#ДИҚҚАТ
⚡️
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ҳам тожикистонлик бола ўғриларини ушлашгани айтилмоқда» мазмунидаги турли хабарлар тарқалмоқда.
Шуни маълум қиламизки, ушбу хабарлар юзасидан масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижаси ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлигини кўрсатмоқда.
"Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз."
Ушбу хабарлар ҳам асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.❌
Видеодаги ҳолат Қумқўрғон тумани Боботоғ маҳалласида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу шахслар Молдова Республикаси фуқаролари бўлиб, хўжалик буюмларини сотиб юрганликларини маълум қилган ҳамда туман фуқаролари ўртасида келишмовчилик келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тан жароҳати олганлар йўқ.
Ушбу ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Канал👉 @YaxshiYomonادامه مطلب ...