ўлдириб кетса ҳам, ажабланмасдим...
ادامه مطلب ...
27 642
74
Ўзбек бизнесидаги иккита энг катта "вабо" 1. Кимдир бирор бизнесга қўл уради. Мўмайгина даромад кўради. Буни кўрган атрофидаги Сўтақўзиларнинг бари қўлидан келса-келмаса аралашиб ўша йўналишни барбод қилиб ташлашади. 2. Бир бизнесни эпақага солмай туриб, иккинчисига ўтилади. Ўн қўлни оғизга тиқишади. Дунё миллиардерларини кузатсангиз, аксарияти битта бизнесни ривожлантирганини кўришингиз мумкин. Бизнинг Сўтақўзиларда эса бизнеснинг ҳамма тури бўлади, лекин бирортаси ҳам ривожланмаган.
ادامه مطلب ...
29 336
227
Давлат хизматчиси қул эмас! Паст ойлик маош пора олиш учун баҳона бўла олмайди, пора олмайдиган одам 2 млн сўм ойлик олса ҳам пора олмайди, ҳатто пулдан зориқса ҳам. Ундай одам пора олишдан кўра, ўша ишдан кетишни ва уни қадрлайдиган ва меҳнатига яраша яхши тўлайдиган жойга ўтиб кетишни афзал билади. Ҳозирда давлат хизматидан хусусий секторга оммавий кўчиш бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки, хусусий сектор кун ўтказганга пул бермайди, натижа берадиган саводли кадрни ишга олади ва унга яхши ҳақ тўлайди. Давлат хизматида эса бора бора ҳар қандай ойлик маош беришидан қатьи назар шунга кўникиб яшайдиган ёки саводсиз ёхуд порахўр кадрлар тўпланиб боради. Бу эса охир оқибат халқ муаммоси билан қизиқмайдиган ёки уни қандай ҳал қилишни билмайдиганлар пайдо бўлишига олиб келади. Натижада тотал кризис юзага келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат халқига хизмат қилаётган хизматчиларининг қадрига яраша рақобатбардош ойлик ва дам олиш учун шароит яратиб бермас экан, “содоқатли” кадрларни тушида кўради.
ادامه مطلب ...
33 209
269
Жекки Чан болалигида устозлари қатттиқ қўл бўлганлиги, ҳатто, интизомли қилиш учун урганлигини ҳам таъкидламоқда. Шунингдек, ғарб ва шарқ маданиятини таққослаб, ўзи отасини қандай ҳурмат қилгани ва боласи унга қандай муносабатда бўлишини айтиб ўтган. Аслида, таълим ва тарбияда болани уриш минг йиллардан буён норма бўлиб келган. Кейинчалик ғарб маданият устуворлиги натижасида бу ваҳшийлик деб талқин қилинди. Тўғри, бу ерда калтаклашнинг бола саломатлиги ва руҳиятига таъсир кўрсатмайлиган қатъий чегараси бўлиши керак. Очиғи, ўзимиз ҳам калтак еб кам бўлмадик ёки майиб бўлмадик. Бу билан болаларни калтаклашни тарғиб қилмоқчи эмасман. Аксинча, минг йиллик шарқона таълим-тарбия усулларидан воз кечиб кетмасдан, уни тартибга қолиш кераклигини таъкидламоқчиман.
ادامه مطلب ...

Гарб~1.mp4

46 345
543
Зоир Тоировичнинг фикрлари. Баъзи жойларига қўшиламан, баъзиларига эса йўқ. Хулосани эса ҳар ким ўзи учун қилиб олади.

