The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

все посты UzA | Расмий канал

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.  https://uza.uz  •facebook.com/uzauz •instagram.com/ uza.uz  •twitter.com/uzauz • https://www.youtube.com/c/UzAuzb  •Тезкор:  @uzauz   @UzA_admin_bot   @uzareklama , Мурожаат учун, 712361256  @uzasport  
Показать больше
230 883-198
~36 998
~53
20.55%
Общий рейтинг Telegram
В мире
5 161место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
31место
из 430
В категории
250место
из 2 793
Архив постов
Аҳоли саломатлиги ҳимояси: миллий ҳаракатлар режаси (+видео) Тошкент шаҳрида аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим сиёсий мулоқот бўлиб ўтди. 📽 Батафсил:   | | |
12 520
1
Илм-фан ривожи учун сарфланадиган маблағ харажат эмас, келажак камолоти учун қўйилган энг самарали сармоядир Илм-фан ривожисиз юксак тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу сабабли дунё мамлакатларининг аксарияти асосий эътиборни илм-фанни ривожлантиришга, илм-фан орқали ишлаб чиқаришни, саноатни ва бошқа тармоқларни юксалтиришга қаратмоқда. Батафсил:   | | |
13 873
8
Сувдан самарали фойдаланиш мақсадида соҳада бошқариш тизими такомиллашади Сувдан фойдаланувчилар ва истеъмолчиларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланишга “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан рухсатнома берилиши мумкин. Батафсил:   | | |
13 495
6
Сенатда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза қандай қабул қилинди? Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза муҳокама қилинди. Батафсил:   | | |
15 167
3
Олий суд раисининг ўринбосарлари сайланди Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Батафсил:   | | |
15 649
7
Сохта табиблар учун жавобгарлик белгиланмоқда Сенат ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар тўлдирилмоқда. Батафсил:   | | |
14 513
5
Ташқи савдо юкларини ташишда МДҲ давлатларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатлар кўриб чиқилди Тошкент шаҳрида Божхона брокерлари уюшмасининг 15 йиллиги муносабати билан “Билим ва тажриба алмашиш савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш воситаси сифатида” мавзусида хақларо давра суҳбати бўлиб ўтди. Батафсил:   | | |
14 545
4
22 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. Батафсил:   | | |
13 614
7
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинганда, унда қайта ўрганиб чиқиш ҳамда такомиллаштириш лозим бўлган нормалар мавжудлиги аниқланди. Батафсил:   | | |
12 027
10
Давлат харидида рақобат муҳити кучаяди, жараёнга тадбиркорлар ҳам жалб қилинади Икки босқичли давлат харидлари, кичик қийматдаги харид учун соддалаштирилган тартиб, марказлашган давлат харидлари ва ҳадли келишув каби янги механизмлар жорий қилинмоқда. Батафсил:   | | |
12 421
9
Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора бўлади Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, қулай инвестиция муҳити яратилмоқда. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар давом этмоқда. Батафсил:   | | |
11 855
11
"APEX INSURANCE" АЖ FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ ўнинчи жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлганини фахр билан маълум қилади Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу жаҳон чемпионати мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун. Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги ФИФА футзал бўйича турнир ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди. Мурожаат учун: 1188 Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
11 049
10
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисиўз ишини давом эттирмоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Батафсил:   | | |
10 324
4
Олимпиада йўлидаги кураш давом этади 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланишига 2 та тур қолганда ғолиблик учун даъвогарлик қиладиган жамоалар номи деярли маълум бўлиб қолди. Батафсил:   | | |
10 832
2
Остонада минтақадаги сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди Президент маслаҳатчиси Ш.Ғаниев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси18–19 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлди. Батафсил:   | | |
9 685
4
Мағлубият кетидан яна мағлубият ФОТОРЕПОРТАЖ Батафсил:   | | |
9 307
2
“Сўғдиёна” ўз майдонида яна қимматли очколарни йўқотди Шу кунларда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасида навбатдаги 19-турдан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтмоқда. Куни кеча ушбу тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” клуби Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилди. Батафсил:   | | |
9 576
2
Шахмат олимпиадаси: Икки йил олдинги натижа такрорланмади Будапештдаги шахмат олимпиадасининг 9-тур баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон жамоаси билан кураш олиб борди. Батафсил:   | | |
9 585
6
21 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади. Батафсил:   | | |

