TBC Group Uzbekistan Data Analytics бўйича дастур иштирокчилари билан Midterm-учрашув ўтказди
15 май куни TBC Group Uzbekistan офисида Data Analytics онлайн дастури иштирокчилари билан Midterm-учрашув бўлиб ўтди. Унда 20 дан зиёд талабалар, шунингдек, дастур лекторлари ва менторлари оралиқ натижаларни муҳокама қилиш учун йиғилдилар.
TBC Group Uzbekistan ва Payme ҳамкорлигида ташкил этилган дастур жорий йилнинг 26 февралида бошланган эди. Унинг мақсади — Ўзбекистоннинг етакчи финтеx компанияларидан бирида кейинчалик ишга жойлашиш имконияти билан маълумотларни таҳлил қилиш соҳасидаги иштирокчиларнинг билим даражасини ошириш ҳисобланади.
Дастур иштирокчиларидан бири, талаба, Абдулазиз Дусбобоев дастур бўйича ўз фикрларини билдирди:
«Data Analytics дастури мен учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Ўқишни бошлашим биланоқ, биз қанчалик қимматли амалий билимларга эга бўлишимизни дарҳол англадим. Мен, айниқса, дастурнинг эҳтимоллар назарияси ва статистика бўлимига жуда қизиқаман. Бу мавзулар бошида мен учун янги ва қийин эди, лекин TBC Bank'нинг Кредит рисклари департаменти Data Science мутахассиси, Сергей Ким туфайли уларни тез ўзлаштира олдим.
Data Analytics дастурида иштирок этиш менинг дунёқарашимни кенгайтирибгина қолмай, балки замонавий дунёда маълумотларнинг аҳамияти нақадар муҳим эканини англатди. Олган билимларим билан фахрланаман ва уларни амалда қўллай олишимга ҳам ишончим комил.
Мақсадим — ўз маҳоратимни янада ошириб, компания лойиҳаларига муносиб ҳисса қўшишим мумкин бўлган маълумотлар таҳлили соҳасида катта ва профессионал жамоанинг бир қисми бўлиш».
Показать полностью ...