IMG_8376.MP4

29 639
233
Мана шу лавҳани доим димоғим ачишиб томоша қиламан... Жуда кучли ғоя олиб чиқилган. Дарҳақиқат, Туркия халқи миллати, дини, қарашларидан қатъи назар ватани учун бир мушт бўлиб бирлаша олади... Бизчи?! Бизда бирови СССР ностальгиясида, бирови ғарбга орқасини тутиб турибди... Қачон Мустақил Ўзбекистон ғояси атрофида бирлашамиз!? Ҳеч қачон, токи давлат тили устуворлигини таъминламас эканмиз. Керак бўлса, миллатидан қатъи назар ўзбекча гапиришни билмаган ёки бу тилда гапиришдан бош тортадиганларни жаримага тортиш керак. Керак бўлса, фуқароликни бекор қилиш керак. Баъзида бирор нимага эришиш учун ўта кескинлик керак бўлади. Агар бу ватан хавфсизлиги ва тараққиётига боғлиқ бўлса, минг баробар кескин бўлиш керак!
ادامه مطلب ...

Millet-Eğilmez.mp4

44 301
642
Қаерлардадир одамлар космик кемаларни учиргани учун хурсанд бўлиб туришганда, биз эса "Опен бюджет"да ютганимизни байрам қилиб юрибмиз... Нима дейишга ҳам ҳайронман...

file

38 305
375
Бу яқин кунларда кўрган энг зўр ролигим шу бўлди. Дарҳақиқат, жамият бировнинг ҳаққидан хазар қилмайдиган "тақводор"га айланиб боряпти. жамоасига эса омад тилаймиз! Бундан зўр ижтимоий роликлар кутиб қоламиз!

IMG_3831.MOV

63 064
840
"Опен бюджет"да овоз бериш жараёнлари ниҳоясига етди. Натижалар эълон қилиниш арафасида турибди. Кимлардир хурсанд, кимлардир хафа... Лекин, мен ҳеч кимни хурсанд бўлишга шошилмасликни сўраб қолар эдим. Энди масаланинг энг нозик жиҳати келади. "Опен бюджет"да ютгандан кейин таъмирлаш ва қурилиш ишларининг сифати хафа қилиб қўйиши мумкин. Ҳа, биз ўғрилар ва қаллоблар жамиятида яшаяпмиз. Бу иллат қон-қонимизгача сингиб кетган. Имкон туғилди деганча бир-биримизни тунаш пайига тушамиз. Тўғри, сўзларим жуда ёқимсиз. Негатив ўйлама, дейишингиз мумкин. Бироқ, бунинг айни ҳақиқат эканлигнии ҳеч ким инкор эта олмайди. Биз эшак ёки чўчқанинг гўштини емаслигимиз мумкин, бироқ бировнинг ҳаққини ҳеч иккиланмасдан паққос туширамиз... Хуллас, эрталабдан тўлиб кетдим-да...
ادامه مطلب ...
39 148
157
Шилталарни ёмон қилишибди, ома...

318212237_1084677266088044_8869714928401318264_n.mp4

30 598
285
Айни пайтларда Экопарк роса гўзал бўлибди. Каминани кўрмоқчи бўлганлар шу ерга келаверсин. Ижод ва сайр қилиш учун ажойиб маскан.

IMG_8909.MP4

28 726
218
Бир неча кун аввал исроил Эроннинг Суриядаги элчихонасига ҳаво ҳужумини уюштириб, 3 нафар генералини ўлдирди. Ҳозирча Эрон сукут сақламоқда. Бироқ АҚШ разведка хизматининг махлум қилишича, Эрон 48 соат ичида исроилга катта ҳужум уюштиришни режалаштираётганини маълум қилди. Бунга жуда ҳам кўзим етмайди. Эрон билан Туркия шу пайтгача дағдаға қилишдан нарига ўта олмаган. Лекин умид билан боқаманки, Эрон, ҳеч бўлмаса, бу террорчиларни йўқ қилади деб. Ажабмас, исроилни йўқ қилиш шарафи Эронга насиб этса...
ادامه مطلب ...
26 197
47
24 607
113
Президент Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидга “Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин" деган мавзуда шеър ёзиш топшириғини берган эди. Сиёсий шоир Жамшид Акбаров ташаббусни қўлга олиб, Сирожиддин Саййиддан илгари ҳаракат қилиб қўйибди. Ушбу шоиримиз ўзининг бир қанча сиёсий шеърлари (, , ) билан халқимизнинг кўнглидан жой олиб келмоқда. Ўйлайманки, бу шеъридан кейин "халқ шоири" унвони берилмаса, уят бўлади...

IMG_9303.MP4

34 457
597
Бугунги ўзбек журналистикаси ва блогерларига холислик етишмайди. Айниқса ўзидан либерал ясаб олган ғарбпарастларининг ҳаракатлари жуда шубҳали. Менимча, катта эҳтимол билан аксарияти пул учун ёзади. Нимага ўзимга ишонч билан ёзяпман буни? Аксариятининг кичиккина каналчасидан бошқа тайинли иши йўқ. Лекин яхшигина ҳаёт кечиришади. Энг қизиғи ҳаммасида бир пайтнинг ўзида бир хил фикр бўлади. Мантиқан ўйласа ҳам, энг яқин дўстларда ҳам фикрий тафовут бўлади. Ҳаммасининг фикри бир хил бўлиши учун тепада кимдир битта идеологияни сиздиряпти. Қуйидагиларга эътибор беринг: 1. Россиянинг Украинага босқинини ётиб олиб ёмонлашади. исроилнинг ғазоликларга террор геноцидида жим... 2. Бирорта мулла сал хато қилса, итдек талашади. Атлас иштон ҳезим чиқиб бутун бошли миллат шаънини ҳақорат қилса, жим... 3. Бирорта амалдор қовун тушириб қўйса, хейт қилишади. Яхши фикр билдирганда жим... Сўз эркинлигининг яхши томонлари кўплиги билан мана бунақа ифлос томонлари ҳам талайгина. Бунақа псевдо блогерларни вертуал абончиларга ўхшатаман. Ҳа, улар шу учун пул олишади. Болаларини шу ҳаром луқма билан боқишади. Шунинг учун юқоридаги сифатларни қайси блогер ёки ОАВда кузатсангиз, бирорта фикрини қабул қилманг, гарчи ҳақиқат бўлса ҳам. Чунки ўша фикр ҳам манипуляция учун бўлади!
ادامه مطلب ...
67 263
260
Ортиқхўжаев билан тайёрланган 4 соатлик интервюни кўриб тугатиб, ўзим учун янги тадбиркор Ортиқхўжаевни кашф этдим. Тўғри, Ортиқхўжаев зўр ҳоким бўла олмади, лекин шунга амин бўлдимки, зўр тадбиркор экан. Мен ҳозир унинг бизнесларига нисбатан монополис, лоббист каби сифатларни бермоқчи эмасман. Чунки бунга етарли асосим ҳам мавжуд эмас. Бироқ, бизнеслари жуда кучли тизимлаштирилган экан. Тушунимшим бўйича Ортиқхўжаев бизнесларини яхшигина манба асосида қурган. Бунга қариндошларининг катта лавозимларда ишлагани сабаб бўлган бўлса керак. Ҳар ҳолда, 19 ёшда катта бизнесга кириб келган йигитчани жуда ҳам нолдан кўтарилган деб бўлмайди. Шунингдек, Ортиқхўжаевнинг ишчиларига кўрсатаётган моддий ёрдами ва ижтимоий таъминоти таҳсинга сазовор. Аввал ҳам бошқа ишчиларидан бу ҳақида эшитган эдим. Видео давомида бунга амин бўлдим. Бироқ, энг ёқмагани Ортиқхўжаевнинг китоб ўқишни ёқтирмаслигини айтгани бўлди. Ортиқхўжаевнинг бу феъли бошқаларга китоб ўқимасдан ҳам бой бўлиш мумкинлигига мотивация бермаслиги керак. Чунки, яна бир бор таъкидлайман, Ортиқхўжаев аввалдан мустаҳкам бўлган пойдевор устига ўз бизнесини қурган. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, айни пайтда Ортиқхўжаевга ўхшаган тадбиркорлар бизга ҳар доимгидан ҳам керак. Чунки, сир эмас, бугун бозорларимизни хитойликлар босиб оляпти. Бундай пайтда бозор ўзимизникилар қўлида қолгани маъқул. Чунки хитой Друппининг оч қўйларидай ҳамма жойни теп-текис қилиб кетади. Умуман олиб қараганда Ортиқхўжаевдан фаришта ясамоқчи эмасман. Шунчаки кўпларга нафи тегатёганини ҳам унутмаслимгиз керак... Видео учун ҳавола:
ادامه مطلب ...
27 288
179
Энг думалаб қолган жойим "Қонимда жадидлар қони оқяпти" дегани бўлди))) Яқинда "Жадидлар" деган спорт марказлари ҳам очилса ажабмас...
Нишондаги гаплар
#сарказм Бу болага яхши зал қуриб бериш керак экан... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
31 596
501
Шавкат Умрзоқов дегич амалдоримиз "в.б." дан халос бўлиб, Тошкон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланибдилар.