OB-HAVO (2).mp4

9 296
5
Илм–фан ривожи учун сарфланадиган маблағ харажат эмас, балки келажак камолоти учун қўйилган энг самарали сармоядир! Илм-фан ривожисиз юксак тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу сабабли дунё мамлакатларининг аксарияти асосий эътиборни илм-фанни ривожлантиришга, илм-фан орқали ишлаб чиқаришни, саноатни ва бошқа тармоқларни юксалтиришга қаратмоқда. Батафсил:   | | |
20 537
18
Йўлларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган янги чоралар белгиланмоқда Йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўлларда хавфсизликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, соҳани рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди. Батафсил:   | | |
19 594
5
Магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар куз-қиш мавсумига шайми? Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов шу ҳақда маълумот берди. Батафсил:   | | |
20 768
6
Сайловолди ташвиқотига старт берилди (+видео) Бу йил бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари сайлови тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайловолди ташвиқотига оид масалалар кўриб чиқилди. 📽 Батафсил:   | | |
21 692
12
#Saylov2024 Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Батафсил:   | | |
20 822
8
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо масаласини муҳокама қилди Хабар берилганидек, шу кунларда Эрон ишбилармон доира вакиллари мамлакатимизда бўлиб турибди. Батафсил:   | | |
21 430
5
20 сентябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа. 📽 Батафсил:   | | |
22 830
4
Европа Иттифоқига экспорт қилинадиган маҳсулотлар сони 700 тага етказиш режалаштирилмоқда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан «Сифат инфратузилмасини яхшилашда синов лабораторияларининг ўрни ва мувофиқликни баҳолаш тизимидаги янгиликлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Батафсил:   | | |
22 417
5
Айрим энергетика объектларида мавсумга тараддуд ишлари талаб даражасида эмас “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларининг белгиланган меъёрларда олиб борилиши юзасидан амалга оширилган таъмирлаш ишларини ўрганиш давомида бир қатор камчиликлар аниқланмоқда. Батафсил:   | | |
23 607
16
Европада қайси мутахассисликларга талаб юқори? (+видео) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларга мутахассисларни тайёрлаш ва юбориш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ушбу масалада агентликнинг Европа давлатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Сардор Маҳаммадиев билан суҳбатлашдик. 📽 Батафсил:   | | |
12 260
5
Зўравонликка оид ишлар бўйича ярашувга оид ариза фақат суд муҳокамаси пайтида берилади Жаҳон банкининг тавсияси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит яхшиланишини таъминлаш мақсадида янги қонун ишлаб чиқилди. Батафсил:   | | |
12 403
8
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот 2024 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Батафсил:   | | |
12 811
7
Спортдаги натижалар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди. Батафсил:   | | |
12 767
8
#Рақамлар_тилга_кирганда Икки йилда бир ярим баробар ўсиш Фарғона вилояти аҳолиси зичлиги жиҳатидан мамлакатда Андижон вилоятидан сўнг иккинчи ўринда туради. Аҳоли нуфуси 4 млн.нафарга етиб қолди. Натижада 3-6 ёшдаги болалар учун мактабгача таълим муассасаларига эҳтиёж кескин ошди. Шунда ҳудудларни ривожлантириш йиллик давлат дастурларига янги мактабгача таълим муассасалари қуриш, хусусий тармоқ улушини оширишга катта эътибор берилди. 2022 йил 1 январ ҳолатига вилоятда 53,4 фоиз ёки 165,1 минг 3-6 ёшли бола мактабгача таълим муассасаларига жалб этилган бўлса, 2024 йил 1 январ ҳолатига бу кўрсаткич 76,6 фоизгача етди ёки улар сони 254 мингдан ошди. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
13 409
5
Психологик ёрдам кўрсатишга оид чекловларга риоя этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади Мамлакатимизда психология соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда амалиётчи психологлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг 10 та олий таълим муассасасида “Психология”, 19 та олий таълим муассасасида “Педагогика ва психология” таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, олий тиббий таълим муассасаларида “Тиббий психология” ва “Тиббий психотерапия” мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Бу Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисида “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
13 929
18
Ҳоким маҳаллий кенгаш раиси бўла олмаслиги қонунда мустаҳкамланмоқда Ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилиб, эндиликда ҳоким маҳаллий кенгаш раиси бўла олмаслиги қонун асосида мустаҳкамланмоқда. Халқ депутатлари кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда. Бу “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
15 245
16
Маърифий фаолиятни бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс амалга оширса, жавобгарликка тортилади Батафсил:   | | |
15 864
7
Ҳиндистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқи элчилари Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди

elchilar_tg_new_2.mp4

16 831
6
#Saylov2024 Сайлов-2024: 22 сентябрдан сайловолди ташвиқотига старт берилди Шу йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари сайлови бўйича сайловолди ташвиқотига 2024 йил 22 сентябрдан старт берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг бугун бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди. Батафсил:   | | |
17 434
21
Тарихий ва маданий бойликлар ушлаб қолинди “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент – Волгоград” йўналишидаги поезд божхона назоратидан ўтказилди. Натижада йўловчилардан бири бундан 54 йил муқаддам ишланган бюстни олиб чиқаётганлиги аниқланди. Батафсил:   | | |
17 613
5
Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларининг 15 фоизга оширилиши маъқулланди. Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 15 фоизга ошади ва 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўмни ташкил этади. Охирги марта нарх жорий йилнинг 2 апрелида — ўтган иситиш мавсуми тугаганидан кейин кўтарилганди. Юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади — бир Гкал учун 212 606 сўмдан 244 497 сўмгача. Охирги ўсиш 2023 йил охирида бўлган. Янги тарифларнинг кучга кириш санаси келтирилмаган. 📽   | | |
Показать полностью ...

issqi suv tg.mp4

18 314
15
Мукофотдан руҳланган фермер (+видео) Моҳиржон Турдалиев мамлакатнинг энг таниқли паррандачилик фермер хўжалиги раҳбарларидан бири. Шунинг учун ҳам у яқинда Президент фармонига кўра, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. 📽 Батафсил:   | | |
18 243
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди 20 сентябрь куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Батафсил:   | | |
19 207
1
#Saylov2024 Депутатликка номзодларнинг таркиби ва ёши қандай? Аввал хабар берилганидек, бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига оид масалалар кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди. Батафсил: Т | F| I| YouTubе
19 132
15
Ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ўша ерни қайта ижарага бериши мумкинлигига оид меъёр қонунчиликка киритилмоқда. Батафсил:   | | |
1
0
Ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади Батафсил:   | | |
18 351
12
Ер ости бойликларидан масъулият билан фойдаланиш ва муҳофаза этишнинг замонавий стандартлари яратилади Батафсил:   | | |
17 837
5
Тўқсонбости экинларини экиб, қўшимча даромадга эга бўлинг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаати Батафсил:   | | |
1
0
Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун ўқув жараёни 2024 йил 2 октябрдан бошланади. Ўқиш истагида бўлган талабгорлар жорий йилнинг 25 сентябрига қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасига мурожаат қилиши лозим. Батафсил:   | | |
14 959
22
1 минг 495 та оила камбағалликдан чиқарилади Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда билдирилган фикр, таклиф, ташаббус ва топшириқлар ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида "Камбағал оилалар портрети" ишлаб чиқилди. Унга асосан тумандаги 1 минг 495 та оила камбағаллик реестрига киритилди. Улар "Сайхунобод тумани тажрибаси" асосида ишни йўлга қўйиш орқали камбағалликдан чиқарилади. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
19 317
15
21 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади. Батафсил:   | | |

