Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Психомотивация

4 8050
~0
~0
0
رتبه کلی تلگرام
در جهان
68 865جایی
از 78 777
362جایی
از 430
دسته بندی
2 204جایی
از 2 333

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Hourly Audience Growth

    بارگیری داده

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    "Математика жозибаси" 1 х 8 + 1 = 9 12 х 8 + 2 = 98 123 х 8 + 3 = 987 1234 х 8 + 4 = 9876 12345 х 8 + 5 = 98765 123456 х 8 + 6 = 987654 1234567 х 8 + 7 = 9876543 12345678 х 8 + 8 = 98765432 123456789 х 8 + 9 = 987654321 1 х 9 + 2 = 11 12 х 9 + 3 = 111 123 х 9 + 4 = 1111 1234 х 9 + 5 = 11111 12345 х 9 + 6 = 111111 123456 х 9 + 7 = 1111111 1234567 х 9 + 8 = 11111111 12345678 х 9 + 9 = 111111111 123456789 х 9 +10= 1111111111 9 х 9 + 7 = 88 98 х 9 + 6 = 888 987 х 9 + 5 = 8888 9876 х 9 + 4 = 88888 98765 х 9 + 3 = 888888 987654 х 9 + 2 = 8888888 9876543 х 9 + 1 = 88888888 98765432 х 9 + 0 = 888888888 Aжойиб, шундай эмасми? Энди қуйидаги симметрикликни кўринг: 1 х 1 = 1 11 х 11 = 121 111 х 111 = 12321 1111 х 1111 = 1234321 11111 х 11111 = 123454321 111111 х 111111 = 12345654321 1111111 х 1111111 = 1234567654321 11111111 х 11111111 = 123456787654321 111111111 х 111111111 = 12345678987654321 👉 каналини кузатиб боринг❗️
    ادامه مطلب ...
    899
    42
    Бир куни Эйнштейн поездда кетаётиб, қорни очиб, вагон-ресторанга киргач, кўзойнаги йўқлиги сабабли менюни ўқий олмайди. Официантга юзланиб, менюни ўқиб беришни сўраганида эса ажойиб жавобдан лол қолади: “Кечирасиз, жаноб! Мен ҳам сиз каби саводсизман”. P.S.: Ким қандай бўлса, дунёни ҳам шундай кўради.
    1 413
    34
    Эсланг! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, Сидратул Мунтаҳога етдилар. Ерга қайтгач, аҳли оилалари хизматида бўлдилар. Қўйларини ўзлари соғардилар, шиппакларини ўзлари тикардилар. Бирорта қул келиб, ўзи ҳақида ҳожаси олдида гаплашишларини илтимос қилса, бориб, унинг илтимосини бажарардилар. Еттинчи осмонга кўтарилдилар, (Ерга қайтгач) мискинлар билан бир товоқдан таомланардилар, ҳачирларини минардилар, қўшинга дарахтни кесмаслик, ёш болани, аёлни ўлдирмаслик, ибодатхонадаги роҳибларга тегмасликни буюрардилар. Самоларга кўтарилишдан олдин улуғ эдилар, тушганларидан кейин ҳам улуғликларича қолдилар. Такаббурсиз улуғ эдилар. Ўзларини катта олмай буюк эдилар. Мустафо Маҳмуднинг "Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)" китобидан nozimjonuz
    ادامه مطلب ...
    2 065
    33
    Истанбул фатҳ этилган лаҳза Абу Иброҳим ибн Юсуф “Ислом эътиқоди” китобида, “Қустантиния фатҳи” бобида ёзади: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло томонидан ғалаба ато қилингандан кейин, Султон Муҳаммад Фотиҳнинг биринчи қилган иши – саждага бошини қўйиб, мусулмонларга очиқ фатҳ ва мулк бергани учун Аллоҳга шукрона келтирди. Қўшин шаҳарга кирганда, кўпчилик деворларнинг тепасига кўтарилиб, румликларнинг байроқларини юлиб ташлаб, уларни ўрнига Ислом байроқларини ўрнатишни бошлашди. Бу ғалаба онларида шаҳарнинг энг баланд минораларидан азон чақирила бошланди. Султон Фотиҳ шаҳар марказига келганда, тўхтади ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари рўёбга чиққанлиги тўғрисида хитоб қилди ва “Албатта Қустантиния фатҳ этилажак, унинг амири қандай ҳам яхши амир ва уни эгаллайдиган қўшин қандай ҳам яхши қўшиндир” ҳадисини айтди”. сайти маълумоти асосида
    ادامه مطلب ...
    1 547
    12
    – Ўғлим, диққат қил, юрган йўлингга эътиборли бўл. – Отажон, мен сизнинг изингиздан кетаябман. ❕Фарзанд ҳар гапингизга кирмаслиги мумкин лекин ҳар ишингизга эргашади. Шунинг учун аввал ўзингизни тарбияланг!
    1 658
    42
    Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади. Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади. Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади. Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.
    1 697
    49
    ​​Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди. Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан! Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ 👉 каналига уланиш!
    1 672
    43
    Олмахон ўз жуфтига севгисининг белгиси сифатида гул тақдим қиладиган заминдаги ягона ҳайвон экан. Субҳаналлоҳ!!! Хайрли тонг азизлар! 👉 каналига уланиш!
    1 759
    79
    НОЛНИНГ ҚУДРАТИ Бир куни физика - математика факультети профессори доскага катта қилиб 1 рақамини ёзди, сўнг талабаларга тушунтирди: - Бу сизнинг инсонийлигингиз. Ҳаётда инсонга энг керакли хислат. Сўнг 1 рақами олдига 0 ёзди ва деди: - Бу эса инсонийлик хислатингиз билан эришган муваффақиятларингиз, улар 10 баробар ошган. Яна бир 0- бу одамнинг тажрибаси. Шу тариқа у 0 кетидан 0 қўшиб бораверди: эҳтиёткорлик, тарбия, севги... - Ҳар бир қўшилган 0 одамнинг қадрини 10 баробар кўтаради, - деди профессор. Кутилмаганда у энг бошида ёзган 1 рақамини ўчириб ташлади. Доскада ҳеч нарсани англатмайдиган 0 рақамлари қолди. Профессор деди: - Инсонийлик хислатингиз бўлмаса, қолган барча хислатларингиз бекор.
    ادامه مطلب ...
    3 093
    68
    #Катта_йўлдаги_кичик_эслатмалар ✅ «Минг километрлик саёҳат ҳам биринчи қадамдан бошланади». ✅ «Сен нафақат нима деб айтишингга, балки нима деб айтмаслигингга ҳам жавобгарсан». ✅ «Сен бошқа мақсадни белгилашга ёки янги орзуни яратишга ҳеч қачон қарилик қилмайсан». ✅ «Агар мағлубиятга учрашингни имконсиз деб билсанг, демак, муваффақиятга эришишинг 100% кафолатланади». ✅ «Муваффақият ~ баъзан тўғри йўналишдаги нотўғри қўйилган қадам натижаси ҳам бўлиши мумкин». ✅ «Уни орзу қилма. У билан бўл ва яша». ✅ «Агар хоҳишинг ортидан бормасанг, ҳеч қачон унга эгалик қила олмайсан». ✅ «Муваффақият сири ~ имконият келганда унга тайёр бўлиб туришдир». ✅ «Ҳаётингда ғолиб бўлишдан олдин ўз онггингда ғолиб бўлишинг керак». ✅ «Оптимист ҳам, пессимист ҳам ўзларича хақ. Танлов эса сенга боғлиқ». ✅ «Ғолиблар ~ ўз юракларидаги ҳақиқатни эшита олган инсонлардир». ✅ «Ўзингни унут ва ишлашни бошла. 👉 каналига уланиш!
    ادامه مطلب ...