7471310b6818c73b76669.mp4

28 407
194
• У шўх-шаддод қиз. Йигитлар билан юришни ёқтирар эди. Бир-икки йигит билан ўйнашиб-ўйнашиб жувон бўлиб қолди... • Нима қилишини билмай юрганида бир ҳожи ака билан танишиб қолди. Ҳожи ака Аллоҳ розилиги учун бирорта бевани ўз маҳрамига олмоқчи бўлиб юрган экан. • Ҳожи акага ўзини эри ёмонлиги учун бир ҳафтада эри билан ажрашган мазлума қилиб таништирди. • Ҳожи акага унинг тарихи эмас, оғзи билан қиладиган ишлари қизиқ эди... • Лекин ҳожи ака мард экан. Уни иккинчи қилиб ҳалоллаб олди. Уй, машина олиб берди ва тўғри йўлга даъват қилиб ҳижобга ўрантирди... • Энди у солиҳа эди... • Энди у нимаики қилса, шариатга мувофиқ қилар эди... • Лабларини ҳалол ботекс, қошларини ҳалол "растушевка" қилдирди. Ҳатто, ҳалол киприклар ҳам улаттирди... • Бироқ, ҳожи ака бир йилдан кейин ундан безиб қолди. Шариатга кўра талоғини бериб, Аллоҳ ризоси учун бошқа қийналиб қолган беваларга ёрдам бериш учун кетди... • Баъзи номард эркаклар унга зино ҳам таклиф қилди. Бироқ энди у солиҳа эди. Унга бунақа маъсият ишлар ярашмас эди. • Кунлардан бир кун Дубайда у бир араб шайхи билан танишиб қолди. • Шайх ҳам уни никоҳига олиб, маҳрига яхшигина пул берди. Шунга яраша у ҳам шайхни оғиз "санъат"и билан бир ҳафта хурсанд қилди. • Кейин шайх талоғини берди... • У эса шариатга кўра идда тутиб, яна бир шайхнинг завжаси бўлди... • Шу зайлда у ҳозиргача 15 тача эрлик бўлди... • Нима бўлганда ҳам, у энди солиҳа... • Нимаики қилса шариатга мувофиқ қилади...
ادامه مطلب ...
30 627
408
Авваллари ҳужжатлар умумхалқ муҳокамасига қўйилмасдан қабул қилинмас эди. Ҳозир эса бир кечада қабул қилиб ташлашяпти. Бу халқнинг фикри бир тийин эканлигини англатади. Аслида, ҳамма айб одамларнинг ўзида. Ҳаққини талаб қилишни билмайди. Ўз устида исталганча амалиёт бажарилишига қўйиб беряпти. Менимча, тепадагилар одамларнинг сабр косаси қаергача боришига қизиқишяпти. Лекин бу жуда хафли эксперимент. Бу ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган. Одамларнинг кайфиятини текшириб борадиган идоралар ишлаяптими йўқми, билмадим. Лекин одамлар борган сари норози бўлиб боряпти. Одамларни уйидан чиқариш учун миллионларни тикиб юрган фитначиларга бунақа вазиятлар айни муддао бўлади...
ادامه مطلب ...
30 558
120
