✅Жума фазилатли кун
اقوال السلف في فضل يوم الجمعة
لقد قال أبو عبد الله جعفر بن محمد الصادق الملقب بالصادق في فضل يوم الجمعة “انّ للجمعةِ حقّاً فايّاكَ ان تضيّع حرمته أو تقصّر في شيءٍ من عبادةِ الله تَعالى والتقرّب إلَيهِ بالعمل الصّالحِ وَترك المحارم كُلَّها ، فإنّ الله تَعالى يُضاعِف فيهِ الحَسنات وَيَمحو السّيّئات وَيَرفَع فيهِ الدّرجات ، وَيومه مثل ليلته فان استطعت أن تحييها بالدّعاءِ وَالصّلاةِ فَافعل فإن الله تَعالى يَرسل فيها الملائِكة إلى السَّماء الدّنيا لتضاعف فيها الحسَنات وَتَمحو فيها السيّئات ، وَانّ الله واسِعٌ كريم
☪️
Солиҳ салафларнинг жума кунининг фазилати ҳақида айтганлари
🔹Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ жума кунининг фазилати ҳақида айтади: “
Жуманинг ўз ҳаққи бордир. Шу сабаб унинг ҳурматини зое қилишдан, у кунда Аллоҳ таолонинг ибодатида нуқсонга йўл қўйишдан сақлангин ва Аллоҳга солиҳ амаллар билан тақарруб ҳосил қилиш ва барча ҳаром ишларни тарк қилиш фурсатини ўтказиб юборишдан сақлангин. Аллоҳ таоло у кунда ҳасанотларнинг ажрини зиёда қилади, ёмонликларни ўчиради ва даражаларни кўтаради. Унинг куни ҳам туни каби фазилатлидир, агар дуо ва намозлар билан унга ҳаёт беришга қодир бўлсанг, бас, шундай қилгин. Аллоҳ таоло жума кунида яхшиликларни кўпайтириш ва ёмонликларни ўчириш учун дунё осмонига фаришталарни юборади. Аллоҳ фазли карами кенг Зотдир”, деди.
ومن أقوال الشيخ الطوسي عن هذا اليوم العظيم وخير الأعمال فيه “وَيستحبّ في يَوم الخميس الصّلاة على النبي صلّى الله عليه وآله ألف مَرَّة ، وَيستحبّ أنْ يقول فيه : اللّهُمَّ صَلِّ عَلى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ وَعَجِّلْ فَرَجَهُمْ وَاهْلِكْ عَدُوَّهُمْ مِنَ الجِنِّ وَالاِنْسِ مِنَ الاَوَّلِينَ وَالآخِرِينَ ، وَإنْ قالَ ذلك مِنْ بَعد العصر يَوم الخميس إلى آخر نهار يَوم الجُمعة كانَ لَهُ فَضل كثير “.
🔹Шайх Тусий ушбу улуғ кун ва ундаги хайрли амаллар ҳақида: “Жума кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга
1000 марта саловот айтиш мустаҳаб саналади. Унда шунингдек:
“Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва али Муҳаммад, ва ъажжил фарожаҳум ва аҳлик ъадувваҳум минал жинни вал инси вал аввалийна вал аахирийн”, дейиш ҳам яхши саналади. Бу саловотларни пайшанба куни асрдан кейин бошлаб, жума куни наҳоригача айтса, кўп фазилатлар бўлади”, деди.
Маъноси: “Аллоҳим, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг оиласига саловот йўлла, уларнинг нажотларини тезлашти ва уларнинг аввалгию охиргилардан, инсонлару жинлардан бўлган душманларини ҳалок қилгин”.
@arabicuzПоказать полностью ...