    1 814
    33
    Нафс нима? Инсонни имтиҳон қилиш учун яратилган нафс мусулмон бўлмаганларда аммора, мусулмонларда лаввома, ва мулҳима, ишончи камолга етгандан сўнг мутмаинна, Аллоҳдан рози бўлганда розия, Аллоҳ бандадан рози бўлганда марзия ва софия даражаларига юксалади. Нафс – инсонга унинг камолга етишмоғи учун берилган восита. Агар нафс берилмаганида эди, инсон фариштага ўхшаб бир мақомда қолар, унда юксалиш ёки қуйига тушиш ҳодисалари бўлмас эди. Шу сабабдан Аллоҳ таоло Зарийат сурасининг 56-оятида: “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”, деб хитоб қилган. Ушбу ояти каримада фаришталар ва ҳайвонларнинг тилга олинмагани уларнинг имтиҳон этилмаслигини билдиради. 👉 каналини кузатиб боринг❗️
    ادامه مطلب ...
    1 732
    17
    Шаҳодатнома Бошлиқ ғалати экан. Ким ишга келса, диплом қолиб, мактабда ўқиган шаҳодатномасини сўрайди. Каттакон ошхона бўлса, ишчиларга овқат тайёрлашни бопласа бўлди-да! У ўзидан олдин ишга кирганлардан иш берувчининг бу тушунарсиз қилиғи ҳақида эшитган эди.Навбат кутиб ўтирар экан, эшикдан ўзи тенги бир йигит сўкиниб чиқди. —Нима бўлди, ўхшадими, жўра? —Аҳмоқ, шаҳодатномамни кўриб, мен иккичиларни ишга олмайман, деб чиқариб юборди. Бунақа жиннини энди кўришим. Баҳоинг ҳаммаси уч экан, аслида иккига ўқигансан, ўқитувчилар мажбур "уч" қўйиб берган, дейди довдир! Козим енгил нафас олди.У мактабда яхши ўқиган. Шаҳодатномасида ҳам атиги иккита тўрт бор. 9-синфни битириб коллежда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиди. Отаси йўқ, онаси бетоб эди. Коллежни битирар-битирмас ишга тушди. Олийгоҳда ўқиш насиб қилмади. Ишлаши керак эди. Уч йиллик тажрибаси бор. Ойлик маоши яхши шу корхонага кириб олса, иншааллоҳ, жон-дили билан ишлайди! У бошлиқнинг ҳузурига шу ўйлар билан кириб борди. Хонада бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган йигит ўтирарди, унинг саломига табассум билан алик олди. Ҳужжатларини узатар экан бошлиқ ундан ҳам шаҳодатномасини сўради, кейин дипломини текширди. —Сиз ишга қабул қилиндингиз, кадрлар бўлимига учрашинг,-деди бошлиқ, аризанинг четига имзо чекар экан. Козим енгил нафас олди. Кейин журъат қилиб сўради. —Нимага мактабда ўқиган баҳоларимга қизиқдингиз? Бунинг ошпазликка нима алоқаси бор! Бошлиқ кулиб жавоб берди. — Одатда масъулиятсиз болалар ҳамма фандан "уч" баҳо оладилар. Азбаройи битириб кетсин деб, дарс қолдирган, ўқимаган ўқувчиларга ҳам мажбур бўлиб шу баҳони қўйиб берадилар. Мактабда тарбия олмаган одам кейин ҳам ўзгармайди. Масъулиятсиз одам бир умр масъулиятсиз бўлиб қолаверади. —Буларни қаердан биласиз? —Менинг ота-онам —ўқитувчи Феруза Салходжаева 👉 каналини кузатиб боринг❗️
    ادامه مطلب ...
    5 419
    104
    Вайсақилар ҳақида Бир киши шайхнинг олдига кирди. Қараса, шайх шогирдларига Саҳиҳул Бухорийни шарҳлаб бераётган экан. У одам шайхга "Ғарбда одамлар Ойга етишди. Сиз бўлсангиз Саҳиҳул Бухорийни шарҳлаб ўтирибсиз" деди. Шунда шайх "Бунинг нимаси ажабланарли? Махлуқ махлуққа етибди-да. Биз эса Холиққа етишни истаймиз. Лекин ичимизда қуруқ қолган кимса фақат сенсан. На Ойга етдинг, на биз билан Саҳиҳул Бухорийни ўргандинг" деди. Бугун шунақалар кўпайиб кетди. Ўзлари карвон билан бирга юрмайдилар, аммо карвон ҳам уларнинг ёмонликларидан қутулмайди. Таржима
    ادامه مطلب ...
    910
    15
    Туркиялик Ислом олими Мехмет Фотих Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Ухуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди: - Ухуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган сахобалар кимлар эди? Хамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди: - Камончилар тепалигини тарк этган сахобалар кимлар эди? Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик. - Билмаймиз, устоз... - дейишади секингина. - Ишонинг, аслида мен хам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. - Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари хеч қачон хеч ерда айтилмаган, хеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини хатто уларнинг рафиқалари хам, фарзандлари хам билмаганлар. Чунки, бошқа сахобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ходисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида хам, "Сиз Ухуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз", дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши холларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан... Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш "имконияти"ни қўлдан бой бермай, дархол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган "муслим"ларни, "муслима"ларни кўрганимда устозимизнинг шу гаплари эсимга тушади. ..."Мен бор гапни айтяпман, холис одамман" дея бошқаларнию ўзини алдайдиганлар икки елкаларидаги малакларни алдай олмайдилар-ку барибир! Бу ишлари учун малаклар уларнинг номаи аъмолига: "Бу банда - холислардандир" деб ёзишмайди, "Бу банда биродарининг гўштини еди" деб ёзишади. Бир-бирининг айбу хатосини оммага ошкор қилмаган, бир-бирининг камчилигини элга достон қилишдан хазар этган асхоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиган "гапдон"лар диндошларининг гўштини чайнашга ихтисослашган оғизларини тавба суви билан поклаб олсинлар. Чунки, Жаннат - ювиқсизлар кирадиган жой эмас. 👉 каналини кузатиб боринг❗️
    ادامه مطلب ...
    1 927
    42
    Мана бу жонивор "Турритопсис нутриcула" медузаси. У ўлмаслиги билан (балки, ўлар, лекин буни илм-фан аниқлай олмаган!) бошқа тирик жонлардан фарқ қилади! Унинг ўлмаслигига сабаб унинг мияси йўқ экан. Яъни у ҳеч нарсани эслаб қолмайди. Биз ҳам ёмон хотираларни қанча кўп эслаб юрсак, ўзимизга шунча зарар! Демак, Сиз ҳам узоқ умр кўришни хоҳласангиз "миясиз" яшанг! Ёмон хотираларни кўтариб юрманг!😊 👉 каналини кузатиб боринг❗️
    2 366
    72
    #Мулоҳаза ​​Бир киши ўлимидан кейин Аллоҳдан унинг бутун босиб ўтган ҳаёт йўлини кўрсатишини сўрабди. Кутилмаганда у ўз излари билан ёнма-ён юрган қандайдир изларни кўриб қолибди. - Эй, Аллоҳ, - юзланибди у Аллоҳга, - менинг изларим билан ёнма-ён кетаётган кимнинг излари бўлди экан? - Бу менинг изларим, - жавоб берибди Аллоҳ, - мен доим сен билан бирга ёнингда юрганман. У киши яна синчиклаб қарасаки, ҳаётининг энг оғир дамларида оёқ излари фақат бир жуфт экан. - Эй, Аллоҳ! - юзланибди у Аллоҳга. - Нега энг оғир ва хавфли дамларда, сенинг ёрдамингга энг муҳтож бўлган дамларимда сен мени ёлғиз қолдириб кетгансан. Қара, бу ерда фақат бир кишининг изи. Шунда Аллоҳ унга баланд овозда: - Ношукур банда! Энг оғир кунларингда мен сени қўлимда олиб юрганман! «Аллоҳ енгиб бўлмайдиган синовларни бермайди»
    ادامه مطلب ...
    3 512
    105
    ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ.... 🔹Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар. 🔹Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар. 🔹Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзламачилик) қиляпти, ― дедилар. 🔹Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар. 🔹Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар. 🔹Гапирган эдим, сергап, ― дедилар. 🔹Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар. 🔹Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар. 🔹Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дедилар. 🔹Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигини қанча истасам ҳам, маломат, мазаммат қилинаверар эканман... Бунинг ўрнига АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИНИ излашим керак экан!..
    ادامه مطلب ...
    2 496
    85
    #ибрат Жанубий Корея метросида ўқиб кетиш учун китоб жавонлари жойлаштирилган экан. Бизнинг метроларда эса аёлларнинг гигиеник воситалари рекламасини учратишингиз мумкин. Шунинг улар тараққиётнинг қаеридаю, биз қаеридамиз... 👉 каналини кузатиб боринг❗️
    2 207
    20
    Assalomu alaykum! Barchangizga kirib kelayotgan Ramazon oyi muborak bo'lsin! ©️ A'lamiy
    1 261
    20
    ​​Маъноли ҳикоя Антропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади. Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга:  "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди. "Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди. Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди. Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: "Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди! Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди. Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди.
    ادامه مطلب ...
    1 064
    14
    #tarjima "الوقت كالسيف إن لم تقطعه قطعك" "Vaqt qilich kabidir, agar sen uni kesmasang, u seni kesadi"
    1 105
    20
    Бор экан-у йўқ экан, қадим замонларда меҳнаткаш чумоли бўлган экан. Чумоли эрта-ю кеч тинимсиз бир ўзи меҳнат қиларкан. Бир куни учиб кетаётган пашша меҳнаткаш чумолини кўриб қолибди. Пашша заҳматкаш, меҳнатсевар ва бахтли чумолини кузатиб, “Чумоли бир ўзи меҳнат қилиб қийналади” -деб унга ёрдам беришга қарор қабул қилибди. Шундай қилиб пашша корхона очибди. Корхона раҳбари лавозимига ўзини тайинлаб, чумолини эса оддий ишчи лавозимига ишга олибди. Корхона ишлари бир маромда давом этарди лекин меҳнаткаш чумоли ишини ҳеч ким назорат қилмас экан. Бу муаммони ҳал этиш учун янги бўлим яъни ишларни назорат қилиш бўлими ташкил қилинади. Бу лавозимга суҳбатдан муваффақият ўтган чаён ишга олинади. Чаён ишчан чумолини хар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлайди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак балки назорат бўлимига ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилиши ҳам зарур бўлиб қолади. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлайди. Энди у чаёндан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида ҳам чумолидан ҳисоботлар олиб тақдим қилинишини талаб қила бошлайди акс ҳолда унга хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилади. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишади. Корхона йиллик режаларни муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотларни пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олишади. Чумолига эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишади. Иш унумдорлиги кўпаймасада лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш кун сайин ортиб бораверади. Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида “чумоли ишини мувофиклаштириш” департаменти ташкил этилади. Бўлиб бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлимга алохида хоналар замонавий жихозлар билан таъминланади. Бундан ташқари ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинади. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолини барча ишларини автоматлаштирилган янги тизим оркали марказлаштирилади. Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллайди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини қолаверса чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқади. Корхонада ходимлар кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини такдим этади. Пашша раислик килган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилади. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишади. Чумолини ишдан бушатилишига куйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишади: 1). Чумоли доим иши кўплигидан нолиши; 2). Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигидан нолиши; 3). Пул мукофотлар олмаганлиги учун эътирозлари; 4). Доим қўшимча чумоли олиш хақидаги талаблари; 5). Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келиши ва хоказоларни инобатга олиб бир овоздан чумолини ишдан бушатишади. Ишдан бўшаган чумоли ўзини аввалги севимли ишига қайтганидан бағоят хурсанд ва бахтиёр ҳолатда ўз севган ишини давом эттирибди..
    ادامه مطلب ...
    2 602
    59
    “Тозаловчи” маймун Бир донишманд ёш болани ҳайвонот боғига олиб борди. – Анави маймунларни кўряпсанми? – Ҳа. – Ҳов анави, ҳар бир маймуннинг олдига бориб синчиклаб текшираётганини-чи? – Ҳа. – У “тозаловчи” маймун. У бошқа маймунларни битлаб кетган пода деб билади ва уларни “тозалаш”га ҳаракат қилади. – Қолганлари-чи? – Қолганлари эса оддий маймунлар. Айримларида бит бор, айримларида йўқ. – “Тозаловчи”нинг битини ким теради? – Ҳеч ким. Шунинг учун бу маймунлар ичида энг битлаб кетган маймун унинг ўзидир. Хулоса: ҳаммадан камчилик қидирадиганлар ўз камчиликларини кўришмайди. kunuz.
    ادامه مطلب ...
    1 813
    43
    #Ҳикматлар_чашмаси Агар бирор кимсанинг гапидан у нимани қасд қилганини аниқ англаб етмаган бўлсангиз, уни ўз қомусингиз билан тафсир қила кўрманг!. “Ҳикматлар чашмаси”дан
    1 543
    7
    Пайғамбар алайҳимуссаломлар кетма-кетлиги ва яшаган умрлари 1. Одам а.с. 1000 йил яшаб, Ҳиндистонда дафн қилинган. Бир нақлда Маккада, бошқасида Байтул Мақдисда дейилган. 2. Идрис а.с. 865 йил яшаган. 3. Нуҳ а.с. 950 йил яшаган. Бир нақлда Куфа масжидида дафн қилинган. Бир нақлда қизил тоғга, биттасида эса Масжидул Ҳаромга. 4. Ҳуд а.с. 464 йил яшаб Ҳазромавт шарқига дафн қилинган (Яман). 5. Солиҳ а.с. қанча умр кўрганлиги китобларда зикр қилинмаган. Ҳазромавтга дафн қилинган. 6. Лут а.с. қанча умр кўрганлиги китобларда зикр қилинмаган. Совъар қишлоғида қабрлари бор. 7. Иброҳим а.с. 200 йил яшаган. Тўфондан 1263 йил кейин туғилган. Фаластинга дафн қилинган. У ерда завжалари Сорани ҳам қабри бор. 8. Исмоил а.с. 137 йил яшаган. Маккада оналари Ҳожарни олдиларига дафн қилинган. 9. Исҳоқ а.с. 180 йил яшаган. Оталари Иброҳийм а.с.нинг олдиларига Фаластинга дафн қилинган. 10. Яъқуб а.с. 147 йил яшаб, Мисрда вафот қилган. Васиятларига биноан ўғиллари Юсуф а.с. Фаластинга кўчирганлар. 11. Юсуф а.с 110 йил яшаб Мисрда вафот этган. Васиятларига биноан Мусо а.с. Фаластиннинг Набулус деган жойига кўчирганлар. 12. Шуайб а.с. қанча йил яшаганликлари маълум эмас. Фаластинга дафн қилинганликлари ривоят қилинади. 13. Айюб а.с 93 йил яшаган. Дамашқ яқинидаги Шайх саъд қишлоғига завжалари ёнига дафн қилинган. 14. Зул Кифл а.с. яшаган муддатлари ҳақида маълумотлар келмаган. Мисрда туғилиб, Сайнўда вафот қилган. Шом диёрида оталари олдига дафн қилинган деган маълумотлар келган. 15. Юнус а.с. яшаган муддатлари маълум эмас. Ироқда қабрлари мавжуд. 16. Мусо а.с. 120 йил яшаган. Сайнўда вафот этиб, шу ерда дафн қилинган. 17. Ҳорун а.с. 122 йил яшаб, Сайнўда вафот этиб, шу ерда дафн қилинган. 18. Илёс а.с. яшаган муддатлари маълум эмас. Бани Исроил Фаластинга кирганидан кейин туғилган. Ривоятларда Лубнондаги Баълабаккага деган жойга дафн қилинган дейилган. 19. Алясаъ а.с. яшаган муддатлари китобларда зикр қилинмаган. 20. Довуд а.с. 100 йил яшаган. 40 йил подшоҳлик қилган. 21. Сулаймон а.с. 52 йил яшаган. 12 ёшликларида оталаридан подшоҳликни қабул қилиб, 40 йил подшоҳлик қилган. 22. Закариё а.с. 150 йил яшаган. 23. Яҳё а.с. қанча муддат яшаганликлари маълум эмас. Бу киши Исо а.с. туғилган йилда туғилган. Золим подшоҳ тарафидан фожира хотинлари сабабли меҳробда ўлдирилган. Димашқдаги Жомий Умавийга бошлари дафн қилинган. 24. Масиҳ (Исо ибн Марям) 33 йил яшаган. Пайғамбарликларидан 3 йил кейин Ердан кўтарилган. Оналари Марям у кишидан кейин 6 йил яшаб, 52 ёшларида вафот қилганлар. 25. Муҳаммад с.а.в. 571 йил Маккада туғилган. 63 ёшда вафот қилиб, Оиша р.а уйлари (Масжиди Набавийга) дафн қилинган. Баҳодирхон Абдулбарий саҳифасидан олинди 👉Ихтиёр Марғилоний👈
    ادامه مطلب ...
    2 573
    95
    Bolalarni vaqt emas, muomala ulg‘aytiradi... Istalgan rus millatiga mansub 7-8 yoshli bolaga mikrafon tuting, “bidirlab” gapiradi. O‘zbek bolasi esa ikkilanadi, uyaladi, istihola qiladi. Bunga asosiy sabab, kattalarning ularga bo'lgan munosabati, deb bilaman. Siz qanday fikrdasiz? najotnuruz

    file

    2 551
    57
    #Проксемика МАСОФА Психологлар асосан суҳбатдошлар орасидаги масофани қуйидагича тавсифлайди. 15-40 сантиметр Бу масофа суҳбатдошлар орасида учта туйғуни уйғотиши мумкин: тажовузкорлик, ишончсизлик, жуда яқин интим туйғулари. Бундай масофадан сўзлаётган киши самимий бўлмаслиги, ёлғон сўзлаши, ғийбат қилиши кузатилади. Ота-боболаримиз бундай яқин туришни «бежо масофа» деб қоралашган 70-80 саниметр Бу масофани «дўстона масофа», деб номлашади. Ҳақиқатдан ҳам, бу масофа бир-бирига қўл етар оралиққа тенг бўлади. Бу масофада турган шахслар бир-бирига ижобий муносабатдалигини кўрсатади ва ишончсиз гапларга онгсиз равишда йўл бермайди. 120-150 сантиметр «Ҳурмат масофаси», деб номланади. Бу масофадан туриб суҳбатлашадиган шахслар бир-бирининг шахсиятига дахл қилмайди. Ота-боболаримиз айтганидай улар «бир-бирларининг соясини босмайдилар». Сизнинг атрофингиздаги инсонлар билан масофангиз қандай? Ўйлаб кўриш вақти келди. БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ! 👇👇👇
    ادامه مطلب ...
    2 344
    37
    Олдинлари урушда керак бўлиб қолгани учун қурол ишлаб чиқаришарди. Ҳозир эса қуролларни сотиш учун уруш келтириб чиқаришяпти. Ватанда уруш бўлса, шу Ватанни мудофаа қилиш учун камбағаллар чақириладилар. Уруш тугаганда эса, ўлжаларни ўзаро бўлишиб олишлари учун бойлар чақириладилар. Уруш тугаб, қўмондонлар қўл бериб кўришишади. Бечора аёл эса ҳалок бўлган ўғлини кутганча қолаверади.
    1 960
    7
    Arab tiliga qiziquvchilar uchun👇👇👇
    1 866
    2
    Asl kasbi o'qituvchi bo'lgan 3 farzandning onasi sizga o'z bolalariga o'rgatayotgan quyidagi bilimlarni ulashib boradi: 📌 Bolalar uchun ingliz tili 📌 Bolalar uchun arab tili 📌 Qiziqarli va kerakli kitoblar 📌 Audio va video materiallar 📌 Bolalarni uyda o'qitishga oid turli tavsiyalar va motivatsiyalar 📌 Bola tarbiyasiga oid foydali maslahatlar ✅ Mart oyida kanalimizda bolalar uchun boshlang'ich ingliz tili kursi ochiladi. 👇👇👇
    ادامه مطلب ...
    539
    2
    Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
    Privacy Policy Telemetrio