1 апрелдан траснпорт воситаларининг тех. паспортларини қайта расмийлаштириш учун йиғим 68 баробар оширилди. Келинг, ҳозир шу қарор ҳақида мулоҳаза қилиб кўрамиз. Бу ҳужжатнинг қабул қилинишидан иккита кўзланган мақсад бўлиши мумкин: 1) тобора таги кўриниб қолаётган бюджетни тўлдириш; 2) аҳолининг шахсий транспорт воситаси истеъмолини қисқартириш ва бу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш, ҳаво ифлосланишининг олдини олиш. Биринчи мақсад тушунарли. Ҳақиқатда ҳозирда яхшигина бюджет тақчиллиги кузатиляпти. Жорий йилнинг уч ойлигиданоқ дефицит 19,8 трлн сўмни Аслида шахсий транспортдан фойдаланиш қиммат бўлиши керак. Айниқса, транспортдан фойдаланиш маданияти жуда ҳам қолоқ бўлган биздақа жамиятларда. Чунки бизда улов деган нарса приоритет даражасига кўтарилган. Имкони бўлса-бўлмаса улови бўлиши обрў саналади. Гарчи эҳтиёжи бўлмаса ҳам олиши керак. Чунки бу орқали одамларнинг ҳурматига сазовор бўлади. Бироқ, уловни фақатгина имкони қодир бўлганларгина фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Тўғри, ҳар кимнинг ҳам уловда юргиси келади, лекин табиат бизнинг нафсимиздан муқаддас ҳисобланади. Танганинг иккинчи томони ҳам борки, бизда жамоат транспорти жуда қолоқ. Агар шахсий транспортдан фойдаланиш қиммат бўлар экан, жамоат транспорти одамлар улови йўқлигини ҳис қилмайдиган даражада арзон ва қулай бўлиши керак. Қарорни ишлаб чиққанларнинг энг катта хатоси ҳам айни шунда. Одамларга имконият яратиб бермасдан туриб, улардан масъулият талаб қилиш катта хато ҳисобланади. Яна бир энг катта хато шуки, қарор бир кечада, ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз қабул қилинди. Аҳоли бунга тайёрланмади. Ҳеч бўлмаса, бир ой аввал бу ҳақида эълон қилиб қўйиш керак эди. Хулоса шуки, бу қарор аслида тўғри, лекин айни пайтда хато. Тарозида мувозанат бўилиши учун икки палласига ҳам бир хил оғирлик қўйилиши керак. Айни ҳужжат билан эса фақатгина аҳоли палласига тош босилди...
ادامه مطلب ...
30 282
154
Chorsu "mardikor" bozoridan kitobxongacha — kitob sabab o‘zgargan yigitlar hikoyasi! 📚 Jamiyatimizda kitobxonlikning keng targ'iboti uchun "Abadiyat" loyihasini qarshi oling! Loyihada turli insonlardan qahramonlar tanlab olinadi va kitob taqdim qilinadi. Ko'rsatuvning ilk sonida ruhiy kasallar shifoxonasida davolangan, biri esa jigar kasalligini boshidan oʻtkazgan va shu ahvollarida ham ogʻir mehnat bilan shugʻullanib kelgan yigitlar kitob yuzasidan bellashdilar. 🔥 “Besh bolali yigitcha” kitobini kim koʻproq uqdi va gʻolib boʻldi? Kitobda ular oʻz hayot akslarini koʻra olishdimi? Umrida qoʻliga kitob olmagan yigitlarning fikrlashi qay darajada oʻzgardi? O'ylaymizki, "Abadiyat" loyihasi orqali insonlarning kitobga bo'lgan qiziqishini yanada orttiramiz, kitobni sevishga o'rgatamiz. Ushbu yo'lda bizni qo'llab-quvvatlashingizni, loyihani keng ommaga tarqatishda ko'maklashishingizni so'raymiz. To'liq videoni YouTube sahifamizda tomosha qiling! 👉
ادامه مطلب ...

IMG_7638(Android).mp4

24 283
107
"Бунёдкор"нинг 9 млн евродан ортиқ қарзи Ривалдо ва Денилсонга тўлаб бериладиган бўлибди. Бу пуллар сизу биз қоракўзларнинг ҳаққимиздан тўланади. Энг алам қиладигани шуки, қоравойлар келиб, бирор жойни гуллатиб кетмади. Ҳеч қандай айтарли натижага эришилгани йўқ. Ўзи бизда спортни давлат томонидан молиялаштиришни тўлиқ бекор қилиш керак. Ўз кунини ўзи кўрсин. Ёки пулдорларга бериб юбориш керак. Ортиқхўжаев интервюларининг бирида дунёга футболчи етказиб берадиган клуб очмоқчилигини айтиб ўтганди. Шунақаларга бериш керак. Чунки спорт бу бизнес. Давлат эса энг ёмон бизнесмен. Нуқул талашгани талашган. Ишонаман футбол клублар тадбиркорларга сотиб юборилса, анча катта натижаларга эришишмиз мумкин. Хуллас, бу ерда қаердаги қоравойларга пулларни сочишяпти, бу ерда эса одамлар "Опен бюджет"га овоз йиғиб юришибди...
ادامه مطلب ...
33 443
233
Майдон шерсиз қолди. Шернинг ўрнига даъвогарлар доим топилади...

43268791_7651666271520399_4490013675844989059_n.mp4

29 501
227
Салом Апрель! Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар. Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
26 951
32
Бугундан бошлаб: — метан нархи ошди; — "тех. паспортни" қайта расмийлаштириш 68 баробар қимматлади; — "иномарка"ни четдан олиб келиш янада қийинлади... Ёмон хабарлар одам қувватини олади. Шунинг учун негативдан қочишга ҳаракат қиламан. Ҳамма ёмон хабарларнинг ўрнини босадиган битта яхши гап бор. Ватанимиз тинч... Ғазодаги воқеалар эса юрагимни оғритяпти...
32 432
174
Боболар самога қўйганда қадам, Оёғига латта ўрарди дунё. Энди дунё кўкка қараб учган дам, Биз эса латтага ўралдик гўё... ✍️ Вафо Мўмин жамоаси ичимдаги дардни олиб чиқибди… Очиғи, ким шу мавзуни ролик қилиб олиб чиқади, деб кутиб турган эдим. Бугунги савиясизлигимиз Сўтақўзи образида маромига етказилиб тасвирланибди. Видеони кўриш учун ҳавола:
194 711
492
Бугун ҳайвонот боғига борган эдим. Уловимни жошлаштириб бўлсам, биттаси келиб таг жойи сўраяпти. Мен эса унга бу жой ҳеч кимники эмаслигини айтсам, у бўлса "Ока, бизам кичкина одам. Хўжайинларимиз бор" деб қолди. Думалаб қолган жойим шу бўлдики, ўзи бу жойлар ҳеч кимники эмас, боғга келадиганлар уловини қўйиши учун мўлжалланган, яна камига буларда ишчи билан хўжайин бор. Ўзичи, ҳаводан ҳам соққа қилиш бизнинг қон-қонимизгача сингиб кетганми дейман. Бир-бирини алдаш, сотиб кетиш, кетини ковлашда бизга етадигани бўлмаса керак. Жамият шундай шаклланиб боряпти. Биз фарзандларимизга қандай қилиб бўлмасин, пул топишни ўргатяпмиз, лекин уни ҳалол топишни, одам бўлишни ўргатмаяпмиз. Соққани бос, ўзбегим...
ادامه مطلب ...
30 102
118
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этмоқда. Яқин 2-3 йилда 40 млнлик маррани ҳам кесиб ўтсак ажаб эмас. Кўпчилик одамлар сони ортишига хавф билан қарайди. Бироқ, одамлар марифатли бўлар экан, бунинг хавфи бўлмайди. Аксинча, марифатли аҳоли давлат тараққиёти гарови ҳисобланади. Бироқ, тассуфлар бўлсинки, бугунги аҳоли асосан мигрант бўлиб етишяпти. Таълим сифатини оширмасдан ҳеч нимага эриша олмаймиз. Буни эса фақат давлатга ташлаб қўймасдан ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак. Қайта-қайта умрага, ҳажга боравермасдан шу пуллар мактабга эҳсон қилинса, савоби залворлироқ бўлардими. Янаям Аллоҳ билгувчироқ.
ادامه مطلب ...
37 996
163
Агар мактбаларда мана шунақа дарс берилганида эди, гвардиячи амақилар ҳам шарт бўлмай қолар эди. Ҳамма гап таълим сифатида. Ҳа, гвардия мактабларда бўлгани яхши. Фақатгина мактаб хавфсизлигини таъминлаш учун. Мактаб ички ишига аралашиши хато. Барибир ҳеч қандай натижа бермайди. Мактабга болаларни олиб келиб тиқиб қўйиш мумкин, лекин бу билан уларнинг таълими юқорилаб қолмайди. Менимча, гвардиячи амақиларга кетадиган пулга ҳам таълим сифатини яхшилаш йўлини ахтариш керак. Бошқачасига ҳеч нимага эриша олмаймиз!
ادامه مطلب ...

