El servicio también está disponible en su idioma. Para cambiar el idioma, presioneEspañola
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

all posts ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз:  @eltuzportali_bot . Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз:  https://t.me/eltuz_reklama  
نمایش توضیحات
132 777+1 813
~33 871
~16
36.31%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
11 995جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
0جایی
از 0
دسته بندی
543جایی
از 2 793
همه انتشارات
РАССОМ ТУЗ: ТРЕНДДАН ТУШГАН МАВЗУГА КАЙТИБ… Тасаввур қилинг, Панорама катта золида кино бўляпти. Кино номи, айтайлик, "Сўнгги васият" Зол тўла одам. Яна ашиинча одам кўчада белат излаб юрибди. Титрлар тушади. Экран ëришади. Кадрда ариқлаб кетган қари ва касал ҳопз билярдхонадаги креслода ўтирибди. Крупний планда дардли кўзлари кўринади. Қора кўзойнакли одам келиб ҳопзди қулағига биннаса деб шивирлайди. "Ҳа, келдими?" дея ҳопз ўрнидан туриб, қўлига кийни олиб, билярд столга яқинлашади. Крупний планда билярд столнинг яшил баҳмали ва ундаги оқ шарлар кўринади. Столнинг бир томонида ҳопз. Унинг юзига чироқ тушгани учун таниймиз. Столнинг нариги тарафида ëшроқ йигит кий ушаб турибди. Юзига чироқ тушмагани учун уни таниш қийин. Крупний план. Ҳопз эпчиллик билан кийни шарга уради. Зарб еган шар бошқа шарларга урилади. Бирин кетин саватга шарлар тушади. Рақибнинг зарби яна ҳам кучли эди. Рақибнинг қўли баланд келди. Шунда ҳопз хаста овоз билан: "Шу пайтгача мени ҳеч ким билярдда юта олмаган. Сен ютдинг. Чунки пушти камаримдан бўлган фарзанди аржмандимсан. Томирингда менинг қоним оқяпти. Бу дунëга келиб топканим сенсан. Сени тан олмаганим учун мен телба отангни кечир. Бир оëғим гўрда. Бу юкни орқалаб кета олмайман. Сен менинг боламсан. Жон болам..." Кадр алмашади. Стол нарида турган одам юзига чироқ тушиб ëришади. Кий ушлаган бу йигит бақрайиб қотиб қолган ва кўзларидан шашқатор ëшлар оқмоқда. Бирдан бу йигит фарëд солиб қўлидаги кийни тиззасига уриб, ғарч этиб синдириб четга отади. "Отажон" деган ҳайқириқдан билярд столи устидаги фонус чайқалиб кетади. Панорама золида ўтирган томошабнлар изиллаб йиғлаб ëтибди. Биттаси бўрига ўхшаб увиллаб йиғлаб бошлади. Ўзидан кетиб қолганларни 17 гўрбанниисага апкетишди. Саҳнадаги қадрда движения йўқ. Дардли кўзлар билан қараëтган қари ҳопиз ва кўзидан ëш оқиб қалтираб турган ëш йигит тасвири. Қўшиқ янрайди: "Бу кунларга етганлар бор етмаганлар бор " Бирдан йигит қаршисидаги қари ҳопз оғушига ўзини отмоқчи бўлади. Аммо шу пайт хонага битта алвасти хотин иккита ажинасифат йигит билан кириб келади. Уларга қўшилиб келган барзангилар ҳопз билан билярд ўйнаган йигитни ерга ëтқизиб судраб олиб чиқиб кетишяпти. "Урманглар боламни. Жигаргўшамни ..." деган қари ҳопз шилқ этиб йиқилади. Унинг оғзи қийшайиб кўзлари олайиб кетганди. "Скорий чақир" деб бақирди алвасти. Қари ҳопзни икки санитар замблга солиб олиб чиқиб кетади. Экран қораяди. Кейинги кадр ярим тунда олинган. Қоп қоронғу гўристон. Янгигина дўппайган қабр устида бир йигит тиз чўкиб бўзлаб ўтирибди. Ой нури унинг кўзидан оққан ëшларни ялтиллатиб кўрсатади. Дийдор қиëматга қолди деган ëзувт тушади. Қўшиқ янграйди Эссиз кунлар тушди мани бошима, Менга фарзандимни бер деб йиғлайман. Агар мани фарёдима етмасанг, Берган омонатинг ол деб йиғлайман. Энди мани яшамоғим гумона, На фарзанд бор манда ному нишона. Чароғдек кўзларим тўлди тумона, Менга фарзандимни бер деб йиғлайман. Агар мани фарёдима етмасанг, Берган омонатинг ол деб йиғлайман. Махтумқули энди ҳолинг на кечар, Ўзинг ўлгандан сўнг чироғинг ўчар. Кафанингни энди ўзгалар бичар, Менга фарзанднимни бер деб йиғлайман. Зал увиллаб йиғлайди. Фильм тугади. Свет ëнди. Аммо ҳеч ким залдан чиқиб кетмади. Қари ҳофизнинг оғир ғуссаси томошабинларни харсанг тош каби босиб қолганди. Ўқинг, аммо йиғламанг. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
10 942
7
Элтуз, ёшим 72 да. Хрушчевдан бошлаб Мирзиёев давригача ҳамма давлат раҳбарларини биламан, аммо хакикатни айтиш керак. Мирзиёев анча мунча ишлар қилди. Бунга кўз юмиб булмайди. У инсонга айтганини тескари қилаётган ҳозирги кунданинг қуйи қисмидаги раҳбариятдир. Бунинг учун нима қилиш керак. Ҳамма қўғирчоқ партияларни тарқатиб юбориб, янги партиялар тузиш лозим. Ана ўшанда қуйи поғонада ўзгаришлар бўлади. Мирзиёев қарорлари таҳсинга лойиқ. Ўқитувчилар, дўхтирлар, ўқувчи, студентлар кўча супуришдан, пахта ва бошқа ишлардан озод қилиниши, қўшни республикар билан чегара, сув масалаларининг ҳал қилиниши осон иш эмас. Бунинг учун ман Президентдан ғоят миннатдорман. Элтуз мана шундай ижобий ишларни ҳам ёритиб туринглар. Ана шунда лайк босинг, обуна бўлинг деб одамларга ялиниб ўтирмайсиз. Ўқувчилар ўзи оқиб келади. Омон бўлинглар, ишларга ривож..... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
15 768
20
Бир квадрат асфальт учун Шайхонтоҳур ҳокимлигида пул йўқми? "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Ушбу мурожаатни каналга қўйиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти назоратида бўлган "Халқ назорати" портали масъуллари амалда ишламаётганини ёритиб беринг. Мурожаат қилганимга 2 ой бўлдики, Шайҳонтоҳур тумани ҳокимлиги умуман эътибор бермади. 1кв метр асфальт учун дастур ҳамда маблағ ажратилиши керак экан. 1кв асфальт учун Шайҳонтоҳур тумани ҳокимлигида пул йўқми? Адашмасам бу ишлар Ободонлаштириш бўлими вазифасига киради. Илтимос, муаммони тегишли тартибда ҳал қилиб, масъулиятсиз ходимларга чора кўрилишида Тошкент шаҳар ҳокими ва юқори турувчи органлардан чора кўрилишида амалий ёрдам сўрайман." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
19 347
29
КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ОЧГАН РАҲБАР Мен НКМК АЖ Жанубий кон бошқармасига қарашли кон ер ости бўлимида ишлайман. Бизга берилган резинали этик сифатсизлигидан тешилиб, шахтада сув кириб кетаётгани бўйича ТБ ходимларига учрашмоқчи бўлиб келганимда, масъул шахслар шахтага тушиб кетган экан. Шундан сўнг ТБнинг каттаси Муҳаммаджон Ишонходжаевнинг олдига бориб вазиятни тушунтирсам, у оғзидан боди кириб, шоди чиқиб, ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан менга бақириб кетди. Айтишича, хоҳласа, бундан баттарини олиб келармиш. Керак бўлса, этикни ўзим сотволишим керак экан. Агар асабига тегсам, раҳбарларга айттириб жазолатармиш. Мен этикни уйимга ишлатиш учун сўрамаяпман-ку, шахтада кийиш учун сўрагандим. Узоқ йиллар НКМКда раҳбар бўлиб ишлар экан, ходимлар билан хушмуомала муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши кераклигини ўрганмаганми? Ёки бу жаноби олийларининг оёғи ердан узилганми? Ахир бундай қўпол раҳбар комбинат нуфузига путур етказмайдими? Бу муаммо йил бошидан бор. Битта менинг эмас, шахтадага қанча ҳамкасбларимнинг ҳам этиклари “брак”. Аслида Ишонходжаев жаноби олийлари 2014-2020 йиллари НКМК ММ ва ТХ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган вақтида комбинат тарихида жуда зўр из қолдирган. Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан чиқарилган сифатсиз ҳимоя воситаларини комбинат ишчиларига ўтказиш эвазига жарақ-жарақ пуллар олгани ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари ошкора бўлиб, 2020 йил эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек ҳозир ҳам эски ишларини бошлаган. Нимага десангиз, ишчиларга йил бошидан сифатсиз ҳимоя воситалари тарқатиляпти. Демак, Ишонходжаев мўмай даромад эвазига сифатсиз ҳимоя воситалари келишига замин яратмоқда. Шахтада ишчиларнинг норозилик кайфияти кўтарилишига яна бир сабаб Ишонходжаев шахтага тушиб қолса, ким олдидан чиқиб қолса оғзига келган сўзлар билан ҳақоратлайди. Ҳамиша ер ости ишчиларидан норози. Дўқ-пўписа қилиб, ёшига хос бўлмаган қилиқлар қилади. Биз ҳам одаммиз, ишимизни ҳалол меҳнат билан бажараяпмиз. Шу ўринда савол туғилади, янги Ўзбекистонда маданият соҳасида ҳам янги дунё қараш, янгича фикрлар ривожланаётганда, бу маънавияти, маданияти бузуқни ким раҳбар қилиб қўйган? Ахир давлатимиз раҳбари "Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ безавол яшайди", деган-ку. Шуми бизнинг безавол яшашимиз? Ахир бизнинг қонуний ҳуқуқларимиз поймол бўлмоқда. Ҳуқуқларимизни талаб қилиб, сифатли ҳимоя воситаларини сўрасак, ҳақоратли сўзлар билан сийлаб, “Сенлар молсанлар. Шахтада ишлайдиганларнинг фаросати бўлмайди”, деб ҳақорат қилиши шахта ишчиларида кескин норозилик кайфиятининг кўтарилишига сабаб эмасми? Юқоридаги ҳолатларни чуқур таҳлил қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли ташкилотлар ўрганиб чиқса, Ишонходжаев Муҳаммаджон Негматовичга нисбатан хизмат текшируви ўтказилса, Ўзбекистон Республикасида қонун устувор, жазо муқаррарлигини билиб қўйса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
23 099
71
ДЎСТИМ МЕНИНГ ЭШАКДУР, УНГА СЕВГИМ БЕШАКДУР Озодлик журналисти Ҳурмат Бобожон ёзади: Ўзбекистонда эшак энг кўп камситиладиган ҳайвон. Минилади, жинсий зўрланади, ҳақоратланади. Золим ота-оналар боласини "эшшак" деб сўкади. "Эшшакни ўзи ҳаром, меҳнати ҳалол" деган мақол ҳам бор. "Ит бўлур, эшшак бўлур, асло бўлмас одамий" деб шеър ҳам ёзилган. Хуллас, эшак Ўзбекистонда – бу негативизм. Эшак учун Ўзбекистонда туғилиш азоб. Яхшироқ ҳолатда эксплуатация қилинади, ёмонроқ вазиятда колбаса цехида гўшт майдалагичдан ўтказилади. Лекин, эшаклар ардоқланадиган давлатлар кўп. Масалан, Қўшма Штатларда эшак - демократия тимсоли. Икки йирик партиядан бириси Деморатик партиянинг рамзи – бу эшак. Ноябр ойида бўладиган сайловларда чап ва ўнг қирғоқдаги кўпчилик кўксига эшак сурати туширилган значок тақиб, демократлар ғолиб бўлишидан умидвор. Қардош Туркияда ҳам эшак ардоқланади. Машхур турк комедияси "Солоқо" фильми қаҳрамони эшакда қиз олиб қочар экан, эшакка икки одам оғирлик қилади, азоб бермайлик, навбатлашиб минамиз, дейди. Саксонинчи йилларда афсонавий турк ашулачиси Бориш Манчо "Аркадашим эшшак" деб қўшиқ куйлаган. Бу "Бремен машшоқлари" эртагидаги эшак ҳақидаги қўшиқ. Клип ҳам Бременда олинган. Узун қулоқларингни сўнгги бор солло, Тум эски дўстларимдан бир хабар йўлла Айрилиқ вақти келди, чидамоқ керак Сени жуда соғиндим орқадошим эшшак Uzun kulaklarını son bir kez salla Tüm eski dostlarımdan bir haber yolla Ayrılık geldi başa, katlanmak gerek Seni çok çok özledim arkadaşım eşek 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
23 872
89
Ўз-ўзини даволайдиган гориллалар доривор ўсимликларнинг янги турларини кашф этишга қандай ёрдам берди? Ғарбий Африканинг ёввойи маймун гориллалари томонидан истеъмол қилинган ва маҳаллий анъанавий жамоалар табиблари томонидан қўлланилган тропик ўсимликларни ўргангандан сўнг, олимлар илгари номаълум доривор хусусиятларга эга бўлган камида тўртта янги ўсимлик турини топдилар. Лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бу ўсимликларда кўп миқдорда антиоксидантлар, шунингдек, микроблар билан муваффақиятли кураша оладиган моддалар мавжуд. Ўрганилган моддалардан бири антибиотикларга чидамли ва касалликларга қарши курашда самарадорлигини кўрсатди. Ғарбий пасттекислик гориллалари зич ўрмонларда яшайди, бамбук куртаклари ва мевалари билан озиқланади Маълумки, катта маймунлар кўпинча шифобахш хусусиятларга ега ўсимликларни истеъмол қилиш орқали ўз-ўзини даволашади. Яқинда дунё оммавий ахборот воситалари яраларини тезроқ даволаш учун шифобахш сабзавотдан фойдаланган ярадор иаймун ҳақида ёзишди. Охирги тадқиқотда олимлар биринчи бўлиб Габондаги Мукалаба-Дуду Миллий боғида яшовчи Ғарбий пасттекислик гориллалари қайси ўсимликларни истеъмол қилишини кузатдилар. Кейин, маҳаллий халқ табиблари (кинначилар) билан суҳбатлашгандан сўнг, улар шунга ўхшаш тадқиқот учун ўсимликларнинг тузилган рўйхатидан тўртта "истиқболли" турни танладилар: будар пахта дарахти (Cеиба пентандра), croton (Мйриантҳус арбореус), Afrika теак (Милиcиа ехcелса) ва анжир дарахти (Ficus). Халқ табобатида бепуштликдан ҳазмсизликка қадар ҳамма нарсани даволаш учун ишлатиладиган бу дарахтларнинг қобиғида доривор таъсирга ега кимёвий моддаларнинг кенг ассортименти топилган: Gabon потенциал шифобахш хусусиятларга ега ўрганилмаган ўсимликларнинг ҳақиқий омборидир Танланган тўртта тур ҳам супербугларнинг турларидан бирига — кўп дори қаршилигига ега Е. cоли штаммига қарши курашда антибактериал фаолликни намойиш етди. Шу билан бирга, тадқиқот шуни кўрсатадики, пахта дарахти барча синовдан ўтган штаммларга қарши курашда "мукаммал ишлаган". Бу гориллалар уларга фойда келтирадиган ўсимликларни истеъмол қилиш учун ривожланганлигини кўрсатади. Габонда ёввойи филлар, гориллалар, шимпанзелар ва бошқа ҳайвонлар яшайдиган улкан ва деярли ўрганилмаган тропик ўрмонлар, шунингдек, фанга номаълум кўплаб ўсимликлар бор. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
24 155
18
Агар инсоннинг бутун даромади озиқ-овқат ва уй тўловига кетадиган бўлса, унинг меҳнати энди иқтисодий ривожланиш жараёни бўлмайди, балки омон қолиш ҳаракатига айланади, бу эса аслида қуллик деб аталади.
28 027
328
ОЛМАЛИҚДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ СУВДАН ЗАҲАРЛАНДИ Олмалиқ шаҳрида Ихтисослашган Бухоро мактаби ўқувчилари сувдан заҳарланган. Ўқувчилар мактаб ҳудудида филтрланмаган сувдан истеъмол қилганлар. Сувдан заҳарланиш асосан бошланғич синф ўқувчиларида кузатилган. Мактабнинг 4 синф ўқувчиларидан 8 нафарида ушбу ҳолат кузатилган. 18 сентабрь санасида болалар шаҳар тиббиёт бирлашмасига оборилган. Уй шароитида заҳарланишни олдини олиш ва бартараф этиш муолажаси буюрилган. Болаларда заҳарланишнинг хавфли бўлмаган даражаси аниқланган. Элтузга хабар берган онанинг сўзларига кўра, бу ҳол биринчи бор юз бериши эмас. Маълумотга кўра, болалар янги уқув йилдан бошлаб яроқсиз сувдан истеъмол қилиб келгани айтилмоқда. Ота-оналар мактабдаги ушбу ҳолатни вазирлик назоратга олишни талаб қилганлар. Вазирлик мутасаддиси ота-оналар қўнғироғига мактабдаги сувни бутунлай узиб қуйишларини айтган. Сув берсак ҳам муаммо, бермасак ҳам, деб жаҳл қилиб гўшакни кўйиб кўйган, вазирлик мутасаддиси. Айни кунда заҳарланган болалар учун дарслар вақтинча тўхтатилган. Элтузга хабар берилишича, мактаб маъмурияти болалар тузалиши учун 4 кунга уйларига жавоб берганлар. Заҳарланиш асосан бошланғич мактаб ўқувчиларида кузатилган. Болаларнинг ошқозони оғриган, боши айланган. Ота-оналар мактабдан сув ичмасликларини уқтиришмоқда. Шаҳар аҳоли яшаши учун хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Фуқаролар сўнгги йилларда Олмалиқ шаҳарчасининг ҳавоси ҳам анча ўзгарганидан нолийди. Аҳолининг барчаси ҳам филтрланган сувдан истеъмол қилмоқда деб ҳеч ким кафолот беролмайди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
26 449
114
ЁЛҒИЗ ОНАНИНГ ДАРДИ Сирдарё туманида истиқомат қилувчи Фароғат Жумаева мурожаатида маълум бўлишича, 2022 йил Сирдарёдаги ҳарбий қисмда содир бўлган техноген ҳодиса сабаб, онахоннинг уйи жиддий зарар кўрган. Имкони йўқлиги сабабли нажот излаб, ёрдам сўраб бормаган ва мурожаат қилмаган идора қолмаган. Талафотдан омон қолган, бир томони йўқ уйда қиш чилласида, ёз саратонида жон сақлаб келмоқда. Ёлғиз она бўлганлигим, тайинли иш, тайинли нафақам бўлмаганлиги сабаб, авария ҳолга келган, бутунлай вайрон бўлган уйимни тиклай олмадим. Қўни-қўшниларим топарман-тутарман, қолаверса, туман ҳокимлиги бир қадам. Ўтган қиш Фароғат ая, унинг набираларини ёдидан чиқмайдиган, унутилмас из қолдирди. Газсиз, светсиз, уч томони бор, бир томонига совуқ кирмасин деб гилам ўрилган хонада жон сақлашди. Шу орада набираларининг бири қўйиб, иккинчиси шамоллаб, ўсал бўлиб ётиб қолишди. Узоқдаги яқинларнинг ёрдами нима бўларди. Дори олса, овқатга, овқат олса дорига пул етмайди. Уй таъмирига қандай етсин, дейди ая куйинчаклик билан... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

file

27 843
43
Наманган туманидаги давлат ташкилотининг томига ўрнатилган Давлат байроғи офтобда ранги ўчиб, куйиб, йиртилиб кетган. Ташкилот раҳбари ва юқори турувчи идора раҳбарларини бу ҳолат билан умуман иши йўқ. Бу Наманган вилояти Адлия бошқармаси тизимидаги Наманган тумани БАХТ уйининг маъмурий биноси.
30 000
195
РАССОМ ТУЗ: ЎРИС КЎТИНГГА ПОПИРИС Мен яқиндан таниган, юртсевар ўзбеклардан камида учтаси боласини ўрис боқча, ўрис мактабда ўқитади. Бачалари билан ўрисча гаплашишади. Араб саҳроларидаги туя қумалоғи, тикан ва калтакесакларни англатувчи сомий исмлар қўйилган бу "ўзбек"лар ўрис қилиб ўстирилмоқда. Бу ҳолат дунë ўрис бoсқинчилигини қоралаган ва Болтиқ бўйи давлатлари ўрис тилидаги мактабларни қаторлаб ëпаëтган бир пайтда содир бўлмоқда. Майли, СССР пайтидагиларни тушунса бўларди. Москвага бориб каръера қилади деган таъма бор эди. Лекин, нега бугун 2024 йилда ўристилли бачаларни етиштираман деб, ўзбек ота эналар онтарилиб тушиб ëтибди? Яна ўзларини овутиш учун "бачам ўзбекчаниям билади," дейишади. Ниххуя билмайди. Ўзларингни ëлғон билан овутишма, пийпл. Ўзбек тили яқинда эллик, олтмиш миллион одам гаплашадиган катта тил бўлади. Ўрис тилли Мунисаям диктатор Каримовнинг охтиқи Маша Тиллаям буни тушуниб, "атата, патата" қилиб бўлсаям, ўзбекча гапирмоқда. Лекин «қўтос» сўзини «қўтон» сўзидан парқини билмайди. Чунки нейтив спикер эмас. Энди бачам ўрисча чулдирасин деган ота-эналар ўзларининг мажруҳ комплекс кемтиклигини болалари орқали тўлдирмоқчи. Аммо бу болалар келгусида ўз ота энаси тилини билмаслигидан иялиб изо ейди. Уларга қараб, "ўрис кўтингга попирис," дейишади. Француз профессори ўзбекча билмайдиган аммо инглизчада яхши сайрайдиган ўзбекни уялтирганини эслайман. “Қандай қилиб 20 йил Тошкентда яшаб ўзбекча билмаслик мумкин? Мен бунга илмий асос кўрмадим,” деганди профессор. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
29 507
64
Дам олиб ëтувдим. Бир ҳезим замминстрни ўрис пропагандист ашлачилар Ўзбекистонга келса оëғи тагига поëндоз бўламан деган гапини эшитиб қусгим келди. Одамам шунақа пасткаш бўладими? Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Россиянинг Украинага босқинини молиявий қўллаб-қувватлаётган ва дунëдаги концерт залларида куйлаши тақиқланган ўрис қўшиқчилар бемалол Ўзбекистонда концерт бераверишини матбуотга айтди. "Кевотти. Кевурсун," деди катта эҳтимолда Кремль босқинчилари таъсирида бўлган ўрисқул мулозим. Бу эшшакмия замминистрни шарманда тахтага умрбод ëзиб қўйдик. Мустақилликка қарши бўлган ва Украинада гўдаклар ўлимини молиялашни қўллаëтган итялоқ. Бу амëба мия Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон ҳукуматининг нейтраллик сиëсатига тупурган. Олдинроқ бу ҳезим заминстр Канизанинг иштонини муҳокама қилиб Рассом Тузга назаркарда бўлувди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
30 904
59
МАЖОЛИСУЛ НАФОИСНИНГ ДАФ БЎЛГАНИ ҲАҚИДА (Бу гапни гўши бор одам эшитсун, ўзида ҳуши бор одам эшитсун) Олдин мажлисларда ориф ва оқилларгина сўз соҳиби эди. Уларнинг суҳбатларини билимга ташна мажлис аҳли жим ва қулоғини динг қилиб тинглар эди. Бу суҳбатни тинглаш учун олис тупроқлардан келган етук олимлар қўлига супурги олиб, мадраса айвонини супурган куйи мажлисга қулоқ мусофири бўлишган. Шу тариқа билмаслар билгичлардан эшитиб олим бўлишган. Шу тариқа илм ва ирфон тараққийга юз тутган. Гап кумуш, сукут эса олтин бўлган бир давр. Бу тартиб яқин яқингача мавжуд эди. Аммо интернет яратилгач умуман гап сўзламаслиги керак бўлган нодон ва жоҳилга ҳам минбар тегди. Интернет жоҳил билан оқил ўртасига тенглик белгисини қўйди. Масалан, минглаб жилд китобни титган бир олим закий бир фикрни гапираëтган пайтда, темир чўкичлашдан бошқани бимайдиган оддий бир чилангар ўртага кириб алмойи-жалмойи гапларни алжираши мумкин. Боз устига яна бир тўпор жоҳиллар орага тушиб бу чилангарнинг гапларини маъқуллаб бош лиққилатишлари ҳам янги давр маҳсулидир. Зар қадрини заргар биладиган ва чилангар жим турадиган замонлар интернет олиб келган тўфонда йўқлуқ қаърига даф бўлди. Мажлисимиз нафисликдан мосуво бўлиб, ҳамма бирданига тинимсиз гапирадиган далихонага дўнди. Боз устига ақлдан ғариб бўлган бу зотларнинг баланд пардали шовқини оқилларнинг хотиржам нутқи ичига гизланган мантиқни ҳам ўлдирди. Бу ўринда оқиллар ўзларига янги бир тузук тузсалар хайрли бўлар эди. Яъни жоҳиллар билан интернетда суҳбат қурмаслик. Уларнинг алжирашларини игнор қилиш. Яна ҳам тўғриси интернет яратган усул билан уларнинг оғзига блок деган қопқоқни ëпиб қўйиш. Форслар айтгандек: Кунад ҳамжинс бо ҳамжинс парвоз, Кабутар бо кабутар, боз бо боз. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
33 932
40
Ашлачи тройной ҳожиэна Юлдуз Усмоновага босқинчи Россияда чойнак қопқоғидай қадрсиз медал берилди. "Катюша" айтгани учун бўса керак. Бундан олдин бу тутуриқсиз кампирнинг АҚШдаги концерти Бухоро яҳудийлари талаби ортидан ибтол қилинганди.
33 198
62
КУЧСИЗНИ КУЧЛИГА ТЕНГ ҚИЛГАН ТЕМИР Столим устида турган пистолетга қараб ўй сурдим. 40 йилча олдин Ғарбий Германияда ишлаб чиқилган ASTRA 600. Қуролни севаман. Кичкина пайтимда онам Москвадан ўйинчоқ автомат олиб келиб берган эди. Батарея билан ишларди. Бувим берган пулга “Максим” деган пулемëт ўйинчоқ сотиб олгандим. Рогатка чўзмаларни ўзим ясардим. Энг яхши кўрган қуролимни 10 ëшимда ўзим ўйлаб топгандим. Ëнимизда металолом уюми бор эди. Мен ўша уюм ичида ғалати симни кўрдим. Метал симни ҳар бир қарич жойида ëнғоқдан сал кичик темир шарик пайвандланган эди. Мен бу симни судраб келиб напильник билан бир қарич¸ бир қарич қилиб кесиб чиқдим. Шарикни уч тарафида 3 см узунликда сим қолдирдим. Тепа қисмида эса 12 см. Уч қисмини эговлаб нинадай ўткир қилдим. Тепа қисмига тўртта товуқ патини 10 ланчи ип билан яхшилаб боғладим. Ҳозир “дарт» деган ўйинда қўлланиладиган парли найза ҳосил бўлди. Мен у билан дарахтларни танасини нишонга олардим. Шу кунларда Киевда рассекречить қилинган КГБ материаллари билан танишиб Хива хонлиги Россия оëқлари остига тушишидан олдинги ҳолат ҳақидаги маълумотлар билан танишдим. Уруш арафасида Хива Хони Муҳаммад Раҳимхоннининг укаси мамлакат мудофаа тизимини порохли қуроллар билан мустаҳкламлаш ҳақида маслаҳат қилади. Муҳаммад Рахимхон укасини зиндонга ташлайди. Маслаҳатда қатнашганлар Ичан Қала четидаги чуқур (Яма) да сўйилади. Мамлакатда қурол ишлаб чиқариш мудофаа масалалари билан шуғулланиш тақиқланади. Рақсга тушиш, танбур дутор чалиш ва шеър ëзиш асосий вазифа қилиб белгиланади. Рус генераллари бир тарафдан Ҳазорасп, иккинчи тарафдан Манғитга етиб келганида ҳам Хива хони сарой оркестри билан репитиция қилиб ўтирган бўлади. Руслар келганини эшитган хон қўлига Огаҳийни ғазаллар китоби ва яхши кўрган икки баччасини олиб Қорақумга туркманлар орасига қочиб кетади. 1873 йил ëзида рус армияси Хивани ишғол қилади. Рус генерали Кауфман хоннинг бўм бўш саройига кириб деворда безак каби осиғлиқ турган Winchester русумидаги инглиз винтовкаларини кўради. Бу қуролларни Британия қироли ҳадяга юборган ва хон уни безак деб ўйлаб деворга осиб қўйган. Генерал Кауфман "Агар бу олтита винчестерни тўғри ишлатишганда биз амударëдан кеча олмаган бўлардик” деб ўйлайди. Қиссадан ҳисса: Адабиëт ва мусиқа билан шуғулланиш давлатчилик учун энг мухим нарса эмас. Мадримхон қурол ҳақида ўйласа кўпроқ фойда бўларди. Дарвоқе, Муҳаммад Раҳимхон яхши шоир бўлган. У Феруз тахаллуси билан муғбачалар ҳақида ғазаллар битган. Бу ҳақда кейин гаплашамиз. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
33 773
76
МАКТАБЛАРДА ҲАМ КОРРУПЦИЯ... Ёзмоқчи эмасдим, аммо каналдаги “мушук ва сичқон” постингиздан кейин чидаб туролмадим. Ижтимоий тармоқларда “таълимда коррупция авж олган” мазмунидаги мақолаларга кўзим тушиб қоларди. Ўзи таълимнинг маоши ўртача 2 ёки 3 миллион бўлса, бу пулда қанақа коррупция бўлади, деб ўйлардим. Энди тушундим: кимнинг таниши, пули кўп бўлса, ўшанинг замони экан. Зафаробод туман 3-умумий ўрта таълим мактаби директори (охиратлари обод бўлсин) 5 сентябрь куни қон босими ошиб, комага тушиб, 7 сентябрда вафот этди. Ҳаммаси шундан бошланди. Туман мудиримиз 6 сентябрь куни мактабга келди-да, бу хабарни мактаб жамоасига етказди. Жамоани бошқариш учун вақтинча мактаб ММИБДЎ Е.Нарматовга юклади. 16 сентябрда мудир яна мактабга келди-да, бу сафар биология ўқитувчиси Н.Қудратова ҳожи онамизни вақтинчалик директорлик лавозимига тайинлаб кетди. Мудир ўзи яқинда тайинланган бўлиб, ҳожи онани билмасди, танимасди ҳам. Аммо ҳожи онамизнинг эри бир неча йиллардан буён ҳокимиятда ишлайди. Ё пулинг, ё танишинг бўлсин экан. Нега раҳбарликка арзийдиган, билимли, салоҳияти кенг, меҳнатсеварларни эмас, “танка”си борни директор қилишади? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
33 312
77
ОДИЛ СУД ҚАНИ? Мирзо Улуғбек тумани “Алпомиш” маҳалласига беш бегона Бўрихўжаевми, Бўриевми деган одам суд қарорларини бир кунда ўз фойдасига ҳал қилиб, маҳалла аҳолиси ҳашар йўли билан қурган чойхона ва болалар майдончасини тортиб олмоқда. Бу одам маҳаллада яшамайди. Унинг ҳеч кими ҳам истиқомат қилмайди. Аммо унинг кучли танишлари “суд”да бор. Тошкент шаҳар судъялари эса аҳолини тингламай, бир томонлама қарор чиқармоқда. Одил суд қани? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

IMG_7172.MP4

33 531
56
“ПАХТАМИЗНИ “ҚОДИР ТЕКСТИЛ” ГА ТОПШИРМАЙМИЗ!” Олтинкўл туманидаги бир гуруҳ фермерлар номидан мурожааат қилмоқдамиз. Бўстон туманида “Сайёра фаввораси” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери бор. Бизнинг туманимиз фермерлари пахта ҳосилини мажбуран, ҳокимият босими остида мана шу кластерга топширарди. Ваҳоланки, “Сайёра фаввораси” ни фермерлардан миллиардлаб қарзи бор. Ўтган 2023 йилги пахта пулини қўятуринг, ҳатто, 2022 йили ҳақларимизни ҳам ололганимиз йўқ. Президентимиз Шавкат Миромонович: “Фермерлар маҳсулотини хоҳлаган кластерига топширсин. 2-3та кластер билан ишласин, рақобат бўлсин”, деганида фермерлар роса суюнганди. Аммо кластер раҳбари Ботир Қодиров дарров яна битта кластер ташкил этиб олиб, номини “Қодир текстил” деб номлади. Ва фермерлар пахтани энди “Қодир текстил” га топширадиган бўлди. Лекин у кластер ҳам, бу кластер ҳам бир гўр, сабаби ҳар иккаласининг ҳам эгаси битта одам – Ботир Қодиров. Жорий йил баҳорда пахта сотиш бўйича Фьючерс шартномасини Балиқчи туманидаги “Скортон текстил” МЧЖ билан имзоладик. Энди “Қодир текстил” билан ишламаймиз, деб турсак, Олтинкўл тумани ҳокими Отавулло Расулов 45 та фермерни тумандаги пахта заводга мажбуран тўплаб олиб, ҳеч қандай шартномани тан олмасдан, пахтамизни “Қодир текстил”га сотишга мажбурлаяпти. Бу саҳна ҳар куни кечки 19 дан кейин бошланади. Дам олиш вақти бўладими, кечаси бўладими, уйингда ёш гўдагинг борми бу ҳокимга фарқи йўқ. Ёш боласи бор хотин-қизларниям, МФЙ ходимлариниям йиғволиб, “очко” олиш, Ботир бойга яхши кўриниш учун ҳаммага буйруқ қилиб ётибди. Кечаси соат 12-1 бўлиб кетсаям парвойига келмайди. Фермерларни мажбурлаб, Ботир бойга арзон-гаров маҳсулот ундириб берса бўлди. Кимда ким пахта топширмаса, 10 % жарима тўлармиш. “Хоҳлаган ерингга бор, менга деса ижтимоий тармоқларда чиқарвор. Ҳеч кимдан қўрқмайман, бажарасан, тамом!” – дейди. Биз бир нарсани тушунмаяпмиз. Нега фермерларни ҳамма эзаверади? Нега Президент айтган гаплар шамолга совурилиб кетаверади? Ё бу гаплар шунчаки матбуот учун айтиладими? Агар ундай бўлмаса, нега кичик бир туманни ҳокимию, бир тумандаги бойвачча Президентимиз сиёсатини менсимайди? Нега қонунларимиз ишламаяпти? Ёки бу қонунлар фақат бой ва “каттакон”лар манфаати учун ишлайдими? Бу саволларимизга жавоб берадиган биронта мулозим, ҳукумат вакили борми? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
33 546
80
УЙИДАН НАША ТОПИЛГАН ФУҚАРО ҚАМАЛДИ Сирдарёлик фуқаро Бахтияров Андрей Тахировичнинг “Адолат” маҳалласида жойлашган уйидан “Қора дори 2024” тадбири давомида қуритишга ёйиб қўйилган наша моддаси ва жами оғирлиги 450 грамм бўлган марихуанна топилди. Фуқарога тегишли гараждан 1 литр ҳажмдаги елим идиш ва 1 дона қўлбола муштук топилган. Шу ашёвий далиллар асосида фуқаро Бахтияров Андрей тсудга қадар ҳибсхонасига жойлаштирилди. Қамағда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
33 333
19
РАССОМ ТУЗ ЭШАК ГЎШТИНИ ТАНОВУЛ ҚИЛИШЛИК ХУСУСИНДА Ëбоний эшак гўштини ейишлик суннат экани ҳақида ëзганимдан илими-билими йўқ, тангрининг каломи ва ҳадисларни ўқимаган авомнинг мияси замекания бўлибди. Хинзир эти сотиляпти, водка сотиляпти хайп, дод-вой йўқ, лекин эшшак гўшти сотилгани учун дод-вой. Ваҳоланки, шаръий йўл билан сўйилган ëввойи эшшак гўштини ейишлик - суннат. Ҳатто ҳаж пайтида саҳобаи киромлар қувалаб юриб, ëввойи эшшакни тутволиб, эҳромдаги ҳожилар билан сўйиб ейишган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У киши ёввойи эшакни тутиб олди, у эҳромда эмас эди. Бас, уни эҳромдаги оғайниларига олиб келди. Улар ундан едилар. Шунда баъзилари, бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрасак бўларди, деди. Бас, у зотдан сўрадилар. У зот: «Яхши қилибсизлар. Сизларда ундан яна борми?» дедилар. «Ҳа!» дедик. «Бизга ҳам ҳадя қилинглар!» дедилар. Биз У зотга ундан бердик ва У зот эҳромдалик ҳолларида уни иштаха билан едилар». Бу саҳих ҳадис бўлиб Насаий ва Бухорий ривоят қилганлар. Тангри таборак уларни ëрлақасин. Ўзи айтмоқчи бўлган нарсам қонун устиворлиги ҳақида эди. Давлат мулозимлари қонун асосида ҳаракат қилиши керак. Ҳар хил чўпчак ва эртакларни қонуний тадбир пайтида асос қилиб бўлмайди. Эртага биттa таксичи Кумар ҳинди Чорсудаги Мамарайим қассобни олдига келиб сигирни сўйма деб талаб қилса нимаўлади? Ҳаммаси нўлўлади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
33 808
106
ТОШКЕНТДА ТЕЗЛИГИ ЮҚОРИ BYD МАКТАБ ЎҚУВЧИСИНИ УРИБ ЮБОРДИ Сергели туманида автобусдан тушиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ўқувчини юқори тезликда ҳаракатланиб келган BYD уриб юборган. Видео ёзиб олаётган автомобил тезлиги 70 км/соат. Шу ҳолатида ҳам уни ортда қолдириб кетаётганига қараганда BYD тезлиги камида 80-90 км/с бўлганини билиш мумкин. Яна бу йўл қотиллари давлат чиқарган қонунлардан ва радарлардан тинмай нолишади. Қадамда радар, тезлик учун отни калласидай жарима бўлиб турибам шунчалик бизда одамлар. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-09-20_11-22-22.mp4

35 174
116
ФОРИШДА МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМА МУДИРИ КОРРУПЦИЯГА БЕРИЛГАНМИ? Жиззах вилояти Фориш туманида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мудири Собир Ваққосов коррупцияга берилгани иддао қилинмоқда. Тумандаги мактаб директорлари таъкидлашича, Ваққосов директорларга 2023 йил якуни ва 2024 йилнинг ярми учун пул мукофоти ёзиб, пулнинг ярмини ушлаб қолган. Маошлар пластик картага тушади, лекин мукофот пуллари нақд шаклда чиқади. Мактаб директорлари буни исботлаш учун масъуллар табелларни текшириши мумкинлигини билдирмоқда. Мактабгпча ва мактаб таълими вазирлигидан Фориш туманидаги бошқарма мудири фаолиятини тафтиш қилиш сўралади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
34 688
187
Пешонаси оқармайдиган эл – РТдан ваъз РТ: Мана ит қувлагаган гадойдек яна бир ҳафта зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëм. Юз минглаб одамлар билан суҳбат мазаси астрономик ўлчамда гўзал. МС: Юз минг амас, 678 мингнан ошдиқ оға. Ничиксизла жоллимисизла козел, чуғул, йилпишло. Ютубдайи коналимизо обуна бўлиб қўйингла мут гўравармин, ечўмаса шу йил бир миллиолна етали, ҳўжик бирри, мўччи ойбика, ëши киччи, ëшиуллило… 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

RT264(Android).mp4

34 021
19
ҚАРШИ ТУМАНИ ХАЛҚОБОД КЎЧАСИ ЧАНГГА БОТДИ Қарши тумани (эски Бешкент) Халқобод кўчасидан мурожаат бўлмоқда. Аҳоли ёғин -сочин бошланса лой кўчадан юришда хавотирда. Уч ой бўлди ҳамки бу йўл битмаган. Туман ҳокими ҳам шу чанг кўчаларда пиёда бир юриши, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиши керак. Шунда уларнинг дардини яқиндан ҳис қилади. Хабар беришларича, иш дастлаб буза-буз билан бошланган. Кейин негадир иш тўхтаб қолган. Балки чекка туман ҳеч кимни эътибори тушмас деб қурувчилар ўйин қилаётгандир. Балки молиявий сабаб ишлар тўхтагандир. Туман ҳокимлиги масъулига кўра, гўёки, ҳаммаси жойида эмиш. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-09-17_11-29-09.mp4

video_2024-09-17_11-29-06.mp4

34 104
39
Ўзбекистонда маймун ўйнатиш расман тақиқланди. Циркда қамчи билан уриб арслонларни олов ичидан ўтказиш ҳам ўтмишда қолди. Олқиш ва таҳсинга лойиқ иш. Циркларда ҳайвон қатнашган томоша кўрсатилмайди. Морбозлар сурнай чалиб илон ўйнатмайди. Айиқ ноғора чалмайди. Бу ҳайвонлар ëввойи табиат¸ қўриқхоналарга қўйиб юборилади.
35 691
66
Наманган тумани Хонобод қишлоғида рўй берган ҳолат. Болалар учун тротуарнинг йўқлиги туфайли ҳалокатли ҳодисалар юз бермоқда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️

video_2024-09-18_11-42-31.mp4

36 868
132
"Ассалому алайкум! Президентимизнинг 30.01.2023 йилдаги 23-сонли Қарорига асосан ҳокимликнинг кластерлар ва фермерлар билан тузадиган шартномавий муносабатларига аралашуви қатъиян ман қилинган. Лекин шунга қарамасдан Шовот туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масаласи бўйича ўринбосари Нурбек Бобониёзов фермерларга "кластер билан арзон нархда қўшимча шартнома қиласан бўлмаса пахтангни кластер олмайди, шолингни ҳам олиб кетамиз прокуратура текширади" деб фермерларни мажбурлаб босим ўтказмоқда! Президент қарорини туман ҳокимининг ўринбосари ҳурмат қилмаса фермерларга босим ўтказаверса буни қандай тушуниш мумкин" 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

file

36 430
139
РАССОМ ТУЗ: МИНЮСТ ЎЗБЕКИСТОННИ ШИМОЛИЙ КОРЕЯГА АЙЛАНТИРМОҚЧИМИ? Адлия вазирлиги Мирзиëев Янги Ўзбекисттонини дунë аренасида масхара театрига айлантирмоқдами? Бир вақтлар туркманлар ҳақида эшитиб "қотадиган ҳангомалар" нега бугун Ўзбекистонда юз бермоқда? Мавзуга ўтсам. Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича дунë таниган Тўлекан Исмоилова Тошкентга атай келиб, "Гендер тенглиги" бўйича семинар ўтказмоқчи бўлди. Чапаклар чалинди. Гуллар берилди. Ва бирдан ... (Воҳимали музика.) Ва бирдан хотин қизлар ўтирган золга тиш тирноғигача жиддий мафкура билан қуролланган қора куйлакли эркаклар тўдаси возз этиб бостириб кирди. Бу Минюст деб аталган нафталин вазирликнинг зондер командаси экан. Булар ўзлари билан Бобожоновнинг бодринг миршабларини ҳам еталаб олибди. Иккинчи Жахон Уруши пайтида овачарка итлар билан Беларус қишлоқларини рейд қилган Гестапо усулида иш юритган "ўзбек минюст" полицайлари: " Ҳамма ерга ëтсин. Провакация бу," деб бақиришди. Қўрқиб кетган хотинлардан ярмисининг ўтакаси ëрилди, ярмиси иштонига сийворди. Битта апти бўқдай, сил касалга ўхшаш минюст ходими ҳезалак овоз билан чийиллаб: "Сизлар 239 кодексни бузиб поймол қилдингизлар," деганида гултувак онтарилиб кетди. Гендер тенглиги ҳақида семинар ўтказмоқчи бўлган меҳмонларни скотчлаб боғлаб, мошнга солиб, сўтга оборишди. "Буларни отиб ташаш керак. Мусаппо осмонимизга шак келтиришди," деди яширин гей эканлиуги шундоқ билиниб турган Минюстнинг қора камзилли ходими. У эгилиб поймол қилинган кодекс ҳақидаги ҳужжатни бераëтганида иштони йиртилиб, пушти рангли трусиси кўриниб, запал бўлди. Майли чалғимайлик. Хуллас, Минсют деган бахти қаро вазирлик зондер командасининг алжирашидан энсаси қотган сўт раиси Минюст ҳезалакларига қараб: "Иди на**уй" деди. Торвузи қўлтиғидан тушган Минюстнинг тавия "эркак"лари иштонига «А» қилган боқча боласидай қараааб қолишди. Сўт оғаси меҳмонлардан узр сўраб: " Ҳа энди какова треба от шута. Ўзи бир Минюст бўлса. Пора билан юрфакка кирган каламушлар-ку булар," деб вазияни юмшатди. Семинар золига қайтган ташкилотчилар кайфияти Хитой концлагерида ит шўрва ичган уйғурлар каби эди. Семинарга келган барча хотинлар қочиб кетган. Охирги семинарчи қочиб Тўйтепа чегарасигача етиб борган эди. Админстрациядан телпон қилиб: "Ҳа энди бу ғор одамларидан нимани ҳам кутардингиз" деб, тасалли беришди. Кофе брейк савил ейилмасдан туриб брейк бўлди. Докладлар ўқилмади. Гендер тенглиги бўйича бериладиган тавсиялар ташкилотчиларнинг ичига тушиб қайтиб чиқмади. Ëш етим қизларни зўрлаш билан оти чиққан Минюст шотирлари эса "буюк жиноят қилган" бошқа семинарчиларни излаб изғиб кетишди. Иштони тарс йиртилиб камалак рангли трусиси кўринган минсютчи пора бериб видеоларни йиғиштириб олибди. Савияни қаранг. Минюст ходими гендер тенглиги ва жинсий озчиликлар ҳуқуқидан хабари йўқ. Сўт оға тўри айтди. Булар пора билан коридорда ўқиш битирган миясида Каримов нафталиини моғор босган ғор одамлари. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
34 660
153
САМАРҚАНДЛИК АЁЛ ЭРИНИНГ ДОИМИЙ ТАҲҚИРЛАШИ САБАБ ЎЗИНИ ЎЛДИРДИ Самарқандда икки боланинг онаси эри мунтазам калтаклаши ва ҳақоратлашига чидай олмасдан ўзини ўлдирди. Суд ҳужжатларида эркак хотини ва болаларини тепиб, арзимас сабаблар билан аёвсиз калтаклагани айтилади. Аёл отасининг қон босими ошиб кетишини ўйлаб уйдагиларига эридан шикоят қилолмаган. Вазият ошкор бўлгач аёлнинг ота-онаси куёви билан “гаплашиб олиш учун” келишган. Бироқ куёв уларни уйга киритмасдан ҳайдаб юборган. Зулмкор эркак зарбалардан аҳволи оғирлашган хотинига тез ёрдам чақиришни ёки шифохонага боришни ҳам тақиқлаган. Эркак хотинининг аҳволидан хабар олгани келган икки қариндошни пичоқлаган. Азоб-уқубатдан қутилишга умидини йўқотган хотин 2024 йил 2 январ куни кечаси ўзини ҳовлидаги дарахтга осди. Болалар онасининг ўлигини кўрган. Бироқ аммаси болаларга бу ҳақида ҳеч кимга айтмасликни буюрган. Суд тиббиёт экспертизаси хулосаси ва гувоҳлар кўрсатмасига асосланиб эркак бир неча моддаларда айбдор деб топилди. Хотинини суиқасдга ундаган эркак 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Хотин гўрда, эр қамағда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
34 919
33
Туркиялик рассом Ўзбекистон президентининг портретини мато парчаларидан ясади Уникал портрет муаллифи Дениз Сағдич бўлди. Ready-ReMade лойиҳаси доирасида у ўз ижодий ишларини фойдаланилган пластик, тугмалар, қоғоз парчалари, эски кабеллар ва батареялардан ҳам яратади. Унинг коллекциясида турли материаллардан ясалган машҳур шахсларнинг кўплаб портретлари мавжуд. Денизнинг айрим ишларини Истанбул аэропортида кўриш мумкин. "Истанбул аэропорти дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири. Бу Осиё, Европа ва Африка одамлари учрашадиган жой. Бу ерда пайдо бўладиган чиқиндилар ҳам жуда космополитик ва дунёда бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган хилма-хилликка эга бўлиши мумкин", – дейди у. Сағдичнинг фикрича, бу жой одамларни экоодатлар шакллантиришга рағбатлантириш учун энг яхши майдон ҳисобланади. Чунки экологик муаммолар алоҳида давлатларга эмас, балки бутун дунё ва барча жамиятларга тааллуқли.
ادامه مطلب ...

3431786405296322318.mp4

39 799
189
ELTA'SIR: ҒАЛЛАОРОЛДАГИ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ТОЗАЛАНДИ Бироз аввал Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги деҳқон бозори қаровсиз ҳолда ётгани ҳақида хабар берган эдик. Гулчамбар маҳалласидаги Пайшанба деҳқон бозори тозаланиб, атроф ободонлаштирилди. Чиқиндилар йиғиб олинди ва ерлар текисланди. Жараённи аҳоли вакиллари кузатиб, тозалаш ишларини назорат қилишди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️

video_2024-09-19_10-41-24.mp4

37 205
28
ДEҲҚОНОБОД ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИНИНГ РАДДИЯСИГА ЭЛТУЗДАН ЖАВОБ 18 сентябрь куни Деҳқонобод тумани тадбиркорларига қуёш панели ўрнатиш мақсадида босим ўтказилаётгани ва туман прокуратураси тадбиркорларни 261 модда билан чақирув қилаётгани ҳақида хабар бердик. Бунга жавобан прокуратура “Манқуртларга қарши курашамиз” деган кичик каналда берди. Прокуратуранинг нари борса 700 кишилик кичик норасмий каналга баёнет беришича, улар тадбиркорни 261 модда билан қонунан чақирув қилган. Бироқ орган бир нарсани инобатга олмаган. Элтузга мурожаат қилган тадбиркор шу йилнинг март ойидан бери чет элда. Чет элда юрган Ўзбекистон ватандоши қандай қилиб шу кеча кундузда Деҳқонободда маст ҳолда машина ҳайдаши мумкин? Масаланинг асли астари бундай: Деҳқонобод тумани Электросет ходимлари қўлида тайёр муҳрланган ва имзолаган юзлаб прокуратура бланкалари мавжуд. Шу бланкаларни қўлтиқлаган электросет ходимлари тадбиркорларга бирма-бир учраб қуёш панели ўрнатишга мажбурламоқда. Агар тадбиркорлар қуёш панели ўрнатишга норози бўлса прокуратура улар устидан бирдек “маст ҳолда машина ҳайдаганлик” айблови билан иш очмоқда. Туманда айнан тадбиркорлар устидан ёппасига бир модда билан иш очилиши асло табиий жараён эмас. Масала ёритилгач масъуллар тадбиркорлар билан учрашиб нега Элтузга мурожаат қилдинглар дея дод-фарёд кўтарганини қандай тушуниш керак? Қолаверса Деҳқонобод туман прокуратураси матбуот хизматидан Элтузни “элнинг тузини еб тузлуғига тупурган газанда” деб аташига изоҳ беришини сўраймиз. Совуқ уруш давридан қолган бу риторикани сизга ким ўргатди? Элтуз Деҳқонободлик тадбиркорлардан келган мурожаатларни эълон қилишда давом этади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
38 247
62
"СУРХОН" ФУТБОЛ КЛУБИ ЎЙИНЧИЛАР ҲАҚИНИ ЕБ КЕТДИ 2020 йилда "Сурхон" футбол клубида тўп сурган камида беш ўйинчи 4 йилдан бери ҳақларини ололмай сарсон. Футболчилар шикоят билан 2-3 марта порталга мурожаат қилган. Шундан сўнг клубга футболчи олиш тақиқи қўйилди. Клуб эски ўйинчилар маошини тўлиқ тўласа янги футболчи олишга ижозат берилади. Бироқ клуб маъмурияти бу тақиқни бузиб, ПФЛ (Ўзбекистон Суперлигаси)ни орқа қилиб, янги футболчилар билан шартнома тузган. Жамоанинг собиқ ўйинчилари ҳозиргача ўз ҳақларини ололмаяпти. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
38 282
60
Хивада ходимларга ёзувчининг китоби мажбурий сотилмоқда "Мен Хива туман ташкилотларининг бирида ишлайман. Ҳозирда Шарқия деган бир ёзувчининг китоби туман ҳокимлиги томонидан бизга мажбурий сотилмоқда. Китобнинг бир донаси 300 минг сўмдан экан. Кимгадир 1 донадан, яна кимларгадир 15 донадан бўлиб берилган. Хўш, биз ўзи рўзғоримизга етказа олмаётган ойлигимизни нима учун қаердаги китобга беришимиз керак? Ёки у ёзувчи китоб чиқаришдан олдин биздан сўраганмиди оласизларми, йўқми деб? Эшитишимча, у ёзувчи бизга сотмоқчи бўлган китобида кимнинг номи бўлса шу одамлардан ҳам 500 минг сўмдан 2 миллион сўмгача пул олган. Айтингчи, у қандай китоб эканки 300 минг сўмдан сотса!? Ёки ҳарфлари олтинданмикан? Сиздан илтимос, ушбу мурожаатимни тегишли жойларга етиб боришида ёрдам берсангиз. Анави китобини кимга сотишини билмаётган Шарқия хоним ҳам ҳоким орқали бизга китобини ўтказмасин. Керак бўлса кўчада ўтириб сотсин. Бизга унинг бир тийинга арзимайдиган китобидан нима наф?" 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
37 214
80
ЭР ХОТИНГА “ДАМАС“ИНИ БEРДИ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи эркак фарзанди учун алимент тўлови ўрнига ўз машинасини берди. Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг буйруғига асосан Ж.Қ. бир нафар фарзанди учун 2016 йилдан буён алимент тўлаб келган. Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида тарафлар ўзаро келишишига эришилган ва ота фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари эвазига «Дамас» автомашинасини беришини маълум қилган. Ундирувчи Ш.Х. ҳам бу таклифга рози бўлгани ҳолда алимент тўловлари ўрнига автомашинани қабул қилиб олди. Шу тариқа, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланиб, ижро иши юритиш тамомланди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
37 043
47
РАСМАН: ЎЗБЕКИСТОНДА 1-ОКТЯБРДАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ 10-15 ФОИЗГА ОШАДИ Ишсиз ота-она учун нафақа миқдори қуйидагича бўлади: • 1 нафар бола учун – 1,4 миллион сўм; • 2 нафар бола учун – 1,9 миллион сўм; • 3 ва ундан ортиқ болага – 2,8 миллион сўм. Ота-оналарнинг алимент учун қарзлари, агар уларни тўлай олмасалар, давлат ҳисобидан тўланади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
38 461
377
⚡️⚡️⚡️ Расман: Штатида 1 ходим кўрсатилган “ИНБАЗАР” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.
38 765
43
БЎСТОНДАГИ КЛАСТEРНИНГ ФEРМEРЛАРДАН МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗИ БОР Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг фермерлардан миллиардлаб қарзи бор. Фермерлар ҳокимлик босими остида “Сайёра фаввораси” кластерига пахта топширишга мажбур бўлган. Ушбу кластер 2022 ва 2023 йил ҳосили учун фермернинг ҳақини бермади. Икки мавсум пахта етиштирган фермерлар даромадсиз қолиб кетди. Шавкат Мирзиёев “фермерлар маҳсулотини хоҳлаган кластерига топширсин, 2-3та кластер билан ишласин, рақобат бўлсин” дегач уддабурон кластер раҳбари Ботир Қодиров “Қодир текстил” деб номланган яна бир кластер очди. Энди фермерлар 2024 йил пахта ҳосилини шу янги кластерга топширишга мажбур. “Шу йил баҳорда пахта сотиш бўйича Фьючерс шартномасини Балиқчи туманидаги “Скортон текстил” МЧЖ билан имзоладик. Энди “Қодир текстил” билан ишламаймиз деб турсак, Олтинкўл тумани ҳокими Отавулло Расулов 45 та фермерни тумандаги пахта заводга мажбуран тўплаб олиб, ҳеч қандай шартномани тан олмасдан, пахтамизни “Қодир текстил”га сотишга мажбурлаяпти”, дейди фермерлардан бири. Ҳоким ҳар оқшом 19:00 да мажлис чақириб, ярим тунга қадар фермерлар, маҳалла раисларини йиғиб олади. Ҳокимнинг муддаоси барчани “Қодир текстил”га пахта соттиришга мажбурлаш. Фермерлар таъкидлашича, ҳар мажлисда ҳоким шу кластерга пахта топширишдан бош тортган фермерлар 10 фоиз жарима тўлайди деб қўрқитади. “Хоҳлаган жойинга шикоят қил, истасанг ижтимоий тармоққа чиқ, ҳеч кимдан қўрқмайман”, дейди ҳоким. “Қодир текстил” ва “Сайёра Фаввораси” каби кластерлардан йиллаб ҳақини ундиролмаган фермерлар, уларнинг қўлидаги ишчилар аянчли аҳволда. Ҳокимлик ва кластер ўртасида футбол тўпи каби сарсон бўлаётган фермерлар арзини ким эшитади? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
39 603
121
ШОФИРКОНДА ГАИ ХЎЖАКЎРСИНГА ИШЛАЯПТИ Бухоро вилояти Шофиркон туманида ноқонуний йўл белгилари тартибсиз равишда ўрнатилган. Бозор ва бошқа гавжум масканларда йўл белгиларига эътиборсиз машина қўйиб кетиш ҳолатлари кўпайган. "Марказдаги пиёдалар ўтиш йўлакларининг чизиқлари эскирган. ГАИ ходимлари фақат камар тақмаган ҳайдовчиларни тутиш билан овора. Йўлларда авария хавфи ортмоқда", дейди шофирионлик ватандошлар. Шофиркон тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан ноқонуний йўл белгиларини йўқотиб, тумандаги марказий деҳқон бозоридаги қатновни тартибга солиш сўралади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
37 655
88
Геология фанлари университетида ётоқхонага жойлашиш муоммо бўлмоқда "Ассалому алайкум! Мен Геология фанлари университетининг 4 босқич талабасиман. Шахсимни сир сақлашингизни сўрайман. Сабаби, бизда қандайдир муаммо кўтариб чиқиладиган бўлса барча эътибор ана шу муаммони ҳал қилишга эмас, балки ўша муаммони кўтариб чиққан инсоннинг оғзини бошқа очилмайдиган қилиб ёпишга қаратилади. Муаммо шундан иборатки, ўқиш 9 сентябрдан бошланган. Лекин мана бир ҳафтадан бери ётоқхонага кира олмадик. Борсак жой бор, бироз сабр қил. 4 курсларга жой беришимиз номаълум дейди. Ижара шартнома қилиб берадиган квартирага жойлашаман, ижара пулини тўлаб беринг десак, аввал ётоқхона тўлсин дейди. Майли, кутишимиз мумкин. Аммо яшаш учун жой муаммо. Квартиралар ўта қиммат. Бошқа университетлар ижара пулини ётоқхонаси тўлса-тўлмаса бермоқда талабаларига. Мисол учун ТАТУ ва Транспорт университетини келтириш мумкин. Нима бизнинг айбимиз 4 курс эканимизми?"
ادامه مطلب ...
37 616
69
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчилари мутлақ ҳимоясиз ва оёқости бўлмоқда "Кейинги пайтларда ҳоким ёрдамчилари ҳақида бот-бот негативлар ёритилмоқда. Изоҳларга қарасангиз биронта ижобий фикр бидирувчи обуначи йўқ. Умуман олганда ҳоким ёрдамчиларидан фирибгар, товламачи, порахўр ясаш табиий ҳолга айланиб қолди. Аммо аслида нима бўлаётгани тизим ичидагиларгагина маълум. Сурхондарё вилояти мисолида оладиган бўлсак, бечора ҳоким ёрдамчисининг кўрган куни қурсин. Ҳар бир туманда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари фаолият олиб боради. Аслида бу ташкилотнинг функцияси ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлсада ҳоким билан прокурорга негатив киритишдан бошқасига ярамайди. Оддийгина, аҳолига кредит ажратиш масаласига келадиган бўлсак. Ҳоким ёрдамчиси тавсия беради холос. Далолатнома мижоз билан таъминотчи ўртасида ҳар иккисининг розилиги билан электрон шаклда тузилади. Ҳоким ёрдамчиси эса фақатгина тасдиқлайди. Агар томонлардан бури далолатномани имзоламаса ҳоким ёрдамчиси тасдиқлай олмайди. Аммо амалда текшир-текшир вақтида буни ҳеч ким инобатга олмайди. Калтак яна шўрлик ҳоким ёрдамчиси бошида синади. Тавсия берганми демак айбдор. Ваҳоланки, ҳоким ёрдамчиси тавсия берган билан банк тасдиқламаса бир тийин. Хўш, нима учун банк, фуқаро, таъминотчи бир чеккада қолиб шўрлик ҳоким ёрдамчиси қурбон бўлиши керак? Умуман олганда ҳоким ёрдамчисини ҳимоя қилувчи биронта мутасадди ташкилот борми? Ёки президентнинг жамоаси шундай оёқости қилинаверадими? Ундан ташқари, вазифасига кирса-кирмаса турли керак-нокерак топшириқлар билан кўмиб ташланган шўрликлар. Камига ҳар куни ундирилмаган кредит қарздорлиги бўйича сўроқ савол. Солиқ бўйича режа. Аукционда сотиб олинган ерларни деҳқон хўжалиги қилиб рўйхатдан ўтказиш ҳам ҳоким ёрдамчисининг бўйнида. Ваҳоланки, аукцион ерларини фермерлар ўзаро қариндошлари билан сотиб олади. Фермернинг ҳаёлига келмайди деҳқон хўжалиги очиш, лекин ҳар кеч ҳоким ёрдамчисининг бошида калтак синиши керак. Айниқса, кредит масаласида ҳоким ёрдамчилари ёғли ўлжага айланган. Жойлардаги прокуратураларда ҳоким ёрдамчисини бадном қилиш компанияга айланиб улгурди. Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари энг заиф бўғинга айланди. Мутлақ ҳимоясиз ва мутлақ оёқости. Бу кетишда нима бўлишию, нажот қайдалигини ҳам билмай қолдик." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
41 365
400
"Фарҳод Жумановга ўхшаш саводсиз раҳбарларнинг ишлашга ҳаққи йўқ" "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Ушбу мурожаатим президент Ш.Мирзиёевга. Жаноб президент! Яқинда 2024-2025 ўқув йили учун республикадаги таълим даражаси юқори бўлмаган (қизил) 545 та мактаблар рўйхати эълон қилинди. Шундан 166 таси Қашқадарё вилоятига тегишли: Чироқчи, Кўкдала - 56 та Деҳқонобод - 44 та Қамаши - 15 та Китоб - 9 та Шаҳрисабз - 9 та Ғузор - 9 та Косон - 5та Яккабоғ - 5 та Нишон - 3 та Касби - 2 та Рўйхатда Чирокчи, Кўкдала деб кўрсатишимнинг сабаби, Кўкдала тумани яқинда ажралди. Рўйхатдаги мактаблар Чироқчидан мерос. Туман халқ таълими мудири, 56 та сўзида 20 тадан кўп имловий ва 60 тага яқин услубий хато билан ёзадиган Фарҳод Жумановдан мерос. Вилоятлар ичида қизилдаги мактаблари сони бўйича Самарқанд 2 ўринда экан, 50 та. Бухоро вилояти бўйича қизилдаги мактаблар 4 та экан. Чироқчида 56 та, Қашқадарёда 166 та. Бухоро бошқа республика эмаску!? Нега Қашқадарёда таълим даражаси бунчалик паст? Чироқчи, Деҳқонобод туманлари қолаверса, вилоят халқ таълими мудирлари мансабларига нолойиқ деб ўйлайман. Мактаб директорларинику айтмай қўя қолайлик. 19 июль куни "Чироқчининг саводсиз таълим мудири ҳеч қурса, мактабда ўқиганми?" сарлавҳали мақола туманимизни, вилоятимизни қолаверса, республикамизни дунёга шарманда қилди. Мақола эмас, айнан мудир жаноблари шарманда қилди. Қашқадарёда таълим жар ёқасида! Жаноб президент, Қашқадарёда саводли, билимдон, виждонли ўқитувчилар жуда кўп. Уларни вилоят ва туман халқ таълими бўлимларига раҳбар қилиб тайинлашингизни сўраймиз. Фарҳод Жуманов ва унга ўхшаш саводсиз раҳбарларни бир кун ҳам раҳбар бўлиб ишлашга, ҳаттоки ўқитувчи бўлиб ишлашга ҳам ҳаққи йўқ!" 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
38 809
232
ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ПАХТА БАҲОНАСИДА ХОДИМЛАРНИНГ МАОШИНИ ЎҒИРЛАМОҚДА Китоб тумани Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Раҳмонов Соҳиб Солиевич ходимлар маошидан ноқонуний равишда 3 миллион сўм ушлаб қолмоқда. Бошлиқ агентлик етакчиларига сентябр ойи учун аванс пулларини бермасдан мажбуран ведомостьга қўл қўйдириб оляпти. Аванс пулини бошлиқ Соҳиб Раҳмонов нақдлаштириб Agrobank ATB Китоб филиалидан чиқартириб олган. Юқоридаги аудиода пуллар пахта учун йиғилаётгани маълум бўлади. Етакчи дастлаб 1,5 миллион сўм қарз олиб бергани, энди авансдан яна 1,5 миллион сўм ушлаб қолиняпти. Етакчининг норозилигига бошлиқ "жириллама, ҳамма 3 миллион беряпти пахта учун. Сен ҳам берасан, мен ҳеч нарсани тушунмайман", деб жавоб берган. Китоб тумани Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Раҳмонов Соҳиб бу журъатни қаердан оляпти? Раҳбар оилада ягона боқувчи бўлган ходимнинг шароитини тушунишни ҳам истамади. Пахта учун бюджет ташкилоти ходимларининг ойлигидан ушлаб қолиш буйруғи кимдан чиқди?
ادامه مطلب ...

file

41 729
216
РАССОМ ТУЗ: ҚЎЙЛАР ҚАССОБГА РАҲМАТ АЙТАДИГАН МАМЛАКАТ Сўйишга олиб кетилаëтган қўзичоқларнинг қассобхонадаги жимлиги инглиз тилида “The Silence of the Lambs” дейилади. Шунақа кино ҳам бор. Қўзичоқларни қассоб сотиб олган. Истаса бугун истамаса эртага сўяди. Қўзичоқларнинг жимлиги бу тақдирга тан бериш деганидир. Мабодо қўйлар одам каби гапирадиган бўлганида балки қассоблар уларни сўйишдан олдин гапиртирган бўларди. "Мени сўйган қассоб акам меҳрибон," дея. Итбозоорда калтак еяëтган сариқ куйлакли боланинг мутеъ ва хоксорлиги, итдай калтак есаям хўжайин қўлини ялаëтган қанжиқ каби турганини эсланг. Бола итбозор ва унинг ишидсоқол доҳийси яратган қўрқув фазосида зомби қилинган. Аслида у - итбозордаги психологик фазо қурбони. Ҳуқуқий жиҳатдан разбор кетаëтган пайтда низо субъекти статус кво ҳолатида туриши керак. Инбазар ширкати устидан тергов олди ҳаракатлари бошланган. Ўзидан доҳий фюрер ясаган итбозор эгаси қисиб ўтириш ўрнига ўзига зависимий бўлган ишчиларни мажбурлаб видео қилдирибди. Ишидан айрилиб қолишидан қўрққан итбозор ишчилари "доҳиймизга шўҳрат" деган туркманча парад уюштирган. Видеога диққат билан қарасангиз ишчилар кўзида худди асир олинган одам қараши каби ифодани кўрасиз. Мардлик, ботирлик, ғурур ва жасорат аллақачон тарк эткан булар шуурини. "Куним учун кундошимнинг боласига алла айтаман" каби забун манзара. Бундай ҳолатда ҳукумат ўз ватандошларини бу секта тутқунлиги ва секта манипуляцисидан қутқариши керак. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-09-18_23-49-54.mp4

40 004
119
CУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ АНГОР ТУМАНИДА ТЕРИМЧИЛАР ИШ ТАШЛАДИ 2023 йилдa 1 кг пaxтa yчун 2 000 сўмдaн бepилгaн. 2024 йилдa эca 1 кг пaxтa yчун 1 600 сўмдан тўлашмоқчи бўлишибди. Бу нархни эшитган теримчилap нopoзи бўлиб пахта тepмай уйлapигa қайтиб кетди.

file

43 507
279
Муқаддас китобларнинг барчасида "Одамларни илоҳ даражасига кўтарманг" деган амр бор. Ота-она ўз боласининг бир дўмлага ўхшашини ҳавас қилибди. Дўмла ҳам муборак бармоқларини сўлаги билан хўллаб гўдакнинг "танглайини кўтармоқда". Гўдак унга ўхшаши учун қилинадиган бир ирим амали. Эътиқодга кўра – бу иш жоизмас. Гигиенага кўра хато. 21 асрнинг 1 чораги тугаб бораётир. Ўзбекистонда ҳалиям мамонт ичагидан салла кийиб эртак айтиб юрган имомбердилар трендда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-09-09_22-43-11.mp4

42 594
298
"МАҲАЛЛА" ТEЛEКАНАЛИ ПСEВДО-ДИНИЙ ЧЎПЧАК МУҲОКАМАСИ БИЛАН БАНД Давлат томонидан молиялаштириладиган “Маҳалла” телеканали эфирида ўрта асрларга хос диний тусга эга чўпчак муҳокамаси билан банд. Канал директори Икром Чориевнинг “Уй ичига ҳаммом қуриш жоизми? Ахир ҳаммомда жинлар бўлади деб эшитганмиз”, деган саволига “уламо” вакили шарҳли жавоб бермоқда. Олий маълумотли, мансабдор шахс берадиган саволми шу? Журналист вазифаси оммага ахборот узатиш, муаммоларни таҳлил қилишдан иборат. Телевидениеда кўнгилочар контент ҳам бўлиши керак, албатта. Эфир вақтини тўлдиришни билмайдиган “Маҳалла” канали асли қандай мавзуларни кўтариши лозим? Канал ўз номи билан маҳаллалардаги муаммолар, электр ва газ етишмовчилигини ёритсин. Ижтимоий аҳволи оғир, оилада зўравонликка учраган аёллар мавзуси очиқ қолмоқда. Аҳоли орасида диний саводхонликни ошириш учун саҳобалар орасидаги тожу-тахт можаролари, бир-бирини инкор этувчи диний муқаддас китобларга зид бўлган ривоят ва ҳадислар муҳокама қилинсин. Жамият диний фанатизм, жоҳил радикализм ботқоғига ботиб, Афғонистондек шариат қуришни талаб қилаётган бир пайтда мана бундай савиясиз суҳбатлар оловга бензин сепиш билан баробар. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-09-17_11-30-29.mp4

39 292
171
"НАВО" ТЕЛЕКАНАЛИ РАҲБАРИ ПУЛГА ТЎЯДИМИ? МТРК тасарруфидаги Наво телеканали бош режиссёри Алишер Парпиев лавозимини суистеъмол қилиб коррупцияни урчитди. Бош режиссёр клиплар учун текин ажратилган текин эфир вақтини пуллаётгани иддао қилинади. 10 йилдан бери "Наво"да ишлаб келаётган Алишер Парпиев ходимлар учун ажратилган маблағларни ўзига яқин жиянлари номига ёзиб беради. "Алишер Парпиевнинг "танкаси" раис ўринбосари Ҳайрулла Нуриддинов. Айнан Ҳайрулла Нуриддинов уни каналга бошлиқ қилиб қўйган. Биз ойлигимизни талаб қилсак Парпиев кўзига душмандек кўринамиз. Ҳозир унга иш ҳам ёқмай қолган. Эрталаб ишга келиб кечгача аёллар билан айш ишрат қилади", дейди телеканал ходимлари ўз мурожаатида. Янги раис келганидан кейин ўзгаришлардан умид қилган ходимлар ҳафсаласи пир бўлган. МТРКнинг телеканалларида, хусусан, "Наво"да ҳам коррупция давом этмоқда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
39 455
197
ФАРҒОНА ШАҲАР ЛОЛАЗОР МФЙ ИЖТИМОИЙ ХОДИМАСИ ЕТИМ БОЛАГА ЁРДАМ БЕРМАЯПТИ Суратдаги шахс Б.Ш чин етим бўлиб, белида грижаси бор эди. Даволашга ёрдам сўраб маҳалласига борганида Маҳалласи ҳеч қандай ёрдам бермаган. Қайтага хотин қизлар фаоли Садоқат уни қувиб солган. Шундан сўнг Президент Порталига чиқиб ёрдам олган ва белидаги грижасини операция қилдирган. Аммо Б.Шнинг дори-дармонига ҳеч қандай ёрдам берилмаган. Маҳалладаги ижтимоий ходим Ҳилола ҳамда Садоқат порталга чиқишни санларга кўрсатаман деб, қасдан ҳаракатсизлик қилиб дори -дармонга аталган пулни ташлаб бермаяпти. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
36 800
129
Қашқадарëда юз бераëтган жиноятлар ва ҳуқуқий нигилизм яратган негатив фазо белгиларини халқаро матбуотга етиб бормаслигини истаган маҳаллий мулозимлар аламзада директордан фаолларни қамаш учун инструмент сифатида фойдаландими? Бу саволларга бирин-кетин тўхталамиз. Суд ўз хулосасида бу етти фаолнинг ягона жиноят тўдаси эмаслигини таъкидлаган бўлса ҳам Дилдора Ҳакимова ва Наргиза Келдиëровага узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинлади. Бошқа ўқитувчиларга шартли ва кам муддатли жазо берилгани «қасос олувчининг нишони Дилдора Хакимова ва Наргиза Келдиёрова бўлган» деган иддаога исботдай кўринади. Феълан суд мактаб директори қилмишларини матбуотга олиб чиқиб фош қилган ва ҳақли равишда ишдан бўшаттирган икки фаолни жазолади. Шу ўринда «қасос олди» деган жумлани ҳам қўлласа бўлади. Суд жараëнларида гўëки фоллар мактаб директоридан пул олгани ҳақидаги иддао ўзининг кучли исботини топмади. Судланувчилар адвокати маҳкамага тақдим қилган аудио ëзувларда «жабрланувчи»нинг «пулни босим остида юборгани» иддаоси йўққа чиқади. Ҳатто сўрамасдан¸ келишмасдан атай пул тиқилгани ҳақида Дилдора Ҳакимова 102 га телефон қилгани ëзилган аудио диск ҳам судга тақдим қилинган. Аммо суд бу муҳим далилни инобатга олмади. Аснода жабрланувчи раҳбар бўлиб ишлаган мактабдаги криминал фазо¸ қонунсизлик кўлами ва коррупция манзараси ошкор бўлди. Бу манзарага фонарик тутиб ëритган ва мактабни коррупционер мулозимдан қутқарган блогерлар жазоланди. Сўз эркинлиги бўйича ҳолатни Каримов даврига қайтаришни истаган қашқадарëлик «орган ходимлари» вазиятнинг Карши туман 12 мактаб доирасидан кенгроқ эканлигини яхши билишган. Наргиза Келдиёрова ва Дилдора Ҳакимова Қашқадарëдаги камчиликлар¸ муаммолар борасида фактлар билан Элтуз ва Озодликка мунтазам ҳабар бериб турган. «Орган» бу икки “канал”ни мактаб директор ëрдамида ëпиб, бахтли бўлишни орзу қилган ва «мустақил суд» уларни бу орзусини ижобатини таъминлади. Судланувчиларнинг яқинларига кўра, 18 сентябрь куни Дилдора Ҳакимова ва яна беш нафар маҳкумнинг аппеляция суди давом этади. Қашқадарëда сўз ва ифода эркинлиги бўғилишининг яққол намунаси бўлган бу «коллектив жазолаш» тизими ҳақидаги суриштирув Элтузда давомий ёритиб борилади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
37 509
107
Ишдан ҳайдалгани ортидан аламзада директор қаматган фаол қамоқда туғди Қашқадарëдаги мактаб директорининг қонунга зид қилмишлари ва чек-чегараси йўқ ўзбошимчалиги ҳақида матбуотга хабар етказгани ортидан айни директор аризасига асосан иш қўзғатилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган 40 яшар фаол Дилдора Ҳакимованинг 9 сентябрь куни жарроҳлик йўли билан туғдирилгани ҳақидаги хабарни тергов ҳибсхонаси бошлиғи Ҳамраев 14 сентябр куни 4048 рақамли хат орқали маҳкумнинг адвокатига билдирди. Қамоқхона бошлиғи йўллаган мазкур расмий мактубда маҳкума Дилдора Ҳакимованинг «сурункали камқонлик ва кўкрак саратонига чалингани»маълум қилинади. Мактубда маҳкумнинг тергов изоляторида «даво муолажа (олишига) имконияти йўқлиги» боис «режали узоқ муддатли даволанишга муҳтожлиги» ҳамда қамоқда она ва болани сақлаш шароити етишмаслиги сабабли қамоққа қайтарилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги қайд этилган. Бир муддат туғрукхона палатасида «кесар кесиш» амалиëти ўтгани ортидан 13 сентябр куни тергов ҳибсхонасига қайтарилган Дилдора Ҳакимова¸ ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокати назарида «фаоллиги учун таъқиб қилинган тутқун» ўлароқ кўринмоқда. Дилдора Ҳакимова қамоқдан Элтузга ëзган мактубида ҳам ўзининг тухмат ва шантаж қурбони бўлгани¸ айбсиз эканлигини урғулади. Бу қўлëзма мактубда Қашқадарëда сўз эркинлигини бўғиш учун адолатсиз суд тизими ишлатилаëтганидан шикоят қилинади. Қамоқда бола кўрган Ҳакимова «мактаб директорининг қилмишларини фош қилгани» ортидан жиноий жавобгарликка тортилган қаршилик икки блогернинг бири. Жиноят ишлари бўйича Қарши судининг жорий йил 18 июлдаги ҳукмига кўра, етти нафар гумонланувчиларнинг иши кўриб чиқилиб, уларнинг ичида тўртта шикоят ёзган ўкитувчини айбдор деб топилди. Келдиëрова Наргиза¸ Ҳакимова Дилдора¸ Парпиев Шукрулло¸ Сафарова Шахноза¸ Маматова Фароғат¸ Умирова Мусаллам¸ Рустамовала Ойдинларга нисбатан суд маҳкамасида саслантирилган айблардан бири сифатида «муаммолар ҳақида Элтуз ва Озодликка хабар етказиш» деб топилди. Судда асосий жабрланувчи ролини ўйнаган мактаб директори Ҳақбердиева шикояти ҳам Элтуз кўрган суд ҳукмидан ўрин олган. Жабрланувчи Сайëра Ҳақбердиева 2015 йил октябр ойида Қарши туманидаги 12 макатабга директор қилиб тайинлангани ва 2023 йил октябрида ишдан бўшатилгани ҳақида судда кўрсатма берган. Ҳақбердиева ишдан бўшатилганига Дилдора Ҳакимова ва Наргиза Келдиëрова бошлиқ бир гурух ўқитувчилар томонидан унинг устидан Элтуз ва Озодликка арз қилганини сабаб деб судда кўрсатма берган. Суд расман бу етти нафар фаолни уюшган жиноятчи сифатида топмаган бўлсада, феълан уларни коллектив жазолаш орқали «буюртма»ни бажарган кўринади. Элтуз тасарруфида мавжуд тўртта аудио ëзувда бу иддаонинг тескарисини кўрамиз. Ҳақбердиева Дилдорага телефон қилиб «бу мақолаларни тўхтатиш учун нима қилай» деган. Дилдора бўлса «қинғир ишларни тўхтатсангиз одамлар ҳам шикоят қилмайди» деган. Қилмишлари учун ишдан ҳайдалган Сайëра Ҳақбердиева фаоллар қамалишида «калит фигура» ўлароқ кўринади. Ҳақбердиеванинг қилмиш-қидирмишлари ҳақида Элтуз ва Озодликда ўнлаб мақолалар нашр қилинган. Ҳақбердиева фаол блогерларни «тузоққа тушириш учун» улар очган МЧЖ ҳисобига пул юборган ва ИИБга шикоят ëзган. Бу эса Қарши туманидаги камчиликларни халқаро матбуотга олиб чиқаëтган икки фаол Дилдора Хакимова ва Наргиза Келдиёровани қамаб жиноят иши очиш учун асос бўлди. Шу ўринда Элтуз телеграм каналида ойлигини ололмаган мактаб қоровулининг адолатсизлик ҳақида адрессиз абстракт шеър ëзгани учун ҳам «мени айтяпти» дея Ҳақбердиева қоровул устидан судга ариза киритган эди. Яъни Ҳақбердиева сўз эркинлигининг ҳар қандай кўринишини қатлга элтувчи «қўнғироқли эчки» вазифасини бажардими? Саволлар бисёр. Фаоллар шикояти ортидан ишдан бўшатилган директор шу йўсинда қасос олдими? Қашқадарë вилояти Қарши туманидаги 12 мактабнинг (собиқ) директори Сайëра Ҳақбердиеванинг астрономик кўламдаги қилмишларини фош қилган фаол ва ўқитувчилар нега коллектив жазоланди?
ادامه مطلب ...
36 766
149
ДЕҲҚОНОБОДНИ САВОДСИЗ МАКТАБ ДИРЕКТОРИДАН ҚУТҚАРИНГ! Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг 80- мактабида вақтинчалик директор вазифасини бажарувчи А. Худойбердиевнинг икки бетлик тушунтириш хатида 77та имло хато аниқланди. Саводсиз ва бошқарув тажрибасига эга бўлмаган директор устидан мактаб жамоаси ярим йилдан бери шикоят қилади. Бироқ мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мурожаатларни эътиборсиз қолдирмоқда. "Ҳатто исмини тўғри ёзолмайдиган саводсиз раҳбардан бизни қутқаринглар", дейди мактаб жамоаси. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан директор вазифасини бажарувчи А.Худойбердиевнинг савод ва салоҳиятини текшириб, одил хулоса чиқариш сўралади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
41 083
177
⚡️⚡️⚡️Бош прокуратура вакилининг маълум қилишича, Бойсундаги газ қудуғида кеча, 17 сентябрь куни юз берган такрорий авария оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлган. Гувоҳлар эса 4 киши ўлганини айтмоқда.
39 296
69
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎРИҚЛАШ ХОДИМЛАРИ 1 МЛРД СЎМЛИК ДАВЛАТ МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШДИ Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг гидроузели Сурхон Шеробод ирригация бошқармасига қарашли. Тўпаланг гидроузели тоифаланган объект бўлгани сабабли Сурхондарё Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланади. 2024 йил январида қўриқлаш бошқармаси ходимлари, гидроузел бошлиғи ва бошқарма бошлиғи жиноий тил бириктириб, тоифаланган объектнинг захирадаги металл дарвозаларини сотиб юборган. Бу бўйича Сариосиё туман прокуратураси жиноятнинг изига тушди. Жиноятда Сурхондарё Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этгани учун иш ёпди-ёпди қилинди. Тўпаланг гидроузел бошлиғига арзимаган 4 млн сўмлик маъмумий жазо қўлланилди. Сариосиё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Ибрагимов ишни оширмаслик учун катта миқдорда пора олди. Оғирлиги 50 тоннадан ортиқ йирик ўлчамдаги дарвозалар талон-тарож қилиниб, Республика бюджетига 1 млрд сўм зарар етказилса-да, бунга мутассадилар кўз юмиб кетаверса, Янги Ўзбекистон прокурорларидан яна нима кутиш керак? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-07-29_21-42-56.mp4

video_2024-07-29_21-43-01.mp4

video_2024-07-29_21-43-09.mp4

37 984
308
БОЙСУНДАГИ М-25 КОНИДАГИ ТАЛОФОТДА ЎНЛАБ ЖАРОҲАТЛАНГАН ВА ЎЛГАНЛАР БОР Бойсундаги М-25 кони очилиб кетгани, портлаш содир бўлгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Натижада ўнлаб жароҳатланганлар борлиги ва ҳалок бўлган ишчилар ими-жимида уйларига бериб юборилганлиги айтилмоқда. Ушбу талофот 17 сентабр кеч киришидан олдин содир бўлган. 1 сентябрь куни ҳам газ конида авария рўй берганди. Бунда атмосферага водород сульфид гази тарқалган. Заҳарли газ атрофдаги қишлоқларга ёйилиб, шаҳар марказига ҳам етиб борган. Ўтган 6 кун давомида газ чиқиши тўхтагани ёки давом этаётгани маълум эмас – бирламчи расмий ахборотдан кейин ҳеч қандай қўшимча маълумот берилмаган. Зарарли ҳаво бироз камайгани ёки аҳоли унга мослашиб қолган деган таҳминлар ҳам йўқ эмас. Давлат органларидан ташқари, конга эгалик қилувчи ва у ерда бурғулаш ишларини олиб бораётган компаниялар ҳам бу ердаги талофот ҳақида маълумот беришмайди. Ушбу кон маҳаллий ОАВ вакиллари учун ёпиқ. Кино олиш учун кирган ижодкорларнинг ҳам ҳар бир олган видео тасмаларини кўриб чиқишган. Айтишларича, ўзлари кино олишни буюриб, ўзлари тўхтатишган. Ўзбекистоннинг ўзлаштирилмаган энг йирик газ кони “Мустақилликнинг 25 йиллиги” аввалги номи “Гаджак” кони анча олдин, 1960 йилларда аниқланган. 2017 йилнинг апрель ойида Москвада имзоланади. Бунда Ўзбекистон ҳукумати бир томондан, инвесторлар консорциуми иккинчи томондан шартнома тузади. Бундан расмий фаолиятга киришди. Кон “Мустақилликнинг 25 йиллиги” – Ўзбекистонда ҳали ўзлаштирилмаган энг катта газ кони ҳисобланади. У 2017 йилдан ўзлаштирила бошланган. Лойиҳа эгалари – ўзбекистонлик ва россиялик икки йирик тадбиркор, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ҳисобланади. Қудратли газ кони ичкарисидаги даҳшатлар ҳамон сир бўлиб қолмоқда. Маьлумот ўрнида, у ерда ишловчилар бошқа газ конида ишлайдиганлардан 3-4 баробар кўп маош олишади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
44 961
597
ДЕҲҚОНОБОДДА ҚУЁШ ПАНЕЛИ ЎРНАТМАГАН ТАДБИРКОРЛАР УСТИДАН ЖИНОИЙ ИШ ОЧИЛМОҚДА Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида қуёш панели ўрнатишдан бош тортган тадбиркорлар устидан жиноий иш очилмоқда. Тадбиркорларга жўнатилган туман прокуратураси чақирув қоғозида прокурор ёрдамчиси Ж.С.Ваҳобов қабулига келиш сўралган. Жиноят иши 261 моддага кўра "Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш" айблови билан очилган. Жиноят Кодексида бу жиноят жазоси жарима ёки уч йилгача қамоқ деб белгиланган Англашиладики, Деҳқонобод туманида тадбиркорларга қуёш панелини мажбуран ўрнатиш учун жиноий жавобгарлик билан қўрқитиб босим ўтказилмоқда. Туман прокуроратураси юқори кабинетларда янграган оғзаки топшириқни бажаряпти. Чунки электр энергия ҳақини вақтида тўлаб юрган тадбиркорлардан қуёш панели ўрнатишни сўрашга ҳеч қандай қонуний асос йўқ. Деҳқонобод туман прокурори ва унинг ёрдамчиси қонунни бузиб тадбиркорга туҳмат уюштирди. Бу ҳолатнинг ўтган аср репрессияларидан нима фарқи бор? Сира фарқи йўқ – қуёш панели ўрнатмаган ватандош бўйнига қилмаган жинояти учун жавобгарлик илинди. Прокуратура, қуёш панели ва маҳаллий ҳокимиятдан иборат Бермуд учбурчаги тадбиркорларни ямламай ютяпти. Зотан қуёш панел можароси бир неча вилоятларда авж олган. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман, савдо-саноат палатаси, Президент ҳузуридаги бизнес омбудсман тадбиркорларни прокуратура ва ҳокимият чангалидан қутқарадими? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
38 191
163
ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДА ҲАМ "САЙЛОВ" МОЖАРОСИ Иддаоларга кўра, Юнусобод тумани ҳоким ўринбосари Жаҳонгир Набиев депутатликка номзодлар орасида тадбиркорлардан пул ундириб, аёллар билан яқин муносабатларда бўлади. Бу ҳолат 2017 йилдан бери давом этади, дейди инсайдерлар. Жаҳонгир Набиев шу тариқа номзодларни сайловга тасдиқлайди. Унинг пора олиш услуби ўзгача. Депутатларнинг таъкидлашича, Жаҳонгир Набиев ҳеч қачон пора сифатида нақд пул олмайди. Номзодлардан бир-иккита типографияга пул ўтказиб бериш талаб қилинади. Кейин Жаҳонгир Набиев бу пулларни нақдлаштириб олиши айтилмоқда. Бу маълумотни тасдиқловчи исботлар мавжуд. Жаҳонгир Набиев бу йилги сайловларда 2017 ва 2019 йилда ўтказилган сайловларда ғолиб бўлган депутат Абдужаббор Ачиловнинг номзодини тасдиқламади. Депутат Абдужаббор Ачилов аввалги сайловларда Жаҳонгир Набиев топшириғи билан овозлар соҳталаштирилганини аниқлаб, прокуратурага мурожаат юборган. Бироқ шикоятни Жаҳонгир Набиев босди-босди қилган. Англашилганидек Халқ демократик партиясида ҳам соҳта сайлов можароси авчига чиқмоқда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

partiya.MOV

39 993
230
Ёнаётган Россия заводлари ва янги санкциялар – 600’68 Қора денгизда Россиянинг CУ 30 СМ русумидаги қирувчи учоғи уриб туширилди, Омск ҳарбий заводи портлатилди, тағин Россияда бир педофил ўзбек қамалди, Туркиядаги масжидда ҳамёни ва ҳужжатларини ўғирлатган ўзбек ватанига қайтарилди ва бу 600 СEКУНД. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️

600'68(Android).mp4

40 038
17
Бир уйда каламушлар кўпайиб кетибди. Хўжайин уларни йўқ қилиш учун уйига мушук олиб келибди. Мушук каламушларга қарши қақшатгич зарба бера бошлади. Бир куни у бир каламушни тутиб энди емоқчи бўлиб турганда, бир қари каламуш келиб: — Агар бизни қириб ташласанг, сенга бу уйда қилишга иш қолмайди, кейин хўжайин сени ҳайдаб юборади. Яхшиси, сен 2-3 ойда бирорта нўноқ каламушни тутиб хўжайинни қувонтириб тур. Шунда сен ҳам, биз ҳам бахтиёр яшаймиз, — дебди. Мушук гапга кўнибди. Натижада каламушлар кўпайиб кетибди. Мушук эса бир ўзи улгуролмаётганини хўжайинга айтиб, яна битта мушук штатини кўпайтирибди. Шу-шу бўлиб, мушуклар ҳам кўпаяверибди, каламушлар ҳам... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
44 619
287
Жиззахдаги корхонадан чиқаётган тутун аҳолини заҳарламоқда, экология эса жим "Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри махсус индустриал зона, Бунёдкор кўчасида жойлашган "Sofitel" МЧЖдан чиқадиган заҳарли тутун ҳамманинг жонига тегди. Ушбу корхона атроф муҳитга зарар етказаётгани Жиззах вилояти экология бошқармаси томонидан 2022 йил 3 июнь ва 2023 йил 27 июльда, 2024 йил 3 апрельда судга берилиб, учала суд қарорларида ҳам фаолиятини тўхтатиш белгиланган. МИБ эса суд қарорларини ижро қилмаяпти. Оқибатда корхона атрофга заҳарли тутун чиқаришда давом этмоқда. Бундан зарар кўраётганлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Вилоят экологияси корхона фаолиятини тўхтатганини айтмоқда. Бироқ корхона ҳалигача ишлаб турибди. Бу бугунги видео 2024 йил 13 сентябр." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

file

42 354
60
ДЕҲҚОН БОЗОРИ ЧИҚИНДИЛАР БОЗОРИГА АЙЛАНДИ Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулчамбар ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Пайшанба” деҳқон бозори ҳудудида чиқиндилар хирмони пайдо бўлаётгани, ва мутасаддилар бунга эътибор қаратмаётганидан ҳудуд аҳолиси норози. Шунингдек, ҳафтанинг пайшанба куни бўладиган бу бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари расталарида товарлар санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сотилмоқда. Бозорда чорва моллари савдоси ҳам бўлади. Қўшни вилоятлардан келадиган савдогар ва харидорлар учун ҳам бозорда етарли шароит йўқ. Расталар ҳаддан зиёд эски ва абгор аҳволда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

video_2024-09-16_10-28-10.mp4

43 403
174
"Маъмун университетида билим олиш ўрнига, телефон ковлаб ўтирамиз. Ўқитувчилар дарсга келмайди" "Ассаломму алайкум, ҳурматли Элтуз! Биз Хива Маъмун университети талабаларимиз. Билим олиш учун ўқишни тугатиб, фойдали мутахассис бўлиб етишиш учун шу олийгоҳни танладик. Аслида бу олийгоҳда бошқа давлат тасарруфида бўлган олийгоҳларга тест асосида ўқишга киролмаган ёшлар ўқийди. Чунки бу олийгоҳга киришдан осон иш йўқ экан. Контракт пулини тўлайсиз, марҳамат, барча аудиториялар сиз учун очиқ. Муҳими бу эмас. Энг ёмон тарафи шуки, биз ўқишга келиб хоналарда дарс ўтиш ўрнига фақат телефон "ковлаб" ўтирамиз. Чунки ўқитувчилар дарсга келмайди. Келса ҳам ҳар хил баҳоналар билан чиқиб кетади. Энди айтингчи, биздан Ватанимиз нима кутади? Биз ўқишни битириб ишга жойлашсак, калламизда билим бўлмаса қандай ишлаймиз? Туз оға, шу олийгоҳнинг билим бериш сифати ва самарадорлгини назорат қиладиган муассаса бўлса менинг шикоятмни етказиб қўйинг, илтимос. Биз ҳам билим олайлик. Биз фақат диплом олиш учун шунча пул тўлаб, шунча вақтимизни бекор сарфлаш учун бу олийгоҳга кирмаганмиз." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
42 035
334
"Солиқчилар ичида ҳалол ишлаб, пора олмайдиган ходимлар кўп" "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Мурожаатимиз Солиқ қўмитаси раиси Ш. Қудбиевга. Мурожаатимиз шуки, туман солиқ инспекциясига кузги мавсумда кунлик кечки ишлар кўпайган. Ҳатто шанба, якшанба кунлари ҳам ишлаяпмиз. Ойлик маошимиз транспорт, оила ҳаражатларига ҳам етмаяпти. Бизда мукофот пуллари деган нарсалар йўқолиб кетган. Сиз ташкил қилган КПИ дастурини қишлоқ ҳудудларига олиш орзу. Биз солиқчилар ичида ҳалол ишлаб, пора олмайдиган ходимлар кўп. 1-2 та ҳаром ейдиганлар қиёфасида ҳаммани кўриш - бу хато. Раҳбарлар ҳам шанба, якшанба куни ишлашга мажбур қиляпти. Сабаби 5-6-15 йил ишлаган етук кадрларнинг 70 % ишдан кетиб бўлди. Янги ходимларнинг кетини кўтарамиз деб туну-кун ишлатишяпти. Янги ходимлар ҳеч нарсани тушунмайди. Биз мурожаатчи ходимлар учун 2024 йил ўта оғир келиб қарзга ботиб кетдик." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
44 704
401
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ОЙЛИГИ ҚАЕРГА КЕТДИ? Қашқадарё вилояти Нишон туманида ёшлар етакчилари ойлигидан бир миллиондан ушлаб қолинди. Ҳеч кимдан ариза, тушунтириш хати олинмаган. Бухгалтер ўз билганича ушлаб қолган. Сабаби пахта теримчилари учунмиш. 36 та маҳалланинг ҳаммасидан 1 миллиондан йиққан. 36 миллионни нима қилади? Бундан ташқари, пахтага одам чиқар, солиқ йиғ, мажбуриятдан ортиқча ишлар талаб қилиняпти. Биз – етакчилар кимга мурожаат қилишни билмаяпмиз... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
42 583
321
AНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ РЕКТОРИ ДАВЛАТ РАҲБАРИ ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРМАЯПТИ Июнь ойида Президент селектрида Aндижон машинасозлик институтида дарс соати кўплиги ва уларни қисқартириш кераклиги . Aндижон машинасизлик институти ректори ушбу йиғилишда шахсан ўзи қатнашган. Олд қаторда, Президентга анча яқин ўтирган. Биз ўқитувчилар дарс соатлари камайса, илмий иш қилгани, яхшироқ илмий мақола ёзгани, грантлар ва лойиҳаларга қатнашгани вақтимиз бўлар экан, деб ўйлагандик. Лекин институт раҳбарияти ҳатто давлат раҳбари топшириғини ҳам назарга олмайдиган даражага етиб келганини тушуниб етяпмиз. Ушбу муаммони ёритишда ёрдам беришингизни сўраймиз. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
41 299
148
РАССОМ ТУЗ ТАВСИЯСИ Мабодо яхши боқилмай¸ ўқиш ўқимай қолган ишсиз¸ уйсиз¸ хотинсиз пулсиз йигит бўлсанг умидни узма ука. Россияга бориб, лой ташиб, юмуртога зўр тушурма. Сенга бир вақтнинг ўзида уйли, пулли, мошинли, ишли ва хотинли бўлиш йўлини ўргатаман. Олдин ҳаммомга тушиб сал кепатани тартибга сол. Ишидча соқол қўй. Крутой прикид (усти-вош) сотиб ол. Аканг, опангдан қарз ол, катта момонгни ўлимликка қўйган пулини сондиқдан ол. Ағини ўзинг биласан. Кейин тўйга юрадиган, аммо эри йўқ артс қизларни бир қатор мониторинг қилиб чиқ. Кўпроқ пул топадиганини ўра. Ўралган пайтда срази уйлан. Мана сенга касб. Артистни эри. Нима сени Дилдорани эридан кам жойинг борми. Қолаверса, фейсинг ҳам тортади. Ўша артс сенга хотин бўлади. Уни уйи сенга уй бўлади. Уни мошинаси сеники бўлади. Тўйга ўзинг обориб қўлтиғидан ушаб ичкарига апкириб қўйворасан. Кейин «пилесос» бўлиб тўйда қистирилган пулларни бегана қилмай териб оласан. Тўйда қорнингам тўяди. Ëшлиқда кўрмаган неъматларни ейсан ниҳоят. Гулдай ҳунар. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
41 691
68
ИНБОЗОР ВОҚЕАСИ ЭКРАНГА КЎЧДИ

FDownloader_Net_459747828_1661375901095790_4607566893146636684_n.mp4

43 796
333
ТАЛАБАНИ КАЛТАКЛАГАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИ ЖАВОБГАРЛИКДАН ҚОЧМОҚДА 2024 йил 24 июн куни Бухорода бир талабани калтаклаган миллий гвардия сафдори Ж.Худоёров ҳануз жавобгарликка тортилмади. Иддаоларга кўра Ж.Худоёров жабрланувчига "сенларни қўлингдан ҳеч нарса келмайди, мен ҳамма ишни босди-босди қилганман", деган. Бухоро ҳарбий прокуратураси эса иш суриштирувини асоссиз чўзяпти. Инсон қадри сариқ чақадан арзон бўлган жамиятда бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
43 419
57
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКСПОРТЛАРИНИ БАНКРОТ ҚИЛАЁТГАНЛАР КИМЛАР? Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортерлари номидан ёзяпман. Савдо саноат палатаси номли бировга маҳсулотлар учун қатъий минимал нархлар белгилаб қўйилган. Авваламбор, бозор иқтисодиёти шароитида бу жуда катта аҳмоқлик. Қолаверса, айрим позицияларни қийматидан анча баланд белгилаган. Бунинг натижасида экспорт ҳужжатларни расмийлаштиришга масъул бўлган бир қанча ташкилотлар нархлар ССП белгилаган қийматдан паст бўлгани учун ҳужжатларни расмийлаштиришдан бош тортяпти. Оқибатда маҳсулотлар (асосан, ҳўл мевалар) юкланган фуралар ҳафталаб божхона постларида қолиб кетяпти. Шу сабаб шартнома мажбуриятлари бажарилмай, маҳсулотлар белгиланган кунига етказилмай, инопартнерлар томонидан катта жарималар қўлланилди. Транспорт воситалари ҳайдовчиларига кутиб қолиб кетган кунлари учун устамалар тўладик (1 фура юк учун 1 000 доллар атрофида қўшимча харажат қилдик). Президент томонидан экспортчиларга кўмаклашиш тўғрисидаги топшириқларига очиқдан-очиқ саботаж қилишмоқда! Оддий мисол келтираман, шафтоли мавсумида нархи паст бўлган маҳсулотга ўзимизнинг маржа билан ҳар килосини $ 0.8 сотишга ҳисобимиз чиқса, ССП газандалари $ 1.5 минимал нарх белгилади. Эътирозларимизни ҳеч ким эшитмади. Нарх пастлашини 10 кун кутдик. $ 350 фура кутгани учун тўладик, $ 750 кеч қолган куни учун жарима бизга жуда малол келди. Бундай ҳолат бир неча маротаба бўлди. Мана, ҳозир хурмо мавсуми бошланган. Хурмо $ 0.6га тайёр бўлиб, Россиядаги ҳамкоримиз омборига етиб боради. $ 0.8 сотсак ҳам фойда яхшигина бор дегани. Лекин бу ССП деган чала ташкилот $ 1.2 минимал нарх белгилаган. Бу ғирт тентаклик эмасми? Анор, узумнинг айрим навлари бўйича хам айни шундай ҳолат. Олтиариқлик катта савдо корхоналари раҳбарлари бош кўтариб, митинг уюштирайлик, дейишгача келдик. Бизнинг ишимиз ҳам ҳар қандай соҳа каби оғир ва заҳматкаш ҳисобланади. Қўлимизда мавсумга қараб 70-80 тадан ишчи фаолият юритади. Уларнинг ҳаётини яхшилаш учун ишлайликми ёки топганимизни жаримага тўлаш учунми? Президентимизга ҳам шу хабар етиб борса, яхши бўлар эди. Атрофида қаердаги чала мутахассис артистлар тўпланиб олиб, йил бошидан бери алдаб келишяпти, шекилли. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
43 103
207
НАВОИЙДАГИ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ ИНСПЕКТОРЛАРИ ТИРИКМИ? Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ўзархив агентлиги Навоий вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.С.Бекова томонидан мунтазам равишда мажбурий меҳнат бўлмоқда. Туман ва шаҳар архив ходимлари туну кун архивда навбатчилик қиляпти. Бу меҳнат қонунчилигига зид. Навоийдаги меҳнат ҳуқуқ инспекторлари текширадими? Тириклари бормикан? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️

file

42 341
227

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
رأی دادن ناشناس
42 627
38
11 ЯШАР ҚИЗГА ТЕГАЖОҚЛИҚ ҚИЛГАН 59 ЯШАР ЭРКАК 14 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ 11 яшар қизни кетини ғижимлаб яноғидан тишлаб ўпган 59 яшар ўзбек мигрант Россиянинг Калининград суди тарафидан 14 йилга озодликдан махрум қилинди. Суд мажлисида сўнгги сўзини гапирган ўзбек амаки "12 яшар қизни қучоқлаб эзғилагани жиноят эмас¸ ëқиб кетди қучоқладим¸ секс қиганим йўқку. Тошкентда бундақа иш учун жарима ëки максимум беш сутка беради" дея ўз айбини тан олмади. Аммо Россия суди бу ўзбекнинг гапини инобатга олмай уни 14 йил қамоққа тиқди. Энди насиб қилса бу ўзбек дойи 73 ëшида қамағдан чиқади. Элтуз тасарруфидаги тергов суд ҳужжатларида бу ўзбек амакининг қилмиши видеокамера кузатув кадрлари¸ жабрланувчи шикояти ва гувоҳлар кўрсатмаси билан исботланган. Воқеа Калининградда ëзнинг сўнгги кунларида содир бўлган. Бу ўзбек амаки 11 яшар қизни кўриб қолади. Қиз ундан яқин орадаги автобус станцияси қаерда деб сўрайди. Амаки бўлса қизни яқин орадаги арзон гостиница тарафга қараб судрайди. Қиз қаршилик қилади. Шунда амаки қизни ўпмоқчи бўлади. Қиз амакини итариб юборади. Амаки бўлса қизнинг эгнидаги футболкани ечиш учун бутун кучи билан тиришиб тармашади. Қизнинг орқасини ғимжилайди. Қиз қаршилик қилганида бу ўзбек амаки қизнинг чап яноғидан ўпиб тишлаб олади. Қиз ўзбек эркак қўлидан қутулиб четга қочади. Нияти амалга ошмаган ўзбек амаки эса валасапетини миниб бадар кетади. Ўзбек амакини тезгина ушлашди. Аамаки ўрис полициядан қочаман деб оëғини синдириб олибди. Балки ўрис полиция атай уриб синдиргандир. Ўзбек амакига 11 яшар қизнинг ожизлгидан фойдаланиб сексуал характердаги зўравонлик қилиш айби қўйилди. 14 йили оғир режимли колонияда срўк мотат қилади энди бобой. Шу. Ўзбек ҳанги бобой ўриснинг қамағида. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
44 104
96
Яккабоғ суди хотини устига бензин қуйиб ëқиб ташаган 58 яшар эрни 10 йилга қамади. 38 фоиз танаси куйса ҳам тирик қолган хотин судда эридан шикояти йўқлиги ва беш бола туғдирган эрини севишини айтди.
42 604
130
Маданият институтидаги талабалар уч ойдан буён стипендия олишмаяпти "Ассалому алайкум! Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтидан мурожаат қиляпмиз. Бизга 3 ой ёз давомида стипендия берилмади ва сентябрда ҳаммасини бир қилиб ташлаб берамиз дейишди. Бугун 13 сентябр 14:00 ҳолатига кўра ҳали ҳам стипендия тушмади. Институт масъулларига қўнғироқ қилсак аниқ стипендия тушиши вақтини айтмади. "Тушади, яқинда тушади"- деди. Бизга аниқ вақтни айтиши, ўқиш бошланиб харажатларимиз кўпайганини айтсак, институт бухгалтериясидаги масъуллар: "тушмаса нима бўлади, нима қиласан"- деб қўпполлик қилди. Майли, стипендия бугун, эртага тушар. Лекин бундай муомала қанчалик тўғри? Ҳамма вазирликларга мурожаат қилдик. Ҳаммаси бошқа вазирликларга йўналитирди ва охири сизга мурожаат қилдик." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
42 992
75
Инбозорда ишлаш ниятингиз йўқми мабодо? 😋
43 829
140
ИНБОЗОР ИНИ БУЗИЛДИ Ин бозорди ини бузилди. Омадтиллони омад тарк этди. Чемпиондан тортиб популист Расулгача ундан юз ўгирди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, бу худо уриб кетган савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Аслида одам уришни қаҳрамонлик мафкураси дея парваришлаган ҳукумат сиëсати меваси - бу ганстеризм. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
43 184
37
⚡️⚡️⚡️Итбозорда ходимни урган чмога 7 сутка¸ калтаклаш жараëнини видеога олган сўтакга эса 5 сутка қамоқ жазоси берилди. Битларга ем бўлгурлар...

IMG_4153.mp4

43 632
91
ИШИД КОЛОНИЯСИ Журналист Муҳаббат Назар ёзади: Анави Инбазарчилар иш сўраб келган номзодларга арабча биласанми? Номоз ўқийсанми? каби саволлар беради деб ёзишяпти. Меҳнатга бўлган айнан шу муносабат Ўзбекистонда мисли кўрилмаган вазият бўлди! Юртимиз аҳолиси турли дин ва миллат вакилларидан ташкил топган. Агар, бугун битта давлатда яшаб, одамларни эътиқод тушунчаси баҳонасида айирадиган бўлсак, таназзул ёқасига келганимиз шу бўлади! Бундан кейинчи? Бундан кейин нима бўлади? Тадбиркорлар ўз эътиқодига мўлжалланган иш майдон яратиб олаверадими? Оддий одамларни шунчаки инсон деб ҳисоблайдиган жой топиб ололамизми? Ибодатини ишхоналарда рўкач қилмайдиган муҳит қоладими? Биз бугун гувоҳи бўлган воқеа жудаям ёмон ҳолат эди. Ва ҳатто, араб тили факультетига ўқишга кирган айрим талаба қизларда, ҳижоб ўрашлик шарт. Бошқа йўналишдан ажралиб туриши керак деган аҳмоқона фикр шакллангани каби. Инбазар воқеалари ҳам халқни ичдан парчалашга яхшигина хизмат қилиши мумкин. Ва мен шуни айтмоқчиманки, эътиқод масаласи доим шахсийдир! Агар у бошқа бировни безовта қилмаса, ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Агарда, у ҳар қадамда бўй кўрсатса, унда жамиятимизда жароҳатлар даражаси кенгайиб бораверади. Бу эса томонларнинг зеҳнияти билан якунланадиган ташвишли масалага айланади! 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
42 418
39
⚡️⚡️⚡️Германия билан миграция битими имзолангани ортидан ГФРда қонунсиз юрган 200 ўзбек Тошкентга депорт қилинади.
41 130
55
ИСТАНБУЛ МАСЖИДИДДА ПУЛИНИ ЎҒИРЛАТГАН ЎЗБЕКНИ КОНСУЛХОНА ТОШКЕНТГА ҚАЙТАРДИ Бош консулхонага 30 ёшли фуқаро Ж.М. Истанбулда пулсиз ва хужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябр ойида юртдошимиз Болгариядан Туркияга учиб келган, ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида “Султон Аҳмат” жомеъ масжидида тегишли бўлган сумкасини ўғирлатиб қўйган. Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлади. Шу билан бирга “Uzbekistan airways” АЖ Истанбул ваколатхонаси ва саҳий ватандошлар ҳомийлиги ёрдамида Ж.М.га авиа чипта харид қилиниб Ўзбекистонга қайтарилди 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

FDownloader_Net_460162147_1542931863320999_3279699805551732582_n.mp4

42 373
33
ЎзДЖТУ талабаси: "Тўрт йил емай, ичмай "контракт" пулини тўлаб, бешинчи йил ҳам диплом оломаяпмиз" "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Мен 2020 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабасиман. Ўқишни шу йил тамомлашим керак эди. Аммо 2024 йил июнь ойида давлат имтиҳонлари бўлиб ўтди. Мени бу имтиҳонга киргазишмади. Сабаби университетдан 50 минг сўм қарз эканман. Бу гапни менга имтиҳондан 20 дақиқа аввал айтишгани етмагандек, банкларда ҳам тўлов тизими ишламаётган экан. Шу сабаб имтиҳонлардан қолиб кетдим. Орадан икки кун ўтиб университет ҳисобига ортиғи билан тўладим. Қайта топшириш 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтишини "зам"декандан тортиб ректорнинг биринчи ўринбосаригача айтди. Аммо ўша 2024 йилнинг сентябрь ойи келгандан кейин уларни имтиҳон ҳақида ўйлашга вақти йўқлиги ва бўлса ҳам декабрь ойида ўтказишини айтди. Хуллас, биз тўрт йил емай, ичмай "контракт" пулини тўлаб диплом ололмасдан, бешинчи йил ҳам ортиқча харажат қилиб сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз. Илтимос, ёрдам беринг." 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
ادامه مطلب ...
41 007
88
Фарғонада тадбиркорга ёрдам берилмаяпти... "Ассалому алайкум, Элтуз! Мурожаатни Фарғона вилоятининг Боғдод тумани Чуваланчи қишлоғидан ёзмоқдаман. Мурожаатим Вазирлар маҳкамасининг 2023 йилдаги 307 сони қарори яъни Касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш юзасидан. Мен тадбиркорман, ишсиз фуқароларни ишга олганман. Асбоб-ускуна ва хомашёга субсидия асосида маблағ олиш учун бандлик бўлимига мурожаат қилдим. Лекин бандлик ходимлари ҳозир пул маблағлари йўқ деб аризамни қабул қилмай рад қилиб юборяпти. Нега қарор чиқадию лекин маблағ йўқ? Аризам қайта кўриб чиқилишини сўрайман." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
40 513
40
БУХОРО ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМЛАРИГА ТЕГИШЛИ МОШИНЛАР НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛМОҚДА Асалому алайкум ҳурматли Элтуз жамоаси. Мурожаатимиз мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида автомашиналарнинг ноқонуний мақсадларда ишлатилаётгани ҳақида. Бўлимларининг ҳар бирида камида иккита Дамас ва камида биттадан седан автомобили мавжуд. Автомобиллар эксплуатация бўлимида сақланиши шарт. Ушбу автомобилларнинг асосий вазифаси мактаб ва боғчаларга электрик, сантехник ва бошқа хизмат ходими керак бўлса, яъни муаммо чиқса, бартараф этиш учун жалб қилинишдан иборат. Ушбу транспортларга GPS ўрнатилган, қаерга боряпти назорат қилиниши шарт деб белгиланган. Аммо, Бухоро туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли бўлган Дамасларнинг давлат рақамлари олиб шанба ва якшанда кунлари фуқаролар учун таксичилик вазифасини бажаради. Унинг номерлари малибу (ва бошқа транспортларга) тақиб авто пойгалар уюштирилади. 2024 йил 8 июндаги RA24805226037-рақамли Жарима тўғрисидаги қарор буни тасдиқлайди. Бу иш ёпди-ёпди қилинди. Когон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тегишли бўлган енгил автомобил ҳар куни кечқурун Шофиркон туманида такси бўлиб юради. Бундай мисоллар жуда кўп. Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғидан қонун устуворлигини таъминлаш ва юқоридаги ноқонуний ҳаракатларни содир этган мансабдор шахсларга чора кўриишини сўраймиз. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
38 282
324
ГЕРМАНИЯ ИҚТИСОДИЙ ЖОЗИБАСИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ПОЗИТИВ МАГНИТ Германия канцлери Олаф Шольцлнинг Марказий Осиёга биринчи бориши бир йил олдин Берлинда ëйинланган "стратегик минтақавий шериклик" ғоясини ни қўллаб-қувватлаш ишораси ҳисобланади. 15 сентябр куни Самарқандга келган Германия канцлери Ўзбекистондан кейин Қозоғистонга ҳам ташриф буюради, у ерда C5+1 саммитида, яъни бешта постсовет Республикаси ва Германия йиғинида иштирок этади. Юқорида тилга олинган икки давлатдан ташқари Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳам саммитга қўшилган. Асосий мавзу - бизнес. Россиянинг Украинага босқини фонида Россияни айланиб ўтиб бизнес қилиш имконлари кўрилади. Асосий эътибор немисларнинг минтақа билан иқтисодий муносабатларни яхшилашга қаратилмоқда. Германия узоқ вақтдан бери Европа Иттифоқи доирасида Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда. Биринчи стратегия 2007 йилда қабул қилинган ва 2019 йилда янгиланган версияси ҳам расмий Берлин томонидан бошланган. Путин Россиясининг 2022 йилда Украинага бостириб кириши Марказий Осиё минтақаси билан муносабатларга янги қирра берди. Бу қирра - Германиянинг энергия таъминотини диверсификация қилиш истаги билан боғлиқ. Вассал деган тамға ва Путинга "отработка қиламиз" деган юзаки гапларга қарамай Марказий Осиё мамлакатлари ўзлари учун "Россия нео-империализмини яширин хавф" деб билишади ва, геосиёсий сабабларга кўра, Германия уларга иқтисодий ва сиёсий шерик бўлишини исташади. Германия учун энергетика соҳаси - асосий ҳадаф. Европа Иттифоқининг санкциялари доирасида Россиядан нефт ва газнинг чекланиш фонида Қозоғистон Германияганефт етказиб берувчи учта давлатдан бирига айланди. 2023 йил март ойидан бошлаб Қозоғистон Германиядаги нефтни қайта ишлаш заводига нефт етказиб бермоқда. Аммо МО давлатларининг "Икки бойга бир малай" услубида Россия билан яқин алоқалари немис инвесторларининг ишончига путур етказмоқда. Ғарбдаги шериклар Украинага қарши уруш туфайли Россия Федерациясига қарши санкциялар Марказий Осиёга сармояларга ҳам таъсир қилиши мумкинлигидан қўрқишлари мумкин. Ғарб матбуотида вақти-вақти билан минтақа мамлакатлари фирмалари Россия Федерациясига санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беришига шубҳа билдирилмоқда. Ҳозиргача Европа Иттифоқи томонидан Марказий Осиёдан фақат бир нечта компаниялар санкция остига олинган. Минтақа мамлакатлари раҳбарияти Ғарб чекловларини бузмаслигини даъво қилмоқда ва айни пайтда кўрпа тагида Россия билан савдони давом эттирмоқда. Бундай иккизлама сиëсат асосида икки кемага оëқ қўйганларнинг чатаноғи айрилиши ҳақида яқинда Украина Президенти Зеленский билан учрашган Шольц Ўзбекистон раҳбарига аниқ тиниқ билдиришга улгурди. Ўзбекистон босқинчи ва иқтисоди ўлган ўриснинг эмас балки дунëдаги иккинчи йирик ва қудратли экономика эгаси бўлган Германияга дўст бўлиши мантиқ ва тарих истагидир. Буни Ўзбекистон президентининг Шольц шарафига айтган мана бу гапи ҳам тасдиқлади: "Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида эътиборингиз ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашингизнинг далолати сифатида қабул қиламиз", — деди Шавкат Мирзиёев. 2023 йилда товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди. Германия бизнеси билан ҳамкорлик кенгаймоқда — 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон иқтисодиётига Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилди. Бугунги саммитга Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрлангани қайд этилди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 млрд евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
37 883
41
Ўзбекистонга сафар қилаëтган Германия раҳбари Олаф Шольц 16 сентябрь куни ўзбек фаолларининг кичик гуруҳи билан Самарқандда учрашди. Бу гуруҳ ичида Германиядаги Uzbek Forum for Human Rights вакили ҳам бор. Ўзбекистон пахтасини халқаро бойкотдан ва ўзбек болаларини мажбурий меҳнатдан холос қилишда жуда катта хизмат қилган Uzbek Forum for Human Rights юқори мартабали меҳмон Олаф Шольц олқиши ва эътирофига ноил бўлди. Uzbek Forum for Human Rights вакили немис раҳбари билан душанба кунги қисқа суҳбатида жорий йил 18 апрель куни Германиядан Ўзбекистонга борган халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзова ëлланган блогер томонидан ҳақорат қилинган погром воқесини афсус билан эслади. 18 апрель куни Фарғонада хизмат сафарида бўлган Умида Ниëзова атай таъқиб қилиниб видеога олиниб "сен ватан хоинисан" деган мазмундаги ҳақорат ва сазойи қилинганди. Аниқланишича, Шуҳрат Эсонов деган псевдо блогер буюртма асосида бу сазойини амалга оширган. Ўзбекистон пахтасини халқаро бойкотдан ва ўзбек болаларини мажбурий меҳннатдан холос қилишда жуда катта хизмат қилган шахсга расмий Тошкент раҳмати эдими бу? Ўзбекистон президенти БМТ минбаридан туриб мақтанган иш яъни ўзбек болаларини пахта мажбурий меҳнатидан қутқариш Умида Ниëзова раҳбарлик қиладиган ташкилотнинг (Uzbek Forum for Human Rights (formerly Uzbek-German Forum for Human Rights) йиллик меҳнати самараси бўлган эди. Умида Ниëзова Ўзбекистонга келганида Тошкент аэропорти божхона хизмати томонидан бир ярим соат текширилиб тўхтатиб турилган эди. Бу асоссиз текширув ва сазойи ҳақида Ўзбекистон президенти админстрацияси ходими ўртоқ Алламжонов ўз вақтида шахсан хабардор қилинган эди. Аммо ҳеч қандай расмий муносабат бўлмади. Буюк эҳтимолда мулозимлар атай ëллаган провакатор жазосиз қолди. Ҳукумат ичига сизиб кириб Мирзиëев ислоҳотлар ғилдирагига атайин қасддан таëқ суққан провакаторларнинг хомийлари энг катта раҳбарлар орасида дея ишонилди. Бу провакация жазосиз қолгани ортидан Ўзбекистон текстил саноатига йирик сармоя киритишга хозир турган бир нечта йирик ва таниқли бренд ширкат инвестиция киритмайдиган бўлди. Шу керакмиди Янги Ўзбекистонга? Ўзбек мулозимлар унутишга уринган бу погром ҳақида Ўзбекистонга ташриф буюрган Германия Канцлери ўз вақтида билги олган ва 16 сентябрь куни бу погром ҳақида яна эслатилди. Немислар погромни унутмайдиган миллат. Нафталин давридан қолган параноялар асирида бўлган баъзи мулозимлар "Ўзбекистон Шимолий Корея каби изоляцияда яшай олади ва биз ўзгача фикрловчи кишиларни бемалол жазосиз таъқиб қилишга ва давлат раҳбарини ўйлаб топилган ваҳималари билан чўчитишга ҳаққмиз бор" деб калта ўйлайди. Аммо бу хомҳаëллигича қолади. Чунки Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан доимий алоқа¸ ҳамкорлик руҳидан воз кечмоқчи эмас. Германия канцлерининг Ўзбекистонда ўта иссиқ қаршиланиши шу мужда ижобатидир. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
34 809
70
РАССОМ ТУЗ: КЛАСТЕР ҒИРРОМГА АЙЛАНДИ, ФЕРМЕР АРОСАТДА Кластернинг "фермердан пахтани шартномадаги нархдан паст нархда сотиб оламан" дея орқага сийгани давлат зиммасига юк бўлиб тушди. Кластер договордаги 8000 ўрнига килосига 6000 дан пахтани фермердан сотиб олади. Ўртадаги икки минг сўм фарқни давлат тўлайди. Бундан олдин давлат аралашиб кластерларнинг банкдан олиб қайтара олмаëтган муаммоли қарзларининг қайтариш муддатини узайтириб берган эди. Нега бу кластер дегани "аллада азиз, тўрвада майиз?" Бизнес қилиш қўлидан келмаса ўлигини давлат устига ортмасдан банкрот бўлиб ўлиб йўқолиб кетмайдими? Эркин бозор талаби шу-ку. (Хозир камида икки йирик кластерчи побегда, ўнлаб кластерлар банкдан қишлоқ хўжалиги учун олган отнинг калласидай кредитларни ўз ҳои ҳаваси учун еб-ичиб ютиб юборган) Айни пайтда кластер қулига айлантирилган фермерлар ўзлари етиштирган пахта ҳосилини нима қилишини билмаëтган эди. Пахта "кераксиз матоҳ" бўлиб ўртада ëтибди. Чириб, ëниб кетишиям мумкин дея ëзгандим икки кун олдин. Вазият мана бундай: Йил бошида фермерлар кластерчилаар билан фьючер шартнома тузган. Демак, жаноб кластерчи бир кило пахтага 8000 сўмдан ҳақ бераман деб имзо чеккан. Пахта терилиб бўлгач кластерчи "бу суммадан пахтани сотиб ололмайман" деб орқага сийди. Кластерчи келишувдан бўйин товлаб килосига фақат 6000 сўмдан бера оламан демоқда. Фермерлар олти мингдан пахта сотса банкрот бўлади. Фермер деган бахти қаро "пахта давлат закази" деган гапга бўйсуниб, ўша кластерчи билан килосига 8000 дан ҳисоблаб, миллионлаб кредит олган. Ҳокимият бўл бўли остида пахта етиштирди. Кластерчи эса ўткан йилги пахтани толага айлантириб, маҳсулот қилиб сота олмай ўтирибди. Тупик вазият. Фермер пахтани ўзи мустақил четга сота олмайди. Жаҳон бозорида пахта нархи тушди. Хуллас, кластер ғирромга айланди, фермер аросатда, пахта эса турибди юзи оқариб. Кластернинг каллаварамлигидан келиб чиқан зарарни давлат қопламоқчи. Давлат бу пулни йўл¸ кўприк ва мактаблар қуришга сарфлаши мумкин эди. Шундоқ ҳам бюджет музтоғига урилиб таги тешилган Титаник кемасидай тез чўкиб бормоқда. Ташқи қарз 40 миллиардга етди. Сичқон сиғмас инига ғалвир боғлар думига дея давлат бу муттаҳам кластерларни елкасига миндириб от от ўйнаб юрибди. Охири вой буни. Мендан ойтш. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
40 912
146
Хитой концлагеридаги қариндошига адолат сўраган ўзбек жиннихонада сақланмоқда Тепадаги бир-бирига ўхшаш икки расм дунëнинг икки нуқтасида суратга олинган: Уйғур халки ҳимоячиси Рушан Аббос 2018 йили Хитойда изсиз йўқолган опасини қидириб Брюссел шаҳрида плакат кўтариб турибди. Иккинчи расмда эса ўзбек фаоли Валижон Калонов Хитой концлагерида жазо ўтаëтган қариндошлари озод қилинишини сўраб, Жиззахда шиор кўтаргани акс этган. Беш йилдирки, Рушан Аббос опасининг дарагини топа олгани йўқ. У ўз изланишлари ҳақида филм олиб, уни дунё бўйлаб намойиш қилди. Валижон Калонов бўлса, олдинига қўлига кишан солиниб қамалди, кейин эса гўёки руҳий касал сифатида Жиззахдаги ëпик руҳий касалликлар диспансерида салкам 3 йилдан бери ушлаб турилибди. Валижон Калонов Ўзбекистонда, унинг қариндошлари эса Хитой концлагерида тутқунликда қолар экан, бир гуруҳ ўзбек журналистлари Хитой элчихонаси ҳисобидан Шарқий Туркистонга саёҳат қилиб, прохитой услубида пропаганда мақолалари ëзишди. Ўзбекистон 24 телерадиостанцияси бўлими бошлиғи Шарофиддин Тўлаганов Хитойни улуғловчи пиар нашрга интервью бериб, Шарқий Туркистон халқи “тинчлик ва ўзаро ишонч руҳида” оламгулистон яшаëтганлигини урғулади. Севимли телеканали журналисти Дилфуза Эсонова эса Қошғардаги уйғурларнинг шарт-шароитлари яхши эканлигини мақтади. Хитой элчихонаси ҳисобидан саëҳат қилган ўзбек журналистларининг “мафтункор” ҳикоялари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник озчиликларга қарши Хитой хатти-ҳаракатини “инсониятга қарши жиноят” деб атагани ортидан юз бермоқда. Батафсил элтуз тайёрлаган видеони томоша қилинг.... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...

SharqiyTurkiston(Android).mp4

41 590
82
"Inbazar"да калтакланган йигитга уни урган ходимнинг "Spark"и берилгани айтилмоқда. Нотариусдан ўтказилган олди-сотди шартномасидаги авторақам ҳам дастлабки кўрсатилган видеодаги машина давлат рақамларидан фарқ қилади.
44 366
112
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ МАЖБУРИЙМИ? Хоразм вилояти Урганч шаҳри Асака банкида ишлайман. Ташкилотимизга юқоридан топшириқ келган. Ишчиларни банк орқали шартнома туздириб, 18% ли кредит асосида уйига қуёшли панел қўйишга мажбурлашяпти. Панел олмаган ишчиларни кафил бўлишга мажбурлашмоқда. Хоразмдаги барча банкларда ҳам шу аҳвол. Кимдир буни текширадими? Ҳамманинг кредити бор. Нега яна кредит олиб панел қўйдириш керак? Раҳбарларимиз тепадан келган буйруқни сузсиз бажаришади. Қачонгача давом этади бу бюрократия? Ҳеч ким ўз розилиги билан қўйдираётгани йўқ панелни. Худди обуна сингари ихтиёрий-мажбурий деган нарсани "форточка" қилиб олишган. 100% ишонч билан айтаманки, бу панел тажрибаси ўзини оқламайди. Бу тажриба ҳам худди "иссиқхона" тажрибаси сингари камбағални қашшок қилади. Бундан фақат тепадагилар фойда кўради. Биз рози эмасмиз. Бизни мажбурлашяпти. Илтимос, тепадаги раҳбарлар, шу муаммони ҳал қилишда ёрдам беринг. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
ادامه مطلب ...
44 212
183
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio