ТЪҲҲЕЕЕЕ,НОШУД!!!
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ.
Амир Саййид Олимхонни отаси Абдулаҳадхон ўн ёшида Санкт Питербургга ,ҳарбий академияга ўқишга юборди.Олимхон дунё кўриб,билимли,забондон,зукко бўлиб етишди.Ўспиринлик давридан оддий эл қатори одми кийиниб,бозор айланишни хуш кўрарди.Бухоронинг Мир Араб мадрасасидан бошлаб то Арккача чўзилган бозорида ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари барча қишлоқ ва кентлардан олувчи ва сотгувчи,косибу мисгар,ҳунарманду эҳтиёжманд ёпирилиб келар,бозор ниҳоятда гавжум бўларди.Шу бозорда айланиб юрган Амирзода Олимхоннинг диққатини бир косиб тортди.Дўконида ўтирганча қатимни узун-узун тортганча пойафзал ямаётган бу ўттиз ёшлар нари берисидаги йигит ора сирада томоқ қириб баланд овозда ғалати қилиб «Тъҳҳеее,ношуд!»деб қўярди.Олимхон бир неча ҳафта кузатди.Иши бисёр,афтидан даромади ёмонмас,аммо доимгидай «Тъҳеее,ношуд!»дейишини қўймасди.Олимхон бир бозор куни хром этигини олиб,шу косибнинг дўконига борди.Косиб машҳур сўзини такрорлаб ,ишлаб ўтирарди.Саййид Олимхон унга савол берди:
-Узр ака,айбга буюрмайсиз.Анчадан бери кузатаман,доим Тъҳе,ношуд дея кимнидир сўкасиз.Ҳеч сабабини тушунолмайман.Ношуд ким ака?Нега ундоқ дейсиз?
Косиб бошини кўтариб қаршисидаги усти боши сипо,муллобачаларга ўхшаб кетгувчи йигитга синчковлик билан боқди.Сўнг бошини қимирлатиб кулди.
-Ношуд ўзим укам,ўзим ношуд!Худо фарзанд бермади.Бир аёлиму,ўзим.Шукрки,яхши топаман,ёмонмас.Аммо ҳеч рўзғорим бут бўлмайди.Доим бир камчилим бор.Мана қўшним.Уйимиз ҳам,дўконимиз ҳам ёнма ён.Бир этак боласи бор.Аммо рўзғори тинч,ўзига тўқ шу ҳунар ортидан.Мен ҳеч тушунмайман .Баравар топсак....
Олимхон дўконни кўздан кечирди.Бир бурчакдаги мез устида қотган уч тўрт бурда патир ётарди.Йигитнинг патир бурдаларига қараётганини кўриб,косиб деди:
-Юмшоқ,иссиқ патирни яхши кўраман биродар.Ҳар кун битта олиб,ейман.Қолганини тўплаб,уйга олиб кетаман.Товуқми,қўйгами берамиз.Шунақа биродар!
Олимхон Амирзода бўлсада,нонни қотириб,нобуд қилиб товуғу қўйга берилиши энсасини қотирсада индамади.Шу косибга ёрдам бергиси келди.Уйга қайтиб Арк новвойига бир патир пиширишни буюрди.Бир ҳамён олтинни бериб,қаватларига қўйиб пиширишни,шахсан назорат қилишини айтиб,тайинлади.Эртаси куни олтин тангалар солиб пиширилган патирни олиб,ўша косибнинг олдига йўл олди.Бир оз суҳбатлашиб ўтиргач,патирни бериб деди:
-Патирни яхши кўраман дегандингиз биродарим.Шуни Сизга илиндим.Ҳаммасини еёлмасангиз,аёлингиз билан баҳам кўринг,зинҳор базинҳор молу товуғу -қўйга берманг,хўпми?
Олимхоннинг қайта -қайта тайинлашига косиб йигит қўлини кўксига қўйганча «Хўп укам,хўп»дея миннатдорчилик билдирганча патирни олди.Амирзода ўз ишидан мамнун,Аркка қайтиб,ҳокимлик қилаётган кенти Карминага қайтиб кетди.
Орадан бир йил ўтди.Амирзода Саййид Олимхон яна Бухорога қайтиб,бозор айланишга чиқди.Ёдига ўша косиб тушиб,бойиб кетгандир дея хаёл қилиб ўша дўкон олдига бориб не кўз билан кўрсинки ҳамон у «Тъҳҳҳеее,ношуд!»дея қатим тортарди!
Олимхон ҳайрат ила ичкари кириб,саломлашди.
-Мени танидингизми,биродар ?-дея сўради.
-Танидим биродарим,танидим.Омонмисиз?-сўрашди косиб ҳам.
Бир оз чақ-чақлашгач,Олимхон ўзи берган патирни эслатиб «Ўшани едингизми сўнг?»дея сўради.
-Э ҳаааа,патирми?Эээ биродар...Олиб бориб аёлимга кечга дастурхонга қўй деб бердим.Таасуфки,аёлимни хотиридан кўтарилибти.Бир ҳафтадан сўнг,эсига тушиб олса,қотиб,моғорлаб кетган экан.Ахлат чуқурга отган экан,қўшнининг хотини чиқиб,нонни ахлатга ташлаш гуноҳ,моғорини тозалаб ,болаларимга едирарман дея олиб,кириб кетибти.Шунақа бўлибти биродар...
Саййид Олимхон зеҳни койиб сўзсиз бир оз сукут қилгач сўради:
-Ўша қўшнингиз ҳозир қалай аҳволи,тирикчилиги?
-Эҳҳҳҳееее,у бойиб кетди.Уйида махси,ковуш,этик тикадиган устохона очди.Аммо ҳалигача қотган нонини шўрвага солармиз дея ташламай олиб халтага солиб қўяди.Зиқнада!
Шундай дея яна қулочлаб қатим торта бошлади косиб«Тъҳҳҳееее,ношуд!»
-Ҳақиқатда ношуд экансиз биродар!Уйидаги исрофгарчиликни олдини ололмай,ҳануз ўзини ношудлигига иқрору-иқрор ношуд экансиз!Хайр!
Шундай дея Амирзода унинг дўконидан чиқиб кетди.
ادامه مطلب ...