10000000_403813068930618_2952474373275662992_n.mp4

62 679
992
Божхоначи амақилар ҳам кучайиб кетди.... Айтмоқчи бўлганим, режисёр Рустам Сагдиев томонидан "Бож бадал" сериали суратга олинибди. Аслида ўзбек сериалларига тоқатим йўқ. Лекин шу соҳадаги танишларимнинг тавсияси билан 1-2 сериясини кўрган эдим, қизиқиб қолдим. Ҳақиқатда сериал анча яхши суратга олинган. Вақт бўлганда кўриб боришни тавсия қиламан. Кетган вақтингизга ачинмайсиз... ; ; ; ; ; ; ;
43 379
1 050
Россиядаги терактлар ортида борган сари Путин режимининг қўли борлиги ойдинлашиб бормоқда. Чунки далиллар қайта-қайта Украина томонга буриляпти. Бундан асосий манфаатдор бўлган тоифа фақатгина Путин режими. Очиғи, сиёсий амбициялар учун 150 та одамни ўлдириб юбориш (гарчи ўз аҳолиси бўлса ҳам) писта чаққандек гап. Россия бундан қандай манфаатдор? Украинага босқиннинг биринчи куниданоқ Путин режими ахборий мағлубиятга учраб бўлган эди. Путин буни кутган. Чунки ғарбнинг ахборотларни бошқариш бўйича катта қуввати бор. Лекин Украинани тез фурсатда олишини тахмин қилиб, бунга парво қилмади. Бироқ, вазият у кутганидай бўлиб чиқмади. Натижада, ҳатто, аҳоли орасида ҳам давлатга ишончсизлик ва нафрат кучайиб кетди. Бундай пайтда ҳамма дикдаторларнинг ўхшаш услуби бор: теракт! Бу орқали одамлар онгига қўрқувни сиздиради ва "ёт кучлар"га нисбатан нафрат уйғотади. Рус халқи ҳам борган сари урушнинг мантиқсизлигини тушуниб етяпти. Бундай пайтда эса Украинага нисбатан нафрат уйғотадиган ягона иш — унинг буюртмаси билан уюштирилган теракт. Бунга янада куч бериш учун эса одамларни отиш билан бирга сўйиш жараёнлари акс этган тарвирлар ҳам сиздирилди. Путин ҳали ҳокимятда қолар экан, рус халқини бундан баттар балолар кутиб туради. Очиғи, янги дунё сиёсати шуни кўрсатадики, бир шахснинг узоқ муддат тахтда қолиши жуда катта қирғинларга сабаб бўлган. Тахминларимга кўра, Путин шу тарзда тахтда қолар экан, бирор куни рус халқи кўтарилиб, бошқа дикдаторлар каби уни ҳам ўз қўллари билан ўлдиради...
ادامه مطلب ...
37 909
242
Яхшиям, бугун "Автомобилсиз кун" экан...
33 035
70
#Ustozga_yordam Boshiga og'ir musibat tushgan yana bir ustozimizga sizlarning yordamingiz zarur Xabar berishlaricha, bir necha yillardan buyon o'quvchilarga informatika fanidan dars berib kelgan farg'onalik o'qituvchi yaqinda buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolibdi. Holatdan xabar topganimizdan so'ng ushbu ustozimizga ham sizlar orqali yordam qo'lini cho'zishni lozim deb topdik. Agar kimgadir yordam qo‘lini cho‘zishni niyat qilgan bo'lsangiz ana shu ustozimizga ham ko‘mak berishingizni so'rab qolamiz. ℹ️ O‘qituvchining hisob raqami haqida ma’lumot: 💳
8600042397682492
Soliyev Jamshid nomida 📞 998993637448 📍 Manzili: Farg'ona viloyati Qo'qon shahar Turon ko'chasi 55-uy Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
ادامه مطلب ...
31 671
36
Ихтиёр аканинг шу фикрларида жон борга ўхшайди. Бир неча кундан буён воқеаларни бир-бирига улашга ҳаракат қиляпман, лекин ўзаро боғлиқлик топа олмаяпман. Ҳақиқатда, қандайдир шубҳали. Жуда катта ифлос ўйинлар кетяпти. Қурбонлар эса кучсизлар бўляпти. Мубашшир Аҳмад домла айтганларидек мусулмонлар шаҳматдаги "пиёда" бўлиб беряпти. Мақсад "пиёда"ларни юритаётган қўллар кимники эканлигини топиш эмас, "пиёда"ликдан чиқиш бўлиши керак. Чунки янги "қўл"лар келаверади, токи "пиёда"ликдан қутилмаганча... Ишқилиб, дунёнинг адолат мезонлари бузилиб кетди...
ادامه مطلب ...

file

39 353
403
Эркинлик ниқоби остида ифлос ғарб ғоялари буюк қадриятларимиз марказигача кириб бормоқда... Булар жамиятнинг эҳтирос чегаралари билан ўйнашишяпти. Мен бирор куни одамларнинг ғазаби портлаб кетишидан қўрқаман. Давлат халқи номидан ўз позицисини билдириши керак. Чунки давлатнинг ягона манбаи халқдир! Бироқ, атлас кийган ҳезалаклар мисолида ҳам кўряпмизки, масъуллар сукут сақлашни мақул топишяпти. Бунақа ишлар вақтида қонун билан тартибга солинмаса, вақти келиб, одамларнинг кучи билан бостирилиши мумкин. Яна айтмади, деманглар...
ادامه مطلب ...

54393017_443277341464901_4546814550238763429_n.mp4

42 308
497
Атрофимизга эътиборли бўлайлик!

XAVFSIZLIK TEMUR TELEGRAMGA.mp4

37 317
122
Бу стольбалар “Ярим пулни еб кетишган” деяпти…

IMG_1273 (online-video-cutter.com).mp4

42 747
259
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio