Кун тартиби тарбия устунидир!
🗯Болалар саломатлигини мустаҳкамловчи энг катта омиллардан бири -
бу кун тартибидир. Айниқса, болаларнинг интизомга риоя қилиши ва тартибли бўлиши кун тартибига гўдаклигидан риоя қилишидир.
❗️Юртимизда жуда кўп оналар уй бекаларидир ва аксарият ҳолларда боланинг кун тартибини ўз юмушларига мослайдилар, натижада бола вақтида овқатланмайди ва вақтида ухламайди. Бу эса асаб тизимининг бузилишига олиб келади.
➡️Асосан, боғчага бормайдиган 1-2 ёшдаги болалар учун кун тартибига риоя қилиш жуда муҳимдир.
➡️
1-2 ёшгача болалар учун кун тартиби:
7.00 - уйғониш;
7.00-7.30 - нонушта;
8.00-11.00 - ўйин, сайр;
11.30-12.00 - тушлик;
12.00-15.00 - уйқу!;
15.30-16.00 - толмачой (енгил овқатланиш);
16.30-18.30 - сайр, ўйин, чиниқиш;
19.00-19.30 - кечки овқат;
20.30-7.00 - тунги уйқу.
✅Азиз ота-оналар, сиз 3 кун шу тартибга риоя қилинг ва бола кайфиятидаги мўъжизага ҳайрон қоласиз!
Фарзанд тарбияси каналига уланиш👇
https://t.me/+BPo53FPmvxo4NDJiادامه مطلب ...