Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingO'zbek
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts Alimoff

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама -  @The_Blesssed  Альтер Эго 👉  @Alimofflive  
نمایش توضیحات
21 933-31
~13 834
~4
56.33%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
34 209جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
1 043جایی
از 2 295
دسته بندی
133جایی
از 296
همه انتشارات
❗️Оппенгеймерни атом бомбасини яратган машҳур олим сифатида яхши биламиз. Яқинда Голливуд у ҳақида фильм ҳам ишлади. Бироқ Россиялик Игор Курчатов негадир доим иккинчи планда қолиб кетади. Аслида Курчатов атом бомбаси устида Оппенгеймердан кўра кўпроқ тажрибалар ўтказган. Бироқ тақдир тақозоси билан атом қуролиннинг асосчиси деган ном унга насиб этмаган. Курчатов ҳақида «Худди шундай» жамоаси айнан Россияга бориб, у ерда махсус сон қилишибди. Кўришга арзийди. Курчатов ҳақида ўзбекча маълумотни сизга фақат шу канал беради. Видеога ҳавола:
ادامه مطلب ...

IMG_4913.MP4

3 373
41
Бугун Oʻzbekistonlik.Students лойиҳасининг навбатдаги еттинчи эпизоди тақдим этилди. Ушбу қисм АҚШнинг энг нуфузли олий таълим масканларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида . Эпизод қаҳрамонлари: Принcтон университетида таҳсил олаётган Феруза Муҳаммадиева ва Калифорния Университети талабаси Абдиазиз Абдишукуров. Уларнинг ҳикоясини тинглаш сиз учун қизиқ бўлади. Албатта кўринг. Oʻzbekistonlik.Students лойиҳаси орқали сиз дунё бўйлаб илм излаб, ўзини ва дунёни англаш сафарида юрган ватандошларимизни кашф қиласиз. Жаҳоннинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар стереотипларни парчалаб, ҳали ҳеч ким уддалай олмаган ишларни амалга ошираётгани ва миллионлаб тенгдошларига мотивация улашаётганига гувоҳ бўласиз.
ادامه مطلب ...

1.mp4

3 646
15
Бугун халқаро қуллар савдоси ва унинг бекор қилинишини эсга оладиган кун 23 август куни дунё бўйлаб халқаро қуллар савдоси ва унинг бекор қилинишини эсга олиш куни нишонланади. Бу кун БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти UNESCO томонидан 1988 йилда жорий этилган. Ушбу куннинг танланиши 1791 йилда Ҳаитидаги қулларнинг қўзғолонинига боғлиқ. Бу воқеа қулликка қарши курашнинг муҳим босқичи бўлган. Трансатлантик қуллик савдоси XV асрда бошланган ва XIX аср ўрталаригача давом этган. Бу давр мобайнида 15 млндан ортиқ африкалик эркаклар, аёллар ва болалар ўз уйларидан мажбуран олиб кетилиб, Янги Дунёда қулликка сотилган. Савдо Африка, Америка ва Европа ўртасида бўлган. Қуллар Африкадан олиб кетилган. Америкадаги плантацияларда ишлатилган. Европа эса бу савдони молиялаштириб, маҳсулотлардан фойда кўрган. 1791 йил Ҳаитида қуллар қилган инқилоб Франция колониясининг мустақиллигига олиб келган ва қуллик савдосига қарши глобал курашда муҳим рол ўйнаган эди. Нега бу кун бунчалик муҳим? Чунки у қулликнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантиради ва одамлар адолатсиз равишда қул қилинишининг даҳшатларини ёдга солади. Қолаверса, қул савдоси қурбонлари, уларнинг авлодлари ва уларга етказилган азоб-уқубатлар учун адолатни тиклашда муҳим рол ўйнайди. Бу кун замонавий дунёда ҳали-ҳануз давом этаётган расизм ва инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳақида бохабарликни оширади. Қуллик савдоси оқибатида олинган стереотиплар ва дискриминация бугунги кунда ҳам мавжудлигини кўрсатади. Бугунги кунга янаям қизиққан бўлселар, қуллик тарихини акс эттирувчи фильмлар, масалан, “12 йил қулликда” (12 years a slave) ёки “Илдизлар” (Roots) каби фильмларни кўришингиз мумкин. Яна, қуллик савдоси ва унинг оқибатлари ҳақида китоблар ўқинг, ҳужжатли фильмлар кўринг. Какраз ҳам Ютюбда ўзим видео чиқарганман. Унда қора танлиларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашларида йўлбошчи бўлган ушбу инсоннинг босиб ўтган ҳаёт йўли ёритилган. Хуллас, бу кун инсоният тарихининг энг қора саҳифаларини эслатади, келажак учун сабоқ олишга ёрдам беради ва бизни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янада фаол бўлишга ундайди​. Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик дўсларим🫡 🧠
ادامه مطلب ...
4 443
15
Россиянинг Волгоград вилоятидаги 19-сонли жазони ижро этиш колониясини эгаллашда гумонланаётган тахминий террорчиларнинг сурати чапдан ўнгга: - Ўзбекистон фуқароси Темур Хусинов, соғлиққа қасддан оғир тан жароҳати етказгани учун 6 йилга ҳукм қилинган. - Ўзбекистон фуқароси Рамзидин Тошев, гиёҳванд моддалар сотиш моддаси бўйича 8 йилга ҳукм қилинган. - Тожикистон фуқароси Рустамжон Наврузи, гиёҳванд моддалар сотиш моддаси бўйича 7 йилга ҳукм қилинган. Бугун ушбу реззонанс воқеа рус тармоқларида шов-шув бўлмоқда. Ўзларини Ислом давлати мужоҳидлари деб атаган бу кимсалар қамоқҳонадги махбуслар бўлган ва ҳозирда у ерда қўзҳолон кўтариб камида 3 кишини ўлдиришган. Афсуски икки улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари дейилмоқда. Россияда ўзи шундоқ ҳам ошиб ётган миллатчилик фони янада кучаядиган келадиган кўринади... 🧠
ادامه مطلب ...
4 282
34
Тил ўрганишда ва IELTS имтиҳонларига тайёрланишда энг катта муаммо диққатни жамлаш бўлиб қолган. Биз ижтимоий тармоқлардаги қисқа роликларга шунчалик ўрганиб қолганмизки, тинглаш ёки ўқишга оид вазифаларни бажаришга қийналамиз. Халқаро даражадаги инглиз тили ўқитувчиси Барно Аcқарова нафақат тил ўрганиш, балки, ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришиш, тушкунликка тушмаслик ва тинимсиз билан бўлишибди.
IELTS poygasi, surish orzusi va til o‘rganish
Ushbu sonda xalqaro darajadagi ingliz tili o‘qituvchisi, onlayn maktab asoschisi va bloger Barno Asqarova bilan O‘zbekistonda ingliz tili o‘rganishga talab nega ortib ketgani, IELTSdan yuqori ball to‘plash sirlari va til o‘rgatish markazini qanday tanlash kerakligi haqida suhbatlashdik. +1Podcast'ning Instagramdagi sahifasiga a'zo bo'ling: https://www.instagram.com/plus_1podcast?igsh=eTg3czBiczMzZms= Barno Asqarovaning Instagram sahifasi: https://www.instagram.com/linguabarno?igsh=MXcxNmF2ZWJ0cDcybw== TAYMKOD 0:00 – Tizer 1:00 – Mehmon bilan tanishuv 1:40 – Har qanday harakat qachondir o‘z natijasini beradi 4:34 – Self-talk – o‘zi bilan suhbat texnikasi haqida 7:00 – IELTS nima va u insonga nima beradi? 13:14 – Diqqatni jamlash bugungi kundagi eng katta muammosi 14:50 – Qanday qilib IELTSdan yuqori ball olish mumkin? 18:58 – O‘quv markazini tanlashda e’tibor berish kerak bo‘lgan jihatlar 25:00 – Shunchaki so‘z yodlash erkin so‘zlashish uchun yetarli emas 31:04 – Bolalarga kichik yoshdan ingliz tilini o‘rgatish qamchalik samarali? 34:20 – Barno Asqarovaning onlayn maktabi haqida 38:58 – 75% odam ingliz tilini IELTS imtihonini topshirish maqsadida o‘rganadi 39:25 – Nega yoshlar “chemodan kayfiyati”ga tushib qolgan?
4 744
85
Камала Харрис барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда берди Чикагода АҚШ Демократик партиясининг миллий қурултойи тугади. Қурултойнинг охирги кунида Камала Харрис президентликка номзод сифатида номзодликни расман қабул қилди ва бутун сиёсий фаолиятидаги асосий нутқини сўзлади. Харрис америкаликларни бўлажак сайловлардан партиянинг хоҳишидан қатъи назар, "аччиқликни енгиш ва олдиндаги йўлни белгилаш учун бебаҳо имконият" сифатида фойдаланишга чақирди. Бу кеча бизни турли сиёсий қарашларга эга одамлар кузатаётганини биламан. Шуни билишингизни истардимки, мен барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда бераман, — деди у. Шунингдек, Харрис: Мен бизни энг олий орзуларимиз атрофида бирлаштирувчи президент бўламан. Бошқарувчи ва тингловчи президент, — дея таъкидлади гулдурос қарсаклар остида. Харриснинг нутқи давом этади. Камтарга Камала😁 🧠
ادامه مطلب ...
5 024
4
"Onix" турар-жой мажмуасидан коттежларни гибрид тўлов дастури асосида харид қилинг! Onix мижозларнинг молиявий имкониятларига мос келадиган манфаатли тўлов вариантини тақдим этади. Эндиликда, коттежларни гибрид тўлов режаси асосида харид қилишингиз мумкин. Бунда: ✅ бошланғич 30% тўлов; ✅ 20% тўлов — 12 ой давомида ҳеч қандай фоизларсиз: ✅ қолган 50% тўловни эса нақд тўлов асосида расмийлаштирасиз. Onix коттежлари Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, 114 та: 1,6 сотихдан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади. 🏡 Коттежлар қуриб битирилган ва тайёр кадастрга эга. 📌 📍 Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58Б ☎️ 55 512 22 20 ✍️ Реклама
ادامه مطلب ...

IMG_0263.MP4

4 973
19
Ғазодаги жасадлар учун қабристонларда жой қолмабди Ғазо секторига ҳужумлар туфайли ҳалок бўлганлар 40 мингтадан ошиб, уларни дафн қилиш учун қабристонларда бўш жой қолмаган. Фаластинликлар қурбонлар учун қабристонлар ва Ғазонинг марказий ҳудудидан бўш ерлар топиш учун курашяпти. Ғазодаги қабристон ишчиси Саад Ҳасан Баракат умрининг кўп қисмини қабристонларда ўтказгани, лекин ҳеч қачон бунақанги даҳшатли ҳолатни кўрмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, урушдан олдин ҳар куни бир нечта жасад дафн этилган. Октябрь ойидан бери у 1 кунда 70, 80, 100, ҳатто 300 та жасадни кўмган.  “Қабр қазиш учун жой қолмади, жасадларни устма-уст қўйяпмиз. Бу ерда бир эмас, икки эмас, уч қаватли қабрлар бор”, — деди у. Унинг айтишига кўра, жасадлар оммавий қабрларга бепул кўмиляпти, лекин алоҳида қабр сўраганлар тахминан 300 шекел (80$) тўлаши керак. Яна айтилишича, қурбонлар сони қўрқинчли ва даҳшатли тарзда кўпайяпти. Энг кичик қирғинда ҳам 10 ёки 20 киши йўқотиляпти. Ғазонинг марказий қисмида атиги 3 та қабристон бор ва уларнинг барчаси тўлиб бўлган. Фаластинлик Муҳаммад Абдуллоҳга кўра, яқинда 8 та жасадни кўмишга уринишганда аввал кўмилган жасадлар топилган. Унинг таъкидлашича, қабристонлар нафақат марҳумлар, балки тириклар билан ҳам тўлиб кетган, чунки кўчирилганлар ҳар қандай бўш жойда бошпана изламоқда. Бу шунчаки даҳшатли фильмга ўхшайди. Ҳамма марҳумларни жойи жаннатдан бўлсин🤲🏻 🧠
ادامه مطلب ...
6 726
30
Шу десанглар мен учун Телеграмдаги иқтисодиёт, банк ва молия бўйича крутой каналлардан бири — . Бу ерда соҳага доир таҳлиллар, янгиликлар, доллар нимага кўтарилиб кетяпти, олтин нархи бунч тез ошяпти каби саволларга содда тилда жавоблар берилади. Обуна бўлиб кўйинглар
5 993
9
Трамп эндиги митингда ўқ ўтказмас ойна ортидан нутқ сўзлади Республикачилар номзоди Дональд Трамп суиқасддан кейин биринчи марта Шимолий Каролинанинг Эшборо шаҳрида бўлган сайловолди митингида У митинг пайтида ўққа чидамли ойна билан тўсилди. Ўша жойдан олинган кадрларда ойналар тўғридан тўғри унинг олди ва орқасида ўрнатилганини кўриш мумкин. “76 кундан кейин биз бу штатда ғалаба қозонамиз ва Оқ уйни эгаллаймиз”, — деган Трамп ўз тарафдорларига. АҚШ махфий хизмати унга назорат қилиш осон бўлган ёпиқ майдонларда тадбир ўтказишни тавсия қилганди.  Эсингизда бўлса, Трампга суиқасд 13 июлда Пенсилваниядаги нутқи вақтида содир бўлганди. Махфий хизмат 20 яшар Томас Метю Крукс исмли гумонланувчини ўлдирган. Ҳодиса оқибатида 1 киши ўлган, камида 2 киши жароҳат олган. Шундан кейин АҚШ махфий хизмати бошлиғи Кимберли Читл истеъфога чиққанди. Братти суттан оғзи куйиб, энди қатиқниям пуфлаб ичяпти шекл. 🧠
ادامه مطلب ...
6 067
12
Лукашенко МДҲ давлатларини худбинликда айблади Беларусь президенти Александр Лукашенко айрим собиқ совет давлатлари Россияга ҳеч нима таклиф қилмаяпти, аксинча ундан фойда олишга интиляпти, деб Биз Россия билан бир қайиқдамиз. Агар у ағдарилиб кетса, биз ҳам чўкиб кетамиз. Иттифоқчилигимизни яширишга ҳожат йўқ. Биз ўзимизни Россияга ҳеч нарса бермай, ундан фақат олишни истайдиган баъзи давлатлардек тутмаймиз, — деди Лукашенко. Беларусь президенти бундай ҳолат узоқ давом этолмаслигини таъкидлади. Россиядан ёрдам сўрашингиз керак бўлган пайт яқинлашяпти. Қозоғистонда бўлганидек инқироз юз берганда ҳамма Путиндан ёрдам сўрайди. Биз тезкорлик билан ҳаракат қилиб, у ерга кучларни жўнатдик ва тартибсизликларни бартараф этдик, — деди у. Лукашенко фавқулодда вазиятларда МДҲ мамлакатлари яна Россия ва Беларусдан ёрдам сўрашига ишонишини айтди. Шунингдек, собиқ иттифоқ ҳудудида иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади. Қозоғистон ёки Ўзбекистон маҳсулотларини Америка ёки Евроиттифоқда ким кутяпти? Йўқ, улар Россияга сотишга интилишяпти. Бизда умумий бозор бор ва уни йўқотиш мақсадга мувофиқ эмас, — дея таъкидлади Лукашенко. Бундан ташқари, у Арманистондаги вазият ҳақида фикр билдириб, мамлакат “МДҲ давлатларидан бошқа ҳеч кимга керак эмас”лигини айтган. Майли, ўз иқтисодиётларини ривожлантиришсин ва ўз ресурсларига таянишсин. Қандай Франция, қандай Макрон? Эртага у йўқ бўлади ва ҳамма Арманистонни унутиб юборади, — деган Лукашенко. Чол бредит 🧠
ادامه مطلب ...
6 582
20
МСК 5 та партияга сайловда қатнашишга рухсат берди Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партияга сайловда қатнашиш учун “босилиноради” деган добро берибди. Силарни билмадиму, мен бу сафарги сайловлардан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ интрига кутяпман😎 🧠
6 123
8
Онгли тушлар ҳақида Онгли тушлар — бу туш кўраётганингизни тушунадиган ва тушдаги воқеаларни назорат қила оладиган ҳолат. Бунда одам тушида ўзини онгли равишда тан олади ва тушдаги воқеаларни бошқариш ёки ўзгартириш имкониятига эга бўлади. Тасаввур қилинг, сиз уйқуда муаммоларни ҳал қилишингиз, расм чизишингиз ёки мусиқа яратишингиз мумкин. Тадқиқотчилар кўпроқ одамларга онгли туш кўриш имконини берадиган усулларни бу тушларнинг мазмунини одамнинг уйғоқ ҳаётига ўтказа олади. Улар сўнгги ойларда туш пайти реал ҳаётдаги электр чойнакни ёқиш ва туш ичидан компьютер экранидаги виртуал машинани бошқариш мумкинлигини кўрсатиб беришди. "Эртами-кечми, ҳар кимга осон бўлган онгли тушларни кўришга имкон берувчи усул ёки воситалар пайдо бўлади, биз бу икки дунёни бир-бирига боғлаш йўлларини қидиряпмиз", — деди REMspace Inc. асосчиси Майкл Радуга. Гарчи ҳамма ҳам буни қилолмаса-да, Ер аҳолисининг қарийб ярми ҳаётида камида бир марта, тахминан 1/5 қисми эса ойда бир ё бир неча марта онгли туш кўради. Майкл Радуга бу тадқиқотга у ўсмирлик пайтида кўрган туш илҳом берганини айтади. Унда у Раммштейннинг мусиқасини ижро этаётганини кўрган. "Бу энг яхши қўшиқ эди. Мен мусиқачи эмасман, лекин миям ва эҳтимол бошқа одамларнинг мияси ҳам, ҳақиқий ҳаётдаги мусиқалардан кўра яхшироғини яратишга қодир” — дейди у. Радуганинг фикрича, бу кичик қадамлар, аммо 10-20 йил ичида одамлар уйғонишдан олдин шахсий ҳаётдаги ишларни бажаришлари мумкин. Қанийди, мазза қилиб ухлаб ётганимда ютипдаги видеоларимга сценарий ёзиб қўйсам😁 🧠
ادامه مطلب ...
6 360
38
⚡️Қурултой ижодкорлари такроран ўзбек тилининг ўтмишига мурожаат қилишга қарор қилишибди. Баъзан ўзбек тилининг устидаги қуйидагича баҳсларга дуч келамиз: ўзбек тилида форсча сўзлар шу қадар кўпки, унинг туркийлиги қолмаган дейдиганлар учрайди. Бу саволга жавоб топиш учун, шунингдек, ўзбек тилининг қадимги ва бугунги тил алоқаларини тушуниш учун Қурултой жамоаси ўз ўтовига машҳур эксперт Ғайбулла Бобоёровни таклиф қилибди. Кўрамиз. 👉

IMG_7319.MOV

6 565
19
Бугун бутунжаҳон дангасалик куникан Дангасалик куни ҳар йили 20 августда нишонланади. Бу кун аслида Колумбиянинг Итагуи шаҳрида 1985 йилда пайдо бўлган. Байрамнинг мақсади одамларни кундалик стресс ва ишлардан холи қилиб, ўзларини тинчлантириш ва завқ олишга ундаш. Бу кунда одатда турли маданий тадбирлар, мусиқалар бўлади ва одамлар ўз тўшакларида шаҳар кўчаларида ётиб олиб парад ўтказади. Бу кунни жорий қилган Карлос Марио Монтоя дангасаликни "тараққиёт двигатели" деб атаган. Унинг айтишича, дангасалик одамларга оддийроқ ва қулайроқ ечимлар топишга ёрдам беради. Масалан, овқат пиширмасдан ресторанга бориш ёки қўлда кир ювиш ўрнига стиралкадан фойдаланиш. Хуллас, қолганини ёзишга эриндим. Кеттим байрамни нишонлашга🥱 🧠
ادامه مطلب ...
6 757
67
Эски постларимни титкилаб чиққаним ҳақида Мен аслида демагог ғоялар билан яшашга абcолютно қаршиман. Лекин баъзида 3 ёки 4 йил олдин қандай яшаганимизни, ўша пайтда қандай фикрлаганимни эслаш учун эски постларимни ўқиб тураман. Так вот, бугун чиққан бир хабар мени яна тарихни эслашга мажбур қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги мажлисда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишнинг ягона тартибига ўтишни назарда тутувчи қонунни кўриб чиқишибди. Қонун Тошкент шаҳри ва вилоятида бошқача тартиб, вилоятларда бошқача тартиб бўлишига чек қўйиб, ҳамма учун ягона қоидаларни жорий қилади. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш таклиф қилиняптийкан. Шу хабардан кейин, 2019 йил декабрда ёзган постимни тофволдим. Ўшанда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларига 30 кунгача рўйхатдан ўтмай юришга рухсат берилгани бўйича фикримни ёзган эканман. Ўша пайтда вилоятдан Тошкентга келган Эшмат беш кун ичида вақтинчалик турар жойи бўйича рўйхатдан ўтмаса, апкириб қўйишлари мумкин эди. Бу пост ёзилганидан бироз вақт ўтгач, просписка тизими бекор қилинганини ҳам кўрдик. Энди эса бу тизим янада енгиллаштириларкан. Оқлемиз и дуо қиламиз. 🤟😎 🧠
ادامه مطلب ...
6 476
7
Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Tesla Cybertruck электр пикапини бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маск буни “Маск Американинг санкция қилинган душманларига ҳарбий хизматга яроқли машиналар етказиб беряпти” — деб ёзган Х тармоғи фойдаланувчисини “қолоқ” деб атаган у. Сиз шунчалар қолоқмисиз, мен рус генералига Cybertruck бердим деб ўйлайсизми? Бу ҳайратланарли, — деган Tesla раҳбари. Ундан аввал, 17 августда Рамзан Қодиров Telegram’да пулемёт ўрнатилган Cybertruck видеосини Биз ҳурматли Илон Маскдан Tesla кибер юк машинасини олдик. Мен янги технологияни синаб кўрганимдан хурсандман ва амин бўлдимки, унинг “Киберҳайвон” деб номланиши бежиз эмас, — деган Қодиров. У пикап Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” ҳудудига юборилишини қўшимча қилган ва Илондан гўё машина бергани учун миннатдор эканини билдирган. Илон, раҳмат! Грознийга келинг, сизни энг азиз меҳмоним сифатида қабул қиламан! Бизнинг Россия ТИВ бунга қарши бўлмайди деб ўйлайман. Ва, албатта, биз сизнинг янги ишланмаларингизни кутамиз, — дея хулоса қилган Қодиров. Маскнинг Қодировга жавоби эълон қилингач, Чеченистон раҳбари яна Tesla асосчисига Илон, қолоқ одамлар ва сотқин ОАВга эътибор берманг. Улар билан чалғимаслигингиз керак, ишонинг. Янги чўққиларни забт этишда давом этинг. Сизнинг ишланмаларингиз бизга катта ёрдам бермоқда! — деган. Бяхта қизиқ ишлар бўляпти ома, попкорндан узатворинглар😁 🧠
ادامه مطلب ...
8 480
16
Америкалик 15 ёшли даҳо Time нашрида “Йил боласи 2024” бўлди – у тери саратони учун совун ишлаб чиққан. Хеман Бекеле 6 ёшида Эфиопияда яшаб, одамларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни орзу қилиб, кимёга қизиқа бошлаган. Унинг фикри: совунга саратонга қарши крем ​​қўшинг. У ёш олимлар танловида бу ихтироси билан ғолиб чиқди ва 25 000 доллар мукофот эгаси бўлди. Энди Хеман совунни сичқонларда синаб кўрмоқда, бу эса орзуни ҳақиқатга яқинлаштиради. У 2023 йилда "America’s top young scientist" танловида ғолиб бўлган. Хеманнинг кашфиёти оддий, лекин самарали. У яратган крем саратон ҳужайраларини тўғридан тўғри нишонга олиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради. Ушбу ёндашув ҳозирги даволаш усулларидан фарқли равишда ҳужайраларни аниқ мўлжаллайди ва соғлом тўқималарга зарар етказмайди. Бу, айниқса, кимёвий даволаш усулларининг оғир ёндош таъсирлари билан курашаётган беморлар учун катта умид бахш этяпти. Маълумотларга кўра, Бекеленинг бу ихтироси шунчаки илмий тажриба эмас, балки ҳақиқий эҳтиёждан туғилган. У синфдош дўсти билан саратон ҳақида суҳбатлашгач, бу касалликнинг инсон ҳаётига қандай таъсир қилишини чуқур англаб етган. Ёш ихтирочининг таъкидлашича, у барча одамлар тенг ва тўлақонли ҳаёт кечиришга ҳақли эканига ишонади ва бу ғоя уни илмий изланишлар олиб боришга ундаган. Бекеленинг ютуқлари нафақат ўз тенгдошлари, балки катта ёшли мутахассислар орасида ҳам эътибор қозонди. У кўплаб илмий конференцияларда маърузалар ўқишга таклиф этилган. Хеман Бекеле ўз ихтиросини ривожлантириш учун маблағ йиғишга ҳам ҳаракат қиляпти. У келажакда бу усулни кенгроқ миқёсда синаб кўриш ва ундан саратонни даволашда фойдаланишни орзу қилади. 🧠
ادامه مطلب ...
9 234
75
ФИФA нинг дастлабки ўйинлари Ушбу парча ФИФA видео ўйинлар сериясининг бошланишини ёритади. Дастлабки ўйин 1993-йилда EA Sports томонидан чиқарилган "FIFA International Soccer" эди. Ушбу ўйин футбол ўйинлари бозорида янги услублар ва технологияларни жорий этди, графикаси ва ўйин механикаси билан ажралиб турди. Видео, бу дастлабки ўйинларнинг қандай қилиб футболни виртуал дунёда кўрсатиш усулини ўзгартиргани ва ФИФA сериясининг кейинги ривожланишига асос бўлганини кўрсатади. ФИФA нинг дастлабки ўйинлари футбол ихлосмандлари учун янги тажрибалар яратди ва ўйин саноатида катта таъсир қилди. Тўлиқ видеога ҳавола: 👉
ادامه مطلب ...

IMG_8353.MP4

7 369
16
Синфдошлар билан чойхона, CS GO'га боравермасдан фойдали иш ҳам қилиб туриш керак Так вот, ўқишни бирга давом эттириш мумкин. Ман доим тавсия қилиб келадиган университет - UBS ўқишга синфдошинг билан борсанг, 10 фоиз "скидка" қибераркан. Бунақа имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Ҳам эски ошналаринг бирга ўқийсан ҳам бошқалардан камроқ контракт тўлайсан. Агар ДТМдан олинган балл бўлса, ўша билан ҳужжат топширишвор, имтиҳонсиз талаба бўласан Мана контактлари. Босинглар иккиланмасдан. qabul.ubsu.uz +998781132626, +998907894242 Телеграм | Instagram | Веб-сайт Реклама
ادامه مطلب ...

IMG_0037.MP4

7 194
10
Олимлар юқори IQ даражасининг белгиларини айтишди Психологлар инсоннинг юқори интеллект коеффициентини (IQ) кўрсатиши мумкин бўлган белгиларни Мисол сифатида мутахассислар ўқишни яхши кўриш, тартибсизлик, ўзи билан гаплашиш ва тунги хатти-ҳаракатлар кабиларни келтиришган. Хусусан, уларнинг фикрича, ўзи билан гаплашиш ўзига ишонч, ҳушёрлик ва хотирани яхшилашга ижобий таъсир кўрсатиши, тартибсизликда яшаш эса ноанъанавий фикрлашдан дарак бериши мумкин. “Агар ўзинг билан гаплашсанг, жиннимассан. Аслида бу сенинг оддий одамдан ақллироқлигингни билдириши мумкин”, — дейилади мақолада. Бундан ташқари, хаёлпарастлар ва интровертларнинг IQ даражаси юқори бўлади, дея қўшимча қилган мақола муаллифлари. Бунгача Калифорния университетининг бир гуруҳ олимлари инсоннинг IQ’си кўп жиҳатдан генетик омилларга боғлиқ деган хулосага келган. Хонасини йиғиштирме ёторадиган ўртағингга жўнатиб қўйиш, IQ’им баланд экан деб хурсанд бўлиб юрсин😁 🧠
ادامه مطلب ...
12 769
287
АҚШлик олимлар яраларнинг битишини 30 фоизга тезлаштирадиган электропластер яратишибди Ушбу электропласт яралар тезроқ битишини таъминлаш учун электр оқимини қўллайди. Электр энергияси яраларнинг тўқималарини рағбатлантириб, қон айланишини яхшилайди ва регенерация жараёнларини тезлаштиради. Ушбу технология тиббиётда инқилобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин, чунки у беморларга тезроқ тузалиш ва реабилитация имкониятларини тақдим этади. Экспертлар бу электропластернинг кенг миқёсда қўлланиши мумкинлигини таъкидлашяпти, бу эса уни тиббиёт соҳаси учун идеаллаштиради. Фаоллаштириш учун уни намлаш керак, шундан сўнг у ҳужайраларни ҳаракатини тезлаштирадиган ва бактериялар ўсишини тўхтатадиган кичик ток оқимини етказа бошлайди. Бу нарса бир марталик, лекин олимларнинг айтишича, нархи атиги 1 доллар бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муддати ҳали ноаниқ — клиник синовлар энди бошланади. 🧠
ادامه مطلب ...
8 496
22
Ален Делон дунёдан ўтибди Француз актёри Ален Делон 18 август куни 88 ёшида Бу ҳақдаги маълумотни унинг фарзандлари тасдиқлаган. Ўлим сабаби айтилмаган. «Ален Фабен, Аннушка, Энтони, шунингдек, [унинг ити] Лубо улкан андуҳ билан ўз отаси кетгани ҳақида маълум қилади. У Душидаги ўз уйида, уч фарзанди қуршовида қийналмасдан абадий уйқуга кетди», — дейилган хабарда. 2019 йилда инсультни бошдан кечирган Ален Делон Швейцариянинг L'Illustre нашрига эвтаназия қилишга қарши эмаслигини айтганди. «Мен ўзимиз яшаётган даврдан нафратланаман, бу менинг кўнглимни оздиради», — деганди у 2018 йилда. У 80 га яқин кинофилмда ўйнаган, улар орасида «Ёрқин қуёшда» (Plein Soleil), «Леопард», «Қора лола» (La tulipe noire), «Ҳовуз» (La piscine), «Месье Кляйн», «Самурай» (1967), «Борсалино» (1970), «Зорро» (1975) кабилар бор. Делон Лукино Висконти, Жан-Люк Годар, Жан-Пиер Мелвил, Микеланжело Антониони ва Луи Мал каби режиссёрлар билан ишлаган. Ажойиб фильмлар учун братга press F🫡 🧠
ادامه مطلب ...
7 918
21
Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида 115 дан ортиқ чақалоқ ҳалок бўлган ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро бошланганидан буён Ғазо секторида 115 чақалоқ Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди. Бошқармага кўра, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси 8 ойдан кичик чақалоқлардир. “Уларнинг 48 нафари (42%) ҳали 1 ойлик ҳам бўлмаган”, — дейилади ҳужжатда. Аввалроқ Фаластин ССВ 2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, шахси аниқланган ва ҳужжатлаштирилган 32,3 минг нафар ўлганлар орасида 10,6 минг бола, 663 нафар бир ёшгача бўлган гўдак борлиги ҳақида маълум қилган эди. 🧠
ادامه مطلب ...
8 115
6
⚡️Тарихдаги энг қиммат лойиҳалар бири «Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари» сериалининг иккинчи мавсуми экранларга чиқишига саноқли кунлар қолди. Сериал жорий йилнинг 29 август санасида кичик экранларга қайтади ва унинг иккинчи мавсуми 10 та қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Катта премьера олдидан СУСАМБИЛ ижодкорлари лойиҳанинг ҳар иккала трейлерини жуда батафсил таҳлил қилишибди. Кўришни тавсия қиламан. 👉
Uzuklar hukmdori: Qudrat uzuklari — ikkinchi mavsum umidlarimizni oqlaydimi? @SUSAMBILolami
“Qudrat uzuklari” serialining ikkinchi mavsumi ekranlarga chiqishiga sanoqli kunlar qoldi. Serial joriy yilning 29-avgust sanasida kichik ekranlarga qaytadi va uning ikkinchi mavsumi 10 ta qismdan iborat boʻlishi kutilmoqda. Katta premyera oldidan men loyihaning har ikkala treylerini tahlil qilishga qaror qildim. Xullas burgutlarni egarlang va sehrli asolaringizni hozirlang, chunki biz Oʻrtadunyoga yoʻl olyapmiz. Mavzu: Uzuklar hukmdori: Qudrat uzuklari — ikkinchi mavsum umidlarimizni oqlaydimi? Loyiha muallifi: Nodir Nishonov (dervish_nod/insusambil) Montaj ustasi: Sunnatillo Samatov Ijrochi prodyuser: Mirdiyor Ayubov Loyiha “Profsoyuz” PR-agentligi koʻmagida yaratildi Loyihani donat yo‘li bilan qo‘llab-quvvatlash: https://tirikchilik.uz/dervish_nod
8 060
18
19 августда ноёб ҳодиса кузатилади Шу йилнинг 19 август куни энг ажойиб астрономик ҳодисалардан осмонда супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси кўринади. Мутахассисларга кўра, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси бўлиши кутиляпти, лекин биринчиси ҳаммасидан ўзгача бўлиши мумкин. Августда содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи “Бакра Ойи”. Бу ном йилнинг шу мавсумида катта кўллар ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ дейилади. Мовий Ой номининг рангга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У инглизча “Оnе in а Blue Moon” ибораси билан боғлиқ. Мовий Ойнинг 2 та тури бор: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. NASA маълумотларига кўра, ундан кейинги мавсумий мовий Ой 2027 йил май ойида кутиляпти. Бундай ҳодисалар ораси 20 йилгача бўлиши мумкин. “Бакра Ойи” ва мовий Ойнинг  кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади. Супер Ой ҳодисаси қандай бўлади? Унда Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай эмас. “Ой иллюзияси” мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади.  Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин. Индинга қизларим билан томоша қилишга ажойиб воқеа топилди ана🌝 🧠
ادامه مطلب ...
10 887
121
20 аср — том маънода гигант қурилишлар асри бўлган деб айтиш мумкин. Ана шундай ақл бовар қилмас даражадаги ва ҳатто мўжиза деб айтиш мумкин бўлган қурилишлардан бири бу шубҳасиз Панама канали эди. Бундан 500 йил илгари лойиҳаси ўйланган ушбу сув иншоотини ўша даврларда қуришга инсоннинг ақл заковати етмас эди. Аммо инсоният тўхтамай ривожланиб борди ва 20 аср бошига келиб, бу иншоотни қуриб, дунё логистикасида туб бурилиш ясашга муваффақ бўлдилар. Демак, Тарих ракурси деб номланган кўрсатувимизниг бугунги сонида Панама каналининг муфассал тарихи билан танишамиз. Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡 Тўлиқ видео👉
ادامه مطلب ...
Ikki okeanni birlashtirgan mo'jiza | Panama kanali | TARIX RAKURSI | @Alimoff
Лойиҳани сўм билан қўллаб қувватловчилар учун https://tirikchilik.uz/alimoff Телеграм каналим: https://t.me/nurbekalimov Инстаграм: https://www.instagram.com/nurbek_alimoff/ Реклама ва ҳамкорлик учун https://t.me/profsoyuz_influence +998971562211 Комментларда яна қайси тарихий шахслар ёки қайси тарихий ва сиёсий воқеалар ҳақида видеоролик қилишимизни исташингизни қолдиринг. Music track: Glorious by Aylex Source: https://freetouse.com/music No Copyright Music for Video (Free)
15 073
35
Мультикдаги Шрекнинг прототипи борлигини билармидинглар? 1903 йилда Уралда француз оиласида туғилган Морис Тийе 1917 йилги инқилобдан кейин Францияга қайтади. Болалигида у тенгдошларидан фарқ қилмаган ва жуда чиройли хусусиятларга эга бўлган. Лекин 17 ёшида унда акромегалия деб аталадиган ноёб касаллик ривожлана бошлаган. Бу суяклар, айниқса, юз суякларининг сезиларли ва номутаносиб равишда катталашишига олиб келади. Шунга қарамай, Морис ҳаётга бўлган иштиёқини йўқотмаган. У юридик карьерасини ташлаб, Қўшма Штатларга кўчиб ўтган ва у ерда профессионал курашчи бўлган. 14 та тилни ўрганган Морис шахматда юксак маҳоратга эришган. Касаллик ривожланишда давом этавергач, Морис 51 ёшида юрак хуружидан вафот этган. Унинг ўзига хос кўриниши машҳур мультфилм қаҳрамони Шрекни яратишда илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган. 🧠
ادامه مطلب ...
8 536
39
Курерлар учун йўлларимиз жуда хавфли, улар ҳаётини хавф остига қўйиб кимнидур 15 минглик ход-догини ташиб юрибди. Машиналар қанчалик ўз манзилига осон етиб борса курерлар ҳам велосипедида шундай осон етиб бориши керак! Нозимнинг бу фикрларини тўлиқ қўллаб қувватлайман. Йўлларда курерлар ростдан ҳам қийналади. Кўришингизни тавсия қиламан. 🔗

IMG_2951.MOV

7 490
27
Фарзандини ҳужрага берган ота-оналарга ҳам жавобгарлик белгиланяпти Ноқонуний диний таълим берувчи ҳужраларни "босишганда" ёш болаларни кўриб ҳайрон бўлардим доим. Улар ўзи хоҳлаб, қидириб шунқа ерларни топиб борадиган ёшда эмас, канешна уларни ота-онаси қўлидан ушлаб, "гўшти сизга суяги бизга" деб олиб борган. Ҳужрани ташкил қилган, уёқда дарс берганларга-ку жавобгарлик бор, боласини шунақа ноқонуний, болага зуғум ўтқазадиган хужраларга оборадиган ота-онагачи деб ўйлардим. Так вот, энди фарзандини ноқонуний диний таълим масканига олиб борган ота-оналарга ҳам жавобгарлик белгиланяпти экан. Дин бу доим "юмшоқ куч" бўлиб келган. Ишончли бўлмаган манбадан олинган ҳар қандай диний илм бу ғоявий қуролдир. Шуни тушуниб туриб ҳам мурғак боласини "ҳужра"га олиб борадиган ота-оналар қонуний жазоланиши керак. Эртага фарзандинг сени жаннатларга еталаб кириши ўрнига уни ўзини Сурияга еталаб кетишлари ҳавфи бор бундай хужраларда. Я так вижу. 🧠
ادامه مطلب ...
8 191
33
Навальний нимадан ўлгани маълум бўлди Алексей Навальний Ямало-Ненецк автоном округидаги колонияда “аралаш касаллик” туфайли вафот этган. Бу ҳақида РФ Тергов қўмитаси вилоят бошқармасининг қарорида Ҳужжатга кўра, аввалига тергов органлари Навальнийнинг ўлими “жиноий хусусиятга эга эмас, балки турли касалликлар йиғиндисининг оқибати” деган хулосага келган. Тергов қўмитаси Навальнийга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракат ёки зўравонлик бўлмагани ва “аниқланган тан жароҳатлари тиббий манипуляцияларнинг натижаси эканлигини” даъво қилган. Суд-тиббий экспертиза хулосасида эса Навальний сурункали панкреатит, холецистит, гепатит ва яна бир нечта касалликларга дучор бўлгани келтирилган. “Навальнийнинг ўлими аритмоген характерга эга бўлиб, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши билан кўринади”, дейилган Қўмитанинг баёнотида. Унинг беваси Юлия Навальнаянинг сўзларига кўра эса, Алексейда бутун умри давомида юрак хасталиги кузатилмаган. У сиёсатчининг кийим-кечаги, китоблари ва яна бошқа буюмлари қариндошларига қайтарилмаганидан шикоят қилиб, қайтариб беришларини Шунингдек, у тиббий ҳужжатлар, отопция хулосаси ва экспертиза натижаларини Навальнийнинг вакилларига топширишни талаб қилган. Алексей Навальний Ямало-Ненец автоном округидаги колонияда вафот этгани ҳақида Федерал жазони ижро этиш хизмати 16 февраль куни хабар берганди. Ўлим сабаби деб эса тромблар ёрилиши келтирилган, лекин бу тасдиқланмаган. 17 февраль куни колония ходимлари унинг онаси Людмила Навальнаяга Алексей “тўсатдан ўлим синдроми”дан вафот этди деб хабар қилган. Тиббий ўлим гувоҳномасида сиёсатчи “табиий сабаблар” туфайли ўлгани ёзилган. Ишандик 🧠
ادامه مطلب ...
8 174
13
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилинибди Ҳаммаларинг ўқиётгандирсизлар, кўраётгандирсизлар, охирги пайтлар болаларга нисбатан зўравонликлар кўпайиб кетяпти. Ўз боласини азоблаётган ҳайвонсифат ота-оналар қанча. Гастарбайтер эридан алам олиш учун беғубор гўдакларни калтаклаб видео олиб жўнатаётган оналар ҳам кўпайиб қолди😢 Видеоларни кўриб, хабарларни ўқиб ичимни ит тирнайди. Так вот, бугун Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан жуда қувонтирди мени. Норасидалар давлат ҳимоясида деб чуқур нафас олдим. Қонунда белгиланяптики, зўравонликдан жабрланган фуқаро ариза билан тегишли орган ёки судга мурожаат қилиши ва махсус марказларда, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин экан. Ва энг яхши томони, буларнинг ҳаммаси бепул бўлади. Бундан ташқари, зўравонлик қилинган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби ҳам йўлга қўйиларкан. Ички ишлар органлари жабрланувчига ордерни 30 кунгача ваколатли давлат органи иштирокида бераркан. Борди-ю, таҳдид давом этаверса, ордернинг амал қилиш муддати бир йилгача узайтирилиши мумкин эканлиги ҳам айтиляптикан. Бунга эса жабрланувчи ёки унинг қонуний вакили аризаси билан жиноят ишлари бўйича суд ҳукм чиқараркан. Бу ҳалиям қонуннинг бир қисмчаси холос. Қонуннинг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган пунктлари бошқа моддаларда ҳам акс этганини кўриш мумкин. Мен икки фарзанднинг отаси сифатида, умуман, инсон сифатида ҳар қандай зўравонликни қоралеман ва налатлеман. Шунинг учунам, бу қонун болаларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳурмат қилиш, зўравонликларга қарши туриш ва бундай ғайриинсоний ишларни қилганлар учун жазо муқаррарлигини таъминлашига ишонаман. Фарзандларимиз фақат ва фақат бахтни кўрсин. Болаларни асрайлик.🫡 🧠
ادامه مطلب ...
8 952
15
Иштаҳани босиш учун мияни чалғитиш тез вазн йўқотишга сабаб бўлиши мумкин экан Жанубий кореялик тадқиқотчилар ошқозон ўрнига ақлга эътибор қаратадиган вазнни бошқаришга футуристик ёндашувни Хусусан, жамоа иштаҳани бостириш учун мияга электр стимуляциясидан фойдаланяпти. Тасаввур қилинг-а, таблеткалар ёки операцияларга таянмасдан, снекларга қарамлик ёки ҳаддан зиёд кўп овқат ейиш истагини камайтиришингиз мумкин. Бу транскраниал тасодифий шовқин стимуляцияси билан бўлади. Олимлар бош териси орқали миянинг маълум қисмларига юмшоқ электр токларини етказиб бериш иштаҳани назорат қилишга масъул нейрон занжирларга таъсир қилиши мумкинлигига ишонишади. Бошингизнинг олд томонида жойлашган дорсолатерал префронтал кортекс деб аталадиган қисм қарор қабул қилиш ва импулсларни назорат қилиш каби ижро қилувчи функцияларда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу соҳани рағбатлантириш орқали тадқиқотчилар унинг овқатланиш хатти-ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятини оширишга умид қилишяпти. Аниқ механизмлар ҳали ҳам ўрганиляпти, лекин олимлар электр стимуляцияси миянинг эҳтиросларга қарши туриш ва озиқ-овқат танлашда кўпроқ эътибор бериш учун табиий қобилиятни ошириши мумкин деб тахмин қилишяпти. Бу худди сизнинг ирода кучингизга ташқаридан туртки берганга ўхшайди. Одамлар айниқса стресс ёки қийинчиликка дучор бўлганда, кўп одамлар ҳиссий очлик туфайли овқат истеъмол қилади. Агар электростимуляция даволаш ва жисмоний машқлар терапияси билан бирлашган рақамли соғлиқни сақлаш технологияси жорий этилса, бу вазн йўқотиш таъсирини кучайтиради ва одамларга соғлиқни янада самарали тиклашга ёрдам беради. 🧠
ادامه مطلب ...
7 509
23
Темурийлар келди, Бобурийлар келди! Кечагина Париждан медаллар билан қайтган спортчиларимизни кутиб олгандик, бугун энди Ўзбекистонга медаль олиб келиш навбати ёш олимларимизга келибди. Жанубий Кореяда болалар ўртасида 19-бор ўтказилган Халқаро стандартлар олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор иштирок этаётган бўлишига қарамай, бир олтин ва бир кумуш медални қўлга киритибди. Танловда қатнашган ука-сингилларимиз сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий нормаларини ишлаб чиқиб, буни инглиз тилида тақдимот қилиб беришибди. Прикинь? Улар сунъий интеллектга тақдим этилган шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун махсус протоколлар яратишган экан. Қудратимизга шубҳа қилсанг, спорт ва илм-фандаги натижаларимизга боқ. 😎🤘 🧠
ادامه مطلب ...

file

12 670
94
Кредит тарихини my.gov.uz орқали текшириш осон Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар банклардан қарз олиш имкониятини йўқотишади. Кўпчилик айнан шу муаммо туфайли кредитга ариза топширишга ҳам иккиланишади. Энди буни жуда осон ҳал қилиш мумкин. Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади. Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади: A – аъло (400-500 балл); B — яхши (300-400 балл); C — ўртача (200-300 балл); D — қониқарли (100-200 балл); E — ёмон (0-100 балл). Кредит тарихини орқали (хизмат нархи 15 300 сўм) бир йилда бир марта фойдаланиш эса бепул. Тайёр ҳисоботларни «ҳаракатлар тарихи» бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш имкони бор. 🚀
ادامه مطلب ...
7 987
97
АҚШ Исроилга 20 млрд долларлик қурол етказиб бераркан Қўшма Штатлар Давлат департаментининг хабар беришича, Исроилга 50 га яқин F-15 қирувчи самолётлари ва 33 минг бирлик ўқ-дорилар экспорт қилинади. “Бу Исроилнинг ҳозирги ва келажакдаги душман таҳдидларига жавоб бера олишини яхшилаши керак”, — дейилади департамент хабарида. АҚШ Конгрессига юборилган билдиришномада 18,25 млрд долларлик F-15 қирувчи самолётлари 2029 йилда етказиб берилиши кераклиги айтилган. Шунингдек, Исроил Мудофаа вазирлиги ҳам АҚШдан 50 мингтагача миномёт ва ҳарбий транспортер сотиб олар экан. Май ойида Жо Байден Рафаҳда ҳарбий амалиётда қўлланиши мумкинлигидан хавотирлар сабабли Исроилга самолёт бомбаларини етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилганди. Лекин Вашингтонга кўра, бу қарор бошқа турдаги қуролларни етказиб беришга таъсир қилмайди. F-15 қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақида гапирадиган бўлсак, давлат департаменти АҚШ “Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқ” эканини тушунтирди. АҚШ миллий манфаатлари учун Исроилнинг кучли мудофаа қобилиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жуда муҳим, — деган департамент. 🧠
ادامه مطلب ...
7 337
4
🚗 Янги автомобил ҳақидаги орзуларингиз Mobiuz билан амалга ошсин! Mobiuzга уланинг ва замонавий BYD автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг! 1️⃣ Ойига 35 000 сўм ва ундан каттароқ абонент тўловига Mobiuz тариф режасини танланг. 2️⃣ Танланган тарифга янги рақам билан* уланинг. 3️⃣ Автоматик равишда учта BYD Song Plus Champion автомобилларидан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг. *Рақамларни компания офисларида, дилерлар савдо нуқталарида, шунингдек мумкин. Mobiuz чиройли рақамларига 100% гача чегирмалар мавжуд.
ادامه مطلب ...

Последовательность 01_7.mp4

7 406
9
Сайлов яқин ва Ўзбекистон сиёсий ҳаёти жонланмоқда Внезапно, Алишер Қодиров, Парламентда спикер ўринбосари ва "Миллий тикланиш" партиясини лидери Вазирлардан бирига "Нимўляпти бетта?" деган стильда ташлаган. Алишер Қодиров: “Вазир Умарова Қонунчилик Палатасига тасдиқланиб кетганидан кейин бирон марта ҳам ҳисоботга келмади. Давлат раҳбари айтганидек: Парламентга муносабат халққа муносабатни кўрсатади” “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодировнинг айтишича, Мактабгача ва мактаб вазири ҳалигача Қонунчилик палатасига ҳисобот бермаяпти. “Тарбия ва таълим – ислоҳотларнинг энг устувор масаласи сифатида қабул қилиниб, керагича маблағ ажратилаётган бўлса-да, вазирлик етарли ишлар қилмаяпти деб ҳисоблаймиз, чунки боғча ва мактаб ўзгармаяпти”, - дейди Алишер Қодиров. Опадан атвет кутамиз😁 🧠
ادامه مطلب ...
10 847
51
Машҳурларни суди жамият учун фойдали Aгар бирор қонун ҳақида гапирилса бу кўпчилликка қизиқ туюлмайди. Лекин машҳур инсонларнинг судларини мисол қилиб келтириб, шу орқали қонуннинг маъноси тушунтирилса аксарият одамлар қизиқиш билан кўради. Шунинг учун ҳам судларнинг очиқ бўлиши, айниқса машҳурларнинг судлари жамиятда ҳуқуқий саводхонликнинг ошишига хизмат қилади Тўлиқ видео:

IMG_4852.MP4

7 761
15
Украиналик уч нафар ғаввос “Шимолий оқим” қувурини портлатганликда гумон қилиняпти Германиянинг Süddeutsche Zeitung, ARD ва Zeit газеталари Болтиқ денгизидаги “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим—2” газ қувурларида содир бўлган портлашлар бўйича тергов ишларининг бориши ҳақида Ишда учта гумонланувчи пайдо бўлди: Владимир Журавлев, Евгений ва Светлана Успенскийлар— уларнинг ҳаммаси Украинада туғилган ва Киевдаги дайвинг мактабида ишлаган. ОАВ маълумотларига кўра, Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари украиналик ғаввосларнинг иштироки ҳақида хорижий разведка хизматларининг биридан маълумот олган. Тергов маълумотлари гумонланувчилар Андромеда яхтаси бортида бўлгани, сув остига тушиб, портловчи мосламани бириктиргани ва тахминан 80 метр чуқурликдаги газ қувурини портлатиб юборганини кўрсатяпти. Кейинчалик яхта бортида далиллар топилган — аниқроғи, асосан ҳарбийлар томонидан қўлланадиган октоген портловчи моддасининг излари. Гумонланувчилардан бири Владимир Журавлевнинг шахсини фургон ҳайдовчиси аниқлаган. Владимир ва шериклари портлашдан олдин Германияга шу фургонда келган. Ҳозир Журавлев Полшада. Германия Варшавадан уни ҳибсга олишни сўраган, лекин Полша расмийлари ҳозирча жим. Журналистлар Светлана Успенская билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Аёлнинг айтишича, портлаш содир бўлган куни у Болгарияда таътилда бўлган ва саботажга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозир Успенская Киевда. 🧠
ادامه مطلب ...
7 513
8
Мана бу видео бўйича жуда кўплаб мени стилимни тушунмаан журналистларимиз контекстдан юлиб олиб хайп қляпти деб мендан ҳафа бўлишибди. Так вот, бу постда журналистнинг хатоси умуман бош планда эмас. Пост Аккбарнинг ўзини тутиши ҳақида. Дилрабо Алимова жуда кучли ва билимли журналист. У адашиб кетган бўлиши мумкин ва бу табиий жараён. Мени мақсадим асло уни ерга уриш эмасди. Мақсадим юқорида айтганимдай Акбарни ўзини тутишига хавас қилишимда эди. Акбарни ўрнида кўпчилигимиз ўша заҳоти йўқ бу кумуш дердик🤣 Мана шундай сабр ва босиқлик етишмайдиган одам сифатида шунга хавас қилганимни билдирдим. Дилрабо опа ўзимни опам (Алимова😁) Мендан ранжиган бўлсалар узр сўрайман. Мен видеони шу ҳолида олгандим. Мана бу ерда бор, у ерда опа ўз хатосини англаб узр ҳам сўраган. Энди ёқамни қўйворилар журналист акалар ва опалар😇 🧠
ادامه مطلب ...
7 520
23
Японияда “аср зилзиласи” содир бўлиши мумкин экан Япония ҳукумати мамлакатда сўнгги асрдаги энг катта зилзила бўлишига Хабар қилинишича, 8 август куни Япония ғарбида бўлган зилзила натижасида ҳукумат сейсмологик хулосаларга эътибор қаратган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, охирги зилзила ўта йирик ер қимирлашининг биринчи ишораси экан. Мамлакат жанубий префектураларида аҳолидан фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш сўралган. Зилзила исталган пайт рўй бериши, ўзи билан цунами ҳам олиб келиши мумкин. Мамлакат бўйлаб поездлар ҳаракати секинлаштирилган. Оммавий тадбирлар чекланган. Фуқаролардан тоғли ҳудудларга саёҳатларни кечиктириш сўралган. Япониянинг Кобе университети профессори Шоичи Ёшиока Япония остидаги 4 та ер плитасида бир пайтда қўзғалиш рўй бериши мумкинлиги ҳақда айтган. Агар шундай бўлса, Окинава оролидан Сахалингача тебраниш содир бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг тахминича, зилзила тектоник плиталар тўқнашган Нанкай чуқурлиги устида рўй бериши мумкин. Бирламчи тахминларга кўра, зилзила камида 9,1 баллик бўлиши мумкин. Мамлакатда “аср зилзиласи”га фавқулодда тайёргарлик бошланган. Эски ва яроқсиз бинолар ҳолатини текшириш ва уларни бузиб ташланяпти. Япон биродарларимизга сабр тилаймиз ва дуодамиз🤲🏻 🧠
ادامه مطلب ...
8 076
34
Париж олимпиадасининг кумуш медали совриндори Акбар Жўраевга журналист савол беряпти. Опа спортни яхши тушунади демак. 😁 Ҳаммаданам қизиғи, Акбар йўқ бу кумуш деб тўғриламадиям, бу бола нафақат жисмоний, психологик томондан ҳам ўта кучли одам ишонаверинглар🫡 Шартмас деб биляпти тўғирлашни, тўғирламаса у бронза олган бўлиб қолмайди. Асабиям бузилгани йўқ, ғашиям кемади. Балки шунинг учун у чемпдир, шу сабаб у шохсупададир. Машнақа буюк пофуизм ёр бўлсин ҳаммамизга😎 🧠

fl7RmsSCU3-FdirH.mp4

15 675
216
Дональд Трамп Х платформасида Илон Маскка жонли интервью берди Суҳбатнинг трансляцияси платформадаги оммавий DDoS ҳужуми туфайли кеч бошланди. Аввалига интервьюнинг бошланиши Тошкент вақти билан 5:00 га белгиланган эди, лекин старт 45 дақиқага кечиктирилди. Эфирда 1,3 млн томошабин бўлган. Интервьюдан эътиборга молик жойлар: — Трамп 30 йил аввал Байденнинг “паст IQ” даражасига эга бўлганини, ҳозир эса “унда умуман IQ йўқлигини” айтди. Шу билан бирга, унинг фикрича, Байден президентликдан кетиш ниятида эмас эди, лекин у давлат тўнтариши натижасида бунга мажбур бўлди. — Трамп Камала Харрисни ҳозирги президентдан ҳам кам малакали деб атади. Шунингдек, у бир неча бор уни "учинчи сорт", "қобилиятсиз" ва "радикал сўл жинни" деб атаган. — Трамп сайловда ғалаба қозонса, Владимир Путин билан муносабатларни тиклашга умид қилмоқда. У Россия раҳбарини “яхши музокарачи” деб атади. — АҚШ президентлигига номзод Хитой етакчиси Си Цзиньпин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳақида ҳам мақтовлар айтди. “Улар ўз ўйинларининг энг юқори поғонасида, улар қаттиққўл, улар ақлли — ва улар ўз мамлакатларини ҳимоя қиладилар”, — деди Трамп. — Трамп ҳозирги шароитда Хитой ядровий арсенал ҳажми бўйича Қўшма Штатлардан ўзиб кетиши мумкинлигини айтди. — Дональд Трамп Украинадаги можарога ҳам тўхталди. Унинг сўзларига кўра, Украинада ҳарбий кадрлар етишмаяпти ва қурбонлар хабар қилинганидан ҳам кўп. У, шунингдек, Байденнинг Украина НАТОга аъзо бўлиши мумкинлигини айтганини танқид қилди. — Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон Хитой ва Россия манфаатларининг бирлашишига тўсқинлик қилиши керак. Унинг фикрича, тарихчилар бундай тасодифга йўл қўйиб бўлмаслигини тушунишади. — Трамп бюджет харажатлари самарадорлиги бўйича ҳукумат комиссиясини тузишни таклиф қилди. Маск ушбу комиссия ишида ёрдам бериш истагини билдирди, Трамп: "Жон дердим", — деб жавоб берди. — Маск Трампдан суиқасд ҳақида сўради. У бу воқеа унинг Худога бўлган ишончини мустаҳкамлаганини тан олди ва шунингдек, отишма пайтида ноқонуний миграция ҳақидаги диаграммага қараганини айтди. "Мен ҳар доим шу жадвал билан ухлайман", деб ҳазиллашди у. 🧠
ادامه مطلب ...
8 050
26
“Энг бахтли одам бўлсам керак, оилам доим қўллаб-қувватлаган”-Диёра Келдиёрова. Парда Подкастнинг янги сони 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Дзюдо спорт турининг 52 кг вазн тоифасида олтин медал соҳибаси Диёра Келдиёрова билан Олимпиадагача бўлган йўл, жамият босими ва оиласининг қўллаб-қувватлови ҳақида ҳақида суҳбат бўлибди. Кўринглар:

IMG_9270.MP4

7 882
48
Смартфонлар учун дунёдаги биринчи “иффат камари” тақдим қилинибди Кеча телефонсиз 134 кун Хитойни айланган йигит ҳақида У замонавий дунёда одамлар кўп телефонга қарамлашиб кетаётгани учун, шу тажрибага қўл урганини айтганди. Ростанам кўпчилигимиз яқин атрофда телефонимиз борлигини билиб турмасак, бир неча дақиқаям бутун умрдек туюлиб кетишини, нафасимиз тезлашиб, бошимиз айланишини тан олайлик просто.😁 Шунинг учун тиниб-тинчимаган одамлар телефон учун дунёдаги биринчи “иффат камари”ни Айтилишича, у телефон эгасини “васвасалардан ҳимоя қилади”. Бу ғалати қурилма эркаклар саломатлиги ҳақидаги The Coach иловасининг ихтироси бўлиб, 100 долларга (салкам 1 млн 264 минг сўм) сотувга чиқарилади. "Сиз уни телефонингиз орқали қулфлайсиз ва калитни ўзингиз ишонган одамга берасиз", — деб тушунтирган The Coach матбуот котиби Линдси Стивенс. Телефонга муккасидан кетиб қолганларга жўнатиб қўйиш😁 🧠
ادامه مطلب ...
8 599
47
Президент фармонига кўра: — 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади; — 2024 йил 1 октябрдан бошлаб: - бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади; - бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади; Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади. 🧠
ادامه مطلب ...
13 084
175
Битта фойдали нарса ўқиб қолдим. 15 сутка "ўтириб" чиқиш одам келажагига қандай таъсир қилиши ҳақида мақола тайёрлабди. Шу қачон кирсам битта қизиқ нарса топиб оламан. Ҳақиқатан, у-бу нарсага яхши ёндашишади. Силаргаям қизиқ бўлса обуна бўлиб қўйўврилар. 🧠
8 113
21
Яқиндаги экранлар юзини кўрган «Дедпул ва Росомаха» фильми тарихда $1 миллиард доллардан ортиқ даромад қилган 55-фильмга айланди. YouTube'даги Сусамбил канали муаллифи Нодирбек Нишонов, YesUZb канали муаллифи Сардорбек Турсуналиев, ёш ва иқтидорли режиссор Сардорбек Фахриддинов ҳамда лойиҳаси асосчиси Асилбек Юсупов Сусамбил подкастида ушбу фильмни ипидан игнасигача таҳлил қилишибди. Шунингдек, ёшлар подкаст давомида МАРВEЛнинг мультиоламлари ҳақида фикр юритиб, Кенжа Роберт Дауинининг Доктор Дум ролига таъсис этилгани борасида ҳам суҳбат қуришган. Хуллас бу СУСАМБИЛ ПОДКАСТънинг янги сони кўришли бўлган. 👉
ادامه مطلب ...

teaser.mp4

8 501
21
PhD талабаси Хитой бўйлаб 134 кун телефонсиз саёҳат қилибди Кўпчиликка телефонсиз бир кунни тасаввур қилиш қийин. Лекин Хитой бўйлаб 134 кун давомида телефондан фойдаланмай саёҳат қилган йигитнинг тажрибаси бутун минтақани 1990-йилларда туғилган, Британия университетида PhD қилиш учун ўқиётган Янг Хао ўтган йил ноябрь ойида ўзи туғилиб ўсган шаҳрини тарк этиб, апрелда қайтиб келибди. У 24 та провинция ва регионларга саёҳат қилган. Саёҳат давомида унинг на мобиль телефони, на компьютери бўлмаган, ўзи билан фақат интернетга уланмайдиган иккита камера оволган. Янг замонавий санъатни ўрганади ва унинг тадқиқот мавзуларидан бири рақамлаштиришнинг одамлар ҳаётига таъсирини ўрганиш экан. “Мен телефонни бизнинг рақамли органимиз деб ҳис қиламан. Биз уларсиз кўп ишларни қилолмаймиз. Мен бир неча ой интернетга киролмасам нима бўлишини ўрганмоқчи эдим”, — дейди Янг. Янг кўп дўконларда пластик карта учун терминал йўқлигини кўрган. Баъзи ҳолларда нақд пули бўлмагани учун узоқ йўл босиб банкомат топишга мажбур бўлган. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун йўлда учраган нотаниш одамлар билан кўпроқ мулоқот қилишга тўғри келганини айтди у. “Мобил телефондан фойдаланмаётганимни эшитганларнинг ҳаммаси ҳайратда қолди”, — дейди у. Янгнинг сўзларига кўра, мобил телефон кўпинча одамни чалғитади, шунинг учун телефонсиз саёҳатда у диққатини китоб ўқиш ва ёзишга қаратган. “Мен худди вақтлараро саёҳат қилган қадимги давр одамига ўхшайман. Кўрганларим мени ҳаяжонга солди. Бу, албатта, ажойиб ҳаётий тажриба эди”, — деди Янг. У саёҳат ҳақида ёзганларини китоб қилиб, йўлда суратга олган кадрлар асосида ҳужжатли фильм суратга олишни режалаштирган. Инстаграмда Андижондан Қорақалпоғистонга пиёда йўлга чиққан боланиям эксперименти шу хитой братникидек шов-шув бўляптику ўзимизда. Бунақа таваккал тажрибалардан қўрқмайдиганлар узоққа боради ома. Ҳаёт бир марта берилади, янги тажрибалардан қочишма.🫡 🧠
ادامه مطلب ...
8 093
31
Apple сунъий интеллект функциялари учун ойига $20 гача олишни бошларкан Apple iPhone, iPad ва Маc’даги баъзи ақлли Apple Intelligence функциялари учун ойига 20 долларгача тўлов олишни Яқинда бўлган WWDC кўргазмасида Apple Intelligence ақлли функцияларининг биринчи тўплами: янгиланган Siri, Genmoji, Image Playground ва стандарт Apple иловаларига интеграцияланган бошқа кўплаб хусусиятлар тақдим этилган. Бу функциялар, асосан, фойдаланувчилар қурилмаларида ишлайди. Маълум бўлишича, Apple янада илғор Apple Intelligence хусусиятларини ишлаб чиқиб, улар киритилгандан кейингина хизмат учун тўловни жорий қилар экан. Лекин бундай функцияларни ишлаб чиқиш учун камида уч йил керак бўларкан. 🧠
ادامه مطلب ...
11 873
24
Украина ҳарбий дронлари Беларусь ҳаво ҳудудини бузиб кирибди Украина ҳарбий дронлари 9 август тунида Беларусь ҳаво ҳудудини бузиб кириб, бир нечта объектларга ҳужум уюштиришга Лукашенко 10 август куни Шклов туманига иш сафари пайтида мамлакат ҳаво ҳудудига кириб келган украин дронлари йўқ қилинганини айтиб ўтган. Ушбу кўринишдаги ҳаво ҳужуми Беларусдан ташқари Россиянинг жануби-ғарбий қисмларида ҳам кузатилган. Беларусь ҳарбийлари тунда фавқулодда шайлик сигнали тарқатиб, қирувчи самолётлар ва ҳарбий вертолётларни чегарага юборган. Ҳарбий иншоотлар ва корхоналар зудлик билан мудофаа режимига ўтказилган. “Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Беларусь осмонида бир нечта дронларни йўқ қилди. Вайрон бўлган учар қурилмаларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Уриб туширилган объектлар ҳужум дронлари бўлган ва улар Украинадан учиб келган. Бир нечта дронлар Беларусь орқали Россия ҳудудига ўтиб кетган”, — дейилади Беларусь раҳбари баёнотида. Россия ҳудудига ўтган дронлар Ярославл ва Смоленск осмонида уриб туширилган. “Украинага бу ҳаракат нима учун кераклигини тушунмаяпман. Биз бунинг тагига етишимиз керак. Аввал ҳам айтганимдек, бизга қарши провокациялар асло жавобсиз қолдирилмайди”, — деган Александр Лукашенко. 🧠
ادامه مطلب ...
8 764
11
Психологлар дастурчиларнинг касбий деформацияси ҳақида гапирибди Аниқланишича, одам дастурчи бўлиб қанчалик узоқ ишласа, бир ўзи ишлашга бўлган мойиллик ва профессионал деформация шунчалик кучли бўлади. Айтиш мумкинки, машина алгоритмларида ҳис-туйғуларнинг етишмаслиги дастурчиларнинг ҳиссий интеллектини "зерикарли" қилади. Технологик тараққиёт ва замонавий ҳаётдаги онлайн хизматлар, иловалар ва ақлли технологияларнинг жорий этилиши туфайли дастурчи касбига талаб катта. Юқорида айтилганларнинг барчаси дастурий таъминотни ёзиш, янгилаш ва ишлаб чиқишни талаб қилади. Бу эса дастурлаш соҳасидаги мутахассисларнинг кўпайишига олиб келади. Натижада, дастурчиларнинг ўзига хос тафаккури психологларда алоҳида қизиқиш Юқори даражадаги ҳиссий интеллект ҳаётдаги муваффақият калити. Лекин дастурчилар иш вақтининг кўп қисмини код оламида ўтказади. Уларнинг амалдаги "суҳбатдошлари" фақат усуллар, функциялар, обектлар, модуллардир. Шу сабабли, ушбу касб вакиллари ўртасидаги ижтимоий таъсир даражаси одатда бошқаларга қараганда паст бўлади. Бир гуруҳ дастурчиларни ўрганаётганда, ижтимоий психологлар улар орасида профессионал деформацияни аниқлади. Аксарият психологлар ҳиссий фикрлашнинг етишмаслиги инсон ҳаётидаги мазмунлилик даражасига салбий таъсир кўрсатишини тан олади. Шунга қарамай, дастурчилар орасида бунақа салбий таъсир топилмаган. Психологлар 20 ёшдан 47 ёшгача бўлган 20 нафар дастурчи ўртасида тадқиқот ўтказди. Унда дастурчиларга қизиқарли расм кўрсатилган. Жавобларга кўра, улар ҳиссий интеллектнинг паст даражасига эга, кутилган салбий таъсирга қарамай, нормал мазмунли ва қониқарли ҳаётда яшаётгани аниқ бўлган. Ўрганилган дастурчиларнинг аксарияти "ҳиссиётларни бошқариш", "эмпатия" ва "бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини бошқариш" шкалаларида паст ёки ҳатто жуда паст баллга эга эди. Одамлар билан мулоқот компютер билан "мулоқот"га алмашган. Машиналар, билганимиздек, ҳис-туйғуларни кўрсатмайди. Бу касб вакиллари учун ҳаётнинг асосий маъносини ўз фаолиятидан қониқиш, шунингдек, шахсий мақсадлар ва уларга эришиш воситаларини бошқариш деб аташ мумкин. 🧠
ادامه مطلب ...
9 621
56
Бизнинг бокс терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличевга Британия бокс жамоасининг шифокори Ҳарж Сингх ва физиотерапевти Робби Лиллис. Сизларни Ўзбекистонда кутамиз братлар! Ошимиз бор😇 🧠
13 921
56
Кечаги бокс мусобақаларида мураббийимиз Тўлқин Қиличев кўринмаган эди, ҳайрон бўлгандим. Так вот бугун The Guardian нашрида шундай чиқди. Буюк Британия терма жамоасининг икки нафар врачи Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берганлари туфайли Олимпия қаҳрамонларига айланишди Пайшанба куни Роланд Гаррос стадионидаги бокс жанглари бўлаётган залда Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг олтин медалини нишонлаётганда юрак хуружига учраган. Қиличевнинг бахтига Буюк Британия бокс жамоасининг шифокори Ҳарж Сингх ва физиотерапевти Робби Лиллис ҳам шу ерда бўлишган ва дарҳол ёрдамга шошилишган.. Сингх юрак-ўпка реанимациясини бажарган бўлса, Лиллис дефибриллятордан фойдаланган. Лиллис шундай дейди: "Ўзбек мураббийлар жамоаси ғалабани нишонлашаётган эди. Кейин эса шу томондан хурсандчиликка ўхшамаган қичқириқлар эшитилди. Кимдир шифокор ва ёрдам сўраб бақирди. Ҳарж биринчи бўлиб жавоб берди ва мен ҳам ўзимиз билан доим олиб юрадиган шошилинч тиббий ёрдам сумкасини олиб, унинг орқасидан бордим. "Мен Ҳарждан тахминан 30 сония кейин етиб борганимда, у аллақачон мураббийга юрак реанимациясини бажаришни бошлаган эди. Кўпчилик мураббийлар вазиятдан жуда хавотирда эдилар, шунинг учун уларни четлатиш учун бироз вақт кетди. Мен тиббий ёрдам сумкасини очдим, дефибрилляторни олдим ва иложи борича тезроқ унга электродларни жойлаштирдим. Дефибриллятор унинг юрак ритмини таҳлил қилиб, зарба бериш кераклигини кўрсатди. Шунда биз атрофдагиларни четлатиб, унга электр зарба бердик. Дастлаб у ўзига келмади, лекин тахминан 20-30 сониядан сўнг у тўсатдан ҳушига келди, бу ажойиб эди." Қиличев касалхонага ётқизилган ва унинг аҳволи барқарор эканлиги маълум қилинди. Буюк Британия терма жамоасининг барча тиббиёт ходимларига тренеримизга ёрдам беришгани учун мен ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тез орада соғайиб кетишини тилайман. 🧠
ادامه مطلب ...
17 016
236
“Сени кейинги ҳафта дафн этишади”: Исроилда аҳолига таҳдидли SMS-хабарлар юборилмоқда Исроилликлар оммавий таҳдидли SMS-хабарлар ҳақида шикоят қилиб, полицияга Маълумотларга кўра, одамларнинг телефонларига уларнинг ҳақиқий исмлари, манзиллари ва “Кейинги ҳафтагача дафн этиласан” деган SMSлар келган. Исроил полицияси бу маълумотни тасдиқлади ва аҳолидан ҳеч қандай муносабат билдирмасликни, иложи бўлса, хабар юборилган рақамни блоклашни сўради. Яқин Шарқдаги кескинлашувнинг навбатдаги босқичи Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳониянинг ўлими ва Байрутда Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондонларидан бири Фуад Шукрнинг ўлдирилишидан сўнг содир бўлди. Эрон, ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳ воқеада Исроилни айблади ва буни жавобсиз қолдирмасликларини билдирди. 🧠
ادامه مطلب ...
9 955
17
📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади. TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Uzbekistan мобил банки ва payme рақамли тўлов иловаси, шунингдек payme nasiya бўлиб тўлаш хизмати киради. ⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди 2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича: — Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган — Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган — Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди. — Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди — 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди — Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди — Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади. Албатта, бундай аҳил ва креатив жамоа билан кўп мақсадларга эришиш мумкин. TBC Bank'дан келгусида ҳам мана шундай юқори натижаларни кутиб қоламиз. 🤝
ادامه مطلب ...

Untitled video (3).mp4

10 049
16
Саудия Арабистонида Halo коинот шарининг синов парвози ўтказилади Испаниянинг Hako Space компанияси сайёҳлар учун стратосфера ҳаво шарини ишлаб чиқувчи навбатдаги синов парвозини Бу сентябрь ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтар экан. Синов парвози Halo Space’нинг 6-парвози бўлади ва компаниянинг Ер юзасидан 30 км баландликка кўтариладиган реал ўлчамдаги прототип капсуласи Aurora’дан фойдаланади. Парвознинг асосий мақсади — сўнгги 3 йил ичида ишлаб чиқилган барча муҳим тизимларнинг интеграциялашган ишлашини текшириш. Саудия Арабистонининг Алоқа, космик ва технология комиссияси йил бошидан бери Halo Space билан ҳамкорлик қилиб, синов парвозига тайёргарликни назорат қилиб келмоқда. Halo Space, шунингдек, Саудия Арабистонида ўзининг асосий операцион базаси ва якуний йиғиш майдончасини ташкил этишга қарор қилди. Halo Space келаси йилда бошқарилувчи парвозларни, 2026 йилда эса тижорат рейсларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу рейслар йўловчиларни 35 кмгача баландликка ҳаво шарида кўтарилган капсулада 6 соат давомида Ернинг думалоқлигини кўрсатиш ва фазони томоша қилиш учун учиради. Шу ҳаво шарига қўлдан битта билет топсам учворардим ома😁 🧠
ادامه مطلب ...
9 148
7
Бизни жамиятда сен ким бўлишингдан қатъи назар фарзандинг ва оиланг билан баҳоланасан. "Аёлнинг жамиятдаги ўрни баланд ва мустаҳкамлиги уни оиласи билан белгиланади"- Моҳира Эшпўлатова. Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Кўринглар:

IMG_9132.MP4

8 234
40
Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказар экан Иккала номзод 10 сентябрь куни дебатда қатнашишини Трамп бошқа каналларда яна 2 та теледуэль ўтказишни таклиф қилибди. Ҳаррис эса уларнинг биридан воз кечган. АҚШ президентлигига номзодлар Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп 10 сентябрь куни теледебатда учрашади. «Вице-президент Ҳаррис ва собиқ президент Трамп иштирок этишларини тасдиқлашди», — дейилади АВС канали Демократик партиядан номзод Ҳаррис ижтимоий тармоқларда 10 сентябрдаги дебатда иштирок этишини тасдиқлаган. Пайшанба куни эрталаб Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида республикачи номзод Трамп сентябр ойида Fox News, ABC ва NBC телеканалларида 4, 10 ва 25 сентябрь кунлари 3 та теледуэль ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бу саналар телекомпаниялар билан келишиб олинган, лекин Ҳарриснинг жамоаси иштирокини ҳали тасдиқлагани йўқ.  Fox News ва NBC унинг сўзларига изоҳ бермади. Ўз навбатида, ABC телекомпанияси жумага ўтар кечаси Х ижтимоий тармоғида Ҳаррис жамоасининг расмий вакилига таяниб, Трамп томонидан 4 сентябрда таклиф қилинган дебатда қатнашмаслигини маълум қилди. Трамп вице-президентликка номзодлар Дэвид Вэнс ва Тим Уолц ўртасида санани кўрсатмаган ҳолда дебат ўтказиш режаларини маълум қилди. Душанба куни эса Трампнинг Илон Маскка интервью бериши кутилмоқда. 🧠
ادامه مطلب ...
7 616
4
TBC Bank ва payme Тошкент метросидаги навигацияларни янгилашди Шу кунларда Тошкент метрополитенида расмли навигациялар ўзгаргани ҳақидаги видео/расмлар роса тарқалди. Яқин орада метрога тушганлар бўлса, кўргандирсилар — метрога кириш жойи, бекат ва линия номлари, ўтиш бекатлари, керакли йўналишда шаҳарга чиқиш ва поезд келадиган тарафлар навигациялари фойдаланувчиларга қулай ва янада тушунарли тартибда лойиҳалаштирилиб, рақамли тизимга ўтказилган. Жуда қулай ва фойдали проект, идеяси менга ёқди. Кейинроқ билсам, бу лойиҳани TBC Bank ва payme дизайнерлари жамоаси ҳамкорликда амалга оширишган экан. Бунда метро бекатларининг тарихий дизайни ва архитектурасига путур етказмаслик учун ҳатто шрифтларигача ўта эҳтиёткорлик билан танланган. Компанияларнинг шунақа ижтимоий лойиҳаларда фаол бўлиши жуда яхши. Тошкент метрополитени раҳбарияти ҳам давлат корхонаси бўлишига қарамай шунақа хусусий компаниялар билан ҳамкорлик қилаётгани, уларга янги лойиҳаларни амалга оширишга имкон бераётгани ҳам таҳсинга лойиқ. TBC Bank ва payme эса бу борада ҳар доимгидек анча фаол. Улардан келгусида ҳам шунақа зўр ғоялар кутиб қоламиз. 🧠
ادامه مطلب ...
8 475
5
Исроил кучлари Ғазога берган зарбалардан фаластинлик 40 киши ҳалок бўлди Айтилишича, пайшанба куни Исроил қуруқлик ва ҳаво кучлари анклав ҳудудида оммавий ҳужумлар ташкил этган. Огоҳлантиришсиз берилган зарбалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлган. Яқин Шарқ нашрлари Ғазо марказида ҲАМАС бўлинмалари Исроилга қарши ҳужумга ўтганини билдирган. Исроил эса бунга қарши туриш учун ялпи ҳужум эълон қилиб, бино ва иншоотларни оммавий ўққа тутган. Исроил ҳаво ҳужумлари аввалига Ғазо марказидаги ал-Бурайж лагерида кузатилган. Ушбу ҳудудга ракеталар келиб урилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган. Яҳудий кучлари, шунингдек, Нусейрат лагерига ҳам зарба бериб, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Исроил мудофаа кучлари ал-Бурайж ҳамда Нусейрат лагерларида “террорчилар” тўпланганини иддао қилган. 8 августдаги ҳужумлар лагерлар тўлиқ тозалангунга қадар ҳали яна такрорланиши хабар берилган. 🧠
ادامه مطلب ...
9 159
1
Путин Полицияга чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россиядан депорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатин берадиган қонунни имзолади Амалдаги қонунчиликка кўра, Россия ҳудудидан чиқариб юбориш маъмурий жазо чораси сифатида судья томонидан белгиланарди ва тайинланарди, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Россияга киришда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда эса - чегара хизмати мансабдор шахслари томонидан амалга ошириларди. Энди янги қонун ички ишлар органларига ҳам шундай ваколатларни бермоқда. Ҳужжат апрель ойи охирида Давлат думасига киритилганди. Ташаббусни Думадаги барча фракциялар вакиллари қўллаган. Буун ушбу қонунни президент имзолади. Энди хужжатсиз юрган ёки бошқа қонунбузарлик содир қилган мигрантнинг иши судга оширилмайди ва полициянинг қарори билан депорт қилиниши мумкин. Бу нарса мигрантлар ва полиция ўртасидаги шундоқ ҳам гуллаган коррупцияни янги даражага чиқарса керак. Россиядаги яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз. 🧠
ادامه مطلب ...
13 386
114
Мамлакатлар ўз спортчиларини Олимпия олтинлари учун қандай мукофотлайди? Гонконг — $768 000 Сингапур — $737 000 Тайван — $720 000 Туркия — $380 000 Грузия — $370 000 Исроил — $275 000 Сербия — $218 000 Малайзия — $214 000 Италия — $196 000 Литва — $182 000 Молдова — $171 000 Латвия — $155 000 Венгрия — $154 000 Болгария — $139 000 Украина — $125 000 Косово — $120 000 Эстония — $109 000 Чехия — $103 000 Испания — $102 000 Полша — $82 000 Тайван бир марталик тўловдан ташқари, Олимпиада чемпионларига умр бўйи ойига $4000 тўлайди. АҚШда олтин учун атиги $38 000 берилади. Марказий Осиё мамлакатларига кўз югуртирадиган бўлсак: Қозоғистон — $250 000 Қирғизистон — $117 000 Тожикистон — $28 169 Ўзбекистон — $200 000 🧠
ادامه مطلب ...
17 522
146
“ ‘Абдуллажон’ аслида 3 соатлик кино эди” Режисёр Жаҳонгир Қосимов (Дев билан Пакан) (18 квадрат) (Сув ёқалаб) (Шайтанат) Сигма подкастга келган экан. Ўзим учун кадр орти одамлари ҳақида анча нарсаларни билиб олдим. Ўзи кино ҳақида енгил кўрворишли подкаст бўпти. Тавсия:

IMG_9135.MP4

9 836
41
Россия МВ Курскка захира кучлари юборилганини эълон қилди Россия Мудофаа вазирлигига кўра, 6 август куни эрталаб Украина Қуролли кучларининг бир неча юзлаб аскари ва ҳарбий техникаси Курск вилоятига бостириб киришга уринган. Киев жанглар ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган. Курск вилоятида бир кун давомида Украина ўққа тутиши оқибатида 3 киши ўлди, яна 18 киши жароҳатланди, деб хабар берди вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов. Унинг сўзларига Суджа шаҳридаги отишмалар пайтида бир аёл ҳалок бўлган. Нехаевка ва Комаровка қишлоқларида 2 киши — транспорт воситалари ҳайдовчилари УУА ҳужумларида ҳалок бўлди. Сешанба куни аввалига Курск вилояти расмийлари, кейинроқ эса Россия Мудофаа вазирлиги Украинадан Россия чегарасини бузиб ўтишга уриниш ҳақида эълон қилган эди. Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, эрталаб Украина Қуролли кучларининг 300 га яқин аскари, 11 та танк ва 20 та зирҳли техникаси Николаево-Дарино ва Олешня ҳудудларида россиялик чегарачиларга ҳужум қилган.  Губернатор Смирновга кўра, 26 та Украина самолёт типидаги дрони Курск вилояти осмонида уриб туширилди ва кун давомида ракета таҳдиди қайта-қайта эълон қилинди. 🧠
ادامه مطلب ...
9 701
3
Ким кўпроқ ишончли: соқоллиларми ёки соқоли олинганлар? YouGov бу мавзуда сўровнома Сўровда респондентлар кўпроқ юзида туки бўлмаган эркакларга нисбатан ижобий фазилатларни таърифлашган. Кимни энг жозибали деб биласиз деган саволга респондентларнинг 35 фоизи соқоли тоза олинган, 14 фоизи соқол-мўйловли, 8 фоизи фақат мўйловли, 4 фоизи фақат соқолли деб жавоб берган. Кимни энг ишончли деб топдингиз деган саволга 20 фоизи соқолини тоза олганлар, 6 фоизи соқол-мўйловлилар, 5 фоизи фақат мўйловлилар ва 3 фоизи фақат соқоллилар деб жавоб берган. 🧠
ادامه مطلب ...
9 818
39
Бир аёл сохта трейдерга ишониб 92 млн сўмидан айрилибди Маълум бўлишича, Наманганда яшовчи Ш.Г. ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 92 млн сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олинганини айтган. Жиноятни Наманган вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан судланган Р.Н. қилгани аниқланган. Гумонланувчи Р.Н. жабрланувчи билан Telegram’да ёзишиб, унга трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини айтган. Пулларини биржа орқали кўпайтириб беришга ёлғон ваъда берган. Шу билан жабрланувчининг 92 млн сўм пулини ўтказиб олиб, ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ҳолат юзасидан Р.Н.га Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 🧠
ادامه مطلب ...
9 142
36
NBC Снуп Догга Олимпиада тарғиботи учун қанча тўлайди? Афсонавий хип-хоп юлдузи Снуп Догг ёзги Олимпия ўйинларининг юзига айланди, у доимий равишда Париж бўйлаб тадбирлар пайтида NBC телеканалида 52 ёшли юлдуз ёзги Олимпиада ўйинларида аёллар гимнастикасидан тортиб, пляж волейболигача бўлган ҳамма нарсани томоша қилган. У ҳар доим қизил, оқ ва кўк рангларда, шунингдек, ёзги Олимпия ўйинлари учун махсус жиҳозлар билан юради. Кўпчиликда NBC ёзги ўйинларни тарғиб қилиш учун Снуп Догга пул тўлаяптими, деган савол туғиляпти. Маълум бўлишича, NBC Снуп Догга нармалний соққа тўларкан. “Кечки овқатда NBC раҳбари ёнида ўтиргандим, у Снуп Олимпиадани тарғиб қилиш учун кунига 500.000$ олишини айтди”, — дейди Генри МакНамара. Ёзги Олимпия ўйинлари 16 кун давом этади, агар Снуп Догг кунига 500 минг долдр олса, жами 8 лям бўлади.😎 🧠
ادامه مطلب ...
17 099
61
Партиянинг муваффақияти сабабчилари ҳақида Барчамизга маълумки октябрда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Партиялар мафкураси ва мақсадлари ҳақида чоткий видео жойлагандим. Кўриб, ўзингизга мосини танладингизми? Ҳозирги атамани тушинтиришим учун какраз ўша видео керак бўлади, кўрмаганлар учун . Партия электорати ҳақида кўпчилик билмас экан. Электрокат муайян сиёсий партия ёки номзодни қўллаб-қувватлайдиган сайловчилар гуруҳи. Энди қаранг, масалан сиз табиатни асраш муҳим, уни ҳимоя қилайлик, десангиз, Экологик партия электорати бўласиз. Ҳар битта партиянинг ўз "тарғиботчи"лари бўлади. Главныйси партиялар мафкуралари ҳақида яхшилаб ўрганиб, танишиб, кейин тўғри танлов қилинг. Кароче эртанги фуқаролик жамияти қуришимизга озгина хиссангизни қўшинг. 🧠
ادامه مطلب ...

Elektorat 05.08.2024++.mp4

9 098
20
Саида Мирзиёева: «Биз бир оиладекмиз: Ўзбекистон ва Қозоғистон кучларини бирлаштирмоқда» «Сўнгги кунларда қозоғистонликлар ўзбек спортчиларининг ғалабасига қанчалик хурсанд бўлаётганини, бизнинг мухлисларимиз эса сизнинг чемпионларингизни олқишлаётганини Интернетда бир кўринг. Олимпиададаги биринчи олтин медалларни қозоғистонлик Елдас Сметов ва ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова қўлга киритдилар. Рухсатингиз билан шу саҳнадан туриб, яна бир марта таъкидламоқчиман: Диёра, биз сен билан фахрланамиз, баракалла!»
ادامه مطلب ...

UZ_Blok_2_SD.mp4

8 777
26
Саидазиз медгородок 20 йилга қамалибди Саидазиз медгородок лақаби билан таниқли Саидазиз Саидалиев 20 йилга озодликдан Маълум бўлишича, у жазони умумий колонияда ўтайди. Суд жараёни Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ўтди. Саидалиев Жиноят кодексининг 165-, 168-, 242, 243-, 277-, 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. 2023 йил декабрда Тошкент шаҳри ИИББ ходимлари Саидазиз медгородок ва яна бир нечта кишини товламачилик бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олганди. Ўшанда улар қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларнинг муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик билан шуғуллангани тахмин қилинган. 🧠
ادامه مطلب ...
8 840
4
Остона шаҳрида “Заковат” интеллектуал клубининг катта халқаро турнири бошланди. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин икки давлатнинг санъат усталари ўз миллий куйларини биргаликда ижро этишди. Саунд топ🫡 Атмосфера даҳшат, тайёргарликни ёрворишибди🔥 🧠

DOIRA.mp4

8 353
26
Янги лойиҳа! Хоn Saroy'нинг Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қурилиши режалаштирилаётган "Muhabbat shahri" лойиҳасидан хонадон харид қилиб 65 млн сўм бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5.3 млн сўмдан тўлаб боринг Лойиҳа ҳудудида: ✨ Хавфсиз болалар майдончаси ✨ Эко-ҳудуд ✨ Work out зона ✨ Автотураргоҳлар ✨ Боғча ва мактаб 712007400 555017400 Реклама
8 812
28
Заковат интеллектуал ўйини афсоналаридан бири Умид Валиев Остона мезбонлик қиладиган Zakovat Asian Cup Халқаро турнирига барчани таклиф қилмоқда.⚡️ Заковат уфқлари кенгайиб бормоқда😎 🧠

IMG_1366.MP4

8 022
8
Америкаликлар Эронга яширинча бориб, "Нетаняхунинг ўйинларини ўйнамасликни" сўрашибди Қувайтнинг “Ал-Жарид” газетаси Эрон миллий хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манбага таяниб, америкалик амалдорлар ўтган пайшанба Эронга яширинча келганини, Қўшма Штатлар “катта урушни хоҳламаслигини” огоҳлантиришганини Нашрнинг ёзишича, Америка делегацияси Уммон воситачилигида Туркиядан хусусий вертолётда ҳавога кўтарилиб, Эроннинг Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига қўнган. Америка расмийлари билан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ва разведка хизматлари вакиллари ўртасидаги махфий учрашув 2 соат давом этган. Бу аэропортда Ислом инқилоби қўриқчилари ҳимоясида бўлиб ўтди. Учрашувда Америка томони эронликларни "хотиржамлик билан" АҚШ Теҳронда Ҳамас сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳонияни ўлдириш режалари ҳақида билмаслигига ва президент Жо Байден Нетаняху назоратдан чиқиб кетганидан хафа эканлигига ишонтирди. Америкаликлар Нетеняхунинг ҳокимият тепасида туриши Исроил манфаатларига хизмат қилмайди деган хулосага келишди, чунки унинг ҳаракатлари туфайли бутун дунё хавфсизлигига путур етмоқда. Америка делегациясининг таъкидлашича, "Нетаняхунинг режалари нафақат АҚШ, Исроил ва Эрон, Ливан ва Яманни, балки барча араб давлатлари, шунингдек, Туркия ва Африканинг бир қисмини жалб қилган ҳолда йирик минтақавий уруш уюштиришдир". Америкаликларга кўра, Нетаняху Вашингтонда "Ушбу буюк урушнинг бошланиши ҳаммани бир столда ўтиришга ва Исроилнинг мавжудлик ҳуқуқини ва ҳамма томонидан тан олинишни ўз ичига олган кенг қамровли келишувни қабул қилишга мажбур қилади. - деган Ниҳоят, АҚШ делегацияси Жо Байден Эрон билан жанг қилишни хоҳламаслигига ишонтирди. Аммо агар Эрон Исмоил Ҳониянинг ўлдирилгани учун қасос сифатида Исроилга ҳужум қилса, америкаликлар Исроил ҳудудини ҳимоя қилади. Дунё Эрон ва Исроил ўртасидаги навбатдаги зарбалар алмашинувини кутаётган бир пайтда, Jerusalem Post газетаси АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Эрик Курилла Яқин Шарқ минтақасига келганини хабар қилди. Аввалроқ у Теҳрон ва Қуддус “бир-бирларига зарбалар” алмашган апрель ойида Исроилга ташриф буюрган эди. Axios маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил Эрон 5 август куни зарба беришини кутмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен G7 ташқи ишлар вазирларини яқин 24 соат ичида Эрон ва Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. 🧠
ادامه مطلب ...
8 847
29
45 ёшли индонезиялик эркак қўшнисини нега уйланмаганини сўрайвергани учун ўлдириб қўйибди Индонезияда 45 ёшли эркак ўзининг 60 ёшли қўшнисини ўлдирган. Маълум бўлишича, у қўшнисининг ундан нега турмуш қурмаганини сўрайверганидан ғазабланган. Индонезия ОАВнинг хабар беришича, воқеа 29 июль куни Шимолий Суматрада жойлашган Жанубий Тапанули вилоятида содир бўлган. Индонезиянинг яна бир нашрига кўра, қурбон Асгим Ирианто исмли нафақадаги давлат хизматчиси бўлган. Айтилишича, қотил Парлиндунган Сирегар 29 июль куни соат 20:00 атрофида ёғоч таёқ билан уларнинг уйига келган ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз жабрланувчига ҳужум қила бошлаган. Асгим кўчага югуриб чиққан, Сирегар эса уни таъқиб қилиб, бошига урган. У йиқилгач, яна калтаклаган. Ён-атрофда яшовчилар охир-оқибат уни тўхтатиб, Асгимни касалхонага олиб кетишган, аммо у етиб бормасдан вафот этган. Полиция Парлиндунганни воқеадан сўнг бир соат ичида ҳибсга олган. Тўй қачан деб сўрорадиган бепарасатларни тақдири айрим ҳолларда яхшилик билан тугамаслигига бир мисолакан бу. 🧠
ادامه مطلب ...
12 326
245
Камала Ҳарриснинг сайловолди жамғармаси 310 млн доллар йиғиб, Трампдан ўзиб кетди Камала Ҳарриснинг сайловолди кампанияси июлда 310 млн доллардан ортиқ маблағ йиғиб, Дональд Трампни Хабар қилинишича, ҳозир Ҳаррис учун йиғилган маблағ Трампникидан 50 млн долларга кўп. Камала Ҳаррис сайлов учун ҳаракатни кечроқ бошлаган бўлсаям фаол тарғибот қилиб ўзига жуда кўп ҳомий жалб қилди. Ҳарриснинг хайрия жамғармасидаги жами маблағ 377 млн доллар. Трампники бўлса 327 млн доллар. Камала Ҳарриснинг Байден ўрнига келиши АҚШ аҳолиси орасида Демократларга ишончни кучайтирди. Натижада ҳомий бўлмоқчилар жуда кўпайган. Охирги бир ойдаги катта тарғибот тадбирлари ва 170 мингта ходимнинг сайлов кампанияларига жалб қилиниши ҳам Ҳарриснинг хайрия тадбирларини жонлантирган. Байден пойгада бўлган пайтида эълон қилган тушунарсиз риторикалари, когнитив саломатлик муаммолари сабабли Демократлар партиясининг сайлов кампанияси жуда самарасиз бўлганди. Йирик корпорациялар лаёқатсиз номзодга пул тикишни хоҳламаган. Айтилишча, Камала Ҳаррис америкаликларнинг кўз ўнгида эркин фикрловчи, фанатизмдан холи, салбий характерга эга бўлмаган номзод сифатида кўриняпти. У сиёсатда нисбатан янги ва президент сифатида аҳолида ёмон таассурот қолдирмаган. Айнан шу фактор Байден ва Трампга ўхшаган президент амалида ўтириб кўрган номзодларга солиштирганда Ҳарриснинг кампанияси муваффақиятли бўлишини таъминлаяпти дейиш мумкин. 🧠
ادامه مطلب ...
9 359
12
Сибир Россиянинг, умуман олганда сайёрамизнинг энг совуқ ўлкаларидан бири. Кўпчилик Сибирни совуқ ва инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳудуд деб билади. Аслида эса ундай эмас. Сибирдаги темирйўл Иккинчи Жаҳон урушида катта аҳамият касб этган. Айнан Сибирнинг темирйўл тизимлари орқали фронтга катта ёрдам жўнатилган. Хуллас Сибир ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун «Худди шундай» канали қилган контентни тавсия қиламан. Тўлиқ видео:

IMG_3522.MP4

9 217
25
Реновация лойиҳалари қандай амалга оширилиши керак? Партиялар фикри 1 август куни Тошкент шаҳрининг баъзи туманларида реновация ҳудудларининг чегарасини белгилаш ва у ерларда лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинганди. Қарорда бу ҳудудлардаги маданий мерос объектлари, бузилиши ёки таъмирланиши керак бўлган бинолар хатловдан ўтказилиши айтилганди. ЎзЛиДеП, “Адолат” социал демократик партияси ва Экопартия бу масала юзасидан муносабат билдирибди. Хусусан, Ўзбекистон либерал демократик реновация дастурлари авария ҳолатидаги кўпқаватли уйларни янгилашда катта аҳамиятга эга. Шундай бўлишига қарамасдан, партия бундай лойиҳалар фуқаролар ва тадюиркорлик субъектларига тегишли якка тартибдаги турар ва нотурар жойларнинг дахлсизлигини бузмаслиги керак, деган фикрда. Экологик партиямиз эса, табиийки, ҳар қандай объектни бузиш ё қайтадан қуриш қатъий экологик стандартлар асосида бўлиши лозимлигини Бундан ташқари, реновация учун белгиланган ҳудудлардаги кўп йиллик дарахт ва буталарга зиён етмаслиги шарт. “Адолат” СДПнинг қонун лойиҳаси ва реновация лойиҳаларини амалга оширишда жамоатчилик билан ҳисоблашиш керак. Қолаверса, реновация бўладиган ҳудудларда яшайдиган аҳолига ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхшилаб тушунтириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим. 🧠
ادامه مطلب ...
7 909
7
Россияда Google, Android ва IOS блокланиши мумкин Бу ҳақда депутат Алексей Диденконинг маълумотига асосланиб, Айтилишича, ушбу платформалар аҳборотларни қайта ишлаш ва тўплаш функцияларига эгалиги боис расмийлар уларга тақиқ қўйишни айтган. Бир гуруҳ депутатлар Google, Android ва IOS’га муқобил платформаларни ишлатишни тавсия қилган. Диденко уларни блоклаш ташаббуси Дума вакиллари талаби биланмас, вазият тақозоси билан бўлишини айтган. Ҳукумат информация оқимини назорат қилиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун шундай қилишга мажбур бўлган. “Бу бизнинг ташаббусимиз билан бўлмаяпти. Давлат хизматчилари ва мансабдорларга ушбу платформалардан, махфий маълумотларга кириш имконини берадиган дастурлардан фойдаланиш узоқ вақтдан бери амалда тақиқланган. Шунинг учун ҳам фойдаланувчилар энди бошқа платформалардан фойдаланишига тўғри келади”, деган Алексей Диденко. Депутат халқаро платформа ва дастурларнинг Россияда блокланиши фожиа эмаслигини айтган. Бунга мисол сифатида 2022 йилда Россияда Netflix фаолияти тўхтагани, лекин унинг аналоглари фаоллашгани келтирилган. Алексей Диденко Google, Android ва IOS айнан қандай маълумотларга таҳдид солаётганини аниқ айтмаган. Ушбу компанияларга қачон ва қанча муддатга чеклов киритилиши ҳам ҳали очиқланмаган. 🧠
ادامه مطلب ...
7 121
12
🎓 Xalqaro ta'lim va diplom olish endi oson! 🛫 "Millat Umidi" universiteti talabalari uchun eng yaxshi xalqaro universitetlarda almashinuv dasturlari mavjud: 2 yil O'zbekistonda va 2 yil BAA, Britaniya yoki Janubiy Koreyada tahsil olish imkoniyati. IELTS/SAT/CEFR sertifikatlariga ega abituriyentlar kirish imtihonlarisiz qabul qilinadi! 2024 - 2025 o'quv yili uchun qabul ochildi! 1. Xalqaro o'qituvchilar; 2. Dunyo bo'ylab tan olingan diplom; 3. Xalqaro sertifikatlar; 4. Ishga joylashishda ko'mak; 5. Zamonaviy infratuzilma va qulay yotoqxona; Bakalavriat ta'lim dasturlari: 🌍 ELT (Ingliz tili o'qitish); 💰 Buxgalteriya va moliya (ACCA); 🖥 IT va dasturlash; 📈 Biznes va menejment. O'qish narxi: 18 - 25 mln. (fakultetga qarab farqlanadi). 🎁 IELTS va SAT sertifikatlariga ega talabalar 100% grantga ega bo'lishlari mumkin. 🔗 Hoziroq ariza topshiring va biz bilan birga xalqaro fuqaroga aylaning! 🌍 Website: millatumidi.uz ☎️ +998 71 200 03 06 Reklama
ادامه مطلب ...
7 523
20
Эронда 22 киши, жумладан, юқори мартабали разведка зобитлари, ҳарбий офицерлар ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ходимлари ҳибсга олинган. Улардан айримлари ХАМАС етакчиси Исмоил Ханияни ўлдиришга алоқадорликда, бошқалари эса хавфсизлик протоколларини бузганликда гумон қилиняпти. Эрон Ханиянинг квартирасига ракета учирилгани ҳақидаги тахминларда қаттиқ турибди, Ғарб оммавий ахборот воситалари эса ИИҚК махсус меҳмонхонасининг турли хоналарига ўрнатилган 3 та портловчи қурилма ҳақида янги маълумотларни эълон қиляпти. Нега эронликлар ракета версиясида туриб олишяпти? Балки, Исроилга қарши жавобни легитимизация қилиш ва уни "ўзини ҳимоя қилиш" сифатида кўрсатиш учундир. Кузатамиз. 🧠
ادامه مطلب ...
7 758
8
Қайта ишланган чиқинди қўшилган маҳсулотлар катта компанияларни қизиқтириши мумкин экан Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар билан учрашув ўтказганди. Унда қатнашган бир тадбиркор пахта чиқиндиларини экспорт қилмаслик ҳақида гапирди. Унга кўра, пахта чиқиндиси қайта ишланиб, маҳсулотларга хомашё сифатида қўшилиши керак. Натижада арзон ипларнинг таннархини янада арзонлашар экан. Шунингдек, текстил маҳсулотлари рақобатга кириша олар ва катта бренд компаниялар унга қизиқиш билдираркан. “Экспортни тўхтатиб, хомашё сифатида пахта чиқиндисининг таннархини туширсак, келгусида ундан тайёрланган маҳсулотларимиз бозорда яхши рақобатга киришади”, — дейди тадбиркор. 🧠
ادامه مطلب ...

IMG_8171.MP4

7 298
9
Паддежка қиганларга F
1
0
Македониялик Александр қадимги даврнинг энг буюк саркарда ва давлат арбобларидан бири эди. Антик даврдан то ҳозирги кунгача уни бежизга "Буюк" деб аташмайди. Ҳаттоки даврида Римни титратган ва ўша даврнинг энг буюк саркардаси деб қаралганн Ганнибал ҳам Александрни ўзидан буюкроқ деб биларди. Наполеон Бонапарт эса Александрнинг ҳарбий даҳосидан кўра унинг ҳукмдор ва дипломат сифатидаги истеъдодига қойил қоларди. Демак бугунги сонимиз қаҳрамони Александр Македонский, у ким эди? Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡 Тўлиқ видео👉
ادامه مطلب ...
Aleksandr Makedonskiy | Hech qachon jangda yengilmagan Buyuk sarkarda | U kim edi? | @Alimoff
Питер Ҳопкиркнинг "Катта ўйин" деб номланган китобини шу ердан сотиб олишингиз мумкин 👉 https://asaxiy.uz/s/ay9bmecpldpclgs8 Ютюбдаги AlimoffLive каналига аъзо бўлишни унутманг https://www.youtube.com/watch?v=Cd11RLpwhpM&ab_channel=AlimoffLive Телеграм каналим: https://t.me/nurbekalimov Инстаграм: https://www.instagram.com/nurbek_alimoff/ Реклама ва ҳамкорлик учун https://t.me/profsoyuz_influence +998971562211 Комментларда яна қайси тарихий шахслар ёки қайси тарихий ва сиёсий воқеалар ҳақида видеоролик қилишимизни исташингизни қолдиринг. Music track: Cinematic by Aylex Source: https://freetouse.com/music Vlog Music for Videos (Free Download)
13 035
52
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉
ادامه مطلب ...
Blogiston
Feruzkhan 🇺🇿 Yakoubkhodjaev invites you to add the folder “Blogiston”, which includes 19 chats.
7 747
8
"Одамлар нима дейди? деб яшашимиз мени безовта қилади.Менимча, бошқаларни ҳаётини четга суриб, ўзимизни ҳаётимиз билан шуғулланишимиз керак”- блогер Шаҳзода Абдусалом. Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Кўринглар:

IMG_8876.MP4

7 713
21
30 йил давомида умуман ухламаган ветнамлик аёл ҳақида Ҳаммамиз учун тунги уйқудан яхши нарса йўқ, айниқса узоқ ва оғир иш кунидан кейин. Аммо Нгуен Нгок Ким деган опашка учун Ветнамнинг Лонг Ан провинсиясида 49 ёшли Ким “умуман ухламайдиган тикувчи” номи билан машҳур бўлган маҳаллий афсонага айланди. Кимнинг сўзларига кўра, у сўнгги 30 йил ичида бир лаҳза ҳам мижжа қоқмаган — шундан кейин "уйқусиз мутант" лақабини олган. Унинг ҳикояси журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортган. У ОАВга ўнлаб йиллар давомида ухламаганини тасдиқлаб, уйқусизлик унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмаганини таъкидлади. Болалигида у китоб ўқиб тунгача қолиб кетар, улғайиб тикувчилик қила бошлагач, дедлайнларга улгуриш учун тунгача ишларди. Вақт ўтиши билан унинг организми тунги ҳаётга мослашгандек бўлди. Тикув машинаси олдида ўтирарканман, ухлашга журъат эта олмас, буюртмаларни вақтида бажаролмасликдан қўрқардим, — дейди Ким журналистларга. Аввалига қийин бўлди: чарчоқ ҳис қилдим, бошим айлана бошлади, ҳаттоки бир неча марта ЙТҲга ҳам дуч келдим. Аммо ойлар, йиллар давомида ҳушёр бўлгач, танам бунга кўникиб қолди. Ҳозир хоҳласам ҳам ухлай олмайман. Яқинда Кимнинг уйқусизлиги ҳақидаги хабар Ветнам ижтимоий тармоқларида тарқалиб, унинг тикувхонасига кўпроқ одам кела бошлади. Қизиқувчан томошабинлар оқимига қарамай, Ким бунга қарши эмас. Ғайриоддий турмуш тарзига гувоҳ бўлишни истаган ҳар бир киши учун унинг эшиклари доим очиқ. Дунё ёниб ётган бўлсаям пофуй деб ухлаворадиган мен.jpg😐 🧠
ادامه مطلب ...
7 751
30
Тадбиркорлардан 9 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган Шу ой Президент ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтишидан хабарилар бор. Вот мана шу очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш учун ҳар икки кунни бирида вазирлар, қўмита ва тегишли ташкилотлар раҳбарларини шахсан ўзи турли соҳадаги тадбиркорларни йиғиб, муаммоларини сўраётганини ҳам кўраётган бўселар керак. Савдо-саноат палатаси каналида чиққан кўра, 1 август ҳолатига кўра, шунақа учрашувлар ҳамда 24/7 режимда ишлаётган call-марказ ва “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” янги платформасига (видеода платформадан фойдаланиш йўриқномаси келтирилган) 9124 та мурожаат келиб тушибди. Уларнинг 77 фоизи ҳозирни ўзида ҳал бўлган бўлса, қолгани ижро жараёнида экан. 🧠
ادامه مطلب ...

file

7 034
7
Фуад Шукрнинг жасади Байрутдаги вайроналар тагидан топилибди Ливан пойтахтининг жанубий қисмига Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фуад Шукрнинг жасади вайроналар тагидан “Ҳизбуллоҳ”нинг тасдиқлашича, Исроил ҳужум қилган бинода Шукр бўлган. Лекин унинг тақдири қандай кечгани ҳақида ҳалича хабар бера олмаслигини айтган. “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фуад Шукрнинг жасади Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган бино вайроналари остидан топилди”, — дейилади манбада. 30 июлда Байрутнинг жанубида Исроилнинг ҳаво зарбалари сабабли камида 4 киши ва 74 таси жароҳатланган. Исроил армияси Ливан пойтахтига ҳужумдан мақсад Фуад Шукрни ўлдириш бўлганини айтган ва уни 12 та боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумда айблаган. Араб нашрларига кўра, Шукр “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг бош ҳарбий маслаҳатчиси эди. 🧠
ادامه مطلب ...
Тело командира "Хезболлы" нашли под завалами в Бейруте, сообщил источник
В Бейруте под завалами нашли тело высокопоставленного командира ливанского движения "Хезболла" Фуада Шукра, сообщил РИА Новости местный источник. РИА Новости, 31.07.2024
7 218
4
Ҳаётимиз осонлашиб кетаётгани ҳақида Олдин кўп соҳаларда рақамлаштириш орқали қоғозбозлик ва оворагарчиликлар камайгани ҳақида ёзгандим. Масалан, ўқишга ҳужжат топшириш, ЗАГСда болалар учун метрика олиш, там маҳалладан справка деган динозаврлар давридан бери давом этиб келган қоғозбозлик жараёнларига рақамлаштириш натижасида тўлиқ барҳам бериляпти. Бу ишларни энди иссиқда идорама-идора юриб эмас, уйда, кансанерни тагида ётволиб, телефонингни ўзи билан ҳал қилсанг бўлади. Так вот, энди сайлов жараёнларида ҳам инсон омили камайтириларкан. Олдин номзодлар ҳақидаги маълумотлар бозорлар, дўконлар, чойхоналарни эшикларига ёпиштирилган бўлса, энди маълумотларни ҳаммаси “E-saylov” тизимига жойлаштирилади. Шунингдек, сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар, ОАВ ва бошқалар билан боғлиқ 60 турдаги муносабатлар тўлиқ электрон усулда амалга ошириларкан. Ўша гап – ҳаётимиз борган сари осонлашиб кетяпти😎 🧠
ادامه مطلب ...
7 675
19
9 ёшли қизга уйланишни тарғиб қилган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди Фейсбукда “9 ёшли қизга уйланишни афзал кўраман” дея изоҳ қолдирган фуқаро Абдукаримов.А ички ишлар ходимлари томонидан чақиртирилди. Фуқаро Абдукаримов А. бунгача фейсбукда доимий диний мазмундаги пост ва изоҳлар билан анча танилган. Баҳсларда шаърий “ҳукмлар” ёзиб келган. Катталарнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан жинсий мойиллиги психиатрик касаллик ҳисобланиб, тиббиётда педофилия деб аталади. Фуқаро Абдукаримов изоҳида ҳам шундай хоҳишни кузатиш мумкин. Фуқаро ички ишлар ходимлари билан суҳбат давомида, изоҳни жаҳл устида билмасдан ёзгани ва қилган ишидан афсусда эканини билдирган. 🧠
ادامه مطلب ...

IMG_4992.MP4

8 843
62
Қўштирноқ подкастида Кореядаги ўзбеклар ҳақида суҳбат бўлибди. Ўзбекларнинг Кореядаги имиджи ҳақида сўралганда асосан чиройли қизларнинг ватани дейишаркан. Бизни қиз-аёлларимиз орқали танишаркан. Ростан шунақами? Кореядагилар сизлар нима дейсизлар? ▶️

IMG_2331.MP4

7 482
27
Песков: “Россия тинчлик музокараларига тайёр, Украинадан эса ҳеч қандай таклиф йўқ” Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия Украина билан музокара қилишга тайёр, лекин Украина расмийларидан ҳалича аниқ таклифлар йўқ. Икки кун аввал Украина президенти девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия билан тинчлик музокараларини ўтказиш лозимлиги, ҳарбий можарони фақат Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва субъективлиги шарти билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаганди. “Буларнинг барчаси шунчаки сафсата. Биз бу ишда батафсил тушунтиришларни эшитмадик. Бу мавзу вақти-вақти билан айтилади, лекин ҳеч қандай аниқ таклиф йўқ”, — дея муносабат билдирди Песков Украина президенти девони маслаҳатчисининг сўзларига. Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Москва музокаралар жараёнига очиқ қолишда давом этишини қўшимча қилди. 🧠
ادامه مطلب ...
7 430
3
Хиёнаткор эр-хотинларни фош қиладиган гуруҳ ҳақида Феникс отряди номи билан танилган бир гуруҳ перулик аёллар 20 йил давомида бутун мамлакат бўйлаб хиёнаткор турмуш ўртоқларни Бу жамоага Жессика Мелина асос солган. Улар классик детектив техника ва замонавий технологиялар — яширин камера ва ҳатто дрондан фойдаланган ҳолда 10 мингдан ортиқ ишни ҳал қилган. Қизиғи шундаки, жамоада эркаклар йўқ, чунки асосчининг ишонишича, детектив вазифаларини аёллар яхшироқ бажара олади. “Мен аёллар яхши натижа беришини англадим: улар эътибордан четда бўлишлари, яхшироқ яширинишлари ва муаммоларни тезроқ ҳал қилишлари мумкин”, — деб тушунтиради Мелина. Ушбу ноёб ёндашув Феникс отрядига мижозларнинг ишончи ва ҳурматини қозонишга ёрдам берди. Мелина терговчи амакиси билан ишлаганда, ажрашиш ва хиёнат каби қийин вазиятларда ҳам одамларга ёрдам берадиган жамоа яратиш мумкинлигини тушунган. Жамоа дуч келадиган ҳар бир ҳолат ўзига хос. Оддий ҳолатларда далилларни бир неча соат ичида тўплаш мумкин, дейди детектив Ада Хиностроза. Уларнинг фаолияти давомида ўрнатилган рекорди хиёнатни атиги тўрт соат ичида ҳал қилиш бўлган. Феникс отрядининг сўнгги 20 йилдаги маълумотларига кўра, аёллар эркакларга қараганда кўпроқ хиёнат қилишади. Детектив Лиз Родригеснинг таъкидлашича, улар тергов қилаётган ишларнинг 70 фоизи аёллар ва 30 фоизи эркаклар билан боғлиқ. Жессика Мелинанинг таъкидлашича, у ҳар ҳафта текширадиган 10 та ҳолатдан 8 таси хиёнаткор аёллар билан боғлиқ. Феникс отряди аъзолари ўзларини содиқлик қўриқчилари деб билишади. Улар фақат хиёнаткорларни кузатибгина қолмай, ўз мижозларининг ишонч ва тинчликка эришиши учун ёрдам беради. 🧠
ادامه مطلب ...

IMG_8137.MP4

7 893
66
Тишлар ва сигарет ҳақида Яқинда Лайв каналимда шу кунларда стоматологга қатнаб юрганимни ёзган эдим. Тиш солдиряпман. Так вот, бугун бир мақола ўқиб қолдим, унда 16 йиллик тажрибага эга стоматолог Гаяна Овакимян сигарет чекишнинг қандай оқибатларга олиб келиши ва бу ашаддий кашандаларнинг оғиз бўшлиғида қандай акс этишини Чекиш гингивит, пародонтит ва бошқа турдаги милк касалликларини келтириб чиқараркан. Тутун таркибидаги зарарли моддалар таъсирида милк тўқималари анча заиф ва шикастланувчан бўлиб қолади. Натижада, тишларнинг тўкилиш хавфи сезиларли даражада ошади. Мен ҳам олдин кўўўп ва хўўўп чекканман, Чекишни буткул ташлаганимга 2 йил бўлди. Албатта бу осон жараён эмас. Чекишни бошқа ёмон оқибатлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилибди. 🧠
ادامه مطلب ...
7 923
40
Сизга қайси сиёсий партиянинг ғоялари маъқул? Октябрда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида катта эҳтимол билан эшитгансиз. Қайси партия номзодларига овоз бэриш ҳақида бир қарорга келдингизми? Агар ҳалиям бу ҳақда иккиланиб бош қотган бўлса, маши тепадаги видеода ҳамма партиянинг мафкураси ва мақсадлари ҳақида чоткий тушунтирилибди. Агар тадбиркор бўлсангизу, давлат бизнесингизни қўллаб-қувватлашини хоҳласангиз, какраз ЎзЛиДеПни мақсадларидан бири тадбиркорларни поддержка қилишакан. Коррупция йўқотилишини, адолат устувор бўлишини хоҳлайсизми, аёл-қизларимизни ҳуқуқлари ҳимоя қилинсин дейсизми, унда канешна “Адолат” социал-демократик партиясини танланг. Кароче видеони кўрворишли жойи, фойдали маълумот олиб, тўғри танлов қилинг. 🧠
ادامه مطلب ...

IMG_8104.MP4

8 686
28
ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ҳам Теҳронда ўлдирилган. Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги хабар берди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, сиёсатчи ва унинг тансоқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган. ХАМАС Сиёсий бюро раҳбарининг ўлимини тасдиқлаб, бунда Исроилни айблади. Ҳаниянинг қандай ўлдирилгани аниқ маълум эмас. Бир нечта ОАВ бу Хания турган уйга ракета ҳужуми натижасида содир бўлганини даъво қилмоқда, лекин маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Эроннинг Fars агентлиги Ҳания ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Зарба, эҳтимол, самолётдан фойдаланмасдан бошқа давлат ҳудудидан амалга оширилган, дейди Ливаннинг Al Mayadeen телеканали. Хабар қилинишича, Фаластин қаршилик ҳаракати етакчиси Эроннинг сайланган президенти Маъсуд Пезешкианнинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронга келган.  Исроил армияси вакиллари CNN телеканалига Теҳронда ХАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақидаги хабарга изоҳ беришдан бош тортдилар ва “хорижий ОАВ хабарларига жавоб бермаяпмиз”, дедилар. Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари ўлдирилганидан кейин Эрон олий раҳбари қароргоҳида Миллий хавфсизлик олий кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Хания 07/10 воқеаларидан кейин Исроил томонидан ҳукми ўқилган одам эди. У бир неча вақт Дохада, Туркияда истиқомат қилди. Аммо унинг айнан Эронда ўлдирилиши Эрон махсус хизматларига саволлар туғдиради. 🧠
ادامه مطلب ...
7 959
14
Ҳизбуллоҳ етакчиси Фуад Шукрнинг “ўнг қўли” ўлдирилибди Исроил мудофаа кучларининг хабар қилишича, Ҳизбуллоҳ раҳбари ўринбосари Байрутдаги зарбада ҳалок бўлган. Фуад Шукр стратегик бўлинма раҳбари, шунингдек, Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг катта ҳарбий маслаҳатчиси ҳисобланган. Шукр 1983 йил 23 октябрда Байрутдаги АҚШ денгиз пиёдалари казармасини портлатиб, 241 та америкалик аскарни ўлдирган ва 128 кишини яралаган бомба ҳужумини ташкил қилган эди. Исроил 2023 йил октябрь ойида ХАМАС билан охирги уруш бошланганидан бери Ҳизбуллоҳнинг Исроилга қарши ҳужумларини Шукр бошқарган деб ҳисоблайди. У, шунингдек, яқинда Маждал Шамсга уюштирилган ҳужум учун масъул деб аталган. Ливан ССВнинг маълум қилишича, Исроилнинг Байрутдаги турар жой биносига уюштирган зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 68 киши, жумладан, болалар яраланган. 🧠
ادامه مطلب ...
8 017
11
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio