🔝
Илк маротаба Тошкент Аксилкоррупция халқаро Медиа Форуми ўтказилди
Пойтахтимиздаги "Hilton" отелида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси, Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида илк маротаба аксилкоррупция соҳасида Халқаро Медиа Форуми бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий ҳамда Латвия, Сингапур, Филиппин, Австрия, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи оммавий ахборот воситалари журналист ва муҳаррирлари, вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари, халқаро экспертлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Форум доирасида ўтказилган
3 та панел сессияда коррупцияга қарши курашда
замонавий медианинг ютуқ ва имкониятлари, муаммо ва камчиликлари, очиқликни таъминлаш, журналистик суриштирувлар ўтказиш усуллари ва маълумотлар билан ишлаш, янги технологиялардан фойдаланиш каби қатор муҳим масалалар юзасидан етакчи экспертлар ва амалиётчилар билан ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтди.
Жумладан, АОКА директори А.Ходжаев
“Давлат органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ОАВнинг роли” мавзусидаги дастлабки сессияда маъруза қилди ва унда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг самарали механизмларини яратиш, очиқ маълумотлардан фойдаланиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида
маълумот берди.
Журналистга биринчи навбатда нима керак? Жамоатчиликни қизиқтирувчи долзарб мавзули маълумот керак. Бундай маълумотлар сирасига халқ манфаатлари билан боғлиқ маълумотлар ҳам киради. Демак, коррупциявий ҳолатлар билан боғлиқ ахборотлар журналистлар фаолиятида устуворликка эга.
Биз, давлат органлари, уларга ёрдам бериш учун амалга оширишимиз керак бўлган энг муҳим қадам – очиқликни таъминлаш.
Журналистларда таҳлил қилиш учун маълумот кўп бўлиши учун давлат органларининг интернетдаги очиқ маълумотлари доимий янгилаб борилиши, даврий равишда ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиши ҳамда ОАВ учун матбуот анжуманлари ташкил этилиши лозим. Кўриниб турибдики, журналистлар ва давлат ташкилотларининг ахборот хизматлари ўз вазифаларини сидқидилдан бажариши жамиятга фақат фойда келтиради.
Мулоқотлар якунида коррупцияга қарши кураш мавзусини кенг ёритишда журналистларнинг малакасини ошириш, хусусан, соҳада суриштирув журналистикасини ривожлантириш, глобал миқёсда коррупцияга қарши курашда асосий восита сифатида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш бўйича янги ёндашув, тавсия ва стратегиялар ишлаб чиқишга, Форум иштирокчилари ўртасида ахборот ва тажриба алмашиш учун доимий платформа яратишга келишилди.
Telegram |WhatsApp
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайтادامه مطلب ...