OB-HAVO (2).mp4

18 808
12
Туризм – иқтисодиёт етакчи соҳаси, натижалар қандай? Ўзбекистон жаҳон туризм бозорида энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланиб бормоқда. 2024 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Батафсил:   | | |
16 441
13
Мақом – боқий санъат (+видео) Санъат, куй-қўшиқ инсонга илоҳий қувват бахш этади. Шунинг учун қаердаки асл истеъдод эгалари халқ қаршисига чиқар экан, одамлар уларга иштиёқ билан интилади. Фарғонада ҳам шундай бўлди. Ўзбек миллий мақом маркази Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамблининг концерти ҳақиқий шинавандалар учун байрамга айланди эди. Саҳнада Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги энг иқтидорли созанда ва ҳофизлар Навоий, Лутфий, Машраб, Фурқат-у Нодирабегим битган ғазалларни моҳирлик билан ижро этдилар. Ҳар бир куй, ҳар бир қўшиқ тингловчи қалбидан жой олди, унга руҳий ҳузур берди. 📹 Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
14 027
8
Қурилиш соҳасида халқаро тажриба ўрганилмоқда Шу кунларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б. Шерзод Ҳидоятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди. Шерзод Ҳидоятов бошчилигидаги масъуллар “DOM.RF” жамияти бош директори В.Мутко билан учрашиб, қурилиш ва уни молиялаштириш соҳасида Россиянинг илғор тажрибаси юзасидан муҳокама ўтказдилар. Унда ҳудудларни комплекс ривожлантириш стандарти, шаҳар атроф-муҳит сифатини оширишнинг муҳим йўналишлари, лифт маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда диспетчерлик хизмати ва соҳани IT технологиялар асосида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
12 888
13
Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб беришни ваъда қилади. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
12 569
8
Деканат тизимидан нега воз кечилди? Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жорий йил февраль ойидан эътиборан деканат тизимидан воз кечиб, офис-регистратор тизимига ўтди. Республикадаги олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб университетнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди ва мавжуд 7 та факультет фаолияти тугатилди. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
11 987
24
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади Бугун, 2024 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Батафсил:   | | |
10 712
11
#Saylov2024 Сирдарёда депутатликка кўрсатилган номзодлар рўйхати тасдиқланди Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Батафсил:   | | |
11 105
3
Ўз уйида муолажа қилган фуқаро бемор ҳаётини хавф остида қолдирди (+видео) Яшнабод туманида яшовчи фуқаро ўз уйида ҳеч қандай санитария хулосасисиз ва махсус рухсатномасиз ҳолда муолажа қилиб, бир инсоннинг ҳаётини хавф остида қолдирган. 📹 Батафсил:   | | |
20 548
7
Шахмат: Нодирбек Абдусатторовнинг шижоати муҳим ғалабани тақдим этди Будапешт шаҳрида давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 8-тур ўйинлари якунланди. Батафсил:   | | |
22 466
14
20 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. Батафсил:   | | |

OB-HAVO (1).mp4

19 586
13
“Ахборот технологиялари соҳасида аёллар: имконият ва муаммолар” конференцияси ўтказилди (+видео) Пойтахтимизда “ICT WEEK UZBEKISTAN-2024” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Анжуман доирасида “IT қизлар учун эмас!” деган стереотипларни бузиб, соҳанинг бир бўлагига айланган аёлларнинг ахборот-коммуникациялар йўналишидаги фаолиятини муҳокама қилишга қаратилган конференция ҳам ташкил этилди. 📽 Батафсил:   | | |
19 049
9
Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Францияда кенг тарғиб қилинмоқда Франция ва Ўзбекистон ўртасида бугунги кундаги туризм оқими ижобий динамикага эга бўлса-да, ўсиш суратларини янада кўтариш ва соҳада яратилган имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Мамлакатимиз туризм салоҳиятини француз ишбилармон доиралари, жумладан, туристик компаниялари орасида кенг тарғиб қилиш йўлида муҳим қадамлар ташланмоқда. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
18 419
7
Қашқадарёда тадбиркорларга асоссиз ҳисобланган қарздорликлар Рақобат қўмитаси кўрсатмаси билан бекор қилинди Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар келиб тушган. Батафсил:   | | |
19 337
15
Ўзбекистон – Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди (+видео) Эрон Савдо-саноат, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги палатаси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида пойтахтимизда Ўзбекистон – Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. 📽 Батафсил:   | | |
19 661
5
Текширса – қўрқади, қўрқса – солиқ тўлайди(ми?) ёки фарғоналик солиқчиларнинг ноқонуний қарори судда ҳақиқий эмас деб топилди Батафсил:   | | |
19 332
8
Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифидан кейинги мулоҳазалар 📽 Батафсил:   | | |
20 226
6
Сотилган тақдирлар: инсон ҳаёти ўйинчоқ эмас Одам савдоси — қулдорликнинг замонавий шакли. Ушбу жиноий фаолият қурбони бўлаётганлар сони, аниқ кўлами аслида номаълум. Статистика дунё бўйича ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бўлаётганини кўрсатади. Батафсил:   | | |
20 117
9
19 сентябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа. 📽 Батафсил:   | | |
8 718
2
Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилди Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан Фуқароларга пенсия тайинлаш учун архив маълумотномаларини тақдим қилишда фуқаролар оворагарчилигини бартараф этиш бўйича қўшма кўрсатмада белгилаб ўтилган вазифалар юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил:   | | |
9 519
13
Германия 50 минг бўш иш ўрни таклиф этмоқда (+видео) Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг 2024 йил 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар турли соҳаларда кенгайишига яна бир туртки бўлди. Шу жумладан, ушбу тарихий учрашувда меҳнат миграцияси борасида ҳам муҳим ҳужжат имзоланди ва бу йўналишда тўлароқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бош мутахассиси Бунёд Йўлдошевга мурожаат қилдик. 📽 Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
11 639
38
Табиатни асраш ва туризмни ривожлантиришга доир таклифлар кўриб чиқилди Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди. Батафсил:   | | |
11 021
19
Ўзбекистон 90-90-90 ва Stop TB мақсадларига эришиш сари бормоқда Батафсил:   | | |
11 932
10
Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчилар учун қўшимча қабул бошланди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда. Бунинг учун номзодлар 25 сентябргача онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари мумкин. Бўш ўринлари мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани мос бўлган тегишли касбни танлашлари мумкин бўлади. Касб танлашда фанлар кетма-кетлиги инобатга олинмайди. Таълим тилини ўзгартирган ҳолда тегишли касб ва мутахассисликларни танлаш ва танловда иштирок этиш мумкин. 📽   | | |
Показать полностью ...

Kollej_va texnikumlarda_o‘qishni_xohlovchilar_uchun_qo‘shimcha_qabul.mp4

11 362
10
Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига зарар етказаётган вилоятлар очиқланди “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Батафсил:   | | |
10 368
21
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида секторни ривожлантириш дастурини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
10 896
12
Космик соҳа вакилларининг бешинчи йиғилиши Ўзбекистонда бўлиб ўтди (+видео) Хабарингиз бор, шу кунларда мамлакатимизда IT йўналишидаги энг йирик лойиҳа ҳисобланган “ICT WЕЕК UZBEKISTAN – 2024” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасидаги нуфузли тадбирлар қаторида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги «Ўзбеккосмос» ташаббуси билан МДҲ Давлатлараро космик кенгашининг бешинчи йиғилиши ҳам ташкил этилди. 📽 Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
12 263
7
Қишлоқ хўжалигидаги натижалар ва режалар кўриб чиқилди Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ижросига оид тақдимот билан танишди. Батафсил:   | | |
11 993
14
#Saylov2024 Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди 19 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Батафсил:   | | |
12 952
8
Танлов ғолиблари тақдирланди (+видео) 📽 Батафсил:   | | |
14 373
3
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси 2024 йил 20 сентябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Батафсил:   | | |
14 570
14
“Ўзмиллийбанк” АЖ IBM компанияси билан ҳамкорлик келишувини имзолади Шу кунларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтаётган ICTWEEK UZBEKISTAN тадбири доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва IBM компанияси ўртасида мамлакатимиз банк тизимида рақамли технологияларни ривожлантириш ва жорий этишда янги босқични очадиган ҳамкорлик Келишуви (Меморандум) имзоланди. Батафсил:   | | |
15 535
2
2026 йилгача Тошкент метрополитенига 104 та метро вагонлари олиб келинади 2023 йилда пойтахт метроси 172 млн. нафар фуқарога хизмат кўрсатган бўлиб, жорий йил якунигача бу 209 млн. нафар йўловчини ташкил этиши кутилмоқда. 📽 Батафсил:   | | |

metro tg.mp4

15 718
5
Марғилонда “Атлас байрами” фестивали (+видео) Буюк ипак йўлидаги қадим Марғилонда “Атлас байрами” VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали тантанали равишда очилди. Унда сўзга чиққан ташкилотчилар – ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ҳокимлик ва “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарлари мазкур фестиваль Марғилон дунёнинг етакчи ҳунармандларини олтинчи бор жамулжам қилганини таъкидлашди. Бу гал 30 та хорижий давлатдан 60 нафар соҳа устаси келгани унинг нуфузидан дарак беради. 📽 Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
16 310
11
Бир кунда 7 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди Республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизматининг хабар беришича, 17 сентябрь куни avtoraqam.uzex.uz тизимида ўтказилган онлайн-аукционда жами 7,02 млрд сўмлик авторақамлар сотилган. Сотилган автомобиль рақамлари сони 1394 тани ташкил этиб, тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 5 млн сўм бўлган. Энг арзон авторақам 1,7 млн сўмга сотилган. Шу куни биржа савдолари орқали харид қилинган энг қиммат авторақам қиймати 338,3 млн сўмни ташкил этган, аммо бу рекорд сумма эмас. Сентябрь ойи бошида «чиройли» авторақам 351,9 млн сўмга сотилганди. 📽   | | |
Показать полностью ...

Фабрика_форматовBir_kunda_7_milliard_soʻmlik_avtoraqamlar_sotildi.mp4

17 246
10
Грант лойиҳалари танловида кимлар иштирок этиши мумкин? Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Батафсил:   | | |
17 824
6
АҚШда кимё заводдаги портлашдан сўнг юзага келган ёнғинни тўрт кундан бери ўчира олишмаяпти 16 сентябр куни АҚШнинг Техас штатидаги Ла Порт шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида ёнғин юзага келди. Ҳозиргача мазкур ёнғинни ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Махсус ишчилар ҳудудни изоляция қилиш устида ишламоқда. Батафсил:   | | |

video_2024-09-16_19-46-12 (1).mp4

17 552
14
#Saylov2024 Сайловларнинг юқори савияда ўтиши номзодларнинг сиёсий кўникмалари билан чамбарчас боғлиқ Шу йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларни юқори савияда ташкил этиш, умумэътироф этилган халқаро тамойиллар, илғор миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказиш — сайлов иштирокчилари ҳамда депутатликка номзодларнинг сиёсий билим ва кўникмалари билан чамбарчас боғлиқ. Батафсил:   | | |
17 772
5
Судьялар олий кенгаши: 32 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган очиқ танловларда 503 нафар номзод муҳокама қилинди. Уларнинг 378 нафари судьялик лавозимига муносиб деб топилган, 52 нафари судьялик лавозимига номуносиб деб топилган бўлса, 73 нафари ваколати муддатига бошқа судьялик лавозимига қайта тайинлаш рад этилган. Батафсил:   | | |
18 358
19
МАГАТЭ билан ҳамкорликда онкология соҳасида мутахассислар тайёрланади Шу кунларда Австрия пойтахти Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Батафсил:   | | |
16 524
12
Метродан фойдаланувчилар сони бир кунда 1 миллионга етиши кутилмоқда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизматининг тақдим этган маълумотларига кўра, метрополитен бекатлари сони жами 50 тага ҳамда йўналишлар узунлиги 71 км.га етди. 2016 йил давомида Тошкент метрополитени 52 млн. аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 172 млн.ни ташкил қилди. Мўлжалда 2024 йил якунига қадар 209 млн. йўловчига хизмат кўрсатилиши кутилмоқда. Батафсил:   | | |
Показать полностью ...
19 921
10
#Saylov2024 Депутатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тушунтирилди Мамлакатимизда илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказиладиган сайлов сиёсий партиялар ҳамда уларнинг депутатликка номзодларидан янада катта масъулият ва ташаббускорликни талаб этади. Зеро, бу йилги сайловда сайловчилар ҳам партияга, ҳам номзодга овоз берадилар. Батафсил:   | | |
19 907
14
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio